Авторы

  • Полат Искендеров
    Докторант, Каракалпакский государственный университет имени Бердаха

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss5-pp293-302

Ключевые слова:

дорожно-транспортное происшествие ущерб источник повышенной опасности договор аренды договор проката органы власти бюджетное учреждение эксперт заключение довод деликтное обязательство третье лицо несчастный случай водитель машинист оператор спор

Аннотация

В статье рассмотрены субъекты возмещения вреда, причиненного транспортными средствами. В частности, автор констатирует, что причиненный автотранспортным средством вред является источником повышенной опасности, в результате чего возникает недобросовестное обязательство и оно не в полной мере урегулировано. Вместе с тем отмечается, что владельцы транспортных средств несут ответственность за действия своих несовершеннолетних детей. В статье анализируется, что владелец транспортного средства не несёт ответственности за вред, причиненный третьим лицом, если докажет, что транспортное средство выбыло из владения владельца в результате неправомерных действий третьих лиц.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Subjects of compensation for damage caused by vehicles

Polat ISKENDEROV

1

Karakalpak State University named after Berdakh

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2024
Received in revised form

15 September 2024
Accepted 15 October 2024

Available online

25 November 2024

The article considers the subjects of compensation for

damage caused by motor vehicles. Thus, the article explains that

the harm caused by a motor vehicle is a source of increased

danger, resulting in an unfair obligation and it is not fully
regulated. However, it is noted that vehicle owners are liable for

the actions of their minor children. It also analyzes that the

owner of a vehicle is not liable for damage caused by a third

party if he proves that the car fell out of the owner's possession
as a result of illegal actions of third parties.

2181-

1415/©

2024 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-

iss5-pp

293-302

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

traffic accident,

damage,

source of increased danger,
lease agreement,

rental agreement,

rental agreement,
authorities,

budgetary institution,

expert,

opinion,

argument,

tort obligation,

third party,

accident,

driver,

machinist,

operator,

dispute.

Транспорт воситалари томонидан етказилган зарарни
қоплаш

субъектлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

йўл транспорт ҳодисаси,
зарар,

юқори хавф манбаи,

ижара шартномаси,

прокат шартномаси,

Мақолада транспорт воситалари томонидан етказилган

зарарни қоплаш

субъектлари ёритилади. Шунингдек,

мақолада ошиқча хавф манбаи сифатида автотранспорт

воситаси томонидан етказилган зарар натижасида деликт

мажбурият вужудга келиши ва унинг етарли даражада

1

Doctoral student, Karakalpak State University named after Berdakh. E-mail: tolikkazakbaev0@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

294

ҳокимияти

органлари,

бюджет муассасаси,

эксперт,

хулоса,

даъвогар,

деликт мажбурият,

учинчи шахс,

бахтсиз ҳодиса,

ҳайдовчи

,

машиначи,

оператор,

низо.

тўлиқ тартибга солинмаганлиги асослаб берилади. Шу

билан бирга, зарарни қоплашда транспорт воситалари
эгалари, ўзларининг вояга етмаган фарзандлари хатти

-

ҳаракатлари учун жавобгар бўлишлари ёритилади.

Мақолада транспорт воситалари томонидан етказилган

зарар, агар транcпорт воситаси учинчи шахсларнинг
ғайриқонуний

ҳаракатлари

натижасида

эгасининг

ихтиёридан чиқиб кетганлигини исботласа, транспорт

воситасининг эгаси учинчи шахс томонидан етказилган

зарар учун жавобгар бўлмаслиги таҳлил қилинади.

Субъекты

возмещения

вреда,

причиненного

транспортными средствами

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

дорожно

-

транспортное

происшествие,

ущерб, источник

повышенной опасности,
договор аренды,

договор проката,

органы власти,

бюджетное учреждение,
эксперт,

заключение,

довод,

деликтное

обязательство,

третье лицо,

несчастный случай,
водитель,

машинист,

оператор,

спор.

В статье рассмотрены субъекты возмещения вреда,

причиненного транспортными средствами. В частности,

автор констатирует, что причиненный автотранспортным

средством вред

является источником повышенной

опасности, в результате чего возникает недобросовестное

обязательство и оно не в полной мере урегулировано.

Вместе с тем отмечается, что владельцы транспортных

средств несут ответственность за действия своих
несовершеннолетних детей. В статье анализируется, что

владелец

транспортного

средства

не

несёт

ответственности за вред, причиненный третьим лицом,

если докажет, что транспортное средство выбыло из
владения владельца в результате неправомерных действий

третьих лиц.

Йўл транспорт ҳодисаси (кейинги ўринларда –

ЙТҲ) натижасида зарар

етказилиши оқибатида келиб чиқадиган даъволар суд амалиётида кенг тарқалган.
Бироқ судлар ушбу турдаги деликт мажбуриятларнинг етарли даражада тўлиқ
тартибга солинмаганлиги сабабли низоларни ҳал қилишда қийинчиликларга дуч
келмоқда.

Мазкур тоифадаги ишларни кўришда кўпинча вужудга келаётган

муносабатлар иштирокчилари таркиби билан боғлиқ саволлар туғилади. Агар
етказилган зарар транспорт воситаларининг ўзаро таъсири натижасида юз берган
бўлса ва умумий асосларда қопланиши лозим бўлса (ФКнинг 985

-

моддаси),

транспорт воситаси эгаси тўғрисидаги масалани ўрганиш зарурияти сақланиб
қолади, чунки юзага келган шартномадан ташқари мажбуриятнинг тегишли
субъектларини аниқлаш талаб этилади.

Деликт мажбуриятларнинг умумий тамойиллари муайян субъектларни

жавобгарликка тортиш шартларини белгилайди. Автомобиль томонидан
етказилган зарарни қоплаш бўйича мажбуриятнинг субъект таркибини
қуйидагича

тасвирлаш мумкин:


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

295

зарар етказувчи: фуқаролик ҳуқуқининг ҳар қандай субъекти, унинг ҳуқуқ

ва муомала лаёқатининг тури ва мазмунидан қатъи назар, бу ролни бажариши
мумкин;

зарарни қоплаши шарт бўлган шахс: бу зарар етказувчи бўлмаган шахс ҳам

бўлиши мумкин;

жабрланувчи: етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш

ҳуқуқига

эга бўлган шахс.

Биз кўриб чиқаётган транспорт воситаларининг ўзаро таъсири ҳолатида

юзага келадиган деликт мажбуриятида иккала тараф (биргаликда айбдорлар) ҳам
қарздор, ҳам кредитор ҳисобланади. Шу сабабли ўзаро айбдорларнинг
муносабатлари ФКнинг 999

-

моддаси эмас, балки 234 ва 235

-

моддалари билан,

яъни учинчи шахслар ҳуқуқларининг айбли бузилиши учун жавобгар субъектлар
сифатида тартибга солиниши лозим.

Кўриб чиқилаётган зарарни қоплашнинг ҳуқуқий табиати бўйича деликт

мажбуриятлари квази

-

шартномавий бўлиб, махсус тартибга солишни талаб этади.

Транспорт воситаларининг ўзаро таъсири натижасида зарар етказиш
мажбуриятларида субъектларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг ҳар
бири ҳам жабрланувчи, ҳам зарар етказувчи ҳисобланади. Мажбурият субъекти
сифатида жабрланувчи шахснинг фуқаролик

-

ҳуқуқий муносабатлар субъекти

мақомини белгиловчи умумий қоидалар асосида аниқланади. Бироқ зарар
етказувчи сифатидаги субъект ФКнинг 999

-

моддаси қоидаларига мувофиқ

белгиланади.

Мажбурият иштирокчиларининг мақомидаги ушбу мос келмайдиган

жиҳатларни ҳал қилиш учун субъектнинг умумий мақомини унинг зарарни
қоплаш ҳуқуқи ва юқори хавф манбаи бўлган зарар етказувчининг махсус мақоми
билан мувофиқлаштириш мақсадида махсус қоидалар зарур.

Бизнинг фикримизча, махсус ҳуқуқий тартибга солиш жабрланувчининг

зарарни қоплашга бўлган субъектив ҳуқуқи ҳар қандай мажбурият, шу жумладан
шартномавий

мажбурият

иштирокчисини

ҳимоя

қилишнинг

умумий

тамойилларига асосланиши керак. Етказилган зарарни қоплаш мажбурияти, баъзи
истиснолардан ташқари, зарар етказган шахс зиммасига юклатилади. ФКнинг 999

-

моддаси мазмунига кўра, муайян ҳуқуқий асосга кўра автомобилдан фойдаланувчи
шахс унинг эгаси ҳисобланади. Ушбу норма таҳлилидан кўриниб турибдики,
эгалик ҳуқуқи асослари ҳам ашёвий

-

ҳуқуқий (мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш

ҳуқуқи

ва оператив бошқариш ҳуқуқи), ҳам мажбурият

-

ҳуқуқий (ижара

шартномаси, прокат шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ваколатини
берувчи ишончнома) хусусиятга эга бўлиши мумкин. Бундан ташқари, қонун ўзига
хос хусусияти туфайли эгалик қилишнинг бошқа икки турига киритиб
бўлмайдиган алоҳида ҳуқуқий асос ҳам белгилайди. Бу тегишли давлат ҳокимияти
органининг зарурий фойдаланиш тўғрисидаги фармойиши асосида юқори хавф
манбаи (хусусан, автомобилни) эгаллашдир. Агар ЙТҲ вақтида транспорт
воситасининг мулкдори ва уни бошқарувчи шахс бир хил жисмоний шахс бўлса,
айнан шу шахс юзага келган деликт мажбуриятнинг субъекти ҳисобланади.

Агар ЙТҲ содир бўлган пайтда автомобилни техник бошқарган шахс

мулкдор эмас, балки бошқа шахс бўлса, вазият ўзгаради. Бундай ҳолда

транспорт воситасига эгалик қилишнинг қонунийлиги аниқланиши лозим. Бу


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

296

ФК 999

-

моддаси иккинчи қисмининг транспорт воситасига эгалик қилиш ҳам

қонуний, ҳам ноқонуний бўлиши мумкинлигини белгиловчи қоидалари амал
қилиши сабабли зарурдир.

Ошиқча хавф манбаи (кейинги ўринларда

ОХМ) унинг эгасининг

ихтиёридан ташқари чиқиб кетиши мумкин. ФК 999

-

моддаси иккинчи қисмига

кўра, ОХМ эгаси агар манба учинчи шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари
натижасида унинг эгалигидан чиқиб кетганлигини исботласа, ушбу манба
томонидан

етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.

ФКнинг 985 ва 999

-

моддаларидаги қоидаларни таҳлил қилиш шуни

кўрсатадики, қонун чиқарувчининг юқорида айтилган ҳолатларида икки турдаги
презумпция амал қилади деган хулосага келиш мумкин: биринчидан, ОХМ ҳуқуқий
жиҳатдан

тегишли бўлган шахсни зарар етказувчи сифатида тан олиш

презумпцияси (зарар етказувчи ва ОХМнинг қонуний эгаси бир шахсда
мужассамлашганлиги презумпцияси); иккинчидан, автомобиль эгасининг
ихтиёридан ташқари унинг эгалигидан чиқиб кетган ҳолларда автомобиль
эгасининг айби презумпцияси. Шундан келиб чиқиб, ОХМ эгасига автомобиль
бевосита зарар етказувчиларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида унинг
эгалигидан чиқиб кетганлигини исботлаш мажбурияти юклатилган.

Агар мулкдор ўз мулкига маълум даражада

кириш имкониятини яратса, у шу

билан уни йўқотиш хавфини ўз зиммасига олади. Автомобилни калит билан ўт
олдириш қулфида қолдириш эса бошқа масала. Бундай вазиятда автомобиль эгаси
ўзи учун фақат автомобилни йўқотиш хавфини юзага келтиради, уни ноқонуний
равишда эгаллаб олган шахслар учун эса учинчи шахсларга зарар етказиш
шароити ва хавфини яратади.

ФКнинг

999

-

моддаси

иккинчи

моддаси

қоидаларининг

қонунда

мустаҳкамланиши тўлиқ ўзини оқлайди ва автомобилдан қобилиятсиз бошқариш
ёки бошқа мақсадларда фойдаланишда юқори хавф манбаи сифатида фойдаланиш
ўз хусусиятига кўра жиддий зарар етказиши мумкинлиги билан боғлиқ: мулкка
зарар етказиш, ҳаёт ва соғлиққа зарар етказиш ва бошқалар.

ФКнинг 999

-

моддаси иккинчи доирасида ОХМ эгасининг жавобгарлиги

тўғрисидаги қоида анча одатий ҳолга айланди. Кўрсатилган ҳолатда йўқолган
транспорт воситасининг эгасига жабрланувчига зарар етказганлик учун айб
қўйилади, ҳолбуки, эгасининг айби бутунлай бошқача

характерга эга. Бу унинг

мулкига киришга тўсқинлик қиладиган шарт

-

шароитларни таъминлаш билан

боғлиқ. Йўл ҳаракати қоидаларида, агар ҳайдовчи транспорт воситасининг

ўз

-

ўзидан ҳаракатланишини ёки ҳайдовчи йўқлигида ундан фойдаланишни

истисно этувчи зарур чораларни кўрган бўлса, ҳайдовчи ўз жойини тарк этиши ёки
транспорт воситасини қолдириши мумкинлиги белгиланган.

Агар зарар етказилганлик учун жавобгарликни бажариш субъекти сифатида

ҳуқуқбузар

эмас, балки махсус шахс эътироф этилган бўлса, деликт

мажбуриятларининг субъект таркиби мураккаблашади. Бундай ҳолатларга
юридик шахс ёки фуқаронинг ўз ходимлари томонидан етказилган зарар учун
жавобгарлиги (ФКнинг 989

-

моддаси), давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи

бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан етказилган
зарар учун давлат тузилмасининг жавобгарлиги (ФКнинг 990, 991

-

моддалари),

вояга етмаганлар томонидан етказилган зарар учун ота

-

оналар ва бошқа


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

297

шахсларнинг жавобгарлиги (ФКнинг 993

-994-

моддалари), ОХМ эгасининг бундай

манба томонидан етказилган зарар учун жавобгарлиги (ФКнинг 999

-

моддаси)

киради.

В.Т.

Смирновнинг фикрича, айрим ходимларнинг айби ва юридик шахснинг

айби, айниқса деликт жавобгарлик соҳасида, бир

-

бирига мос келади. Хизмат

(меҳнат) мажбуриятларини бажариш жараёнида ва бажариш муносабати билан
хатога йўл қўйган ёки нотўғри ҳаракат қилган айрим ходимнинг айби юридик
шахснинг айбини ташкил этади

[1].

Юридик шахс бошқаларнинг ҳаракатлари учун эмас, балки фақат ўз

ходимларининг ҳаракатларида ифодаланиши мумкин бўлган ўз ҳаракатлари учун
жавобгар бўлади

[2].

Юридик шахс фаолиятининг (шу жумладан жавобгарлигининг) ўзига хос

хусусияти шундаки, фуқаролик ҳуқуқий лаёқатини амалга оширишда юридик
шахснинг ҳуқуқий лаёқати ўз иродаси билан амалга ошириладиган шахслар ва
юридик шахснинг хатти

-

ҳаракати орқали унинг фаолияти (ҳам ижобий, ҳам

салбий) амалга ошириладиган шахслар тўлиқ мос келмайди

[3].

Юридик шахсларнинг айрим вакиллари, ходимлари ва хизматчиларининг

айби юридик шахснинг айби сифатида қаралиши мумкин эмас. Юридик шахслар ўз
вакиллари, ходимлари ва иштирокчиларининг айби учун бошқалар олдида
жавобгар бўлади, лекин бу ҳолда улар “ўзганинг” айби учун жавобгар бўлмайди

[4].

Биз Б.Б.

Черепахиннинг

[

5] ҳуқуқий муносабатларнинг ҳақиқий ва асл

иштирокчиси юридик шахснинг ўзи эканлиги тўғрисидаги нуқтаи назарига
қўшиламиз. Юридик шахснинг иродаси айнан унинг ўз иродаси бўлиб, юридик
шахснинг айби унинг ҳуқуқ субъекти сифатидаги айбидир. У ўзининг ҳуқуқий
лаёқатини, шу жумладан деликт лаёқатини, ўз органлари ва вакиллари орқали
амалга оширади.

Шундай қилиб, юридик шахснинг етказилган зарарни қоплаш мажбурияти

субъекти сифатидаги айби унинг органларини ташкил этувчи жисмоний
шахсларнинг, шунингдек бошқа ходимлар, вакиллар ва иштирокчиларнинг айби
эмас, балки унинг ўз айбидир. Юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқий лаёқатини
амалга оширишда, юридик шахснинг ҳуқуқий лаёқати ўз иродаси билан амалга
ошириладиган шахслар ва юридик шахснинг фаолияти ўз хулқ

-

атвори орқали

амалга ошириладиган шахсларнинг тўлиқ мос келмаслиги, юридик шахснинг
фуқаролик ҳуқуқий

муносабатлардаги ўз ҳаракатлари учун жавобгарлигининг

мустақиллигини ўзгартирмайди

[6].

Оммавий тузилмалар ва уларнинг қарори билан ташкил этилган юридик

шахсларга (масалан, ИИВ органлари, ДХХ, судлар ва бошқалар) келсак, етказилган
зарарни қоплаш мажбуриятининг тегишли субъекти юридик шахс мақомига эга
бўлган тегишли орган ҳисобланади. Масалан, агар ЙТҲда ЙҲХБ ходими айбдор
бўлса (бунда ЙТҲ хизмат автомобилида ва хизмат вазифасини бажариш вақтида
содир бўлган бўлса), етказилган зарарни қоплаш мажбуриятининг тегишли
субъекти тегишли Ички ишлар бошқармаси ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш жоизки, муассасалар ҳар доим ҳам етказилган зарарни

қоплаш

учун молиявий имкониятга эга бўлавермайди. Фуқаролик кодексининг

48-

моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, зарарни қоплашга субсидиар тартибда

муассис жалб қилинади. Зеро бюджет муассасаларига қўйиладиган талаблар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

298

бўйича тегишли муассаса тасарруфида бўлган бюджет маблағларининг тегишли
бош тақсимловчиси жавоб беради. Одатда, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа
бюджет муассасалари ҳам шундай вазифани бажаради.

Юқорида баён этилганлар, ўз табиатига кўра “тузилмавий субъектлар”

ҳисобланган оммавий тузилмалар органларининг мансабдор шахслари томонидан
зарар етказилган тақдирда, юридик шахснинг ўз ходимлари, вакиллари ва
иштирокчилари томонидан етказилган зарар учун жавобгарлиги тўғрисидаги
қоидалар қўлланилишини таъкидлаш имконини беради.

1968 йил 8 ноябрдаги Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция йўл ҳаракатида

иштирок этувчи транспорт воситалари турларига велосипед, осма двигатель
ўрнатилган велосипед, мотоцикл, механик транспорт воситаси ва автомобилни
киритади.

ФКнинг 999

-

моддаси транспорт воситаларидан фойдаланишни юқори хавф

туғдирувчи фаолият сифатида тан олади. Бунда ОХМларнинг таъсири натижасида
етказилган зарар учун мулкий жавобгарлик улардан мақсадли фойдаланилганда
ҳам, уларнинг зарарли хусусиятлари ўз

-

ўзидан намоён бўлганда ҳам (масалан,

автомобилнинг ўз

-

ўзидан ҳаракатланиши оқибатида зарар етказилган

ҳолда) юзага келиши лозимлиги белгиланган. Агар транспорт воситаси
ҳаракатланаётганда (шу жумладан ўз

-

ўзидан) зарар етказса, кўп ҳолларда у

ОХМ деб тан олиниши лозим. Масалан, велосипед ёки от

-

арава ҳақида шубҳа

туғилиши мумкин. Бундай ҳолатларда муайян транспорт воситасини юқори хавф
манбаига киритиш масаласи суд томонидан аниқ ишга нисбатан, масалан, техник
экспертиза хулосаси асосида ҳал

қилиниши керак. ФКнинг 999

-

моддаси иккинчи

қисмига кўра, зарарни қоплаш мажбурияти ОХМга эгалик қилувчи юридик шахс
ёки фуқарога мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш
ҳуқуқи

асосида ёхуд бошқа қонуний асосда (ижара ҳуқуқи, транспорт воситасини

бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома бўйича, юқори хавф манбаини унга
топшириш тўғрисидаги тегишли органнинг фармойишига кўра ва ҳоказо)
юкланади.

ФКнинг 999

-

моддасида белгиланган қонуний асослар рўйхати тўлиқ эмас.

Масалан, Йўл ҳаракати қоидалари ҳуқуқий нормаларининг таҳлили шуни
кўрсатадики, автомобилни ёзма ишончномасиз бошқараётган шахс, агар у ушбу
тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлса ва автомобиль эгаси ёки бошқа
қонуний

эгаси иштирокида бошқараётган бўлса, транспорт воситасидан қонуний

асосда фойдаланаётган ҳисобланади. Бундай ҳолатларда, агар йўл

-

транспорт

ҳодисаси

пайтида транспорт воситасини қонунда белгиланган ёзма шаклда

расмийлаштирилган ишончномага эга бўлмаган шахс, автомобилнинг қонуний
эгаси иштирокида бошқарган бўлса, юқори

хавф манбаи (транспорт воситаси)

томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича жавобгар шахс
автомобиль эгаси ёки бошқа қонуний эгаси эмас, балки йўл

-

транспорт ҳодисаси

пайтида автомобилни бошқарган шахс ҳисобланади.

2024 йил 7 сентябрда Олий суд судлов ҳайъати Тошкент шаҳрининг

Юнусобод туман судининг қарорини ва Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилиб, қуйидагиларни кўрсатган.
Транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома расмийлаштириш ва
етказилган зарар ўртасида сабабий боғланишнинг мавжудлиги ёки мавжуд


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

299

эмаслиги, суд юридик аҳамиятга эга бўлган ҳолат сифатида баҳолаган, аслида
аҳамиятга эга эмас. Зарар етказиш оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар
бўйича жавобгарлик масалаларини ҳал қилишда фақат зарар етказувчининг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва юзага келган оқибатлар ўртасидаги сабабий
боғланиш муҳимдир. Кўрсатилган ҳолатга юридик аҳамият бериб, туман суди
зарарни қоплашнинг умумий қоидаларини тартибга солувчи моддий ҳуқуқ
нормаларини (ФК 985

, 999-

моддалари) нотўғри талқин қилган.

Туман суди даъвогарга зарар бошқа давлат фуқароси томонидан Ўзбекистон

ҳудудига

олиб кирилган ОХМ –

автомобил томонидан етказилганлигини ҳисобга

олмаган. Бу ҳолат мулкдорнинг ушбу автомобилни тасарруф этиш ҳуқуқий
асослилигини аниқлаш учун ва, шунга кўра, ким оширилган хавф манбаининг
эгаси эканлиги ва ушбу иш бўйича жавобгар бўлиши кераклигини аниқлаш учун
муҳимдир. Ўзбекистондан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахс Ўзбекистон
ҳудудига

транспорт воситасини божхона тўловларини тўламасдан, бошқа шахсга

фойдаланишга ёки эгалик қилишга бериш ҳуқуқисиз вақтинча олиб кириши
мумкин. Иш материалларидан кўриниб турибдики, С. Тожикистонда доимий
яшайди, унга тегишли машина ҳам ўша ерда рўйхатдан ўтказилган. Шунинг учун,
агар авария пайтида Р. бошқарган машина Ўзбекистон ҳудудига божхона
тўловларини тўламасдан вақтинча олиб кирилган, яъни шартли равишда
чиқарилган бўлса, С. уни Р.га фойдаланишга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган, демак,
бундай топширишга қарамай, айнан у ОХМнинг эгаси

бўлиб қолади ва даъвогарга

етказилган зарар учун жавобгар бўлиши керак.

Келинг, ишончнома асосида транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ

қуйидаги

ишни кўриб чиқамиз. 2023 йил 1 ноябрда кўчада С.

Эркинов Д.

Алиев

томонидан берилган ишончнома асосида NEXIA автомобилини бошқариб, А.

Гулов

бошқараётган МAN юк автомобили билан тўқнашган. Тўқнашув натижасида

NEXIA автомобили сакраб, уй ёнида турган А.Валиевга тегишли Chevrolet Tracker
автомобилига урилган. Ушбу йўл

-

транспорт ҳодисасида айбдор деб юк

автомобили ҳайдовчиси А.

Гулов топилган, у Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб,

алкоголь таъсирида бўлган ҳолда қарама

-

қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиб

кетган. ЙТҲ натижасида NEXIA ва Chevrolet Tracker автомобилларига зарар
етказилган.

Юнусобод тумани судьяси ва Юнусобод туман судининг апелляция

инстанцияси А.

Валиевнинг мулкига етказилган зарар учун А.

Гулов ва

С.

Эркиновга солидар жавобгарликни юклаб, NEXIA автомобилининг эгаси

С.

Эркинов эканлиги ҳақида хулосага келган, чунки у Д.

Алиев томонидан берилган

ишончнома

асосида транспорт воситасини бошқарган. Аммо шу билан бирга, судья

ва апелляция инстанцияси суди С.Эркинов ушбу автомобилга қонуний асосда
эгалик қилганлигини аниқламаган. Ишдан кўриниб турибдики, NEXIA
автомобилининг эгаси П.

Болиев бўлиб, у 2002 йил 26 апрелда ушбу автомобилни

бошқариш ҳуқуқига доир ишончномани Д.

Алиевга берган. Ўз навбатида, Д.

Алиев

қайта ишонч билдириш тартибида автомобилни бошқариш ҳуқуқига доир
ишончномани С.

Эркиновга берган.

Бундай ҳолатларда суд инстанциялари транспорт воситасини бошқариш

бўйича ваколатларни С.

Эркиновга топширган Д.

Алиев ФКнинг 140

-

моддаси

талабларини бажарган

-

бажармаганлигини аниқлаши керак эди. ФК 140

-

моддасининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

300

биринчи қисмига кўра, ишончнома берилган шахс ўзига ишониб топширилган
ҳаракатларни

шахсан ўзи бажариши шарт. У бу ҳаракатларни бажаришни бошқа

шахсга фақат ишончномада ваколат берилган бўлса ёки ишончнома берган
шахснинг манфаатларини сақлаш учун ҳолатларнинг ўзи мажбур этган бўлсагина
топшириши мумкин. Демак, ФК 140

-

моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан ва

иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, Д.

Алиев томонидан қайта ишонч билдириш

тартибида бериладиган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Бироқ,
NEXIA автомобилининг қонуний эгасини тўғри аниқлаш учун аҳамиятга эга бўлган
юқорида санаб ўтилган барча ҳолатлар на судья, на апелляция инстанцияси суди
томонидан аниқланмаган. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, назорат инстанцияси
суди 2024 йил 10 октябрдаги қарори билан апелляция қарорини бекор қилган ва
ишни янгидан кўриб чиқиш учун юборган.

Автомобил ижараси ҳолатида ҳам, ишончнома билан бошқариш каби, вазият

бир хил эмас. Агар автомобил ижара шартномаси бўйича берилган бўлса,
автомобилнинг қонуний эгаси ижарачи ҳисобланади ва у етказилган зарар учун
ижарачи жавобгар бўлиши керакдек туюлади. Аммо бу ерда ФК ижарачининг
жавобгарлигини қуйидаги омилга боғлаган: автомобил экипажи билан ёки
экипажсиз ижарага берилганлиги. Бу транспорт воситасини ижарага олишнинг
алоҳида шартнома турлари ҳисобланади. Шундай қилиб, агар бошқарув ва техник
эксплуатация ижарага

берувчи (унинг ходими) томонидан амалга оширилса,

ЙТҲ натижасида етказилган зарар учун ижарага берувчи жавобгар бўлади
(ФКнинг 571

-

моддаси биринчи қисми), агар ушбу функциялар ижарачи (ижарачи

ходимлари) зиммасига юклатилса, у ҳолда ижарачи жавобгар бўлади (ФКнинг

571-

моддаси иккинчи қисми).

Суд амалиётида ОХМнинг эгалари

ташкилотларга –

ушбу ташкилот

ходимларининг айби билан ОХМ томонидан етказилган зарарни ундиришга доир
даъволар тез

-

тез учрайди. ФКнинг 989

-

моддаси биринчи қисмида бевосита

юридик шахс ёки фуқаро ўз ходими томонидан меҳнат (хизмат, мансаб)
мажбуриятларини бажариш пайтида етказилган зарарни қоплаши тўғрисидаги
қоида

мустаҳкамланган. ФКнинг 989

-

моддаси биринчи қисмида “ходим”

тушунчасига таъриф берилган. У нафақат меҳнат шартномаси (контракт) асосида
ишлайдиган фуқароларни, балки фуқаролик

-

ҳуқуқий шартнома асосида

ишлайдиган фуқароларни ҳам, агар бунда улар тегишли юридик шахс ёки
фуқаронинг топшириғи бўйича ҳаракат қилган ёки ҳаракат қилиши керак бўлган
бўлса ва унинг ишларни хавфсиз олиб бориш устидан назорати остида бўлса ўз
ичига олади

[7].

Судлар шуни ҳисобга олишлари керакки, транспорт ва бошқа ташкилотлар,

якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларига тегишли транспортни ижара шартномаси
ёки ишончнома бўйича ўз ходимларига, яъни корхона билан меҳнат
муносабатларида бўлган шахсларга кўпинча топширадилар. Агар бундай ходим
корхона манфаатларида иш кўрса, иш берувчининг топшириғи бўйича бажарилган
иш учун пул мукофоти олса ва транспорт воситаси амалда корхона тасарруфидан
чиқмаса, бошқача айтганда, ижара шартномаси ёки ишончнома меҳнат
муносабатларини ташкил этиш шакли бўлса, етказилган зарар учун жавобгарлик
ФКнинг 999

-

моддасига мувофиқ ОХМ эгаси (мулкдори) сифатида корхона ёки

тадбиркор зиммасида бўлиши керак.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

301

Шуни таъкидлаш лозимки, ОХМни унинг эгаси билан меҳнат муносабатлари

туфайли бошқараётган шахс (ҳайдовчи, машиначи, оператор ва бошқалар) ОХМ

эгаси деб тан олинмайди ва жабрланган олдида зарар учун жавобгар бўлмайди.

Масалан, Сурхондарё вилояти Термиз туман судининг 2022

-

йил

13-

октябрдаги қарори билан (Сурхондарё вилояти суди Фуқаролик ишлари бўйича

судлов ҳайъати томонидан ўзгаришсиз қолдирилган), ЙТҲ натижасида А.нинг

автомобилига етказилган асосли зарар ЙТҲнинг иккинчи иштирокчиси

ҳалокатда

айбдор бўлган ҳайдовчи К.дан эмас, балки автомашина эгаси М.дан

ундирилган. Биринчи инстансия суди ЙТҲ пайтида ҳайдовчи К. М. билан меҳнат

муносабатларида бўлган ва иш берувчининг топшириғи бўйича ҳаракат қилган,

деган тўғри хулосага келган.

ОХМ томонидан ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича

жавобгарлик субъекти бўлиб зарар етказган ОХМ эгаси –

иш берувчи ҳисобланади.

Масалан, 2022 йил 29 августдаги туман судининг қарори билан З.нинг Фавқулодда

вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармасига соғлиққа етказилган зарарни

қоплаш

тўғрисидаги

даъвоси қаноатлантирилган. Суд аниқлаганидек, даъвогар З.

1998 йилдан 2022 йилгача вилоят бошқармасида хизмат қилган. 2022 йил 14

мартдаги буйруқ билан у соғлиғининг чекланганлиги туфайли бўйича хизматдан

бўшатилган. Шунингдек, 2000 йил 28 октябрда хизмат

вазифасини бажариш

пайтида жавобгарга тегишли автомашинада йўл

-

транспорт ҳодисаси содир бўлиб,

З.нинг соғлиғига зарар етказилгани аниқланган. Бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги

далолатномага кўра, ЙТҲнинг сабаби машинанинг ишончсизлиги деб топилган.

Эксперт хулосасига кўра, даъвогарнинг касбий меҳнат қобилияти йўқотилганлиги

аниқланган. Жавобгар вилоят бошқармасининг айби йўқлигини рўкач қилиб,

даъвогарга соғлиққа етказилган зарарни қоплашни рад этган.

ФКнинг 1005

-

моддасига мувофиқ, фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига

шартнома мажбуриятларини бажариш чоғида, шунингдек ҳарбий хизмат,

милицияда хизмат ва бошқа тегишли мажбуриятларни бажариш чоғида

етказилган зарар, агар қонун ёки шартномада жавобгарликнинг юқорироқ

миқдори назарда тутилмаган бўлса, ФКнинг 57

-

бобида назарда тутилган қоидалар

бўйича қопланади. Суднинг фикрича, низони ҳал қилар экан, суд қўйилган

талабларни қаноатлантириш тўғрисида тўғри хулосага келган, чунки юқорида

келтирилган ФКнинг 999

-

моддаси биринчи қисмига биноан, жавобгар ОХМнинг

эгаси сифатида айбсиз ҳам жавобгар бўлади. Ишни кўриб чиқиш чоғида жавобгар

ОХМнинг унга тегишли эканлигини инкор этмаган.

Қизиғи

шундаки, агар ОХМнинг эгаси 14 ёшгача бўлган бола бўлса,

атрофдагилар учун юқори хавф туғдирадиган фаолият натижасида етказилган

зарарни

қоплаш мажбурияти унинг қонуний вакилларига, агар уларнинг айби

исботланган бўлса, юклатилиши мумкин. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган бола –

ОХМ

эгаси мустақил равишда, бироқ уларнинг зарарни қоплаш учун мол

-

мулки бўлмаса

ёки етарли бўлмаса унинг қонуний вакиллари, агар улар зарар ўзларининг айби

билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар жавобгар бўлади.

Суд амалиёти ва унинг шарҳлари кўрсатишича, фуқаролик суд ишларини

юритишда ЙТҲда жабрланганларнинг талабларини ҳал қилишда оширилган хавф

манбаи томонидан зарар етказиш мажбуриятлари тўғрисидаги фуқаролик ҳуқуқи

нормаларини қўллашда қийинчиликлар мавжуд, муаммолар, асосан, тегишли

жавобгарларни аниқлашдан иборат.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

5

5 (2024) / ISSN 2181-1415

302

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Смирнов В.Т. Обоснование деликтной

ответственности юридических лиц

//

Проблемы гражданского и административного

права / Отв. редактор Б.Б.

Черепахин. Л., 1962.

С. 270

-271.

2.

Козлова Н.В. Правосубъектность юридического лица. М.,

2005.

77 с;

Имомов Н.Ф. Юридик шахс моҳиятининг фуқаролик

-

ҳуқуқий талқини (назарий

масалалар)

.

Тошкент: ТДЮУ, 2017. –

150 б.

3.

Збарацкая Л.А. Воля и

волеизъявление как критерий формирования

организационного единства юридического

лица // http://www.economer.khv.ru/

content/n054/05; Ойгензихт

В.А. Юридическое лицо и

трудовой коллектив: Сущность.

Поведение.

Ответственность. –

Душанбе, 1988;

Черепахин Б.Б. Волеобраз ование и

волеизъявление юридического лица / Труды по

гражданскому праву. М., 2004.

4.

Шодмонов

Ф.Ю.

Бозор

иқтисодиёти

шароитида

шартнома

мажбуриятларини бузганлик учун фуқаролик

-

ҳуқуқий жавобгарлик муаммолари.

юрид. фан. док. дисс... автореф. –Т.: 2002. –

Б.20

-

21; Эгамбердиева Н.Ҳ. Фуқаролик

ҳуқуқий

-

жавобгарликнинг асослари ва шакллари: юрид. фан. номз. дис. ... –

Тошкент: 2005. –

57 б.

5.

Черепахин Б.Б.

Волеобразование и волеизъявление юридического лица //

Труды по гражданскому праву. –

М.

: 2012.

6.

Курин И.Ю. Субъекты обязательства по возмещению вреда, причиненного

при взаимодействии транспортных средств // https://cyberleninka.ru/article/n/

subekty-obyazatelstva-po-vozmescheniyu-vreda-prichinennogo-pri-vzaimodeystvii-
transportnyh-sredstv

7.

Исмоилов Ш.А. Ходимнинг етказган зарари учун иш берувчи

жавобгарлигининг фуқаролик

-

ҳуқуқий муаммолари: юрид. фан номз. дис. ...

автореф. –

Тошкент:

2008.

14 б.

Библиографические ссылки

Смирнов В.Т. Обоснование деликтной ответственности юридических лиц // Проблемы гражданского и административного права / Отв. редактор Б.Б. Черепахин. Л., 1962. – С. 270-271.

Козлова Н.В. Правосубъектность юридического лица. М., 2005. – 77 с; Имомов Н.Ф. Юридик шахс моҳиятининг фуқаролик-ҳуқуқий талқини (назарий масалалар). – Тошкент: ТДЮУ, 2017. – 150 б.

Збарацкая Л.А. Воля и волеизъявление как критерий формирования организационного единства юридического лица // http://www.economer.khv.ru/ content/n054/05; Ойгензихт В.А. Юридическое лицо и трудовой коллектив: Сущность. Поведение. Ответственность. – Душанбе, 1988; Черепахин Б.Б. Волеобраз ование и волеизъявление юридического лица / Труды по гражданскому праву. М., 2004.

Шодмонов Ф.Ю. Бозор иқтисодиёти шароитида шартнома мажбуриятларини бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик муаммолари. юрид. фан. док. дисс... автореф. –Т.: 2002. – Б.20-21; Эгамбердиева Н.Ҳ. Фуқаролик ҳуқуқий-жавобгарликнинг асослари ва шакллари: юрид. фан. номз. дис. ... – Тошкент: 2005. – 57 б.

Черепахин Б.Б. Волеобразование и волеизъявление юридического лица // Труды по гражданскому праву. – М.: 2012.

Курин И.Ю. Субъекты обязательства по возмещению вреда, причиненного при взаимодействии транспортных средств // https://cyberleninka.ru/article/n/ subekty-obyazatelstva-po-vozmescheniyu-vreda-prichinennogo-pri-vzaimodeystvii-transportnyh-sredstv

Исмоилов Ш.А. Ходимнинг етказган зарари учун иш берувчи жавобгарлигининг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари: юрид. фан номз. дис. ... автореф. – Тошкент: 2008. – 14 б.