Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Importance of the biological method and its results in the
fight against agricultural pests (in the case of the Ferghana
Valley)
Umidakhon AKHMEDOVA
1
Andijan Institute of Agriculture and Agrotechnologies
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2024
Received in revised form
15 September 2024
Accepted 25 September 2024
Available online
15 October 2024
The article mentions the widespread use of the biological
method and its advantages in protecting agricultural plants
against pests in the Republic of Uzbekistan. It also notes that
during the period of the former Union, ideas were expressed
about abandoning the use of chemical substances harmful to
human health.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss1
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
pest,
plant protection,
biolaboratory,
biological method,
chemical method,
organic farming,
farm.
Қишлоқ
хўжалиги
зараркунандаларига
қарши
курашда биологик методнинг аҳамияти ва унинг
натижалари (Фарғона водийси мисолида)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
зараркунанда,
ўсимликлар ҳимояси,
биолаборатория,
биологик метод,
кимёвий метод,
органик деҳқончилик,
фермер хўжалиги.
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида қишлоқ
хўжалиги ўсимликларининг зараркунандаларига қарши
ҳимоя қилишда биологик методдан кенг фойдаланиш ва
унинг афзалликлари ҳақида айтиб ўтилган. Собиқ Иттифоқ
даврида инсон саломатлигига хавф солувчи кимёвий
дориларни қўлланилишдан воз кечиш каби фикрлар
келтирилган.
1
Teacher, Andijan Institute of Agriculture and Agrotechnologies.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
498
Значение биологического метода в борьбе с
вредителями сельского хозяйства и его результаты
(на примере Ферганской долины)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
вредители,
защита растений,
биолаборатория,
биологический метод,
химический метод,
органическое земледелие,
фермерское хозяйство.
В статье говорится о широком использовании
биологического метода и его преимуществах при защите
сельскохозяйственных
растений
от
вредителей
в
Республике Узбекистан. В период бывшего Союза
появились такие идеи, как отказ от использования опасных
для здоровья человека химических препаратов.
Дунё мамлакатларида атроф
-
муҳитнинг глобал равишда ўзгариши қишлоқ
хўжалиги экинларига турли касаллик ва зараркунандаларнинг таъсир кўламини
ортиб боришига олиб келмоқда. Хусусан, “2013 йилда зараркунандаларнинг
салбий таъсири дунё қишлоқ хўжалигида 1,4 триллион долларга тенг дея
баҳоланиб, бу ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини ташкил этди”. Бу салбий
ҳолатдан кўпгина давлатлар азият чекиб, уларнинг қишлоқ хўжалигининг
таназзулга юз тутишига ҳам сабаб бўлди.
БМТ қошидаги Озиқ
-
овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) нинг
2022 йил март ойидаги берган маълумотларига кўра, ўсимлик зараркунандалари
ва касалликлари озиқ
-
овқат ҳосилининг 40 фоизгача йўқолишига олиб келади ва
уларнинг қишлоқ хўжалигига етказадиган зарари дунёда тобора ўсиб бораётган
очарчилик муаммосини янада кучайтиради ҳамда қишлоқларнинг турмуш тарзига
таҳдид солади.
Тарихий маълумотларга кўра, ҳашаротларнинг қишлоқ хўжалик экинларига
етказадиган зарари мил. ав. 3000 йил муқаддам қадимий Мисрда ҳашаротларнинг
оммавий кўпайиши ва унинг қишлоқ хўжалигига етказган катта зиёни ҳақида,
шунингдек, бундан 2000 йил аввал Ливан, Фаластин, Миср давлатларига ҳам катта
ташвишлар келтирилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Масалан,
1075 йилда зараркунандалар хавфини олиш мақсадида Хитой императори
фармойиш чиқариб, уларга қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш зарурати
уқтириб ўтилган эди [1].
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ҳар бир даврда
ўсимлик зараркунандаларига қарши курашиш асосий вазифалардан бири бўлган ва
бу борада турли чоралар қўлланилган. Собиқ совет даврида қишлоқ хўжалиги
экинларига тушадиган турли зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши
курашишда асосан кимёвий усуллардан фойдаланилган. Техник экин пахтани
машинада теришнинг жорий қилиниши туфайли заҳарли кимёвий моддалар –
бутифос, меркаптофос ва бошқалар ёрдамида ғўза баргларини тўкиш зарур бўлди.
Бу иш асосан қишлоқ хўжалик авиацияси орқали бажарилди. Қишлоқ хўжалик
авиацияси ғўза зараркунандаларига қарши курашда ҳам кенг қўлланилди.
Маълумки, Фарғона водийси ҳудудида пахта экин майдонлари аҳоли
яшайдиган жойларга яқин эди. Авиация билан кимёвий ишларни бажариш
натижасида бутифос, меркаптофос каби заҳарли дориларнинг бир қисми аҳоли
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
499
яшайдиган жойларга, сув манбаларига ва яйловларга сепилди. Қишлоқ
хўжалигида кимёвий ишларни ўта кенгайиши, унга қарши эҳтиёт чораларини
кўришга эътиборсизлик туфайли табиий муҳит етарли даражада ифлосланиб
борди. Инсонлар ва уй ҳайвонлари заҳарланди ва бунинг оқибатида салбий
ҳодисалар содир бўлаверди.
Ғўзани
бутифос билан дефолиация қилиш, айниқса, Фарғона водийсида,
ҳаттоки аҳоли яшайдиган қишлоқлар яқинида ҳам мунтазам амалга оширилди.
Пахта хомашёси етиштириш мақсадида пахта зараркунандаларига қарши курашда
заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланишни йилдан
-
йилга кенгайтириб
боришга мажбур бўлди.
Совет ҳукумати Ўзбекистонда пахта етиштиришни кўпайтириб, Россия
тўқимачилик саноатини ривожлантириш мақсадида пахтачиликни кимёлаштиришга
алоҳида
эътибор қаратди. Республикада кимё саноатини ўстиришга, минерал
ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга зарур чоралар кўрди. Бу ерда ишлаб
чиқариш билан бир қаторда марказдан минерал ўғитлар юбориш ва уларни қишлоқ
хўжалик экинлари, айниқса, ғўзага солиш
миқдори тобора ортиб борди. Ернинг
унумдорлигини ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини орттиришда минерал
ўғитлар муҳим роль ўйнаши табиий ҳолатдир. Аммо уларни меъёридан ортиқча
қўллаш муайян салбий оқибатларга олиб келди.
Совет даврида Фарғона водийси районларида заҳарли кимёвий
воситалардан ва минерал ўғитлардан меъёридан ортиқча фойдаланилиши
оқибатида кўплаб салбий жиҳатлар вужудга келаверди. Бу ҳолат айниқса
пахтачиликда яққол намоён бўлди. Фарғона водийсидаги колхозчилар ва совхоз
ишчилари пестицидлар билан ишлашга ҳали тайёр эмас эдилар. Бунда заҳарли
дорилар билан ишлаш қоида ва тартибларини хўжалик аъзоларига, бу ишда
қатнашадиган ходимларга етарли даражада тушунтирилмаганди. Шунинг учун
заҳарли кимёвий моддалар қўлланилиши туфайли ишчиларни ва аҳоли орасида
ўткир ва узоқ давом этадиган заҳарланиш ҳолатлари кўплаб содир бўлди.
Фарғона водийсидаги суғориш манбаларидан олинган сувларнинг кўплаб
анализлари, аҳоли яшайдиган жойларнинг яқинида атмосфера ҳавосини ва пахта
далаларидаги тупроқни тадқиқ
қилиш шуни кўрсатдики, кўрсатилган ташқи
муҳит таъсирида объектларда кучли заҳарли моддаларнинг миқдори охири йўл
қўйилиши мумкин бўлган нормалардан кўп маротаба ортиқ бўлди.
Мустақилликдан аввал, таъкидланганидек, Германиядан сотиб олинган
бутифос ва меркаптофос каби ўта заҳарли кимёвий моддаларни водий ҳудудидаги
экин майдонларига қишлоқ авиацияси ёрдамида сепиш урф
-
одат тусига кириб
улгурган эди. Айниқса ҳар бир районда камида 2 та ёки кўпи билан 4 тагача дори
сепадиган самолётлар учун аэродромлар қурилган бўлиб, улар орқали ғўза
майдонларидаги зараркунандаларга қарши самолётда тонналаб кимёвий
воситалар сепилар эди.
Бу ҳолат, айниқса аҳолиси ўта зич бўлган Фарғона водийси вилоятларида
кўплаб салбий ҳодисаларни келтириб чиқарди. Областлар аҳолиси орасида жигар
циррози, вирусли гепатит, анемия, гипертония, қандли диабет, ошқозон
-
ичак ва
бошқа касалликларни кенг тарқалишига сабабчи бўлди. Айниқса, ғўзани қишлоқ
хўжалик авиацияси орқали бутифос билан дефолиация қилиниши оқибатида
аҳоли орасида “сариқ касал” деб ном олган касаллик ниҳоятда кенг тарқалди.
Ушбу касаллик айниқса ёш болалар орасида кескин тарқалди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
500
Ўзбекистон мустақилликка эришган йилларидан бошлаб, совет даврида
олиб борилган ишларга чек қўйилди ва бу бу борада самарали ишлар олиб
борилди. Фарғона водийси аҳолисининг ўта зич жойлашганини, аҳоли яшаш
пунктларининг экин далаларига яқин жойлашганини ва қишлоқ аҳолисининг
водопровод суви билан тўлиқ таъминланмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, кучли
заҳарли дориларни қишлоқ хўжалигида ишлатишни камайтиришнинг ва минерал
ўғитлардан меъёридан ортиқча ишлатмасликнинг кескин зарурияти мустақиллик
йилларида вужудга келди. Бу тадбир табиий муҳит санитария
-
эпидемиология
шароитини яхшилади ва қишлоқ аҳолисининг заҳарланишини ҳамда ўткир
ошқозон
-
ичак касалликларини олдини олишга хизмат қилди.
Республика қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлардан бири ўсимликларни
зараркунандалардан ҳимоя қилишда кимёвий усулдан фойдаланиш билан боғлиқ.
Иттифоқ даврида кўп
миқдорда қўлланилган пестицидлар билан ишлаш
миқдори
меъёрлашди. Кимёвий усул билан ишлаш фақатгина
иссиқхоналарда,
омборхоналардаги зараркунандаларга қарши курашишда
қўлланилди. Бундан
ташқари, экинлардаги зараркунандалар ҳаддан ташқари кўпайиб кетганда ҳам
кимёвий усулдан фойдаланиш айни муддао ҳисобланади.
Мустақилликнинг
дастлабки
йилларидан
бошлаб
ўсимликларни
зараркунандалардан ҳимоя қилишда кимёвий усулдан фойдаланиш даражаси
қисман пасайди. Жаҳонда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида
зараркунанда ҳашаротларга қарши курашнинг биологик усули энг хавфсиз
саналади. Айтиш лозимки, биологик усулдан фойдаланишнинг арзонлиги,
маҳсулот сифатига салбий таъсир этмаслиги, атроф
-
муҳитга безарарлиги билан
бошқа усулларга нисбатан самарали ҳисобланади.
Дунёдаги ўсимликларни ҳимоялаш дастурларида кўпроқ биологик усул
кимёвий усулга нисбатан устуворлик берилиши, агротехник тадбирларнинг янада
такомиллаштирилиши, умуман агробиоценозлардан зараркунанда организмлар
авж олишини ўсимликларга иқтисодий зарар келтирмайдиган даражада бошқариб
турилиши, атроф
-
муҳит экологик мувозанатини таъминлаш жараёнлари ўта
долзарбдир. Бу усул ўзининг ишлаб чиқариш соҳаси, қўлланилиши, қиймати,
самарадорлиги ва атроф
-
муҳитга таъсири билан бир
-
биридан фарқ қилади.
Биологик усулни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва ижобий самара олиш кўпгина
омилларга боғлиқдир. Унда юқори сифатга эга бўлган биомаҳсулотни ишлаб
чиқариш ва илмий асосланган муддатда уни далага тарқатиш асосий
вазифалардан бири саналади. Ўзбекистон Республикасида мустақилликка
эришилган йиллардан бошлаб қишлоқ хўжалик экинларидаги зараркунанда,
касаллик ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича ягона сиёсат олиб борилди.
Бунда асосан ҳар бир туманда ўсимликларга зарар етказадиган организмларга
қарши 1 та ёки 2 та биолабораториялар ташкил этилган эди. Туманлардаги ҳар
бир колхозда биттадан энтомофагларни кўпайтириладиган биолабораториялар
ташкил этилди.
Мустақилликдан кейинги йилларда
Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ
хўжалик экинларига тушадиган зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга
қарши
курашишда биологик усул кенг оммалашди. Водий вилоятларида
биолабораториялар сонининг
йилдан
-
йилга кўпайиб бориши соҳада ижобий
натижаларни бера бошлади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
501
Биолабораторияларда трихограмма, бракон, олтинкўз каби биомаҳсулотлар
кўпайтирилди.
Жаҳонда трихограмманинг 143 дан ортиқ тури мавжуд [2].
Хитой
профессори Ли маълумотларига кўра, трихограмма дунёнинг 30 та мамлакатида
қишлоқ хўжалик экинлари ва ўрмон зараркунандаларига қарши 32 млн. гектар
майдонда қўлланилиб келмоқда. Ҳиндистонда эса трихограмманинг 26 та тури
аниқланган. Ўзбекистонда эса унинг 15 та тури қайд қилинган [3].
Трихограмма
муҳит шароитга осон мослашади, лаборатория шароитида тез кўпаяди. Шунинг
учун энг кўп тарқалган энтомофаглар ҳисобланади
[4].
Фарғона водийсида қишлоқ
хўжалигидаги экинлар касалликлари, зарарли
ҳашаротларга қарши курашда кимёвий воситалар ўрнига биологик усулни қўллаш
кўлами йил сайин ортиб борди. Ушбу жараён республикамиз миқёсида ҳам
жадаллаштирилмоқда. Республикада 2004 йилда 1,6 млн. гектар майдонда
биологик усул қўлланилган бўлса, 2016 йили бу кўрсаткич 2,3 млн. гектардан
ортиқни ташкил этди [5].
Кейинги пайтда, дунёда органик қишлоқ хўжалигига алоҳида аҳамият
берилмоқда. Органик қишлоқ хўжалиги –
атроф
-
муҳитга зарар келтирадиган
кимёвий воситалардан фойдаланмасдан биологик хилма
-
хилликни асрайдиган
экологик циклларга асосланиш ва маҳаллий шароитларга эътибор қаратиш
бўйича қабул қилинган, экотизимни яхшилайдиган, тупроқ унумдорлигини
оширадиган, инсонлар саломатлигини муҳофаза қиладиган ишлаб чиқариш
тизимидир. Янада соддароқ айтганда, соф табиий маҳсулот етиштиришдир.
Дунёда 1,8 млн. фермер хўжалиги 37 млн. гектар майдонда органик қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади. Ишлаб чиқаришдаги
биринчи ўринни 12 млн. гектар билан Австралия эгаллаб турган бўлса, кейинги
ўринларда Аргентина, АҚШ ва Хитой етакчилик қилмоқда [6].
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Фарғона водийси вилоятларидаги
ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда биологик методнинг кенг
қўлланилиши яхши натижа ва самара берди. Зеро, қишлоқ хўжалигини юксак
ривож топиши, инновацион янгиликларни қўллаш, биотехнологиялар афзаллиги,
ўсимликларни биологик воситалар ишлаб чиқаришдаги маҳаллийлаштириш
тамойиллари илғор тажрибалар билан боғлиқдир.
Айниқса, биолабораторияларда етиштирилган энтомофаглар биологик
методни кенг қўллашда асосий вазифаларни бажариши, шубҳасиз. Бу борада
Фарғона водийсида олиб борилган ишлар ижобий натижа берди. Айни пайтда
водийда экологик тоза маҳсулот етиштириш асосий муаммолардан бири
ҳисобланади. Олиб борилган ишлар водий қишлоқ хўжалигида намуна қилиш
даражасида бўлди. Бу эса албатта нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам
экологик тоза ва сифатли рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг
савдосини йўлга қўйишга имкон берди
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Кимсанбоев
Х.Х.
ва
бошқа.
Қишлоқ
хўжалик
экинлари
ва
зараркунандаларига қарши курашнинг аҳволи, уни яхшилашнинг илмий ва
амалий йўллари. –
Тошкент: Нашр, 2001й
2.
Сарокина А.П. Определитель видов рода Trichagramma Westn
(Humenoptera, Triho
grammatidae). Мировой Фауны Москва колос, 1993. –
С.75.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2024) / ISSN 2181-1415
502
3.
AGRO ILM
–
“O‘zbekiston Qishloq va suv xo‘jaligi” журнали илмий иловаси. –
Тошкент,
2011.
–
№1. –
Б.28.
4.
Кимсанбоев Х.Х. ва бошқа. Биолабораторияларда энтомофагларни
кўпайтириш. –
Тошкент: Ўқитувчи, 20
00.
–
Б.10.
5.
Agro kimyo himoya va o‘simliklar karantini –
илмий
-
амалий журнал. –
Тошкент, 2017. –
№4. –
Б.2.
6.
O‘simliklar himoyasi va karantini. –
Toshkent, 2016.
–
№3 (11). –
B.7.
