Авторы

  • Бахтиёр Буриев
    Директор, Сурхандарьинский академический лицей МВД Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2-pp23-31

Ключевые слова:

органы внутренних дел информационно-аналитическая деятельность законодательство нормативно-правовые акты обеспечение информацией прогноз системный анализ комплексный анализ оформление информационно-аналитической деятельности тезис аргумент

Аннотация

В данной статье проводится анализ нормативно-правовых актов, регулирующих информационно-аналитическую деятельность в органах внутренних дел согласно законодательству нашей страны. Описываются предложения и выводы по усовершенствованию ведомственных нормативно-правовых актов в этой области.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Analysis of normative legal acts regulating information-
analytical activities in the internal affairs bodies

Bakhtiyor BORIEV

1


Surkhandarya Academic Lyceum of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2024
Received in revised form
15 February 2024
Accepted 15 March 2024
Available online
25 April 2024

This article examines the regulatory legal documents that

govern the information-analytical activities of internal affairs

bodies

under

national

legislation.

It

also

offers

recommendations and conclusions for improving the

departmental regulatory legal documents that govern this area.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss2-pp23-31

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

internal affairs bodies,

information-analytical
activity,

formalization of

information-analytical
activity documents,

forecast, systematic analysis,
complicated analysis,

thesis, argument,

legislation,

and regulatory legal papers.

Ички

ишлар

органларида

ахборот

-

таҳлилий

фаолиятини тартибга солувчи норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар таҳлили

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ички ишлар органлари,

ахборот

-

таҳлилий

фаолият,

қонунчилик

,

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

,

ахборот билан
таъминлаш,

прогноз,

Ушбу мақолада мамлакатимиз қонунчилигида ички

ишлар органларида ахборот

-

таҳлилий фаолиятни тартибга

солувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинган ва

соҳани тартибга солувчи идоравий меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва

хулосалар баён қилинган.

1

Director, Surkhandarya Academic Lyceum of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

24

тизимли таҳлил,

комплекс таҳлил,

ахборот

-

таҳлилий

фаолият ҳужжатларини
расмийлаштириш,

тезис,

аргумент.

Анализ нормативно

-

правовых актов, регулирующих

информационно

-

аналитическую

деятельность

в

органах внутренних дел

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

органы внутренних дел,
информационно

-

аналитическая
деятельность,

законодательство,
нормативно

-

правовые

акты,

обеспечение
информацией,

прогноз,

системный анализ,
комплексный анализ,
оформление
информационно

-

аналитической
деятельности,

тезис,

аргумент.

В данной статье проводится анализ нормативно

-

правовых

актов,

регулирующих

информационно

-

аналитическую деятельность в органах внутренних дел

согласно законодательству нашей страны. Описываются

предложения

и

выводы

по

усовершенствованию

ведомственных нормативно

-

правовых актов в этой

области.

Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон

ҳуқуқ

ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мамлакатни

ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини

юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаётган
кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти
ҳисобланади. Бу борада қонунчилик ҳужжатларида ички ишлар органларининг
олдига қатор масъулиятли вазифалар юклатилган.

Ички ишлар органларида ахборот

-

таҳлилий фаолият лозим даражада

самарали йўлга қўйилмаганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини
тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний

манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг

масъулиятини

кучайтириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

ПФ–

5005-

сон

Фармонида алоҳида кўрсатилиб, кейинги йилларда ички ишлар органлари
фаолиятида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар ушбу вазифаларни
самарали бажаришда тўсиқ бўлаётган сабаблардан бири –

ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш ва профилактикаси бўйича ишлар асосан, содир этилган ғайриқонуний
қилмишларнинг

оқибатларига қарши курашишдан иборат бўлиб қолаётганлиги,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

25

ҳуқуқбузарликларнинг

барвақт олдини олиш, уларни содир этиш сабаблари ва

шарт

-

шароитларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича

тизимли ва самарали чора

-

тадбирлар кўрилмаётганлиги

”да намоён бўлиши баён

этилган [1].

Мазкур камчиликларни бартараф этиш тизим олдига ахборот

-

таҳлилий

фаолиятни янада ривожлантириш, хусусан уни тартибга солувчи қонунчилик
ҳужжатларини

янада такомиллаштириш, улардаги мавжуд бўшлиқларни бартараф

этиш, соҳани ташкилий ва методик жиҳатдан самарали таъминлаш ҳамда мазкур
фаолият билан шуғулланиш қобилиятига эга бўлган профессионал кадрларни
тайёрлаш билан боғлиқ долзарб вазифаларни қўяди.

Бош қомусимиз –

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33

-

моддасида

“Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга”лиги белгиланган
бўлиб, ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашга фақат қонунга
мувофиқ ҳамда фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий
ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат
хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек давлат сирлари ёки
қонун

билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида

зарур бўлган доирада йўл қўйилади

[2].

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги “Ахборот эркинлиги

принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 8

-

моддасида Давлат ҳар

кимнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни
сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилиши ва жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий
келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб ахборот олиш ҳуқуқи
чекланишига йўл қўйилмаслиги билан бир қаторда “

Давлат ҳокимияти ва бошқарув

органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва
бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар қонунчиликда
белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини
таъминлаб беришга, мақбул ахборот ресурслари яратишга, фойдаланувчиларни
фуқароларнинг

ҳуқуқлари,

эркинликлари

ва

мажбуриятларига,

уларнинг

хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бошқа масалалар
юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашга мажбурдирлар

” [3], деб

белгилаб қўйилган.

Барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари қаторида ички ишлар

органларига ҳам жамиятни ахборот билан оммавий тарзда таъминлаш
мажбурияти юкланганлиги сабабли ахборотларни ҳар томонлама чуқур таҳлил
қилишлари ва бунда ахборот

-

таҳлил фаолиятининг принциплари, усул ва

услубларига таянишлари лозим.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар

органлари тўғрисида”ги Қонунининг

9-

моддасида белгиланганидек, “

Жисмоний ва

юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда ички ишлар органларининг
фаолияти ҳақида, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда
қонуний

манфаатларига бевосита дахлдор бўлган ҳаққоний ахборотни олиш

ҳуқуқига эга, фойдаланилиши қонун билан чекланган ахборот бундан мустасно

” [4].

Шунингдек, мазкур Қонуннинг

11-

моддасида ички ишлар органлари ўз

зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонунчиликда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

26

белгиланган тартибда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши ҳамда аниқланган
жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар тўғрисидаги
ахборотни алмашишни, шу жумладан электрон шаклда алмашишни, шунингдек
бошқа ахборотни алмашишни амалга ошириши белгилаб қўйилган.

Ёки мазкур Қонуннинг 13

-

моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазири ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг
профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотни йилига икки марта Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этишини назарда тутувчи норма
белгиланганлиги ҳам ички ишлар органлари ўз фаолиятларини амалга оширишда
ахборот билан, уни қайта ишлаш ва таҳлили қилиш билан бевосита
шуғулланишларини тақозо этади.

Бундан

ташқари,

Қонуннинг

16

-

моддасида

келтирилганидек,

профилактика тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш мақсадида жиноятлар

ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг, уларни содир этган шахсларнинг
ҳуқуқбузарликлардан

жабрланганларнинг, қидирув эълон қилинганларнинг, бедарак

йўқолганларнинг, фуқаровий ва хизмат қуролига эга бўлганларнинг ҳисобини
юритиши, ушбу маълумотларнинг таҳлилини амалга ошириши ҳамда
профилактика

тадбирларини

ўтказиш

ички

ишлар

органларининг

мажбуриятлари қаторига киради.

Ички ишлар органларининг ахборот

-

таҳлилий фаолиятини тартибга

солувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга юқоридаги қонунлардан ташқари,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳам қўплаб
қарорларини

киритиш мумкин.

Жумладан,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017

йил

12 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга
доир ташкилий чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-2883-

сон қарори билан қабул

қилинган

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида”ги

Низомнинг 6

-

моддасида “

Ҳуқуқбузарликлар

содир этилишининг сабаблари ва бунга

имкон яратадиган шарт

-

шароитларни тизимли таҳлил қилиш, уларни, шу

жумладан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир
таклифлар ишлаб чиқиш орқали бартараф этиш чора

-

тадбирларини кўриш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири
эканлиги аниқ кўрсатилган

.

Мазкур вазифаларни бажариш учун вазирлик олдига қўйилган функциялар

орасида:

инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,

қонунийликни

ва қонун устуворлигини таъминлашга доир республика ва идоравий

дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, вазирликнинг ушбу йўналишдаги
фаолиятини тизимли ва комплекс таҳлил қилиш

;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати учун асос бўлган қонун

бузилиши ҳолатлари ва бошқа муаммоларни комплекс ва тизимли таҳлил қилишни
амалга ошириш, шунингдек қонун бузилишларини бартараф этиш ва муаммоларни
ҳал

этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш

;

ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик,

терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, шунингдек жиноят ишларини тергов


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

27

қилиш, криминоген вазиятни прогноз қилиш амалиётига доир фаолиятининг
самарадорлигини комплекс ҳамда тизимли таҳлил қилишни ташкил этиш

;

кўчалар ва бошқа жамоат жойларида содир бўладиган воқеа

-

ҳодисалар,

ҳуқуқбузарликларни, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини
таъминлаш самарадорлигини комплекс ва тизимли таҳлил қилишни ташкил этиш

;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек миграцияни назорат

қилиш

ва паспорт тизими талабларига риоя этилиши самарадорлигини комплекс

ҳамда тизимли таҳлил қилиш

;

қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарликларни содир этиш

сабаблари ва шарт

-

шароитлари бўлган омилларни аниқлашни таъминлаш,

шунингдек уларнинг тизимли таҳлилини амалга ошириш

;

кадрлар билан ишлаш ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш, уни янада

такомиллаштириш ва ички ишлар органларининг кадрлар салоҳиятини
кучайтириш бўйича устувор йўналишларни белгилаш

каби функцияларнинг

юклангалиги ва мазкур функцияларнинг барчаси ахборот

-

таҳлилий фаолият

билан бевосита боғлиқлиги фикримизнинг ёрқин исботи ҳисобланади [5].

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан
ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ–

3919-

сон қарорида ҳам ички ишлар органларининг кундалик фаолиятини

ташкил этиш тизимини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
қаторида

жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва

жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида таҳлилий ишларни аниқланаётган амалий
муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва криминоген вазиятни прогнозлашга
йўналтириш мақсадида тубдан қайта кўриб чиқиш

” ҳам белгиланган [6].

Мазкур қарор билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги

Ташкилий

департаментининг

асосий

вазифалари

орасида:

республикада криминоген вазиятни тизимли таҳлил ва прогноз қилиш, ундаги
ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, ички ишлар органлари
фаолиятини жиноятчилик ҳолати ва унга қарши курашиш натижаларини ўрганиш
асосида режалаштириш; ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини
таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларни комплекс текшириш ва назорат қилиш, амалий
ва услубий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан иш натижадорлигини ошириш юзасидан
таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари ҳам келтирилган.

Қарор билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари бошқаруви, назорати ва

шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора

-

тадбирлар дастури”нинг “ички ишлар органлари фаолиятинининг бошқарув ва
назорат

-

таҳлилий таъминотини такомиллаштириш” бандида: жамоат тартибини

сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш
соҳасида тизимли таҳлилий ишларни амалга ошириш механизмларини ўрнатиш;
таҳлилий ишларни ички ишлар органларида аниқланаётган амалий муаммолар ва
криминоген вазиятни прогнозлаштиришни тизимли таҳлил қилишга йўналтириш
каби чора

-

тадбирларни амалга ошириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ички ишлар органларидаги ахборот

-

таҳлил фаолиятининг раҳбарий қоидалари, асосий йўналишлари ва уни ташкил

этишга доир устувор вазифалар юқоридаги қонунчилик ҳужжатларида


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

28

белгиланган бўлса

-

да, мазкур фаолиятни ташкил этиш механизмлари Ўзбекистон

Республикаси ички ишлар вазирлигининг идоравий меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлари

билан белгиланган. Хусусан, ушбу соҳани тартибга солувчи амалдаги асосий

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат –

бу Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

2017 йил 23 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг

ахборот

-

таҳлил фаолияти ва режалаштириш ишларини янада такомиллаштириш

тўғрисида”ги 80

-

сон буйруғи ҳисобланади [7].

Буйруқ билан “Ички ишлар органларининг ахборот

-

таҳлил фаолиятини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома” тасдиқланган бўлиб, унда ички

ишлар органларида ахборот

-

таҳлил фаолиятни амалга ошириш тартиби, ахборот

-

таҳлил фаолият ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа муҳим масалалар

белгилаб берилган.

Жумладан, йўриқноманинг I боб, 2

-

бандида “

Ахборот

-

таҳлил фаолият

мазмунан ички ишлар органи бошлиғининг ҳуқуқ

-

тартиботни сақлаш ва

жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек ички ишлар органининг бошқа

вазифаларини амалга оширишда кечиктириб бўлмайдиган, асосланган ва омилкор

бошқарув қарорларини ишлаб чиқилишини таъминлашга қаратилган

”, деб

белгиланган. Бизнинг назаримизда, мазкур таъриф ички ишлар органларидаги

ахборот

-

таҳлил фаолиятининг моҳиятини етарлича очиб бермаган. Бу борада

фикримизча “ахборот

-

таҳлилий фаолият”, “ахборот

-

таҳлилий иш” ва “ички ишлар

органларининг ахборот

-

таҳлилий фаолияти” каби асосий тушинчаларнинг ёритиб

берилиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Таққослаш учун Россия Федерацияси ИИВнинг 2018 йил 26 сентябрдаги

“Россия Ферацияси Ички ишлар органларининг бошқарув фаолияти ва ахборот

-

таҳлилий ишни ташкиллаштириш тўғрисида”ги 623

-

сонли буйруғида “таҳлилий

иш”, “ахборот иши”, “бошқарув қарори”, “оператив вазият”, “прогноз қилиш

(истиқболни белгилаш)”, “статистик ҳисобот”, “ахборот

-

таҳлилий фаолият

субъектлари” каби асосий тушинчалар белгилаб берилган.

Йўриқноманинг 1

-

боб, 3

-

бандида Ахборот

-

таҳлил фаолият:

хизмат ҳудудида криминоген вазиятга таъсир кўрсатаётган ижтимоий

-

сиёсий,

иқтисодий, демографик, миллатлараро ва бошқа жараёнлар тўғрисида ички ишлар ва

давлат бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа манбаалардан келиб

тушаётган маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқ

-

тартиботни таъминлаш фаолиятидаги муаммоларни комплекс таҳлил қилиш;

жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи жараёнларини аниқлаш ва уларга

сабаб бўлувчи шарт

-

шароит ва омилларни ўрганиш бўйича ижтимоий ва

криминологик

тадқиқотларини

ўтказиш,

таҳдидлар

ривожланишининг

истиқболини белгилаш;

ички ишлар органининг фаолият натижаларини баҳолаш, хизмат ҳудудида

тезкор вазиятни барқарорлаштириш ва соҳавий хизматлар фаолиятининг

самарадорлигини ошириш бўйича ахборот

-

таҳлилий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

ички ишлар органи раҳбари учун таҳлилий маълумотлар, маъруза

тезислари ва ҳисботларни тайёрлаш;

ички ишлар органида маълумот

-

ахборот фондини шакллантиришдан

иборат

лиги белгилаб қўйилган.

Фикримизча, ахборот

-

таҳлилий фаолиятни бу қадар чегаралаб қўйилиши

мақсадга мувофиқ бўлмай, бунда:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

29

жиноятчиликнинг аҳволи, унинг динамикаси ва ўсиб бораётган

жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва йўл қўйиб бераётган омилларни

тизимли таҳлил қилиш орқали уларнинг олдини олишга қаратилган бошқарув

қарорларини

тайёрлаш;

маконга ва замонга, менталитетга хос жиноятларни комплекс ва тизимли

таҳлил қилиш, истиқболини белгилаш орқали асосланган таклифлар ишлаб

чиқиш;

янги турдаги ва кибермакондаги жиноятларни тизимли таҳлил қилиш ва

уларни олдини олиш борасида истиқболли таклифлар бериш кабиларни ҳам

киритиш мумкин.

Йўриқноманинг II боб, 6

-

бандига мувофиқ ахборот

-

таҳлил фаолияти

маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш

ишларидан иборат бўлиб, бу борада қуйидагилар амалга оширилади:

маълумотлар манбааларини аниқлаш;

ахборот

-

таҳлил маълумотлари рўйҳатини тузиш ва тақдим этиш

тартибини белгилаш;

маълумотларни тўплаш мақсадида тегишли давлат бошқаруви ва

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари

билан алоқаларни ўрнатиш;

келиб тушаётган маълумотларнинг аҳамияти, тўлиқлиги ва ишончлиги

нуқтаи назаридан баҳолаш;

маълумотлар мазмуни, йўналиши ва тегишлилиги бўйича тизимлаштириш;

маълумотлар базасини шакллантириш

.

Шу ўринда ахборот

-

таҳлилий фаолиятнинг

прогнозлаш, таклиф ишлаб

чиқиш

ва

хулоса қилиш

каби энг муҳим босқичларини киритиш мақсадга

мувофиқ бўларди. Бундан ташқари, мазкур бандда бевосита ахборот

-

таҳлилий

фаолият билан шуғулланувчи субъектлар амалга ошириши лозим бўлган:

ривожланиш тенденциясини баҳолаш ва истиқболини белгилаш;

маълумотлар таҳлили асосида асосланган ва кам харажат талаб қиладиган

таклифлар ишлаб чиқиш;

юқори турувчи раҳбариятга бошқарув қарорларини қабул қилиш учун

таклифлар бериш каби вазифаларни киритиш муҳим аҳамият касб этади.

Йўриқноманинг 10

-

бандида “

Ички ишлар органларининг тезкор

-

хизмат

фаолияти,

унинг

натижасида

криминоген

вазиятга

таъсир

қилиш,

жиноятчиликнинг

ривожини

камайтириш,

шунингдек,

тезкор

-

хизмат

фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини

ишлаб чиқиш учун

комплекс таҳлили

дан фойдаланилади

”, деб белгилаб қўйилган.

Йўриқноманинг 11

-

бандида эса комплекс таҳлил мазмунан ички ишлар

органларининг хизмат ҳудудида тезкор вазият, тезкор

-

хизмат фаолияти

натижалари, куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, таъсир кўрсатувчи ташқи

омилларни таҳлил қилиш ва баҳолашга қаратилган бўлиб, криминоген вазиятни

барқарорлаштириш бўйича ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида

амалга оширилиши белгиланган.

Бунда комплекс таҳлилдан ташқари тизимли таҳлилдан ҳам фойдаланиш

мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки, мавжуд тезкор вазиятни, ҳуқуқбузарлик ва

жиноятчилик ҳолатини белгилаш ва уни прогноз қилишда тизимли ёндашув

сифат жиҳатидан самарали бўлган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш

имконини беради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

30

Йўриқноманинг 12

-

бандида

тезкор вазият ва жиноятчиликка қарши

курашиш ҳолатини таҳлил қилишда қуйидагилар ўрганилиши белгиланган:

жиноятчилик даражаси, унинг умумий динамикаси ва энг кўп содир

этилаётган жиноят турлари;

жиноятчиликнинг таркибий тузилиши, ҳудудий тарқалганлиги ва алоҳида

турдаги жиноий тажовузлар;

латент жиноятлар, муайян аҳоли гуруҳларининг жиноий фаоллиги

даражаси, вояга етмаганлар, аёллар, муқаддам жиноят содир этган ва доимий

даромад манбаасига эга бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар;

жиноятчиликнинг виктимологик жиҳатлари;

уюшган ва иқтисодий жиноятлар, гиёҳванд воситалари ва қуролларнинг

ноқонуний муомиласи билан боғлиқ жиноятлар;

жамоат жойларида криминоген вазият;

жазони ижро этиш муассасаларида содир этиладиган жиноятлар;

йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати.

Замон талабларидан келиб чиқилганида бу қаторга яна:

кибермаконда содир этилаётган жиноятлар ва ушбу жиноятларга йўл

очаётган интернет сайтлари ва иловалар, ҳамда улардаги камчиликлар;

трансчегаравий жиноятлар;

оила

-

турмуш даражасидаги жиноятлари ва уларнинг келиб чиқиш

сабабларини ҳам қўшиш мумкин.

Йўриқноманинг “ахборот

-

таҳлил фаолият ҳужжатларини расмийлаштириш”

деб

номланган

3

-

қисмида

ахборот

-

таҳлил

фаолият

натижаларини

расмийлаштириш кўринишлари, ахборот

-

таҳлил фаолият натижаларини ёзма

тарзда баён этишнинг асосий шакллари ва шартлари белгилаб берилган.

Жумладан, 36

-

бандда катта ҳажмдаги (5 варақдан ошиқ) ахборот

-

таҳлил

ҳужжатлари

қандай тизимга амал қилган ҳолда тузилиши белгиланган бўлиб,

жумладан “

асосий қисм (бир неча бўлимлардан иборат бўлиб, ўз навбатида

бўлимлар тадқиқот мавзуси бўйича аниқ, мантиқий ва кетма

-

кетликда баён

этилган қисмлардан таркиб топади)”

деб эътироф этилган. Бироқ бу ерда асосий

қисм айнан қандай бўлимлардан тузилишига ойдинлик киритилмаган. Бизнингча

нормада келтирилган асосий қисм бир неча

тезислар ва мазкур тезисларни

асослантирувчи аргументлардан

иборат бўлишини белгилаш мазкур маълумот

билан танишаётганларда асосий тушинчаларни шакллантириш билан бир қаторда

унинг фактларга асосланганлигини намоён этади.

Шунингдек, якуний қисмда чиқарилган хулосалар тўғрисидаги ахборот акс

эттирилиши билан бир қаторда прогноз бериш (яъни асосий қисмда

келтирилган

тезислар ва аргументлардан хулоса қилиб, истиқболни белгилаш) ва таклифлар

берилишини назарда тутган ҳолда белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Умуман олганда, вазирликнинг ички ишлар органларида ахборот

-

таҳлилий

фаолиятни тартибга солувчи мазкур буйруғи ахборот

-

таҳлилий фаолиятнинг

асосий жиҳатларини белгилаб берган бўлсада, тизимда сўнгги пайтларда амалга

оширилаётган ислоҳотлар ва замон нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш ва янги

таҳрирда қабул қилиш лозимлигини тақозо этмоқда.

Бунда илгари ички ишлар органлари тизимида бўлган ёнғин хавфсизлиги

хизмати билан боғлиқ нормаларни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бундан ташқари, мазкур буйруқда ахборот

-

таҳлилий фаолиятнинг энг

муҳим жиҳатлари, масалан, ахборот

-

таҳлилий фаолиятнинг тамойиллари,

ахборот

-

таҳлилий фаолиятнинг асосий ва ички ишлар органлари олдига қўйилган


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5 № 2

(2024) / ISSN 2181-1415

31

вазифаларни

бажаришда

фойдаланса

бўладиган

услублари,

aхборотни

баҳолашнинг асосий мезонлари, ахборот

-

таҳлилий ҳужжатнинг таснифлари ва уни

расмийлаштириш схемаларини белгилаш ички ишлар органларида ахборот

-

таҳлилий фаолиятни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.04.2017 йилдаги

ПФ–

5005-

сон. Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан

ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини
кучайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида. https://lex.uz/uz/docs/3159827

2.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –

Тошкент, “Ўзбекистон”, 2023 й;

3.

Ўзбекистон

Республикасининг

Қонуни.

Ахборот

эркинлиги

принциплари ва кафолатлари тўғрисида

12.12.2002 йилдаги 439

-II-

сон.

https://lex.uz/uz/docs/52268

4.

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ–

407-

сон.

Ички ишлар органлари тўғрисида

https://lex.uz/uz/docs/3027843

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.04.2017 йилдаги

ПҚ

-2883-

сон Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир

ташкилий чора

-

тадбирлар тўғрисида

https://lex.uz/uz/docs/3165013

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 23.08.2018 йилдаги

ПҚ–

3919-

сон

.

Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан

ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора

-

тадбирлар тўғрисида

https://lex.uz/uz/docs/3877315

7.

Ўзбекистон

Республикаси

Ички

ишлар

вазирининг

Буйруғи,

23.05.2017 йилдаги 80

-

сон. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг

ахборот

-

таҳлил фаолияти ва режалаштириш ишларини янада такомиллаштириш

тўғрисида

.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.04.2017 йилдаги ПФ-5005-сон. Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида. https://lex.uz/uz/docs/3159827

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент, “Ўзбекистон”, 2023 й;

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида 12.12.2002 йилдаги 439-II-сон. https://lex.uz/uz/docs/52268

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон. Ички ишлар органлари тўғрисида https://lex.uz/uz/docs/3027843

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.04.2017 йилдаги ПҚ-2883-сон Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида https://lex.uz/uz/docs/3165013

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 23.08.2018 йилдаги ПҚ-3919-сон. Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида https://lex.uz/uz/docs/3877315.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг Буйруғи, 23.05.2017 йилдаги 80-сон. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ахборот-таҳлил фаолияти ва режалаштириш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида