Авторы

  • Абдурахмон Тургунов
    Старший преподаватель, кафедра Всеобщая история, Андижанский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp177-182

Ключевые слова:

Андижанская область ирригация мелиорация канал оросительная площадь ирригационная сеть

Аннотация

В статье с помощью данных научной литературы и архивных документов проанализировано состояние ирригационно-мелиоративных работ в Андижанской области в период 1941-1990 годов. Кроме того, в исследованиях обосновано строительство ирригационных сооружений в регионе, использование их источников в сельском хозяйстве, размеры орошаемых площадей, увеличивающиеся с каждым годом за счет влияния хлопковой монополии.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Irrigation and land reclamation works in the Andijan
region (1941

1990)

Abdurakhmon TURGUNOV

1


Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received November 2023

Received in revised form

15 December 2023
Accepted 25 December 2023

Available online

15 February 2024

The article, using data from scientific literature and archival

documents, analyzes the state of irrigation and reclamation

works

in

the

Andijan

region

from

1941

1990.

In addition, the studies substantiate the construction of

irrigation structures in the region, the use of their sources in
agriculture, and the size of irrigated areas, which are increasing

every year due to the influence of the cotton monopoly.

2181-

1415/©

2023 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol4-iss11/S-pp177-182

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Andijan region,

irrigation,

land reclamation,

canal,

irrigation area,

irrigation network.

Андижон областида ирригация

-

мелиорация ишлари

(1941

–1990 йиллар)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Андижон области,
ирригация,

мелиорация,

канал,

суғорма майдон,

суғориш тармоғи.

Мазкур мақолада Андижон областида ирригация

-

мелиорация ишлари ҳолати 1941–1990 йиллар даврий

чегарасида илмий адабиётлардаги маълумотлар ва архив
ҳужжатлари материаллари ёрдамида таҳлил қилинган.

Бундан ташқари, областда ирригация иншоотларининг

барпо

этилиши,

уларнинг

манбаларидан

қишлоқ

хўжалигида

фойдаланилиши,

пахта

яккаҳокимлиги

таъсирида суғорма майдонлар ҳажми йилдан

-

йилга ортиб

борганлиги тадқиқотда асослаб берилган.

1

Senior teacher, General History Department, Andijan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

178

Ирригационно

-

мелиоративные работы в Андижанской

области (1941–1990 гг.)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Андижанская область,
ирригация,

мелиорация,

канал,

оросительная площадь,
ирригационная сеть.

В статье с помощью данных научной литературы и

архивных документов проанализировано состояние

ирригационно

-

мелиоративных работ в Андижанской

области в период 1941–1990 годов. Кроме того, в

исследованиях обосновано строительство ирригационных

сооружений в регионе, использование их источников в

сельском хозяйстве, размеры орошаемых площадей,
увеличивающиеся с каждым годом за счет влияния

хлопковой монополии.

Маълумки, совет ҳукмронлиги йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида

пахта яккаҳокимлиги сиёсати ҳукмрон бўлди. Ирригация

-

мелиорация ишлари эса

мазкур амалиёт измига бўйсундирилди. Республиканинг барча область ва
районларида суғориш ишлари жадаллаштирилди. Хусусан, 1941 йил ташкил
этилган Андижон областида ҳам ирригация

-

мелиорация ишлари марказ аграр

сиёсати таъсирида ривожлантирилди.

Масалан, Андижон областида эса урушдан

кейинги беш йилликда халқ меҳнати эвазига ернинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш учун 39 та район ва районлараро коллекторлар таъмирланди. Натижада,
Заврақ, Ниёзботир массивлари қўриқ ерлари ўзлаштирилди. 1951 йилга келиб
область бўйича 44 минг га ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга эришилди [1].
1951 йил якунига қадар ЎзССР областларига 368,0 минг га ҳажмида янги суғориш
тармоғига ўтиш вазифаси топширилди, шундан 58,0 мингга

Бухоро, 52,0 минг га

Андижон области ҳиссасига тўғри келди [2].

1953 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Марказий Фарғонани ўзлаштириш

мақсадида ташкил қилинган “Ферганаводстрой” трести томонидан водий бўйича
капитал маблағларни ўзлаштириш режаси 73000 рубль бўлиб, шундан

21161 рубль (28,9 %) ҳажмида бажарилди. Cув хўжалиги қурилиши режаси

41000 рубль бўлиб, у 7091 (17,3 %) рубль ҳажмида бажарилди [3].

1956 йилда областда кўплаб сув иншоотлари капитал таъмирдан чиқарилиб,

сув захиралари билан таъминланди. Хусусан, Майлисой сув тизими жамоаси
кўплаб ирригация иншоотларини капитал таъмирдан чиқарди. Сув “Қўйқулоқ”
суғориш каналидан оқа бошлади. Бу канал

ўз навбатида, Пахтаобод, Избоскан

районлари жамоа хўжаликларини ҳамда 8

-

пахтачиликка ихтисослашган давлат

хўжалиги далаларини сув билан таъминлади [4].

Марказий Фарғона ерларини суғориш ва ўзлаштиришга ўн йил давомида,

яъни 1953

-

1963 йиллар учун режага кўра 50753,3 минг рубль ажратилди, амалда

40425,8 минг рубль маблағ сарфланди [5]. Шундан жамоа хўжаликларнинг

бўлинмас жамғармасидан режада 35309,9 минг, амалда 20170,9 минг; давлат

бюджетидан режада 15444,4 минг, амалда эса 20254,9 минг рубль харажатланди.

1953-

1960 йилларда Андижон области жамоа хўжаликларининг режа бўйича

тўлов(взнос) маблағлари 38,8 млн. рубль бўлиб, Марказий Фарғона ерларини

суғориш ва ўзлаштиришга амалда 26,8 млн. рубль киритилди ёки у 69,2%ни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

179

ташкил қилди. 1961 йилда режа бўйича тўловлар 4346 минг рубль бўлиб, шу

йилнинг 11 ноябрида жамоа хўжаликлар 1825 минг рубль киритди ёки у 42 % ни

ташкил этди [6]. 1953

-

1973 йилларда Фарғона водийсида янги ерларни

ўзлаштириш ва суғоришга сарфланган капитал маблағлар эвазига пахта экин

майдони 9,2 %га ўсган ҳолда, бу кўрсаткич ҳосилдорликда 24,9 %, ялпи ҳосилда

42,8 %ни ташкил этди [7]. Айтиш мумкинки, юқоридаги барча тадбирлар ва саъй

-

ҳаракатлар

республикада айнан пахтачиликни ривожлантириш мақсадида амалга

оширилди.

1958 йил 13 январда ЎзССР Министрлар Советининг “Фарғона ва Андижон

областларида ҳамда республика бўйича ирригацион

-

мелиоратив ишларнинг

бориши тўғрисида”ги қарори қабул қилинди [8]. Унда, асосан, 1958 йилда суғориш

тармоғини вегетация (ўсиш) суғоришига тайёрлаш бўйича ишлар ҳолати, ювиш ва

захира суғориши бўйича ўтказилган ишлар таҳлил қилинди. Республика бўйича

1958 йил 5 январь ҳолатига кўра, суғориш тармоғини тозалаш ишлари 58,5%га

бажарилди. Шу билан бирга режадан 68,2 % механизмлар ёрдамида, 44,3 % эса қўл

кучи билан амалга оширилди.

Марказ кўрсатмасига асосан 1958 йил 17 январда Андижон область ижроия

қўмитаси

“Тешиктош гидроузели қурилиши тўғрисида”ги қарорни қабул қилди

[9]. Унда қайд этилишича, 1958 йил 1 январь ҳолатига кўра Тешиктош гидроузели

қурилиши

суръати тўла амалга оширилмади. Жумладан, мазкур қурилишнинг

умумий смета қиймати 12,8 млн. рублдан иборат бўлгани ҳолда, ундан иш

бошланган даврдан буён 6,1 млн. рубль ҳажмида ёки 47,6 % бажарилди. Бетон ва

темир

-

бетон ишларининг бажарилиши 53,2 % ни ташкил қилди. Тешиктош

гидроузелидаги қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида область ижроия

қўмитаси

томонидан район ижроия қўмитаси раисларига мазкур объектга 500 та

жамоа хўжаликлар, жумладан, Андижон районидан 100 киши, Пахтаобод

районидан 200 киши, Избоскан районидан 100 киши, Москва (Шаҳрихон)

районидан 50 киши ва Ойим (Жалақудуқ) районидан 50 киши юборишни ташкил

қилиш

вазифаси қўйилди [10].

1962 йил 9 майдаги ЎзКП Андижон область қўмитаси ва область ижроия

қўмитасининг

“1962 йилда Марказий Фарғона ерларини суғориш ва ўзлаштириш

бўйича қурилиш иши дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори[11]га асосан,

“Андижанводстрой”

трести

қурилиш

ташкилотларининг

тўғридан

-

тўғри

шартномаси бўйича “Узсельхозтехника” туман бўлимлари ва давлат хўжаликлари

Марказий Фарғонанинг 2

250

га янги ер тайёрлаши керак эди. Шундан 2 000 га

“Узсельхозтехника”нинг туман бўлимлари, 250

га жамоа хўжаликлар томонидан.

Таъкидлаш жоизки, “Узсельхозтехника” район бўлимлари 1962 йилнинг тўққиз

ойи давомида 889 га янги ер тайёрлади, бу йиллик режанинг 44,5 % ни ташкил

қилди. Кейинги ойларда эса янги ерларни тайёрлаш ишлари жонланди.

Шу йилнинг ўн бир ойида “Узсельхозтехника” район бўлимлари 1455,2 га янги ер

тайёрлади, бу йиллик режанинг 72,8 % ни ташкил қилди [12].

Фарғона водийси магистраль каналлари тизими бошқармаси таркибига

кирувчи каналларнинг кўрсаткичлари қуйидагича: Катта Фарғона магистраль

канали

215,08 км, Катта Андижон магистраль канали

111,9 км, Жанубий

Фарғона магистраль канали

188,71 км. Жанубий Фарғона магистраль каналлари

тизими бошқармаси тасарруфига ҳаммаси бўлиб 188,71 км узунликдаги каналлар

кирган [13].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

180

Катта Андижон канали қурилиши 1966 йилнинг кузидан бошланди. Бу улкан

дарё узунлиги 109 км бўлиб, Норин дарёсининг Учқўрғон гидроузели сув
тармоғидан бошланиб, оқим тезлиги секундига 330 м³ ни ташкил қилган. Бош
иншоот сифатида каналнинг бош қисмидаги чап қирғоқ регуляторидан
фойдаланилди. Каналда 137 гидротехник ва бошқа иншоотлар, 6 тармоқ, 8 сув
чиқаргич, битта тўсиқ, 12 дюкер, 4 осма қувур, 9 кўприк қуриш лойиҳаси ҳам
мавжуд бўлган [14].

1966 йили Бўз районида 5590 га ўзлаштириладиган ерлар бўлиб, охирги беш

йил давомида бу ерда 2880 га янги ерлар ўзлаштирилди ва бунга 6 млн. рублга
яқин маблағ сарфланди [15]. Шу йил районда 678 га ер ўзлаштириш
режалаштирилди, амалда 98 % ни ташкил этди. “Мингбулоқ” ва “XX партия съезди”
хўжаликларида ўзлаштириш режаси 86

-

74 % кўрсаткичдан иборат бўлди.

Андижон областида 1950

-

1990 йилларда суғориш майдонларининг ўсиши ва

унга сарфланган сув ҳажми йилдан

-

йилга ортиб борди. Областда 1950 йилда

суғориш майдони 217 минг га, 1960 йилда 245,1 минг га, 1970 йилда 265,5 мингга,
1980 йилда 282,1 минг га, 1990 йилда 289,4 минг га ни ташкил қилди [16].

Марказий Фарғона ҳудудидаги Бўз район суғориш ташкилотларида кадрлар

етишмаслиги кузатилди. Район сув хўжалигида мутахассис гидротехниклар,
муҳандислар, мироблар камчиликни ташкил қиларди. 1965 йилда биргина Бўз
район сув хўжалигида 64 нафар ходим ишлади, бироқ уларнинг кўпчилиги
бажариб турган лавозимига тўғри келмасди. Бундай ходимлар 32 кишини ташкил
қилди. Шу боис район ижроия қўмитаси вилоят раҳбар органларидан
гидромелиорация ўқув юрти битирувчиларидан Бўзга юборилишига ёрдам
кўрсатишларини сўради [17].

1976 йил 1 ноябрь ҳолати бўйича Андижон областининг умумий ер

жамғармаси 423,5 минг га ни ташкил қилиб, шундан 263526 га суғориладиган
ерлар, 263492 га эса қишлоқ хўжалиги истеъмолида фойдаланилган ерлар
ҳисобланган

[18]. Шу билан бирга, областда 1976 йилда

суғориладиган ерларни

экишга тайёрлаш мақсадида 1975

-

1976 кузги

-

қишки мавсумда 45,9 мингга

майдондаги шўр босган ерлар

ювилди.

1976 йилда Андижон областида сув танқислигига қарши кураш бўйича

16,0 млн. рубль капитал маблағ, бунинг

14,5 млн. рубли қурилиш

-

монтаж

ишларига ўзлаштирилди. “Бахт” насос станциясининг иккинчи навбати, “Қадим”
насос станцияси биринчи кўтармаси, сиғими 3,0 млн. м³ га тенг “Москва” сув
омборининг биринчи навбати, “Ҳақиқат” ўзиоқар канали иккинчи навбати,
Ўзбекистон Комсомолининг 50

-

йиллиги канали

қурилди

[19].

Қўриқ

ўрнида барпо этилган Бўз районида 1978 йилнинг ўн бир ойида 40 га

ер ўзлаштирилди, 1442 га ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, 662 га ер
капитал планировка қилинди, 1100 га ердаги суғориш тармоқлари реконструкция
қилинди, 14 км йўл қурилиб, шағалланди ва 16,5 км ёпиқ зовур қурилиб,
фойдаланишга топширилди [20].

1971-

1980 йилларда Андижон областида 28 та насос станцияси барпо этилди

ва фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Андижон районида “Бахт” номли насос
подстанцияси ёрдами билан 3596 га янги ер суғорилди. Шу районнинг
“Ленинград” жамоа

хўжалигида 10 та электр насос агрегати ёрдамида пахта билан

эгалланган 1133 га ер суғорила бошлади [21]. Шу билан бирга, 1987 йил Андижон


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

181

область сув хўжалиги ишлаб

-

чиқариш бошқармаси тасарруфидаги жами насос

станциялари сони 138 тани ташкил қилди. Уларнинг 131 таси электр, 7 таси эса
дизель турига мансуб эди [22].

Хулоса қилиб айтганда, Андижон областида 1941

-

1990 йилларда суғориш

ишлари пахта яккаҳокимлиги сиёсати натижасида кенгайтирилди. Бу сиёсат
таъсирида кўплаб суғориш иншоотлари барпо этилди. Шу билан бирга, қўриқ ва
бўз ерлар ўзлаштирилиб, улар ўрнида пахта майдонларига асос солинди. Каналлар
ва насос станцияларининг барпо этиш ишлари янада оммалашди. Бу эса ўз
навбатида советларнинг пахта яккаҳокимлиги амалиёти билан боғлиқ бўлиб,
мазкур сиёсатдан кўзланган мақсад ҳам айнан пахтачиликни ривожлантиришга
қаратилган

эди. Шу туфайли суғориш мушкул бўлган, яъни оқар сувдан

фойдаланишнинг иложи бўлмаган адир зоналарида ҳам пахта майдонлари барпо
этилиб, уларни насослар орқали суғориш йўлга қўйилди. Ана шу тариқа пахта экин
майдонлари ҳажми аста

-

секин кенгайтириб борилди, мазкур амалиёт совет

ҳукмронлик

даврининг охирги палласигача давом этди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Қ.Насритдинов –

Фарғона водийсининг суғорилиш тарихи.

-

Тошкент: Янги

аср авлоди, 2009.

-

Б.189.

2.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.2483

-

фонд, 1

-

рўйхат, 685 –

йиғма жилд, 222

-

б.

3.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1157

-

фонд, 1

-

рўйхат, 5

-

йиғма жилд, 8

-

б.

4.

Никифоров И. Ирригаторы готовятся к поливам // Сталинское знамя,

4 апреля 1956 г.

5.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1151

-

фонд, 1

-

рўйхат, 80

-

йиғма жилд, 5

-

б.

6.

Андижон вилоят давлат архиви, 608

-

фонд, 1

-

рўйхат, 1451

-

йиғма жилд, 22

-

б.

7.

Б.Г.Досов –

Ирригация ва мелиорацияга йўналтирилган капитал

маблағлар самарадорлигининг эконометрик тадқиқоти: Иқтисод фан.ном. ...дисс.

-

Тошкент, 2001.

-

Б.53.

8.

Андижон вилоят давлат архиви, 619

-

фонд, 1

-

рўйхат, 101

-

йиғма жилд, 62

-

б.

9.

Андижон вилоят давлат архиви, 619

-

фонд, 1

-

рўйхат, 101

-

йиғма жилд, 53

-

б.

10.

Андижон вилоят давлат архиви, 619

-

фонд, 1

-

рўйхат, 101

-

йиғма жилд, 54

-

б.

11.

Андижон вилоят давлат архиви, 608

-

фонд,1

-

рўйхат, 1632

-

йиғма жилд, 33

-

б.

12.

Андижон вилоят давлат архиви, 608

-

фонд, 1

-

рўйхат, 1632

-

йиғмажилд, 29

-

б.

13.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Бирлашган

Диспетчерлик Маркази”га эга бўлган Фарғона водийси каналлари тизими
бошқармасининг 2007 йил эксплуатация (ишлатиш) тадбирларини бажариши
тўғрисидаги техник ҳисоботи материалларидан

14.

Ғ.Фозилов –

Водийнинг олмос камари.

-

Фарғона: Фарғона, 1996.

-

Б.34.

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви

Андижон вилоят бўлими, 155

-

фонд, 2

-

рўйхат, 190

-

йиғма жилд, 3

-

б.

16.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин

-

Қорадарё

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жорий архиви, 57

-

фонд, 1

-

рўйхат, 381

-

йиғмажилд, 46

-

б.

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви

Андижон вилоят бўлими, 155

-

фонд, 2

-

рўйхат, 182

-

йиғма жилд, 68

-

б.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2023) / ISSN 2181-1415

182

18.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин

-

Қорадарё

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жорий архиви, 57

-

фонд, 1

-

рўйхат, 381

-

йиғма жилд, 4

-

б (Андижон область суғориш тизими бошқармасининг 1976 йил

ҳисоботидан

).

19.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин

-

Қорадарё

ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг жорий архивининг 1976 йил бўйича
йиллик техник ҳисоботи материалларидан.

20.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви

Андижон вилоят бўлими, 155

-

фонд, 4

-

рўйхат, 117

-

йиғма жилд, 46

-

б.

21.

Таджибаев А. Внедрение научно

-

технического прогресса и передового

опыта колхозного крестьянства Узбекистана в хлопководстве (1950

-1970

гг.):

Дисс. … докт. истор. наук.

-

Ташкент, 1988.

-

С.78.

22.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин

-

Қорадарё

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жорий архивининг 1987 йил бўйича
йиллик техник ҳисоботи материалларидан.

-

Б.209.

Библиографические ссылки

Қ.Насритдинов - Фарғона водийсининг суғорилиш тарихи. -Тошкент: Янги аср авлоди, 2009. -Б.189.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р.2483-фонд, 1-рўйхат, 685 – йиғма жилд, 222-б.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1157-фонд, 1-рўйхат, 5-йиғма жилд, 8-б.

Никифоров И. Ирригаторы готовятся к поливам // Сталинское знамя, 4 апреля 1956 г.

Фарғона вилоят давлат архиви, 1151-фонд, 1-рўйхат, 80-йиғма жилд, 5-б.

Андижон вилоят давлат архиви, 608-фонд, 1-рўйхат, 1451-йиғма жилд, 22-б.

Б.Г.Досов - Ирригация ва мелиорацияга йўналтирилган капитал маблағлар самарадорлигининг эконометрик тадқиқоти: Иқтисод фан.ном. ...дисс.- Тошкент, 2001. -Б.53.

Андижон вилоят давлат архиви, 619-фонд, 1-рўйхат, 101-йиғма жилд, 62-б.

Андижон вилоят давлат архиви, 619-фонд, 1-рўйхат, 101-йиғма жилд, 53-б.

Андижон вилоят давлат архиви, 619-фонд, 1-рўйхат, 101-йиғма жилд, 54-б.

Андижон вилоят давлат архиви, 608-фонд,1-рўйхат, 1632-йиғма жилд, 33-б.

Андижон вилоят давлат архиви, 608-фонд, 1-рўйхат, 1632-йиғмажилд, 29-б.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Бирлашган Диспетчерлик Маркази”га эга бўлган Фарғона водийси каналлари тизими бошқармасининг 2007 йил эксплуатация (ишлатиш) тадбирларини бажариши тўғрисидаги техник ҳисоботи материалларидан

Ғ.Фозилов - Водийнинг олмос камари. -Фарғона: Фарғона, 1996. -Б.34.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Андижон вилоят бўлими, 155-фонд, 2-рўйхат, 190-йиғма жилд, 3-б.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жорий архиви, 57-фонд, 1-рўйхат, 381-йиғмажилд, 46-б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Андижон вилоят бўлими, 155-фонд, 2-рўйхат, 182-йиғма жилд, 68-б.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жорий архиви, 57-фонд, 1-рўйхат, 381-йиғма жилд, 4-б (Андижон область суғориш тизими бошқармасининг 1976 йил ҳисоботидан).

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг жорий архивининг 1976 йил бўйича йиллик техник ҳисоботи материалларидан.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Андижон вилоят бўлими, 155-фонд, 4-рўйхат, 117-йиғма жилд, 46-б.

Таджибаев А. Внедрение научно-технического прогресса и передового опыта колхозного крестьянства Узбекистана в хлопководстве (1950-1970 гг.): Дисс. … докт. истор. наук. -Ташкент, 1988. -С.78.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жорий архивининг 1987 йил бўйича йиллик техник ҳисоботи материалларидан. -Б.209.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)