Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Factors influencing children’s health during cotton monoculture
in Uzbekistan in the 1960–1980
Mamarazak TAGAEV
1
Pedagogy and Psychology of the Tashkent Pediatric Medical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021
The main factors influencing children’s health in Uzbekistan in
1960–1980 are the negative impacts of chemistry and its
domination over the country, increasing the amount of pesticide
remains in the water which caused the growth of steady diseases
among the population, viral hepatitis, severe illnesses, diarrhoea,
endogastric problems, liver cirrhosis, allergy and gastrointestinal
diseases, malignant tumours, tuberculosis, the proximity of
industrial enterprises to residential areas, lack of sanitary
protection zones, deterioration of sanitary and living conditions,
Infectious diseases in the south-eastern part of the Aral Sea, child
mortality began to increase as a result of environmental
degradation in the 1980s are all reported in this article.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
development of the chemical
industry,
harmful chemicals,
chronic diseases,
located settlements near the
plants,
lack of sanitary protection
zones,
deterioration of sanitary and
living conditions,
Infectious diseases around
the Aral Sea,
child mortality in the 80s.
Ўзбекистонда 1960–1980 йиллардаги пахта якка хокимлиги
даврида болалар соғлигига таъсир кўрсатган омиллар
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
химия саноатининг
кўпайиши,
заҳарли химикатлар,
сурункали касалликлар,
аҳоли турар жойларини
завод яқинида
жойлашгани,
1960–1980 йилларда Ўзбекистонда болалар соғлиғига
таъсир кўрсатган омиллар, бу химия саноатини Ўзбекистон-
да етакчи тармоқга айланганлиги, уларнинг салбий
таъсири, пестицид қолдиқлари сув таркибида кўпроқ
бўлиши аҳоли ўртасида сурункали касалликларнинг ортиб
бориши, вирусли гепатит, ҳавфли касалликлар, ич терлама,
паратив тиф, церроз, аллергик ва ошқозон-ичак касаллик-
1
Senior Lecturer of the Department of Social Sciences, Pedagogy and Psychology of the Tashkent Pediatric Medical
Institute, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
217
санитар ҳимоявий
зоналарга эга эмаслиги
санитар-маиший яшаш
шароитлари ёмонлашиши,
Орол атрофидаги юқумли
касалликлар,
80-йилларда
экологиянинг
ёмонлашуви,
болалар ўлими ёритилган.
лари, зарарли ўсимталар, сил касаллиги, саноат корхона-
сининг аҳоли турар жойлари яқинида жойлашганлиги,
санитар ҳимоявий зоналарга эга эмаслиги санитар-маиший
яшаш шароитлари ёмонлашиши, Орол денгизининг
жануби-шарқий қисмида юқумли касалликлар, 80-йилларда
экологиянинг ёмонлашуви натижасида болалар ўлими яна
кучая бошланганлиги ёритилган.
Факторы, влияющие на здоровье детей во время
монокультуры хлопка в Узбекистане в 1960-х–1980-х годах
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
развитие химической
промышленности,
вредные химические
вещества,
хронические заболевания,
населенные пункты,
расположенные вблизи
заводов,
отсутствие санитарно-
защитных зон,
ухудшение санитарно-
бытовых условий,
инфекционные
заболевания в районе
Аральского моря,
детская смертность
в 80-е годы.
Основными факторами, влияющими на здоровье детей в
Узбекистане в 1960-1980 годах, являются негативное
воздействие химии и ее доминирование в промышленности
страны, увеличение количества остатков пестицидов в воде,
что вызвало рост устойчивых заболеваний среди населения,
вирусных гепатитов, тяжелых заболеваний, диареи,
эндогастральных проблем, цирроза печени, аллергии и
желудочно-кишечных
заболеваний,
злокачественных
опухолей,
туберкулеза,
близости
промышленных
предприятий к жилым районам, отсутствия санитарно-
защитных зон, ухудшение санитарных и бытовых условий,
инфекционные заболевания в юго-восточной части
Аральского моря, детская смертность, начавшая расти в
результате ухудшения состояния окружающей среды в
1980-х годах, – все это сообщается в этой статье.
Кимё саноати бутуниттифоқ меҳнат тақсимотида Ўрта Осиё республика-
ларида, жумладан, Ўзбекистонда етакчи тармоққа айланган. Бу тармоқда минерал
ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қиладиган химиявий моддалар, суньий аммиак, кир
ювиш воситалари ва яна турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқилар эди. 70-80 йилларда
унинг ривожланишига жуда катта эьтибор берилди. Натижада маҳсулот ҳажми
1970 йилдагига нисбатан 1980 йилда 249 фоизга, 1986 йилда эса 421 фоизга ортди.
Тўғри, бир вақтлар бу муваффақиятлардан фахрланиб гапириларди. Бироқ кейинги
йилларда химия саноати “Ривожи” келтириб чиқарган салбий оқибатлар тўғрисида
гапирмасликликнинг иложи йўқ, чунки юқорида саналган маҳсулотларни ишлаб
чиқариш жараёнида атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун ўта заҳарли моддалар
ажралиб чиқади. Кўпгина ривожланган мамлакатлар бундай маҳсулотлар ишлаб
чиқарадиган корхоналар қуришдан аллақачон воз кечишган, улар бундай
корхоналарни ўзга, Осиёнинг бир қатор чекка, қолоқ минтақаларида катта
маблағлар эвазига афзал кўрадилар.
Табиат ва жамият ўртасидаги мувозанатнинг барқарорлигини таъминлаш
мақсадида бу масала 1967 йили БМТ Бош Ассамблеясининг XVII сессиясида
чақирилган Халқаро конференцияда биринчи марта кун тартибига қўйилди.
1972 йилнинг 5-16 июнь кунлари Стокгольм (Швеция)да ўтказилган Халқаро
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
218
конференцияда 5-июнь “Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро куни” деб эълон
қилиниб, унда дунё жамоатчилиги эътиборини экологик муҳит барқарорлигини
сақлашга қаратилди.
Ўзбекистон КП МК ва Министрлар Совети 1979 йил февралида республика
табиий ресурслардан унумли фойдаланиш ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш
бўйича тадбирларни ишлаб чиқди. Бу тадбирларга мувофиқ аҳоли пунктларида
санитария тозалиги ва кўкламзорлаштириш, қишлоқ жойфларга қувурлар орқали
ичимлик сувларини олиб бориш ва газлаштириш асосий ма сала қилиб қўйилди.
Бироқ Республикада атроф-муҳитни мухофаза қилиш ҳақидаги қарорда кўзда
тутилган 198 та топшириқдан атиги 47 таси бажарилди халос.
Таъкидлаш жоизки, сув ресурслари таркибидаги пестицид қолдиқлар
миқдори Иттифоқ бўйича 1,4 фоизни ташкил қилгани ҳолда, Ўзбекистонда бу
кўрсаткич 2,7 фоизга тенг бўлиб, аҳолини сурункали касалликларга дучор
бўлишига замин яратган. Республиканинг қишлоқ жойларида юзага келган
эпидемиологик шароитдан заҳарланишлар сони ортди, вирусли гепатит билан
оғриганлар кўпайди, бошқа хавфли касалликлар ҳам тарқала бошлади. Масалан,
пахта экиладиган зоналарда яшовчиларнинг Хоразм, Бухоро ва Қорақалпоғистон
АССРда болаларнинг 80 фоизидан кўпроғи битта ёки бир нечта касалликлар
(40 фоизи церроз, 40 фоизи аллергик ва ошқозон-ичак касалликлари) билан
оғриган эди.
Аҳоли саломатлигини сақлашда тобора муркааблашиб бораётган вазият
1980-йилларнинг бошида республиканинг турли ҳудудларида аҳолини ичимлик
суви билан таьминлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар ўтказишга мажбур
қилди. Жумладан, 1982 йили Ўзбекистонда Урганч-Хива-Янгиариқ, Зарафшон-
Бухоро, Қуйимозор-Бухоро, Чим-Қарши магистрал сув қувурлари ишга туширилди.
Республиканинг колхоз ва совхозларида 316,4 км сув қувурлари ўтказилди.
Шунингдек, шаҳар ва туман марказларида 46 км канализация, қишлоқ жойларда
40 км канализация ўтказилди.
1981 йилнинг 11-августида Ўзбекистон КП МҚ қарори билан бутифосни
дефолиант сифатида қўллаш тақиқланганлигига қарамасдан, ундан фойдаланиш
аҳоли пунктлари яқинида ҳам давом эди. Заҳарли моддалар маҳсулотлар ва очиқ сув
ҳавзалари орқали қишлоқ аҳолиси, шунингдек пахта термига юборилган шаҳарлик
ҳашарчилар организмига отиб соғлиғига салбий таъсир қилди. Натижада,
80-йиллар ўрталарида Қашқадарё, Жиззах, Тошкент, Бухоро, Сурхондарё ва Навоий
вилоятларида ич терлама ва паратив бирдан авж олганлиги кузатилди. Айниқса,
қишлоқларга ичбуруғ, сил каби касалликлар тез тарқала бошлади. Хусусан,
1980–1985 йилларда 10минг киши ҳисобига зарарли ўсимталар билан оғриган
беморлар сони 204 кишидан 242 кишига етди, фаол сил касаллиги билан оғриш
1985 йилга келб қишлоқ жойларида 5,4 минг кишига етди.
Бу даврда олий ўқув юртлари ва техникумларнинг талабалари, шунингдек,
қишлоқ мактабларининг юқори синф ўқувчилари узоқ муддатли қишлоқ хўжалик,
хусусан, пахта ҳосилини йиғиштириб олишга жалб қилинган. Ўқув дастурлари эса
ҳаддан ташқари мафкуралаштирилиб. маркизм-ленинизм таьлимоти коммунистик
ғоя талабларига бўйсундирилди. Ўз таъсир доирасига кўплаб яширин ғояларни
сингдирган бу ғоялар асосан Марказ манфаатларини кўзлаган бўлиб, оддий,
меҳнаткаш инсонлар манфаатлари ва саломатликларини ҳимоя қилишга
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
219
қаратилган ҳар қандай таклиф ва мулоҳазалар четга суриб қўйилган. Бундай
ҳолатлар оқибатида инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга жиддий зарар
етказилди.
Марказ томонидан Ўзбекистонда пахтачиликнинг асоссиз равишда экстенсив
ривожлантирилиши ижтимоий, экологик ва аграр инқирозни келтириб чиқариб, у
йилдан-йилга кучайиб борди ва 80-йиллар охирига келиб хавфли тус олди. Лекин,
совет раҳбарияти пахта монополиясининг ўрнатилиши ва бу инқирознинг келиб
чиқишида Ўзбекистонни айблашга ҳаракат қилди.
Ваҳоланки, ХХ асрнинг 70-йилларида Андижон вилояти гидролиз заводи
ёнидаги аҳоли истиқормат қиладиган ҳудудда заводнинг санитар ҳимоявий зонага
эга эмаслиги оқибатида атмосфера ҳавоси юқори даражада ифлосланган эди.
Бунинг устига, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳам атроф-муҳитни ифлослан-
тиришда ўз ҳиссаларини қўшдилар. Жумладан, бу даврда вилоятдаги 30 га яқин
соғлиқни сақлаш муассасалари, хусусан, Оқтепа қишлоғидаги тубдиспансер,
Андижон шаҳридаги 2-сонли касалхона, Жалақудуқ марказий касалхонаси,
Булоқбоши болалар касалхонаси, Чинобод марказий касалхонаси ва бошқалар
тозаланмаган оқаваларни (ҳатто, инфекция бўлимларидаги чиқиндиларни ҳам)
очиқ сув ҳавзаларига ташлаб, аҳоли учун катта эпидемиологик хавфни юзага
келтирарди. 1974 йилда Пахтаобод марказий касалхонаси тозалаш иншоотларисиз
фойдаланишга топширилди. Оқибатда, Тентаксой дарёсига оқава сувлар
тозаланмасдан қўшила бошлади. Аҳоли саломатлигига бундай салбий таьсир
кўрсатувчи носоғлом экологик муҳитни шакллантиришда Навоий, Зарафшон,
Учқудуқ, Фарғона, Олмалиқ, Қўқон, Самарқанд ва бошқа шаҳарлар ҳам катта ўрин
тутдилар. Умуман олганда, 80-йиллар бошида республика бўйича 250 га яқин
саноат корхонасининг аҳоли турар жойлари яқинида жойлашганлиги ва санитар
ҳимоявий
зоналарга
эга
эмаслиги
санитар-маиший
яшаш
шароитлари
ёмонлашишига сабаб бўлаётган эди Бундай ҳолатлар таъсирида экологик вазият
тобора мураккаблашиб борди.
Ўтган асрнинг 70 йилларида болалардаги ошқозон – ичак йўли патология-
ларини
илмий
ўрганиш
бўйича
тадқиқот
ишлари
олиб
боришган
Ф.Х. Назармуҳаммедов, Г.Н. Садчикова, Д. Герчиков каби олимлар ошқозон-ичак
яраси касаллиги билан оғриган болаларда узоқ муддатли динамик кузатув олиб
борилган. Улар бу касалликка чалинган болалар организмининг гармонал
бузилиши ва тана вазнининг камайишига ҳамда жисмоний ривожланмаслигига
кўпроқ табиий экологик муҳит бўлмаганлиги ва тоза ичимлик сувини етарли
даражада истеъмол қиламаганликлари сабаб бўлган деган хулосага келишган.
80-йиллар бошларида табиий ҳавзалардаги сувларнинг таркиби ҳам ўзгариб
борди. Яроқсиз ҳолатга келиб қолган сувларни истеьмол қилиниши оқибатида
Хоразм вилоятида турли хасталиклар кўпая бошлаган. Натижада марказий ҳукумат
ва республика ҳукумати маьлум маьнода Қорақалпоғистон АССР ва Хоразм вилояти
аҳолиси соғлиғини яхшилашнинг шошилинч чораларини амалга оширишга мажбур
бўлди ҳамда Оролбўйи минтақаси соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-
техникавий таьминоти ва кадрлар билан таьминланиш даражаси ўрганиб чиқилди.
80-йилларнинг бошларида республикада аҳолини ичимлик суви билан
таьминлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, 1982 йили
Ўзбекистонда Урганч-Хива-Янгиариқ, Зарафшон-Бухоро, Қуйимозор-Бухоро, Чим-
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
220
Қарши магистрал сув қувурлари ишга туширилди, ҳамда колхоз ва совхозларда
316,4 км сув қувурлари ўтказилди. Шу билан бирга шаҳар ва туман марказларида
46 км канализация, қишлоқ жойларда 40 км канализация ўтказилди.
1970-1990 йиллар давомида Қуйи Амударёда ўлим даражаси Совет Иттифоқи
кўрсаткичидан 2-3 баробар ошди.1986 йилда болалар ўлими ҳар минг кишига
71.5 нафар кишини ташкил қилди (айрим туманларда 90-113 киши).Хоразм
вилоятида эса тиббий кўрикдан ўтган 1 млн. аҳолидан фақат 28,4 фоизи соғлом
бўлиб чиқди, уларнинг 34 фоизи турли сурункали касалликларга йўлиққан ва
37,4 фоизига даволаниш курсидан ўтиш таклиф этилган.
1980–1986 йиллар орасида буйракка тош йиғилиш касаллигига чалинганлар
сони 10 баравар, сурункали ошқозон-ичак касаллиги 3 баравар,артроз-артирит би
лан касалланганлар сони 3,7 баравар кўпайди. Юқумли касалликлар билан, айниқса,
сил билан оғриганлар 80-йиллар давомида 2 мартага ошди.
1960-80 йилларда Ўзбекистонда ҳам турли оғир ва юқумли касалликлардан
ташқари, пахта яккаҳокимлигининг кучайиши, пахта майдонларига заҳарли
доривор моддаларнинг кўплаб сепилиши оқибатида касаллар сонининг ортиб
бориши, бироқ шифохоналар, врачлар ва бошқа медицина персонали ҳамда моддий-
техника таъминотининг етарли даражада эмаслиги туфайли мураккаб вазият
вужудга келди. Ўзбекистондан ташқари, бошқа Ўрта Осиё республикаларига ҳам хос
бўлган бу ҳол советлар ҳокимияти даврида матбуот органларида чоп этилган
материалларда бу ердаги вазиятнинг мураккаблиги, Ўрта Осиё хавфли касаллик-
ларнинг ўчоғига айланиб бораётганлиги ҳақида жиддийроқ бирор фикр билдирил-
мади. Ваҳоланки, 1989 йилги маьлумотларга қараганда, Ўзбекистонда инсон
саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланган заҳарли кимёвий воситаларнинг
сақланиши бўйича кимёвий моддалар сақланадиган омборларнинг 40 фоизигина
янги типдаги лойиҳалар асосида қурилган бўлиб, қолган қисмида доривор
моддаларни сақлаш талабларига жавоб берадиган шароитлар йўқ эди.
1981-1985 йилларда Орол денгизининг жануби-шарқий қисмида юқумли
касалликларга чалинган ўн ёшгача бўлган ҳар 100 минг боладан 86,6 таси ич
терлама ва паратиф билан, 7,9 таси салманеллез, 60,9 таси ич кетиш, 623,9 таси
юқумли гепатит, 5,1 таси гепатит В, 0,2 таси полиомиелит, 36,2 таси қизамиқ,
2,7 таси бўғма, 4,6 таси бошқа юқумли касалликлар билан касалланган бўлса,
1986–1990 йилларга келиб эса 17,6 таси ич терлама ва паратив билан, 13,2 таси
салманеллез, 49,5 таси ич кетиш, 947,2 таси юқумли гепатит, 40,5 таси гепатит В,
1,1 таси полиомиелит, 64,8 таси қизамиқ, 1,7 таси бўғма, 11,5 таси юқумли касаллик
билан оғриган. Бундан касаллик яна 7 тага кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
1980 йилнинг ўрталарида республика қишлоқларида кескин эпидемиологик
шароит вужудга келди, вирусли гепатит билан оғриганлар кўпайди, бошқа хавфли
касалликлар, жумладан 1980-1985 йилларда ҳар 10 минг киши ҳисобига зарарли
ўсимталар билан оғриган беморлар сони ошиб борди. Хоразм, Бухоро ва
Қорақалпоғистон Автоном Республикасида 80 % дан кўпроқ болалар бир ёки бир
нечта касалликлар билан оғриган. Бу даврда қишлоқларда ичкетиш, сил каби
касалликлар кенг тарқалган.
1980 йилда ҚҚАССР да гепатит касаллиги билан касалланган болалар сони
ортиб борган. Агар 1979 йилда 4837 та бола касалланган бўлса, 1980 йилда у
5596 тага кўпайган. Жумладан, Қўнғирот районида касалликнинг ўсиши август
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
221
ойида бўлганлигининг асосий сабаби аҳолини тоза ичимлик сув билан 9,4 % гина
таьминланганлиги, водопровод сувини етишмаслиги, тозаликга риоя қилин-
маганлиги, тиббий хизматни тўла йўлга қўйилмаганлиги, соғломлаштириш чора-
тадбирларини олиб борилманлигидадир.
Аммо педиатрия соҳасининг 80-йилларда кучайиши билан бирга,
экологиянинг ёмонлашуви натижасида болалар ўлими яна кучая бошлади.
Бу
асосан пахта етиштириладиган худудларда болалар ўлимининг кўпайиши
кузатилди. Жумладан, Сирдарё вилоятида 1985 йили болалар ўлими 33,1 та бўлган
бўлса, 1986 йилга келиб бу кўрсаткич 44,0 та га етканлигини кўриш мумкин.
Болалар ўлимининг кўпайиши районлар мисолида олинганда: Оқолтинда 37 тадан
42 тага, Гулистонда 32 тадан 53 тага, Комсомолда 32 тадан 58 тага, Ховосда 22 тадан
51 тага, Боёвутда 27 тадан 37 тага, Ворошиловда 45 тадан 450 тага етканлигини
кўриш мумкин. Бир ёшгача бўлган болаларнинг асосий қисми нафас олиш
касалликлари (56,5 %), перинатал касаллик асоратлари (25,3 %) ва юқумли паразит
касалликлари (10,3 %) дан нобуд бўлишган. Мирзачўл каби янги ўзлаштирилаётган
ҳудудларда вазият янада оғир бўлган.
Вилоятда 3 та болалар боғчаси юқумли сил касалликларига (Гулистон,
Ширин, Янгиер шаҳарларида), 3 та болалар боғчаси сариқ касалликлари учун
мўлжалланган (Гулистон, Янгиер, Сирдарё шаҳарларида). Гулистон шаҳридаги
болалар боғчасида нутқи ривожланмаган, кўзи ожиз ва эшитиши қийин бўлган
болалар алоҳида гуруҳга ажратилган. Вилоятдаги қишлоқ жойларда шифокор
педиатрлар етишмаганлиги сабабли, тиббиёт ҳамширалари оналар ва болаларни
даволаш ишларини ҳам амалга оширишган.
Вилоят партия ва ҳукумат ташкилотлари мавжуд мураккаб вазиятдан чиқиш
учун бир қатор ишларни амалга оширдилар. Жумладан, 1986 йил 14 июлдан
25 июлгача бўлган даврда вилоятида учта болалар поликлиникаси, 9 та район
поликлиника бўлимларида 54 та болалар хонаси ва даволаш амбулаториялари,
176 та фельдшер ва акушер пунктлари, 4 та болалар касалхонаси, район марказий
шифохоналарининг болалар бўлимларида 1890 та ўрин ташкил этилган. Вилоятда
237 та педиатр врач ишлаган. Шифокор педиатрлар болаларнинг 10000 сонига
нисбатан 10,8 % ни ташкил этган. Шунга қарамасдан вилоятда 100 га яқин шифокор
педиатрлар етишмаган. Бу даврда Сирдарё вилоятида болаларнинг сони
218800 бўлиб, шундан бир ёшгача бўлган болалар сони 17945 тани ташкил қилган.
Муттасил пахта миқдорини кўпайтириш, экин майдонларинин ўта
шўрланиши, минерал ўғит ва заҳарли кимёвий воситаларнинг аёвсиз қўлланилиши
экологик муаммоларни кўпайишига олиб келди. Ўзбекистонда 1986 йил мингта
туғилган чақалоқдан 46,2 Қорақалпоғистонда -69.6, Сурхондарё вилоятида
57,7, Фарғона водийсида 50,0, таси нобуд бўлган. Шунингдек, Баҳористон, Қизириқ,
Учқудуқ, Нукус ва Бузатов туманларида эса гўдакларнинг ўлими 80 дан 118 тагача
етган. Инсон саломатлиги учун 17-20 фоиз ирсий келиб чиқиши ва бошқа биологик
қонунлар, 45-50 фоизи турмуш тарзи,17-20 фоиз эса атрофни ўраб турган табиий ва
ташқи муҳит таъсир кўрсатади.
1985–1987 йилларда олинган маълумотларга кўра, СССРнинг айрим
республикаларида болалар ўлими ҳар 1000 нафар боладан бир ёшгача биттадан
тўғри келган бўлса, Ўзбекистонда эса ҳар 1000 чақалоқдан 46,2 нафари бир ёшга
етмай нобуд бўлган. Бу жиҳатдан Ўзбекистон ССРда доимий равишда етакчи ўринда
турган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
222
1980–1990 йилар мобайнида педиатрия соҳасида илмий тадқиқотларни олиб
бориш давом этди. Педиатрия илмий-текшириш институти, Тошкент педиатрия
тиббиёт институти, биринчи ва иккинчи Тошкент тиббиёт институтларининг
ихтисослаштирилган 35 та кафедраларининг фаолияти вазиятни барқарорлаш-
тиришга қаратилди. Шу даврда илмий йўналишларда тиббий-биологик, ижтимоий
ташкилий, минтақавий хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда болаларда учрайдиган
турли касаллик эпидемиологияси ўрганилди, уларда даволаш- профилактик ёрдам
кўрсатиш шакли ва усуллари такомиллаштиришга қаратилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 1987 йилда болалар ўлими 1980 йилга
нисбатан 1,9% га камайган. Лекин барча олиб борилган тадбирларга қарамасдан
перинатал ўлим кўрсаткичи 18,0 %дан 19,4 %гача ўсган. Бу даврда юқумли
касалликлар билан касалланиш юқори бўлиб, биринчи ўринни ўткир ичак
касалликлари эгаллаган. Бунга болаларга хизмат кўрсатувчи даволаш-профилак-
тика муассасаларининг аксарияти моддий –техник жиҳатдан етарлича жиҳозлан-
маганлиги, юқумли касалликлар шифохоналарининг 70% дан ортиғи эса
мослаштирилган биноларда жойлашганлиги сабаб бўлган.
Кўрилган бу чора-тадбирлар маълум даражада аҳоли саломатлигини
яхшилашга ижобий таъсир кўрсатган бўлсада, бироқ бошқа омиллар, жумладан,
17-20 % да ирсий келиб чиқиши ва бошқа биологик қонунлар, 45-50 % да турмуш
тарзи, 17–20 % да атрофни ўраб турган табиий ва ташқи муҳит таъсири кўпинча
ҳисобга олинмаган. Булардан ташқари, муттасил пахта майдонларини кўпайтириш,
экин майдонлари шўрланиш даражасининг ошиб бориши, минерал ўғит ва заҳарли
кимёвий воситаларнинг аёвсиз қўлланилиши экологик муаммоларни кўпайишига
олиб келди. Оқибатда, Ўзбекистонда 1986 йили ҳар 1000 та чақалоқдан 46,2 таси,
Қорақалпоғистонда -69.6 таси, Сурхондарё вилоятида 57,7 таси, Фарғона водийсида
50,0 таси нобуд бўлган.
Ўзбекистон халқ таълими вазирлигининг 1986 йилдаги маълумотларига
қараганда битирувчи синф ўқувчиларининг 58 % оғирроқ ишларга яроқсиз бўлиб
қолганлар, 30 % эса жисмонан қувватсиз, ақлан норасо бўлган, 30 % дан кўпроғи
сурункали касалликларга чалинган. Пахта экиладиган туманларда жойлашган
мактаблар ўқувчиларининг 86% турли кўринишдаги касалликларга чалинган.
Орол бўйи худудларида оналар ва болалар ўртасида турли касалликлар кенг
тарқалиб борди. 1989 йил бу ҳудудда яшовчи 62000 ҳомиладор аёллар текширувдан
ўтказилганда, уларнинг 40 фоизида жиддий касалликлар аниқланди. Ушбу
ҳолатнинг олдини олиш мақсадида республика раҳбарияти баьзи тадбирлани
қўллади. Масалан, ҚҚАССРда камқонлик билан касалланган аёллар учун 3460 минг
рубллик дори-дармонлар ажратилди. Бу даврда республика бўйича қишлоқларнинг
52фоизи марказлашган ичимлик суви билан таьминланган эди. Қорақалпоғистонда
бу кўрсаткич-21,4 фоиз, Бухоро вилоятида-23, Хоразм вилоятида-23,2 фоиз бўлган.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки иккинчи жаҳон уруши йилларидан кейин
республикада болалар меҳнатидан фойдалишнинг авж олиши, пахтачиликнинг
ривожлантириш учун боғлиқ ижтимоий муаммолар, экин майдонларига инсонлар
учун хавфли бўлган заҳарли химикатларнинг кенг қўлланиши оқибатида, болалар
касалликлари ва ўлимининг кескин ортиб бориши, хозирги пайтда қуриб бораётган
Орол, унинг атроф-муҳитга таьсирини камайтириш ва шу худудларда истиқомат
қилувчи аҳолини ижтимоий томондан ҳаётини яхшилаш, тоза ичимлик суви билан
таьминлаш, дори-дармон, тиббий-хизмат кўрсатиш ачинарли аҳволда эканлигини
кўришимиз мумкин.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
223
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Абдиров Ч.А., Агаджанян Н.А., Северин А.Е. Экология и здоровье человек. –
Нукус: “ҚОРАҚАЛПОҚИСТОН”, 1993.
2.
Абдуллаев А.Н. Ўзбекистонда пахта яккахокимлиги ва унинг оқибатлари
(1917–1991 йй.) Тарих фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. – Тошкент, 2010.
3.
Баҳромов С. Тиббиёт: ютуқ ва муаммолар // Совет Ўзбекистони, 1989 йил
26 март.
4.
Бетакроримсан, ягонасан, она ватаним – Ўзбекистоним. – Тошкент. 2015.
5.
Бобожонова Д. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар (70-80 йил-
лар мисолида). – Тошкент, 1999. -52-б.
6.
Герчиков А.Д. Исследование эритропоэза и коррекция его нарушений при
язвенной болезни и хроническом энтероколите у детей. Автореф. дис. канд. мед.
наук. – Тошкент, 1978.
7.
Давлетов С. Ўзбекистондаги экологик вазият ва унинг ижтимоий муаммо-
лари (ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХI аср боши). – Тошкент, 2012.
8.
Кирпатенко В. Больное потомство // Здоровье. – Медицина., 1981. – №6. – С. 12.
9.
Мўминова Г.Э. Ўзбекистонда совет даврида соғлиқни сақлаш тизими тарихи
(1917-1991 йиллар) тарих фанлар доктори (DSс) диссертацияси. – Тошкент, 2018.
10.
Назармухамедов Ф.Х. Некоторые вопросы клиники, патобиохимии и
патогенетической терапии острых желудочно-кишечных заболеваний у детей
раннего возраста. Автореф. дис. канд. мед. наук. – Тошкент, 1972.
11.
Народное хозяйство Узбекской ССР 1989 г. – Ташкент: Узбекистан, 1990.
12.
Расулова Н.Ф. Ўзбекистонда педиатриянинг ривожланиш тарихи. –
Тошкент, 2011.
13.
Садчикова Г.Н. Кислотообразующая и моторно-эвакуаторная функции
желудка при хроническом гастрите и язвенной болезни у детей. Автореф. дис. канд.
мед. наук. – Тошкент, 1977.
14.
Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. 2 китоб. Ўзбекистоннинг
янги тарихи. – Тошкент: “Шарқ”, 2000.
15.
Ўзбекистон тарихи. – Тошкент – “Ўзбекистон”. 2019. 412-б. (576).
16.
ЎзР ИТТМДА, 1-фонд, 7-рўйхат, 1516-йиғма жилд, 185-варақ. 1-б.
17.
ЎзР ИТТМДА, 1-фонд,7-рўйхат, 2382-йиғма жилд, 7-варақ. 1-б.
18.
ЎзР МДА, Р-837-фонд, 41-рўйхат, 6238-йиғма жилд, 40-варақ.
19.
Ҳамроев Ў. Экологик қонунчилик талабларини амалга оширишда жамоат
бирлашмалари иштирокини ҳуқуқий масалалари: юрид. фан. номз... дисс. автореф. –
Тошкент: ТДЮИ, 2011.
