Авторы

  • Васила Маматкасимова
    Кандидат филологических наук, доцент, Заведующий кафедрой Романо-германских языков, Университет мировой экономики и дипломатии

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp30-37

Ключевые слова:

Джадиды джадидизм движение джадидов просвещение

Аннотация

В статье системно анализируются идеи движения джадидов, их цели и задачи, особое внимание уделяется вкладу движения в образование и издательское искусство, его общественно-политическим усилиям по формированию национальной государственности, а также исследованиям касательно научного и культурного наследия джадидов.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Features of Uzbek educational literature of the
1920

1930-years

Vasila MAMATKASIMOVA

1


The University of World Economy and Diplomacy

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2025

Received in revised form

15 February 2025
Accepted 15 March 2025

Available online

25 April 2025

The article systematically analyzes the ideas of the Jadid

movement, their goals and objectives, special attention is paid

to the contribution of the movement to education and

publishing, its socio-political efforts to form national statehood,

as well as research on the scientific and cultural heritage of the
Jadids.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2-pp

30-37

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Jadids,

jadidism,

jadid movement,

education.

1920

1930-

йиллар ўзбек маърифатпарвар адабиёти

хусусиятлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жадидлар,

жадидизм,

жадидчилик ҳаракати,
маърифатпарварлик.

Мазкур

мақолада

жадидчилик

ҳаракати

ғоялари

,

уларнинг

мақсад

ва

вазифалари

изчил

ўрганилган

,

ҳаракатнинг

маърифат

ва

ноширлик

соҳасидаги

ҳиссаси

,

миллий

давлатчилик

шаклланиши

бўйича

ижтимоий

-

сиёсий

саъй

-

ҳаракатлари

,

шунингдек

,

жадидларнинг

илмий

ва

маданий

мероси

,

уларнинг

тадқиқотларига

алоҳида

эътибор

қаратилган

.

1

Candidate of philological sciences, Associate Professor, Head of department Romano-Germanic Languages,

The University of World Economy and Diplomacy.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

31

Особенности узбекской просветительской литературы

1920

1930-

годов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Джадиды,

джадидизм,

движение джадидов,

просвещение.

В статье системно анализируются идеи движения

джадидов, их цели и задачи, особое внимание уделяется

вкладу движения в образование и издательское

искусство, его общественно

-

политическим усилиям по

формированию национальной государственности, а также

исследованиям касательно научного и культурного

наследия джадидов.

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Ш.

Мирзиёев томонидан жадидчилик

ҳаракати

ғоялари, уларнинг мақсад ва вазифаларини изчил ўрганиш, ҳаракатнинг

маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши
бўйича ижтимоий

-

сиёсий саъй

-

ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва

маданий мероси, уларнинг тадқиқотларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси

бугун

биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун

пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.

Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми,

халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак.
Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси
билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир” [1].

Дарҳақиқат, ХХ асрнинг 20–

30-

йиллари ўзбек адабиёти тарихида алоҳида

ўрин тутади. Бу давр адабиёти ўзининг том маънода маърифатпарварлик
хусусияти билан ажралиб туради. Ушбу даврда яшаб ижод қилган ўзбек
адибларининг катта қисми жадидчилик (миллий уйғониш) ҳаракатининг бевосита
иштирокчилари

бўлсалар, йиллар давомида уларнинг ёнига маърифатпарварлик

ғояларини давом эттирган ёш ижодкорлар келиб қўшилдилар. Жадидлар каби
улар ҳам ижтимоий

ислоҳотни амалга оширишда, халқнинг умумий маданий

савиясини кўтаришда маърифат ёйишни асосий воситалардан бири деб билдилар.
Жадидлар ва уларнинг замондошлари ўз асарларида давр учун энг илғор
ҳисобланган ғояларни кун тартибига олиб чиқдилар ва уларни амалга ошириш
учун фаол курашдилар.” [2].

Адабиётшунослигимизда XIX аср охири –

ХХ аср боши ўзбек адабиёти ҳақида

сўз юритилганда, мазкур даврни “жадидчилик ҳаракати ғояларининг адабий

-

бадиий ифодаси” бўлганлиги таъкидланиб, “миллий уйғониш даври ўзбек
адабиёти 2 босқичга ажратилади: 1) Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг
илк босқичи: манбалари ва юзага келиши (XIX аср охирлари); 2) миллий ва
ижтимоий курашлар даври: тараққиёти ва тугатилиши (ХХ аср биринчи чораги)”
[3]. Муаллифларнинг фикрига кўра, иккинчи босқич “хронологияга кўра икки
қисмни ўз ичига олади: 1. 1905–1917 йиллар. 2. Ундан 20

-

йилларнинг

охиригача”[4]. Биз ҳурматли олимларимизнинг ўша давр адабиётини бу сифат
таснифлашларига қўшиламиз. Шу билан бирга бу давр адабиёти хусусидаги
ўзимизнинг айрим кузатишларимизни билдиришни истардик.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

32

Маълумки, миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти кўпчилик адибларининг

ижоди юқорида кўрсатилган иккинчи давр (1905–1929)га дахлдордир. Лекин

Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг шундай йирик вакиллари ҳам борки

,

улар ўз ижодларини зикр этилган дарслик муаллифлари кўрсатган сана (ХХ аср

биринчи чораги)дан кейин ҳам давом эттирганлар, нафақат ўзбек адабиётининг,

балки умумбашарий адабиётнинг ҳам дурдоналарига айланган асарларини

битганлар. Миллатпарвар ва маърифатпарвар адиблар Саидризо Ализода

(1887

–1945), Ҳожи Муин (1886–1942), Тавалло (1883–1937), Хислат (1874–

1945),

Абдулла Авлоний (1878–1934), Фитрат (1886–1938), Абдулла Қодирий

(1894

–1938) ва Чўлпон (1897–

1938) 30-

йилларда ҳам фаол бадиий ижод билан

шуғулланганлар, жаҳон адабиёти намуналарини ўзбек тилига таржима қилганлар.

Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” (1926) ва

“Меҳробдан чаён” (1929)

романлари, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” (1936) романи каби ўлмас асарлар айнан

шу даврда яратилган.

Шулардан келиб чиқиб, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг

сарҳадларини XIX аср охири –

XX асрнинг биринчи чораги билан торайтириб

қўйиш ҳақиқатдан йироқ туюлади. Зеро, юқорида номлари зикр этилган адиблар –

Фитрат, А.Қодирий, Чўлпон ўз ижодларини 20

-

йилларнинг ўртасига келиб

тўхтатиб қўйганлари йўқ. “Бу даврдаги ижодий муҳит ҳар қанча даҳшатли

бўлмасин, айрим ёзувчилар унинг қутқусига учиб, эътиқодларига хиёнат

қилганлари, иймондан воз кечганлари йўқ” [5]. Фитрат, А.

Қодирий ва Чўлпон

умрларининг сўнгги кунларигача –

193

8 йил 4

-

октябрида ваҳшийларча нобуд

қилинмагунларича бутун фаолиятларини адабий ва маънавий ҳаётимизни

ривожлантиришга беғараз бағишладилар, чуқур маърифатпарварлик ва

миллатпарварлик ғоялари билан суғорилган асарлар битдилар, шу ғояларга содиқ

қолдилар. Шу маънода “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” дарслигининг

муаллифлари тўғри хулосага келадилар: “Бу адабиётнинг чегараси, кўлами ҳам

катта: Муқимийдан Чўлпонгача бўлган даврни қамраб олади” [6].

20

30-

йиллар адабий жараёни ўзининг ўта мураккаблиги билан ажралиб

туради. Зеро, ушбу даврда жадид (Миллий уйғониш) ҳаракатидан “ташқарида”

ижод қилиб, нафақат ХХ аср янги ўзбек адабиёти равнақига, балки умуммиллий

адабиётимиз хазинасига ўзларининг ўлмас асарлари билан катта ҳисса қўшган

адиб ва шоирларни ҳам назардан қочирмаслик лозим. Абдулла Алавий, Боту,

Шокир Сулаймон, Ойбек, Ғ.

Ғулом, Миртемир, Уйғун,

Ғайратий, Собир Абдулла,

Ҳ.

Олимжон, А.

Қаҳҳор, Уйғун, Усмон Носир, Ҳ.

Шамс, М.

Файзий ва бошқалар шулар

жумласидандир.

Жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндалари ноширлик билан

ҳам

шуғулланганлар. “Ўз ғояларини имкон қадар кенг доирада ёйилишини истаган

маърифатчилар нашриёт

-

матбаа ишларига катта аҳамият берганлар, кичик

ҳажмли ва арзон рисолалар чоп этиб тарқатганлар. Уларнинг ўз мақсадлари

йўлидаги саъй

-

ҳаракатлари ўзбек миллий матбуотининг шаклланишига олиб

келгани ҳам маълум” [7]. Жадидлар ва 20–

30-

йилларда ижод қилган адибу

шоирларнинг аксарият кўпчилиги миллий матбуот билан боғлиқ инсонлар

бўлишган, газета

-

журналларда фаолият кўрсатишган. Табиийки, уларнинг

асарлари шу матбуот саҳифаларида чоп этилган. “Мен журналистикага шўнғиб

кетдим, –

деб эслайди Ғафур Ғулом, –

бир мунча муддат асосан шеърлар ёзиб

юрдим. Бироқ газета –

долзарб жанрларни талаб қиларди. Мен кўплаб очерклар,

фельетонлар, мақолалар ва ҳикоялар ёзишга киришдим...” [8].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

33

20

30-

йиллар адабиёти адабий оқимлар ва мактаблар, жанрлар ва

мавзуларнинг ранг

-

баранглиги билан ажралиб туради. “Маданий меросга

муносабат, халқ оғзаки ижодига ва мумтоз шеъриятга муносабат, миллий ўзига

хослик ва байналмилал бирликни англаш, реализм ва романтизм, байналмилал

лексика ва янги ўзбек алифбосини яратиш тамойиллари, бадиий таржима ва

газета таржимаси тамойиллари, адабиёт ва санъатнинг мавзулар йўналиши,

адабий ўқиш –

бу инқилобдан кейинги йигирма йил адабий–бадиий ҳаётини

белгилаб берувчи масалаларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати бўлиб, уларга ҳар доим

сиёсий тус бериб турилган” [9].

Дунёни романтик идрок этиш ва воқеликни реал тасвирлаш тамойиллари

адабиётимиздан жой олди. Адабиётимизда илк реалистик проза намуналари

ХХ асрнинг 10

-

йилларида пайдо бўлган бўлса

-

да (А.

Шаҳидий, “Фалокатзада”, 1911;

Мирмуҳсин Шермуҳамедов, “Бефарзанд Очилдибой”, 1914; Чўлпон, “Дўхтур

Муҳаммадёр”, 1916), “10

-

йилларда Туркистон маънавий ҳаётида

кенг томир отган

ўзбек жадид адабиёти ўзининг чинакам самарасини қийин

-

қистов 20

-

йилларда

берди” [10].

20

30-

йилларда шеърият беҳад ривожланди. Анъанавий аруз вазни билан

бир қаторда бармоқ вазнида ва эркин шеърлар пайдо бўлди. Бармоқ вазнининг

шеъриятимизга қайтарилишида Чўлпон билан Фитратнинг хизматлари катта

бўлди. Чўлпон янги ўзбек шеъриятининг асл пойдеворини яратди. Бирин

-

кетин

Ғ.

Ғулом, Миртемир, Ғайратий, Собир Абдулла, Ҳ.

Олимжон, Уйғуннинг ижтимоий

-

сиёсий ва лирик шеърлар тўпламлари дунё юзини кўрди, поэмалар, баллада ва

достонлар одат тусига кирди. Уларда истиқлол, ватан ва миллат, маънавият ҳамда

маърифат асосий мавзуга айланди.

20

30-

йилларда ҳикоя, очерк, фельетон каби кичик прозаик жанрлар равнақ

топди. Бу даврда уларнинг кўпчилигининг жанри кўрсатилмай чоп этила бошлади.

Ҳикоя

-

очерк каби “конгламератив тузилмалар” билан бир қаторда насрий поэма

каби “ўрта шакллар” пайдо бўлди [11].

Ҳикоянавислик

жадал суръатларда ривожланди. Ўзбек адабиётида Абдулла

Қаҳҳор сиймосида новелла жанрининг усталари Ги де Мопассан ва А.П.

Чехов каби

қисқа ҳикоялар яратадиган дунё миқёсидаги адиб етишиб чиқди.

Абдулла Қодирий қиссачилик соҳасида ҳам қалам тебратди. Унинг ҳажвий

(“Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейди?”) ва

ижтимоий (“Обид кетмон”) қиссалари нашр этилди. Қодирий ўзбек романчилигига

асос солди. Унинг тарихий мавзудаги “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён”

романлари шу даврда яратилди. Айнан шу даврда А.

Қаҳҳорнинг “Сароб”,

Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”, Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романлари чоп этилди.

Ўзбек адабиётида янги жанрлардан ҳисобланган драматургия ҳам жадал

ривожланди. Фитрат ўзбек драмачилигининг энг сара намуналари муаллифи ва

янги ўзбек адабиётшунослигининг асосчиси сифатида тарихга кирди. Ҳожи Муин

1923

–1924 йилларда “Маориф қурбонлари” пьесасини яратди, Фитрат

20

30-

йилларда “Чин севиш” (1920), “Ҳинд ихтилочилари” (1921), “Абулфайзхон”

(1923), “Шайтоннинг тангрига исёни” (1926), “Арслон” (1926), “Восеъ қўзғолони”

(1927) ва “Рўзалар” (1930) драмаларини яратди. Ҳамзанинг “Бурунги қозилар ёхуд

Майсаранинг иши” (1926) комедияси, “Паранжи сирларидан бир лавҳа ёки

яллачилар иши” (1927) ва “Бурунги сайловлар” (1926) драмалари ёзилиб,

саҳналаштирилди. Умаржон Исмоилов “Рустам” (1935) драмасини яратди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

34

Драматургия ривожланиши билан “ибратхона” –

театрлар сони кўпайди.

Вилоятлар

марказларида

янгидан

-

янги

театрлар

қурилди.

Уларда

драматургларимизнинг оригинал асарлари билан бир қаторда жаҳон классикларининг
пьесалари ўзбекча таржималарда қўйила бошланди. А.П.

Чехов, Н.В.

Гогол, У.

Шекспир,

Ф.

Шиллер асарларини томошабинлар қизиқиб кўрадиган бўлишди.

Бироқ

бу даврнинг дастлабки йиллариданоқ адабиётга сиёсатнинг

аралашуви кучайди. Марказий ҳукумат маҳаллий зиёлиларнинг фаолиятини
назорат қилиш мақсадида 20

-

йиллардаёқ адабиёт ва санъатда қаттиқ

цензура ўрнатди. “20

-

йилларнинг бошларига келиб, сиёсий тараққиётда

большевикларнинг ғалаба қозониши аниқ бўлиб қолгандан кейин жадидларнинг
кўпчилиги большевиклар томонига ўта бошлади. Фақат баъзи бирларигина ўз
орзу

-

умидларидан воз кеча олмай, ҳали ҳам адашганларга ҳақиқат йўлини кўрсата

олишларига умид боғладилар” [12].

Шу йилларда ижод эркинлигини чеклаш, жамиятни зиёлиларга нафрат ва

ишончсизлик руҳида тарбиялаш кучайди. “Адабиётдаги маънавий ва жисмоний
террор, биринчи навбатда, ёзувчиларнинг, зиёлиларнинг иродасини синдиришга,
уни эгиб олишга, ундаги инсоний ғурурни таг

-

томири билан суғуриб ташлашга

қаратилган эди” [13]. Ўзбек маърифатпарвар адиблари орасида биринчи бўлиб
Фитрат шу сиёсатнинг қурбони бўлди. 1923 йил 12 июнда РКП(б) Марказий
Комитетининг Сиёсий бюроси “Бухоро масаласи”ни кўриб чиқди. Шу йил 23 июнда
БКП МКининг Пленуми ўтказилди. Натижада Фитрат ва Бухоро жумҳурияти
ҳукуматининг яна бошқа 4 аъзоси партиядан ўчирилди, ишдан олиниб,

Бухородан бадарға қилинди. ”Шу тариқа, Фитрат ва унинг атрофидаги энг

соғлом интеллектуал қатлам усталик билан ажратиб олинди” [14]. Фитрат

1923

–1924 йилларда Москва ва Ленинградда ишлашга мажбур бўлди.

Шундай мураккаб шароитда айрим адиб ва шоирлар ҳукумат билан муроса

қилишга мажбур бўлдилар. 20

-

йилларнинг ўртасига келиб шароит янада

оғирлашди. “Агар 20

-

йилларнинг бошларида ҳали адабиёт ва санъат соҳасида

нисбатан жиндай эркинлик мавжуд бўлган бўлса, ҳали адабиётда бир

-

биридан

фарқ қилувчи оқимлар яшаётган ва улар бир

-

биридан фарқ қилувчи ғояларни олға

сураётган бўлса, 20

-

йилларнинг иккинчи ярмида жиндай

-

жиндай тоза ҳаво кириб

турган тешиклар батамом ёпиб ташланди” [15].

РКП(б) Марказий Комитетининг 1925 йил 18 июндаги пленумида

“Партиянинг бадиий адабиёт соҳасидаги

сиёсати тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Қарорга биноан РАПП ташкил этилди ва “пролетар адабиётининг гегемонлиги”
учун кураш кескин тус олди. Натижада ижод эркинлигининг ҳар қандай
кўринишига чек қўйилди, ўша даврда кўзга кўринган ўзбек адибларининг барчаси
у ёки бу даражада қақшатқич зарбага учради. Ўз иймон

-

эътиқодига, ўзига хос

дунёқарашга эга бўлган конкрет адиблар қувғинга олинди, улар ҳукуматга қарши
ташвиқот юритишда, миллатчиликда ва ҳатто пантуркизмда айбландилар. Чўлпон
бундай қувғинни ўз бошида синаб кўрган адиблардан биринчиси бўлди.

1927 йилнинг бошида матбуотда Чўлпон шаънига салбий фикрлар билдирилган
айрим мақолалар (муаллифлари Олим Шарафиддинов, Усмонхон) пайдо бўлди. Шу
йилнинг 4–5 октябрида Ўзбекистон маданият ходимларининг Самарқандда бўлиб
ўтган II Қурултойида Чўлпон қаттиқ танқид остига олиниб, қурултойдан ҳайдаб
чиқарилди. Чўлпон ҳам Фитрат каби Тошкентни ташлаб Москвага кўчиб кетди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

35

ВКП(б) Марказий Комитетининг 1932 йил 23 апрелда Пленумида “Адабий

-

бадиий ташкилотларни қайта қуриш ҳақида”ги масала кўрилди. Шундан сўнг
ижодкорларга тазйиқ янада кучайди. “30

-

йиллар собиқ СССР таркибига кирувчи

бошқа миллий адабиётлар қаторида ўзбек адабиёти учун ҳам жуда оғир кечди.

20-

йилларнинг иккинчи ярмида пролетар адабиёти гегемонлигини ўрнатиш учун

бошланган ҳаракат 30

-

йилларда адабиёт адирларига социалистик реализм

байроқларини тикиш учун ялпи ҳужумга айланди. Чўлпон, Абдулла Қодирий,
Фитрат, Усмон Носир ва яна бошқа ўнлаб ижодкорлар шафқатсиз равишда
мафкура тўпига тутилди” [16].

Айрим адабиётшунос “мутахассис”лар пленум қарорларини ўзларига йўриқ

қилиб олдилар. Натижада Чўлпон, А.

Қодирий, Фитрат, Боту ва Элбек каби

маърифатпарвар адибларга 20

-

йилларнинг охирида бошланган ҳужум (Сотти Ҳусайн,

Ж.

Бойбўлатовнинг уч мақоласи) [17] 30

-

йилларнинг биринчи ярмида авжига чиқди.

Газета мақолалари (М.И.

Шевердин, Отажон Ҳошим, Ж.

Бойбўтаев, Туйғун ва

бошқалар)дан ташқари шу йилларда яратилган қатор китоблар (Ж.Бойбўтаев,

“Ўзбек адабиётида чиғатойчилик ва пантуркизм”, 1932; Миёнбузрук Солиҳов,

“Ўзбек адабиётида миллатчилик кўринишлари”, 1933; Абдураҳмон Саъдий, “Ўзбек
буржуа адабиёти”, 1934 ва бошқалар)да ҳам эрксевар адибларимиз шахсига ноҳақ
туҳматлар ёғдирилди, уларга асоссиз айблар қўйилди. Ҳатто Самарқандда Фитратдан
таълим олган Ҳамид Олимжон ҳам ўз

устозини аяб ўтирмади. Унинг 1935 йилда

эълон қилинган “Жадид адабиётининг синфий моҳияти”, “Ҳарбий коммунизм
даврида ўзбек поэзияси” ҳамда “Фитратнинг адабий ижоди тўғрисида”
мақолаларидан сўнг маърифатпарвар адибларимиз “панисломист”, “миллатчи”
номини олдилар, “Миллий иттиҳод” номли аксилинқилобий ташкилотнинг аъзолари
сифатида уларга нисбатан жиноий ишлар очилди.

Бироқ шароит ҳар қанча оғир бўлмасин, Чўлпон ҳам Қодирий ҳам Фитрат ҳам

ижод қилишдан тўхтаганлари йўқ. Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”

(1929)

романи, “Обид кетмон” (1934) қиссаси ҳамда рус ва жаҳон адабиётидан қилган
ажойиб таржималари, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” (1936) романи, “Соз” (1935)
шеърлар тўплами, А.

Қаҳҳорнинг “Сароб” (1935), Ойбекнинг “Қутлуғ қон” (1938)

романлари ва ўлмас таржималари айнан шу даврда яратилган. Фитрат илмий
асарлар ва дарсликлар яратиш билан ҳам шуғулланди. “Фитрат илмий
асарларининг кўлами кенгайиб, ўзининг фикрий чуқурлиги билан эътибор топиб
борган сайин, унинг бадиий асарлар билан камроқ машғул бўлгани кўзга
ташланади. Гарчи адиб бу даврда бир неча ҳикоялар яратган бўлса

-

да, улар

Фитратнинг дастлабки насрий асарлари “Мунозара”, “Ҳинд сайёҳи”, “Қиёмат”
даражасида бадиий жиҳатдан пухта ишланган асарлар эмас эди” [18]. Немис
олимаси Ингеборг Балдауф хоним Фитратнинг ҳикояларига юксак баҳо беради.
Олиманинг фикрича “динга қарши даъват оммавий тус олган 1928–1929 йилларда
Фитрат ўзининг кичик

-

кичик асарларида қайта

-

қайта ҳақиқат мавзусига мурожаат

қилди. Уларнинг мавзулари 1929 йилда расман тақиқланмаган бўлса

-

да, аммо

“ҳаддидан ошиш” деб баҳоланди. Балки шунданмикин, унинг ҳақиқатни ахтаришда
жасоратли бўлишга қаратилган чақириқлари натижасиз қолиб кетди” [19].

Ўз ақидаларида қатъий тура олган халқпарвар, миллатпарвар адиблар

30-

йилларнинг охирига келиб қатл этилдилар. Бироқ уларнинг ижодига

бирёқлама муносабат оқланганларидан сўнг ҳам тугамади [20]. Бу ҳолат ҳатто


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

36

ўтган асрнинг 80

-

йиллари охиригача давом этди. Жумладан, адабиётшунос олим

Ҳ

.

Ёқубов ўзининг “Йирик санъаткорнинг тўнғич романи” мақоласида “Ўткан

кунлар” романи образлари тизимига тўхталиб, А.

Қодирийни

Отабекдек иродаси

кучсиз қаҳрамонлар яратишда айблади. Б.

Имомов ва Д.

Тўраевлар эса 1988 йили

нашр этилган “Ўзбек совет адабиётида социалистик реализм масалалари”

китобида А.

Қодирий, Чўлпон, Фитрат ва бошқа маърифатпарварлар адибларнинг

асарлари социалистик реализмдан йироқ эканлиги таъкидланди [21].

Адабиётшунос П.

Тўраев эса бу “камчиликлар”ни барча маърифатпарвар адиблар

ижодига хос нарса эди, деб ҳисоблайди: “20 ва 30

-

йилларнинг бошларида

воқеликни реал позициядан туриб тасвирлашда ... бутун ўзбек совет прозасида

жиддий камчилик кўзга ташланар эди. Бу камчилик, асосан, прозада реализмнинг

етишмаслигида,

типиклаштириш

принципларининг

жуда

элементар

ҳолатдалигида, типик характерлар камлигида кўринарди. Бу ўзбек прозасининг

бой анъанага эга бўлмаганлигидан, ёзувчиларимиз рус классик ва совет

адабиётида реализм соҳасида эришилган ютуқларни, бой анъанани

эгаллашда

катта қийинчиликларни бошдан кечираётганлигидан эди” [22].

Бу ерда муаллифнинг фикрларига қўшилиб бўлмайди. Зеро П.

Тўраев

“прозада реализмнинг етишмаслиги” остида “социалистик реализм”ни назарда

тутади, эндигина майдонга чиққан “совет адабиётида реализм соҳасида

эришилган ютуқларни, бой анъанани” таъкидлаган ҳолда, жаҳон адабиётига

“Бобурнома” каби ўлмас насрий асарларни етказиб берган ўзбек адабиётини “бой

анъанага эга бўлмаганлик”да айблайди.

Бундай қарашларга таниқли адабиётшуносларимиз улар эълон қилинган

йиллардаёқ чек қўйдилар. Жумладан, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров

маърифатпарвар адибларимиз ижоди чуқур реализм билан суғорилганлигини

таъкидлайди ва эътиборимизни А.

Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”га ёзган

дебочасида роман ва унинг қаҳрамонларини яратишда адиб танлаган тамойилга

қаратади. “Албатта, мен бу сўнгги марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми

кўтарган қадар ўз ҳолича олишга тиришдим. –

деб ёзади А.

Қодирий

.

Чунки ундан

ортиғи сохта бўлиши устига, китобнинг қадрини ҳам туширар эди” [23]. И.

Ғафуров

таъкидлаганидек, “ўз ҳолича олиш” –

Толстойнинг ҳаётни биз истаганча эмас,

борича тасвирлаш керак, деган машҳур фикрига тўғри келади. “Ўз ҳолича олиш” –

реалистик ҳаққоний тасвирнинг онасидир” [24].

Фақатгина мустақиллик шарофати билан 20–

30-

йилларда ижод қилган

адибларимиз том маънода оқландилар, уларнинг асарлари минглаб нусхаларда

нашр қилинди ва қилинмоқда. Уларнинг Миллат ва Ватан олдидаги хизматлари

муносиб тақдирланди. Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид

Чўлпонга Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотининг берилиши жуда теран

рамзий маънога эга.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил

22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида

сўзлаган нутқи // https://www.president.uz/uz

2.

Алиев А. Маҳмудхўжа Беҳбудий.

-

Т.: Ёзувчи, 1994.

-

Б.15.

3.

Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У., Жабборов Н., Ризаев Ш., Аҳмедов С,

Олтинбек О. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти.

-

Т.: Маънавият, 2004.

-

Б.4.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

2 (2025) / ISSN 2181-1415

37

4.

Ўша жойда, Б.205.

5.

Шарафиддинов О.Чўлпонни англаш.

-

Т.: Ёзувчи, 1994.

-

Б.29.

6.

Қосимов

Б., Юсупов Ш., Долимов У., Жабборов Н., Ризаев Ш., Аҳмедов С.,

Олтинбек О. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти.

-

Т.: Маънавият, 2004. –

Б.457.

7.

Қуронов

Д.

Чўлпон

поэтикаси

(насрий

асарлари

мисолида).

филол.ф.док.дисс.

-

Т.: 1998.

-

Б.16

-17.

8.

Биография замысла. Беседы с мастерами узбекской литературы,

записанные Александром Наумовым.

-

Т.: Ёш гвардия, 1974. –

С. 10.

9.

Владимирова Н.В. От слова к книге.

-

Т.: Издательство литературы и

искусства имени Гафура Гуляма. 1983. –

С.57.

10.

Қосимов

Б., Юсупов Ш., Долимов У., Ризаев Ш., Аҳмедов С. Миллий

уйғониш даври ўзбек адабиёти.

-

Т.: Маънавият, 2004.

-

Б. 220.

11.

Владимирова Н.В. От слова к книге.

-

Т.: Издательство литературы и

искусства имени Гафура Гуляма. 1983.

-

С. 67.

12.

Балдауф И.ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар.

-

Т.: Маънавият, 2001.

-

Б. 51

.

13.

Шарафиддинов О. Чўлпонни англаш. –

Т.: Ёзувчи, 1994.

-

Б.28.

14.

Қосимов

Б. Фитрат // Шарқ юлдузи, 1992, 10

-

сон.

-

Б.179.

15.

Шарафиддинов О. “Адабиёт яшаса

-

миллат яшар” // Чўлпон. Адабиёт

надир.

-

Т.:Ёзувчи, 1994.

-

Б.27

-28.

16.

Шарафиддинов О. Чўлпонни англаш.

-

Т.: Ёзувчи, 1994.

-

Б. 27.

17.

Қизил

Ўзбекистон газетаси, 1929, 13,14,15

-

май.

18.

Болтабоев Ҳ. Фитрат ва истиқлол маънавияти // Абдурауф Фитрат.

Танланган асарлар. 2 жидлик, 1

-

жилд. –

Т.: Маънавият. 2000.

-

Б. 27.

19.

Балдауф И.ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар.

-

Т.: Маънавият, 2001. –

Б.51.

20.

Юнусов М. Традиция ва новаторлик проблемалари.

-

Т.: Фан, 1965.

21.

Бу ҳақида қаранг: Норматов У. Фақат “ҳақиқат олдида бўйин эгиш

бўлсин” // Шарқ юлдузи, 1992, 10

-

сон. –

Б.184.

22.

Тўраев П. Парда Турсун// Адабий портретлар.

-

Т.: Ғафур Ғулом номидаги

Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989.

-

Б.63.

23.

Ғафуров

И. Ҳаё –

халоскор.

-

Т.: Шарқ НМАК, 2006.

-

Б. 339

-340.

24.

Ғафуров

Иброҳим. Раъно ва Ҳайём. Ўзбекистон адабиёти ва санъати,

1989, 13 октябрь.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқи // https://www.president.uz/uz

Алиев А. Маҳмудхўжа Беҳбудий. -Т.: Ёзувчи, 1994. -Б.15.

Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У., Жабборов Н., Ризаев Ш., Аҳмедов С, Олтинбек О. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. -Т.: Маънавият, 2004. -Б.4.

Ўша жойда, Б.205.

Шарафиддинов О.Чўлпонни англаш. -Т.: Ёзувчи, 1994. -Б.29.

Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У., Жабборов Н., Ризаев Ш., Аҳмедов С., Олтинбек О. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. -Т.: Маънавият, 2004. - Б.457.

Қуронов Д. Чўлпон поэтикаси (насрий асарлари мисолида). филол.ф.док.дисс. -Т.: 1998. -Б.16-17.

Биография замысла. Беседы с мастерами узбекской литературы, записанные Александром Наумовым. -Т.: Ёш гвардия, 1974. - С. 10.

Владимирова Н.В. От слова к книге. -Т.: Издательство литературы и искусства имени Гафура Гуляма. 1983. - С.57.

Қосимов Б., Юсупов Ш., Долимов У., Ризаев Ш., Аҳмедов С. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. -Т.: Маънавият, 2004. -Б. 220.

Владимирова Н.В. От слова к книге. -Т.: Издательство литературы и искусства имени Гафура Гуляма. 1983. -С. 67.

Балдауф И.ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар. -Т.: Маънавият, 2001. -Б. 51.

Шарафиддинов О. Чўлпонни англаш. - Т.: Ёзувчи, 1994. -Б.28.

Қосимов Б. Фитрат // Шарқ юлдузи, 1992, 10-сон. -Б.179.

Шарафиддинов О. “Адабиёт яшаса-миллат яшар” // Чўлпон. Адабиёт надир. -Т.:Ёзувчи, 1994. -Б.27-28.

Шарафиддинов О. Чўлпонни англаш. -Т.: Ёзувчи, 1994. -Б. 27.

Қизил Ўзбекистон газетаси, 1929, 13,14,15-май.

Болтабоев Ҳ. Фитрат ва истиқлол маънавияти // Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 2 жидлик, 1-жилд. - Т.: Маънавият. 2000. -Б. 27.

Балдауф И.ХХ аср ўзбек адабиётига чизгилар. -Т.: Маънавият, 2001. - Б.51.

Юнусов М. Традиция ва новаторлик проблемалари. -Т.: Фан, 1965.

Бу ҳақида қаранг: Норматов У. Фақат “ҳақиқат олдида бўйин эгиш бўлсин” // Шарқ юлдузи, 1992, 10-сон. - Б.184.

Тўраев П. Парда Турсун// Адабий портретлар.-Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. -Б.63.

Ғафуров И. Ҳаё – халоскор. -Т.: Шарқ НМАК, 2006. -Б. 339-340.

Ғафуров Иброҳим. Раъно ва Ҳайём. Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1989, 13 октябрь.