Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Stages of development of the legal foundations of the
Institute of Notary in Uzbekistan
Dilshod ASHUROV
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2024
Received in revised form
15 July 2024
Accepted 25 July 2024
Available online
15 August 2024
This article analyzes the stages of development of the
organizational and legal foundations of the Institute of Notaries
in Uzbekistan. The legislative base of the administrative and
legal regulation of the notary sphere is being studied in stages.
During the development of the institute of notary, the specifics
of the relationship between the regulatory div and the self-
governing (regulatory organization) div are analyzed. The
legal foundations of the organization of notaries engaged in
private practice are analyzed. The article analyzes current
trends and difficulties, including their interaction with other
legal and government agencies. The problems related to notary
processes' automation and modern technologies' introduction
into notary practice are discussed. The experience of other
countries in the field of notary regulation and its impact on the
reform of the notary system in Uzbekistan is also being studied.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss7/S-pp235-243
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
notary,
organizational and legal
bases,
notary services,
administrative and legal
regulation,
professional ethics of
notaries,
responsibility of notaries,
automation,
modern technologies,
international standards,
regulator,
self-regulating organization.
Ўзбекистонда
нотариат
институтининг
ҳуқуқий
асосларининг ривожланиш босқичлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
нотариус,
ташкилий
-
ҳуқуқий
асослар,
нотариал хизматлар,
маъмурий
-
ҳуқуқий
тартибга солиш,
Нотариусларнинг касбий
этикаси,
Мазкур
мақолада
Ўзбекистонда
нотариат
институтининг
ташкилий
-
ҳуқуқий
асосларининг
ривожланиш босқичлари таҳлил қилинади. Нотариат
соҳасини маъмурий
-
ҳуқуқий тартибга солишга оид
қонунчилик базаси босқичларга бўлиб ўрганилган.
Нотариат институтининг ривожланишида регулятор ва
ўзини ўзи бошқарувчи (тартибга солувчи) орган
1
Independent applicant, Tashkent State University of Law.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2024) / ISSN 2181-1415
236
нотариусларнинг
жавобгарлиги,
автоматлаштириш,
замонавий технологиялар,
халқаро стандартлар,
регулятор,
ўзини ўзи тартибга солиш
ташкилоти.
ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари
таҳлил этилган.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариуслар фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий
асослари таҳлил этилган. Соҳага оид замонавий
тенденциялар ва қийинчиликлари, шу жумладан уларнинг
бошқа юридик ва давлат органлари билан ўзаро
муносабатлари масалалари таҳлил қилинади. Нотариал
жараёнларни
автоматлаштириш
ва
замонавий
технологияларни нотариал амалиётга жорий этиш билан
боғлиқ муаммолар муҳокама қилинади. Шунингдек, бошқа
мамлакатларнинг нотариал тартибга солиш соҳасидаги
тажрибаси ва унинг Ўзбекистон нотариал тизимини ислоҳ
қилишга таъсири ўрганилган.
Этапы развития правовых основ института нотариата
в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
нотариат,
организационно
-
правовые
основы,
нотариальные услуги,
административно
-
правовое регулирование,
профессиональная этика
нотариусов,
ответственность
нотариусов,
автоматизация,
современные технологии,
международные
стандарты,
регулятор,
саморегулируемая
организация.
В данной статье анализируются этапы развития
организационно
-
правовых основ института нотариата в
Узбекистане. Законодательная база административно
-
правового регулирования нотариальной сферы изучается
поэтапно.
При
развитии
института
нотариата
анализируется
специфика
взаимоотношений
между
регулирующим
органом
и
самоуправляющимся
(регулирующей организацией) органом. Анализируются
правовые основы организации деятельности нотариусов,
занимающихся
частной
практикой.
Анализируются
современные тенденции и трудности в данной сфере, в том
числе их взаимодействие с другими юридическими и
государственными органами. Обсуждаются проблемы,
связанные с автоматизацией нотариальных процессов и
внедрением современных технологий в нотариальную
практику. Также изучен
опыт других стран в области
регулирования
нотариата
и
его
влияние
на
реформирование нотариальной системы Узбекистана.
Мутафаккир Шарль де Монтескье шундай деган эди: “Табиатан, ҳамма
одамлар тенг туғиладилар, лекин улар бу тенгликда давом эта олмайдилар.
Жамият уларни йўқотишга мажбур қилади ва улар буни фақат қонун ҳимояси
билан тиклайдилар”
[1].
Юридик ёрдам –
бу адвокат билан маслаҳатлашиш учун ресурслар
этишмаслиги сабабли ҳеч ким юридик маслаҳат олишдан бош тортмаслигини
таъминловчи восита ҳисобланади. Шу сабабли, асосий мақсад жамиятнинг
камбағал ва заиф қатламлари учун ягона адолатни таъминлашдир
[
2]. Камбағал
аҳоли қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш қонун устуворлигини таъминлаш учун
муҳим бўлиб, бу демократик жамиятнинг мавжудлиги учун зарурий шартдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2024) / ISSN 2181-1415
237
Хорижий мамлакатларда Н.
Кокс
[
3], Т.
Прокич
[
4], С.
Рошу
[
5], Осиё
давлатларидан С.О.
Адиниграха
[
6], Д.
Нараҳаб
[
7], М.Л.
Клозен
[
8], C.О.
Йованович
[
9] каби олимлар юридик ёрдам кўрсатишда нотариат институтининг ташкилий
-
ҳуқуқий
асосларини тадқиқ этишган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларда юридик ёрдам
кўрсатишга оид муносабатларнинг фаол иштирокчиси нотариат институтининг
конституциявий
-
ҳуқуқий асослари А.М.
Азнаев
[
10], О.А.
Тимошкина
[11],
А.Е.
Черникова
[
12], Г.
Романовский
[
13], А.Е.
Шапкина
[
14] ва бошқалар томонидан
олиб борилган.Ўзбекистонда нотариус институтининг ҳуқуқий асосларининг
ривожланиш босқичларини бир қанча даврларга бўлиш мумкин. Буни қисман уч
давр 1996–2009 йиллар, 2010–2016 йиллар ва 2017
-
йилдан ҳозиргача бўлган давр
деб ҳисоблаш мумкиню
1996
–
2009
йиллар.
Қайд этиш лозимки, нотариуслар фаолиятини тартибга
солувчи
биринчи
норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжат
“Нотариат
тўғрисида”ги
26.12.1996 йилдаги 343
-I-
сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳисобланади.
Ушбу қонун қабул қилингунга қадар ҳам нотариат органлари ўз фаолиятини
олиб
борган
ҳисобланади.
Нотариуслар
мавжуд
бўлган.
Масалан,
16.09.1991 йилдаги 233
-
сон Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини харид қилиш
-
сотиш,
алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги
қарорда
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлигига 62 тадан
иборат қўшимча давлат нотариуслари ва уларни сақлаш учун тегишли бюджет
маблағлари ажратиши белгилаб қўйилган.
Бундан келиб чиқадики, 1996 йил нотариуслар фаолиятига оид илк қонун
қабул
қилингунга қадар ҳам нотариуслар фаолият юритган. Бироқ улар
фаолиятининг яхлит ҳуқуқий асоси мавжуд бўлмаган.
Юқорида айтиб ўтганимдек уларнинг фаолиятини тартибга солувчи
биринчи ҳужжат 1996 йилда қабул қилинган. Қонун нотариуслик фаолиятининг
асосий тамойиллари ва тартибини, шунингдек, нотариусларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини аниқ белгилаган.
Бир йил ўтиб 1997 йилда нотариусларга лицензия беришга оид нисбатан
содда бўлган ҳужжат қабул қилинган. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи
лицензиялар бериш ва лицензия берганлик учун давлат божи тўлаш тартиби
тўғрисида”ги қарори ҳисобланади (ҳозирда ушбу қарор кучини йўқотган).
Ушбу қарорда нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи
лицензиялар биринчи марта нотариат фаолияти билан шуғулланиш хоҳишини
билдирган
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароларига
Қорақалпоғистон
Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг
адлия бошқармалари томонидан, ушбу органлар ҳузурида тузилган малака
комиссиясининг қарори асосига кўра малака имтиҳони топширилган кундан
бошлаб бир ой мобайнида берилиши, «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни қабул қилинган кунда нотариус деб ҳисобланган шахсларга
нотариат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия малака
имтиҳони топширмасдан берилиши, нотариат фаолияти билан шуғулланиш
ҳуқуқини
берувчи лицензиялар берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш
баравари миқдорида давлат божи тўланиши белгилаб қўйилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2024) / ISSN 2181-1415
238
Нотариуслар фаолиятига оид бу босқичда қабул қилинган муҳим
ҳужжатлардан
бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
07.01.2003 йилдаги 4
-
сон “Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни
такомиллаштиришга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қароридир.
(ҳозирда ушбу қарор кучини йўқотган). Ушбу қарорда нотариал ҳаракатлар содир
этилганлиги учун нотариал идоралар томонидан ундириладиган давлат божининг
15 фоизи миқдоридаги ажратма тўғридан
-
тўғри бюджетдан маблағ билан
таъминлаш ўрнига давлат нотариал идоралари фаолиятини маблағ билан
таъминлаш манбаи этиб белгиланган.
Навбатдаги норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги Ҳайъатининг 12.11.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами
1521 бўлган “Муайян ҳудудда (нотариал округда) нотариал ҳаракатларни амалга
ошириш ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳисобланади. Ушбу қарорда нотариал
ҳаракатларни
амалга ошириш учун ваколатларни бериш бўйича танлов қандай
ўтказилиши, танловда иштирок этиш шартлари ва талаблари, танловни ўтказиш
учун ташкил этиладиган комиссиянинг таркиби, вазифалари ва ваколатлари,
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун номзодларни баҳолаш мезонлари ва
талаблари. Ҳозирда мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
2010 йил 20 декабрдаги 302
-
мҳ
-
сонли “Нотариат соҳасидаги айрим норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида”ги буйруғига
(рўйхат рақами 1521
-
4, 20.12.2010 й) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳаъйатнинг 08.11.2006 йилда
рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1638 бўлган “Ўзбекистон Республикаси давлат
нотариал идораларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги қарори ҳам ушбу босқичда қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан биридир.
Ушбу қарор Нотариус бўлишни истаган шахсларнинг амалий кўникмаларини
ошириш ва уларни нотариал фаолиятга тайёрлаш мақсадида қабул қилинган. Қарор
Стажировка ўташ учун номзодларга қўйиладиган талаблар ва шартлар, стажировка
муддати ва унинг давомийлиги ва бошқа муҳим масалаларни ўз ичига олади. Ҳозирда
мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги
302-
мҳ
-
сонли “Нотариат соҳасидаги айрим норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида”ги буйруғига (рўйхат рақами 1521
-4,
20.12.2010 й) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Навбатдаги ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳайъатнинг
08.11.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1637 бўлган қарори
ҳисобланади. Мазкур қарор билан нотариус бўлиш тартиби, 1997
-
йилда қабул
қилинган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нотариат фаолияти
билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш ва лицензия берганлик
учун давлат божи тўлаш тартиби тўғрисида”ги қарорига нисбатан анча
мураккаблашган.
Хусусан, хужжатга мувофиқ Нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини
берувчи лицензияга:
а)
олий юридик маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган;
б)
давлат нотариал идорасида ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус ҳузурида стажировкани ўтаган;
в)
малака имтиҳонидан ўтган шахслар эга бўлиши мумкинлиги белгиланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2024) / ISSN 2181-1415
239
Стажировкадан ўтган ва нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини
берувчи лицензия олиш тўғрисида белгиланган тартибда ариза берган шахслар
малака комиссиясига малака имтиҳони топшириши қайт этилган. Мазкур қарор
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 18 сентябрдаги 196
-
мҳ
-
сонли
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нотариал фаолият билан шуғулланиш
ҳуқуқини
берувчи лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги Ҳайъат қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги буйруғига
(рўйхат рақами 1637
-
1, 18.09.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
2-
босқич. 2010
-2016-
йиллар.
2010-
йил чинакам маънода нотариат фаолияти учун ҳақиқий ўсиш бўлган
йил десак муболаға бўлмайди. Ушбу йилда нотариат фаолиятига оид 4 та муҳим
ҳужжат
қабул қилинган. Булар:
•
05.05.2010 йилдаги ПФ–
4216-
сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш
чоралари тўғрисида”ги фармони (Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–
6075-
сонли “Ўз аҳамиятини йўқотган
қонунчилик
ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали
мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонига асосан ўз кучини йўқотган);
•
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2010 йилдаги
318-
сон “Давлат нотариуси томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши
оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида
қарори (ҳозирда ҳам кучида, бу қарорда Давлат нотариуслари томонидан
ўз касб мажбуриятларини бузиш натижасида
натижасида юридик ёки жисмоний
шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарар тушунчаси, давлат нотариуслари
томонидан етказилган зарарни қоплаш тартиби ва механизмлари акс этган);
•
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 20.12.2010 йилда рўйхатдан
ўтган, рўйхат рақами 2165 бўлган “Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (Мазкур
буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги
3-
мҳ
-
сонли “Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига (рўйхат рақами 3114,
04.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган),
•
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 22.12.2010 йилда рўйхатдан
ўтган, рўйхат рақами 2170 бўлган “Нотариал иш юритиш қоидаларини тасдиқлаш
ҳақида”ги буйруғи;
•
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг 22.12.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат
рақами 2168 бўлган “Давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар
фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
қарори
ҳисобланади.
Учинчи босқич. 2017
-
йилдан ҳозиргача
Ушбу босқич нотариат ривожидаги энг муҳим босқичлардан биридир ҳамда
қисқа
вақт бўлсада, аввалги барча йиллардагидан кўпроқ норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар
қабул қилинган. Қуйида ушбу ҳужжатларнинг энг муҳимлари иерархик
кетма
-
кетликда берилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2024) / ISSN 2181-1415
240
“Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат
тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 25.05.2018 йилдаги ПҚ–
3741-
сон қарори бу
босқичдаги дастлабки муҳим ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Ушбу ҳужжатда
2019 йил 1 январдан бошлаб: кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал
тасдиқлаш фақат “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан
тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга
бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга
оширилиши, васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 34
-
моддаси иккинчи қисмида
назарда тутилган ҳолларда битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни
мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозимлиги, юридик шахс нотариусга
ихтиёрий мурожаат этганда унинг коллегиал органининг қарори қабул
қилинганлиги
факти нотариал тасдиқланиши лозимлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Бу даврдаги яна бир ҳужжат “Нотариатнинг фаол модели доирасида
нотариуслар томонидан “ягона дарча” тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда
давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий
регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 14.09.2018 йилдаги 733
-
сон қарори ҳисобланади. Ушбу қарор
билан, Турар жой олди
-
сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда
доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар ҳақидаги маълумотларни
олишнинг маъмурий регламенти 1
-
иловага мувофиқ;
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид
маълумотларини текширишнинг маъмурий регламенти, кўчмас мулкни бошқа
шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва
иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов
-
дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг
маъмурий регламенти, хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш
шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган
шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти, юридик шахслар
иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида
маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти, кўчмас мулкни бошқа шахсга
ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд
ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти
тасдиқданган.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
“Нотариус лавозимига
тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида” 04.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3114 бўлган буйруғи ҳам
бу борадаги муҳим ҳужжатлардан биридир.
Қайд
этиш лозимки, ушбу хужжатда фақатгина давлат нотариал идораси
нотариуслари учун танлов ўтказиш тартиби акс этган. Сабаби, хужжат қабул
қилинганда
ҳали хусусий нотариат фаолиятига руҳсат берилмаган эди.
Кейигчалик ушбу буйруқ номи хусусий нотариат фаолиятига руҳсат берилгач
ўзгартирилган. Яъни буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия
вазирининг 2020 йил 15 июндаги 134
-
мҳ
-
сонли буйруғи билан “Давлат нотариал
идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал
фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” деб ўзгартирилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2024) / ISSN 2181-1415
241
Ушбу буйруқда дастлабки версиясидан фарқли ўлароқ хусусий нотариал
фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш
тартиби ҳам акс этган.
Бу даврда қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан яна бири бу “Нотариуслар
томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
04.01.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3113 бўлган буйруғидир. Ушбу
ҳужжатда
нотариал ҳаракатларни амалга оширишнинг умумий қоидалари,
нотариал ҳаракатларнинг айрим турларини амалга ошириш қоидалари ва кўплаб
турдаги шартномаларни нотариал тасдиқлаш билан боғлиқ қоидалар, тартиб
-
таомиллар акс этган. Ҳозирги кунда ушбу ҳужжат нотариуслар фаолиятида энг кўп
қўллайдиган
ҳужжатлардан биридир.
Нотариат ривожига сезиларли таъсир кўрсатган муҳим норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлардан
яна бири бу –
Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини
тубдан ислоҳ қилиш чора
-
тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 09.09.2019 йилдаги ПФ–
5816-
сон Фармони ҳисобланади. Ушбу
ҳужжат
билан давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралар этиб
қайта
ташкил қилиш адлия органларида нодавлат нотариал идораларни
рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, фаолият юритаётган нотариусларга уларнинг
аризаларига асосан нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи
лицензия бериш орқали амалга оширилиши, тегишли нотариал округда қонун
ҳужжатларига
мувофиқ етарли миқдордаги нодавлат нотариал идоралар ташкил
этилгунига қадар давлат нотариал идоралари ўз фаолиятини давом эттириши,
нотариус ўз касбий мажбуриятларини бузиши оқибатида етказиладиган зарардан
жисмоний ва юридик шахсларни ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат нотариал
идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаниши, нодавлат
нотариал идораларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва нотариал фаолият билан
шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш адлия органлари томонидан амалга
оширилиши белгилаб қўйилган. Ушбу фармон билан 2019 –
2021 йилларда
нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”
тасдиқланган.
Бу даврда қабул қилинган энг муҳим хужжатлардан бири “Нотариат тизими
тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
Ўзбекистон
Республикасининг 14.01.2020 йилдаги ЎРҚ–
602-
сон қонуни ҳисобланади. Ушбу
қонун
билан “Нотариат тўғрисида”ги 26.12.1996 йилдаги 343
-I-
сон Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига “Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус”
тушунчаси илк марта киритилган. Шунингдек нотариал палатанинг мақоми
белгилаб берилган.
Мазкур ҳужжат қабул қилинганидан бироз ўтиб “Ўзбекистон Нотариал палатаси
фаолиятини ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 йилдаги 54
-
сон қарори қабул қилинган.
Нодавлат нотариат органлари фаолиятини тартибга солувчи муҳим
хужжатлардан бири бу –
“Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2020 йилдаги 156
-
сон қарори ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2024) / ISSN 2181-1415
242
Ушбу қарор билан Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар
фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом, хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисида низом ва
нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш
тартиби тўғрисида низомлар тасдиқланган.
Шунингдек “Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг
фуқаролик
жавобгарлигини
мажбурий
суғурта
қилиш
қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
04.04.2020 йилдаги 199
-
сон қарори ҳам қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2020 йилда
726-
сон “Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш
тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” қарори қабул
қилинган. Ушбу қарор билан Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа
шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти,
нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш
ҳақидаги
битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти, нотариуслар
томонидан мол
-
мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартномаларни
тасдиқлашнинг маъмурий регламенти, нотариуслар томонидан ишончномаларни
тасдиқлашнинг маъмурий регламенти, нотариуслар томонидан меросга бўлган
ҳуқуқ
тўғрисида гувоҳномани беришнинг маъмурий регламенти тасдиқлансин.
Нотариат фаолиятига оид энг оҳирги муҳим хужжатлар Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган.
Булар “Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар
томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
27.07.2021 йилдаги 464
-
сон қарори ҳамда “Нотариал фаолиятни ташкил этишни
янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2022 йилдаги 369
-
сон қарори ҳисобланади.
ВМҚ 464
-
сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,
Қорақалпоғистон
Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
адлия бошқармалари (кейинги ўринларда –
адлия органлари) томонидан давлат
нотариал идоралар нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариусларнинг нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши
устидан назорат фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тасдиқланган.
ВМҚ 369
-
сонли қарорда эса хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш
ҳуқуқини
бериш бўйича малака имтиҳонини топшириш истагида бўлган
жисмоний шахсларга қўйиладиган талаблар, малака имтиҳонида иштирок этиш
учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ҳамда малака имтиҳонини ташкил этиш
тартибини назарда тутувчи Хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳонини
ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва
хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш талаблари ва шартлари, лицензия
олиш учун ариза бериш, уни кўриб чиқиш ва лицензия бериш, лицензияни қайта
расмийлаштириш ҳамда лицензияларнинг давлат реестрини юритиш тартибини
назарда тутувчи Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низом тасдиқланган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
07 (2024) / ISSN 2181-1415
243
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
de Secondat Montesquieu C. L., baron de Montesquieu C. S. The spirit of laws.
–
The Lawbook Exchange, Ltd., 2005.
2.
Pranav Gosain. Legal aid-constitutional imperative. International Journal of
Multidisciplinary Research and Development. P.35.
3.
Cox N. The Notary Public-the third arm of the legal profession //New Zealand
Business Law Quarterly.
–
2000.
–
Т. 6.
4.
Trgovcevic Prokic M. Legal Basis of Notary Public Services //No. 3 Int'l J. Econ. &
L.
–
2011.
–
Т. 2. –
С. 140.
5.
Roşu C. et al. Liability Of The Notary Public For Notarial Authentic Documents
//Curentul Juridic.
–
2016.
–
Т. 64. –
№. 1. –
С. 117
-128.
6.
Adinugraha C. O., Sudarwanto A. S., Amiruddin N. A review on Notarial Deed
Restriction Regulation based on Law on Office of Notary Public //International Journal of
Multicultural and Multireligious Understanding.
–
2018.
–
Т. 5. –
№. 2. –
С. 318
-329.
7.
Harahap D. A., Wahyuni W. S. An Urgency for Extraordinary Member to Take
Tests to Fulfil the Requirements to be Notary Public Official //Budapest International
Research and Critics Institute (BIRCI-Journal): Humanities and Social Sciences.
–
2020.
–
Т. 3. –
№. 1. –
С. 477
-485.
8.
Closen M. L. The Public Official Role of the Notary //J. Marshall L. Rev.
–
1997.
–
Т. 31. –
С. 651.
9.
Jovanović S. O. Legal position of a notary public and specific features of his
professional liability insurance //Tokovi osiguranja.
–
2020.
–
Т. 36. –
№. 3. –
С. 7
-30.
10.
Азнаев А. М. Конституционно
-
правовые основы деятельности нотариата
в Российской Федерации //Москва. –
2008.
11.
Тимошкина О. А. Конституционно
-
правовые основы деятельности нотариата
по защите социально
-
экономических прав граждан //Год публикации. –
2014.
12.
Черников А. Е. Конституционно
-
правовое регулирование нотариата в
современной России : дис. –
Б, 2008
13.
Романовский Г., Романовская О. Нотариат в Российской Федерации. –
Litres, 2017.
14.
Шапкина Е. А. Конституционные основы взаимодействия государства и
институтов гражданского общества в противодействии коррупции //Ученые
труды Российской Академии адвокатуры и нотариата. –
2011.
–
№. 2. –
С. 53
-58.
