Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of classification, types and characteristics of
inspection
Alisher IMOMNAZAROV
Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
25 February 2024
In the article, it is recommended to include digital
(electronic) data as a type of inspection of the vehicle in the
Criminal Procedure Code, the types of inspection are classified,
and its objects, forms of initial, additional, and re-examination
are analyzed.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp156-167
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
inspection of an incident,
inspection of a corpse,
inspection of animals,
inspection of terrain,
inspection of premises,
inspection of objects and
documents,
inspection of the vehicle,
inspection of digital media.
Кўздан кечириш тергов ҳаракатининг таснифланиши,
турлари ва уларга хос бўлган хусусиятлар таҳлили
1
PhD, Academy of Law Enforcement of the Republic of Uzbekistan.
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳодиса
содир бўлган
жойни кўздан кечириш,
мурдани кўздан кечириш,
ҳайвонларни кўздан
кечириш,
теварак
-
атроф,
иншоот ва биноларни
кўздан кечириш,
нарсаларни кўздан
кечириш,
ҳужжатларни
кўздан
кечириш,
транспорт воситасини
кўздан кечириш,
рақамли маълумот
ташувчиларни кўздан
Мақолада ЖПКга рақамли (электрон) маълумотларни,
транспорт воситасини кўздан кечиришни тури сифатида
киритиш лозимлиги тавсия қилинган, кўздан кечириш
тергов ҳаракатининг турларини таснифланган, унинг
объектлари, дастлабки, қўшимча ва қайта кўздан
кечиришнинг шакллари таҳлил қилинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
157
Анализ классификации, видов и характеристик осмотра
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
осмотр места
происшествия,
осмотр трупа,
осмотр животных,
осмотр местности,
осмотр помещений,
осмотр предметов и
документов,
осмотр транспортного
средства,
осмотр цифровых
носителей.
В статье рекомендуется включить в УПК цифровые
(электронные) данные как вид досмотра транспортного
средства,
классифицируются
виды
досмотра,
анализируются
его
объекты,
формы
первичного,
дополнительного и повторного досмотра.
“Ҳозирги шароитда жиноятларни тергов қилишда ижобий натижаларга
эришиш кўп жиҳатдан тергов ҳаракатлари тактикаси билан белгиланади”.
“Кўздан кечириш тергов ҳаракати тергов ҳаракатларининг
юраги
ҳисобланиб, айнан у туфайли жиноят ишини очиш учун зарур бўлган асосий
ашёвий далиллар қўлга киритилади”.
Кўздан кечириш тергов ҳаракати йиғинди тушунча бўлиб, у ўз ичига бир
қатор
турларни қамраб олади. Улар ҳодиса жойини, теварак
-
атрофни, бинолар,
мурда ва унинг қисмлари, ҳайвон
ва унинг жасадини ёки улардан қолган изларни
,
нарса
ва ҳужжатларни, транспорт воситалари, рақамли маълумотларни
кўздан
кечириш
.
Охирги икки объект кўздан кечириш тури сифатида ЖПКга
киритилмаганлигини инобатга олиб, ЖПКнинг кўздан кечириш учун асослари деб
номланган
135-
моддасига унинг тури сифатида
транспорт воситаларини
ҳамда
рақамли (электрон) маълумотларни
киритиш таклиф қилинади.
“Шунингдек, тирик одам баданини кўздан кечириш гувоҳлантириш ёки
экспертиза ўтказиш қоидаларига асосланган амалга оширилади. Бундан ташқари,
почта
-
телеграф
жўнатмаларини кўздан
кечириш
ЖПКнинг 167
-
моддасига асосан
амалга оширилади”.
Ҳуқуқшунос
олимлар кўздан кечириш турлари бўйича бир қатор ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирганлар.
Шунингдек, кўздан кечириш тергов ҳаракатининг
турларини таснифлаш
бўйича ҳам якдиллик мавжуд эмас. Анъанага кўра, кўздан кечириш тергов
ҳаракатининг
турларини таснифлаш учун асослардан бири кўздан кечириш
объектлари
ҳисобланади. Шу асосда, “бундай текширув турлари одатда ҳодиса
содир бўлган жойни, объектларни, ҳужжатларни, мурдани, ҳодиса жойи бўлмаган
ҳудудларни
ва биноларни текшириш сифатида ажратилади”.
“
Кўздан кечириш объектлари
(турлари) бўйича бир қатор муаллифлар
қуйидагиларни ажратиб кўрсатишади: изларни текшириш”; ҳайвонлар ва
уларнинг жасадларини текшириш; транспорт воситаларини текшириш;
“машиналар ва механизмлар, сув ва ҳаво муҳити, ҳашаротлар, ўсимликлар, асори
-
атиқалар; энергия иншоотлари”; “тирик одамларни текшириш”.
кечириш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
158
“Кўздан кечириш турларига объектларни кўздан кечиришни ҳам киритиш
мумкин. Жиноятга алоқадор нарса ва ҳужжатларни улар топилган жойда ёки
кўп
вақт,
техник
воситалар
талаб
қилса
бошқа жойда кўздан кечирилади”.
Биз моддий дунё объектларининг (кўздан кечириш турларини)
криминалистик мақсадлар учун ҳаддан ташқари бўлакларга бўлинишига
қаршимиз. Изларни текшириш (моддий излар) объектлар, ҳужжатлар, ер
участкалари ёки биноларни текширишдан алоҳида тур ҳисобланмайди.
Агар криминалистик адабиётларда одатда
дастлабки, қўшимча ва қайта
кўздан кечириш
нинг
шакллари
моҳияти очиб берилган бўлса
-
да, уларнинг
асосийси ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. О.Я.
Баев кўздан кечиришнинг асосийси,
қоида
тариқасида дастлабки кўздан кечиришдир, деб таъкидлайди. Аввал кўздан
кечирилган объектни қўшимча кўздан кечириш зарурати, моҳиятига кўра, қайта
кўздан кечириш сабабларига кўра тайинланади. Савол туғилади, такрорий кўздан
кечириш асосий бўлиши мумкинми? Бизнингча, мумкин. Шу билан бирга, қўшимча
кўздан кечиришнинг сабаблари ҳам такрорий билан жуда яқиндир. Шундай қилиб,
кўздан кечириш турларини кетма
-
кетлик билан ажратиш мақсадга мувофиқ:
бирламчи ва такрорий, улар ўз навбатида ҳажмига қараб: асосий ва қўшимча.
Фикримизча, қўшимча кўздан кечириш
–
дастлабки кўздан кечириш
объектнинг тафсилотлари ўрганилмаган, жараёнда бўшлиқлар, ҳаракатлар тўлиқ
амалга оширилмаганда ўтказиладиган кўздан кечиришнинг процессуал тури
ҳисобланади.
Фикримизча, қайта кўздан кечириш –
объектни самарали кўздан кечириш
учун бирламчи кўздан кечириш ноқулай шароитларда ўтказилганда, янги
маълумотлар олишга эҳтиёж сезилганда, сифатсиз амалга оширилганда
ўтказиладиган кўздан кечириш туридир.
Айтиш жоизки, юқорида қайд қилинган тергов ҳаракатининг турлари бир
-
бирига ўхшаш ва фарқ қилувчи белгиларга эга. Уларнинг ўхшаш томонлари
шундан иборатки, терговчи кўздан кечиришнинг ҳар бир турида содир этилган
жиноят ҳодисаси ҳақида воқеликка тўғри келадиган маълумотларни асослайди.
Бунда терговчи шахсан ҳодиса юз берган жойдаги ҳолатларни бевосита кузатади,
уларни ҳис қилади, эшитади, ўрганади ва баҳо беради. “Бўлиб ўтган ўзгаришларни
қайд қилади ва дастлабки тадқиқ жараёнларини бошлаб юборади”
.
“Кўздан кечиришнинг аҳамияти бу тергов ҳаракатининг ўзига хос бўлган
хусусиятлари билан боғлиқ”. Терговчи ҳодиса содир этилган жойда ҳақиқатдан
ҳам
жиноят содир этилган ёки этилмаганлиги ҳолати ва унга сабаб бўлган
ҳолатларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари ўтказади.
“Кўздан кечиришнинг
барча турлари ягона тамойилга асосан амалга
оширилади”. Мазкур тамойилга кўра ҳодиса содир этилган жойда кўп ҳолларда
моддий из ва бошқа ашёвий далил сифатида жиноятчининг излари қолади.
Ҳодиса
жойини кўздан кечириш.
“Ҳодиса
жойини кўздан кечириш,
терговни тўғри ташкил этиш, версияларни
тузиш ва уларни текшириш ҳамда
лозим бўлган ҳолатларни аниқлашга имкон берадиган тергов ҳаракатидир”
.
“Ҳодиса
жойини кўздан кечириш ҳар бир тергов қилинаётган
жиноят иши
бўйича ўзига хос хусусиятга эга”. Терговчи ушбу хусусиятларга биноан
ўтказилаётган тергов ҳаракатини содир этилган муайян ҳолатга қараб ҳал этади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
159
Кўздан кечиришнинг
ушбу турининг
умумий вазифаси
юз берган жиноят
воқеаси ҳолатлари, унга дахлдор шахслар ва объектлар, уларнинг ўзаро алоқалари
ва ҳаракатлари тўғрисида фактик маълумотларни процессуал йўл билан олишдан
иборат.
Ушбу вазифани самарали ҳал қилиш учун терговчи текширилаётган воқеа
қандай шароитларда юз берганини аниқлаши, баённомада акс эттириши, изларни
топиши, мустаҳкамлаши, объектларни жиноятга алоқасини текшириши, жиноят
содир этган шахсни аниқлаши ва бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиши,
суд экспертизаларини тайинлаш учун бошланғич ахборотни тўплаши лозим.
Ушбу кўздан кечириш турида ҳал этиладиган
махсус вазифалар
: а) воқеа
гувоҳлари ва шоҳидларини аниқлаш; б) жиноятчида, у фойдаланган қурол ва
транспорт воситаларида қолиши мумкин бўлган изларни аниқлаш; в) “ушбу жой
объектлари ва жиноят содир этилган пайтда шу ерда бўлган шахсларнинг
алоқасини аниқлаш учун ҳодиса содир бўлган жойдан олиниши лозим бўлган
тупроқ, ўсимлик, сув ва ҳоказоларнинг намуналарини белгилаш”.
Жиноят содир этилган жойни кўздан кечиришда амал қилиш лозим бўлган
тамойиллар: “амалга оширилаётган ҳаракатнинг қонунийлик; тергов ҳаракатини
амалга оширишдаги ягона раҳбарлик; терговчининг фаоллиги; кўздан
кечиришнинг ўз вақтида амалга оширилиши; тўлиқлилик; кечиктириб бўлмаслик;
вазиятлилик; тегишли криминалистик техник воситаларнинг қўлланилиши;
мутахассислар хизматидан фойдаланиш”.
Ҳодиса рўй берган жойни кўздан кечириш қуйидаги босқичлардан иборат
бўлади: тайёргарлик, ўтказиш ва якуний босқичлар. Тайёргарлик босқичи ҳодиса
содир бўлган жойга боришдан олдинги ва ҳодиса содир бўлган жойга келгач
тайёргарлик кўриш жараёнларини қамраб олади. Кўздан кечиришни ўтказиш
босқичи статик ва динамик кўздан кечиришни назарда тутади.
“Якуний босқич баённома, схемалар, режаларни тузиш, изларни, ашёвий
далилларни олиш жараёнларидан иборатдир”.
Ҳодиса
жойини кўздан кечиришни кечиктирмасдан, ўз вақтида амалга ошириш
керак. Баъзи жиноятлар бўйича ҳодиса жойидаги ҳолат узоқ муддатга сақланиб
турмайди. Автотранспорт ҳодисаси, бахтсиз ҳодисалар бунга мисол бўла олади.
“Бундан ташқари
,
ҳодиса жойига чиқишни кечиктириш жиноий ишдан
манфаатдор бўлган шахслар томонидан ашёвий далилларнинг йўқотилиши ёки
воқеа ҳолатининг ўзгартирилиб юборилишига олиб келиши, об
-
ҳаво ёмғир, қор ва
бошқалар таъсирида баъзи излар йўқ бўлиб кетиши мумкин”
.
“Кўздан
кечиришнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши ҳодиса жойи ҳолатини тўлиқ
текшириш ва бирорта ҳам ашёвий далилнинг назардан четда қолдирмасликни
таъминлайди”.
Ҳодиса
жойини кўздан кечиришда жабрланувчи ва гувоҳ иштирок
этишининг ўзига хос хусусияти бор.
Ҳодиса
жойини кўздан кечириш –
“кўздан кечириш тергов ҳаракатининг бир
тури, жиноят
-
процессуал кодексда мустаҳкамланган тергов ҳаракати, шунинг учун
бу дастлабки, тергов ҳаракатлари мажмуи бўла олмайди”.
Ҳодиса
содир этилган жойни кўздан кечиришда иштирокчиларнинг
фаолияти турли тадбирларнинг мураккаб мажмуасидан иборат. Буларга
қуйидагиларни
киритиш мумкин: зарар кўрганларга кўмак бериш; ҳолатни тўлиқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
160
ўрганиш; етказилган зарарларни бартараф этиш; шоҳидлардан тушунтиришлар
олиш; ҳодиса жойини ўрганиш, қидирув итларидан фойдаланиш, бошқа ташкилий
ва тезкор қидирув тадбирлари ўтказиш. Бироқ, ушбу жараёнларда баъзи
иштирокчиларнинг фаолияти процессуал бўлмаган шаклда (текширувга параллел
равишда ўтказилган тезкор
-
тергов тадбирлари доирасида), бошқалари эса
процессуал тарзда амалга оширилади. Кўздан кечириш Жиноят
-
процессуал
кодексининг нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
“В.П.Колмаков ва ундан кейин бошқа кўплаб криминалистлар”
“терговчининг (ва қонунда кўрсатилган бошқа шахсларнинг)” моддий
объектларнинг ҳолати, белги ва хусусиятларини тўғридан
-
тўғри идрок этишлари
ҳақида
гапиришади.
Юқоридагиларга асосланадиган бўлсак, фикримизча,
ҳодиса
содир бўлган
жойни кўздан кечириш
–
жиноят содир этилган жой ҳолатини ўрганиш, таҳлил
қилиш, жараёнларни қайд этиш, жиноятга алоқадор
маълумотлар ва далилларни
топиш, тўплаш, текшириш ҳамда воқеа механизмини шакллантириш, тергов
қилинаётган
жиноят ҳодисаси ҳолатлари тўғрисида хулоса чиқариш имконини
берадиган фактик маълумотларни аниқлашга қаратилган кўздан кечиришнинг
бир тури.
Илмий
-
услубий адабиётларда ер участкалари ва биноларнинг батафсил
таснифи мавжуд. Хусусан, аҳоли пунктларида жойлашган очиқ ерлар –
кўчалар,
майдонлар, боғлар, ҳовли жойлар ва бошқалар, шунингдек, аҳоли пунктларидан
ташқарида катта қишлоқ хўжалиги ерлари, очиқ ерлар, транспорт ва пиёдалар
йўллари ва бошқа жойлар ажратилган.
Нарсаларни кўздан кечириш.
Нарсаларни кўздан кечириш уларнинг
умумий кўринишини ўрганишдан бошланиши керак. Терговчи муайян
предметнинг ҳолатини, унинг мақсадини, номланишини ва зарур ҳолларда бундай
объектдан фойдаланиш қоидаларини аниқлаши керак. “Кейинги кўздан кечириш
жараёнида алоҳида хусусиятлар, камчиликлар ва бошқа белгилар, объектнинг
қандай
мақсадда ва интенсивликда ишлатилганлигидан дарак берадиган белгилар
аниқланади”.
Предметларни кўздан кечириш, қоида тариқасида, улар топилган тергов
ҳаракатлари
жараёнида амалга оширилади. Предметларни кўздан кечириш кўпроқ
вақт ва махсус шароитлар талаб қиладиган бўлса, уларни воқеа жойининг ўзида
текшириш тавсия қилинади. Бундай ҳолларда объектларни кўздан кечириш
мустақил тергов ҳаракати бўлади.
Кўздан кечириш предметнинг умумий ташқи кўринишини ўрганишдан
бошланади ва синчковлик билан майда элементлари –
умумий ва хусусий
белгилари, таркиби, жароҳат излари ва бошқалар текширилади. Асосий эътибор
предметдан топилган микрообъектларга қаратилади, масалан, зўрлик ишлатиш
йўли билан содир этилган жиноятларда биологик излар муҳим рол ўйнайди. Бунда
изнинг топилган жойини аниқ кўрсатиш, предметнинг ташувчилар билан алоқаси
аниқланади. Ушбу маълумотлар келгусида изларни ўрганиш механизмини
шакллантиришда асосий ўрин ўйнайди.
Микрообъектларни (изларни) “Ультрафиолет нурлари” деб номланган турли
нур туширувчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда излаш тавсия қилинади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
161
Кийимларни текшириш давомида унинг ташқи ва ички қисмлари
ўрганилади. Кўпинча кийимлар ювилганидан сўнг ундаги турли хилдаги излар
ички тарафига ўтиб қолган бўлиши мумкин.
Ҳужжатларни
кўздан кечириш.
“Кўздан кечиришнинг кейинги қўшимча
тури ҳужжатларни кўздан кечириш ҳисобланади. Ушбу ҳаракатнинг мақсади
ҳужжатларни
ашёвий далил сифатида қабул қилинишига сабаб бўла оладиган
белгиларни аниқлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек ҳужжатларда қайд этилган иш
учун аҳамиятга эга бўлган фактларни ва вазиятларни аниқлашдан иборат”.
Е.Н.
Арестова “нарса ва ҳужжатларни кўздан кечириш улар ҳодиса содир
бўлган жойдан ташқарида топилганда алоҳида ҳаракат сифатида ўрганилиши
лозим деб ҳисоблайди”.
“Дастлабки босқичда терговчи аниқ бир ҳужжат ҳақида умумлаштирувчи
фикрларни аниқлаб олиши керак: а) ҳужжат нимани ифодалайди; б) қаерда ва
қандай
сақланади; в) унинг ташқи кўриниши ва деталлари нималардан иборат;
д) унинг келиб чиқиши қандай, кимдан ҳамда қаерга юборилганлиги”.
Ҳужжатларни
кўздан кечириш ҳужжатларни моддий далил сифатида кўриб
чиқишга ва жиноят иши бўйича бирор
-
бир аҳамиятга эга бошқа нарсаларни топиш
мақсадида ўтказилади. Кўздан кечириш тергов ҳаракатининг бошида, аввало,
ҳужжатнинг
ташқи кўриниши, реквизитлари, асли келиб чиқиши диққат
марказида бўлиши лозим. Процедуранинг кейинги босқичлари унинг табиати
билан боғлиқ бўлади. Кўздан кечириш давомида ҳужжатнинг моддий далил
эканлигига ишора қилувчи асослар мавжуд бўлса, унда кўздан кечириш давомида
жиноят излари ёки жиноий ҳаракатнинг объекти бўлганлигини кўрсатувчи яққол
белгиларни топиш шарт.
Ҳужжатларни
ашёвий далил сифатида текширишда терговчи унинг мазмуни,
шакли, материаллари ва алоҳида қисмлари, элементлари (имзо, муҳр, штамп изи ва
бошқалар)ни ўрганиб, ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тадқиқ қилади. Сохталаштириш
белгиларини аниқлаш учун махсус текшириш методларидан фойдаланиш лозим,
айрим ҳолларда эса терговчи ёрдам учун экспертга мурожаат қилади.
Тергов ҳаракати баённомасида кўздан кечириш ҳаракатининг тўлиқ
тавсифи, қўлланилган усул ва воситалар, қандай белгиларнинг топилганлиги
батафсил кўрсатилиши лозим. Агар ҳужжат ҳар қандай фактларни тасдиқлаш
воситаси сифатида намоён бўлса, унинг тасдиқловчи рол ўйнайдиган қисмларига
эътибор қаратилиши керак. Кўздан кечириш баённомасида тергов ҳаракати
давомида топилган ҳамма нарса қайд қилинади ва ҳужжатнинг бевосита далил
қийматига
эга бўлган қисми, агар керак бўлса, сўзма
-
сўз баён қилиниши мумкин.
Бу орқали, агар ҳужжатларнинг фақатгина маълум қисмигина далил қийматига
эга бўлса, уларнинг қолган катта қисмини ишга тикилишининг олди олинади.
“Агарда ҳужжатда кўздан кечирилаётган ҳужжатни ўрганишда махсус
билимга эҳтиёж сезилса тегишли экспертиза тайинланиши талаб қилинади”.
Ҳайвонларни
кўздан кечириш.
“Ҳайвонларни кўздан кечиришда
қуйидагилар аниқланиши керак: а) ҳайвон тури; б) жинси, ёши ва зоти; в) ҳар бир
муайян ҳайвоннинг бирон
-
бир хўжалик ёки шахсга тегишлилик белгилари
(ҳайвонда алоҳида объектнинг мавжудлиги, бўйинбоғ, танадаги белгилар ва
бошқалар.); д) ҳайвоннинг ранги, шикаст етиши ёки анатомик хусусиятлари
туфайли вужудга келган алоҳида белгилари”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
162
Ҳайвонларга
тегишли бўлган бундай белгиларни аниқлашда, уларнинг ўзига
хос хусусиятлари, тана тўқималарининг маълум бир қисмига зарар етказиши,
ўзини тутиш хусусиятларини идентификация қилишда мутахассислардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ саналади.
Теварак
-
атроф, иншоот ва биноларни кўздан кечириш.
“Ҳодиса жойи
бўлмаган бинолар ва ҳудудларни текширишга келсак, турли омбор, саноат ёки
тижорат бинолари, турли жойлар ёки ҳудудлар (масалан, жиноятчининг
шериклари билан учрашув жойи) бундай текширув объектлари сифатида намоён
бўлади”. Бундай ҳудудларни кўздан кечириш ҳодиса жойини кўздан кечириш
тактикаси орқали амалга оширилади.
Ҳодиса
содир этилмаган жой бўлмаган бино ва ер участкаларни кўздан
кечириш. Жиноятларни тергов қилиш давомида бундай жойларни кўздан
кечириш зарурияти туғилади. Улар турли хил мақсадларда бўлиши мумкин.
Мурдани кўздан кечириш.
Мурдани илк бор кўздан кечириш жараёни икки
босқичдан иборат: умумий ва батафсил шаклда. Ушбу ҳаракат, албатта,
шифокорнинг иштирокида (суд
-
тиббиёт соҳасидаги кўнгилли мутахассис)
ўтказилади.
Умумий кўздан кечириш давомида қуйидагилар ўрганилади ва аниқланади:
мурданинг ўрни (полда, ерда, каравот устида ва бошқалар); бошнинг устки қисми,
тўпиқдан бошлаб тананинг бошқа ҳаракатсиз қисмларигача бўлган масофа;
мурданинг бошқа қисмлари орасидаги масофа. Шунингдек, ўлим содир бўлгандан
сўнг мурдада вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий ўзгаришлар ҳақида
хулоса қилиш лозим бўлади.
Баённоманинг кириш қисмида атмосфера шароити, мурданинг ўлим фактига
таъсир этувчи омиллар (ҳаво ҳарорати, намлик, шамолнинг йўналиши, мавжуд
бошқа белгилар) ўз ифодасини топиши лозим. Агар мурдада уни ўлимга сабаб
бўлган қурол (бўйиндан тортилган сиртмоқ ёки пичоқ) топиладиган бўлса,
мурдани кўздан кечириш мобайнида ушбу воситанинг мурдадаги ҳолати, умумий
ва индивидуал белгилари аниқланади.
Синчковлик билан кўздан кечириш эса мурда эгнидаги кийимлар, улардаги
ва мурдадаги жароҳатлар, шунингдек, умумий ва индивидуал белгиларнинг
мувофиқлигини ойдинлаштиришни ўз ичига олади. Мурдани кўздан кечириш,
бундан ташқари, тананинг қолган қисмлари ва кийимлардаги жиноятчи
томонидан қолдирилган эҳтимолий изларни (ягона, тўқимачилик толалари, соч,
микрообъектлар) топиш учун ҳам ўтказилади. Аммо, бундай излар осонгина
йўқолиши мумкин, шунинг учун уларни сақлаш чораларини таъминлаш ҳам зарур.
Кейин эса мурданинг дастлабки турган ҳолатини ўзгартириш, унинг кийимларини
ечиш мумкин бўлади. Баённомага мурданинг ҳарорати ва ҳолати киритилади.
Мурданинг жойлашган позаси мурдани кўздан кечириш вақтида албатта
текширилиши лозим. Умумий текширув мурданинг жойлашиши, ҳолати, қадди
-
қомати
ва унинг умумий кўринишини аниқлашдан бошланади. Бу воқеа
механизми билан боғлиқ версияларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Мурданинг жойлашган жойи энг яқин кўчмас объектлар (дераза, девор, йўл,
дарахт ва бошқалар)га нисбатан тасвирланади. Мурдани ноодатий позада
жойлашишига сабаб бўлган объектлар ҳам кўздан кечирилади ва батафсил
таърифланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
163
Танани кўздан кечириш муайян бир тартибда амалга оширилади: юқоридан
пастга қараб. Аввало, бошнинг соч қисмини ўрганишдан бошланади. Мурданинг
умумий ҳолати босқичлари аниқланиши лозим (яъни тананинг эрта даврини
характерловчи совиш, кечки давр белгилари чириш ва.ҳ.к.). Ундан сўнг эса мурданинг
кийимлари ва жароҳатлар синчковлик билан кенг масштабда суратга олинади.
Шунингдек, мурда ётган жойни ҳам кўриб чиқиш тавсия қилинади. Бунда
мурданинг остида қон доғлари бўлса, фақат у ёйилган юза эмас, балки шу қон
майдонининг чуқурлигини текшириш орқали айнан қанча миқдордаги қон мурда
танасидан оқиб чиққанлигини аниқлаш имконияти вужудга келади.
Агар мурда касалхонада ёки мурдани текшириш махсус хонаси (морфология
бўлими)да бўладиган бўлса, у алоҳида баённома орқали расмийлаштирилади.
Қолган
барча ҳолатларда зарур маълумотлар воқеа содир бўлган муайян жойда
баённомага киритилади. Бундан ташқари, мурданинг кийими ва танасининг
контур схемаларидан олинган излар ҳақидаги маълумотлар баённомада акс
эттирилиши муҳим саналади. Чизмалар ва фотосуратлар ҳам киритилади. Чизма
ва суратлар ҳам протоколга илова қилинади.
Синчковлик билан кўздан кечириш ҳаракати бир қатор саволларга жавоб
олиш мақсадида ўтказилади: масалан, топилган мурда ўлими ўз жонига қасд
қилишми
ёки ўлдириш факти ҳам мавжудми.
Мурдани кўздан кечириш давомида унинг тирноқ остидаги таркибини
ўрганиш орқали ҳам экспертиза текшируви учун намуналар олинади. Мурдани
текшириш, яъни морфология бўлими (МОРГ)га юборишдан олдин танадаги ва
кийимдаги микроорганизмларни сақлаб қолиш мақсадида уларни пластик
пакетларга солиш ва бу ҳақда баённомага киритиб қўйиши керак.
Агар мурдани жўнатиш кечикадиган бўлса, унда дактилоскопик экспертиза
ўтказиш, шунингдек, қондан намуналар, кийимидан парчалар
олиш, суратга
тушириш лозим. Бундан ташқари, агар мурда дафн этилган бўлса, мурдани
эксгумация қилиб, дафн этилган жойидан уни кўздан кечириш ёки экспертиза
ўтказиш мақсадида чиқариб олиш учун тегишли қарор чиқариш керак.
Ҳодиса
жойидан топилган мурдадаги доғларнинг характери ва жойлашуви уни
ҳаракатлантирилганлигидан далолат бериши мумкин. Воқеа механизмини
аниқлашда мурданинг ташқи кўриниши ва кийими муҳим роль ўйнайди. Ўлимга
сабаб бўлган асбоблари мурдани кўздан кечириш пайтида фақат мурдага бевосита
тегиб турганида ёки унда бўлганида (бўйнидаги арқон) кўздан кечирилиши лозим.
Мурданинг ташқи ҳолати
кўздан кечирилганидан сўнг унинг ётган ҳолатини
кўздан кечириш керак. Бу мурдани кўтариш ва ҳаракатлантириш йўли билан
ўтказилади. Мурдани судраш ёки ағдаришга йўл қўйилмайди, чунки унинг
остидаги элементлар иш учун муҳим роль ўйнаши ва мурданинг асл жойлашувини
муҳокама қилишга имкон бермаслиги мумкин.
Мурдани ташқи томондан кўздан кечиргандан сўнг, у ечинтириб олинади ва
ҳар
бир кийим бўлаги алоҳида, сўнгра бошқа буюмлар билан биргаликда кўриб
чиқилади. “Кийимни кўздан кечиришда мурда учун унинг ўлчамларининг мос
келиши, кийимларнинг барча қисмлари мурдада бўлиши, мурда кийимларининг
чўнтакларида ва бошқа қисмларида қандай буюмлар бор
-
йўқлиги, мурда
кийимида қандай доғ ва шикаст етган жойлар борлиги, кийимларда қандайдир
ҳид
бор
-
йўқлиги, пастки устки кийимнинг сифати ва бошқалар аниқланади”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
164
Мурданинг танаси маълум кетма
-
кетликда қисмларга бўлиб кўздан
кечирилади, бу эса ҳар бир аниқ ҳолат учун энг маъқул йўл ҳисобланади.
Мурданинг ёши, жинси, ўсиши, барча характерли белгилари, уларнинг жойлашуви
ва мурда билан боғлиқ ҳодисалар даражаси, тишларнинг ҳолати, ҳар қандай
секреция мавжудлиги ва бошқалар аниқлади. Тан жароҳатларининг уларнинг
кийимдаги излари билан мослиги солиштирилади.
Мурда кийимининг чўнтакларидан топилган буюмлар кийим билан бирга
ёки танани алоҳида кўздан кечиргандан сўнг жойида кўздан кечирилиши мумкин.
Шу билан бирга уларнинг ўлчами, миқдори, шакли,
характери, ҳолати ва
мурдадаги жойлашиши қайд этилади.
Инсон вафот этганлик ҳолатини аниқлашда маълум бир хатолик, мавҳумлик
мавжуд бўлганда, далиллар тўлиқ олинмаганда, вафот этган шахс қариндошлари
ёки танишлари ҳолат юзасидан янги маълумотлар айтганда эксгумация
ўтказилади.
“Эксгумация
–
мурдани унинг дафн этилган жойидан тўғридан
-
тўғри
чиқариб олиш йўли билан амалга оширилиши мумкин”.
Транспорт воситасини кўздан кечириш.
Жиноят содир этилганда
транспорт ҳам жиноят ҳақида маълумот бериши мумкин ҳисобланади. Унинг
маълум бир нарсага (бошқа автоулов, уй, тўсиқ) нисбатан ҳолати
мустаҳкамланади. “Булар фотосуратга олиш, режа чизиш, схема ва албатта
баённома учун керак бўлади”.
Дастлаб транспорт воситаларига тегишли бўлган маълумотлар қуйидаги
кетма кетликда текширилади, аниқроқ айтганда унинг маркаси, тури, ранги, унга
тегишли бўлган ўзига хосликлар, рақами, жиноятга алоқадор бўлган изларнинг,
яъни инсонга тегишли бўлган қон, соч, кийим бўлаклари, жабрланувчига тегишли
бўлган буюмлар,
тана қисмлари ёки уларга тегишли моддалар, микро зарралар
мавжудлиги текширилади. Транспорт воситаси кўздан кечирилаётганда унинг олд
қисмидан
бошлаб пастдан тепага қараб кўздан кечирилади.
Транспорт воситасининг бампери, фараси, ён чироқлар, йўналиш
кўрсаткичлари, олд ойна, радиатор панжараси, машина капоти, олд машина
қанотлари зарба, қон, соч аломатларини аниқлаш мақсадида кўздан кечирилади.
Шундан сўнг автоуловнинг пастки қисми кўздан кечирилади. Унда
автоуловнинг юриш қисми (ходовой часть), машина мостлари чиқиш жойлари
кўздан кечирилади. Қўл изларини эса бошқарув рули устида, асбоблар панелидан
олиш мумкин. “Ҳид изларини эса ўриндиқдан топиш мумкин бўлади”.
Транспорт воситасини кўздан кечириш жараёнида унинг тормоз тизимини,
бошқарув тизимини, ёриткичларни, ойна тозалаш тизимларини, балонлар ва
унинг босимини кўздан кечириш талаб қилинади.
Транспорт воситасининг ички қисмлари ҳам тегишли тартибда
текширилади. Унда салон турли ёритгичлар билан, катталаштирувчи воситалар
ёрдамида текширилади. Автоуловнинг салондан туриб бошқариш воситалари ҳам
алоҳида кўздан кечирилиши талаб қилинади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, фикримизча, транспорт воситасини кўздан
кечириш –
транспорт воситасида жиноятга алоқадор изларнинг, ашёвий
далилларнинг мавжудлиги, транспорт воситасининг тури, тегишлилигини
аниқлаш, етказилган шикаст даражасини аниқлашга қаратилган кўздан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
165
кечиришнинг бир туридир. Бундан ташқари, юқоридаги маълумотларга
асосланган ҳолда фикримизча, ЖПКга “Транспорт воситасини кўздан кечириш”
деб номланган 138
1
-
модда киритиб, унда ваколатли шахслар транспорт
воситасини у жойлашган жойда, агарда
кўздан кечириш кўп вақт ёки махсус
техник воситалар талаб қилса, бошқа жойда кўздан кечирадилар. Кўздан кечириш
махсус техник воситалар билан текширишни талаб қилганда транспорт воситаси
жиҳозлари ва воситаларининг бутунлигига зарар етказилмаслиги талаб
қилиниши каби қоидалар мустаҳкамланиши лозим.
Рақамли маълумот ташувчиларни кўздан кечириш.
Рақамли ташувчилар
деганда ўзида ҳар қандай рақамли маълумотни сақловчи воситаларга айтилади.
Ушбу маълумотлар эса рақамли далиллар ҳисобланади.
Шон Гудисон, Роберт Девис,
Брайнлар рақамли далил деганда шахслар ва ҳодисаларни вақт ва муҳитдаги сабабий
боғланишларини аниқлашга қаратилган ахборотдир, деб ҳисоблайди. “Мазкур
далиллар кенг миқёсли характерга эга бўлиб, улар ўзига хос таъсирчан, мобил ва
моддий далилларга нисбатан махсус тайёргарлик ва воситаларни талаб қилади”,
деган фикрни илгари суришган. Ушбу таъриф умумий хусусиятга эга бўлиб, уни
анъанавий далил турларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин. “Шу боис, унда рақамли
далилларга хос бўлган хусусиятлари етарлича акс этмаган”.
Рақамли ташувчи тушунчаси ва уни кўздан кечириш масаласи ЖПКда мавжуд
эмаслиги сабабли амалиётда бир қатор муаммолар юзага келмоқда. Фикримизча,
ЖПКга “Рақамли маълумот ташувчиларни кўздан кечириш” деб номланган
140
1
-
модда киритиш таклиф қилинади. Ушбу моддада Жиноят ишини юритишга
ваколатли шахс рақамли маълумот ташувчиларни улар топилган жойда ёки узоқ
вақт, махсус техник воситалар ёрдамида кўздан кечириш талаб қилинганда махсус
жойларда кўздан кечирадилар. Кўздан кечириш жараёни махсус билим талаб
қилинганда
мутахассис, эксперт ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Кўздан
кечириш махсус техник воситалар ёрдамида рақамли маълумотлар йўқолишига ёхуд
шикастланишига олиб келмаса, ўтказилиши мумкин. Рақамли маълумот
ташувчиларни кўздан кечириш жараёни видеотасвирга олиниши мумкинлиги баён
қилиниши
лозимлиги таклиф қилинган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Чернышев М.А. Осмотр места происшествия как базовая тактическая
операция. Курский государственном техническом университет. Москва –
2008. 23 с.
2.
Гульянц А.Г. Основные направления повышения эффективности осмотра
места происшествия. Диссертации 12.00.09, кандидат юридических наук кандидат
юридических наук. –
Москва. 2005 г. 32 с.
3.
https://lex.uz/acts/111460
4.
Белкин Р.С. Указ. соч. С. 152; Ищенко Е.П. Указ. соч. С. 128; Криминалистика
/ Под. ред А.Г. Филиппова. 3
-
е изд., перераб. и доп. М., 2004. С. 212.
5.
Криминалистика: Учебник. 2
-
е изд., доп. и перераб. / Под ред. А.А. Закатова,
Б.П. Смагоринского. М., 2003. С. 129; Криминалистика / Под ред. А.Г. Филиппова.
С. 212; Руководство по расследованию преступлений. М., 2002. С. 389.
6.
Криминалистика / Под ред. А.А. Закатова, Б.П. Смагоринского. С. 129.
7.
Зеленский В. Д. Криминалистика: учебник / В. Д. Зеленский, Г. М.
Мереутков. –
СПб.: Юридический центр
-
Пресс, 2015. –
с. 144.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
166
8.
Мамонов В.С. Уголовно
-
процессуальные и криминалистические аспекты
осмотра места происшествия в современных условиях. На соискания кандидата
юридических наук. Краснодар. 2008 г. 45 с.
9.
Аверьянова Т.В., Белкин P.C., Корухов Ю.Г., Российская Е.Р.
Криминалистика. Учебник для вузов. Под ред. P.C. Белкина. –
М., 1999.
10.
Аверьянова Т.В. и др. Криминалистика. Учебник для вузов / под ред. P.C.
Белкина. 2
-
е изд., перераб. и доп. М., Изд
-
во «Норма», 2005.
-
С 155.
11.
Бабаева Э.У. Некоторые общие положения осмотра места происшествия
// Осмотр места происшествия: практическое пособие / Под ред. А.И. Дворкина. М.,
Юристь, 2000.
-
С 59.
12.
Основы криминалистики. Курс лекций. –
М., 2001.
-
С 58.
13.
Кадатенко Е.П. Принципы осмотра места происшествия
как
основополагающие
требования при его производстве. Вестник Академии
экономической безопасности МВД России. 2011. 78 с.
14.
Базарова Д.Б. ва муаллифлар жамоаси. Криминалистика. Дарслик. 2015 й.
198 б.
15.
Следы на месте происшествия. Справочник следователя.
/ Под ред. В.Ф.
Статкуса. –
М.: ЭКЦ МВД России, 1991.
-
С 53.
16.
Осмотр трупа со следами насилия (криминалистическая тактика). Учеб.
пособие. –
Домодедово, 1999.
-
С 102.
17.
Степанов В.В. Место происшествия как информационная система //
Теория и практика криминалистики и судебной экспертизы. Саратов, 2002. Вып.
11. С. 11
-12.
18.
Баев О.Я. Тактика следственных действий. Воронеж, 1995. С. 23;
Юридический энциклопедический словарь. С. 281; Максутов И.Х. Осмотр места
происшествия. Л., 1965. С. 21
-
22; Белкин А.Р. Теория доказывания. М., 1999. С. 354.
19.
Колесникова М. М. Особенности проведения осмотра как тактика
следственных действий в процессе получения доказательств по делам о
таможенных преступлениях / М. М. Колесникова // Российский следователь. –
2010.
–
№ 6. –
С. 2
-5.
20.
Гаврилин Ю.В., Победкин А.В., Яшин В.Н. Следственные действия: Учебное
пособие. М.: МосУ МВД России; Книжный мир, 2006. С. 23.
21.
Арестова Е.Н. Производство дознавателем следственных действий // СПС
"КонсультантПлюс", 2007. С 89.
22.
Костенко
К.А., Авдеева Е.В. Осмотр и изъятия предметов и документов в
стадии возбуждения уголовного дела. Уголовное судопроизводство. Общество и
право. 2017. №4 (62) 130 с.
23.
Шумилин С.Ф., Завидов Б.Д. Правовые проблемы следственного осмотра
// СПС "Консультант Плюс", 2003. 28 с.
24.
Коровин Н. К. Криминалистическая тактика: учебное пособие /
Н.
К.
Коровин.
–
Новосибирск:
Изд
-
во
НГТУ,
2014.
–
с.
58;
https://pravo.bobrodobro.ru/57923.
25.
Крепышева С. К. Тактика следственного осмотра и освидетельствования:
лекционный материал / С. К. Крепышева. –
Н. Новгород: Нижегородская академия
МВД России. 2011 г. –
с. 18.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
167
26.
Криминалистика: учебник / Филлипов А.Г., Афганов В.В., Бурнашев Н.А. [и
др.]. –
М.: Юрайт, 2015. –
с. 301.
27.
Логинов Е. А. Криминалистика: учебное пособие / Е. А. Логинов. –
Одинцово: ОГУ, 2014. –
с. 151.
28.
Дворкин А.И. Осмотр места происшествия: Практическое пособие —
М.:
Юристъ. —
2001 г. 336 с.
29.
Волков А.С., Коссович А.А. Осмотр места происшествия при расследовании
дорожнотранспортных преступлений: Методические рекомендации. –
Саратов:
СЮИ МВД России,2010. –
76 с.
30.
Sean E. Goodison, Robert C. Davis, and Brian A. Jackson. Digital Evidence and
the U.S. Criminal Justice System
–
Identifying Technology and Other Needs to More
Effectively Acquire and Utilize Digital Evidence. 2015. P. 45
31.
Астанов И.Р., Хамидов Б. Общетеоретические вопросы,
связанные с
электронными или цифровыми доказательствами: проблема и решение. Выпуск 2
7/S (2021): Спецвыпуск междисциплинарного электронного научного журнала
«Общество и инновации». inScience.uz