Авторы

  • Журнат Мадримов
    ИИВ Академияси магистратура тингловчиси, подполковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tafps.51079

Аннотация

Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига тажовуз қилувчи турли кўринишдаги ҳаракатлар ва ахборот уруши авж олиб бормоқда. Бунда жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасликда ифодаланган безорилик жиноятларининг янги турлари оммалашиб бораётганлигини мазкур жиноятлар гуруҳ бўлиб харакатланиш холлари кўпайганлиги туфайли ушбу жиноятларни олдини олиш мақсадида назарий методика ва тактикаларни янада такомиллаштириш масалаларини тадқиқ қилиш лозимлигини англатади.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

166

БЕЗОРИЛИК ЖИНОЯТИНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА ЎЗИГА

ХОСЛИГИ

Мадримов Журнат Рустамович

ИИВ Академияси магистратура тингловчиси, подполковник

https://doi.org/10.5281/zenodo.12607270

Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига тажовуз қилувчи турли

кўринишдаги ҳаракатлар ва ахборот уруши авж олиб бормоқда. Бунда
жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасликда
ифодаланган безорилик жиноятларининг янги турлари оммалашиб
бораётганлигини мазкур жиноятлар гуруҳ бўлиб харакатланиш холлари
кўпайганлиги туфайли ушбу жиноятларни олдини олиш мақсадида
назарий

методика

ва

тактикаларни

янада

такомиллаштириш

масалаларини тадқиқ қилиш лозимлигини англатади.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган туб

ислоҳотлар, хусусан жиноятчиликка қарши курашиш сиёсатида
ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ўрни ва роли сезиларли даражада
ошиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида замон талабларига жавоб
берадиган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашишнинг мутлақо янги тизими яратилди. Фақат жазолаш билан
қўрқитиб, ҳуқуқбузарликларнинг оқибати билан курашиш эмас, балки
ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг барвақт олдини олиш энг
долзарб вазифага айланди”

1

.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.Мирзиёев

таъкидлаганларидек: “.... айни вақтда ҳозирги мураккаб замон тинч
осойишта

ҳаётимизни

асраш

ва

мустаҳкамлаш,

халқимизнинг

кафолатланган хавфсизлигини таъминлаш масаласини янада долзарб
қилиб қўймоқда”

2

. Дарҳақиқат юртбошимиз томонидан мамлакатимизда

суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги,
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш
масалаларини ривожлантириш зарурати ушбу ислоҳотларнинг алоҳида
мухим қисмини ташкил этмоқда.

1

Джавкашев Ж.А. Безорлик жинояти ва унинг ўзига хос хусусиятлари // CARJIS.

2022.

№2.

URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/bezorlik-zhinoyati-va-uning-ziga-hos-

hususiyatlari (дата обращения: 21.02.2023).

2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 7 декабрдаги

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маърузасидан.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

167

Безорлик жиноятини ўзга хос хусуияти ушбу жиноят жамоат

жойларида

содир

этилишидир.

Шу

ўринда,

А.А. Худайбердиев

А.Б. Искандаров таъкидлаганидек,

жамоат тартибини таъминлаш

соҳасидаги

муносабатларга

тажовуз

қилувчи

ҳуқуққа

хилоф

қилмишлардан бири бу безорилик жинояти ҳисобланади

3

.

Безорилик жинояти ҳақида Жиноят кодексининг 277-моддасида

қуйидагича тариф берилган яъни Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш
қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил
шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш
анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилиши

4

тушунилади.

Бу борада, Ж.А. Джавкашев ҳам безорилик жиноятига ўз тарифини

бериб, ушбу тариф қуйидагича яъни безорилик бу – жамоат тартибига
қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини
қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-
дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча
миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилишдир

5

.

Назаримизда,

безорлик жиноятини тариф

беришда ушбу

тарифлардаги холатлар озлик қилмоқда шу сабабли

жамиятда ва

интернет

тармоқларида

юриш-туриш

қоидаларини

қасддан

менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар деб қўшимча қўшилса мақсадга
мувофиқ бўлар эди.

Чунки хозирги кунда вертуал олам деган тушунча кириб келганлиги

хаммамизга бирдек маълум, шу сабали интернет тармоқлари тушунчаси
қўшиш зарур хисобланади.

Безорилик жиноятини тушунчасини ёритишда аввало уни майда

безорликдан фарқлаш зурур. Бу борада, С.

Мирзараимов қуйидагича

фикрлайди, безорилик ҳаракатлари ўзининг ижтимоий хавфлилиги
нуқтаи назаридан жавобгарликнинг маъмурий ва жиноий тури билан
фарқланади.

6

3

Худайбердиев А., Искандаров Ю. Жамоат жойларида содир этиладиган безорилик

ҳуқуқбузарликларининг криминологик тавсифи //Development of pedagogical technologies in
modern sciences. – 2022. – Т. 1. – №. 6. – С. 33.

4

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят

кодекси.

Электрон

манба:

https://lex.uz/docs/111453. (мурожаат вақти: 21.02.2023 й)

5

Джавкашев Ж.А. Безорлик жинояти ва унинг ўзига хос хусусиятлари //Central Asian

Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS). – 2022. – Т. 2. – №. 2. – С. 535-541.

6

Мирзараимов С. Безорилик ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришнинг айрим жиҳатлари

//Eurasian Journal of Academic Research. – 2023. – Т. 3. – №. 2. – С. 41-48.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

168

Бундан ташқари, Э.М. Нишонов фикрича, безорилик оддий

(Ўзбекистон

Республикаси

ЖКнинг

277-моддаси

1-қисми)

ва

оғирлаштирувчи (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-
моддаси 2 ва 3-қисмлари) ҳолатларда содир этилади. Шу муносабат билан,
бу турдаги жиноятларни тергов қилиш жараёнида безориликнинг оддий
элементларига тааллуқли асосий ҳолатлар билан бир қаторда, унинг
оғирлаштирувчи қисмларига нисбатан қўшимча (“квалификация”)
ҳолатларини ҳам кўриб чиқишни таъминлаш лозим.

7

Фикримизча, ушбу ҳуқуқшунослар асосий урғуни безорилк жинояти

тушунчасини ёритиш эмас, балки унинг мазмунини ёритишга ҳаракат
қилишган. Лекин безорлик жиноятини квалификация қилишда унинг
тушунчада берилган холатлар бўйича ажратилишини инобатга олиш
зарур.

Ҳақиқатдан ҳам Т.Б.Адилов таъкидлаганидек, майда безорилик

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишда ЖК.277-моддаси Безорилик
жинояти аломатлари бўлмаслиги керак

8

деган фикрига тайянган холда

аввало ушбу майда безорлик ва безорилик жинояти тушунчаларидаги
фарқларга эътибор қаратсак.

Жумладан,

майда безорилик

, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар

билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда
жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби
бошқа

хатти-ҳаракатларда

ифодаланган

жамиятда

юриш-туриш

қоидаларини қасддан менсимаслик

9

хисобланса

безорилик бу

– жамоат

тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш
қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни
уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига
анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилишдир

10

Дарҳақиқат, безорилик тушунчасида шахсни уриш-дўппослаш, унга

енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст

7

ўғли Нишонов Э. М. Безорилик жиноятини тергов қилишда исботланиши лозим

бўлган ҳолатлар //Results of National Scientific Research International Journal. – 2022. – Т. 1. –
№. 6. – С. 511.

8

Адилов Т.Б. майда безорилик ҳуқуқбузарлигини такомиллаштиришга доир айрим

мулоҳазалар //Международная конференция академических наук. – 2022. – Т. 1. – №. 29. – С.
28.

9

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

Электрон манба: https://lex.uz/docs/97664#200535. (мурожаат вақти: 21.02.2023 й)

10

Джавкашев Ж.А. Безорлик жинояти ва унинг ўзига хос хусусиятлари //Central Asian

Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS). – 2022. – Т. 2. – №. 2. – С. 535-541.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

169

етказиш тушунчалари бор фарқли жиҳати ҳам шунда. Лекин бир
муаммоли холат мавжудки, ушбу муаммоли холатни ечимини бериш зарур.
Бинобарин, безорилик жиноятида шахсга енгил тан жароҳати етказиш
деганда қандай даражадаги (маъмурий ёки жиноий) енгил тан жарохат
назарда тутилмаган. Шу боис, ушбу қоидага айнан қасдан енгил тан
жарахати етказиш жиноятини содир этса деган қўшича киритишни
таклиф этамиз.

Чунки, қасдан баданга енгил тан жарохати етказиш ҳам МЖтКда ҳам

52-моддаси 2-қисмида мавжуд ҳам ЖКнинг 109-моддасида ҳам бор, шу
сабабли енгил тан жарохати

жинояти

тушунчаси қўшилишига зарурат

мавжуд.

Шу билан бирга безорилик жинояти тушнчаси назаримизда

қуйидагича тарифланиши даркор.

Безорилик бу

– жамоат тартибига

қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда ва интернет тармоқларида
юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган
ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳатининг
жиноий даражасини етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда
шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилишдир.

Бизга маълумки безорлик жинояти 3-қисмдан иборат бўлиб айнан

бизга тегишли жойи 2-қимининг б) (бир гуруҳ шахслар томонидан) банди
билан тартибга солинган.

Бу борада бир гуруҳ олимлар қуйидагича фикрлайди уларнинг

фикрича, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши деганда ушбу
турдаги безорилик бошқа одамга ўртача оғир шикаст етказилган пайтдан
бошлаб тугалланган ҳисобланади. Жамиятдаги ахлоқ қоидаларини бир
гуруҳ шахслар томонидан қасддан менсимаслик мазкур безорилик
оқибатидан қатъи назар, жиноий жавобгарликка тортиладиган қилмиш
деб

баҳоланиши

керак.

Бир

гуруҳ

шахсларнинг

безорилиги

қатнашувчилар

ўртасида

аввалдан

келишув

бўлмаганда

ҳам

(қатнашишнинг оддий шакли) ва улар безорилик ҳаракатлари
бошлангунча уларни биргаликда содир этиш тўғрисида келишиб олган
тақдирда ҳам (қатнашишнинг мураккаб шакли) қайд этилади (ЖК 29-
моддасининг шарҳига қаранг)

11

деб фикр билдиганлар.

Шу билан бирга М.Рустамбоев ҳам бу борада ўз фикрини баён этган

бўлиб, унинг фикрича, Бир гуруҳ шахслар томонидан содир эттилинган

11

З.А.Алматов, Б.М. Мустафоев, С.Мирсафоев, У.К.Мингбоев, У.Тожихонов, (нашр

учун масъул), Б.Х.Ғуломов, А.С.Ёқубов, Э.Ҳ.Халилов, Ҳ.Э.Пирмуҳамедов, М.Х.Рустамбоев.
ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси илмий-амалий шарҳлар. 1997. – Т. Б. 288.


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

170

безорилик бирга бажарувчилик бўлиб, бирга ҳаракат қилувчи шахслар
мазкур жиноятнинг объектив томонини бевосита бажарадилар, бироқ
биргаликда иштирок этиш аввалдан келишиб олинган бўлмайди. Бундай
ҳолатда одатда иштирокчилар безорилик ҳаракатларини содир этаётган
шахсга келиб қўшиладилар

12

.

Назаримизда ушбу ҳуқуқшунос олимларни фикри жудаҳам тўғри

ёндашилган бўлиб, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган
безорилик жинояти тушунчасини ёритишда аввло уни қай шараоитда
содир этилишига ва жиноятни содир этган шахсни қоида тариқасида
безорилик жинояти қатнашувчилари ўртасида аввалдан келишув
бўлмаганда ҳам (қатнашишнинг оддий шакли) ва улар безорилик
ҳаракатлари бошлангунча уларни биргаликда содир этиш тўғрисида
келишиб олган тақдирда ҳам ушбу ҳаракатлари жиноятни таркибини
бериши зарур деб хисоблаймиз.
Муаллифнинг мақсади айнан жамиятда жамоат тартибини таъминлашда
юриш-туриш қоидалари ва жамоат осойишталигини таъминлаш ҳамда
муносиб хулқатворда бўлишга асосланган нормалар муҳим аҳамиятга эга
эканлиги боис ушбу жиноятни бир гуруҳ шахслар томомнидан содир
этилишини тушунчасини ёритиш, шу орқали жамиятда, фуқаролар билан
тарғибот ташвиқот ишларини олиб боришда ушбу тушунчани мазмунини
ёритиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришига хизмат
қилишидан умид қиламиз.

12

Рустамбоев М.Ҳ. Жиноят ҳуқуқи (Махсус қисм).– Т., 2011.Б. 347.