Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of qualification of crimes committed by a special
subject
Kumriniso ABDURASULOVA
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2023
Received in revised form
15 July 2023
Accepted 15 July 2023
Available online
25 August 2023
This article is devoted to the issues related to the qualification of
crimes with a special subject, in which the special subject, which is a
sign of the subject of the crime, and its signs are studied as one of
the important signs of the crime in the qualification of the act. Also,
a special subject who has committed a socially dangerous act
provided for in the criminal law and law, if he has reached the age of
criminal responsibility specified in this law, is sane, is considered
the subject of the crime, as well as the scientific views and
researches of scientists about him, the similarities between them
and the different aspects are described in detail. At the same time, it
is stated that in cases where there are no symptoms of a special
subject, a slightly different situation occurs, in some cases, this
crime means that it does not exist at all, while in other cases,
criminal liability exists under other articles, that is, only the
criminal-legal qualification changes. In the first case, for example,
taking a bribe by a person who is not an official excludes criminal
liability for this crime, because only an official can be the subject of
this crime (Article 210 of the Criminal Code of the Republic of
Uzbekistan). In the second case, the work of the institutions for the
execution of the penalty of deprivation of liberty According to Part 2
of Article 220 of the Criminal Code, only extremely dangerous
recidivists, persons convicted of serious or extremely serious
crimes are criminally responsible, and other persons are held
responsible for the aforementioned actions in accordance with Part
1 of Article 220 of the Criminal Code.
2181-
1415/©
2023 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss4-pp160-168
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
minor,
composition of crime,
subject of crime,
age,
sanity,
natural person,
criminal qualification.
1
Doctor of Law, Professor, Department of Criminal Law, Criminology and Anti-Corruption, Tashkent State University of
Law. Tashkent. Uzbekistan. E-mail: q.abdurasulova@gmail.com. ORCID: https:// 0000-0002-6010-5707.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
161
Махсус субъектли жиноятларни квалификация қилиш
масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жиноят таркиби,
жиноят субъекти,
ёш,
ақли расолик,
жисмоний шахс,
жиноят квалификация.
Мазкур
мақола
махсус
субъектли
жиноятларни
квалификация қилиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган
бўлиб, унда жиноят таркиби субъектининг белгиси бўлган
махсус субъект ва унинг белгилари қилмишни квалфикация
қилишда жиноят таркибининг муҳим белгиларидан бири
сифатида ўрганилган. Шунингдек, жиноят ҳуқуқида ва қонунда
назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган
махсус субъект, агар у мазкур қонунда белгиланган жиноий
жавобгарликка тортиш ёшига тўлган, ақли расо бўлса,
жиноятнинг субъекти деб топилиши, шунингдек, у тўғрисидаги
олимларнинг илмий
қарашлари, тадқиқотлари, улар
ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлар атрофлича баён
қилинган. Шу билан бирга, махсус субъектнинг аломатлари
бўлмаган ҳолларда бир мунча р бошқача вазият юзага келиши,
баъзи бир ҳолларда бу жиноят мутлақо мавжуд эмаслигини
билдирса, бошқа ҳолларда жиноий жавобгарлик бошқа
моддалар бўйича мавжуд бўлиши, яъни фақат жиноят
-
ҳуқуқий
квалификация ўзгариши баён қилинган.
Вопросы квалификации преступлений, совершаемых
специальным субъектом
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
состав преступления,
специальный субъект,
возраст,
вменяемость,
физическое лицо,
квалификация
преступника
.
Данная статья посвящена
вопросам квалификации
преступлений с участием специального субъекта. В ней
рассматриваются особенности квалификации преступных
деяний, связанных с присутствием специального субъекта,
как признака состава преступления. Также исследуется роль
специального субъекта, совершившего общественно опасное
деяние, предусмотренное уголовным и законодательством,
при
условии
достижения
им
возраста
уголовной
ответственности, установленного данной законодательной
нормой, и наличия вменяемости. Специальный субъект
рассматривается как субъект преступления. Кроме того, в
статье подробно описываются научные взгляды и
исследования ученых по этому вопросу, а также отмечаются
сходства и различия между ними в различных аспектах.
Вместе с тем констатируется, что в случаях отсутствия
признаков специального субъекта возникают иные ситуации.
В одних случаях это означает отсутствие самого
преступления, а в других случаях уголовная ответственность
возникает по другим статьям, то есть изменяется только
уголовно
-
правовая квалификация. Например, в первом
случае получение взятки лицом, не являющимся
должностным, исключает уголовную ответственность за
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
162
данное преступление, поскольку субъектом данного
преступления может быть только должностное лицо (см.
статью 210 УК РУз). Во втором случае, например, учреждения
исполнения наказания в виде лишения свободы, к уголовной
ответственности
подлежат
только
особо
опасные
рецидивисты, лица, осужденные за тяжкие или особо тяжкие
преступления, в то время как другие лица несут
ответственность за указанные действия в соответствии с
частью 1 статьи 220 УК РУз.
Жиноят кодекси нормаларини амалда тўғри қўллаш, жумладан, жиноятларни
тўғри квалификация қилиш ҳам жиноятчиликка қарши муваффақиятли кураш олиб
боришнинг муҳим шартларидан биридир.
Жиноятни квалификация қилиш муайян ҳодисани сифат белгиларига қараб,
маълум тур, тоифага мансуб деб топиш демакдир. Жиноятни квалификация қилиш
унга юридик баҳо бериш, мазкур жиноятнинг аломатлари мавжуд бўлган муайян
жиноят ҳуқуқи нормасини белгилаш ҳисобланади.
“Жиноятни квалификация қилиш жиноят қонунида назарда тутилган муайян
жиноят таркибининг аломатларига мазкур муайян қилмишнинг мувофиқлигини
аниқлашдан иборат” [1, Б. 4], деб қайд этган эди А.А. Герцензон.
Жиноятни квалификация қилиш
-
бу “содир этилган қилмишнинг аломатлари
билан жиноят ҳуқуқи нормасида назарда тутилган жиноят таркибининг аломатлари
ўртасида мавжуд қатъий мувофиқликни аниқлаш ва уни юридик мустаҳкамлаш”дан
иборат [2, Б. 8]. Бинобарин, айбдорни жиноий жавобгарликка тортиш ва унга
нисбатан жазо чорасини қўллаш учун мазкур шахснинг қайси қонунни бузгани,
қандай
жиноят содир этилганлигини кўрсатиш, яъни жиноятчининг қилмишини
тўғри квалификация қилиниши зарур.
Жиноятни квалификация қилиш содир этилган қилмишда жиноят
таркибининг барча аломатлари мавжудлигини аниқлашни назарда тутади.
Жиноятни квалификация қилиш ҳамиша амалда аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий
баҳо бериш, демакдир.
Содир этилган жиноятнинг амалдаги ҳолатларини тўғри ва тўлиқ аниқлаш
жиноятни тўғри квалификация қилишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Жиноятни
квалификация қилиш, жиноят
-
ҳуқуқий баҳо бериш сифатида, кўриб чиқилаётган
ижтимоий хавфли қилмиш жиноят қонунининг қайси нормасида назарда
тутилганлиги ҳақида хулоса чиқарилишини билдиради.
Жиноятни квалификация қилиш жараёнида содир этилган ижтимоий хавфли
қилмишнинг
аломатлари қонундаги шунга ўхшаш барча жиноятларнинг
квалификация қилиш аломатларига таққосланади. Муайян ҳаётий вазиятда жиноят
қонунида тавсифланган вазиятга ўхшашликни аниқлаш жиноят қонунини амалда
қўллашнинг муҳим босқичларидан биридир.
Бинобарин, жиноятни квалификация қилишни шахснинг жиноий фаолияти
ҳақидаги
муайян фактнинг Жиноят кодекси Махсус қисми муайян нормасида назарда
тутилган жиноят таркиби аломатларига мувофиқлигини аниқлаш ва мазкур жиноий
фаолиятга жиноят ҳуқуқий баҳо бериш, деб тушуниш лозим.
Ҳар
қандай ижтимоий хавфли қилмиш кўплаб турли
-
туман ҳолатлар ва
фактлардан ташкил топади. Аммо тегишли жиноят таркиби аломатларининг мавжуд
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
163
бўлиши билан бир вақтда, қилмишнинг жиноятлиги ва жазога сазоворлигига таъсир
кўрсатувчи амалдаги ҳолатларгина жиноят ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади.
Қилмишнинг
амалдаги ҳолатлари аниқланганидан кейин муайян жиноят ҳуқуқий
нормани танлаш ва унга мувофиқ шахс томонидан содир этилган жиноятни
квалификация қилиш лозим бўлади.
“Бир қарашда жиноятни квалификация қилишга турғунлик хосдек бўлиб
туюлади. Амалда бу турғунлик нисбийдир. Суднинг қонуний кучга кирган ҳукмида
мустаҳкамланганидан кейингина жиноятнинг квалификацияси турғун аҳамият касб
этади” [3, Б. 144], деб қайд этади ГА.Левицкий.
“Жиноятни тўғри квалификация қилиш
-
мазкур жиноятнинг юридик,
бинобарин, ижтимоий
-
сиёсий моҳияти ва мазмунига қонун нуқтаи назаридан баҳо
бериш, бундай қилмишга умумий тавсиф берилган ҳуқуқ нормасига унинг
мувофиқлигини аниқлаш демакдир. Жиноятни тўғри квалификация қилиш
-
жиноят
қонунининг
барча қоидаларига қатъий риоя қилиш демакдир” [4, Б. 143].
Ишнинг амалдаги ҳолатларига ҳукмда баён этилган суд хулосаларининг
номувофиқлиги ва жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланиши ҳукмни
бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлади (Ўзбекистон Республикаси ЖПК 488
-
моддаси).
Жиноятни квалификация қилишнинг жиноят
-
ҳуқуқий аҳамияти катта.
Жиноят иши бўйича айблов ҳукмини чиқаришда суд мазкур ижтимоий хавфли
қилмишда жиноят ҳисобланишини ва Жиноят кодексининг қайси моддасида назарда
тутилганини аниқлаши шарт (Ўзбекистон Республикаси ЖПК 457
-
моддаси).
Судланувчи томонидан содир этилган ижтимоий хавфли қилмишни тўғри
квалификация қилиш
-
жиноят қонуни, яъни одил судловни амалга оширишнинг
муҳим кафолати ҳисобланган жиноят қонунининг муайян моддаси (моддалари)ни
аниқ ва тўғри қўллаш демакдир. Ўзбекистон Республикаси ЖК 8
-
моддасига мувофиқ,
«Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга
нисбатан қўлланиладиган жазо ёки
бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир
-
енгиллигига,
айб ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак».
Бинобарин, судланувчи жиноят қонунида назарда тутилган жиноят содир этган ҳар
бир муайян ҳолатда жиноят қонунининг моддаси (моддалари)ни аниқ кўрсатилиши
жиноятни тўғри квалификация қилишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Жиноятни квалификация қилиш маълум ҳуқуқий оқибатларнинг келиб
чиқиши учун юридик асос бўлиб хизмат қилади.
Жиноят
содир этилганида, яъни юридик факт мавжуд бўлганида, жиноят
содир этган шахс ва давлатнинг қонунни қўлловчи органлари ўртасида муайян
жиноят
-
ҳуқуқий муносабат вужудга келади. Мазкур муносабатнинг мазмуни жиноят
содир этган шахсда давлат томонидан қўлланадиган мажбурий таъсир чораларига
бўйсуниш мажбуриятини, давлатда эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари орқали
айбдорга нисбатан жиноий жазо қўллаш ҳуқуқининг вужудга келиши билан
белгиланади. Бунда жиноят содир этган шахс ўзига нисбатан барча процессуал
ҳаракатларни амалга оширишда қонунийликка риоя қилинишини, шунингдек, ўзига
жиноий жазо тайинлашда одиллик ва инсонпарварлик принципларига риоя
этилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
164
Жиноят қонунида жиноят сифатида назарда тутилган ижтимоий хавфли
қилмиш
жиноят ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи юридик факт
ҳисобланади.
И.Я.Козаченконинг фикрига кўра, “жиноят ҳуқуқий муносабатлар жиноят
содир этилган вақтдан бошлаб вужудга келади. Шу пайтдан бошлаб давлат қонунда
белгиланган жиноий жазонинг мақсадларига эришиш учун жиноят содир этган
шахснинг ҳуқуқларини чегаралаш ҳуқуқига эга бўлади, айбдор эса суднинг ҳукмига
кўра, унганисбатан тайинланган шахсий, мулкий ёки бошқа маҳрумликларга чидашга
мажбурдир” [5, Б. 222, 7, 25]. Жиноят
-
ҳуқуқий муносабатлар жиноят содир этилган
вақтдан вужудга келса
-
да, улар маълум шартлар бажарилганидан кейингина амалга
татбиқ этилиши мумкин.
Суриштирув ва дастлабки терговни ўтказиш ҳамда жиноят ишини судда
кўришда қуйидагиларни исботлаш талаб этилади: 1) жиноят ҳодисаси (жиноят содир
этилган вақт, жой, жиноятнинг содир этиш усули ва бошқа ҳолатлар); 2)
айбланувчининг жиноятни содир этишда айбдорлиги ва жиноятнинг мотивлари; 3)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28
-
ва 34
-
моддаларида кўрсатилган,
айбланувчининг жавобгарлиги даражаси ва хусусиятига таъсир кўрсатувчи ҳолатлар,
шунингдек айбланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар; 4) жиноят натижасида
етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори.
Юқорида зикр этилган ҳолатларни исботлашнинг зарурлиги жиноят
-
ҳуқуқий
муносабатнинг муайян турини тўғри
аниқлаш, яъни содир этилган жиноятни тўғри
квалификация қилиш имконини беради.
Жиноий қилмишда жиноят таркиби элементларидан бирининг йўқлиги суд
амалиётида кўпинча судланувчиларнинг асоссиз жазога ҳукм этилиши ва
ҳукмларнинг
бекор қилинишига олиб келади.
Ваҳоланки, ҳар қандай жиноят
таркибининг мазмунини фақат унинг аломатларини аниқлаш йўли билан тушуниб
етиш мумкин.
“Жиноят таркибининг барча аломатлари Жиноят кодекси Махсус қисми
тегишли моддасининг матнида, унинг диспозициясида ўз ифодасини топади” [6,
Б.
184, 259, 61]. Бир қатор муаллифларнинг ҳар қандай жиноят таркибининг
аломатлари ЖК Махсус қисми моддасининг диспозициясида, яъни маълум
жиноятнинг аломатлари баён этилган қонундаги таърифида тўғридан тўғри назарда
тутилган, деган фикри бир қарашда асослидек туюлади, Масалан, ЖК 211
-
моддаси 1
-
қисми диспозицияси пора бериш жиноятини «пора бериш» деб таърифлайди. Бу
жиноят қонуни моддасининг диспозицияси демакдир.
Аммо, ЖК Махсус қисми моддаларининг диспозицияларида жиноят
таркибининг аломатларига тўлиқ таъриф берилмаганлигини эътиборга оладиган
бўлсак, муаллифларнинг юқорида зикр этилган фикри ҳақиқатга зид бўлиб чиқади.
Зотан, ЖК Махсус қисми моддаларида тажовуз объекти ҳам, жиноят субъекти ҳам,
жиноятнинг субъектив томони ҳам кўрсатилмаган. ЖК Умумий қисмидаги қоидага
асосан, ЖК Махсус қисми моддаларининг диспозицияларида жиноят объектив
томонининг баъзи бир аломатларигина кўрсатилади. Масалан, ЖК 114
-
моддаси
(жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) 1
-
қисми диспозициясида жиноятнинг
объектив томони: «Шифокор
-
акушер ёки гинеколог томонидан даволаш
муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган
ҳолда
сунъий равишда ҳомила тушириш», деб таърифланган. ЖК 114
-
моддаси 1
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
165
қисмининг
диспозициясида мазкур жиноят таркибининг мазмуни тўлиқ очиб
берилмаган. Унда фақат иккита аломатга: Биринчиси –
жиноий равишда ҳомила
тушириш (аборт)нинг объектив томонига тегишли аломат (шифокор акушер ёки
гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий
нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда
сунъий равишда ҳомила, тушириш),
иккинчиси эса –
жиноят субъектига тегишли белги (шифокор акушер ёки гинеколог)
таърифланган. Жиноят таркибининг жиноят объектив ва субъектив томонига
тааллуқли бўлган бошқа аломатларининг тавсифи ЖК 114
-
моддаси 1
-
қисмида
кўрсатилган. Мазкур аломатларнинг мазмунини аниқлаш учун ЖК Махсус қисмининг
бошқа моддаларига, жумладан, мазкур жиноятнинг объекти ва субъектив томони
таърифланган моддаларга мурожаат этиш лозим.
Юқорида келтирилган мисолдан келиб чиқиб, хулоса қилиш мумкинки, ЖК
114-
моддаси 1
-
қисми диспозициясида жиноят таркибининг аломатлари, жумладан,
жиноят объектив томони ва жиноят субъектининг аломатлари кўрсатилган бўлса
-
да,
аммо жиноят таркибининг бошқа аломатлари, масалан, жиноий равишда ҳомила
тушириш таркибининг субъектив томони ва объекти кўрсатилмаган.
Бу ҳақда Н.Ф. Кузнецова шундай деб қайд этган эди: “Жиноят кодекси Махсус
қисмининг
моддасида муайян жиноят таркибларига хос бўлган аломатларгина
кўрсатилган. Барча жиноятлар учун умумий ҳисобланган таркибларнинг
аломатларини эса қонун чиқарувчи ЖКнинг Умумий қисмида кўрсатган, зеро, унинг
вазифаси ҳам ана шундан иборатдир” [7, Б. 6].
“Ҳуқуқ соҳасида квалификация қилиш –
айни ҳолат назарда тутилган ҳуқуқ
нормасини танлаш, бошқача қилиб айтганда, мазкур ҳолатни
маълум умумий
қоидага бўйсундириш демак” [8, Б. 6], деб қайд этади В.Н, Кудрявцев.
Жиноятни квалификация қилиш, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, содир
этилган ижтимоий хавфли қилмиш билан ЖК Махсус қисмининг муайян жиноят
-
ҳуқуқий
нормасида назарда тутилган
жиноят таркибининг аломатлари ўртасидаги
қатъий мувофиқликни аниқлаш ва уни юридик мустаҳкамлашдан иборатдир. ЖК
Махсус қисмининг моддаларида жиноятга берилган жиноят
-
ҳуқуқий баҳо жиноят
таркиби кўринишида таърифланади.
А.Н.Трайнин жиноят таркибига “давлат учун ижтимоий хавфли бўлган муайян
ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни қонунга мувофиқ жиноят деб белгилайдиган аломатлар
(элементлар) мажмуи” [9, Б. 59], деб таъриф берган эди.
Ҳар
қандай жиноят ишини тергов қилиш ва кўриб чиқишда шахсни жиноий
жавобгарликка тортиш учун зарур бўлган, яъни жиноят моделини кўрсатувчи муҳим,
зарур аломатлар (жиноят таркибининг тавсифловчи аломатлар) аниқланиши ва
уларга баҳо берилиши лозим.
Жиноят таркиби ижтимоий хавфли қилмишни ташкил қилувчи ва жиноят
қонунига
мувофиқ маълум жиноят турига мансуб деб кўрсатувчи объектив ва
субъектив аломатлар мажмуи ҳисобланади. Жиноятни квалификация қилиш муайян
жиноятнинг аломатлари жиноят таркибининг аломатлари билан бир хиллигини
аниқлаш назарда тутилади, бошқача қилиб айтганда, содир этилган жиноятнинг
амалдаги ҳолатлари муайян жиноят
-
ҳуқуқий нормада назарда тутилган тегишли
жиноят таркибининг аломатлари билан таққосланади. Жиноий жавобгарликка
тортишнинг ягона асоси –
жиноят таркибида шахсни жиноий жавобгарликка тортиш
учун зарур энг муҳим аломатлар мавжуд бўлади. Мазкур аломатларнинг биттаси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
166
бўлмаса ҳам, “жиноят таркиби” тизими бузилади, яъни маълум жиноят таркиби
мавжуд бўлмайди.
Ишнинг амалдаги ҳолатларини аниқлаш ва муайян жиноят
-
ҳуқуқий норма
(нормалар)га мувофиқлигини аниқлаш хусусий ва умумий ҳодисаларнинг ўзаро
нисбати сифатида ўрганилади. Масалан, ҳокимият ёки мансаб ваколатини
суиистеъмол қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган жиноят
-
ҳуқуқий
нормада қуйидаги аломатларни кўрсатиш орқали мазкур жиноятнинг барча
кўринишлари берилган: “ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни
мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг
ҳуқуқлари
ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат
манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса”
(Ўзбекистон Республикаси ЖК 205
-
моддаси). Ҳокимият ёки мансаб ваколатини
суиистеъмол қилишнинг муайян кўринишлари хилма
-
хилдир, чунки мазкур жиноят
мансабдор шахслар фаолиятининг ҳар хил соҳаларида содир этилиши мумкин, аммо
уларнинг барчасида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш учун
жиноий жавобгарлик назарда тутилган жиноят
-
ҳуқуқий нормада таърифланган
аломатлар мавжуддир. Уларнинг барчаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини
суиистеъмол қилишнинг амалдаги ҳолатларида муайян фарқлар мавжудлигига
қарамай) ўзаро мос келади, чунки ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол
қилиш
билан боғлиқ ҳар қандай жиноятни содир этган шахс мазкур қилмишни
ўзининг ҳокимият ёки мансаб ваколатимни суиистеъмол қилиб содир этаяпман, деб
ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам мазкур жиноятни квалификация қилишда ҳокимият
ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларини бир
-
биридан фарқлаш
имконини берадиган барча тасодифий тавсифларга эътибор берилмайди ва жиноят
қонунида
таърифланган бирлаштирувчи аломатларгина (“ҳокимият ёки мансаб
ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан
қасддан
фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд
жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса”) ҳисобга олинади.
Айбдорлик ҳамиша муайян ҳодиса ҳисобланади, бинобарин, шахсга нисбатан
муайян жазо чорасини қўллаш учун суд унинг жиноят содир этиш ҳолатини, у айнан
қандай
жиноят содир этганлигини ва ниҳоят,
мазкур шахснинг айнан мана шу
жиноятни содир этишда айбдорлигини аниқлаши лозим. Айбланувчининг
айбдорлиги суд томонидан қонунда белгиланган тартибда исботланган
тақдирдагина мазкур айбланувчига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилиши
мумкин. Айбсиз, содир этилган қилмишга нисбатан асосланган руҳий муносабатсиз,
қилмиш натижасида қандай оқибатлар рўй берганлигидан қатъи назар, шахс жиноий
жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
“Жиноятни квалификация қилиш содир этилган ижтимоий хавфли
қилмишнинг
аломатлари
Жиноят кодекси Махсус қисми моддаларидан бирида
назарда тутилган муайян жиноятнинг аломатлари билан бир хиллигининг
аниқланиши натижасида мазкур кодекс Махсус қисми моддаларининг қўлланишини
билдиради” [10, Б. 11]. Жиноятларни квалификация қилишда ЖКнинг нафақат
Махсус қисми, балки Умумий қисми нормалари ҳам қўлланиши мумкин. Зотан, шахс
жиноятга тайёргарлик кўриш, жиноятга суиқасд қилиш, шунингдек, жиноятда
иштирокчилик учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Шунинг учун
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
167
жиноятни квалификация қилишда ЖК Махсус қисмининг мазкур жиноят учун
жавобгарлик назарда тутилган моддаси, унинг тегишли қисми ва банди ҳамда ЖК
Умумий қисмининг жиноятга тайёргарлик кўриш, жиноят содир этишга қасд қилиш
ёки жиноятда иштирокчиликнинг жазога лойиқлиги белгиловчи нормалари ҳам
кўрсатилиши лозим.
Қоидага
кўра, жиноятни квалификация қилиш натижалари муҳим жиноят
-
процессуал ҳужжатларда, энг аввало, айблов хулосаси ва суд ҳукмида ўз аксини
топади. Мазкур ҳужжатларда жиноят қонунининг жиноят содир этган шахсни
жиноий жавобгарликка тортиш ва жазолаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган
жиноят
-
ҳуқуқий нормалар таърифланган бўлиши, қилмиш квалификация
қилинаётган
барча моддалар (ЖК Умумий ва Махсус қисмларининг моддаси,
модданинг банди, модданинг қисми) аниқ акс эттирилиши лозим.
Жиноятнинг махсус субъект жиноят таркиблари ифодаланган жиноят
-
ҳуқуқий
нормалар, ЖК Махсус қисмининг бошқа нормалари сингари, амалда қўлланилганида
қилмишнинг
барча элементлари ўрганиб чиқилади ва ишнинг амалдаги ҳолатларига
таққосланади. Акс ҳолда амалга оширилган жиноятнинг квалификацияси тўғри
бўлмайди. Мазкур нормалар баъзи бир ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, дастлабки
тергов, прокуратура ва суд органлари қилмишни тўғри квалификация қилиш учун
мана шу хусусиятларни эътиборга олишлари шарт.
Авваламбор, қуйидаги умумий қоидани қайд
этиш лозим: шахснинг ижтимоий
хавфли қилмишини мансабдорлик, ҳарбий, баъзи бир хўжалик, транспорт ва бошқа
жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган моддалар бўйича квалификация
қилиш
учун жиноятнинг субъекти ақли расолик ва жиноий жавобгарлик ёшига
тўлганлик билан бир қаторда, баъзи бир бошқа хусусиятларга ҳам эга бўлиши керак.
Мазкур хусусиятларнинг йиғиндиси айбдорни жиноятнинг махсус субъекти деб
топиш учун асос бўлиб хизмат қилиши лозим.
Шундай қилиб, жиноятнинг махсус субъекти аломатлари мавжуд бўлган
ижтимоий хавфли қилмишларни жиноят
-
ҳуқуқий квалификация қилиш жараёнида
жиноят субъектининг нафақат умумий аломатлари (айбдорнинг ақли расолиги ва
жиноий жавобгарлик ёшига тўлганлиги)ни, балки алоҳида жиноятларнинг
субъектларигагина хос бўлган алоҳида аломатларини ҳам аниқланиши зарур бўлади.
Жиноят субъектининг зарурий ва факультатив аломатлари
-
умумий ва махсус
аломатларнинг жиноят
-
ҳуқуқий аҳамияти бир хил эмас. Жиноят субъектининг
умумий аломатлари (ақли расолик ва жиноий жавобгарлик ёшига тўлганлик)нинг
биттаси бўлмаса ҳам, жиноят таркиби мавжуд бўлмайди. Масалан, ақли норасо ота ўз
ўғлига пичоқ уриб, жароҳат етказган бўлса, у жиноий жавобгарликка тортилиши
мумкин эмас, чунки у содир этган ижтимоий хавфли қилмишда жиноят таркибининг
аломатлари, жумладан, жиноят субъектининг зарурий аломати –
ақли расолик
мавжуд эмас. Ваҳоланки, ақли норасо шахс томонидан содир этилган ижтимоий
хавфли қилмишда жиноят таркиби бўлмайди. Бинобарин, ақли норасо шахснинг
юқорида зикр этилган қилмишини жиноят
-
ҳуқуқий квалификация қилиш зарурати
ҳам ўз
-
ўзидан йўқолади.
Жиноят содир этилган вақтда жиноят қонунда назарда тутилган жиноий
жавобгарлик ёшига тўлмаган шахснинг қилмишини жиноят
-
ҳуқуқий квалификация
қилиш
масаласи ҳам худди шундай ҳал қилинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
4
№
4 (2023) / ISSN 2181-1415
168
Аммо махсус субъектнинг
аломатлари бўлмаган ҳолларда бир қадар бошқача
вазият юзага келади. Баъзи бир ҳолларда бу жиноят мутлақо мавжуд эмаслигини
билдирса, бошқа ҳолларда жиноий жавобгарлик бошқа моддалар бўйича мавжуд
бўлади, яъни фақат жиноят
-
ҳуқуқий квалификация ўзгаради. Биринчи ҳолатда,
масалан, мансабдор шахс бўлмаган шахснинг пора олиши мазкур жиноят учун
жиноий жавобгарликни истисно этади, чунки фақат мансабдор шахсгина ушбу
жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси ЖК 210
-
моддаси),
иккинчи ҳолатда эса озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш
муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар учун, ЖК 220
-
моддасининг 2
-
қисмига
кўра, фақат ўта хавфли рецидивистлар, оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм
зтилган шахслар жиноий жавобгар бўладилар. Қолган шахслар юқорида зикр этилган
ҳаракатлар учун ЖК 220
-
моддасининг 1
-
қисмига кўра жавобгарликка тортиладилар
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Герцензон А.А. Квалификация преступления. М., 1947, с. 4.
2.
Кудрявцев В.Н. Общая теория квалификации преступлений. М., 1972, с. 8.
3.
Левицкий Г.А.
Квалификация преступления. «Правоведение», 1962, №1, с. 144.
4.
Левицкий Г.А. Кўрсатилган мақолаг 143
-
бет.
5.
Курс уголовного права. Т.1. Л., 1998, С. 222; Курс советского уголовного права. Т. 3.
М., 1970, С. 7; Брайнин Я.М. Уголовная ответственность и ее
основание в советском
уголовном праве. М., 1963, с. 25.
6.
Герцензон А.А. Уголовное право. Часть Общая. М., 1948, с. 184; Трайнин А.Н. Общее
учение о составе преступления. М., 1957, с. 259; Уголовное право. Часть Общая. М., 1959, с.
61
7.
Кузнецова Н.Ф. Преступление, состав преступления, диспозиция уголовно
-
правовой нормн. «Вестник МГУ», серия «Право», 1967, №54,
-
С. 40.
8.
Кудрявцев В.Н. Общая теория квалификации преступлений. М., 1972, с. 6
9.
Трайнин А.Н. Общее значение о составе преступления. М., 1957,
с. 59.
10.
Уголовное право. Часть Особенная. Под ред. Н.И. Загородникова и В.Ф.
Кириченко. М., 1968, с. 11.
