Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Prevention of offenses in foreign countries
Elbek ESHMURODOV
1
Specialized Branch of Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
This article analyzes the concept of offenses, their nature,
causes and causes, foreign experience in the field of crime
prevention and national legislation.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
offense,
crime prevention,
responsibility for offenses,
neglect,
foreign experience in the
field of crime prevention.
Хорижий мамлакатларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
хуқуқбузарлик,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси,
ҳуқуқбузарликлар учун
жавобгарлик,
назоратсизлик,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси соҳасида
хорижий тажриба.
Мазкур
мақолада
ҳуқуқбузарликлар
тушунчаси,
уларнинг моҳияти, содир этилиши ва келиб чиқиш
сабаблари, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш
соҳасида хорижий тажриба таҳлил қилинади.
1
Lecturer, Specialized Branch of Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: elbek.eshmurodov.91@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
8
Предупреждение правонарушений в зарубежных странах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
правонарушение,
профилактика
правонарушений,
ответственность за
правонарушения,
безнадзорность,
зарубежный опыт
в сфере профилактики
правонарушений.
В статье анализируются понятие правонарушений, их
сущность и причины, зарубежный опыт в области
предупреждения
преступности
и
национальное
законодательство.
Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва содир
этилишининг туб сабабларини тадқиқ қилиш орқали чек қўйиш амалиётини
ўрганишни тақозо қилмоқда.
Мазкур соҳада ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, хорижий
мамлакатларда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга маъсул бўлган давлат
органлари билан тажриба алмашиш айни муддаодир.
Сўнгги йиллда Ғарбий Европа, АҚШ, Канада ва Россияда ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш назарияси ва амалиёти фаол ривожланиб бормоқда.
Шунга қарамай, ҳуқуқбузарликларнинг ортиб бориши ҳам мазкур соҳада янги
лойиҳалар ва дастурларни амлага оширилиши лозимилигини, давлатлар ўртасида
ҳамкорлик қилиши ва соҳага иновацион технологияларни жалб қилишини талаб
этмоқда.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – ижтимоий, ҳуқуқий, тарбиявий ва
бошқа хусусиятларга эга бўлган жиноятлар содир этилишининг сабаблари ва
шартларини бартараф этишга қаратилган бўлиб, ижтимоий таъсирга эга бўлган
шахсларга мақсадли ва профилактик таъсир кўрсатишдан иборат.
Россия Федерациясида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими
соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари Президенти томонидан
белгиланади.
Россия Федерациясида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимининг
ҳуқуқий асослари мамлакат Конституцияси ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф
этилган
принциплари
ва
нормалари,
халқаро
шартномалар,
федерал
конституциявий қонунлар, 2016 йил 23 июндаги “Россия Федерациясида
жиноятчиликнинг олдини олиш тизимининг асослари тўғрисида” қонуни ва бошқа
қонунлар, Президентнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Россия Федерацияси
ҳукумати, федерал ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари, шунингдек Россия Федерацияси субъектларининг норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари ва жиноятчилик соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга
солинади[1].
“Россия Федерациясида жиноятчиликнинг олдини олиш тизимининг
асослари тўғрисида”қонунга мувофиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг
мақсади шахс, жамият ва давлатни ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишдир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
9
Мазкур қонунга асосан профилактик тадбирларнинг турлари:
1)
ҳуқуқбузарликларни
келтириб
чиқарадиган
ижтимоий-иқтисодий,
ҳуқуқий ва бошқа сабабларни ва шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, йўқ қилиш
(минималлаштириш, зарарсизлантириш)га қаратилган ҳуқуқбузарликларнинг
умумий олдини олиш ёки федерал, минтақавий, маҳаллий ва идоравий даражалар,
шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги даражасини ошириш;
2)
ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларини ижобий тузатиш, криминоген
фактларни йўқ қилиш ёки зарарсизлантириш мақсадида ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш тизимининг субъектлари томонидан шахснинг жиноятгача бўлган
хатти-ҳаракатлари фактлари асосида амалга ошириладиган ҳуқуқбузарликларнинг
индивидуал профилактикаси.
Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича мажбурлов чоралари эса:
1)
профилактик суҳбат;
2)
ҳуқуқбузарликлар содир этишига олиб келадиган сабаблар ва шартларни
бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
3)
ҳуқуқбузарнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан махсус талабларни белгилаш;
4)
профилактика ҳисобга олиш ва назорат;
5)
суд томонидан белгиланган тиббий мажбурлов чоралари;
6)
маъмурий назорат;
7)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда профилактика тизими
субъектлари томонидан қўлланиладиган ҳуқуқбузарликларнинг индивидуал
профилактикасининг бошқа чоралари кабилар киради.
Беларусь Республикасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш 2014 йил
4 январдаги “Ҳуқуқбузарликлари профилкатикаси асослари тўғрисида”ги қонун
билан тартибга солинади[2].
Мазкур қонуннинг 6-моддасига асосан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
субъектлари:ички ишлар органлари; прокуратура органлари;давлат хавфсизлик
органлари; чегара хизмати органлари; божхона органлари; давлат муҳофазаси
органи; Давлат назорат қўмитаси; фавқулодда вазиятлар бўйича органлари ва
бўлимлари; Қуролли Кучлар, Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари, бошқа
давлат ҳарбий тузилмалари ва ҳарбийлаштирилган ташкилотлар; маҳаллий ижро
этувчи ва маъмурий органлар; Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ижроия
қўмиталарининг таркибий бўлинмалари; Таълим вазирлиги; Меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари;
Адлия вазирлиги, вилоят ижроия қўмиталарининг таркибий бўлинмалари, Минск
шаҳар Ижроия қўмитаси, одил судлов соҳасида давлат ва ҳокимият ваколатларини
амалга оширади; Президент ҳузуридаги Ҳайвонот дунёси ва флорани муҳофаза
қилиш давлат инспекцияси; давлат оммавий ахборот воситалари таҳририятлари
вазифалари юклатилган юридик шахслар; ҳуқуқни муҳофаза қилиш жамоат
пунктлари кенгашлари;ихтиёрий отрядлар; жамоат бирлашмалари ва бошқа
ташкилотлар.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаш-
тириш Белорусия Республикаси Бош прокурори ва ҳудудий ва транспорт
прокуратураларининг бўйсунувчи прокурорлари томонидан, шу жумладан
жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирувчи
кенгашлар томонидан олиб борилади [3].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
10
Германияда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бирламчи, иккиламчи ва
учинчи даражали профилактикага ажратилади [4].
Бирламчи омил ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ижтимоийлик адолат
туйғусининг шакллантиришга муҳим аҳамият касб этади.
Иккиламчи омил полиция томонидан амалга оширилади ваҳуқуқбузардан
сақланишнинг қонуний воситалари билан боғлиқ.
Учинчи даражали профилактика – бу ҳуқуқбузарларни жазолаш ва қайта
ижтимоий ҳаётга мослаштириш жараёнида қўлланиладиган профилактика чоралар
ва воситалар йиғиндисидан иборат.
Германия полиция амалиётида ҳуқуқбузарликлар кўпинча ҳимоясиз
жабрланувчи ёки объект билан учрашганда содир этилади деган тезис кенг тарғиб
қилинади. Шунинг учун профилактика чоралари ҳуқуқбузарга ёки хавфсизлик
тизимига
ёки
потентсиал
жабрланувчига
(индивидуал,
умумий
ва
жабрланувчининг профилактикаси) қаратилган бўлиши керак. Ушбу учликда
ҳимоя профилактикаси ва унинг ўзини ўзи ҳимоя қилишга қаратилган аҳоли билан
мақсадли ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Худди шу мақсадда ҳозирги кунда ҳам ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
бўйича маслаҳатларни бепул тарқатиш, радиоешиттиришлар ва телевизион
дастурларда намойиш этиш амалиёти кенг тарқалган.
Хусусан,
полицияси
томонидан
“Ҳуқуқбузар
полицияси
маслаҳат
беради”номли ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича махсус дастур мавжуд
бўлиб, унинг асосий ғояси полиция ходимининг жамоатчилик билан кенг
алоқасини таъминлашга хизмат қилади [6].
Фуқароларнинг патрул хизматидаги иштироки Канадада кенг қўлланилади.
Полиция билан биргаликда фуқаролик патрули ҳуқуқбузарлар қўрқувини
камайтиради
ва
шахсий
хавфсизлик
туйғусини
оширади.
Аниқланган
ҳуқуқбузарликлар ошган ҳудудларда махсус назорат постлари жойлаштириб
келинади [5].
Буюк Британияда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун минимал
стандартлари ишлаб чиқилган бўлиб, аҳолини полиция билан ҳамкорлигини
ошириш учун кенг қўлламли махсус чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, фуқароларнинг патрул хизматида ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилган
жойларда махсус навбатчилик қилиш амалиёти йўлга қўйилган. Хатто, полиция
ишида иштирок этиш фикрини билдирган фаол аҳоли вакиллари учун полиция
транспорт воситаларида ҳаракатланиш, полиция кийимларида бўлиш (нишонлар
ва хизмат лавозимларисиз холда), радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш,
таёқчалар, кишан ва ҳатто қуролларни олиб юриш ҳуқуқларига эга бўлиш амалиёти
ҳам йўлга қўйилган. Мазкур ҳуқуқларнинг берилиши ортида полиция ишида
иштирок этувчи фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олишда
хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, уларни махсус органлар
зиммасидаги маъсулият ҳиссини уйғотишга хизмат қилиди деб баҳоланиб, ҳукумат
томонидан бундай чора-тадбирларнинг барчаси жамият ва давлат томонидан
қўллаб келинмоқда [6].
Америка Қўшма Штатларда ҳуқуқузарликларни профилактика қилиш
чораларининг учта модели мавжуд: давлат муассасаси модели, индивидуал
хавфсизлик модели ва атроф муҳитга таъсир қилиш модели. Масалан, баъзи
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
11
штатларда фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида иштирок этиши
орқали ўғирлик жиноятларининг содир этилиши 30 фоизга камайишига
эришилган [7].
АҚШ полиция департаментлари фаолиятини текширган кўплаб комиссиялар
ушбу тузилмалар аҳолидан ажратилган ва мамлакатда ҳуқуқбузарликлар
ҳолатининг ривожланишини назорат қила олмайдилар деган хулосага келишди.
Янги стратегия жамоатчилик полицияси деб аталади. Унга кўра, полициянинг
асосий вазифаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасида фаол бўлиш, ҳодисалар
ҳақидаги хабарларга жавоб бермасликдир. Асосий урғу аҳоли яшайдиган жойларда
полициячилар мавжудлигини намойиш этишга қаратилди. Шу билан бирга,
полиция одамларга яқинроқ бўлиш учун автоуловлардан фойдаланишни деярли
тарк этди. Худди шу мақсадда улар велосипедлардан ёки пиёда патрулдан
фойдаланишни бошладилар.
Шунингдек, ривожланган мамлакатлар тажрибасида ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишга хусусий секторнинг жалб этилиши ва хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи изқуварларнинг фаолияти қўллаб-қувватланиши ҳам муҳим таъсир
қилмоқда.
Бу эса ўз навбатида давлат томонидан мазкур соҳага катта моддий
харажатларни талаб қилмасдан ва соҳани ривожлантиришга хизмат қилиниши
белгилаб беради.
Ғарбий Европа ва АҚШда шахсларни, оилани, уй ва мол-мулкни жиноий
тажовузлардан ҳимоя қилиш мавзуларида кўплаб машҳур қўлланмалар мавжуд
бўлиб мазкур турдаги қўлланмалар полиция органлари томонидан ҳудудларда
аммавий равишда тарқатилиши ҳам фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини
ошириш орқали ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бундай вазиятга тушиб
қолганда қандай ҳаракатларни амалга оширишини очиб беради.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ёшлар саводхонлиги ва
ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жумладан, ривожланган мамлакатларда ҳуқуқбузарлик содир этилишининг
олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва содир этилганда жавобгарликка тортилиши
тушунчалари ҳақидаги амалий дарслар бошланғич мактаблардан тортиб то олий
ўқув юртларигача бўлган барча таълим муассасаларида ўқитиб келинади.
Истаганлар нафақат маърузаларни тинглашлари, балки махсус тайёргарликдан
ўтиш орқали ўзини ҳимоя қилиш усулларини ва экстремал вазиятларда мақбул
хатти-ҳаракатларни амалга ошришни ўзлаштирадилар.
Ҳуқуқбузарликларига
қарши
курашни
тартибга
солувчи
қонун
ҳужжатлариниривожланган
хорижий
мамлакатлар
тажрибаси
асосида
такомиллаштириш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг касбий
билимларини бойитиш, ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқбузарнинг тақдирини ҳал
этишдаги бурч ва жавобгарлик ҳиссини ошириш, жамоат тартибини муҳофаза
қилиш орқалиушбу соҳада юқори натижаларга эришишга имкон беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Россия Федерациясининг 23.06.2016 йилдаги “Россия Федерациясида
жиноятчиликнинг олдини олиш тизимининг асослари тўғрисида” қонуни.
http://base.spinform.ru/show_doc.fwx?rgn=64951.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
12
2.
Беларусь Республикасининг 04.01.2014 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлари профилак-
тикаси асослари тўғрисида”ги Қонуни. https://pravo.by/upload/docs/op/H11400122.
3.
Криминология: учебник для вузов / под ред. В. Д. Малкова. Москва.
Юстицинформ. 2006 г.
4.
Криминология:
учебник
для
академического
бакалавриата
/
В.И. Авдийский [и др.]; под редакцией В.И. Авдийского. – 2-е изд., перераб. и доп. –
Москва: Издательство Юрайт, 2018. – С. 301.
5.
https://www.studme.org.
6.
Криминология: учебник для вузов / под ред. В.Д. Малкова. Москва.
Юстицинформ. 2006 г.
7.
https://www.studme.org.
