DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol1-iss2-pp277-290Kalit so‘zlar:
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари Ҳуқуқни қўллаш Шарҳлаш Ҳуқуқ нормаси Интерпретация ТушунтиришAnnotasiya
Мақолада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш тушунчаси, моҳияти ва унинг принциплари ҳақида сўз юритилган.Бу борада қатор олимларнинг қарашлари юзасидан илмий муҳокамага киришилган. Муҳокама жараёнида ҳуқуқ нормаларининг мазмунини тўғри англаб олиш ва уларни шарҳлаш, ижтимоий муносабатларга уларни қўллашга оид масалалар кўриб чиқилган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш усулларикўрсатиб берилган. Бунда ҳуқуқ нормаларини шарҳлашнинг субъектлари, турларига алоҳида тўхталиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги айрим нормаларнинг ноаниқлигига, ҳуқуқдаги бўшлиқларга олиб келувчи омиллар чуқур тадқиқ этилиб, уларни самарали бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлашда миллий ва хорижий тажриба ўзаро қиёсий таҳлил қилиниб, турли ҳуқуқ оилаларидаги ўзига хос жиҳатлар кўрсатилган.Мақола сўнггида муаллиф томонидан амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини шарҳлаш билан боғлиқ тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли таклифлар илгари сурилган
