Авторы

  • Бекжон Исмаилов
    независимый соискатель, Ташкентский государственный юридический университет, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-pp55-63

Ключевые слова:

инклюзивное образование инклюзивные модели люди с ограниченными возможностями социальная среда общество специальное образование научные исследования

Аннотация

В данной статье, представлен подробный анализ концепции инклюзивного образования и ряда научно-теоретических подходов, представленные, именно к данной форме обучения. Признано, что инклюзивное образование является важнейшей основой интеграции учащихся с ограниченными возможностями в общество. Это связано с тем, что инклюзивное образование основано на взаимодействии людей с ограниченными возможностями и здоровых учащихся. Кроме того, в статье проводится сравнительный анализ применения моделей инклюзивного образования в Узбекистане.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Socio-legal models of inclusive education and their application
in the educational system of Uzbekistan

Bekjon ISMOILOV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022

This article presents a detailed analysis of the concept of

inclusive education and a number of scientific and theoretical
approaches presented specifically to this form of education. It is
recognized that inclusive education is the most important basis
for the integration of students with disabilities into society. This
is due to the fact that inclusive education is based on the
interaction of people with disabilities and healthy students. In
addition, the article provides a comparative analysis of the
application of inclusive education models in Uzbekistan.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

55-63

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

inclusive education,
inclusive models,
people with disabilities,
social environment,
society,
special education,
scientific research.

Инклюзив таълим ўқув жараёнларининг ижтимоий

-

ҳуқуқий моделлари ва уларнинг Ўзбекистон шароитида
қўлланилиш имкониятлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

инклюзив таълим,
инклюзив моделлар,
ногиронлиги бўлган
шахслар,

ижтимоий муҳит,

жамият,

махсус таълим,

илмий ёндашувлар.

Мақолада инклюзив таълим тушунчаси ва бу таълим

шакли бўйича келтирилган бир қатор илмий

-

назарий

ёндашувлар атрофлича таҳлил қилинган. Бизга маълумки,
инклюзив таълим ногиронлиги мавжуд ўқувчи ёшларни
жамият ҳаётига интеграция қилишда энг муҳим пойдевор
ҳисобланади. Сабаби, инклюзив таълим жисмоний имко

-

нияти чекланган шахслар ҳамда соғлом таълим олувчилар

-

нинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ташкил этилади. Бундан
ташқари, мақолада Ўзбекистон шароитида инклюзив
таълим моделларининг қўлланилиш имкониятлари қиёсий
тарзда таҳлил

қилинган.

1

Independent researcher at Tashkent State University of Law. Tashkent, Uzbekistan. E-mail: bekjon.4@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

56

Социально

-

правовые модели инклюзивного образования и

их применение в образовательной системе Узбекистана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

инклюзивное
образование,
инклюзивные модели,
люди с ограниченными
возможностями,
социальная среда,
общество,

специальное образование,
научные исследования.

В данной статье, представлен подробный анализ

концепции инклюзивного образования и ряда научно

-

теоретических подходов, представленные, именно к данной
форме обучения. Признано, что инклюзивное образование
является важнейшей основой интеграции учащихся с
ограниченными возможностями в общество. Это связано с
тем,

что

инклюзивное

образование

основано

на

взаимодействии людей с ограниченными возможностями и
здоровых учащихся. Кроме того, в статье проводится
сравнительный анализ применения моделей инклюзивного
образования в Узбекистане.

Бугунги глобаллашув шароитида ногиронлиги бўлган ёшларни сифатли

таълим билан таъминлаш ва бу орқали уларни соғлом жамият муҳитига ортиқча
ижтимоий тўсиқларсиз адаптив мослашишини кафолатлаш бу борадаги давлат
ислоҳотларининг устувор вазифаси ҳисобланади. Шу маънода, жисмоний имко

-

нияти чекланган ўқувчи ёшларни инклюзив шарт

-

шароитлар асосида босқичма

-

босқич умумтаълим муассасаларига жалб этиш, уларнинг ҳуқуқий

-

маънавий

маданиятини юксалтириш, алоҳида эътиборга муҳтож

ўқувчи ёшларни давлат ва

жамият учун сифатли кадр қилиб вояга етказиш бу борадаги давлат сиёсатининг
моҳиятини ташкил этади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Давлат раҳбари
Ш.М.

Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлиги, биринчи навбатда, ижтимоий соҳадаги ислоҳотларимиз самараси
билан чамбарчас боғлиқ. Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм

-

фанга

бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда, мактабгача
таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий

-

техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак.
Ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман,
кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб

-

қувватлаш, албатта, устувор вазифамиз бўлиб

қолади. Ҳар ким эркин билим олиш ҳуқуқига эгадир”.

Дарҳақиқат, таълим олиш имкониятларининг

ҳуқуқий жихатдан барча учун

тенг этиб белгиланганлиги жисмоний нуқсони бор фуқаролар ҳаёти учун ҳал
қилувчи аҳамият касб этади.

Бизга маълумки, ногиронлиги бўлган шахслар таълимини ҳуқуқий жиҳатдан

тартибга солиш ва мавжуд қонунчилик талабларига мослаштиришда давлат
ҳокимияти бошқаруви органларининг тутган ўрни ўзига хосдир. Боиси, таълим
соҳаси сиёсатини юритувчи бошқарув органлари ваколати асосида инклюзив
таълимнинг ташкилий

-

ҳуқуқий жиҳатлари самарали йўлга қўйилади. Таълим олиш

имкониятларининг барча учун тенг ҳуқуқли тарзда амалга оширилишини назарда
тутувчи инклюзив таълим тушунчаси кейинги даврларда жаҳон давлатларида
босқичма

-

босқич равишда ривожланиб бормоқда. Бу ўқув таълим шакли ногирон

-

лиги бўлган болаларнинг соғлом тенгдошлари билан ўзаро ҳамкорликда махсус
шароитлар асосида билим олишини кўзда тутади. Шу маънода, инклюзив таълимга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

57

нисбатан ёндашувлар хилма

-

хиллик касб этади. Мисол учун, инклюзив таълимга

нисбатан бўлган педагогик ёндашувларда бу таълим шакли жисмоний нуқсони
мавжуд ўқувчиларнинг билим олишини, соғлом фикрли бўлишини назарда тутади.
Психологларнинг фикрича эса, инклюзив таълим қўшимча эҳтиёжли болаларни
руҳан тетик бўлишга ундайди. Социологлар эса инклюзив таълим орқали ногирон

-

лиги бор ўқувчилар соғлом жамият муҳитига мослашадилар, деган фикрни илгари
суришади. Ҳуқуқшунослар

инклюзив таълим борасида сўз юритишар экан, унинг

субъектив ҳуқуқ эканлигини таъкидлашади. Дарҳақиқат, билим олиш ва таълим
олишнинг формал шаклини танлаш ҳуқуқи ҳар бир шахснинг, шунингдек, ногирон

-

лиги бор ўқувчи ёшларнинг ҳам конституцион ҳуқуқи саналади. Ўз навбатида,
инклюзив таълимнинг социологик такомиллашуви ҳамда юридик мустаҳкамланиб
бориши соҳада тизимли фаолият йўлга қўйилишини тақозо этади. Шу билан бирга,
бир қатор соҳа вакиллари бу борада қуйидаги фикрларни билдиришади.
О.И.

Акимовнинг таъкидлашича, инклюзив таълим ногиронлиги бўлган ўқувчи

ёшларнинг шахсияти ва жисмоний имкониятидан қатъи назар, уларга махсус
шароитлар асосидаги ўқув жараёнларини яратиб бериши шарт. Умумтаълим
мактаблари инклюзив муҳит яратиш орқали таълим олувчиларга сифатли таълим
олиш имкониятини яратиб бериши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Н.М.

Назарова инклюзив таълимнинг мақсади ногиронлиги мавжуд таълим

олувчиларни инклюзив шарт

-

шароитлар асосида ижтимоий ҳаёт ва фуқаролик

жамияти қонунларига мослаштиришдан иборатдир, деган қарашни илгари суради.
Шунингдек, инклюзив таълимни ривожлантиришда ҳуқуқшунослар, социологлар,
психологлар, малакали педагоглар ўзаро ҳамкорликда тизимли фаолият юритиш

-

лари лозим.

А.И.

Живискаянинг фикр билдиришича, инклюзив таълим, профессионал

тузилмалар негизида ташкил этилиб, мунтазам янгиланиб бориши талаб этилади.
Инклюзив таълимга жалб қилинаётган алоҳида эътиборга муҳтож ўқувчилар
қобилиятларини ҳис этиш, уларнинг истеъдодларини ўқув жараёнлари мобайнида
намоён қилиш дефектологлар ва бошқа инклюзив таълим бўйича махсус педагогик
тайёргарликка эга бўлган ўқитувчилар томонидан амалга оширилиши зарур.
Н.Н.

Михайлованинг инклюзив таълим борасидаги фикрига кўра, бу таълим шакли

турли даражадаги ногиронлиги бўлган шахсларни тенг ҳуқуқлилик тамойилига
асосан билим олишини ҳуқуқий жихатдан таъминлайди. Ш.А.

Дусмановнинг

фикрича, инклюзив таълим –

бу ногиронлиги ёки бошқа сабаблар туфайли махсус

таълимга муҳтож болалар ва ёшлар учун мослашувчан ва индивидуаллашган ёрдам
тизимидир. У умумий таълим тузилишининг муҳим қисмини ташкил қилади ва
ҳамма учун бирдек таълим берувчи оддий таълим муассасаларида олиб борилади.
Анъанавий термин “махсус таълим”

ногирон ўқувчилар таълимини таълим муасса

-

саларидан ташқарида

ёки у билан боғлиқ ҳолда олиб борилувчи тизимни

англатади. Инклюзив таълим, асосан, оддий гурухларда ва ўқувчиларга яқин бўлган
оддий таълим муассасаларида олиб борилади. Оддий гуруҳ муҳитидан ажратиш,
оддий гуруҳларда таълим олишда қўшимча ёрдам ва хизматлар олиб борилаётган
таълим, ижтимоий ва ички эҳтиёжларни ўқувчилар талабига жавоб бермаёт

-

ганлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлса, қисман ёки мустасно ҳолларда тўла
амалга оширилиши мумкин. Инклюзив таълим болаларнинг турли эҳтиёжлари ва
қобилиятлари, жумладан, уларни ўрганиш усуллари ва босқичларидаги фарқларни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

58

аниқлайди ва уларнинг эҳтиёжларини қондиради. Бу индивидуаллашган ўқитиш
методи ва мувофиқлаштирилган ўқув режа ҳамда эшитиш асбоблари ва материал

-

лар асосида амалга оширилади. Дусманов Шерзод Абдувалиевич: “Ижтимоий ишда
миллий ва этник ҳудудий ўзига хосликларни ҳисобга олиш орқали инклюзив
таълимни ривожлантириш”, дея таъкидлайди. Д.С.

Қаҳарова

инклюзив таълимни

давлат сиёсати даражасидаги масалалардан бири деб атайди. Алоҳида эътиборга
муҳтож бўлган вояга етадиган ўсмирлар ривожланишида учрайдиган нуқсонлар
ёки иқтисодий қийинчиликлардан қатъи назар, ижтимоий ҳаётга мослаштиришга
йўналтирилган ўқув жараёнларига жалб қилишни ифодаловчи таълим тизимидир.
Умумтаълим мактабларида жорий этилган инклюзив таълимнинг мақсади алоҳида
ёрдамга муҳтож болаларнинг оддий тенгдошлари билан бир хил шароитларда
ўқиши, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар тенглигини бериш, улар билан ўзаро дўстона
муносабатда бўлиши ҳамда жамиятга ижтимоий мослашишини енгиллаштириш,
ўқувчиларнинг таълим олишлари учун зарурий педагогик

-

психологик

ва коррек

-

цион шароитларни яратишдан иборатдир. Ч.Б.

Абдураҳмонованинг фикрига кўра,

инклюзия –

бу таълим олишни ташкил қилишнинг шундай асосики, бунда ҳамма

ўқувчилар тенгдошлари билан биргаликда ўзларининг яшаш жойларига тааллуқли
бўлган мактабларда таълим оладилар. Юқорида келтирилган соҳа мутахассис

-

ларининг фикр ва мулоҳазаларига асосланиб таъкидлаш мумкинки, инклюзив
таълим ногиронлик ҳолати умумтаълим мактаблари инклюзив тартибда таълим
олишга тўғри

келадиган ўқувчи ёшларни таълим олиш орқали қамраб олишга

қаратилган таълимий ҳаракатдир. Ҳеч кимга сир эмаски, инклюзив таълим
тизимининг ногиронлиги бўлган ўқувчиларни қамраб олиш имконият чегараси
мавжуд. Бу имконият чегараси жисмоний нуқсони мавжуд

ўқувчилардаги ногирон

-

лик ҳолатининг инклюзив шарт

-

шароитларга мос тушишлиги орқали белгиланади.

Бу борада шундай ақлий норасолик ҳолатлари мавжудки, ногиронликнинг бу типи
даражасидаги ўқувчиларни инклюзив тартибдаги умумтаълим мактабларида
ўқитиб бўлмайди. Бу тоифа ўқувчилар ногиронлик белгиларига қараб, махсус
интернат

-

мактабларга жалб

қилинишади. Шу маънода, инклюзив таълим тушун

-

часига нисбатан шаклланган ёндашувлар негизида қуйидаги инклюзив моделлар
юзага келган:

Социал модель.

Ҳуқуқий

модель.

Педагогик модель.

Социал модельда жисмоний нуқсони бор ўқувчиларни таълим соҳаси орқали

ижтимоий ҳаётга мослаштириш назарда тутилади. Бизга маълумки, қўшимча
эҳтиёжли ўқувчиларнинг махсус шароитлар орқали умумтаълим муассасаларига
ўқишга жалб этилиши уларнинг фикрлаш қобилиятини янада кучайтиради. Улар
дунёқарашининг янада кенгайишига хизмат қилади. Алоҳида эътиборга муҳтож
ўқувчи ёшларда фикрлаш қобилиятининг кучайиши ҳамда дунёқарашнинг
кенгайиши уларнинг соғлом жамият ҳаётига ижтимоий тўсиқларсиз мослашишида
бош омил ҳисобланади. Бу қуйидаги жиҳатларни кўзда тутади:

инклюзивлик талаблари ҳисобга олинган ҳолда умумтаълим муассасалари

ва уларга туташ ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш;

таълим муассасаларида маиший хизматларнинг инклюзивлигини

таъмин

-

лаш амалиётини жорий этиш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

59

инклюзивлик талабларини ҳисобга олган ҳолда таълим муассасалари учун

кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

инклюзивлик талабларини ҳисобга олган ҳолда олий ва умумтаълим муас

-

сасаларининг моддий

-

техника базасини янгилаш.

Умумлаштириб айтганда, социал модел жисмоний имконияти чекланган

ўқувчиларга ижтимоий жиҳатдан ёндашиши билан характерли ҳисобланади.
Ю.А.

Колесникнинг таъкидлашича, ижтимоий реабилитация жисмоний чекланган

шахсларни жамиятга интеграция қилишда

энг муҳим босқич саналади.

Педагогик модель. Ушбу модельда қўшимча эҳтиёжли ўқувчиларнинг таълим

олиши инклюзив шарт

-

шароитлар асосида ташкил этилиб, урғу, асосан, уларнинг

маънавий борлиғига, илмий салоҳиятига қаратилади. Педагогик модельнинг
эътиборга молик жиҳати шундаки, ушбу моделда ногиронлиги бўлган ўқувчилар
ҳамда ўқитувчи педагоглар ўртасида ўзаро таълимий боғлиқлик юзага келади.
Муҳими, ўқувчилар ва педагоглар ўртасидаги ушбу таълимий ҳамкорлик инклюзив
таълимнинг самарадорлигини белгилаб

беради. Ўқитувчи педагоглар томонидан

инклюзив синф ўқувчиларининг

кўрсатилаётган натижаларга мувофиқ рағбатлан

-

тириб борилиши соҳа муваффақиятларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
К.Л.

Валентиновнанинг ёзишича, инклюзив таълим ногиронлиги мавжуд боланинг

соғлом тенгдошлари билан биргаликда умумтаълим муассасасида тарбия
топишини таъминлайди. Инклюзив таълим жисмоний нуқсони бор ўқувчининг
жамиятга мослашишига ёрдам беради. Инклюзив таълим жорий қилинган
муассасаларда соғлом ўқувчиларнинг ногиронлиги бўлган

болага нисбатан

муносабатлари объектив шаклланадиган бўлса, бу борада кутилган натижага
эришиш имкони юзага келади. Яъни ногиронлиги мавжуд ўқувчи ўзига нисбатан
бўлаётган ижобий ёндашувлар таъсирида соғлом жамиятга муносиб тарзда
мослаша олади. Инклюзив ўқув жараёнларини қўшимча таълим воситалари,
маъруза ҳамда семинарлар, очиқ муҳокама ва мунозара шаклларида ташкил этиш
педагогик модельнинг мазмун

-

моҳиятини кўрсатиб беради. Т.С.

Набиевларнинг

тушунтиришича, сўнгги пайтларда жамият миқёсида кўп эътироф этилаётган
тушунча инклюзив таълимдир. Инклюзив таълим педагогик жиҳатдан таълим
олишнинг янги бир шакли бўлиб, турли мақомдаги ногиронлиги мавжуд ўқувчи
ёшларни соғлом тенгдошлари билан ўзаро ҳамкорликда таҳсил олишини ёқлайди.
П.Р.

Егоров, Г.Ф.

Егороваларнинг изоҳлашича, инклюзив таълим ўқув жараёнлари

-

нинг барча учун тенг эканлигини таъминловчи таълим соҳасининг муҳим бир
шаклидир. Мактабгача таълим, умумтаълим муассасалари, шунингдек, олий
таълим даргоҳларида инклюзив таълимнинг йўлга қўйилиши жамиятда ногирон

-

лиги бўлган ўқувчи ёшларга нисбатан шаклланган муносабатларнинг ижобий
бўлишлигини таъминлайди. Инклюзив таълим жисмоний имконияти чекланган
шахсларни соғлом жамиятга мослаштиришнинг энг самарали йўли ҳисобланади.
Келтирилган фикрларни умумлаштирган ҳолатда

инклюзив таълим ҳақиқатдан

ҳам ногиронлик ҳолатидаги инсонларни ижтимоий муҳитга мослаштиришда
алоҳида ўрин тутишлигини айтиб ўтишимиз даркор. Ўз навбатида, педагогик
модель инклюзив таълим жараёнларини самарали ташкил этишда халқ таълими
бошқаруви

органлари олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:

инклюзив ўқув жараёнларига оид норматив базани такомиллаштириш;

малакали педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

60

моддий

-

техник базасини мустаҳкамлаш ва муассасаларни махсус мослама

-

лар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), зарур адабиётлар, методик
қўлланмалар, турли касбларга ўқитиш учун ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш;

замонавий ахборот

-

коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳа

-

ларни жорий этиш;

аҳоли ўртасида ижобий

-

ижтимоий муҳитни шакллантириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни камситиш, уларга салбий

муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган чора

-

тадбирларни амалга

ошириш;

инклюзив таълим тизимини тажриба

-

синов тариқасида алоҳида таълим

муассасаларининг фаолиятига жорий қилиш;

инклюзив таълим тизимини босқичма

-

босқич бошқа умумий ўрта таълим

муассасаларида жорий қилиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ҳар бир боланинг инклюзив таълим

олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган чора

-

тадбирларни амалга ошириш;

ўқитиш усулларини такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига индиви

-

дуаллаштириш тамойилларини босқичма

-

босқич жорий этиш;

ўқувчиларни маънавий

-

ахлоқий тарбиялашга, уларнинг жисмонан соғлом

ва бақувват шаклланишига қаратилган чоралар кўриш;

ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий эҳтиёжидан ҳамда таълим муассаса

-

ларининг географик жойлашувидан келиб чиқиб, алоҳида таълим эҳтиёжлари
бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб ва
мактаб

-

интернатлар) сонини оптималлаштириш. Юқорида келтирилган вазифа

-

ларнинг концептуал аҳамиятга эга эканлиги инклюзив таълим ривожида ўзига хос
устуворлик касб этади.

Ҳуқуқий

модель эса таълим олиш ҳуқуқи ногиронлиги бўлган ўқувчи

ёшларни субъектив имконияти эканлигини назарда тутади. Ушбу ҳуқуқий модел

-

нинг мазмуни қўшимча эҳтиёжли ўқувчиларнинг махсус интернат

-

мактабларда

ёхуд инклюзив шароитлар яратилган умумтаълим мактабларида

эркин билим

олишини ҳуқуқий жихатдан таъминлашдан иборат. Ногиронлиги бўлган болалар
таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш нафақат давлат томонидан, балки уларнинг
оилалари тарафидан ҳам амалга оширилиши мақсадга мувофиқ саналади.
С.В.

Соловьеванинг таъкидлашича, давлат барқарорлигининг муҳим йўналиш

-

ларидан бири бу таълим соҳасидир. Таълим муҳитини яратиш орқали

сифатли

таълимнинг мавжуд бўлиши ва шахсларнинг муваффақиятли ижтимоийлашувини
таъминлаш, бундан ташқари, алоҳида эътиборга мухтож таълим олувчиларни
инклюзив таълим билан қамраб олишга эришиш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда жамият ҳаётини мустаҳкамлаш ҳамда давлат бошқарувини

янада такомиллаштиришга қаратилган изчил ислоҳотлар давом этаётган бир
даврда таълим соҳаси самарадорлигини мунтазам ошириб боришга давлат
сиёсатининг муҳим вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда. Бу эса мамлакат
келажак пойдевори бўлган ёш авлодларнинг чуқур ҳамда пухта билим олишларида
улкан имкониятлар яратмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.

Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин

етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр

-

мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

61

Ҳозирги

кунда Республикамизда алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган

150 минг нафар фарзандларимиз бор. Уларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни
эгаллаши учун кўмаклашиш, оғир касалликка чалинганларни даволаш, чин
етимларга ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, уй

-

жой билан таъминлаш –

нафақат вазифамиз, аввало, инсоний бурчимиздир”.

Дарҳақиқат, ҳар бир соҳа ривожида илм

-

фаннинг тутган ўрни беқиёсдир.

Яъни таълим соҳасининг самарадорлиги давлат тараққиётининг ишончли
кафолати саналади. Шу маънода, давлат ҳар бир шахснинг чуқур ва пухта билим
олиши учун кенг қамровли имкониятлар яратиб беради. Хусусан, ногиронлиги
бўлган инсонларнинг таълим олиши бўйича ҳам ҳукумат зарур давлат дастур

-

ларини

ишлаб чиқади ва уларни босқичма

-

босқич амалиётга киритади. Бу каби

давлат дастурларининг амалиётга татбиқ этилиши жисмоний имконияти чеклан

-

ган ўқувчиларнинг таълим олиш сифатининг ошишига хизмат қилади. Шу ўринда
айтиб ўтиш керакки, алоҳида эҳтиёжли инсонлар учун таълим соҳаси улар
ҳаётининг муҳим шарти сифатида қабул қилинади. Ушбу қараш қуйидаги
мулоҳазаларга кўра изоҳланиши мантиқан тўғри бўлади.

Қўшимча

эҳтиёжли шахсларнинг аксарият ҳолатларда жисмоний меҳнат

қилиш қобилиятига эга эмаслиги.

Ногиронлиги бор шахслар турмуш тарзининг ақлий меҳнат билан бевосита

боғлиқлиги.

Таълим олиш ҳуқуқининг жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳаётида

муҳим фактор сифатида намоён бўлиши.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41

-

моддасига мувофиқ ҳар бир

киши таълим олиш ҳуқуқини амалга ошириши ва давлат ўрта махсус таълимни
бепул кафолатлаши керак. Бироқ ўрта мактабга кириш имконияти ногиронлиги
бўлмаган кишилар учун 99,8 фоизни ташкил этса ҳам, ногиронлиги бор кишилар
учун бу кўрсатқич 84 фоизни ташкил этади.

Шу жиҳатдан ногиронлиги бўлган

болаларнинг таълим олиш ҳуқуқлари айрим ҳолатларда ота

-

оналар ёки уларга

масъул инсонлар томонидан қўпол тарзда бузиб келинади. Ваҳоланки, Ўзбекистон
Республикаси таълим соҳасига йўналтирилган миллий қонунчилик тизими бўйича

ҳар ким таълим олиш шаклларини ўзи мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Бироқ
таълим олиш ҳуқуқи ногиронлиги бор шахслар мисолида нисбатан кўпроқ
чекланиб қолади. Агарки биз мавжуд вазиятга реал кўз билан қарайдиган бўлсак, бу
ҳолатларни келтириб чиқараётган бир нечта омилларни санаб ўтишимиз мумкин
бўлади. Биринчи навбатда, жисмоний имконияти чекланган болалар ҳуқуқларини
чеклаб қўйиш жараёнлари оилалардан бошланади. Жисмоний нуқсонли бола
имкониятларини чеклаб қўйиш унинг даставвал билим олиш ҳуқуқлари
бузилишига сабаб бўлади. Яъни қўшимча эҳтиёжли бола қобилиятига ишончсиз
муносабатда бўлинади ва, оқибатда, нормал ҳаёт стандартларига риоя қилин

-

маслик ҳолатлари юзага келади. Якунда бу ҳуқуқсизликка олиб келади. Махсус
интернат

-

мактаблар шарт

-

шароитларининг яхши эмаслиги ҳам бу вазиятда муҳим

факторлардан бири саналади. Шу ўринда, ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим
олиш ҳуқуқлари борасида фикр юритсак.

Ногиронлиги бўлган шахслар барча даражалардаги таълим ташкилотларида

таълим олиш ва ўз қобилиятини янада тўлиқроқ ривожлантириш учун бутун умри
давомида таълим олиш ҳамда жамият ва давлат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқига
эга.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

62

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълимини ривожлан

-

тиришни, уларнинг таълим олиши ва касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлашдан
ва малака оширишдан ўтиши учун зарур шарт

-

шароитлар яратилишини кафолат

-

лайди.

Таълим ташкилотлари давлат органлари билан биргаликда ногиронлиги

бўлган болаларнинг мактабгача, мактабдан ташқари ва умумий ўрта таълим
олишини, шунингдек, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий ўқув юртидан
кейинги таълимни олишини таъминлайди.

Хулоса қилиб айтганда, давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг

ҳар бири учун мосроқ бўлган тилларни, мулоқот қилиш усуллари ва воситаларини
ривожлантириш, Брайл алифбосини, муқобил ҳарфларни, нутқ ва оғзаки муомала
кўникмаларини ўзлаштириш, шунингдек, ўқитувчиларни ва мактаб ходимларини
инклюзив таълим масалаларида ўқитиш, имо

-

ишора тилини ва Брайл алифбосини

биладиган ногиронлиги бўлган ўқитувчиларни таълим муассасаларига ишга
жойлаштириш ёрдамида ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим тизимини
такомиллаштириш чораларини кўради.

Мамлакатимиз тараққиётининг кейинги босқичида, ривожланишида турли

нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга мухтож бўлган
болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора

-

тадбирлар самарадор

-

лигини янада ошириш, уларнинг таълим

-

тарбия олишлари учун мослашув

муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган
таълим муассасалари (мактаблар, мактаб

-

интернатлар)нинг дифференциаллашган

тармоқларини мақбуллаштириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга
ошириб келинмоқда. Жумладан, қўшимча эҳтиёжли болаларнинг таълим соҳаси
субъектив мақомга эга эканлиги инобатга олиниб, уларга қулай шарт

-

шароитлар

ҳар томонлама яратиб берилмоқда. Хусусан, Республикамизда, жисмоний
имконияти чекланган болалар таълимини самарали ташкил қилиш бўйича махсус
таълим шаклида фаолият олиб борадиган бир қатор интернат

-

мактаблар фаолияти

йўлга қўйилган. Бу каби ихтисослаштирилган тартибдаги таълим

муассаса

-

ларининг ташкил этилганлиги ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг таълим
олишида алоҳида ўрин тутади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси 29.12.2019 Message from the President of the

Republic of Uzbekistan Sh.M. Mirziyoyev to the Oliy Majlis and the people of Uzbekistan
12/29/2019

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

41-

М

The Constitution of the

Republic of Uzbekistan 41-M.

3.

О.И.

Акимова “Инклюзивное образование как современная модель

образование лиц с ограниченными возможностями здоровья” 2011. О

. Ya. Akimova

Inclusive education as a modern model of teaching people with disabilities

2011.

4.

Н.М.

Назарова Проблемы и возможности

внедрения теоритические и

методологические основы образовательное интеграции 2011.

N.M. Nazarova

Problems and possibilities of implementation of theoretical and methodological
foundations of educational integration 2011.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

63

5.

А.И.

Живицкая Равный среди равных или определение статуса людей с

ограниченными возможностями здоровья.

2012 A.Ya. Zhivitskaya Equal among equals

or determination of the status of people with disabilities. 2012 r.

6.

Н.Н.

Михайлова обобщенность как принцип и результат инклюзивного

образование.

N.N. Miksaylova generalization as a principle and result of inclusive

education.

7.

Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси.

2012

Б.

47. Written dissertation for a master

s degree. 2012

P. 47.

8.

Д.С.

Қаҳарова

Умумтаълим

мактабларида

инклюзив

таълимнинг

педагогик

-

психологик жиҳатларини такомиллаштириш. Педагогика

фанлари

бўйича

фалсафа

доктори

диссертацияси

автореферати

2019

Б

. 12. D.S. Kakharova

Improving the pedagogical and psychological aspects of inclusive education in secondary
schools. Abstract of the dissertation of Doctor of Philosophy in Pedagogical Sciences
2019

B. 12.

9.

Ч

.

Б

.

Абдураҳмонова

“Болаларни

инклюзив

ўқитиш

муаммолари”

магистирлик

академиклик

даражасини

олиш

учун

диссертацияси

2014

Б.

15.

Ch.B.

Abdurakhmanova “Problems of inclusive education of children” Master’

s degree

thesis 2014

P. 15.

10.

Ю

.

А

.

Колесник

статья: “Социальная

реабилитация

инвалидов” 2019

Yu.A. Statya Kolesnik:

Social rehabilitation of disabled people

2019.

11.

Косикова

Л.В. “Отношение родителей и педагогов к инклюзивному

образованию”

2009 Kosikova L.V.

The attitude of parents and teachers to inclusive

education

2009

г

.

12.

C.И.

Сабельникова

“Развитие

инклюзивного

образования”

.

URL:

http://edu.resobr.ru/subscribe/ S.I. Sabelnikova

Development of inclusive education

.

URL: http://edu.resobr.ru/subscribe/.

13.

Т

.

С

.

Набиев

,

О

.

Мавлонова

“Об

инклюзивном

образовании” 2021 Т

. T. S.

Nabiev, O. Mavlonova "On inclusive education" 2021

14.

П.Р.

Егоров,

Г.Ф.

Егорова

“Инклюзивное

образование

как

целенаправленный процесс формирование, развития и социализации личности.
2009.” P. R. Egorov, G. F. Egorova “Inclusive education as a purposeful process of

formation, development and socialization of the individual. 2009. "

15.

Егоров

П.Р. “Организационно

-

педагогические условия профессионального

образования людей с особыми образовательными потребностями посредством
использования адаптивных компьютерных технологий: автореферат диссертация
кандидат педагогических наук: 13.00.01 / П. Р. Егоров–

Якутск, 2010. –

C. 21. Egorov P.R.

“Organizational and pedagogical conditions of vocational education of persons with special

educational needs using adaptive computer technology: abstract of the dissertation of the
candidate of pedagogical sciences: 13.00.01 / p. R. Egorov - Yakutsk, 2010.

P. 21.

16.

С

.

В

.

Соловьева

Институт

инклюзивного

образование

:

понятие

,

признаки

,

структура

,

функции

2020 S.V. Solovyova Institute of inclusive education: concept,

features, structure, functions 2020.

17.

Президент Ш.М.

Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халкига

мурожаатномаси.

29.12.2020//https://president.uz/oz/lists/view/4047

President

Sh.M. Mirziyoyev

s address to the Oliy Majlis and the people of Uzbekistan. 12/29/2020 //

https://president.uz/oz/lists/view/4047.

18.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 41

-

модда

// https://constitution.uz/

oz/ clause/index. Article 41 of the Constitution of the Republic of Uzbekistan.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси 29.12.2019 Message from the President of the Republic of Uzbekistan Sh.M. Mirziyoyev to the Oliy Majlis and the people of Uzbekistan 12/29/2019

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 41-М The Constitution of the Republic of Uzbekistan 41-M.

О. И. АКИМОВА “Инклюзивное образование как современная модель образование лиц с ограниченными возможностями здоровья” 2011. О.. O. Ya. AKIMOVA "Inclusive education as a modern model of teaching people with disabilities" 2011.

Н.М.Назарова Проблемы и возможности внедрения теоритические и методологические основы образовательное интеграции 2011. N. M. Nazarova Problems and possibilities of implementation of theoretical and methodological foundations of educational integration 2011.

А. И. Живицкая Равный среди равных или определение статуса людей с ограниченными возможностями здоровья. 2012 A. Ya. Zhivitskaya Equal among equals or determination of the status of people with disabilities. 2012 r.

Н.Н. Михайлова обобщенность как принцип и результат инклюзивного образование. N.N. Miksaylova generalization as a principle and result of inclusive education.

Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. 2012 47-Б. Written dissertation for a master's degree. 2012 47-B.

Д. С. Қаҳарова Умумтаълим мактабларида инклюзив таълимнинг педагогик-психологик жиҳатларини такомиллаштириш. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияси автореферати 2019 12-Б D. S. Kakharova Improving the pedagogical and psychological aspects of inclusive education in secondary schools. Abstract of the dissertation of Doctor of Philosophy in Pedagogical Sciences 2019 12-B.

Ч. Б. Абдураҳмонова "Болаларни инклюзив ўқитиш муаммолари магистирлик академиклик даражасини олиш учун диссертацияси 2014 15-Б. Ch. B. Abdurakhmanova “Problems of inclusive education of children” Master's degree thesis 2014 15-B.

Ю.А. Колесник статья: “Социальная реабилитация инвалидов” 2019 Yu.A. Statya Kolesnik: "Social rehabilitation of disabled people" 2019

Косикова Л. В. “Отношение родителей и педагогов к инклюзивному образованию” 2009 Kosikova L. V. "The attitude of parents and teachers to inclusive education" 2009г.

C. И. Сабельникова “Развитие инклюзивного образования.” URL: http://edu.resobr.ru/subscribe/ S. I. Sabelnikova "Development of inclusive education." URL: http://edu.resobr.ru/subscribe/

Т. С. Набиев, О. Мавлонова “Об инклюзивном образовании” 2021 Т. T. S. Nabiev, O. Mavlonova "On inclusive education" 2021

П. Р. Егоров, Г. Ф. Егорова “Инклюзивное образование как целенаправленный процесс формирование, развития и социализации личности. 2009.” P. R. Egorov, G. F. Egorova “Inclusive education as a purposeful process of formation, development and socialization of the individual. 2009. "

Егоров П. Р. “Организационно-педагогические условия профессионального образования людей с особыми образовательными потребностями посредством использования адаптивных компьютерных технологий: автореферат диссертация кандидат педагогических наук: 13.00.01 / П. Р. Егоров– Якутск, 2010. – 21 с. Egorov P. R. “Organizational and pedagogical conditions of vocational education of persons with special educational needs using adaptive computer technology: abstract of the dissertation of the candidate of pedagogical sciences: 13.00.01 / p. R. Egorov - Yakutsk, 2010 .-- 21 p.

С.В. Соловьева Институт инклюзивного образование: понятие, признаки, структура, функции 2020 S.V. Solovyova Institute of inclusive education: concept, features, structure, functions 2020

Президент Ш. М. Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халкига мурожаатномаси. 29.12.2020//https://president.uz/oz/lists/view/4047 President Sh. M. Mirziyoyev's address to the Oliy Majlis and the people of Uzbekistan. 12/29/2020 // https: //president.uz/oz/lists/view/4047

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 41-модда// https://constitution.uz/oz/ clause/index . Article 41 of the Constitution of the Republic of Uzbekistan //