Авторы

  • Сардор Бозоров
    Доктор юридических наук (DSc), доцент, профессор, кафедра киберправа, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6-pp16-23

Ключевые слова:

водные ресурсы водное право природоохранные зоны право на комфортную окружающую среду чистая питьевая вода

Аннотация

В данной статье рассматривается экологическая ситуация в современном мире, борьба с изменением климата и его негативными последствиями, а также негативное влияние изменения климата на состояние водных ресурсов. Автор также анализирует меры, принимаемые мировым сообществом и отдельными государствами в рамках этих процессов. Особое внимание уделяется изучению вопросов обеспечения права населения на чистую питьевую воду на основе научных и правовых источников. Автор формулирует свои научные взгляды на использование воды и водоочистительных сооружений с учетом государственной экологической политики, реализуемой в стране. Статья также включает анализ текущего состояния водного законодательства в Республике Узбекистан, режима водоохранных зон, водопотребления и выраженных в нем прав водопользования. Исследование базируется на национальном законодательстве, научно-правовых и теоретических источниках. В статье рассматриваются научные концепции, взгляды, выводы и мнения ученых-теоретиков по данной теме.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Legal issues of rational use of water resources

Sardor BOZOROV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2023

Received in revised form

15 November 2023
Accepted 25 November 2023

Available online

25 January 2024

The article examines the environmental situation in the

modern world, the fight against climate change and its negative

consequences, the negative impact of climate change on the

state of water resources, and measures taken by the world

community and individual states within the framework of these
processes. The author paid special attention to the study of

issues of ensuring the population’s right to clean drinking water

based on scientific and legal sources. The author formulated his

scientific views on the use of water and water treatment
facilities based on the state environmental policy implemented

in our country. The article examines the legal description of

such concepts as “drinking water”, “clean drinking water”,

“high

-

quality drinking water”, and “required amount of drinking

water”. The article also analyzes the current state of water

legislation of the Republic of Uzbekistan, the regime of water

protection zones, water consumption and water use rights

expressed in it. The article examines the legal description of

such concepts as “drinking water”, “clean drinking water”,

“high

-

quality drinking water”, and “required

amount of drinking

water”. The article also analyzes the current state of water

legislation of the Republic of Uzbekistan, the regime of water
protection zones, water consumption, and water use rights
expressed in it.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss6-pp16-23

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

water resources,

water law,

environmental protection
zones,

clean drinking water,

right to a comfortable
environment.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий
масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

сув ресурслари,

сув қонунчилиги,

Мақолада бугунги кунда дунёда юзага келган экологик

вазият, иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатларига

1

Doctor of Law (DSc), Associate Professor, Professor, Department of Cyber Law, Tashkent State University of Law.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023) / ISSN 2181-1415

17

муҳофаза зоналари,

тоза ичимлик суви,

қулай

атроф муҳитга эга

бўлиш ҳуқуқи

.

қарши

кураш, иқлим ўзгаришининг сув ресурслари

ҳолатига салбий таъсири, мазкур жараёнларда жаҳон

ҳамжамияти ҳамда алоҳида давлатлар томонидан олиб

борилаётган чора

-

тадбирлар муҳокама қилинган. Муаллиф

айниқса аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган ҳуқуқини

таъминлаш масалаларини илмий

-

ҳуқуқий манбалар

асосида ўрганишга алоҳида эътибор қаратган. Муаллиф

мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат экологик

сиёсати асосида ўзининг сув ва сувдан фойдаланишга оид

илмий қарашларини шакллантирган. Мақолада “ичимлик

суви”, “тоза ичимлик суви”, “сифатли ичимлик суви”, “зарур

миқдордаги ичимлик суви” каби тушунчаларнинг юридик

тавсифи ўрганилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси

сув қонунчилигининг бугунги ҳолати, унда ифодаланган

сув муҳофаза зоналари режими, сув истеъмоли ва сувдан

фойдаланиш ҳуқуқлари таҳлил қилинган. Мазкур мақола

тадқиқот сифатида мавзуга оид миллий қонун ҳужжатлари,

илмий

-

ҳуқуқий, назарий манбалар таҳлилини ўз ичига

олиб, соҳага оид илмий тушунчалар, назариётчи

олимларнинг қарашлари, хулоса ва фикрлари ўрганилган

.

Правовые вопросы рационального использования

водных ресурсов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

водные ресурсы,

водное право,

природоохранные зоны,

чистая питьевая вода,

право на комфортную

окружающую среду

.

В данной статье рассматривается экологическая

ситуация в современном мире, борьба с изменением

климата и его негативными последствиями, а также

негативное влияние изменения климата на состояние

водных ресурсов. Автор также анализирует меры,

принимаемые мировым сообществом и отдельными

государствами в рамках этих процессов. Особое внимание

уделяется

изучению

вопросов

обеспечения

права

населения на чистую питьевую воду на основе научных и

правовых источников. Автор формулирует свои научные

взгляды на использование воды и водоочистительных

сооружений с учетом государственной экологической

политики, реализуемой в стране. Статья также включает

анализ текущего состояния водного законодательства в

Республике Узбекистан, режима водоохранных зон,

водопотребления

и

выраженных

в

нем

прав

водопользования.

Исследование

базируется

на

национальном законодательстве, научно

-

правовых и

теоретических источниках. В статье рассматриваются

научные концепции, взгляды, выводы и мнения ученых

-

теоретиков по данной теме.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023) / ISSN 2181-1415

18

Ҳеч

кимга сир эмаски, бугунги кунда мамлакатимиз ва дунёнинг барча

минтақалари, давлатларида экологик муаммолар ҳал қилиниши зарур бўлган энг
муҳим масалалардан бирига айланди. Бугунги кунда дунёда иқлим ўзгариши, сув
танқислиги, ерларнинг деградацияси, биохилма

-

хилликнинг йўқолиши, ҳавонинг

ифлосланиши каби экологик муаммолар ечими ниҳоятда долзарб бўлиб қолди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2015 йилда қабул қилинган ва бугунги
кунда дунёнинг барча давлатлари учун тараққиёт дастури вазифасини ўтаётган
Барқарор ривожланиш мақсадларининг аксарияти экологик муаммоларни ҳал
этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик талофатларнинг
салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда фуқаролар учун қулай, соғлом атроф

-

муҳитни таъминлаш билан боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикасида ҳам мазкур йўналишда тизимли чора

-

тадбирлар

амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунда мамлакатимизда атроф

-

муҳит

муҳофазасига оид 30 га яқин қонунлар, 500 дан ортиқ қонуности актлари амал
қилади, шунингдек 5000 дан ортиқ экологик нормативларга риоя қилинади.
Қувонарлиси,

янгиланган

Конституциямизга

фуқароларнинг

экологик

ҳуқуқларига

оид

IX

боб

киритилди.

Конституциянинг

49

-

моддасида

фуқароларнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи ҳамда атроф

-

муҳитнинг

ҳолати

тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи кафолатланди,

давлатнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши
юзасидан мажбуриятлари кенгайди. Энг муҳими, мазкур моддада белгиланишича,
давлат

мамлакат

барқарор

ривожланишини

таъминлайди,

Оролбўйи

минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани
ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриши
белгилаб қўйилди.

Атроф

-

муҳит муҳофазасига оид конституциявий нормалар ҳамда

қонунларда

белгиланган

талабларнинг

бажарилиши

жамият

ҳаётини

экологизациялаштиришни

жадаллаштириш,

мамлакатимизда

экологик

асосланган фаолиятни ривожлантириш, экологик нормативларга риоя этилиши
устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг экологик ахборот
олиш имконини кенгайтириш учун асос вазифасини ўтайди.

Таъкидлаш жоизки, атроф

-

муҳит муҳофазаси ва уни келажак авлод учун

яроқли ҳолда етказиш масаласи бутун дунё халқларини бирдек ташвишга солади.
Биргина мисол, шу кунларда Иқлим ўзгаришига оид Ҳадли Конвенция –

COP 28

доирасида Дубайда ўтказилаётган Конференцияда, агар атмосфера ҳавосига
чиқариладиган ифлослантирувчи газлар миқдори камайтирилмаса яқин йилларда
Ер шаридаги ҳаво ҳарорати 2,5

-

2,9 градусга ошиши кутилаётгани барча

иштирокчи давлатлар томонидан катта ташвиш билан қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбари ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг

78-

сессиясида (20.09.2023), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари

Кенгашида (13.10.2023), Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари
кенгашида (03.11.2023), Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат
учрашувида (14.09.2023), “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида
(18.10.2023) қилган нутқларида иқлим ўзгариши, озиқ

-

овқат хавфсизлиги,

энергетик хавфсизлик ва бошқа қатор экологик муаммолар ва уларнинг ечими
юзасидан амалий таклифларни илгари сурдилар.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023) / ISSN 2181-1415

19

Бугунги кунда айниқса сув ресурсларидан экологик талаблар асосида

оқилона фойдаланишни ташкил этиш, унинг муҳофазасини таъминлаш жаҳон
ҳамжамияти

учун энг долзарб масалалардан биридир. Сув табиатнинг энг ноёб,

нодир ҳамда бебаҳо бойликлардан бири ҳисобланади. У бутун тирик жонзот –

инсон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тупроқ учун ҳаёт, яшаш манбаидир. Сув
табиий атроф муҳит мувозанатини сақлаш, уни мўътадил ҳолатда ушлаб турувчи
асосий омил ролини ўйнайди. Шунингдек, сув халқ хўжалиги, саноат, қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришида асосий воситалардан биридир. БМТнинг сув
саммитларида бешта асосий масала –

сув ва канализация, энергетика, соғлиқни

сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва биологик хилма

-

хиллик глобал барқарор

ривожланишнинг асоси сифатида алоҳида ўрин тутиши тан олинади .

ЮНЕП маълумотига кўра, планетамиздаги дарёларнинг ярми жиддий

ифлосланган. Эндиликда Ер шари аҳолисининг 40 фоизи ичимлик суви
етишмаслигидан азият чекмоқда. Яна 30 йилдан сўнг тоза ичимлик суви танқис
ресурс бўлиб қолиши мумкин. Аҳолининг ярмидан кўпи сув муаммо бўлган
ҳудудларда

яшамоқда. Ҳозирги вақтда Европада 120 млн. аҳоли тоза ичимлик

сувидан фойдалана олмайди, бунга асосан сувдан исрофгарчилик билан
фойдаланганлик сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда дунё миқёсида деярли 1 млрд.
аҳоли хавфсиз ичимлик сувига эга эмас. 2030 йилга келиб уларнинг сони 2,7 млрд.
кишига етиши тахмин қилиняпти. Ҳозирги вақтда МАГАТЭ маълумотига биноан,
ҳар

йили 5 млн. киши ифлосланган ва сифатсиз сувни истеъмол қилишга мажбур

бўлмоқда.

“БМТ –

сув ресурслари” механизми ва Халқаро меҳнат ташкилоти бош

директори Жильбер Унгбонинг таъкидлашича, “Дунё 2030 йилга бориб сув ва
канализация бўйича Олтинчи Барқарор ривожланиш мақсадига эришишда
режадан анча ортда қолмоқда. Миллиардлаб одамлар юқумли касалликларга
чалиниш хавфи остида, айниқса иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар
даври яқинлашяпти.

Жаҳон метеорология ташкилоти томонидан эълон қилинган “Глобал сув

ресурслари ҳолати”га оид ҳисоботда 2050 йилга келиб Ернинг беш миллиарддан
зиёд аҳолиси сув танқислигини бошдан кечиради. Мазкур ташкилотнинг иқлим,
экологик ва ижтимоий ўзгаришлар Ернинг сув ресурсларига таъсирини таҳлил
қилиш

натижаларида чучук сув захираларининг глобал ҳажми, шунингдек, ер

криосферасининг (қор ва муз) заиф ҳолати ҳақида маълумотлар эълон қилинди.
Ҳисоботда

қайд этилишича, ўтган йили дунёнинг катта қисмида одатдагидан

қуруқроқ об

-

ҳаво ҳукм сурган. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда иқлим ўзгаришининг

оқибатлари сув ресурслари орқали тобора кўпроқ сезилмоқда. Қурғоқчилик,
экстремал тошқинлар, мавсумий ёғингарчилик ва музликларнинг тез эришига
гувоҳ бўляпмиз. Бундай ўзгаришлар жаҳон иқтисодиёти, экотизимлар ва кундалик
ҳаётимизнинг

деярли барча жабҳаларига кескин таъсир кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йил 22

-

24 март кунлари БМТнинг Нью

-

Йорк

шаҳридаги Бош қароргоҳида Тожикистон Республикаси ва Нидерландия
Қироллиги

раислигида бўлиб ўтган “БМТ Сув конференцияси –

2023” ўтказилди.

Мазкур анжуман 1977 йилда Аргентинанинг Мардель

-

Плата шаҳрида бўлиб ўтган

олий даражадаги сув конференциясидан кейин ўтказилган дастлабки
конференциядир. “Сув барқарор ривожланиш учун –

2018-

2028” –

БМТ халқаро


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023) / ISSN 2181-1415

20

ҳаракат

ўн йиллиги доирасида ўтадиган тадбир инсониятнинг зарурий

эҳтиёжлари бўлмиш сув ва канализациялар танқислиги, иқлим ўзгариши билан
боғлиқ масалалар ва бошқа ечимини топмаган муаммоларга барҳам беришга
қаратилган

бўлиб, мазкур тадбир натижасида дунё етакчилари сув ва канализация

ишларини қайта фаоллаштириш бўйича бир қанча мажбуриятларни ўз
зиммаларига олиб келмоқдалар.

Давлатимиз

раҳбари

Бирлашган

Миллатлар

Ташкилоти

Бош

Ассамблеясининг 78

-

сессиясидаги нутқида экологик муаммолар ва уларни ҳал

этиш йўллари масалаларига тўхталар экан, Орол фожеаси ва унинг салбий
оқибатларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган чора

-

тадбирлар,

шунингдек Амударё ва Сирдарё оқимининг қисқариш эҳтимоли, ушбу жараёнга
таъсир этаётган омиллар хусусида фикр

-

мулоҳазалар билдирдилар: “Жон бошига

сув билан таъминланиш даражаси 25 фоизга, қишлоқ хўжалиги экинлари
ҳосилдорлиги

эса 40 фоизга камайиши кутилмоқда. Агар ўз вақтида таъсирчан

чораларни кўрмасак, ушбу муаммолар оқибатлари минтақамиздаги ижтимоий

-

иқтисодий барқарорликка жиддий путур етказади. Бу вазиятдан келиб чиққан
ҳолда, биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Сув ресурслари
бўйича махсус вакили лавозими таъсис этилишини қўллаб

-

қувватлаймиз.

Марказий Осиё сувни тежайдиган технологиялар платформасини яратиш
жараёнида “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти –

сув ресурслари” механизмини

ишга солиб, энг илғор технологияларни жалб этиш ва татбиқ қилиш
тарафдоримиз.” Шунингдек, давлатимиз раҳбари “Марказий Осиё иқлим
мулоқоти”ни

жорий

этиш,

Бирлашган

Миллатлар

Ташкилоти

Бош

Ассамблеясининг “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий
фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик” резолюциясини қабул қилиш ташаббусини
илгари сурдилар.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда бутун жаҳон ҳамжамиятида бўлгани каби

мамлакатимизда ҳам сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига
алоҳида эътибор қаратилмоқда . Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларидан
оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш мақсадида тизимли чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг бир нечта
фармон

ва

қарорлари,

Ўзбекистон

Республикаси

сув

хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020

-

2030 йилларга мўлжалланган Концепцияси қабул

қилинди

ва амалиётда татбиқ этилмоқда. Бунда асосий эътибор сув хўжалигини

модернизация қилиш ва ривожлантириш, йирик сув хўжалиги объектларини
рақамли технологиялар асосида бошқаришни автоматлаштириш, электр энергия
ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш,
сув омборлари ва бошқа сув ресурсларининг хавфсизлиги ва ишончли ишлашини
таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш ва улардан фойдаланишни ҳисобга
олишда “Smart Water” (“Aқлли сув”) ва шунга ўхшаш рақамли технологияларни
жорий этиш; суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва
барқарорлигини таъминлаш, сув ресурсларини бошқаришда давлат

-

хусусий

шериклик ва аутсорсингни жорий этиш, фермер хўжаликлари, кластерлар ва
бошқа ташкилотлар фойдаланиши учун якка тартибдаги сув хўжалиги
объектларини таъминлаш, аҳолини кафолатли сув билан таъминлаш, хўжалик
юритувчи субъектларни сув билан барқарор таъминлаш, сув сифатини яхшилаш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023) / ISSN 2181-1415

21

ва экологик мувозанатни сақлаш; трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш
бўйича давлатлар ўртасидаги алоқаларни яхшилаш, сув ресурсларини муҳофаза
қилишда

жамоатчилик иштироки, уларнинг ҳуқуқий механизмини янада

такомиллаштириш, сув ресурсларидан фойдаланишда уларга зарарли таъсирни
олдини олиш тизимини янада ривожлантиришга қаратилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, сув ресурслари тақчиллиги янада ошган ҳозирги

шароитда сув захираларидан табиатнинг умумий қонуниятларидан келиб чиққан
ҳолда

тежамли, оқилона, самарали, илм

-

фан тавсиялари асосида фойдаланиш ва

унинг муҳофазасини тўғри таъминлаш бугунги куннинг биринчи даражали
вазифаларидан биридир. Бу вазифани амалга оширишда ҳуқуқий
муносабатларнинг роли жуда катта, у сувдан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза
қилиш

билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солиш вазифасини ўтайди,

ундан самарали фойдаланиш ва турли хил ғайриқонуний ҳаракатлардан ҳимоя
қилиш

чораларини белгилайди. Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза этишга

қаратилган қонунлар сув бойликларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, асраш,
қўриқлаш, тежаш тартибларини ўрнатади ва ушбу тартибларга риоя қилиш
чораларини белгилайди. Ўзбекистон Республикасининг давлат экологик
сиёсатида сув ресурсларидан тежаб

-

тергаб фойдаланиш, аҳолини тоза ичимлик

суви билан таъминлаш марказий масалалардан бўлиб қолмоқда.

Дарҳақиқат, сув ресурслари инсоннинг ҳаёти учун зарур тириклик манбаи

бўлиб ҳисобланади. Соҳадаги муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқнинг ўрни
беқиёсдир. Мамлакатимиз сув қонунчилиги табиий ресурслар билан боғлиқ ҳуқуқ
тизимида ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги 837–

XII-

сон қонунида

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тушунчалари бир

-

биридан фарқланади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) деганда,
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув
ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда
фойдаланиш тушунилади. Сувдан фойдаланиш деганда эса, юридик ва жисмоний
шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз
эҳтиёжлари учун фойдаланиш тушунилади. Сувдан фойдаланиш ўз навбатида сув
объектидан сув олиш усулига, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир
этилишига қараб умумий ва махсус фойдаланиш турларига бўлинади. Сув
истеъмоли ҳам мақсадли фойдаланилишига кўра ичимлик, коммунал

-

маиший,

даволаш, курорт, рекреация, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика, қишлоқ
хўжалиги сув истеъмолига турларига бўлинади. Сув объектидан олинадиган
сувнинг миқдорига қараб сув истеъмоли умумий ва махсус сув истеъмолига
бўлинади. Юридик шахс бўлган сув истеъмолчилари умумий манфаатларини
ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида сув истеъмолчилари уюшмаси ташкил этиб,
унга бирлашишлари мумкин. Шунингдек, амалдаги сув қонунчилиги сувдан
фойдаланишнинг турли мақсадларини белгилайди. Аҳолининг тоза ичимлик
сувига эга бўлиш ҳуқуқи фойдаланиш ва истеъмол қилиш мақсадига қараб, а)
сувдан аҳоли истеъмоли ва ичимлик эҳтиёжи учун фойдаланиш; б) маиший
эҳтиёжни қондириш учун фойдаланиш; в) даволаш, курорт ва соғломлаштириш
мақсадида фойдаланиш турларига бўлинади. Шунингдек, аҳолининг тоза ичимлик


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023) / ISSN 2181-1415

22

сувига эга бўлиш ҳуқуқини марказлашган ва марказлашмаган сувдан фойдаланиш
турларига ҳам бўлиш мумкин.

“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 97

-

моддасига кўра,

барча сув объектлари аҳоли соғлиғига зарар етказиши, шунингдек балиқ
захираларининг камайиши, сув таъминоти шароитининг ёмонлашиши ҳамда
сувнинг физикавий, кимёвий ва биологик хоссалари пасайиши, сувнинг табиий
тозаланиш хусусияти камайиши, сувнинг гидрологик ва гидрогеологик
режимининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган бошқа кўнгилсиз
ҳодисаларга

олиб келиши ҳолларидан муҳофаза қилиниши керак.

Сув объектлари атрофида сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи

минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналари барпо этилади. Мазкур
зоналарнинг ҳуқуқий режими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан сув объектининг ҳолати ва ҳажмига кўра белгиланиб, бундай
ҳудудларда

хўжалик фаолиятининг махсус режими ўрнатилади.

Сув объектларининг муҳофаза зоналари Ўзбекистон Республикасининг

“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981

-

сон қарори билан тасдиқланган

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш
ва санитария

-

муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги низом

талаблари асосида ташкил этилади.

Таъкидлаш жоизки, табиий ресурслар ҳуқуқи билан боғлиқ илмий

изланишларда “аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган ҳуқуқи”ни таъминлаш
масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Мазкур масалани эколог

-

ҳуқуқшунос

олимларнинг аксарияти барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга интилиш
сифатида баҳолашади.

Хусусан, А.Жумановнинг фикрига кўра, ичимлик суви деганда, инсон

томонидан истеъмол қилиш, овқат тайёрлаш, шахсий гигиена, маиший ёки шунга
ўхшаш ижтимоий мақсадлар учун фойдаланиладиган сув тушунилади. Тоза
ичимлик суви деганда, инсон томонидан истеъмол қилиш, овқат тайёрлаш, шахсий
гигиена, ижтимоий

-

маиший ёки шунга ўхшаш ижтимоий мақсадлар учун

санитария

-

гигиена меъёрларига, экологик талабларга жавоб берадиган

фойдаланиш учун етказиб берилган сув назарда тутилади. Сифатли ичимлик суви
деганда, таркибида инсон саломатлиги учун зарарли аралашмалар бўлмаган сув
тушунилади. У рангсиз, ҳидсиз ҳамда истеъмол учун хавфсиз бўлиши талаб
этилади. Сифатли ичимлик суви нафақат бактериологик даражада тоза ва инсон
организми учун зарарли моддаларсиз бўлиши, балки фойдали минералларга ҳам
эга бўлиши зарур.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, ҳозирги иқлим ўзгариши шароитида сув

ресурсларидан тежаб

-

тергаб, мавжуд экологик нормативлар асосида оқилона

фойдаланиш, сув қонунчилигини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор
ривожланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг давлат экологик
сиёсатига мос равишда ривожлантириш давр талабига айланди. Бунда айниқса
аҳолини марказлашган тарзда тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ
хўжалигида сувни тежовчи технологиялардан кенг фойдаланиш, саноатда сув
йўқотилишининг

олдини

олиш,

гидроэнергетика

соҳасида

энергетик

хавфсизликни таъминлаш долзарб ва истиқболли йўналишлардан ҳисобланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

4 №

6 (2023) / ISSN 2181-1415

23

Шу сабабли Ўзбекистоннинг миллий сув қонунчилигини ҳам айнан мазкур
йўналишларда ривожлантириш ниҳоятда муҳимдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

Р

Ў

ЙХАТИ

:

1.

Ш.М.Мирзиёев, Янги Ўзбекистон стратегияси.

-

Т.: Ўзбекистон, 2021, 162

-

бет.

2.

Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2020 й.,

06/20/6024/1063-

сон.

3.

Abanina Ye.N. Ekologizatsiya kak protsess dostijeniya ustoychivogo razvitiya.

[Ecologization as a process of achieving sustainable development].Vestnik Saratovskoy
gosudarstvennoy yuridicheskoy akademii. 2018, no 3 (122), p. 201.

4.

Ж.Т.Холмўминов,

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг экологик хавфсизликни таъминлаш, аграр ва энергетика соҳасини
ривожлантиришга оид концептуал ғояларини ўрганиш. Ўқув

-

услубий қўлланма.

[To study the conceptual ideas of the President of the Republic of Uzbekistan, Shavkat
Mirziyoyev, regarding the provision of environmental security, the development of the
agricultural and energy sector. Educational-methodical manual.] Tashkent: TDYU, 2020,
31-91p.

5.

Сув ҳуқуқи. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. [Water law. Textbook]

Tashkent: TDYuI, 2011, 67-88 p.

6.

А.О.Жуманов, Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг

экологик

-

ҳуқуқий муаммолари. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

диссертацияси автореферати. [Environmental and legal problems of providing the

7.

Г.Узакова. А.Анисимов. Аҳоли учун тоза сув ва санитария мавжудлигини

таъминлашнинг ҳуқуқий жиҳатлари. “Юриспруденция” ҳуқуқий илмий

-

амалий

журнали. 2023

-

й. 1

-

сон. 97

-

105 б.

8.

А.О.Жуманов, Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг

экологик

-

ҳуқуқий муаммолари. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

диссертацияси автореферати. [Environmental and legal problems of providing the

population with clean drinking water: Doctor of Philosophy (PhD) Dissertation in Legal
Sciences] Tashkent, 2019. 49 p.

9.

Наше общее будущее. –

М., Прогресс, 1989; Доклад по целям развития

тысячелетия Узбекистан 2015. –Т.: Центр экономических исследований, 2015

10.

https://president.uz/uz/lists/category/5?menu_id=12

11.

https://uza.uz/uz/posts/dunyoda-suv-kanalizaciya-muammosi-va-insonlar-

hayoti_443983

12.

https://public.wmo.int/en

13.

https://president.uz/uz/lists/view/6677

14.

https://www.unep.org/

Библиографические ссылки

Ш.М.Мирзиёев, Янги Ўзбекистон стратегияси. -Т.: Ўзбекистон, 2021, 162-бет.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2020 й., 06/20/6024/1063-сон.

Abanina Ye.N. Ekologizatsiya kak protsess dostijeniya ustoychivogo razvitiya. [Ecologization as a process of achieving sustainable development].Vestnik Saratovskoy gosudarstvennoy yuridicheskoy akademii. 2018, no 3 (122), p. 201.

Ж.Т.Холмўминов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг экологик хавфсизликни таъминлаш, аграр ва энергетика соҳасини ривожлантиришга оид концептуал ғояларини ўрганиш. Ўқув-услубий қўлланма. [To study the conceptual ideas of the President of the Republic of Uzbekistan, Shavkat Mirziyoyev, regarding the provision of environmental security, the development of the agricultural and energy sector. Educational-methodical manual.] Tashkent: TDYU, 2020, 31-91p.

Сув ҳуқуқи. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. [Water law. Textbook] Tashkent: TDYuI, 2011, 67-88 p.

А.О.Жуманов, Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг экологик-ҳуқуқий муаммолари. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. [Environmental and legal problems of providing the

Г.Узакова. А.Анисимов. Аҳоли учун тоза сув ва санитария мавжудлигини таъминлашнинг ҳуқуқий жиҳатлари. “Юриспруденция” ҳуқуқий илмий-амалий журнали. 2023-й. 1-сон. 97-105 б.

А.О.Жуманов, Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг экологик-ҳуқуқий муаммолари. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. [Environmental and legal problems of providing the population with clean drinking water: Doctor of Philosophy (PhD) Dissertation in Legal Sciences] Tashkent, 2019. 49 p.

Наше общее будущее. – М., Прогресс, 1989; Доклад по целям развития тысячелетия Узбекистан 2015. –Т.: Центр экономических исследований, 2015