216
Зарипов Одил
таянч докторант
Узбекистан Республикаси Фанлар академией Тарих институти
ЎРТА ОСИЁ СУВ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИГА ЕВРОПА ҚОНУНЛАРИНИНГ
КИРИБ КЕЛИШИ (ТУРКИСТОН ГЕНЕРАЛ-ГУБЕРНАТОРЛИГИ МИСОЛИДА)
XIX аср охири - XX аср бошларида Туркистоннинг иқтисодий ҳаёти қишлоқ хўжалигига хусусан,
суғорма деҳқончиликка асосланганди. Ўрта Осиё ҳудудлари Россия империяси томонидан забт
этилгач, маҳаллий хўжаликнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, рус ҳукумати янги эгалланган
Туркистон ўлкасининг ички айниқса иқтисодий ҳаётига бевосита аралашмаслик йўлини тутди.
Мустамлакачилик сиёсатининг илк даврларида қабул қилинган бундай қарор Россия вазирлар
қўмитасининг Туркистон ўлкасини бошқариш бўйича чиқарган кўрсатмалари, подшоҳ томонидан
тасдиқланган 1867 йил 11 июлдаги низомда акс этди. Қабул қилинган ушбу низом қуйидаги
тамойилларга асосланди: а) сиёсий хусусиятга эга бўлмаган барча масалаларда ички бошқарувни
маҳаллий аҳоли томонидан сайланган шахсларга бериш; б) шариатнинг маҳаллий ёзма қонунларини,
қирғизлар учуй рус қонуни билан аниқлаштирилмаган ҳуқуқий муносабатлари учун одатни сақлаб
қолиш; в) маҳаллий бошқарув тизимида, унинг қонун ва одатларида давлат манфаатларига зид бўлган
ҳолатларни бартараф этиш.
Ана шу асосларда мустамлакачилик сиёсатининг дастлабки йилларида Туркистон ижтимоий
ҳаётининг турли жабҳаларига хусусан ўлка иқтисодинининг асоси бўлган аграр соҳа ва унинг энг
муҳим тармоғи бўлган суғориш ишлари ҳамда сувдан фойдаланиш ҳуқуқий тизими ҳукумат
аралашувисиз ўтди.
Бироқ, аралашмаслик сиёсати узоқ вақт сақланиб қолмади, чунки ҳукумат эгалланган ҳудудни
шунчаки бошқариш эмас, ундан ўз иқтисодий манфаатлари йўлида фойдаланишни мақсад қилган эди.
Бу ҳудудни босиб олишдан асосий кўзланган мақсад бўлганлигини, ўша давр рус матбуотининг бу
ҳақидаги “биз Тошкентни унинг халқига беғараз яхшилик қилишни кўзлаб эмас, балки бирдан-бир
зарурат, рус манфаатлари учун эгалладик” деган сўзлари фикримизни тасдиқлайди. Шу сабабдан рус
маъмурлари ўлка иқтисодий ҳаётига аралашувсиз ундан тўлақонли фойдаланиш мумкин эмаслигини
яхши тушунишарди. Қолаверса, суғориш ишларини йўлга қўйиш ва сувдан фойдаланиш соҳасининг
иқтисодий аҳамиятидан, хусусан, томонларнинг тўқнашувига сабаб бўлувчи ҳуқуқий асос ва
мунтазам равишда тартибга солинишни керак бўлган муҳим масала эканлиги жиҳатидан ҳукумат
аралашуви ва назоратини талаб қиларди.
Сув ҳуқуқи борасида ҳукуматининг илк қадами маҳаллий аҳолининг ички хўжалик ишларига
аралашмаслик сиёсатидан келиб чиқиб сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги илк қонун
қоидаларнинг Тошкентнинг рус аҳолиси жойлаштирилган ҳудудда қабул қилиниши билан бошланди.
1868 йилда генерал-губернаторнинг (Кауфман 0.3.) рухсати билан Тошкент шаҳрининг рус қисмида
сув тақсимоти ва ариқ-зовурларни сақлаш бўйича бир йиллик тажриба синов тарзида низом жорий
этилди. Шаҳарнинг асосан рус ҳарбийлари ва хизматчилари жойлаштирилган қисмига тегишли
бўлган ушбу низомга кўра ариқ ва тўғонларни ариқ ва тўғонларни қуриш ва сақлаш, сувдан тўғри
фойдаланиш ва хусусан, барча уй-жой эгалари ўртасида сувни бир хилда тақсимлаш, жарималар
тайинлаш, суғориш ишлари учун йиғимларни белгилаш ва ундириш ҳамда унинг сарф-харажатлари
ташкиллаштириш ишлари бош назорати жамоа томонидан тайинланган уч шахс ва уч номзодга
юклатилди. Суғоришнинг техник жиҳатларига тегишли қисми эса шаҳар бошлиғига бевосита
бўйсунган мутахассис назоратида эди.
Аммо Тошкентнинг маҳаллий аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларида ҳам халқ ҳукумат
томонидан суғориш иншоотларини тиклаш, суғориш ишлари ва сувдан фойдаланиш ҳуқуқини
тартибга солишни талаб қиларди. Буига сабаб, 1865 йилда рус қўшинларининг Ниёзбек қалъаси
томонидан Тошкентга юриши пайтида, генерал М.Г.Черняев Кайкавус ариғи тўғонини бузиб, уни
Чирчиқ дарёсига буриб юборади. Натижада тошкентликлар сувсиз қолиб, оғир аҳволга тушади.
217
Чирчиқ дарёсидан сув оладиган улкан ариқларини ёз фаслининг ўртасида эгаллаш орқали, Тошкентга
катта зарба берилди, боғлар, далалар ва чорвалар сувсиз қолиб, шаҳарда мавжуд сув манбалари аҳоли
эҳтиёжини қондира олмас эди. Рус ҳарбийларининг Туркистонни эгаллашда ўлка қишлоқ
хўжалигининг асоси бўлган суғориш иншоотларини бузиш тадбири йўл-йўлакай эмас, балки
мақсадли ўйланган иш эканлагини 1867 йилда подполковник Абрамовнинг Жиззахни эгалашда унга
оқувчи сойнинг тўғонини вайрон қилинишида ҳам кўришимиз мумкин. Қолаверса, “ҳозирги вазиятда
шаҳарни куч билан қўлга олиш мумкин эмаслигини ҳисобга олиб, лекин шу билан бирга уни бевосита
бизга қарам қилиш ва шунингдек доим қўл остимизда сақлаш учун мен Тошкентнинг асосий сув
манбаи бўлган Ниёзбек қалъасини эгаллашга қарор қилдим”, - деб ёзади Черняев ўз ҳисоботида.
Чирчиқ дарёсидан сув оладиган Захариқ шаҳарнинг шимолий ерларини суғориб, сунъий суғориш
иншооти бўлган қурилган Бўзсув ариғи бутун Тошкент шаҳрини сув билан таъминлаган. Ушбу
суғориш иншоотларининг бузилиши қуйидагича кечган: Қирғизқулоқ яқинидаги (Ниёзбек қалъаси
қаршисида) Захариқ соҳилининг бузилиши оқибатида унинг суви бир қисми Бўзсув ва қолган қисми
Чирчиқ томон оққан. Натижада, Бўзсув ариғи ушбу сув босимини кўтара олмай тошиб, ишдан чиққан.
Ниёзбек тўғонлари алоҳида бузиб ташланган. Шундай қилиб, Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғидаги
суғориш тизими бутунлай ишдан чиққанди. Уша давр рус тарихчиси аҳоли эҳтиёжларидан
бехабарлигидан рус маъмурларининг ушбу масалага халқнинг кераксиз инжиқлиги деб қараб: “уларга
сув керак бўлса, ўзлари ўтказаверишсин” қабилида қарашганлигини келтириб ўтади. Маълумки, Урта
Осиё ҳукумдорлари доимо суғориш иншоотларининг созлигига ғамхўрлик қилишган. Бош ариқ
тизимларининг барчаси ҳукумат турли вақтларда қурилган ва хирож солиғи ҳисобига сақланган, ҳатто
иккинчи даражали суғориш шоҳобчалари ҳам давлат томонидан ташкил қилиниб, фақатгина уларни
эҳтиёт қилиш ер эгалари жавобгарлигида бўлган. Тошкентнинг асосий суғориш тизими вайрон
қилингач аҳолида бундай иншоотларни қуриш ва таъмирлаш ишларини давлат ташаббуси ва
ҳомийлигисиз амалга ошириш имкони йўқ эди. Бунинг устига, Тошкент шаҳри эгалланганлигининг
илк даврида Черняев томонидан ер эгаларидан солиқ йиғиш бекор қилинган бўлсада, 1866 йилда
Романовский бошқарув даврига келиб ҳосил миқдорининг 10/1 миқдоридаги сунъий суғорма
ерларидан йиғиладиган хиро солиғини тўлаш қайта тикланди. Уша Йили Тошкент шаҳридан давлат
хазинасига йигилган хирож солиғининг миқдори 80.000 рублни ташкил этди. Кейинчалик рус
ҳукумати 1867 йилда қабул қилинган “Еттисув ва Сирдарё вилоятларидаги бошқарув тўғрисидаги
низом”да ҳам деҳқончиликнинг асосий манбаи бўлмиш суғориш тизимисиз қолган ер эгаларидан
ўлкада мавжуд солиқларни давлат ҳисобига йиғилишни белгилади. Мана шу сабаблардан, 1867
йилнинг ўзида маҳаллий аҳоли ўзларининг вақтинчалик бошлиқлари бўлмиш, ҳарбий старшина
В.Р.Серовга “уларнинг ачинарли ҳолатларини тушунишни сўраб, губернаторнинг боғи жойлашган
Ракатсу тўғонида ишлашга йўл қўйилмаяпти... Захариқ ва Бўзсувни улар ўз кучлари билан тўлиқ
таъмирлай олмасликлари, ҳеч қаердан ёрдам олишмаётгани, шундай бўлсада улардан солиқ ўз
вақтида талаб қилишаётганлиги” тўғрисида илтимос билан мурожаат қилишди. Ушбу илтимоснома
натижасида, маъмурият қандайдир чоралар кўришга ҳаракат қилган бўлсада, суғориш ишларига
алоҳида эътибор ўлкага К.П. фон Кауфманнинг келиши билан қаратилди. 1868 йилда шаҳарнинг рус
аҳолиси жойлашган ҳудуд учун юқорида келтирилган низом қабул қилиниб, шаҳарнинг маҳаллий
аҳоли истиқомат қилувчи қисмлари учун истилогача мавжуд бўлган сув ҳуқуқи қонун қоидалари
сақлаб қолинди. Ирригация маъмурияти ташкил қилиниб, шаҳар ҳокими Е.А.Россицкийнинг
тақдимотига кўра, Чирчиқнинг ўнг соҳили ирригацияси мудири Н.Ф.Ульянов тайинланди. Унга
кўмаклашиш учун шаҳарда 5 та ариқ-оқсоқоли (4 таен шаҳарнинг маҳаллий қисмидан, 1 таен рус
қисмидан) ва махсус Захариқ оқсоқоли берилди, ҳар бир оқсоқол қўл остида 6 мироб ва 2 тўғончи
бириктирилди. Бундан ташқари 1868 - 1869 йиллар мобайнида Черняев томонидан бузилган суғориш
иншоотлари тўлиқ таъмирланиб, Ниёзбек тўғони қайта тикланди. Нафақат бутун шаҳар сув билан
таъминланиб, балки аҳолининг деҳқончилик ишларига қайтиши муносабати билан 1870 йилда Чичиқ
дарёсидан Захариқ тармоғи орқали, Келес дарёси водийсига, Қоплонбек овулигача бўлган ерларга сув
чиқариш мумкин бўлди.
218
1876
йил маълумотига кўра Тошкент шаҳри ва Қурама уездида сув тақсимоти ва суғориш
иншоотларини назорат қилиш вазифаси юклатилган ирригация бошқармаси мудири ва ариқ-
оқсоқоллари фаолияти учун қуйидаги маблағ сарф қилинган:
А) Тошкент шаҳрида, шаҳар жамғармасидан:
а) мудир маоши учун - 750 р.
б) ариқ-оқсоқоллари, мироб ва тўғончи маошлари учун - 7151 р.
Жами: 7901 р.
Б) Қурама уезди бўйича, жамоа маблағларидан:
а) мудир маоши учун - 750 р.
б) ариқ-оқсоқоллари, мироб ва тўғончи маошлари учун - 2480 р.
Жами: 3230 р.
Ҳаммаси бўлиб: 11.131 р.
Ушбу маълумотдан, суғориш маъмурияти ходимларига давлат ҳисобидан доимий маош
тайинланиши орқали, ҳукумат ушбу тизимни тўлақонли мустамлака бошқарув тизимига
бўйсундиришга ҳаракат қилганлигини кўришимиз мумкин.
Шуни таъкидлаш кераки, ирригация маъмурияти хонлик даврида ўз хизматлари учун маош
олмаган, маҳаллий беклар уларга ҳар йили қуйидагича миқдорда ҳадялар бериб турган:
мироббошиларга - 3 та чопон, эгар-жабдуқли от ва 200 пуд миқдорда ҳар хил қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари, кичик миробларга эса 1 тадан чопон, жабдуқли от ва 100 пуд маҳсулот, бундан
ташқари, барча ариқ оқсоқоллари хирож ва таноб солиқларидан озод қилинган.
Шундай бўлсада, суғориш тизими маъмурияти ваколат ва мажбуриятларини, ер эгаларининг сувдан
фойдаланиш ҳуқуқи ва сув муносабатларини тартибга солувчи, аҳолининг барча қатлами учун бир бўлган
ирригация тўғрисидаги жиддий қонун 1877 йилга келиб Тошкент эгаллангандан 12 йил ўтгач қабул
қилинди.
1877
йилги “Туркистон ўлкасини суғориш тўғрисидаги муваққат қоидалар”нинг қабул қилиниш
эҳтиёжи ва омиллари ҳақида генерал-губернатор девонхонасининг маълумотида
қуйидаги фикрлар қайд қилинган: “Туркистонда сувнинг биринчи даражали аҳамият касб этишини
ҳисобга олиб, марҳум генерал-губернатор Кауфман сувни бошқариш ва ундан фойдаланишни янада
аниқроқ асосларда ўз вақтида тартиб ўрнатишни лозим топди. Шу мақсадда генерал-губернатор
девонхонасида, бу ерда анчадан буён суғориш ишларига масъул бўлган технолог Ульянов
иштирокида Туркистон ўлкасини суғоришга оид вақтинчалик қоидалар ва ирригация маъмурияти
учун кўрсатмалар лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 1877 йилнинг 1 апрелидан генерал-губернатор
томонидан тасдиқланди ва Тошкент ва Қурама узедида вақтинча, икки йиллик амалиёт учуй жорий
этилди”.
2 қисмдан иборат бўлган ушбу қонуннинг “Умумий қоидалар” деб номланган 1 қисми 29 банддан
ташкил топган бўлиб, унга суғориш сувларининг барчаси тўлақонли давлат мулки сифатида
белгиланди ва аҳолига фақат суғориш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилди, шунингдек сув иншоотлари
қуриш ва таъмирлаш ишлари, улардан фойдаланиш тартибларни ўз ичига олди. Қоидаларнинг ер
эгаларанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тегишли бандаларида ер эгалари, жамоа ва артелларнинг
сувдан фойдаланишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маъмуриятга мурожаатлар тартиби, янги ерга сув
ўтказиш ва товон тўлаш тартиби, сувдан фойдаланиш қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик ва
жазо турлари белгиланди.
Сувдан фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи ушбу бандларни генерал- губернатор
девонхонаси қуйидаги тамойилларга асосланди деб изоҳлайди: “шариат бўйича ер эгалиги ҳуқуқи сув
ҳуқуқ билан узвий боғлиқдир, шунинг учун ҳам қоидаларда унинг ҳар иккала ҳуқуқига дахл қилмаган
ҳолда фақат ҳар бир ер егаси учун мажбурий бўлган сувдан фойдаланиш тартиби белгиланди. Бу билан
рус маъмурлари ушбу қоидаларнинг ўлкада мавжуд “одат” ва шариат кўрсатмалари уйгунлигида ишлаб
чиқилганлигини таъкидлайдилар.
Қоидаларнинг сугориш иншоотлари тегишли бандлари, ушбу иншоотларнинг давлат ғамхўрлиги
остида тартибга солиниши ғояси нуқтаи назаридан мавжуд одатлар ва шариат қонунларига мос
219
келсада, бироқ ушбу қоидаларнинг ер эгалари ҳуқуқ ва мажбуриятларига тегишли айрим
кўрсатмалари ўлкадаги мавжуд сувдан фойдаланиш анъаналарини бутунлай ўзгартириб юборди.
Чунки ушбу қоидалар ер эгаларини сувдан фойдаланиш муносабатларида чиқадиган низолар ёки
сугориш ишларидаги муаммоларини ҳал этишда турли бўғиндаги идораларга мурожаат қилиш
оворагарчилиги ва маъмурий қоғозбозлик гирдобига ғарқ қиларди.
Маълумки, сугориш ишлари мавсумий тадбир бўлиб, деҳқончиликдаэкиннингтурига ва ернинг
ҳолатига қараб аниқ муддат ичида суғоришни талаб этади. Қолаверса сувни ер эгалари ўртасида тенг
тақсимланишида, дарё сувларининг сероб бўлиши ёки камайиши ҳам муҳим омил ҳисобланади. Муайян
муддат ичида ерини сугориши лозим бўлган бир пайтда, ушбу масалада муаммога учраб, уни ҳал этиш
учун идорама-идора турли ариза ва шикоятларни расмийлаштириб юриш эр эгаси учун албатта ортиқча
қийинчиликларни келтириб чиқарган.
Одатга кўра эса Туркистонда сув устидаги барча жиддий тусдаги низолар шариат қозилари,
енгилроқлари эса маҳаллий сув маъмурияти (ариқ-оқсоқол, мироб ва ҳ.к.) томонидан кўриб чиқилган.
Маҳаллий ҳуқуқ тизимида сув ишлари билан боғлиқ фуқаролик, жиноий ёки маъмурий маҳкамалар
мавжуд бўлмаган. Одатда сув билан боғлиқ низолар жойида соҳага масъул маъмурлар томонидан ҳал
этилган.
Шунингдек, қонунда сувдан фойдаланиш қоидаларни бузганлик учун белгиланган жазо сифатида
кичик миқдордаги жарималарнинг жорий этилиши, ўлкада сув қонунчилиги учун жавобгарликни
енгиллаштирди. Агар биз бу жазолар истибдогача бўлган даврдаги жазолар билан таққослайдиган бўлсак,
сувдан фойдаланиш тартибини қоидаларини бузганлик учун маҳаллий одатга кўра, 10-1000 танга
миқдорида жарима, айбдорга 2-3 ой давомида от анжомларини кийгизиш, 6 ойга ертўлага қамаш каби
жазолар қўлланилган. Албатта, ушбу жазоларнинг қаттиқлиги Туркистонда суғорма сувининг аҳамиятини
ва шунга кўра қонун ва жазоларнинг кескинлигини кўрсатади.
Суғориш иншоотларини ишдан Суғорма деҳқончилик анъаналарини ўрганмай жорий қилинган
ушбу қоидалар оқибатида, рус ҳукумати Туркистон ер эгаларини янги бир тизимга олиб кирди ва ўлка
сув хўжалиги тизимида туб ўзгаришлар рўй берди. Эндиликда маҳаллий деҳқон ёки ер эгаси ўзи учун
нотаниш бўлган қонунчилик тизимини ўрганиши, ўз ишини унинг кўрсатмаларига асосан юритиши
керак бўлган рус бошқарув механизмнинг бевосита иштирокчисига айланди. Рус маъмурларининг
мақсади ҳам ўлкадаги бошқа соҳалар каби сув хўжалиги тизимини ҳам марказлаштириш орқали
бошқариш эди. Қонуннинг ирригация маъмуриятига тегишли бўлган иккинчи қисмида бу яққол акс
этган. Унга кўра Тошкент шаҳри ва Чирчиқ дарёсининг ҳар иккала томони бўйлаб Қурама уездида
суғориш ишларини бошқариш учуй “ирригатор” ва “ирригатор ёрдамчиси” лавозимлари таъсис
этилди. Туркистоннинг анъанавий “ариқ маъмурияти” вакиллари бўлмиш, ариқ-оқсоқоли, мироб ва
тўғончилар тўлиқ рус маъмурияти томонидан тайинланадиган бўлди. Хонлик даврида фақатгина бош
ариқ оқсоқол бек томонидан тайинланган, кичик ариқ оқсоқоллари (мироблар - О. 3.) эса халқ
томонидан танланиб, бек томонидан тасдиқланган.
Шунингдек, қонуннинг суғориш маъмуриятига тегишли бандларида ирригатор, унинг
ёрдамчиси, ер ўлчовчи, ариқ оқсоқоли, мироб ва тўғончиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
белгиланиб, уларга тўланадиган маош манбаи кўрсатилиб, қонун иловасида ҳудудлар бўйича
хизматчиларнинг штатлар сони ва уларга тайинландиган маош миқдори тайинланди.
Шундай қилиб, 1877 йилги “Туркистон ўлкасини суғориш тўғрисидаги муваққат қоидалар”нинг
жорий этилиши натижасида Туркистон ўлкасида асрлар давомида амалда бўлиб келган сувдан
фойдаланиш муносабатларидаги одат ва анъаналар мустамлака тузумининг навбатдаги қурбонига
айланди.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Намозова, Юлдуз Музаффаровна. "FEATURES OF INCREASING LITERACY IN TURKESTAN
“NEW-METHOD” SCHOOLS." Исследование Ренессанса Центральной Азии 2.1 (2021).
2.
Нишанова, О. (2023). Научно-теоретические концепции,
направленные
на изучение этнокультуры, in Library, 7(1), 1-22. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21924