Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of the distinctive aspects of executing
enforcement documents related to reinstatement and an
examination of existing challenges
Shakhzod ISROILOV
1
Tashkent City Department of the Bureau of Compulsory Enforcement
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2025
Received in revised form
15 January 2025
Accepted 25 February 2025
Available online
25 March 2025
This article examines the legal foundations of procedures
and specific aspects related to executing writs for job
reinstatement, issues of liability for evading the enforcement of
such writs, as well as current problems in legislation and
practice. Additionally, it puts forward recommendations for
improving this legal institution.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss2/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
dismissal,
reinstatement,
enforcement,
imposition of obligation,
statute of limitations,
fine,
criminal liability.
Ишга тиклаш билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижро
этишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда мавжуд
муаммолар таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ишдан бўшатиш,
ишга тиклаш,
ижро этиш,
мажбурият юклаш,
даъво муддати,
жарима,
жиноий жавобгарлик.
Мазкур мақолада ишга тиклаш билан боғлиқ ижро
ҳужжатларини
ижро этиш тартиблари ва ўзига хос
жиҳатларининг ҳуқуқий асослари, ишга тиклаш билан
боғлиқ ижро ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш
учун жавобгарлик масалалари, шунингдек, ҳозирги
кундаги қонунчилик ва амалиётдаги мавжуд муаммолар
ҳамда мазкур институтни такомиллаштиришга оид
тавсиялар илгари сурилган.
1
Inspector, 3rd Class Jurist, Department for Execution of Especially Important Enforcement Cases, Tashkent City
Department of the Bureau of Compulsory Enforcement.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
181
Особенности исполнения исполнительных документов,
связанных с восстановлением на работе, и анализ
существующих проблем
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
увольнение,
восстановление на работе,
исполнение,
возложение обязанностей,
срок исковой давности,
штраф,
уголовная
ответственность.
В данной статье рассматриваются правовые основы
порядка и особенностей исполнения исполнительных
документов, связанных с восстановлением на работе,
вопросы ответственности за уклонение от исполнения
таких документов, а также существующие проблемы в
законодательстве и практике. Кроме того, предлагаются
рекомендации по совершенствованию данного института.
Барчамизга маълумки, ҳозирги кунда ишчи ходимларнинг ҳуқуқлари Қонун
ҳужжатларига асосан ва етарли даражада таъминлаш энг устувор вазифалардан
бири ҳисоблансада, меҳнат шартномасини ғайриқонуний бекор қилиш ҳолатлари
амалиётда кўплаб учраётгани ҳамда ваколатли судлар томонидан ушбу
қарорларнинг бекор қилиш ҳолатларининг кўплиги ҳеч кимга сир эмас.
Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2024 йилнинг ўзида
муқаддам қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган
753 нафар
шахс ишга
тикланиб, уларга тўланмай қолган
41,3 млрд. сўмлик
иш ҳақлари ундириб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1998
-
йил 17
-
апрелдаги
12-
сонли “
Суд томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи
қонунларнинг қўлланилиши ҳақида
”ги қарорининг 49
-
бандига кўра қонунни
очиқдан
-
очиқ бузган ҳолда, яъни Меҳнат кодексида назарда тутилмаган асос
билан ёки белгиланган тартибга хилоф равишда ишдан бўшатиш ғайриқонуний
ишдан бўшатиш ҳисобланиши белгиланган
Ходимни ишга тиклаш ҳақидаги даъволар
туманлараро фуқаролик
ишлари судлари ёки бошқа фуқаролик ишлари судлари
томонидан процессуал
қонунчилик
талабларига
мувофиқ
кўриб
ҳал
етилади.
Ўзбекистон
Республикасининг Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномаси ғайриқонуний
равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга
ўтказилган ҳолларда, у
иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган
томонидан
аввалги ишига тикланиши лозим.
Ходимни ўз ишига (лавозимига) тиклаш ҳақидаги даъво муддати давомида
судга тақдим қилиниши мумкин бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодексига кўра, даъво муддати ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор
қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб уч ой деб
белгиланган.
Ғайриқонуний ишдан бўшатилган ёки бошқа ишга ўтказилган ходимни ўз
ишига тиклаш ҳақидаги низо судла кўрилаётгани чоғида иш берувчи ўзининг
ишдан бўшатиш ҳақида чиқарилган буйруғининг қонуний ва асосли эканлигини
исботлаб бериш керак бўлади. Бундан ташқари, ишдан бўшатилган ходим ҳам
бундай буйруқнинг ғайриқонунийлигини исботлаб бериш керак.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
182
Ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижро этиш.
Ўзбекистон
Республикаси
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”
ги Қонуннинг 30
-
моддаси ҳамда 72
-
моддаси 1
-
қисмига асосан
“Ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати, башарти
у билан тузилган
меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган ёки у қонунга хилоф
равишда бошқа ишга ўтказилган бўлса” дарҳол ижро қилиниши белгиланган.
Лекин, мазкур Қонуннинг 8
2
-
моддасида ишга тиклаш ҳақидаги ижро
ҳужжатлари
Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар
ундирувчи томонидан ишга тиклаш ваколати берилган иш берувчига
ижросини таъминлаш учун топширилиши керак
лиги белгилаб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198
2
-
моддасига мувофиқ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
органларига тақдим этилгунига қадар айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро
этилишини таъминламаганлик, базавий ҳисоблаш миқдорининг етти
бараваридан
ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.
Аммо ҳеч кимга сир эмаски, ғайриқонуний ишдан бўшатилган ёки бошқа
ишга ўтказилган ходимни ўз ишига тиклаш ҳақидаги низо ташкилот ва ходим
ўртасида келишмовчилик бўлганлиги, иш берувчи ихтиёрий бажармаганлиги
сабабли мазкур талабни даъво ариза асосида судга беришга мажбур бўлганлик
факти кўп ҳолларда юқорида айтиб ўтилган нормага бўлган талабни
ортиқчлигини кўрсатади.
Шунингдек, суд қарори чиққандан сўнг яна ходимнинг ўзи мурожаат
қилиши ҳам ортиқча вақт, ҳам ҳаракатга сабаб бўлади. Бундан ташқари,
юқоридаги норма ходимнинг мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиши учун иш
берувчига ижро ҳужжатини тақдим қилганлик фактини ҳам илова қилиб
топшириши керак.
Ижро органлари эса ихтиёрий
тарзда ижро ҳужжатини ундирувчи қарздорга
бермаган факти билан
Қонуннинг ижро ҳужжатига нисбатан қўйиладиган
талабларни бузиш сифатида баҳолаб, уч кунлик муддат ичида қайтариб юборади
.
Яна бир эътибор қаратилишимиз керак бўлган томони, мазкур
ишга
тиклаш билан боғлиқ ижро ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш учун
жавобгарлик
масалалари. Қонунчиликка асосан мазкур турдаги ижро ҳужжатлари
дарҳол ижро этилиши белгиланган. Лекин Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
198
2
-
моддасига асосан бу талабларни, яъни суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик
мансабдор
шахсларга
–
ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда
жарима солишга
сабаб бўлади.
Аммо Жиноят кодексига киритилган ўзгаришлар натижасида ҳозирги
талқиндаги жиноят кодексига кўра
мажбурият юклаш сифатида чиқарилмаган
ҳал қилув қарорларига
ЖКнинг 232
-
моддасини татбиқ этиш имконсиз бўлиб
қолди. Жумладан, 232
-
моддасида
муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни
содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи
суд ҳужжатини бажаришдан
бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш
қилмишни жиноят сифатида баҳолаш имконини беради. Шунингдек,
“Ўзбекистон
Республикаси Олий суди пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим
қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Пленумининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
183
қарорида ҳам суриштирув, тергов органлари ва судлар эътибори шунга
қаратилсинки, ЖК 232
-
моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган
муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш
мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий
жавобгарлик
номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни муайян
ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш
мажбуриятини юкловчи ҳужжатни бажаришдан бўйин товлаганда
вужудга
келади. Мулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни пул маблағларини ёки
мол
-
мулкни ундириш тўғрисидаги ҳужжатни бажаришдан бўйин товланганда,
шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Амалиётга қарайдиган бўлсак, жуда кўп тахминан 80
-
90 фоиз ҳолатларда
ишга тиклаш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мажбурият юкловчи мазмунида
бўлмай, қарздорлар ижро ҳужжатни бажаришдан бўйин товлаганда фақатгина
маъмурий жавобгарликка тортиш билан ижро ҳаракати ҳаракатсиз қолиб
кетишига сабаб бўлади.
Шунингдек, ишга тиклаш бўйича буйруқ чиқариш ва суднинг қарори кучга
кириш муддатларига ҳам эътибор қаратишимиз зарур. Яъни, масалан,
05.02.2025 йилда суднинг ходимни тегишли лавозимга ишга тиклаш бўйича
қарори чиқиб, шу куннинг ўзида кучга кирди. Аммо 21.02.2025 йилда даъвогар
мазкур лавозимга тайинлангани бўйича қарздор томонидан буйруқ чиқди.
Натижада орадаги вақт мобайнида қарздор олиши мумкин бўлган ойлик иш
ҳақиларидан ҳамда бошқа тўловлардан маҳрум бўлди. Даъво аризасида ҳам судда
ҳам мажбурий бекор юрган кунлари учун
иш ҳақи ундириш ҳақидаги даъво талаби
ишдан бўшатилган кундан токи суддан ҳал қилув қарори чиққан кунга қадар
бўлган муддатни ўз ичига олади.
Юқорида келтириб ўтилган маълумотларга асосланиб, мазкур ишга тиклаш
билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижро этиш тартиблари ва ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш борасида қуйидаги таклифлар илгари сурилади:
Биринчидан,
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 8
2
-
моддасида ишга тиклаш
ҳақидаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим
этилгунига қадар ундирувчи томонидан ишга тиклаш ваколати берилган иш
берувчига ижросини таъминлаш учун топширилиши кераклиги тўғрисидаги
нормани олиб ташлаш. Чунки, бу турдаги ижро ҳужжатларида ундирувчи
томонидан иш берувчига мурожаат қилиниши дарҳол ижро қилиниши
белгиланган нормага номутаносибдир.
Иккинчидан,
ишга тиклаш билан боғлиқ ижро ҳужжатларини бажаришдан
бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этишда
муаммоларни олдини олиш мақсадида уларни судлар томонидан
мажбурият
юкловчи
сифатида қабул қилиш. Чунки ЖК 232
-
моддасига кўра жиноят сифатида
баҳолаш учун шахс муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан
ўзини тийиш
мажбуриятини юкловчи
суд ҳужжатини бажаришдан бўйин
товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириши керак.
Учинчидан,
суднинг ҳал қилув қароридан сўнг қарздор томонидан ходимни
ишга тиклаш бўйича чиқариладиган
буйруқ суднинг қарорини кучга кириш
санасига мувофиқ бўлиши керак
. Бу эса шу оралиқдаги ойлик маошининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2025) / ISSN 2181-1415
184
ололмай қолишига олиб келиши мумкин. Агар буйруқни қанча кеч чиқиши ойлик
маош масаласига дахл қилмаса, яъни ходим суднинг қарори кучга кирган санадан
ойлик маош олса, қарздорлар ишга тиклаш буйруғини чўзишдан манфаатдор
бўлишмайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
кодекси.
https://lex.uz/docs/111453#1427044
2.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят–процессуал кодекси. https://lex.uz/docs/111460
3.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси. https://lex.uz/docs/6257288
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик–процессуал
кодекси.
https://lex.uz/docs/3517337
5.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси. https://lex.uz/docs/
97664#200658
6.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни https://lex.uz/docs/26477#27856
7.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
пленумининг
қарори,
20.11.2023 йилдаги 26
-
сон “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор
қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори.
https://lex.uz/docs/6684613
8.
“Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг жиноят ишлари
бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Пленумининг қарори. https://lex.uz/ru/docs/6683593
9.
https://uza.uz/uz/ (2024 йилда соҳада амалга оширилган ишлар
сарҳисоби)
10.
http://www.lex.uz (O‘z.R. qonun hujjatlari to‘plami).
