Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Mechanisms of organising prosecutorial oversight of land
law document execution and improvement
Murodilla ABDUKHAKIMOV
General Prosecutor
’
s Office
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2023
Received in revised form
15 December 2023
Accepted 20 January 2024
Available online
25 February 2024
This article, authored by M.T. Abdukhalimov, delves into the
mechanisms of prosecutorial control over the enforcement of
land law documents and their improvement in Uzbekistan.
It emphasizes the crucial role of prosecutorial oversight in
ensuring the legality and order in land management,
particularly in the agricultural sector. The author discusses the
issues surrounding prosecutorial control, highlighting
significant shortcomings in the application of land laws.
The text emphasizes cases of illegal land seizure and
construction. It advocates for a more effective organization of
prosecutorial control, including better planning, information
gathering, and analysis to address land law violations. The
importance of a comprehensive approach involving various
sources of information, such as local government bodies,
cadastral offices, and statistical reports, is underscored to
enhance the efficiency of prosecutorial oversight and ultimately
promote rational land use and environmental protection.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1-pp182-191
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
enforcement of land law
documents,
prosecutorial oversight,
digital technologies,
agricultural sector,
Illegal construction.
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан
прокурор назоратини ташкил этиш механизмлари ва
уларни такомиллаштириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ер қонун ҳужжатларини
бажариш
,
прокуратура назорати
,
рақамли технологиялар
,
Мақола
Ўзбекистонда
ер
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларининг
ижроси
устидан
прокурор
назоратини
ташкил
этиш
механизмлари
ва
уларни
такомиллаштиришга
бағишланган
.
Ушбу
мақолада
ер
тузиш
,
айниқса
,
қишлоқ
1
Doctor of Philosophy in Legal Sciences (PhD), Senior Counselor of Justice, Head of the Department of the General
Prosecutor’s Office
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
183
қишлоқ
хўжалиги соҳаси
,
ноқонуний қурилишлар
хўжалиги
соҳасида
қонунийлик
ва
ҳуқуқ
-
тартиботни
таъминлашда
прокурор
назоратининг
муҳим
ролини
таъкидлайди
.
Муаллиф
прокуратура
назорати
ҳолати
билан
боғлиқ
муаммоларни
кўтариб
,
ер
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларини
қўллашда
йўл
қўйилаётган
жиддий
камчиликларни
аниқлаб
,
ерларни
ноқонуний
олиб
қўйиш
ва
қуриш
ҳолатларига
тўхталиб
ўтади
.
Муаллиф
прокуратура
назоратини
янада
самарали
ташкил
этиш
,
жумладан
,
ер
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатлари
бузилишини
бартараф
этиш
бўйича
ахборотни
режалаштириш
,
тўплаш
ва
таҳлил
қилишни
яхшилаш
тарафдори
.
Прокурор
назорати
самарадорлигини
ошириш
,
пировардида
ердан
оқилона
фойдаланиш
ва
атроф
-
муҳитни
муҳофаза
қилишга
кўмаклашишда
маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органлари
,
кадастр
хизматлари
ва
статистик
ҳисоботлар
каби
турли
ахборот
манбаларидан
фойдаланган
ҳолда
комплекс
ёндашув
муҳимлиги
таъкидланган
.
Механизмы организации прокурорского контроля за
исполнением документов земельного права и их
совершенствование
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
исполнение земельных
правовых документов,
прокурорский надзор,
цифровые технологии
,
аграрный сектор
,
незаконное
строительство.
Статья,
посвящена
механизмам
организации
прокурорского контроля за исполнением документов
земельного права и их совершенствованию в Узбекистане. Она
подчеркивает ключевую роль прокурорского надзора в
обеспечении законности и порядка в управлении земельными
ресурсами, особенно в аграрном секторе. Автор поднимает
проблемы состояние прокурорского контроля, выявляя
значительные недостатки в применении земельных законов и
подчеркивает случаи незаконного захвата земель и
строительства. Автор выступает за более эффективную
организацию прокурорского контроля, включая лучшее
планирование, сбор и анализ информации для решения
нарушений земельного законодательства. Подчеркивается
важность комплексного подхода с использованием различных
источников информации, таких как органы местного
самоуправления, кадастровые службы и статистические
отчеты, для повышения эффективности прокурорского
надзора и в конечном итоге способствования рациональному
использованию земли и защите окружающей среды.
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назорати
фаолиятини самарали ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган ер
майдонларини, айниқса, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини асраб
-
авайлаш, бундай ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишнинг муҳим
кафолати бўлиб хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
184
Шу ўринда, А.
Вайнгарднинг “прокурор назоратининг амалга ошири
-
лиши
вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқ
-
тартиботнинг
мустаҳкамланиши билан бевосита боғлиқдир”, деган фикрлари билан
қўшилмасликнинг иложи йўқ. Ҳақиқатдан ҳам, қонунлар ижроси устидан
прокурор назоратининг амалга оширилиши, қонунларнинг ижро этилишида
ва
унга масъул бўлган мансабдор шахсларнинг ўз вазифаларини тўлиқ ва лозим
даражада бажарилишига ундайди. Шу сабабли ҳам ер тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратини тўғри ташкил этиш
мамлакатимизда
қонун
устуворлигини
таъминлаш
ва
қонунийликни
мустаҳкамлашга ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.
Юридик адабиётларда ҳам қонунлар ижроси устидан назоратнинг ташкил
этилишининг аҳамияти тўғрисида ҳуқуқшунос олимлар томонидан ижобий фикр
-
мулоҳазалар илгари сурилади. Масалан, Б.Х.
Пўлатов қонунлар ижроси устидан
назоратнинг ташкил этилиши прокурор назорати фаолияти
-
нинг ўзига хос
услубларидан бири бўлиб, ушбу фаолиятнинг муваффақияти унинг марказда ва
жойларда қай даражада ташкил қилинганлиги билан белгиланади, деган фикрни
илгари суради. Ф.Х.
Рахимовнинг фикрича, ҳар бир текширишга тайёргарлик
кўриш, қонунларни ўрганиш текширишларнинг сифатли ва самарали
ўтказилишининг асосидир.
Юқорида билдирилган фикрлар шуни кўрсатадики, қонунлар ижросини
назорат қилиш бўйича ишларни ташкил этиш
–
прокуратура ходимларини танлаш,
жойлаштириш, уларнинг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини тартибга
солиш, уларни барча зарур воситалар билан таъминлаш, ахборот тўплаш ва таҳлил
қилиш, ишларни режалаштириш, назорат қилиш бўйича чора
-
тадбирлар мажмуи
сифатида жамиятда қонун устуворлигини мустаҳ
-
камлаш,
прокуратура органлари
ходимлари олдига аниқ вазифаларни қўйиш, уларнинг имкониятларини ҳисобга
олиш ва ушбу имкониятларни тўғри тақсимлаш орқали жамоани самарали
бошқаришга хизмат қилади.
Ер соҳасига доир қонунчилик ижросини назорат қилиш бўйича ишларни
тўғри ташкил этиш юртимизда ерлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишда
муҳим ҳисоблансада, бироқ соҳада прокурор назоратини ташкил қилишдаги
айрим жиддий муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатади. Бинобарин, экин
майдонларидан фойдаланишда қонун талабларининг бажарилмаслиги, айрим
раҳбарларнинг белгиланган тартибларга, қонун қоидаларга беписанд муноса
-
бати
жиддий ташвиш уйғотмоқда. А.Б.Комиловнинг “айни пайтда, прокурор
-
лар
томонидан маҳаллий ҳокимликлар, назорат
-
текширув ва бошқарув идоралари,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан мансаб
ваколатини суиистеъмол қилиш, таъмагирлик каби ҳолатларни фош этиш
борасида имкониятлар тўлиқ ишга солинмаяпти”, деган фикрлари нақадар тўғри
эканлиги ушбу соҳада ҳам мавжуд муаммоларни ечимини топиш заруратини
келтириб чиқаради.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда кузатилган сув танқис
-
лиги,
ерларнинг мелиоратив ҳолатининг ёмонлиги ва бошқа ташкилий чора
–
тадбирлар ўз вақтида кўрилмаганлиги боис, ўтган йилда 427 минг гектар
суғориладиган ер майдонларининг ҳолати ёмонлашиб, тупроқ унумдорлиги
кескин пасайтириб юборилган. Тўғри, бу майдонлар ҳолати ёмонлашишига сув
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
185
таъминотидаги муаммолар, тупроқ таркиби ўзгариши билан боғлиқ табиий
омиллар ҳам сабаб бўлган. Бироқ, мелиорация тармоқлари ишламаслиги ёки
яроқсиз ҳолатга келганлиги оқибатида, 3.588 гектар ер майдонларнинг
мелиоратив ҳолати ёмонлашганлиги айнан масъулларнинг айби билан боғлиқдир.
Мисол учун, туман прокуратураси ва вилоят прокуратураси томонидан ер
тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини
самарали ташкил қилинмаганлиги учун Бухоро тумани ҳокимининг 2019 йил 6
августдаги қарори билан Мустақиллик Факели плюс” жамиятига “автомобилларга
газ тўлдириш компрессор станцияси” қуриш учун, 57
-
контурдаги коллекторнинг
(зовур) устидан 40 сотих ер майдони ноқонуний ажратилганлиги ҳолатига ўз
вақтида ҳуқуқий баҳо берилмаган. Бунинг оқибатида, тадбиркор томонидан
коллектор кўмиб юборилиб, қурилиш ишлари амалга оширилганлиги сабабли,
ушбу ҳудудда ер ости сувлари кўтарилиб кетган.
Захира ерларининг сақланиши ва фойдаланилишидаги мавжуд аҳвол ушбу
соҳада ҳам прокурор назоратини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлигини
кўрсатмоқда. Олинган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига
республика бўйича 632 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари туман ҳокимликлари
захирасида, фойдаланилмасдан турибди. Бундай майдонлар Фарғона вилоятида
4,5 минг гектарни, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида 8 минг гектардан,
Хоразмда 14,4 минг, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида 17 минг гектардан,
Сурхондарёда 20,8 минг, Бухорода 24,8 минг, Тошкентда 34 минг, Жиззахда
39,3 минг, Навоийда 69 минг, Наманганда 78 минг ва Қорақалпоғистон
Республикасида 292 минг гектарни ташкил қилади.
Республика бўйича аҳоли фойдаланувидаги жуда кўплаб ер участка
-
ларига
доир, ердан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар, кадастр йиғма жилдлари
шакллантирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
20 апрелдаги ПФ–
5421-
сонли Фармони бўйича эълон қилинган акция доирасида
келиб тушган 932.748 та мурожаатларнинг 176.817 таси
(13.363 гектар)
ёки
19 фоизига эгалик ҳуқуқи беришлик рад қилинган.
Таҳлиллар, ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқону
-
ний
қурилиш
қилиш ҳолатлари йилдан
-
йилга кўпайиб бораётганлигини кўрсатади.
Хусусан, прокуратура органлари томонидан тегишли идоралар билан биргаликда
2019-
2020 йилларда ўтказилган ер хатлови жараёнида, республика бўйича
32
216 та
ҳолатда 9
012 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан
эгалланганлиги ҳамда 46
212 та ҳолатда
3
500 гектар майдонда ноқонуний
қурилиш қилинганлиги маълум бўлди.
*
Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ
-
овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан
назорат бошқармасининг 2021 йил якуни бўйича ер соҳасидаги умумлаштириш маълумотларидан
фойдаланилди (Бош прокурор ўринбосарининг 2022 йил 10 мартдаги хатига асосан олинган).
*
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2022 йил 10 мартдаги 11
-39602/20-
сон хати
доирасида Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ
-
овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари
ижроси устидан назорат бошқармасининг ҳисобот маълумотларидан олинган.
*
Ўша манба.
*
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2022 йил 10 мартдаги 11
-39602/20-
сон хати
доирасида Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ
-
овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари
ижроси устидан назорат бошқармасининг ҳисобот маълумотларидан олинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
186
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратини
ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатларига тўхталар эканмиз, мазкур назорат
ишларини ташкил этишнинг энг муҳим элементлари қонунларнинг бузилиши
тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва режалаштириш эканлигини
алоҳида таъкидлаш жоиз. Шу ўринда ер
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси
устидан прокурор назоратини ахборот билан таъминлаш деганда турли
маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва тўплаш тушунилади.
О.В.Калугинанинг фикрига кўра, прокурорнинг кўриб чиқилаётган назорат
йўналишидаги барча ахборот
-
таҳлилий ишларини 2 та гуруҳга
бўлиш мумкин:
1.
Ер муносабатлари соҳасида ҳуқуқ
-
тартибот ҳолати тўғрисидаги
маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
2.
Назоратни ташкил этишнинг ўзи, унинг ҳолати, самарадорлиги
тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, назорат
фаолиятидаги ижобий тажриба ва камчиликларни аниқлаш.
Таъкидлаш жоизки, ер муносабатлари соҳасида ҳуқуқ
-
тартибот ҳолати
тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш
прокурор назорати
фаолиятини ташкил этишнинг муҳим элементи ҳисобланади. Ҳуқуқшунос
олимлар А.Ю.
Винокуров, В.Б.
Ястребов ва И.С.
Викторов ўз илмий асарларида,
прокурор томонидан таҳлилий иш қанчалик малакали амалга оширилса,
шунчалик прокурор фаолияти самарали ташкил этилишини таъкидлайди. Айрим
манбаларда “аналитика” сўзи, “таҳлилга асосланган” деган маънони англатади, бу
эса ўз навбатида “ҳар қандай факт, ҳодисани батафсил, ҳар томонлама ўрганиш,
кўриб чиқиш” деганидир.
Бундан келиб чиққан ҳолда, таҳлилнинг моҳиятини “ахборотни
умумлаштириш ва баҳолаш” ва “таҳлил ишининг мазмуни
–
ўзаро боғлиқ бўлган
бир қатор босқичлар: маълумотларни тўплаш (йиғиш)
–
ахборотни қайта ишлаш
–
хулосалар ва таклифлар (натижа)” деб таърифлаш мумкин”.
Таҳлил ишининг объектив томони ўзаро боғлиқ бўлган бир қатор
босқичлардан иборат: маълумотларни йиғиш, ушбу маълумотларни қайта ишлаш,
хулосалар ва таклифлар. Таъкидлаш жоизки, таҳлилий ишлар назорат қилувчи ва
ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, прокуратуранинг ўзи фаолияти
самарадорлигини
таҳлил
қилишни
ўз ичига олади.
Ерга оид қонунчилик бўйича текширувларни амалга ошириш учун ахборот
манбаларини аниқлаб олиш муҳим ўрин тутади. Зеро, айрим юридик адабиётларда
атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларнинг бажарилишини
прокурор томонидан текшириш усулларининг муҳим элементларидан бири
сифатида ахборот манбалари кўрсатиб ўтилади. Амалиётчи олим Ш.Ж.
Рахимов
ҳам ўз тадқиқот ишида давлат вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш бўйича
махсус ваколатли давлат органлари ва бошқа давлат назорати органлари, юридик
шахслар, шунингдек фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари ушбу соҳадаги
қонун
ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назорати ишларини ташкил
этишнинг асосий ахборот манбалари ҳисобланади.
Ер
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларининг
бузилиши
тўғрисидаги
маълумотларнинг муҳим манбаи давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий давлат
ҳокимият
органларининг ер қонунчилигини амалга ошириш билан боғлиқ
масалаларни тартибга солувчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларидир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
187
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги
Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда Кадастр агентлиги деб
юритилади), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, уларнинг ҳудудий ташкилотлари,
маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳамда бошқа ердан фойдаланувчи давлат ва
хусусий ташкилотларнинг статистик ҳисоботлари ҳам прокурор назоратини
амалга оширишдаги муҳим маълумотлар манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Қонуни
22-
моддасига кўра, прокурор қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни
амалга ошириш жараёнида ўз ваколатлари доирасида, вазирликлар, давлат
қўмиталари, идораларнинг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, ҳарбий
қисмларнинг ҳудуди ва хоналарига монеликсиз киришга, ҳужжатлар ва
материалларни кўришга, текширишлар ўтказишга, текшириш учун қарорлар,
фармойишлар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни, қонунийликнинг ҳолати
тўғрисидаги ва уни таъминлашга доир чора
-
тадбирлар ҳақидаги маълумотларни
талаб қилишга ҳақли эканлиги қайд этиб ўтилган.
Қонунда кўрсатилган ушбу талаблардан келиб чиққан ҳолда, прокурор ерга
оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратини ташкиллаштириш ва
таҳлил ўтказиш учун ваколатли идоралардан қуйидаги маълумотларни олиши
мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
1.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан –
тупроқ унумдорлигини
ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш
бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилганлиги ва бажарилиши, ер ресурсларидан
белгиланган мақсадда оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза
қилиш устидан давлат назоратини амалга оширилиши, ҳокимлик ҳузуридаги
ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни текшириш бўйича
комиссиялар ташкил этилганлиги ҳамда улар томонидан қилинган ишлар,
жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа мақсадлар
учун ажратилиши билан боғлиқ маълумотлар;
2.
Кадастр идораларидан
–
ер баланси, ер ҳисоботи, экспликацияси, қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланган
ерларнинг
миқдори,
ер
турлари,
ердан
фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича тақсимланиши рўйхати, тарқатилмасдан
турган эгасиз ерлар, улардан фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинглар,
аниқланган хуқуқбузарликлар юзасидан қурилган чоралар, қўлланилган
жарималар ва уларнинг ундирилиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
юборилган материаллар тўғрисидаги маълумотлар;
3.
Архитектура идораларидан –
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва
ноқишлоқ хўжалиги ер майдонларида шаҳарсозлик соҳасида амалга оширилган
ишлар, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер ажратиш ҳақида
тайёрланган ва тегишли ҳокимликларга тақдим этилган материаллар, ноқишлоқ
хўжалиги ерларини аукционга қуйиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча
ҳужжатлар, давлат шаҳарсозлик кадастри, шаҳарсозлик фаолияти объектлари
мониторингини
юритишда
аниқланган
ер
майдонларидан
ноқонуний
фойдаланиш, қурилиш қилиш ҳолатлари сони ва кўрилган чоралар;
4.
Қишлоқ хўжалиги идораларидан –
қишлоқ хўжалиги ерлари ва экин
майдонлари ҳажмлари, қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг
қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини
муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш, тупроқ
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
188
бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини
аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид
амалга
оширилган
ишлар,
қишлоқ
хўжалиги
ерларидан
ноқонуний
ва самарасиз фойдаланиш бўйича аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари
ва қўлланилган маъмурий чоралар ва киритилган кўрсатмалар, солинган
ва ундирилган маъмурий жарималар
тўғрисидаги
маълумотлар.
5.
Статистика идораларидан –
тақдим қилинган экин ер майдонларининг
ҳисоботлари, уларнинг ҳаққонийлигини текшириш якунлари, аниқланган
ҳуқуқбузарликлар юзасидан кўрилган чоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларга
юборилган
материаллар;
6.
Солиқ идораларидан –
Солиқ кодекси талабларига мувофиқ жисмоний ва
юридик шахсларнинг ер майдонларини солиқ солиш объекти сифатида ҳисобга
олиниши, айрим тоифадаги ерларга нисбатан қўлланилган солиқ имтиёзлари,
ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларга қўлланилган жарималар, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга юборилган материаллар;
7.
Экология
органларидан –
вилоят ва туманлар бўйича қишлоқ хўжалиги
ерларини яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш ва бошқа чиқиндилар,
кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш
юзасидан аниқланган қонун бузилишлар бўйича кўрилган чоралар ҳамда ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга юборилган материаллар ҳақидаги маълумотлар;
8.
Молия ва давлат молиявий назорати идораларидан
–
қишлоқ хўжалиги ер
эгалари ва ердан фойдаланувчиларга ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш,
тупроқ унумдорлигини ошириш, янги ерларни ўзлаштиришга қаратилган
тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар, уларнинг мақсадли
сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилиши, шунингдек, бу борада ўтказилган
текширишларда аниқланган қонунбузилишлар юзасидан кўрилган чоралар, хуқуқни
мухофаза қилувчи органларга тақдим этилган материаллар ҳақидаги маълумотлар.
Аксарият ҳолатларда, ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари
айнан, юқорида кўрсатилган маълумотларни олиш орқали аниқланаёт
-
ганлигини Бош прокуратура томонидан олинган маълумотлар ҳам тўлиқ
тасдиқлайди. Олинган маълумотларга кўра, ўтказилган назорат тадбирларида,
кадастр идоралари ходимлари томонидан жами 647 та ҳолатда 94,2 гектар
суғориладиган ер майдонлари қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган
ер сифатида аукционга қўйилиб, сотиб юборилган. Мисол учун, Кадастрлар
палатасининг Нурафшон шаҳар филиали мансабдор шахслари томонидан Бирлик,
Оппоқ, Чиғириқ, Ҳуррият маҳаллаларидаги 2,6 гектар суғориладиган қишлоқ
хўжалиги ерларини “ноқишлоқ хўжалиги ери” сифатида аукцион савдоларига
қўйилиб, шундан 2,3 гектарини сотиб юборганлиги оқибатида, бугун 1,3 гектар
майдонда қурилишлар амалга оширилган. Ёки, кадастрлар палатасининг Наманган
вилоят бошқармаси мансабдор шахслари 133 та ҳолатда 1,47 гектар суғориладиган
ер майдонларини “ноқишлоқ хўжалиги ери” сифатида кўрсатиб, аукцион савдоси
орқали сотиб юборилганлиги оқибатида, давлат манфаатларига 1,4 млрд. сўмлик
зарар
етказилган.
*
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2022 йил 10 мартдаги 11
-39602/20-
сон хати
доирасида Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ
-
овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари
ижроси устидан назорат бошқармасининг ҳисобот маълумотларидан олинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
189
Ахборот манбалари нафақат прокуратура, балки бошқа давлат органлари
томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни талабларидан келиб чиқиб,
фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини қабул қилиш ва ўрганиш
жараёнида ҳам аниқланади. Мисол учун, кадастр идоралари томонидан 2021 йил
давомида, бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ келиб
тушган 826
315 та мурожаатлардан
121
854 таси рад қилинган.
Мазкур ҳал қилинган ва рад этилган мурожаатлар бўйича тўпланган
ҳужжатларни олиб ўрганиш орқали, бу борада йўл қўйилган қонун бузилиши
ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, тегишли чоралар кўриш ҳамда бартараф
қилинишига кўмаклашилади.
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги хабар
-
ларни
прокурорлар оммавий ахборот воситалари (ОАВ)дан ҳам олишлари мумкин. ОАВ
ва Интернетдаги нашрлар, хабарлар ва эшиттиришларни ўрганаётганда, прокурор
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини ўзида ифода этувчи қуйидаги
ҳолатлар, яъни содир этилган ёки тайёргарлик кўрилаётган ҳуқуқбузарликлар,
ердан фойдаланиш билан шуғулланувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар
раҳбарлари билан алоқаларда мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида
белгиланган ваколатларни лозим даражада бажармаганлиги тўғрисидаги
маълумотларни олиши мумкин.
Жиноят, фуқаролик, иқтисодий ишлар, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузар
-
ликлар тўғрисидаги ишларнинг материалларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишга
ҳам эътибор берилиши керак. Жиноий ишларни тергов қилишда ерлардан
оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлашга қаратилган, жиноий
жавобгарликка тортилмайдиган, лекин прокурор томонидан муайян таъсир
чораларини кўришни талаб қилувчи ер қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари
аниқланиши мумкин.
Бундан ташқари, ердан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асослар аниқланмаган
текшириш материалларида ҳам бўлиши мумкин.
Ер тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари ижросини назорат қилиш жараёнида,
прокурор учун муҳим бўлган маълумотлар манфаатдор шахслар томонидан
судларга берилган даъво аризаларида, шунингдек ушбу даъво аризаларини судда
кўриш ва ҳал этиш жараёнида олиниши мумкин. Ушбу тоифадаги содир этилган
маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва судда кўриб чиқилган ишлар тўғрисидаги
маълумотлар прокурор томонидан батафсил таҳлил қилиниши керак. Бундай
ҳолда, уларни содир этиш ҳолатларига, уларга ёрдам берган сабаблар ва шарт
-
шароитларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, қонунийлик ҳолатини тавсифловчи
маълумотларни таҳлил қилиш нафақат реал вазиятни билиш имконини беради,
балки муайян соҳадаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг
йўналишларини ва назорат объектларини аниқлаш, кейинги жараёнларнинг
ривожланишини прогноз қилиш, тегишли профилактика чораларини ишлаб
чиқиш имконини беради.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш керакки, қонунлар ижросини назорат қилиш
бўйича ишларни ташкил этиш прокуратура ходимларини танлаш, тайинлаш,
уларнинг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш, уларни барча
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
190
зарур воситалар билан таъминлаш, ахборот тўплаш ва таҳлил қилиш, ишларни
режалаштириш, назорат қилиш бўйича чора
-
тадбирлар мажмуи ҳисобланади. Ўз
навбатида, назорат ишларини ташкил этиш жамиятда қонун устуворлигини
мустаҳкамлаш, прокуратура органлари ходимлари олдига аниқ вазифаларни қўйиш,
уларнинг имкониятларини ҳисобга олиш ва ушбу имкониятларни тўғри тақсимлаш
орқали жамоани самарали бошқаришга хизмат қилади.
Шунингдек, ердан фойдаланиш соҳасида прокурор назоратини ташкил
этишда прокурорлар ерларни талон
–
торож қилинишини олдини олиш,
ерлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларини қатъий
қўллашга
асосий эътиборни қаратиш лозим бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Vinegrad Alan “The Role of the Prosecutor: serving the interests of all the
people” // Hofstra Law Review: Vol. 28: Iss. 4, 2000, Article 3.
https://scholarlycommons.law.hofstra.edu/hlr/vol28/iss4/3.
2.
Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати. Дарслик.
-
Тошкент, “Ўзбекистон” 2009.
–
169 бет.
3.
Рахимов Ф.Х. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат
томонидан назорат қилиш тўғрисида‘‘ги Қонуннинг бажарилишини таъминлашда
прокурор назорати // Қонунларнинг бажарилиши устидан прокурор назорати
(илмий
-
амалий тўплам).
-
Тошкент, “Ўқитувчи”. 2000. –
4-
бет.
4.
Комилов А.Б. Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган
қонунлар
ижроси устидан прокурор назоратининг ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш //
Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси
учун ёзилган диссертация. –Тошкент, 2020. –
71 б.
5.
Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ
-
овқат соҳаларини ривожлантиришга
оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг 2021 йил якуни бўйича
ер соҳасидаги умумлаштириш маълумотларидан фойдаланилди (Бош прокурор
ўринбосарининг 2022 йил 10 мартдаги хатига асосан олинган).
6.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2022 йил
10 мартдаги 11
-39602/20-
сон хати доирасида Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ
-
овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан
назорат бошқармасининг ҳисобот маълумотларидан олинган.
7.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2022 йил
10 мартдаги 11
-39602/20-
сон хати доирасида Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ
-
овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан
назорат бошқармасининг ҳисобот маълумотларидан олинган.
8.
Калугина О.В. Прокурорский надзор за исполнением земельного
законодатеьства в Российской Федерации. Диссертация на степени канд
-
а юрид.
наук. Сепц. 12.00.11.
-
Москва. 2013.
-
18 с.
9.
Винокуров И.Ю. Проблемы совершенствования природоохранной деятельности
прокуратуры Российской Федерации // Диссертация. Москва 2006.
–
С. 261.
10.
Викторов И.С. Организайция работы прокурора по надзору за исполнением
жилищного законодательства. // Жилищное право. 2007. №2. –
С. 27
-30.
11.
Ястребов В.Б. Прокурорский надзор. // Учебник для вузов. –Москва.
Городец
-
издат. 2011. –
С. 223.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
5
№
1 (2024) / ISSN 2181-1415
191
12.
Ушаков Д.Н. Большой толковый словарь русского языка // –Москва. Дом
Славянский книги. 2011.–
С. 19.
13.
Прокурорский надзор // Учебник. Винокуров Ю.Е.и др. –Москва. Высшее
образование. 2006.
-
С. 81.
14.
Настольная книга прокурора // С.И. Герасимов и др. –Москва. Экслит.
2002.
–
С. 64.
15.
Бижанова К.А. Прокурорский надзор в сфере исполнения законов об
охране окружающей среды // Автореф. дисс. учен. степ. канд. юрид. наук.
-
Москва,
2020.
–
С. 24 .
16.
Рахимов Ш.Ж. Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
прокурор назоратини такомил
-
лаштириш масалалари // Юридик фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
-
Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси. 2022. –61 бет.
17.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни //
https://lex.uz/acts/106197
18.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2022 йил 10
мартдаги 11
-39602/20-
сон хати доирасида Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ
-
овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан
назорат бошқармасининг ҳисобот маълумотларидан олинган.
19.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни // https://lex.uz/docs/3336169
20.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги
Миллий ҳисобот. Кадастр агентлиги.
-
Тошкент, 2022. –
89 б.
