Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Participation of experts in handling electronic evidence
and the proof process: challenges and solutions
Nasiba NOROVA
Academy of Law Enforcement Agencies of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2024
Received in revised form
15 June 2024
Accepted 25 June 2024
Available online
15 July 2024
The article shows special attention to collecting evidence
using IT technologies, including Internet information and
telecommunications networks. Special attention is paid to the
procedure for working with electronic media, which collects,
stores, and reproduces electronic evidence in criminal
proceedings.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss6/S-pp119-127
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
specialist,
electronic information,
electronic evidence,
take of electronic evidence,
proof,
criminal procedure.
Мутахассиснинг электрон далиллар билан ишлашда
ҳамда исбот қилишдаги иштироки: муаммо ва ечим
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар
:
мутахассис,
электрон маълумотлар,
электрон далил,
электрон далилларни
олиш,
исботлаш,
жиноят процесси
.
Мақолада ИТ технологияларидан фойдаланган ҳолда
далилларни тўплашга, шу жумладан интернет ахборот ва
телекоммуникация тармоғидан фойдаланишга алоҳида
еътибор қаратилган. Жиноят процессида електрон
далилларни тўплаш, сақлаш ва кўпайтириш воситаси
бўлган електрон оммавий ахборот воситалари билан ишлаш
тартибига алоҳида еътибор қаратилмоқда. Далилларни
тўплашда мутахассиснинг иштироки
.
1
Lecturer, Department of International Law and Protection of Human Rights, Academy of Law Enforcement Agencies
of the Republic of Uzbekistan. E-mail: nasiba727@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2024) / ISSN 2181-1415
120
Участие
эксперта
в
работе
с
электронными
доказательствами и в процессе доказывания: проблема
и решение
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
специалист,
электронные носители
информации,
электронные
доказательства,
изъятие электронных
доказательств,
доказывание,
уголовный процесс
.
В статье особое внимание уделяется собиранию
доказательств с использованием IT
-
технологий, в том числе
с использованием информационно
-
телекоммуникационной
сети Интернет. Особое внимание уделяется порядку работы
с электронными носителями информации, которые
являются
средством
собирания,
хранения
и
воспроизведения электронных доказательств в уголовном
процессе
.
Исботлашнинг умумий шартлари ЖПКнинг 9
-
боби (85–
95-
м.)да назарда
тутилган бўлиб, уларнинг бажарилмаслиги ҳар қандай тергов ҳаракатининг
натижалари судда кўриб чиқиш вақтида далилий аҳамиятга эга бўлмаслигига олиб
келади. Исботлаш –
бутун жиноят
-
процессуал фаолиятга сингиб кетган ва жиноят
процесси вазифаларининг иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш орқали амалга
оширилишини таъминлайдиган мураккаб жараён. Исботлашнинг мазмунини,
аввало, ишни қонуний, асосланган ва адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш,
текшириш ва баҳолашдан иборат процессуал ҳаракатлар мажмуи ташкил қилади
(ЖПК 85
-
м.). Ушбу ҳаракатларни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга
оширади. Исбот қилишда иштирок этиш ҳуқуқига гумон қилинувчи, айбланувчи,
судланувчи, ҳимоячи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг
вакиллари, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси ҳам эгадирлар. Ниҳоят,
исботлашда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар,
холислар, шунингдек ЖПКда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш
ва баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқларини амалга оширувчи ва бурчларини бажарувчи
бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар ҳам жалб этиладилар.
Исбот қилишни суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд амалга оширади.
Исбот қилишда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат
айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар,
фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этишга ҳақлидирлар.
Исбот қилишда иштирок этишга гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар,
таржимонлар, холислар, шунингдек бошқа фуқаролар ва мансабдор шахслар жалб
этилади. Улар ЖПКда белгиланган тартибда далилларни тўплаш, текшириш ва
баҳолаш билан боғлиқ ҳуқуқларни амалга оширадилар ҳамда мажбуриятларни
бажарадилар (ЖПК 86
-
м.).
Исбот қилиш ҳуқуқининг мазмунига далилларни тўплаш, текшириш ва
баҳолаш жараёнида суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва суд органлари,
шунингдек ушбу органлар билан фуқаролар ўртасида юзага келадиган
муносабатлар ҳам хосдир. Исбот қилиш жиноят процессининг барча босқичларида
мавжуд, чунки ҳамма жойда фактларнинг воқеликка мослиги тарзда аниқланади.
Турли босқичларнинг вазифалари ва процессуал шаклларининг хусусиятларига
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2024) / ISSN 2181-1415
121
қараб
ҳолатларнинг хусусияти, далилларнинг етарлилиги, исбот қилиш воситалар
ва далилларни олиш усуллари ўзгариши мумкин. Аммо далилларни тўплаш,
текшириш ва баҳолаш борасидаги фаолиятнинг асосий йўналиши –
иш бўйича
ҳақиқатни аниқлаш, деган тушунча ўзгармай қолаверади.
Жиноят процесси назарияси исбот қилиш фаолияти мураккаб жараён
сифатида қуйидаги элементлар ёки босқичлардан иборат бўлади.
Булар:
а) далилларни тўплаш –
суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг фактик
маълумотлар манбаини аниқлаш, ундан зарур ахборотни олиш ва уни қайд этиш
борасидаги фаолияти бўлиб, ушбу фаолият жиноят
-
процессуал қонунда назарда
тутилган шакллар ва усулларда амалга
оширилади. Далилларни жиноят ишини
юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар ЖПК талаблар
асосида тўплайдилар. Далилларни, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчи,
ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг
вакиллари, ҳар қандай фуқаролар ва ташкилотлар ҳам тақдим этишлари мумкин.
Далиллар жиноят процессининг ҳар қандай босқичида ҳар бир босқичнинг
процессуал хусусиятларидан келиб чиқадиган шакл ва усулларда тўпланади;
б) далилларни текшириш –
суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг
фактик маълумотларнинг ишончлилигини ҳамда улар олинадиган манбаларнинг
жиноят иши ҳолатларини тўғри аниқлаш учун яроқлилигини пухта, ҳар томонлама
ва холисона аниқлаш борасидаги фаолиятидир. Далиллар (ЖПК 94
-
м.) процесснинг
барча босқичларида текширилади. Фактик маълумотлар ҳам, улар олинадиган
манбалар ҳам, ҳар бир далил алоҳида ҳамда бошқа мавжуд далиллар билан
биргаликда ҳам текширилиши лозим. Далилларни процессуал қарорларнинг қабул
қилинишига алоқадор бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар
текширадилар. Процесснинг бошқа субъектлари далилларни текширишда иштирок
этадилар, холос. Далилаларни текширишда исбот қилиш субъекти бўлган
суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ўзига тўпланган ёхуд унга тақдим
қилинган далилларни (маълумотларни) ички билаш фаолияти орқали ёки ЖПК 87
моддасида белгиланган бирор тергов ҳаракатини ўтказиш орқали текшириши
мумкин.
в) Исбот қилишнинг доимо талаб қилинадиган ва субъектив масалаларни
қамраб оладиган элементи бу
-
далилларни (аниқроғи, маълумотларни)
баҳолашдир. Далилларни баҳолаш –
далилларга баҳо бериш исбот қилишнинг
якунловчи элементи. Бу фаолият эҳтимолга эмас, аниқ ишончга таяниши хусусида
жиноят
-
процессуал қонунда белгиланган: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд
ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг
ички ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар.
Амалдаги Жиноят
-
процессуал кодексида ашёвий ва ёзма далил, далил деб
эътироф этилишидан олдин улар нарса ва ҳужжат деб номланиши белгиланган.
Бироқ, ашёвий ва ёзма далиллар далил деб топилишидан олдин нарса ва ҳужжат
сифатида эътироф этилган. Жиноят
-
процессуал кодексининг 25
-
бобига келиб,
айнан нарса ва ҳужжатларни ашёвий ва ёзма далил сифатида ишга қўшиб қўйиш
масаласи ёритилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2024) / ISSN 2181-1415
122
Шунга кўра, фикримизча, электрон далиллардан фойдаланишнинг ҳуқуқий
асослари яратилиши лозим. Электрон далиллар, далил деб эътироф этилишидан
олдин уларни электрон маълумотлар деб белгилаш назарда тутилмоқда. Шу
сабабли, Жиноят
-
процессуал кодексининг 87
-
моддасининг биринчи қисмига
тегишли ўзгартишлар киритилиб, қуйидаги тахрирда баён этиш мақсадга мувофиқ:
“87
-
модда. Далиллар тўплаш
“Далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини,
айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни сўроқ қилиш;
юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда
текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани
эксгумация қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш
учун намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; тақдим этилган ашёлар
ни
,
ҳужжатлар
н
и
ва электрон (рақамли) маълумотларни
қабул қилиш; телефонлар
ва бошқа
телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган
сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш,
шунингдек тезкор
-
қидирув тадбирларини ўтказиш йўли билан тўпланади.”
Фан ва техника ютуқлари жиноят процессига далилларни тўплаш ва
текшириш чоғида турли экспертизалар ўтказиш кўринишида, видеоёзувни қўллаш,
қолип ва нусхалар тайёрлаш йўли билан жадал жорий этилмоқда. Қонунда уларни
расмийлаштиришнинг процессуал тартиби назарда тутилган. Фан
-
техника
воситаларини қўллаш материаллари процессда ҳам ҳужжатлар сифатида, ҳам
ашёвий далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин. Ҳаммаси ушбу материаллар
қандай белгилар мажмуига эгалигига боғлиқ. Фан
-
техника воситаларини
процессдан ташқарида қўллаш уларни судда текшириш учун шарт
-
шароит
яратишни талаб қилади. Шу тариқа олинган ҳужжатларни мансабдор шахслар
қандай ҳолатларда ва ким аниқлаганини тушунтирувчи расмий ҳужжат билан
бирга тақдим этишга ҳақлидирлар. Ҳужжат уни суриштирувчи, терговчи, судья ёки
суд ишга қўшиб қўйган тақдирдагина далиллар манбаи аҳамиятига эга бўлади.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг тегишли қарори билан
электрон маълумотлар далил деб эътироф этилишини инобат олганда, электрон
далилларнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш талаб этилади. Қонунчилик
техникаси талабларидан келиб чиққан ҳолда Жиноят процессуал кодекснинг
тегишли моддаларига ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади.
Шунга кўра, ЖПКнинг 81 моддасини қуйидагича баён этиш лозим
деб
ҳисоблаймиз:
“81
-
модда. Далилларнинг турлари
. Ижтимоий хавфли қилмишнинг
юз берган
-
бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли
-
айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни
суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда
аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай
фактик
маълумотлар жиноят иши бўйича
далил ҳисобланади.
Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг,
айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий,
ёзма ва электрон (рақамли)
далиллар, тергов ва суд ҳаракатларининг
баённомалари ва бошқа ҳужжатлар билан аниқланади... ”
Далиллар жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги
хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2024) / ISSN 2181-1415
123
нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор
деб эътироф этилади.
Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ЖПКнинг 88, 90, 92
-94
моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлса, улар мақбул деб эътироф
этилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят
-
процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 24
-
сонли қарори
талаблари асосида тўпланган маълумотлар далил сифатида эътироф этилади.
Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар
ишончли деб ҳисобланади. Далилларнинг ишонлилиги исбот қилиш
субъектиларига ҳавола қилинган, қонунда қатъий қоида белгиланмаган.
Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз
тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами
ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади (ЖПК 95
-
модда).
Белгиланган электрон ахборот воситаларидан фойдаланиш амалиёти
туфайли жиноят ишини исботлашда , тегишли муаммоларга алоҳида эътибор
қаратиш лозим. Тергов ҳаракатлари давомида электрон маълумот манбаларини
олиб қўйиш ва улардан фойдаланишда мутахассиснинг иштироки муҳим аҳамият
касб этади.
Электрон маълумотларни процессуал тўғри ва услубий олиш ва улардан нусха
кўчириш, шубҳасиз, суд томонидан ушбу манбалардан олинган далилий
маълумотларнинг номақбул далил деб топилишини олдини олишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига
оид жиноят
-
процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2018 йил 24 августдаги 24
-
сон қарорининг 9
-
бандида рақамли
(электрон) ташувчи жисмлардаги маълумотлар мутахассис иштирокисиз олиб
қўйилган ёки кўздан кечирилганда далил номақбул деб топилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра,
Биринчидан, Жиноят процессуал кодексининг 95¹
-
моддасини қуйидаги
таҳрирда баён этиб уни янги тўртинчи қисм билан тўлдиришни таклиф қиламиз:
“
95
1
-
модда. Далилларнинг мақбул эмаслиги
...Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан ушбу
Кодекс нормалари бузилган ҳолда олинган кўрсатувлардан, эксперт хулосасидан,
ашёвий,
ёзма ва электрон (рақамли)
далиллардан далил сифатида фойдаланиш
тақиқланади.
Олиб қўйиш ёки кўздан кечириш тергов ҳаракатлари давомида
мутахассис иштирокисиз олинган электрон (рақамли) маълумотлар
номақбул
далил деб топилади”.
Иккинчидан, Жиноят процессуал кодексининг
“167
-
моддаси. Почта
-
телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ва олиб қўйиш
Суриштирувчи ёки терговчи алоқа муассасасига бориб, ушланган почта
-
телеграф жўнатмаларини холислар иштирокида, зарурат бўлганда эса, тегишли
мутахассис иштирокида оч
ади ва
кўздан кечиради. Иш учун аҳамиятга молик
маълумотлар, нарсалар, ҳужжатлар,
электрон (рақамли) маълумотлар
топилган
тақдирда, суриштирувчи, терговчи почта
-
телеграф жўнатмаларини олиб қўяди
ёхуд улардан нусха кўчириш билан чегараланади. Агар кўздан кечирилган
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2024) / ISSN 2181-1415
124
жўнатмаларда иш учун аҳамиятга молик маълумотлар, нарсалар, ҳужжатлар,
электрон (рақамли) маълумотлар
бўлмаса, суриштирувчи, терговчи
кўздан
кечирилган хат
-
хабарни
эгаларига етказиш
тўғрисида
ёки ўзи белгилаган
муддатгача ушлаб туриш ҳақида кўрсатма беради...”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ
-381-
сон Қарорининг иловаси билан тасдиқланган Рақамли технологиялар воситасида
содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва рақамли маҳсулотлар
(хизматлар)
истеъмолчилари
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
тизимини
такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»нинг 8
-
бандида, «Электрон (рақамли)
далил» тушунчаси, уларни аниқлаш, тўплаш, текшириш, экспертизадан ўтказиш,
баҳолаш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда иштирокчиларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятларини белгилаш вазифаси назарда тутилган.
Ушбу вазифалар ижросидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатларига
“электрон (рақамли) далил тушунчаси, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш,
тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу
жараёнда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш”
масалалари юзасидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган.
Бугунги кунда жаҳон миқёсидаги глобаллашув, ахборот
-
коммуникация
технологиялари замонида шиддатли давр билан ҳамқадам бўлиб ривожланишни
талаб этади. Электрон далиллар ҳам ахборот
-
коммуникация технологиялари
замонидаги далилларнинг янги туридир.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида суд
-
экспертлик тизимини
янада такомиллаштириш, янги турдаги экспертиза ва тадқиқот турлари жорий
этиш мақсадида 2021 йил 5 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПФ
-6256-
сон Фармонининг 4
-
иловаси билан тасдиқланган
Рўйхатда 2021 –
2025 йилларда айнан электрон далиллар қаторига кирувчи
экспертиза ва тадқиқот турларини жорий этиш вазифалари юклатилган бўлиб,
бунда электрон далилларнинг қонунчиликдаги асосини белгилаш заруратини
кўрсатади.
Мазкур соҳа доирасида миллий ва хорижий мамлакатларнинг қонунчилиги
таҳлил қилиниб, электрон далилларнинг ҳуқуқий ва илмий жиҳатдан асослилиги
ўрганилди.
Миллий қонунчилик таҳлилларига кўра, бугунги кунда процессуал
қонунчилик ҳужжатларида электрон далиллар тушунчаси, ундан фойдаланиш
тартиби ва шу билан боғлиқ масалалар назарда тутилмаган.
Электрон далилларга қандай маълумотлар киритилиши қонунчиликда
белгиланмаган бўлиб, лекин амалиётда электрон далиллар қаторига кирувчи
маълумотлардан фойдаланиб келинмоқда. (масалан, график тасвирлар, аудио
-,
видеоёзувлар, интернетдаги маълумотлардан ва бошқалар).
Бироқ, процессуал қонунчиликда унинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас.
Хорижий мамлакатларнинг процессуал қонунчилигида электрон далиллар билан
боғлиқ масалалар, хусусан Украина давлатининг фуқаролик процессуал
қонунчилигида назарда тутилган.
Украинада 2017 йилда ахборот
-
коммуникация технологиялари замонида
янгича ёндашувлардан бири сифатида қонунчилигида электрон далил тушунчаси
билан боғлиқ масалалар тартибга солинган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2024) / ISSN 2181-1415
125
Электрон далиллар билан боғлиқ масалаларни процессуал қонунчиликда акс
эттириш бўйича миллий ва хорижий изланувчилар томонидан тегишли
диссертация илмий ўрганишлари ўтказилди.
Бундан ташқари, бундай тажриба АҚШ, Буюк Британия ва Хиндистон
мамлакатларининг қонунчилигида ҳам мавжудлиги аниқланди.
Мамлакатимизда барча соҳаларида рақамлаштириш тартиби кенг жорий
этилаётганлиги иш самарадорлигини сезиларли суръатда ошишига хизмат қилиб,
кўплаб қулайликлар яратмоқда.
Бироқ, ушбу жараёнда ғараз ниятли шахслар томонидан ахборот
коммуникация технологияларидан фойдаланиб, кибермаконда содир этилаётган
ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бораётганлиги гувоҳи бўлябмиз.
Кибермаконда содир этилаётган мулкий турдаги жиноятларнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси аввало ушбу турдаги жиноятларни кескин кўпайиб
бораётганлиги ҳамда жабрланувчилари сони ва зарар кўлами катталиги, ер
юзининг
исталган
ҳудудида
туриб,
мол
-
мулкни
талон
-
торож
қилиш
имкониятининг мавжудлиги ҳамда уларни аниқлаш ва фош этишнинг
мураккаблиги билан изоҳланмоқда.
Кейинги пайтда жиноятчи шахслар аҳолининг банк ҳисобидаги пулларини
талон
-
торож қилишда янги усуллардан фойдаланаётганликлари, хусусан, дастурий
аппарат қурилмалари ёрдамида қонунга хилоф тарзда банк картаси ёки бошқа
тўлов карталарнинг нусхасини ясаш ёки сохталаштириш орқали ўзганинг банк
ҳисобидаги ёхуд электрон тўлов ҳамёнларидаги пулларини талон
-
торож қилиш
ҳолатлари кузатилмоқда.
Кўпгина ривожланган хорижий давлатларда банкоматлар ва тўлов
терминалларига ўрнатиладиган банк карталарининг маълумотларини ўғирловчи
(“скиммер”) ёки дубликатини ясовчи қурилмалардан фойдаланиб ўзганинг
мулкини талон
-
торож қилиш жиноятларидан бир неча минглаб шахслар жабр
кўрганлиги, шундан сўнг, бундай қурилмаларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиб
кириш, сақлаш, ўтказиш ва фойдаланиш учун қаттиқ жиноий жазолар белгилаш
орқали уларни олди олинишида ижобий натижага эришган.
Жумладан, мазкур қурилмалар орқали 2013 йилда АҚШда 300 минг нафар
шахсларнинг 2 млрд. АҚШ доллар миқдорида пуллари ноқонуний ўзлаштирилган
бўлса, дунё миқёсида ушбу жиноят натижаси истеъмолчиларга ҳар йили 8 мрлд.
АҚШ доллари миқдорида зарар етказилмоқда.
Сўнгги йилларда Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда шахсларнинг
мобил қурилмаларини ҳамда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги аккаунт ва
каналларини зарарли дастур юбориш орқали блоклаб (тўсиб) қўйиш,
маълумотларини ўчириб юбориш, ўзгартириш ёки олиб қўйиш билан қўрқитиб, пул
талаб қилиш ёки бошқа моддий манфаатдорлик талаб қилиш ҳолатлари кескин
ошган.
Шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик ва шахсига доир
маълумотларни махсус дастур, шу жумладан, “deepfake” технологиялари ёрдамида
сохталаштириб, уни шарманда қилувчи мазмунан ёлғон уйдирма ва бўҳтон бўлган
материалларни тайёрлаб, уларни кибермаконда тарқатиш билан қўрқитиш тарзида
товламачиликнинг замонавий турлари учрамоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2024) / ISSN 2181-1415
126
Бундан ташқари, махсус дастурлар орқали “қора рўйхат”га киритилган мобил
қурилмаларни унинг IMEI кодларини ўрнига муқаддам қонуний рўйхатдан ўтган
IMEI кодини кўчириб ўтказиш орқали телекоммуникация тармоқларига улашга
эришиш ҳолатлари содир этилмоқда.
Ўзбекистон
Республикасининг
19.01.2024
йилдаги
“Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят, Жиноят
-
процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ
-899-
сон Қонуни билан Жиноят ва Маъмурий
жавобгарик тўғрисидаги кодексларга “крипто
-
актив” ва “майнинг” (ҳисоблаш
операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини
юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолияти) тушунчалари
киритилиб, крипто
-
активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганлик,
майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга оширганлик учун жиноий
жавобгарликлар белгиланди.
Шунингдек, ушбу Қонун билан мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос
идентификация кодини ёки абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини
қонунга хилоф равишда ўзгартирганлик, крипто
-
активлар айланмаси соҳасидаги
қонунчиликни бузганлик ҳамда майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда
амалга оширганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида электрон (рақамли)
маълумотларни далил деб топиш ва иш ҳужжатларига қўшиш билан боғлиқ
муаммолар жиноятни фош этиш билан боғлиқ фаолиятда қийинчиликлар келтириб
чиқармоқда.
Бинобарин, электрон (рақамли) маълумотлар хусусиятига кўра на ашёвий
далил саналади ва на ҳужжат ҳисобланади. Ушбу турдаги маълумотлар (рақамли,
аудио, видео, электрон ҳужжат ва бошқа шаклларда) электрон маконда мавжуд
бўлади ва маълум бир излар қолдиради.
Уни ишлаб чиққан, яратган ва у орқали
жиноят содир этган шахс билан боғлиқ маълумотларни ўзида сақлайди.
Аксарият ахборот технологиялари ривожланган давлатлар қонунчилигига
электрон (рақамли) далил тушунчалари киритилган бўлиб, бугунги кунда
жиноятга алоқадор бўлган электрон (рақамли) маълумотлар иш ҳужжатларига
қўшилиб, суд ва тергов жараёнига тақдим этиб келинмоқда. Бу эса ушбу турдаги
жиноятларни фош этиш самарадорлигини ошишига, шахснинг ҳаракатларини
тўлиқ таснифлашга имкон бермоқда.
Мисол учун, Украинанинг Маъмурий суд ишлари тўғрисидаги, Фуқаролик
-
процессуал ва Хўжалик
-
процессуал кодексларида далилнинг алоҳида тури
сифатида электрон (рақамли) далил кўрсатилиб, унга тушунча берилган ва бу
турдаги далилларни сақлашга оид қоидалар киритилган.
Шунингдек, Беларусиянинг Жиноят
-
процессуал кодекси янги 2041
-
модда
билан тўлдирилиб, компьютердаги электрон маълумотларни кўздан кечиришга
оид нормалар киритилди. Филипиннинг суд ҳуқуқ органларининг алоҳида Қўшма
қарори билан “Электрон далиллар ҳақидаги қоидалар” тасдиқланган. Қатарда 2014
йил 14 сентябрда “Кибержиноятларнинг олдини олиш тўғрисида”ги Қонун қабул
қилинган бўлиб ушбу Қонун билан прокурорларга, терговчиларга жиноят учун
аҳамиятга эга бўлган ахборот тизимларини электрон (рақамли) далилларни
аниқлаш
ва олиш мақсадида тинтув қилиш ҳуқуқи берилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2024) / ISSN 2181-1415
127
Канаданинг “Шахсга оид маълумотларни ҳимоя қилиш ва электрон ҳужжат
тўғрисида”ги Қонунида электрон маълумотларни электрон далил сифатида
фойдаланишга оид қоидалар назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, Жиноят процессуал кодексини қуйидаги модда билан
тўлдириш мақсадга мувофиқ:
“
204
1
-
модда. Электрон (рақамли) маълумотлар.
Электрон (рақамли) маълумотлар электрон ускуналардан ва ахборот
тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда
яратилиб, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотлар ҳисобланади
.
Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бошқа
шахслар электрон (рақамли) маълумотларни уни ташувчидан нусхалаш орқали
бошқа электрон (рақамли) маълумотни ташувчига кўчирган ҳолда тақдим этишга
ҳақли.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд тақдим этилган электрон (рақамли)
маълумотларни мутахассис иштирокида қабул қилиб олади ҳамда электрон
(рақамли) маълумотлар мавжуд бирламчи ташувчини кўздан кечиради.
Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган электрон (рақамли) маълумотлар мавжуд
моддий жисмлар эгаларига дарҳол қайтариб берилади.”
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси. Тошкент: Адолат,
2023.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят,
Жиноят
-
процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
ҳақида”ги ЎРҚ
-899-
сон Қонуни. (https://lex.uz/docs
/6763724, 2024)
3.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги
“Далиллар мақбуллигига оид жиноят
-
процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 24
-
сонли қарори.
