Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept of the principle of justice and its content
Shokhrukh KHOJAEV
Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
15 February 2024
The article provides a scientific analysis of the concept of
principles of criminal law, in particular, the role, scale, moral,
historical, and legal aspects of the principle of justice in the life
of the state and society, examines the elements, categories,
essence of the principle of justice in international legal acts,
opinions and views of leading domestic and foreign scientists.
The author gives suggestions and recommendations based
on the analysis of the concepts of principle, principle of law,
criminal law principle, as well as categories of justice in a
general and legal sense.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1/S-pp6-16
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
principle,
justice,
fairness,
criminal law,
legality,
responsibility for guilt,
the principle of inevitability
of responsibility.
Одиллик принципи тушунчаси ва унинг мазмуни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
принцип,
одиллик,
адолат,
жиноят ҳуқуқи,
қонунийлик
,
айб учун жавобгарлик,
жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципи.
Мақолада жиноий ҳуқуқ принциплари тушунчаси,
хусусан одиллик принципининг давлат ва жамият ҳаётида
тутган ўрни, кўлами, ахлоқий, тарихий, ҳуқуқий жиҳатлари
илмий таҳлил қилинган бўлиб, одиллик принципининг
элементлари,
категориялари,
халқаро
-
ҳуқуқий
ҳужжатлардаги туб моҳияти, етакчи миллий ва хорижий
олимларнинг фикр ва мулоҳазалари ўрганилган.
Муаллиф томонидан принцип, ҳуқуқ принципи, жиноят
-
ҳуқуқий
принцип тушунчалари, шунингдек умумий ва
юридик маънодаги адолат категорияси таҳлиллари
асосида таклиф ва тавсиялар берилган.
1
Institute of Legislation and Legal Policy under the President of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
7
Понятие принципа справедливости и его содержание
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
принцип,
законность,
справедливость,
уголовное право,
ответственность за вину,
принцип неотвратимости
ответственности.
В статье проведен научный анализ понятия принципов
уголовного права, в частности, роли, масштаба, моральных,
исторических,
правовых
аспектов
принципа
справедливости в жизни государства и общества, изучены
элементы, категории, сущность принципа справедливости
в международно
-
правовых актах, мнения и взгляды
ведущих отечественных и зарубежных ученых.
Автор дает предложения и рекомендации на основе
анализа понятий принцип, принцип права, уголовно
-
правовой принцип, а также категории правосудия в общем
и юридическом смысле.
SUMMARY
In the theory of law, a principle is a fundamental philosophical category expressing
the content of law, reflecting its specific aspects. The word ”principle” comes from the
Latin word "Principium", meaning "being", or "basis".
Based on the general concept of principle, the definition of the concept of the
principle of law is given. In the legal literature, the main guiding ideas, and the basic
foundations are called the principles of law.
Any theory is based on principles such as goals and objectives that determine its
further development. At the same time, goals, objectives, and principles perform various
functions.
Legal principles, which are considered the main elements of a complex of legal
categories, are of particular importance for branches of law and the entire legal system.
Legal principles, firstly, by influencing people's consciousness, acquire regulatory
significance themselves and, secondly, act as a fulcrum for the further development of
legislative and law enforcement activities.
Criminal law, which uses methods and means of restricting and depriving people
of their rights and freedoms to regulate important public relations, will be particularly in
need of principles.
Ҳуқуқ
назариясида принцип ҳуқуқнинг мазмун
-
моҳиятини ифодаловчи,
унинг ўзига хос жиҳатларини акс эттирувчи фундаментал фалсафий категория
ҳисобланади. “Принцип” сўзи асли лотинча “principium” сўзидан келиб чиққан
бўлиб, “ибтидо”, “асос” деган маъноларни англатади.
“Фалсафа” қомусий луғатида принцип сўзига қуйидагича тавсиф берилган:
1) турли аҳамиятга эга бўлган фактлар ва билимлар мажмуининг асоси,
пойдевори; 2) ҳар қандай хатти
-
ҳаракат, хулқ
-
атвор ва фаолиятнинг бошланғич
қоидалари
.
Принцип умумий тушунчасидан келиб чиқиб, ҳуқуқ принципи тушунчасига
таъриф берилади. Юридик адабиётларда асосий, раҳбар ғоялар, асосий негизлар
ҳуқуқ
принциплари деб аталади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясида ҳам ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқ
принципларига турлича ёндашувлар мавжудлигини учратиш мумкин. Чунончи,
Х.Т.
Одилқориев ва Э.М.
Абзаловлар “ҳуқуқ принципи ҳеч муболағасиз, унинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
8
моҳиятини ифодаловчи асосий механизмлардан бирини, таг замин ўзагини
ташкил этади. Ҳуқуқ принципи ҳуқуқнинг шаклланиш жараёни ва
ҳаракатланишининг
раҳбарий ғояси, ибтидо қоидаси, етакчи мезони сифатида
майдонга чиқади”, деб ёзадилар.
З.М.
Исломов эса, ҳуқуқ принципини “ҳуқуқ мазмуни, унинг моҳияти ва
жамиятдаги аҳамиятини тавсифловчи раҳбарий ғоялар” сифатида эътироф этади.
С.В.
Бошно ҳуқуқ принципи деганда, “ҳуқуқнинг раҳбарий қоидалари, унинг
бошланғич асослари, объектив қонуният, жамият эҳтиёжларини ифодаловчи,
бутун ҳуқуқ тизими, тармоқ ёки институтининг моҳиятини белгиловчи ҳамда
умуммажбурий аҳамиятга эга бўлган қоидалар мажмуи” тушунилишини қайд
этади.
Шундай қилиб, фан, ҳодиса ёки жараён замирида ётувчи муайян асос, раҳбар
ғоя
принцип, деб аталади. Шунингдек кишилар фаолиятининг у ёки бу соҳасида
уларнинг хулқ
-
атворини белгиловчи асосий қоидалар ҳам принциплар деб
номланади.
Ҳар
қандай назария замирида мақсад ва вазифалар каби принциплар ҳам
ётади ва унинг келгуси ривожланишини белгилайди. Бунда мақсадлар, вазифалар
ва принциплар турли функцияларни бажаради.
Н.А.
Беляев мақсадлар, вазифалар ва принципларнинг диалектик нисбати
ҳақида
мулоҳаза юритар экан, жумладан, шундай дейди: “Даставвал назария
муайян бош илмий ғоя –
принципни ишлаб чиқади, сўнгра мазкур ғояни рўёбга
чиқариш йўлида эришилиши лозим бўлган мақсадлар қўйилади (вазифалар
белгиланади), шундан кейин қўйилган мақсадга эришишни таъминловчи
принциплар ишлаб чиқилади, сўнг тағин принципларни амалга оширишни
таъминловчи мақсадлар қўйилади ва ҳ.к. Масалан, жиноятчиликка қарши кураш
соҳасида аввал пировард натижада жиноятчиликка барҳам бериш тўғрисидаги ғоя
вужудга келган ва дастлаб назарий ишлардагина қайд этилган, сўнгра уни амалга
ошириш учун (мақсадга эришиш воситаларидан бири сифатида) жиноят
қонунчилиги
яратилган ва унинг олдига муайян вазифалар қўйилган, ўз
навбатида, бу вазифаларни ҳал қилиш учун муайян принциплар ишлаб чиқилган.
Қонун
ҳужжатларида бу принципларни амалга оширишни таъминловчи восита
сифатидаги жазо ғоялари, кейинчалик –
жазони тайинлаш принциплари
таърифланган ва ҳ.к.”.
Г.А.
Кригер ҳуқуқ принципини ҳуқуқда мустаҳкамланган, ҳуқуқнинг
тартибга солувчи ва муҳофаза қилувчи функцияларига йўл кўрсатувчи ва
ижтимоий муносабатлар ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган давлат
мажбурлови ва бошқа таъсир чораларини қўллашнинг хусусияти, асослари ва
ҳажмини
белгиловчи мафкуравий, сиёсий ва ахлоқий асослар (бош ғоялар)
сифатида тавсифлаган.
Ҳуқуқий
принциплар объектив ва субъектив хоссаларга эга. Жумладан,
ҳуқуқий принципларнинг объектив
-
субъектив хусусиятига С.Г.
Келина ва
В.Н.
Кудрявцев эътиборни қаратади: “Принципларнинг объектив хоссалари
шундан иборатки, биринчидан, ҳар бир тарихий давр ижтимоий ривожланишнинг
муҳим қонуниятларини у ёки бу даражада тўлиқ акс эттирувчи ўз ҳуқуқий
принциплари билан тавсифланади; иккинчидан, барча принциплар бир
-
бири
билан узвий боғлиқ бўлиб, уларнинг бирини бошқасидан ажратиш бутун ҳуқуқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
9
тизимининг фаолияти издан чиқишига сабаб бўлади. Субъектив асос қонун
чиқарувчи
у ёки бу ҳуқуқий институтларни ва умуман ҳуқуқ тизимини яратишда
асосланадиган принципларни танлаш имкониятидан иборат; аммо бунда
ижтимоий оқибатлар “таҳликаси”ни қонун
чиқарувчи
ўз зиммасига олади.
У ижтимоий ривожланишнинг мазкур тарихий даврга хос бўлган объектив
қонуниятларини
субъектив танлашга қанчалик яқинлашган бўлса, бу ҳуқуқий
тизим шунча самарали фаолият кўрсатади”
.
Ҳуқуқий
категориялар мажмуининг асосий элементлари ҳисобланадиган
ҳуқуқий принциплар ҳуқуқ тармоқлари ва бутун ҳуқуқ тизими учун айниқса
муҳим аҳамият касб этади.
Ҳуқуқий
принциплар, биринчидан, кишилар онгига таъсир ўтказиб, ўзлари
тартибга солувчи аҳамият касб этади ва иккинчидан, қонунчилик ва қонунни
қўллаш фаолиятини янада ривожлантириш учун таянч нуқтаси сифатида амал
қилади
.
Муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун одамларнинг
ҳуқуқлари
ва эркинликларини чеклаш ва улардан маҳрум қилиш усуллари ва
воситаларини қўлловчи жиноят ҳуқуқи принципларга айниқса муҳтож бўлади.
Ҳуқуқ
принциплари ичида одиллик принципи муҳим ҳуқуқий ва ижтимоий
аҳамият касб этади. Одиллик принципининг давлат ва жамият ҳаётида тутган
ўрни, кўлами, ахлоқий, тарихий, ҳуқуқий жиҳатлари беқиёсдир. Шу ўринда, ушбу
ҳодисанинг
тарихий илдизларини ўрганиш мақсадида мозийга назар соладиган
бўлсак, мазкур принципнинг инсоният цивилизациясининг ҳар бир даврида
етакчи ва марказий ўрин эгаллаб келганлиги, кўплаб олимлар, файласуфлар,
тарихчилар, давлат ва сиёсат арбоблари, уламолар ҳамда донишмандларнинг
диққат марказида бўлиб келганлиги бежиз эмас. Боз устига тарихан барчамизга
маълумки, адолат ва одиллик тантанаси йўлида кўплаб халқлар ва элатлар мағрур
қаҳрамонлари
ўз жонларини фидо қилишган. Дарҳақиқат, аждодларимиз, ўз
даврининг илғор вакиллари доимо ижтимоий ҳақсизликнинг барҳам топиши ва
адолатнинг тантанаси учун асрлар давомида тинимсиз курашиб келганлар,
адолатли жамият орзуси халқини ҳеч қачон тарк этмаган. “Одил ҳукмдор,
адолатли раҳбар ғояси Форобийдан тортиб, Алишер Навоийгача ва яна бошқа кўп
-
кўп мутафаккирларимизнинг улуғ маънавий идеали бўлиб келган. Шарқда
қадимдан
жуда машҳур бўлган “Сиёсатнома” деган асарда подшоҳ, ҳоким, амир ва
беклар, қозию қуззотнинг, замонавий тил билан айтганда раҳбарнинг бош
вазифаси “қўйу қўзиларни бўрилардан муҳофаза қилиб, ҳаром қўлларни кесиб, ер
юзини ёмонлик қилувчилардан тозалаш, жаҳонни адолат ва осойишталик билан
обод қилишдан иборат”, деб кўрсатилган”. Буларнинг барчаси одилликнинг чуқур
тарихий илдизларга эга эканлигидан далолат беради. Чунончи, мамлакатимиз
тарихида ҳам одиллик принципи ўзига хос ўрин тутади.
Масалан, маънавиятимиз сарчашмаси бўлмиш зардуштийлик дининг
муқаддас китоби “Авесто”да акс эттирилган нормалар, шу жумладан айбдор
шахсга жазо тайинлаш масаласида ҳам одиллик принципига таянилган.
Шунингдек, юртимиз ҳудудида кенг тараққий этган мўътабар динимиз –
Ислом
динида ҳам ҳар бир ишда адолат бош мезон бўлиши лозимлиги кўп карра
уқтирилган. Бинобарин, адолат ва адолатсизлик тушунчалари Ислом
маънавиятининг асосини ташкил этади. Умуминсоний, миллий ва диний
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
10
қадриятларимизнинг
аксарияти инсон қалбида нафс балосидан, шайтон
васвасидан йироқ бўлишга, иймон ва инсоф, виждон ва адолатпарварлилик
туйғуларини уйғотишга қаратилган. Жумладан, Ҳадиси шарифда “одил подшоҳни
ҳурматлаш
–
Тангрини улуғлаш билан баробардир”, “Қайси халқ яхши амалларни
қилса, адолат ва одилликни жорий қилса, Оллоҳ у халқни ер юзида пешқадам
қилиб
қўяди, у фаровонлик, тараққиёт ва бахтли ҳаётга эришади”, деб зикр
этилганлиги бежиз эмас. Бобокалонимиз, халқимизнинг миллий қаҳрамони –
Амир
Темур ҳукмронлигида ҳам адолат давлат сиёсатининг бош мезони, таъбир жоиз
бўлса, шиори бўлган. “Темур тузуклари”да мамлакатни бошқаришда одиллик
билан иш тутиш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Зеро, Амир Темурнинг “Куч
–
адолатда” деган сўзлари бугунги кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Шунингдек, таъкидлаш ўринлики, одиллик принципи кўплаб халқаро
-
ҳуқуқий
ҳужжатларда ҳам мустаҳкамланган. Шуниси диққатга сазоворки, деярли
барча халқаро
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг туб моҳиятида одиллик принципи ётади,
десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Бундай ҳужжатлар ичида БМТ Бош
Ассамблеясининг 1948 йилги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”
айниқса муҳим ўрин тутади. Хусусан, унинг қатор нормаларида (10, 23, 29 ва бошқа
моддалар) сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий жабҳаларда одиллик
тамойилига амал қилиш зарурлиги ўз аксини топган. 1966 йил 19 декабрда қабул
қилинган
“Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт”да, аниқроғи
унинг 14 ва 31
-
моддаларида ҳам одиллик принципига оид қоидалар ифодаланган.
Шунингдек, алоҳида тоифадаги масалалар (масалан, ҳарбий вазиятлар,
фавқулотда ҳолатлар, асирлар, аёллар, болалар ва ш.к.) бўйича қабул қилинган
халқаро
-
ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам адолат ғоясининг яққол ифодасини кўришимиз
мумкин.
Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва принципларини тан
олган Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилда қабул қилинган Конституцияси
14-
моддасига биноан, “давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини
кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принципи асосида амалга оширади”.
Дарҳақиқат, агар давлат ўз фаолиятини, аввало, инсон ва жамият манфаатларини
ҳимоя
қилишга қаратган бўлса, уни ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари
асосида амалга ошириб борса, ундай давлатни адолатли, демократик дейиш
мумкин. Мамлакатимизда ҳуқуқий
-
демократик давлат қурилаётган ҳозирги
даврда инсоннинг ҳақ
-
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг орзу
-
умидларини рўёбга
чиқариш, бунинг учун етарли шарт
-
шароитлар яратиш етакчи вазифа
ҳисобланади. Зотан, жамиятнинг асосий тамойили адолат мезони бўлмоғи лозим.
Бу муаммонинг долзарблиги суд
-
ҳуқуқ ислоҳотлари билан ҳам бевосита
боғлиқ ва “… бу ислоҳотларнинг асл моҳияти халқ фаровонлигини ошириш,
жамиятда ижтимоий адолат ва демократия тамойилларининг устуворлигини
таъминлашга қаратилган бўлиб, уларнинг суръати ва натижалари ҳар
биримизнинг бугунги кундаги шижоатимиз ва ҳаракатимизга боғлиқдир”,
–
дейди
М.Х.
Рустамбоев.
Президентимиз айтганидек, “Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий
ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси
қонунчилик
фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
11
1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
кодексида эса, қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм,
инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги
жиноят
-
ҳуқуқий принциплари эълон қилинган (ЎзР ЖКнинг 4
-10-
моддалари).
Жиноят ҳуқуқи принципларини қонун йўли билан тартибга солишнинг
вазифаси жиноят қонуни амалда тўғри қўлланилишини, фуқароларнинг
ҳуқуқлари
ва манфаатларига риоя этилишини, давлат жиноят қонунчилиги
сиёсатининг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Айни вақтда, жиноят қонунчилиги асослари ёки ЖКда инсонпарварлик,
одиллик ва бошқа принципларни тўғридан
-
тўғри таърифловчи моддалар мавжуд
эмаслиги амалдаги жиноят қонунчилиги мазкур принципларга мувофиқ
эмаслигини англатмайди. Аммо жиноят ҳуқуқида бу принципларни аниқ билиш ва
ёдда сақлаш қонун
чиқарувчи
учун ҳам, қонунни қўлловчи учун ҳам муҳимдир.
Айни шу сабабли жиноят
-
ҳуқуқий принциплар жиноят қонунининг ўзида бевосита
мустаҳкамланганлиги шак
-
шубҳасиз прогрессив ҳодисадир.
Жиноят ҳуқуқи принципларини ўрганган мутахассислар бошқа принциплар,
чунончи: шахсий жавобгарлик, жазони тежаш, мақсадга мувофиқлик ва асослилик
принципларини ҳам қайд этганлар. Шуни айтиб ўтиш лозимки, уларни ўрганиш
ушбу тадқиқот вазифаларига кирмайди.
Жиноят ҳуқуқи принциплари деганда “ҳуқуқ нормаларида мустаҳкамланган,
жиноят ҳуқуқининг мазмуни ва йўналишини тавсифлайдиган ёки унинг айрим
қоидалари
ва институтларида ўз аксини топган раҳбар ғоялар”ни тушунадиган
бўлсак, кейинчалик ЖКда бошқа ижобий ва прогрессив принциплар ҳам
мустаҳкамланса, бизнингча, мақсадга мувофиқ бўлади.
Бугунги кунда ЎзР ЖКда мустаҳкамланган принципларнинг барчаси
(
қонунийлик,
фуқароларнинг
қонун
олдида
тенглиги,
демократизм,
инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги
принциплари) ўз моҳиятига кўра жиноий жавобгарлик принциплари ҳисобланади.
ЎзР ЖК 2
-
моддасининг иккинчи қисмида уларга айни шундай маъно юкланган
,
хусусан, 2
-
модданинг биринчи қисмида қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун
Кодекс жавобгарликнинг асослари ва принципларини белгилаши қайд этилган.
М.Ҳ.
Рустамбоев “қонунда инсонпарварлилик, одиллик принципларининг
белгиланиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу шахсни ҳурмат қилишга, уни
ижтимоий қадрлашга ундайди”, деб ёзганида мутлақо ҳақ эди. Ушбу фикрни
қўллаб
-
қувватлаб, А.С.
Якубов, шундай дейди,
“одиллик фалсафий
-
ахлоқий
тушунчаси ижтимоий ҳодисаларга ёки кишиларнинг хатти
-
ҳаракатларига
жамият, давлат ёки айрим шахсларнинг муносабатларини ифодалайди.
Шунга кўра, жиноят ҳуқуқида одиллик жиноятчиликка ва айрим кишилар
содир этадиган муайян жиноятларга ижтимоий
-
салбий ҳодиса сифатида
муносабатда бўлади”. У.А.
Абдуғаниев ҳам бу борада ўхшаш фикр билдиради.
Шу билан бир вақтда бу принципларни амалга оширишнинг тўлиқлиги
уларни жиноят қонунининг ўзида, яъни ЖК Умумий ва Махсус қисмларининг
нормаларида изчил амалга ошириш билан белгиланади.
Э.С.
Тенчов қайд этганидек, “жиноят ҳуқуқи принциплари жиноий
қилмишлар
субъектларининг жавобгарлигини ё бевосита, ё билвосита
дифференциация қилиш ва индивидуаллаштиришнинг асоси сифатида амал
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
12
қилади, башарти жиноий жавобгарликни дифференциация қилиш ва
индивидуаллаштириш қоидалари ЖК Умумий ёки Махсус қисмининг бу
принципларни муайянлаштирувчи нормаларида акс эттирилган бўлса”.
Қуйида
адолат
категориясини кўриб чиқамиз.
Аниқ, муайян ва шак
-
шубҳасиз мазмунга ва шу даражада аниқ ва мос
таърифга эга бўлган, баъзан мутахассисларгина биладиган ва тушунадиган
тушунчалар мавжуд. Айни вақтда, ҳаммага маълум бўлган, лекин аниқ тавсифлаш
жиддий қийинчилик туғдирадиган ва одатда илмий давраларда баҳс
-
мунозараларга сабаб бўладиган тушунчалар ҳам бор (масалан, яхшилик ва
ёмонлик, муҳаббат ва нафрат ва б.). Инсониятнинг бош ғояларидан бири –
адолат
ҳам
шундай тушунчалар жумласидан.
И.А.
Каримов зикр этганидек, “Адолат ғояси жамият ҳаётининг ҳар бир
соҳасини қамраб олиши зарур. Қонунчиликнинг ҳар бир соҳаси шаклланиши –
давлат ва фуқаро муносабати, меҳнат ва уй
-
жой, нафақа ва солиқ, табиатни
муҳофаза қилиш ва жиноий жавобгарлик ушбу ғоя билан бошланиб, ушбу ғоя
билан тугалланиши керак”.
Мазмуни ва этимологик келиб чиқишига кўра одиллик (iustitia) ҳуқуққа (ius)
бориб тақалади ҳамда ижтимоий ҳаётда ҳуқуқий асослар мавжудлигини англатиб,
унинг тўғрилиги, мажбурийлиги ва зарурлигини ифодалайди. Лотинча “iustitia”
сўзи ўзбек тилига “одиллик”, “одил судлов” сифатида таржима қилинади.
Адолат –
серқирра тушунча. Адолат нима ва уни қандай қилиб рўёбга
чиқариш мумкин деган савол устида инсоният ўз ривожланишининг бутун тарихи
мобайнида бош қотириб келади.
Жумладан, адолат тушунчасига қадимги юнон файласуфи Аристотель
алоҳида эътибор берган, бу хусусда ҳанузгача ўз аҳамиятини йўқотмаган бир
қанча
муҳим қоидаларни таърифлаган.
Адолат –
ахлоқий, маънавий ва ижтимоий
-
ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган
тушунча. Адолат тушунчаси ахлоққа оид кўпгина таълимотларда марказий ўринни
эгаллаган. Шу маънода адолат у ёки бу ҳодисаларга ёки яхши
-
ёмон ҳаракатларга,
ҳақиқат
ва ёлғон, қонун ва қонунсизликка берилган баҳони акс эттиради. Адолат
тушунчаси жамиятдаги маънавий қадриятлар билан узвийдир, шу боис, масалан,
ахлоққа зид бўлган ҳуқуқий норма адолатли деб эътироф этилиши мумкин эмас.
Қадимги
юнон файласуфлари “адолат” тушунчасини назарий жиҳатдан англаб
етишга ҳаракат қилар эканлар, унга ижтимоий нуқтаи назардан ёндашганлар.
Адолат, ижтимоий ҳодиса сифатида, кишилар ўртасидаги муносабатларни, жамият
ва давлат қурилишини белгилаган, қонунлар ва ҳуқуқнинг мазмунини
шакллантирган.
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида “адолат –
ижтимоий
-
фалсафий,
аҳлоқий ва ҳуқуқий тушунча. Кишилар ижтимоий
-
сиёсий онгида катта рол
ўйнайди. Муайян ижтимоий гуруҳлар ва айрим шахсларнинг тушунчаларини ўзида
акс эттиради. Сиёсий хатти
-
ҳаракатлар, ҳуқуқ ва бурч меъёрлари, ахлоқий
муносабатлар, жиноят ва жазо, қадр
-
қимматни эътироф этиш ва ҳ.к.га мазкур
тушунча орқали баҳо берилади. Адолатнинг ҳуқуқий томони қонунларга риоя
этишни, сиёсий томони эса, давлатни адолат қоидалари асосида бошқаришни
англатади”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
13
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида эса, “адолат –
одиллик, одилона иш тутиш”
сифатида, одиллик эса, “адолатли, ҳаққоний, қонунга асосланган; бирон томонга
ён босмай, қонун, адолат юзасидан холисона, ҳаққоний иш тутадиган; беғараз,
тўғри; адолат билан тузилган, адолат руҳи билан суғорилган” тариқасида баён
этилган.
Ушбу сўзнинг луғавий маъносига эътибор берсак, одиллик адолат сўзидан
келиб чиқиб, унинг негизини арабча “адл” сўзи ташкил этади. Ислом
энциклопедиясида қайд этилишича, “адл (“адолат”, “тўғрилик”) –
1) адолат ва
тўғрилик нуқтаи назаридан шахсни ахлоқий баҳолаш тушунчаси. Қуръони
каримда адл –
яхшилик учун ҳам, ёмонлик учун ҳам бирдай адолатли ҳукм
чиқарувчи Аллоҳнинг сифатларидан бири. Бировга жабр қилмаган, ғайриахлоқий
(фисқ, фужур) ҳаром йўлларга юрмаган ҳар қандай мусулмон одил, яъни адли бор
киши деб қаралади”.
Мутахассислар суд томонидан одилона жазо тайинланиши ижтимоий
адолатни тиклашнинг фақат дастлабки босқичи, жазони ижро этиш жараёнида
уни амалга оширишнинг зарурий шарти эканлигини қайд этадилар.
И.И.
Андриановская таъбири билан айтганда, “Адолат –
замонамизнинг энг
муҳим маънавий
-
ахлоқий муаммоларидан бири. У тарихан ўзгарувчан ҳодиса
бўлиб, янги шароитларда янгича сифат касб этиб, мазмуни ва баҳоси ўзгариб
боради”.
Адолат
таққослашда
билинади.
Таққослаш
ҳодисаларнинг
муайян
тўқнашувига сабаб бўлади: “Адолат ёки адолатсизликни биз турли индивидларнинг
манфаатлари тўқнашган ҳолларда, яъни конфликтли ҳолатларда эслаймиз”.
Айни вақтда “адолат –
турли ҳодисалар, қилмишлар, қадриятлар
ўлчанадиган тарозидир”.
Одиллик умумий категория сифатида ўзида ҳаётий воқеиликнинг айрим
қимматлик
ва қадриятларини, хусусан, воқеиликнинг тўғри ва ҳаққоний
баҳоланишини акс эттиради. Одилликнинг бундай тушинилиши жиноят ҳуқуқига
ҳам
хос бўлиб унинг хусусияти ўзида адолат мезонининг бир оз бошқа жиҳатини
назарда тутади.
Юридик маънодаги адолат категорияси
хулқ
-
атвор меъёрлари, инсон
ҳуқуқлари ва эркинликлари, кишиларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг бурчлари,
қилмиш
ва жазо ўртасидаги мувофиқлик ҳақидаги тасаввурларни ўзида
мужассамлаштиради. Бунинг айрим кўриниши –
ҳуқуқбузарлик ва юридик
жавобгарлик ўртасидаги, жиноят ва жазо ўртасидаги ўзаро нисбат.
Умуман олганда, “адолат –
бу аввало муайян шахснинг хулқ
-
атворига табиий
ҳуқуққа
мувофиқ ёки мувофиқ бўлмаган хулқ
-
атвор сифатида баҳо бериш”.
Ҳамонки
адолат нисбий тушунча экан, у хулқ
-
атвор (хатти
-
ҳаракат) ва унга
берилган баҳони, қилмиш ва жазони таққослаш ва ўлчашни назарда тутади.
“Адолатни ҳуқуқ ва ахлоқнинг моҳияти сифатида биз фақат муттасил ўлчаш ва
таққослашлар орқали англаб етишимиз мумкин”.
Ахлоққа оид таълимотлар тарихида адолат аксарият ҳолларда соф ҳуқуқий
категория сифатида қаралган. Буни тилшуносликка оид маълумотлар ҳам
тасдиқлайди. Масалан, лотин тилида одил судлов ва адолат (iustitia) синонимлар
ҳисобланади, француз тилида эса “legitime” (ҳуқуқ) тушунчаси адолат,
қонунийликни англатади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
14
Ҳуқуқий
жавобгарликнинг хусусиятига татбиқан “адолат субъектларнинг
ҳаракатларини ўлчашнинг ахлоқий жиҳатдан ўринли мезони бўлиб, унга мувофиқ
ҳар
кимга қилмишига яраша жазо бериш амалга оширилади”.
Айни вақтда, “жавобгарликда адолат қонун санкцияси олдида барча
фуқароларнинг тенглигида, жавобгарликнинг тури ҳуқуқбузарлик (жиноят ва
бошқа ҳуқуқбузарлик)нинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб тўғри
аниқланишида, қонунда жавобгарлик чораси тўғри белгиланишида ва унинг
ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўғри қўлланилишида ўз аксини
топади”.
Шундай қилиб, адолат икки амал –
ўлчаш ва баҳолашга эга.
В.Е.
Давидович адолатнинг амал қилишини ўрганиш жараёнида унинг икки
амалини бажаришнинг уч аниқ йўналишини ажратди: мақсадлар баҳоси ва мезони
сифатидаги адолат, воситалар баҳоси ва мезони сифатидаги адолат, натижалар
баҳоси ва мезони сифатидаги адолат.
Бунда шундан келиб чиқиш лозимки, “ҳаракатларга адолат мезонига
мувофиқ баҳо бериш ҳеч бўлмаса икки субъект (индивидлар, ижтимоий гуруҳлар,
синфлар, давлатлар) ўзаро алоқага киришгани аниқ бўлган ҳолдагина ўринлидир”.
Қуйида
жиноий жазолар белгиланган турлари ва миқдорларининг одилоналик
даражасини ЖК моддаларининг бир нечта (камида иккита) санкциясини
таққослаш йўли билан аниқлашда биз айни шу қоидадан фойдаланамиз.
Адолат категория сифатида юриспруденция, турли ҳуқуқий институтлар ва
айрим ҳуқуқий нормалар учун айниқса муҳим аҳамият касб этади.
“Адолат бошқа барча принципларни ўзида жамлайди, уларни бирлаштиради
ва улар орқали амалда намоён бўлади”. Дарҳақиқат, бу қамровли тушунча
чуқурроқ ўрганилганда, ЎзР ЖКда мустаҳкамланган барча принциплар:
қонунийлик,
фуқароларнинг
қонун
олдида
тенглиги,
демократизм,
инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги
принциплари жиноят
-
ҳуқуқий адолатнинг элементлари эканлиги намоён бўлади.
Бунда кўрсатилган принципларнинг ҳар бири жиноят қонунида мустақил аҳамият
касб этади.
Принцип, ҳуқуқ принципи, жиноят
-
ҳуқуқий принцип тушунчаларини,
шунингдек умумий ва юридик маънодаги адолат категориясини таҳлил қилгандан
сўнг
жиноят ҳуқуқидаги одиллик принципига
ўтиш ўринли бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Нисенбаум
М
.
Е. “Via Latina ad ius”.
–
М
., 2004.
–
781
с
.
2.
Фалсафа
:
қомусий
луғат
. -
Тошкент
:
Шарқ
, 2004.
–
336
б
.
3.
Давлат
ва
ҳуқуқ
назарияси
.
Дарслик
/
Маъсул
муҳаррир
Ҳ
.
Б
.
Бобоев
,
Х
.
Т
.
Одилқориев
.
–
Тошкент
:
Иқтисодиёт
ва
ҳуқуқ
дунёси
, 2000.
–
215
б
.
4.
Исломов
З
.
М
.
Ҳуқуқ
тушунчаси
,
моҳияти
,
ижтимоий
вазифаси
.
Ўқув қўлланма.
-
Тошкент: ТДЮИ, 2004.
–
77 б.; Исламов З.М. Общества. Государства. Право.
–
Ташкент:
Адолат, 2001.
–
С. 354
-355.
5.
Бошно С.В. Правоведение. Учебник.
–
М.: Эксмо, 2005.
–
30 с.
6.
Беляев Н.А. Принципы уголовного законодательства // Уголовное право на
современном этапе: Проблемы преступления и наказания.
–
СПб., 1992; Избранные труды.
–
СПб., 2003.
–
212 с.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
15
7.
Кригер Г.А. Место принципов советского уголовного права в системе принципов
права // Советское государство и право.
-
М.,
–
1981.
–
№2.
–
102 с.
8.
Келина С.Г., Кудрявцев В.Н. Принципы советского уголовного права.
-
М., 1988.
–
16
с.
9.
Алимова З. Ижтимоий адолат ва қадрият. // Ҳаёт ва қонун.
–
2004.
–
№4.
–
53 б.
10.
Каримов И.А. Адолат ҳар ишимизда ҳамроҳимиз ва дастуримиз бўлсин / Биз
келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7
-
жилд.
–
Тошкент: Ўзбекистон, 1999.
–
Б. 239
-
240.
11.
Батафсилроқ қаранг: Бобоев Ҳ., Дўстжонов Т., Ҳасанов С. “Авесто”
–
Шарқ
халқларининг бебаҳо ёдгорлиги.
–
Тошкент: ТМИ, 2004. ; Ртвеладзе Э.В., Саидов А.Х.,
Абдуллаев Е.В. Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан
лавҳалар.
–
Тошкент: Адолат, 2001.; Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи.
–
Тошкент: Адолат, 2003.
12.
Батафсилроқ қаранг: Қуръони Карим / Ўзбекча изоҳли таржима. Алоуддин
Мансур таржимаси.
-
Тошкент: Шарқ, 1992.
Ражабова М. Шариатда жиноят ва жазо.
Монография.
–
Тошкент: Адолат, 1996.; Исоқов С. “Ҳидоя” жиноят ва жазо масалалари. //
Қонун ҳимоясида.
–
2000.
–
№ 8.; Бойқобилов Б. Ўзбекнома.
-
Тошкент: Шарқ, 1999.;
Алимова З. Ижтимоий адолат ва қадрият. // Ҳаёт ва қонун.
–
2004.
–
№4.
–
54 б.
13.
Батафсилроқ қаранг: Темур тузуклари.
–
Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги
нашриёт
-
матбаа бирлашмаси, 1991.; Бадиров А.Ж. Амир Темур давлатида қонунчилик //
Амир Темур ва унинг жаҳонн тарихидаги ўрни. Халқаро конференция манбалари.
–
Самарқанд, 1996.
14.
Бола ҳуқуқлари Конвенцияси (1989); Ҳарбий асирлар билан қиланадиган
муомала тўғрисида Конвенция (1949); Уруш вақтида фуқаро аҳолини ҳимоя қилиш
тўғрисида Конвенция (1949); Халқаро қуролли можаролар қурбонларини ҳимоя қилишга
тааллуқли Женева Конвенцияси (1977); Қийноқ, ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ
шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр
-
қимматни қамситувчи турларига қарши
Конвенция (1984); Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт (1966);
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга факультатив протокол (1966);
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро Пакт (1966); Аёлларга
нисбатан камситишларга барҳам бериш тўғрисида декларация (1967); Суд идоралари
мустақиллигининг асосий тамойиллари (1985); Геноцид жиноятининг олдини олиш ва
унинг учун жазолаш тўғрисида Конвенция (1948); ЕХҲКнинг инсонийлик мезонлари
бўйича конференцияси Копенгаген Кенгашининг ҳужжати (1990).
15.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шарҳ. Муаллифлар жамоаси. /
Маъсул муҳаррир А.А.Азизхўжаев.
–
Тошкент: Ўзбекистон, 2008.
–
63 б.
16.
Алимова З. Ижтимоий адолат ва қадрият. // Ҳаёт ва қонун.
–
2004.
–
№4.
–
53 б.
17.
Рустамбаев М.Х. Юридик фанларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари
// Ўзбекистон Республикаси ОАК Бюллетени.
–
Тошкент, 2005.
–
№ 3.
–
13 б.
18.
Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т. 3.
-
Т.: Ўзбекистон. 1996. Б.10
19.
Звечаровский
И.Э. Современное уголовное право России: понятие, принципы,
политика.
-
СПб., 2001.
-
39 с.
20.
Келина С.Г., Кудрявцев В.Н. Принципы советского уголовного права.
–
М., 1988.
–
28 с.
21.
Фефелов П.А. Понятие и система принципов советского уголовного права.
–
Свердловск, 1970.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
1 (2024) / ISSN 2181-1415
16
22.
Дуюнов В.К. Проблемы уголовного наказания в теории, законодательстве и
судебной практике.
–
Курск, 2000.
–
350 с.
23.
Васильев Н.В. Принципы советского уголовного права.
–
М., 1983.
–
8 с.
24.
Рустамбоев М.Х. Жиноят қонунчилигида
жазоларни адолатли белгилаш. //
Давлат ва ҳуқуқ.
–
2000.
–
№1.
–
45 б.
25.
Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик.
-
Тошкент:
Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2004.
–
Б. 28
-29.
26.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳлар.
–
Тошкент: Адолат,
1997.
–
16 б.
27.
Тенчов Э.С. Принципы уголовного права и их влияние на дифференциацию и
индивидуализацию ответственности за преступления / Нормотворческая и
правоприменительная техника в уголовном и уголовно
-
процессуальном праве. Сборник
научных статей.
–
Ярославль, 2000.
–
23 с.
28.
Каримов И.А. Ватан –
саждагоҳ каби муқаддасдир.
–
Тошкент: Ўзбекистон, 1995.
–
49 б.
29.
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 1
-
жилд.
-
Тошкент: “Ўзбекистон Миллий
энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти. 2000.
–
134 б
30.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1
-
жилд. А.Мадвалиев таҳрири остида.
–
Тошкент:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006.
–
41 б.
31.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 3
-
жилд. А.Мадвалиев таҳрири остида.
–
Тошкент:
“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006.
–
87 б.
32.
Ислом энциклопедияси. З.Ҳусниддинов таҳрири остида.
-
Тошкент: “Ўзбекистон
миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2004.
–
20 б.
33.
Перминов О.Г. Функции и задачи уголовного наказания в борьбе с
преступностью // “Черные дыры” в Российском законодательстве.
–
2002.
–
№4.
34.
Андриановская И. И. Проявление категории “справедливость” в праве. //
Интернет
-
журнал
СахГУ “Наука, образование, общество”. 14.09.2006.: Интернет манзили:
http://journal.sakhgu.ru
35.
Бытко Ю.И. Справедливость и право.
–
Саратов, 2005.
–
70 с.
36.
Мицкевич А.Ф. Уголовное наказание. Понятие, цели и механизмы действия.
–
СПб., 2005.
-
119 с.
37.
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Умумий
қисм
. -
Тошкент: Илм
-
зиё, 2006.
–
Б. 37
-38.
38.
Бытко Ю.И. Справедливость и право.
–
Саратов, 2005.
–
70 с.
39.
Воробьев В.С. Размышления о справедливости и праве / Справедливость и
право. Сборник статей.
–
Свердловск, 1989.
–
3 с.
40.
Экимов А.И. Справедливость и социалистическое право.
–
Л., 1980.
–
49 с.
41.
Малеин Н.С. Юридическая ответственность и справедливость.
–
М., 1992.
–
12 с.
42.
Давидович В.Е. Социальная справедливость: идеал и принцип деятельности.
–
М., 1989.
–
31 с.
43.
Блувштейн Ю.Д. Уголовное право и социальная справедливость.
–
Минск, 1987.
–
8 с.
44.
Сабанин С.Н. Справедливость освобождения от уголовного наказания.
–
Екатеринбург, 1993.
–
23 с.
