Mualliflar

  • Сардор Нуралиев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tadqiqotlar.95776

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: сиёсий партия фуқаролик жамияти демократия сиёсий плюрализм Ўзбекистон молиялаштириш сайловлар ижтимоий фикр фалсафий таҳлил жамият ривожи

Annotasiya

 
Аннотация:  Мақолада  Ўзбекистондаги  сиёсий  партияларнинг 
шаклланиши,  фаолият  йўналишлари  ва  демократик  жамиятдаги  ўрни  таҳлил 
этилади.  Муаллиф  мустақилликдан  кейинги  сиёсий  плюрализм  жараёни, 
партияларнинг  ғоявий  асослари  ва  уларнинг  фуқаролик  жамиятини 
ривожлантиришдаги  ролига  эътибор  қаратади.  Шу  билан  бирга,  2024  йилги 
парламент  сайловлари  натижалари  ва  давлат  томонидан  партияларни 
молиялаштириш  механизмлари  мисолида  сиёсий  барқарорлик  ва  рақобат 
имкониятлари  кўриб  чиқилади.  Фалсафий  нуқтаи  назардан,  сиёсий  партиялар 
иродалар ихтилофининг институционал шакли сифатида талқин этилади ва реал 
демократик  жараёнлар  учун  халқ  иштирокининг  аҳамияти  алоҳида 
таъкидланади. Муаллиф жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш 
учун сиёсий таълим, ёшлар ва аёллар иштирокини кенгайтириш ҳамда ННТлар 
билан ҳамкорликни кучайтиришни муҳим омил сифатида қайд этади. 


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

60-son_1-to’plam_Aprel-2025

113

ISSN:3030-3613

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР: МАВЖУД ТАРТИБ,

ФАЛСАФИЙ ИЗЛАНИШ ВА ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Сардор Нуралиев,

Андижон давлат педагогика институти тадқиқотчиси

Аннотация:

Мақолада

Ўзбекистондаги

сиёсий

партияларнинг

шаклланиши, фаолият йўналишлари ва демократик жамиятдаги ўрни таҳлил
этилади. Муаллиф мустақилликдан кейинги сиёсий плюрализм жараёни,
партияларнинг ғоявий асослари ва уларнинг фуқаролик жамиятини
ривожлантиришдаги ролига эътибор қаратади. Шу билан бирга, 2024 йилги
парламент сайловлари натижалари ва давлат томонидан партияларни
молиялаштириш механизмлари мисолида сиёсий барқарорлик ва рақобат
имкониятлари кўриб чиқилади. Фалсафий нуқтаи назардан, сиёсий партиялар
иродалар ихтилофининг институционал шакли сифатида талқин этилади ва реал
демократик жараёнлар учун халқ иштирокининг аҳамияти алоҳида
таъкидланади. Муаллиф жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш
учун сиёсий таълим, ёшлар ва аёллар иштирокини кенгайтириш ҳамда ННТлар
билан ҳамкорликни кучайтиришни муҳим омил сифатида қайд этади.

Калит сўзлар:

сиёсий партия, фуқаролик жамияти, демократия, сиёсий

плюрализм, Ўзбекистон, молиялаштириш, сайловлар, ижтимоий фикр, фалсафий
таҳлил, жамият ривожи


Сиёсий партия – фуқароларнинг муайян фикр, ғоя ва манфаатлар асосида

бирлашган сиёсий уюшмасидир. Уларнинг асосий мақсади жамиятдаги
ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, қонунлар ижросини таъминлаш ва
фуқаролик

жамиятини

ривожлантиришдан

иборат.

Ўзбекистонда

мустақилликдан сўнг сиёсий плюрализмга интилиш бошланди ва бугунги кунда
мамлакатда бешта расман фаолият юритувчи сиёсий партия мавжуд. Уларнинг
ҳар бири жамиятнинг маълум бир қатлами манфаатларини ифода этади.

Ўзбекистон Республикасида қуйидаги сиёсий партиялар фаолият

юритмоқда:

1.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон

Либерал-демократик партияси (O‘zLiDeP)

– мамлакатдаги йирик

партиялардан бири бўлиб, тадбиркорлик ва хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш, иқтисодий либераллашувни қўллаб-қувватлашни мақсад қилади.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

60-son_1-to’plam_Aprel-2025

114

ISSN:3030-3613

2.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси

миллий ўзлик, анъаналар ва маънавиятни тиклаш, маориф ва маданият
соҳаларида ислоҳотлар ўтказишга интилувчи сиёсий куч.

3.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси (O‘zXDP)

– ижтимоий

тенглик ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини ҳимоя қилишни мақсад
қилади.

4.

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси

– ижтимоий

адолат, тенглик, ҳуқуқий давлат барпо этиш ғоялари асосида фаолият юритади.

5.

Ўзбекистон Экологик партияси

– табиий ресурслардан оқилона

фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал қилиш ва барқарор ривожланиш
ғояларини илгари суради.

Сўнгги парламент сайловлари – 2024 йил 27 октябрда бўлиб ўтди. Унда

Либерал-демократик партия етакчи ўринни эгаллаб, Қонунчилик палатасидаги
150 ўриндан 64 тасини қўлга киритди. Бу партиянинг иқтисодий ислоҳотлар,
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратаётган сиёсатини аҳоли томонидан
маъқулланиши сифатида баҳоланиши мумкин. Бошқа партиялар ўртасидаги
ўринлар тақсимоти эса сиёсий манзаранинг нисбатан барқарорлигидан далолат
беради. “МДҲ бош котиби сайловлар Ўзбекистон Конституцияси ва Сайлов
кодекси талабларига тўлиқ мос ҳолда ўтганини, республика фуқароларининг ўз
хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши таъминланганини таъкидлади. Лебедев
республикада сайловлар давомида халқаро кузатувчиларнинг ишлаши учун
барча зарур шароитлар яратилганини ҳам қайд этди.”

1

2024 йилда қабул қилинган қонунга кўра, сиёсий партиялар давлат

томонидан молиялаштирилади. Давлат субсидиялари қуйидагича тақсимланади:

40% – барча партияларга тенг миқдорда,

60% – Қонунчилик палатасидаги ўринлар сонига мутаносиб

равишда.

Бу механизм партиялар ўртасидаги иқтисодий нотенгликларни

юмшатишга қаратилган бўлиб, сиёсий ҳаётда тенг имкониятларни таъминлаш
мақсадида жорий этилган.

Фалсафий нуқтаи назардан сиёсий партиялар жамиятдаги иродалар

ихтилофининг институционал шаклидир. Агар бу имконият чекланса, жамиятда
маънавий инқироз бошланади. Жон Локк, Монтескьё ва Руссолар фикрича эса
сиёсий кучлар ўртасидаги мувозанат – ҳақиқий эркинлик кафолати саналади.

2

Ўзбекистондаги партиялар шаклан турлича, аммо ғоявий жиҳатдан турфа

хил. Бу холат халқда сиёсий онг ва иштирокчилик ҳисси шаклланишига ёрдам

1

https://sputniknews.uz/20241028/saylovlar-raqobat-mdh-shht-46345611.html

- Сайловлар рақобат асосида,

қонунбузарликларсиз ўтказилди — МДҲ ва ШҲТ хулосаси Мурожаат этилган сана: 25.02.2025 й.

2

Лезина Е.П., & Голов Д.Э. Политико-правовое учение Джона Локка. Контентус, 2022, 1 – С. 3-11.


background image

T A D Q I Q O T L A R

jahon ilmiy – metodik jurnali


https://scientific-jl.com

60-son_1-to’plam_Aprel-2025

115

ISSN:3030-3613

бериши мумкин. Бир томондан, партиялар давлат тизимидаги барқарорликни
сақлашга хизмат қилмоқда, иккинчи томондан, фикрлар хилма-хиллиги
жамиятнинг сиёсий ривожига ҳисса қўшади.

Сиёсий партиялар фуқаролик жамиятининг муҳим қисмини ташкил этади.

Улар орқали фуқаролар ўз талаб ва манфаатларини давлатга етказиш имконига
эга бўлади. Аммо бу алоқа салоҳияти тўлиқ ишласа, яъни партиялар аҳоли билан
эмас, асосан юқоридаги давлат тузилмалари билан ишлашга мойиллиги
кузатилса сиёсий жараёндаги формализмни кучайтириб, реал демократик
иштироқни заифлаштиради.

Ўзбекистонда сиёсий партиялар орқали жамиятда фаол фуқаролик

позициясини шакллантириш муҳим вазифадир. Бунинг учун қуйидаги омиллар
муҳим:

Ижтимоий фикрлар хилма-хиллигини инобатга олган партиялар

ташкил этиш;

Ёшлар ва аёллар иштирокини фаоллаштириш;

Партиялар ва ННТлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш;

Махсус сиёсий таълим дастурларини кенг йўлга қўйиш.

Ўзбекистондаги сиёсий партиялар – мустақил давлат қурилиши ва жамият

тараққиётининг муҳим устунидир. Улар орқали халқнинг ижтимоий, иқтисодий
ва маънавий манфаатлари ифода этилади. Бироқ, фуқаролик жамиятини
ривожлантириш, ҳақиқий сиёсий рақобатни йўлга қўйиш ва фалсафий жиҳатдан
маънавий етук жамият қуриш – ҳали олдимизда турган вазифалардандир.