Barcha maqolalar

72-77 84 0

Формирование мясной продуктивности гибридных кроликов

Qarim Xidirov
В статье изучены в сравнительном аспекте мясная продуктивность гибридных кроликов I и II поколения, полученных путём скрещивания кроликов местной популяции с самцами калифорнийской породы.
1-12 130 0

Флора Зааминского заповедника

Alijon Эсанкулов

Актуальность работы. Зааминский государственный заповедник, расположенный на западных отрогах Туркестанского хребта в верховьях реки Сангзар, представляет собой богатейший во флористическом и фитоценотическом отношениях район Узбекистана. Этот заповедник, созданный в 1926 году, является уникальным но количеству редких исчезающих видов растений произрастающих на этой небольшой территории. Арчовые леса, но своей полнотности и богатству видами многолетних трав и кустарников, не имеют аналогов в нашей республике. С этой территории было описано не менее 20 видов растений, что сопоставимо с известнейшей флорой Чимгана. Список сосудистых растений, составленный и опубликованный М.Г. Поповым, Н.В. Андросовым в 1937 году, долгое время являлся, чуть ли нс единственной флористической информацией по всему западному Памироалаю. Во второй половине 20 века были проведены широкомасштабные флористические исследования нс только в этом регионе, но и но всей территории Узбекистана. В частности, были опубликованы списки флор Чаткальского, Нуратинского и Сурханского заповедников. Таким образом, изученная нами флора, более богатая по количеству видов растений, будет хорошим подспорьем для создания электронной базы данных современной флоры Узбекистана.
Цель исследования: составление современного конспекта флоры Зааминского государственного заповедника на основании собственных полевых исследований, анализа литературы и изучения гербарных материалов.
Научная новизна. Составлен современный конспект флоры Зааминского государственного заповедника, состоящий из 1192 видов сосудистых растений. Растительный покров слагается из 5 основных флороценотипов. Исследуемая территория относится к Кухистанскому округу Горносреднеазиатской провинции. На территории заповедника описаны 2 новых для науки вида (Astragalus russanovii, Allium levichevii).
Научная и практическая значимость результатов исследования. В основу диссертационной работы положены материалы, собранные лично автором в 2005-2011 гг. на территории заповедника. Составлен конспект флоры и создана электронная база данных флоры Зааминского государственного заповедника. В 4 издании Красной Книги Республики Узбекистан (2009) автором обработан очерк 1 вида - Astragalus helolipovii. Выявлен 21 вид растений, включенных в 4 издании Красной Книги Республики Узбекистан (2009).
Реализация результатов. В результате проведенных исследований 1 вид включен в 4 издание Красной Книги Республики Узбекистан. Практические рекомендации но диссертации в виде конспекта флоры сосудистых растений Зааминского государственного заповедника были переданы в заповедник (акт № 011, от 14.10.2011). Разработанная электронная база данных передана для использования в качестве учебного пособия на кафедру биологии и методики ее преподавания Джизакского государственного педагогического института (акт № 4, от 13.10.2011).
Апробация работы. Основные результаты работы доложены на конференции молодых ученых, посвященной 1000-летию Академии Маъмуна (Ташкент, 2006), региональной научно-практической конференции «Зарафшон воҳаси флораси ва ўсимликлари қоплами ўрганиш истиқболлари» (Ташкент, 2007), республиканской научно-практической конференции «География гаълими ва услубининг долзарб муаммолари» (Коканд, 2008),республиканском научно-практическом семинаре «Достижения и перспективы развития в области биоразнообразии и биотехнологий в Узбекистане» (Ташкент, 2009).
Материалы диссертации обсуждены на расширенном заседании лаборатории геоботаники, флора и растительных ресурсов, экологии растений (2011), а также научном семинаре при Спецсовете НПЦ «Ботаника» АН РУз (2011).
Опубликованность результатов. По теме диссертации опубликованы 3 журнальных статьи, 1 видовой очерк в 4 издании Красной Книги Республики Узбекистан (2009) и 4 тезисов.
Структура и объём диссертации. Диссертация состоит из введения, 5 глав, выводов, рекомендаций и приложения. Диссертация изложена на 79 страницах компьютерного текста и иллюстрирована 14 таблицами, 24 рисунками и 1 приложением. Список литературы содержит 113 наименований.


1-41 31 0

Фарғона водийси сув ҳавзалари зоопланктони

Хасанбай Абдиназаров

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунсда ахоли сонининг тез суръатларда ошиб бориши, қишлоқ хўжалиги махсулотлари, хусусан балик ва балик махсулотларига бўлган талабнинг хам тобора ўсишига олиб келмокда. Куруклик хавзасида сув ресурсларининг чекланганлиги ва айникса балиқлар учун озиқа базасининг тақчиллиги мавжуд табиий ва сунъий сув хавзаларидаги зоопланктон организмларга баликчилик тармоги учун самарадор озука базаси сифатида карашни талаб этади. Шунга кура, сув хавзалари зоопланктон организмларни балиқларнинг табиий озукаси сифатида фойдаланиш истикболларини бахолаш ва сув хавзалари махсулдорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чикиш долзарб муаммолардандир.
Жахонда товар баликларини стиштиришда гидробионтларнинг асосий
қисмини ташкил этувчи зоопланктон организмлар хилма-хиллигини аниклаш ва уларнинг иқтисодий ахамиятга эга турларини саноатга жало этишга каратилган. Балик човоқлари озукасини 85-90%, вояга етган баликлар озукасини 40-45% зоопланктон организмларидан иборат эканлиги уларни турли худуд сув хавзаларида баликчиликни ривожлантиришдаги имкониятларини асослаш ва интенсив ишлаб чикаришга жорий этишни белгилаб беради. Шу билан биргаликда, зоопланктон организмлар ва уларни турли биотопларда таркалиши, хилма-хиллиги, фойдали биомассаси динамиқасининг мавсумий ўзгарувчанлиги зоопланктон организмларни йирик табиий-географик худуд сув хавзаларидаги турлар хилма-хиллиги ва улар дан фойдаланиш истикболларини баҳолашни талаб этади. Шунга кура, Фарғона водийси турли типдаги сув хавзаларида зоопланктон организмларнинг турлар таркиби ва уларни биотопларда таркалишини аниқлаш, сифат ва микдор жихатидан мавсумий ривожланиш динамикасини асослаш ва зоопланктон организмларни баликчилик ишлаб чикаришига жалб этиш мухим вазифалардан хисобланади.
Бугунги кунда Республиқамизда баликчилик тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш, ахолини сифатли балик ва балик махсулотлари билан таъминлаш учун баликчилик тармокларини ривожлантириш, наслчилик ишиии такомиллаштириш, уларда етиштирилаётган маҳсулотларни кўпайтиришга алохида эътибор каратилган. Бу борада, жумладан, товар баликларини етиштириш, қўпайтириш ва уларни кайта ишлаш хажмини ошириш, балик етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этишда мухим натижаларга эришилди. Шу билан биргаликда, баликчилик тармоғининг озука базасини ривожлантириш ва бунда баликчилик хўжаликларини табиий, арзон ва юқори сифатли озуқа билан таъминлаш учун табиий ва сунъий сув хавзалари зоопланктон организмларнинг биологик имқониятларидан фойдаланиш ва улар асосида сув хавзалари махсулдорлигини ошириш буйича илмий асосланган натижалар талаб этилмокда. Баликчилик тармокларининг озука базасини мустахкамлаш чора-тадбирларида «... баликчилик тармоғи озука базасини тизимли асосда мустахкамлаш, баликчилик хўжаликлари ва ташкилотларини юқори сифатли озука билан баркарор таъминлаш»1 вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиккан холда, Фарғона водийси табиий ва сунъий сув хавзаларидаги зоопланктон организмларни аниклаш, уларнинг сув хавзаларидаги мавсумий ўзгарувчанлиги ва сув экотизимидаги ахамиятини бахолаш, зоопланктон организмлардан балиқларнинг табиий озукаси сифатида фойдаланиш ва улар асосида сув хавзалари махсулдорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чикиш мухим илмий-амалий ахамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 11Ф-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида’'ги Фармони ва 2017 йил I майдаги ПҚ-2939 сон «Баликчилик тармогини бошкариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 719-сон «Баликчилик тармогини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 18 октябрдаги 845-сон «Чорвачилик ва баликчилик тармокларининг озука базасини мустахкамлаш чора-тадбирларида тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тсгишли бошка мссрий-хукукий хужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади. 
Тадкнкотнннг макса ди Фартона водийси сув хавзалари зоопланктон организмларнинг тур таркиби, морфо-эқологиқ ҳусусиятлари, сифат ва микдор жихатидан ривожланишини аниклаш хамда сув хавзалари махсулдорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқикотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Фарғона водийси сув хавзалари учун зоопланктон организмларнинг 133 турдан иборатлиги аникланган ва шулардап 27 тури худуд учун, 5 таси Узбекистан фаунаси учун янги тур эқанлиги аниқланган;
шохдор муйловли (Cladocera) ва эшкак оёкли қискичбақасимонларнинг (Copepoda) Diaphanosoma, Daphnia, Moina ва Mesocyclops авлод турларини идентификациялаш кийин бўлган турларини аниклаш учун аниклагичлар яратилган;
зоопланктон организмларнинг сифат ва микдор жихатидан ривожланиш динамикаси хайда мавсумий сукцессияси аникланган ва уларнинг сув эқотизимидаги ахамияти бахоланган;
баликчилик хўжаликларида зоопланктон организмларни табиий холда кўпайтириб, балик чавокларини озиклантириш эвазига уларнинг яшовчанлигини ошириши исботланган;
зоопланктон организмлардан сув экотизимларида биоиндикатор сифатида ва сув хавзаларини экологик мониторинг килишда фойдаланиш йўллари асосланган.
Хулосалар
‘■фарғона водийси сув хавзалари зоопланктони’’ мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Фарғона водийси сув хавзаларида зоопланктон организмлари 3 гурух, 25 оила ва 133 турга мансуб бўлиб, Rotifcra - 56, Cladoccra - 49, Copepoda - 28 турни ташкил этади. И лк бор Фарғона водийси учун 27 тур, Узбекистан фаунаси учун 5 та (Testudinella elliptica, Proalides lentaculatus, Sinanlherina socialis, Lecane arcuata. Lecane hastala) тур келтирилди.
2. Тоғли, совук сувли ва олиготроф типига мансуб бўлган Варзик ва Каркидон сув омборларида 14 тур зоопланктон организмларнинг 4 тури -Rotifcra, 4 тури - Cladocera, 6 тури - Copepoda туркумига маисуб. Буидай омборларида зоопланктон организмларнинг хилма-хиллиги мавсумий характерга эга бўлиб, уларнинг энг кўп микдори (июнь - 290 минг дона/м3) ва биомассаси (августь - 0,311 г/м3) ёз мавсумига тўғри келади.
3. Фаргона водийси кўлларида зоопланктон организмларнинг 40 тури учрайди. Кўлларда турларнинг хилма-хиллиги уларнинг чукурлиги ва катта-кичиклигига боғлик холда ўзгаради. Йирик ва чукур кўл бўлган Сарикамишда 19 тур Rotifera, 12 тур Cladocera ва 9 тур Copepoda аникланган бўлса, кичик ва саёз Туда кўлида 4 тур Rotifera, 4 тур Cladocera ва 3 тур Copepoda туркуми вакиллари учрайди.
4. Фаргона водийси сув хавзаларида зоопланктон органзмларини .мавсумий аспекги буйича 3 гурух - барча мавсумларда учрайдиган турлар, бахор ва куз ойида учрайдиган турлар ва езда учрайдиган турларга ажратилади.
- биринчи гурух планктонда доимий учрайдиган турлар бўлиб, буларга Asplanchna sieboldi, Euchlanis ddatata, Polyarthra vulgaris, Bosmina longiroslris, Daphnia galeala, Ceriodaphnia turkeslanica, Chydorus sphaericus, Eucyclops serrulatus, 'i'hermocydops verniifer. Mesocyclops ogunnus, Acanthodiaptomus denticomis ларни киритиш мумкин.
- иккинчи гурух - эрта бахорда, айрим холларда эса октябр ойларида хам учрайдиган турлар (Keratdla quadrala, Nolholca acuminata, Cyclops vicinus, Thermocyclops dybowskii) ва
- учунчи гурух - йилнинг илиқ кунларида (май, сентябр) учрайдиган турлар (1'ilinia longiseta. Keraldla tropica, Keraldla cochlearis, Brachionus calyciflorus, Scapholeberis kingi, Microcyclops pachyspina}.
5. Фаргона водийсининг баликчилик хўжаликларидаги ховузларида 78 тур зоопланктон организмлари учрайди. Уларнинг 40 тури - Rotifera, 23 тури
- Cladocera ва 15 тури - Copepoda туркуми турларига мансуб. Баликчилик хўжаликларида бахор мавсумида (март ойи) зоопланктонларнинг микдорининг жуда юкорилиги (287 минг дона/м3), аммо биомассасининг (0,86 г/м3) паст бўлиши билан фаркланади.
6. Фаргона водийси шолипояларида 71 тур зоопланктонларнинг 20 тури
- Rotifera, 29 тури - Cladocera ва 22 тури - Copepoda туркуми вакилларидан
иборат. Шолипояларда зоопланктонлар кулай шарт-шароит хисобига юкори биомассага (7,1 г/м3) хосил килади. Шолипояларида баликчилик
хўжаликларидаги ховузларида Караганда зоопланктонларнинг микдори (3,2%) ва биомассасини (1,4%) юкорилигини ҳисобга олиб, балиқ човокларини бокиш юкори самара беради.
8. Фаргона водийси сув омборлари, кўллари, ҳовузлари ва бошқа сув объектлари зоопланктон организмлари кўл-дарё, чучук ва шўр сувли кенг экологик валентликка эга турлардан ташкил топган. Улар тур таркибининг ўзгариши сукцессив характерга эга. Ёзда барча сув хавзаларида коловраткаларнинг турли-туманлиги билан характерлансада, қисқичбакасимонлар биомассаси жихатидан доминантлик кил ди.
9. Балиқчилик хўжаликларида балиқлантиришдан аввал зоопланктон организмларни табиий ҳолда кўпайтириш, балик чавоклари дастлабки зоопланктон организмлар билан озикланиши эвазига балик чавокларининг яшовчанлиги ошириш усуллари баликчилик хўжаликларига тавсия этилади.

1-21 44 0

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди шароитида қора-ола, голштин зотлари ва уларни авлодларининг маҳсулдорлиги

Мавлида Нарбаева

Тадқиқот объектлари: соф зотли қора-ола ва голштин хамда уларнинг биринчи бўғин ургочи тана ва букачалари.
Ишнинг мақсади: Узбскистоннинг, иқлим шароити тез ўзгарувчан бўлган жанубий худуди шароитида голштин, кора-ола зотлари ва уларнинг авлодларини ўсиш ва ривожланишини, гўшт ва сут махсулдорлигини хамда айрим биологик хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: зоотсхникавий, биологик ва иктисодий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: кора-ола, голштин зотлари ва уларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган биринчи бўғин авлодларининг гўшт ва сут маҳсулдорлиги бўйича генетик потенциалидан самарали фойдаланиш, иссик иклим шароитида биринчи марта махсус тадқиқотларда ўрганилди. Голштин зотга мансуб биринчи тугум сигирларининг лактациясининг дастлабки 90 кунида ўз тенгкурлари соф зотли кора-ола ва биринчи бўғин авлодларидан 175,5 ва 100,5 кг кўп сут, шунингдек, биринчи бўғин чатишма буқачаларнинг ўз тенгкурлари соф зотли кора-ола ва голштин зотига мансуб тенгдошларидан 18 ва 21 ойлигида тегишлича: 16,6 ва 5,1 хамда 21,1 ва 7,9 кг кўп гўшт берганлиги аникланди.
Амалий ахамияти: кора-ола ва голштин зотларини соф ҳолда урчитиш ва уларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган чатишма авлодларини маҳсулдорлик кўрсаткичларини хамда айрим биологик хусусиятларини Сурхон воҳасининг иссик иқлим шароитида ўрганиш, воҳада сут ва корамол гўшти ишлаб чиқаришни жадаллаштириш мухим амалий ахамият касб этади.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотлар натижалари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги «Чорвадор» фермер хўжалигининг қорамолчилик фсрмасида жорий этилди. Олинган натижаларга кўра ҳар бир бош сигир, хамда 18 ва 21 ойликдаги буқачалар ҳисобига олинган соф фойда тсгишлича: 181,0 - 252,8; 366,4-447,4 ва 446,8- 549,5 минг сўмга тўғри келиб, рентабеллик даражаси мое равишда 46,7-64,1; 38,4-46,6 ва 36,6-44,7 фоизни ташкил этди.
Қўлланиш сохаси: кора-ола ва голштин зотли қорамолларни урчитишга ихтисослашган барча тоифадаги хўжаликлар.

1-21 52 0

Ўзбекистоннинг жанубий худуди шароитида қора-ола, голштин зотлари ва уларни авлодларининг маҳсулдорлиги

Мавлида Нарбаева

Тадқиқот объектлари: соф зотли қора-ола ва голштин ҳамда уларнинг биринчи бўғин урғочи тана ва букачалари.
Ишнинг максади: Ўзбекистоннинг, иқлим шароити тез ўзгарувчан бўлган жанубий худуди шароитида голштин, қора-ола зотлари ва уларнинг авлодларини ўсиш ва ривожланишини, гўшт ва сут маҳсулдорлигини ҳамда айрим биологик хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: зоотехникавий, биологик ва иқтисодий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: қора-ола, голштин зотлари ва уларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган биринчи бўғин авлодларининг гўшт ва сут маҳсулдорлиги бўйича генетик потенциалидан самарали фойдаланиш, иссиқ иқлим шароитида биринчи марта махсус тадқикотларда ўрганилди. Голштин зотга мансуб биринчи туғум сигирларининг лактациясининг дастлабки 90 кунида ўз тенгкурлари соф зотли қора-ола ва биринчи бўғин авлодларидан 175,5 ва 100,5 кг кўп сут, шунингдек, биринчи бўғин чатишма букачаларнинг ўз тенгкурлари соф зотли кора-ола ва голштин зотига мансуб тенгдошларидан 18 ва 21 ойлигида тегишлича: 16,6 ва 5,1 хамда 21,1 ва 7,9 кг кўп гўшт берганлиги аникланди.
Амалий ахамияти: кора-ола ва голштин зотларини соф холда урчитиш ва уларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган чатишма авлодларини маҳсулдорлик кўрсаткичларини хамда айрим биологик хусусиятларини Сурхон вохасининг иссиқ иқлим шароитида ўрганиш, воҳада сут ва корамол гўшти ишлаб чикаришни жадаллаштириш муҳим амалий ахамият касб этади.
Тадбиқ этиш даражаси ва нқтнсодий самарадорлиги: тадқиқотлар натижалари Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги «Чорвадор» фермер хўжалигининг қорамолчилик фермасида жорий этилди. Олинган натижаларга кўра хар бир бош сигир, хамда 18 ва 21 ойликдаги букачалар хисобига олинган соф фойда тегишлича: 181,0 - 252,8; 366,4-447,4 ва 446,8-549,5 минг сўмга тўғри келиб, рентабеллик даражаси мос равишда 46,7-64,1; 38,4-46,6 ва 36,6-44,7 фоизни ташкил этди.
Қўлланиш сохаси: қора-ола ва голштин зотли қорамолларни урчитишга ихтисослашган барча тоифадаги хўжаликлар.

1-66 75 0

Ўзбекистон қушлари ва сут эмизувчиларининг филяриатлари фаунаси, тарқалиши ва экологияси

Каландар Сапаров

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Филяриатлар паразит нематодаларнинг кўп сонли ва кенг тарқалган гуруҳи бўлиб, одам ва хайвонларда ўта ҳавфли «филяриатоз» касалликларини келтириб чиқаради. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (БССТ) маълумотига кўра, «Дунёнинг субтропик ва тропик ҳудудларида яшовчи аҳолининг 120 миллионга якини филяриатозлар билан зарарланган бўлиб, уларнинг 40 миллионга якини лимфатик филяриатоз ва лимфатик шиш асорати сабабли хозирда ногирондир» .
Филяриатлар қишлоқ хўжалик ва овланадиган хайвонларда парафиляриоз, онхоцеркоз, сетариоз, стефанофиляриоз ва дипеталонемоз каби паразитар касалликларни келтириб чикариб, чорвачилик ва қайта ишлаш саноатига катта иктисодий зарар етказади. Шунинг учун филяриатоз касалликларини қўзғатувчи паразит нематодаларни аниклаш, зарарланган ҳайвонларга тахшис қўйиш ҳамда профилактика қилишнинг чора-тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Паразит нематодалар ривожланиш циклларининг умумий биологик конуниятлари асосида ҳайвонлар филяриатозлари профилактикаси бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш соғлиқни сақлаш ва ветеринария учун катта амалий ахамияти билан белгиланади.
Нематодалар гурухи фаунасининг шаклланиш хусусиятлари асосида мунозарали бўлган, Filariata кенжа туркуми систематикаси бўйича, турдан юқори таксонларга замонавий талкин бериш ва уларни такомиллаштириш зарурати назарий паразитологиянинг ривожи учун катта илмий ахамияти мавжуд.
Филяриатлар умуртқали хайвонларда паразитлик қилиб, ўта хавфли касалликларни келтириб чакириши билан бир каторда, чорвачиликнинг асосий соҳалари ривожланиши ва уларнинг махсулдорлиги кескин пасайишига сабаб бўлувчи омиллар каторига киради. Филяриатозларга карши кураш чораларини ишлаб чиқиш ва ветеринария амалиётига жорий килиш долзарб вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон «Шахсий ёрдамчи, дехкон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқишни кенгайтириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қушлар ва сут эмизувчилар паразитлари -Filariata кенжа туркумига мансуб нематодалар фаунаси, кенг тарқалган турларнинг биологияси ва ҳаёт циклларини аниқлаш, филяриатлар систематикасини ва кишлоқ хўжалик ҳайвонлари филяриатозларини профилактика қилиш методларини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
қушлар ва сут эмизувчиларнинг турли экологик гуруҳларида филяриатларнинг тур хилма-хиллиги баҳоланиб, қушларда филяриатларнинг 53 та ва сут эмизувчиларда 23 та тури аниқланган;
76 та тур филяриатлардан 46 таси Узбеки стон учун ва Paronchocerca bumpae тури Палеарктика учун, биринчи марта кайд килинган;
филяриатлар доминант турларининг (Aprocta cylindrica, Diplotriaena isabellina, Ornithofilaria falisensis, Onchocerca lienalis, Stephanofilaria stilesi ва S. assamensis) ҳаёт цикллари тажриба шароитда исботланган;
илк бор Setaria equina ва Setaria labiatopapillosa турларнинг дифференциация килиш учун 5.8S+ITS-2+28S секвенсларининг нуклеотид кетма-кетлиги аниқланган;
филяриатларнинг хўжайинлар - умуртқалилар синфига гурухди спецификлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг морфологияси, биологияси ва экологиясини киёсий тахдил килиш натижаларига асосланиб, филяриатларнинг тур усти таксономик категориялари системасига ўзгартиришлар киритилган;
Splendidofilariidae, Diplotriaenidae ва Oswaldofilariidae оилалари ҳажми ва чегараларига тузатишлар киритилган ва улардан амфибия ва рептилияларда паразитлик килувчи филяриатлар ажратилган;
ажратилган тур вакиллари янги Icosiellidae ва Oswaldofilariidae оилалар таркибига киритилган ва улар Oswaldofilarioidea superfam.nov. катта оиласига бирлаштирилган;
қишлоқ хўжалиги хайвонлари филяриатозларини профилактика килиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чикилган.
ХУЛОСАЛАР
«Ўзбекистон қушлари ва сут эмизувчиларининг филяриатлари фаунаси, тарқалиши ва экологияси» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Қушларнинг турли экологик гурухдарида филяриатларнинг 4 оила, 22 авлодга мансуб, 53 тури аниқланиб, 46 таси Ўзбекистон ва бир тури (Paranchocerca Ьитраё) Палеарктика учун илк бор қайд қилинди.
2. Сут эмизувчиларда 5 оила ва 9 авлодга мансуб 23 тур филяриатлар келтирилиб, аксарияти жуфт туёклилар ва ток туёқлилар туркумлари вакилларида учраши аниқланди.
3. Узбекистан биогеоценозларида кушлар ва сут эмизувчилар филяриатларининг 76 тури билан зарарланганлиги кўрсатилди. Ушбу турлар сони, филяриатлар дунё фаунасининг 13.0% ни ташкил этади.
4. Кушлар ва сут эмизувчиларда кайд этилган филяриатлар факат ташки мухит билан боғланмаган органларларда паразитлик қилишга мослашган.
5. Филяриатлар биологик хусусиятларига кура гетероксен шаклларга мансуб бўлиб, уларнинг оралик хўжайини сифатида хашаротлар синфлари вакиллари (Acrididae, Simulidac, Culicidac, Muscidac) кайд этилган, дефинитив хўжайинлар сифатида кушларнинг 14 туркуми ва сут эмизувчиларнинг 7 туркуми вакиллари эканлигини кўрсатади.
6. Экспериментал шароитда Aprocta cylindrica Linstow, 1833, Diplotriaena isabellina Koroliowa, 1926, Ornithofilaria fallisensis Anderson, 1954, Onchocerca lienalis (Stiles, 1892), Stephanofilaria assamensis Pande, 1936, S.stilesi Chitwood, 1934 - нематодаларининг ҳаёт цикллари аникланди.
7. Морфологик тузилиши жиҳатдан ўхшаш бўлган Setaria equina (Abildgaard, 1789) ва Setaria labiatopapillosa (Alessandrini, 1848) турларини дифференциация килиш учун нематодаларнинг 5.8S+ITS-2+28S фрагментлари нуклеотидларининг кетма-кетлиги қиёсий тахлили асосида ушбу нематодалар диагностик белгиларининг фарқи кўрсатилди.
8. Филяриатларни ривожланишининг барча боскичларида (вояга етган, личинкалик босқичлари, микрофилярия) турларни ўзаро фарқлашда характерли диагностик белгилар кўрсатилиб, дифференциация қилишда қўллаш учун таклиф этилди.
9. Филяриатларнинг турдан юқори систематик категориясига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Splendidofilariidae, Diplotriaenidac, Oswaldofdariidae ва Lemdanidae оилаларининг ҳажми, чегаралари аниқланди ва янги таксонлар таклиф этилди.
10. Филяриата таркиби 4 катта оилани ташкил этиб (Filarioidea, Aproctoidea, Diplotriaenoidea, Oswaldofilarioidea), уларнинг ҳар бири умурткалиларнинг мос синфларининг специфик паразитларини қамраб олувчи оилалар гуруҳларига бирлаштирилган ҳолда илмий асосланиб, Filariata кенжа туркуми нематодалари бўйича такомиллаштирилган система ишлаб чиқилди.
11. Филяриатозлар (парафиляриоз, онхоцеркоз, сетариоз, стефанофиляриоз, дипеталонемоз, дирофиляриоз) турли типдаги хўжаликларда кенг тарқалганлиги, ҳайвонларнинг зарарланиши фасллар ва географик ҳудудга боғлиқ бўлиб, экстенсивлиги 4.8-75.7 фоизни ташкил этди.
12. Филяриатлар билан зарарланган ҳайвонларни даволаш учун кенг таъсир доирасига эга бўлган бир фоизли ивермектин препарати тавсия этилди ва профилактик чора тадбирлари ишлаб чиқилди.

12-15 73 0

Ўзбекистон қуёнчилигида селекция, генетика ва биотехнологияларнинг муаммолари ва истиқболлари

Дилшод Юлдашев
Ушбу мақолада Ўзбекистонда куёнчиликни ривожланишда қуёнларни кўпайтиришда соҳанинг муаммолари ва истиқболлари хақида маълумотлар ёритилган. Мақолада қуёнчиликнинг ривожлантиришда унинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги қонунлари асосида ва уларнинг қуёнларнинг фойдали хўжалик сифатларини ўзгартиришда яхшилашда ва саноат учун янги қуён зотларини яратишдаги наслчилик ишларида генетик модификациялаш ва биотехнологиларинг қўлланиши ёритилган.Қуёнчилик селекцияси ва генетика марказиданинг келажакдаги амалга оширадиган ишлари ёритилган.
1-39 37 0

Ўзбекистон шароитида африка лаққа балиғини (clarias gariepinus) етиштиришнинг биологик ва технологик асослари

Абдулла Курбанов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ахолини турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва хўжалик юритишни яхшилашда балиқ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва балиқчиликни ривожлантириш долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда балиқчилик соҳаси дунё бўйлаб миллионлаб инсонларни иш билан таъминлаб, жамиятнинг иқтисодий ривожланишидаги муҳим манбаларидан бирига айланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг Озиқ-овкат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) маълумотларига кўра, дунё бўйича 2014 йилда 167,2 миллион тонна балик маҳсулоти ишлаб чиқарилган, шундан овлаш орқали 93,4 миллион тонна, аквакультурада эса 73,8 миллион тонна етиштирилган.
Дунё балиқлар фаунаси бўйича тадқиқотлар ер юзида кенг таркалган ва ишлаб чиқариш учун қулай бўлган балиқ турларини етиштиришнинг биологик ва технологик усулларини яратишга, уларнинг таркалиши, тур таркиби, муҳит шароитларига мослашиши, пуштдорлик хусусиятларини бахолашга каратилган. Бу борада ер юзининг турли минтақаларида учрайдиган, сунъий сув ҳавзаларида самарали кўпайтирилаётган лаққасимонлар оиласидан (Clariidae) Африка лақка балиғи (Clarias gariepinus) алохида аҳамиятга эга. Бу тур вакиллари тез етилиши, юқори зичликда ўстирилганда атмосфера ҳавосидан нафас олиши, сувдаги эриган кислород минимал бўлган такдирда ҳам яшай олиши, уларни жадал аквакультура объекти сифатида эътироф этилишига сабаб бўлмокда ҳамда уларни етиштиришнинг биологик ва технологик асосларини ишлаб чикиш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади.
Бугунги кунда мамлакатимиз агросаноат мажмуасининг асосий бўғини ҳисобланган кишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришга катта эътибор каратилмокда. Бу борада республикамизда «Ўзбекбаликсаноат» уюшмаси ташкил этилиши мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар натижасида, жумладан республикамизда турли турдаги балиқларни сунъий урчитиш, увилдирик ўстириш, чавоқ етиштириш бўйича сезиларли ютукларга эришилмокда. Шу билан бир қаторда, республикамизда балиқчилик саноати учун истиқболли балиқ тури ҳисобланган африка лаққа балиқларини маҳаллий шароитда ўстиришнинг биологик ва технологик асослари йўналишлари бўйича тадкикотларга алоҳида эътибор каратиш лозим. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш соҳасига интенсив усулларни жорий этиш» вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифадан келиб чикқан холда, лакқасимонлар (Clariidae) оиласи вакилларини урчитишнинг биологик ва технологик асосларини ишлабчиқишга каратилган илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш муҳим илмий - амалий аҳамият касб этади ва долзарб хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сон «Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармонни ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқотлари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади "Узбекистан шароитида лакқасимонлар (Clariidae) оиласига мансуб Африка лаққа балиғини интродукция қилиш, балиқ чавоқларини етиштириш, балик маҳсулотини ишлаб чикариш ҳамда биологик ва технологик хусусиятларини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Узбекистан ҳудудида Африка лаккасини йил фаслларига боғлиқ ҳолда маҳсулдорлик кўрсаткичлари ва шароитга мослашиш хусусиятлари аниқланган;
турли технологик шароитларда ушбу турга кирувчи баликнинг жинсий етилиши, пуштдорлиги, эмбрионал ривожланиши, гормонлардан фойдаланиб сунъий кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилган;
йиртқич тур ҳисобланган Африка лаккасини сунъий шароитда озиқлантиришнинг мувофиқлаштирилган рецепта ишлаб чиқилган; 
сунъий ҳавзаларда Африка лакқасини етиштиришнинг жадал технологияси яратилган.
Хулосалар
1. Ўзбекистоннинг турли географик шароитларида Африка лаққасининг жинсидан катъий назар, жинсий етилиши меъёр талаблари даражасида кечади. Африка лакқасида оогенез 5 босқичда кечади. Гонадларнинг ривожланишини етукликнинг 6 балли шкалада баҳолаш мақбул ҳисобланади.
2. Ўзбекистоннинг географик шароитларида Африка лаққасини очиқ ҳавзаларда ўстиришнинг вегетация даврида биринчи жинсий етилиши 8 ойлигида кузатилади, бунда урғочи лаккалар 28-30 см узунликка ва 185-200 г тана вазнига, эркаклари тегишли равишда 26-28 см ва 180-185 г кўрсаткичларга эга.
3. Африка лакқасининг икраси инкубацияси “Вейс” аппаратида амалга оширилади. Ёриб чиқкан личинкаларнинг узунлиги 4,1^4,6 мм. ни ташкил этади. Личинкалар 3 кундан сўнг аралаш озикланишга ўтадилар.
4. Африка лақкаси ҳаётининг 2 йилида гипофизар инъекция усулини қўллаб кўпайтирилганда, олинган увилдириқ оғирлиги ўртача 142,5 граммни ташкил этиб, у 80,5 граммдан 209,3 граммгача боради ва балиқ танаси ўлчамига боғлиқ (r=0,99). Бу лакқанинг урғочиларида индивидуал пуштдорлик ўртача 110,4 мингни ташкил этиб, у 71,8 мингдан 149,6 минггача боради, йирикларида бу кўрсаткич ошиб боради (r=0,96).
5. Узбекистан шароитида Африка лаккасининг ривожланиши карп, дўнгпешона баликларига нисбатан сезиларли даражада юкори кечади. Бу африка лаккасининг ўзига хос биологик хусусиятлари билан боғлиқ. Бу балиқнинг личинкаларининг ёриб чиқиши сув ҳарорати 24-26°С бўлганда 1 суткадан кейин амалга ошади. Улар 2 сутка 11 соатдан сўнг ташки озиқланишга ўтади.
6. Африка лаққасини хайвонот оксилига эга манбалардан фойдаланиб тайёрланган озукалар билан озиклантирилганда балиқларнинг ўсиш тезлиги юқори бўлди. Озукалар таркибида 25-45% протеинга эга озукалар билан етиштирилганда, Африка лақкаси тез етилади, бунга эришишда энг мақбул 39—41% протеинга эга озукалар хисобланади.
7. Ипак қурти ғумбагининг оқсили балик уни ўрнини кисман босишда энг тўйимли ва оксилга бой манба хисобланади. Бунда энг самарали аралашма балик уни ва ипак курти ғумбагининг 1:1 нисбати ҳисобланади.
8. Африка лаккасининг анъанавий усулда карп турдаги балиқларга хос 13-20% оқсилли озукалардан фойдаланиб етиштирилганда сентябрь ойига келиб уларнинг вазни 250 граммга етади.Ҳавзаларда балик маҳсулдорлиги 170 ц/га. ни ташкил этади, холбуки карп балиғи турларида бу кўрсаткич 20-25 ц/га тенг.

1-67 63 0

Ўзбекистон чўл ҳудудларидаги нематодалар ва уларнинг яшаш муҳити шароитларига мослашиш йўллари

Холиса Эшова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришини кенгайтириш, маданий экинлар хавфсизлигини таъминлаш, уларга зарар келтирувчи организмларни аниклаш долзарб муаммо хисобланади. Паразит нематодалар ўсимликларга катта зарар келтириб, уларнинг оммавий нобуд бўлишига ва қишлок хўжалиги экинларининг хосилини 60-80 % га тушириб юбориши мумкин. Бугунги кунда дунё бўйича кишлок хўжалиги экинлари ҳосили умумий нобудгарчилигининг 14 % паразит нематодаларнинг улушига тўғри келиб, у йилига тахминан 100 млрд, долларни ташкил қилмокда1. Шунга кўра, табиий ва сунъий экосистемалар фитонематодалари ва уларнинг мослашиш хусусиятларини аниклаш, карши кураш чораларини ишлаб чикиш мухим илмий-амалий ахамиятга эга.
Дунёда чўл минтакаларида янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига экин майдонларининг кенгайиши шароитларида ёввойи ўсимликларнинг ризосфераси ва тўқималари билан боғлиқ бўлган нематода турларини ва уларни атроф-мухитнинг ноқулай шароитларига адаптив хусусиятларини идентификациялаш муҳим аҳамиятга эта. Маълумки, паразит нематодалар кишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда тупрокни сунъий суғориш жараёнлари қўлланиладиган қурғоқчил ва иссик иқлим минтакалардаги экинларга энг катта зарар келтиради. Мамлакатимиз худудининг катта кисмини чўл зонасига тўғри келиши ва асосий суғорма деҳқончиликни шу ҳудудда олиб борилишини ҳисобга олган ҳолда чўл ўсимлик нематодалари фаунасининг шаклланиши ва уларнинг муҳит шароитларига мослашишини аниқлаш паразит турлар билан курашда экологик тоза, илмий асосланган профилактик ва ташкилий-хўжалик чора-тадбирларини ишлаб чиқишга имкон беради. Шунга кўра, Ўзбекистон чўл шароитида нематода турларини экологик классификациялаш, уларни морфо-физиологик адаптациясини асослаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг ризосфераси ва органларида яшовчи нематодаларнинг тур таркибини аниклаш ва улардан ҳимояланишнинг такомиллашган чора-тадбирларини ишлаб чикиш ва амалиётга жорий этиш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
Республиками'? мустақилликка эришгач қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, экинларни паразит нематодалардан муҳофазалаш, карантинлаш ва уларга карши курашишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, экинлардаги паразит нематода турларини аниқлаш ва фитогельминтозларни бартараф этиш борасида муайян натижаларга эришилди. Бироқ, чўл ҳудуди фитонематодалари ва улар келтириб чиқарадиган касалликларни аниқлаш, экинлар ҳосилдорлигига паразит турларнинг таъсирини баҳолаш борасидаги тадқиқотларга етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида2 «касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларни ишлаб чиқаришга жорий этиш» вазифаси белгилаб берилган. Бу ўринда, чўл ҳудуди фитонематодалари ва уларнинг мослашиши хусусиятларини очиб бериш, хамда экинларни нематодалардан зарарланишини камайтирадиган агротехник чора-тадбирларни ишлаб чикишга каратилган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги №116-П сон “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги №148 сон “Ўсимликларни ҳимоя килиш тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Узбекистан чўл минтакаси нематодаларининг таксономик, экологик-трофик таркибини аниқлаш ва уларни атроф-муҳитнинг экстремал шароитларига мослашиш йўлларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Узбекистан чўл минтакаси шароитларида нематода турларининг хилма-хиллиги ва илдиз олди тупроқлари ҳамда ўсимлик жамоалари нематодаларининг фаунистик комплекслари аникланган;
илк бор Узбекистан чўл минтакасининг 176 турдан иборат нематодалари рўйхати тузилган ва фан учун нематодаларнинг янги 6 тури, Узбекистан фаунаси учун 5 тури аниқланган;
девисапробионт, параризобионт ва эктопаразитларни ўз ичига олувчи нематода жамоаларининг морфологик ва экологик ўзига хослиги очиб берилган;
нематода турларининг доминантлик қилувчи гурухдари ва ўсимлик-хўжайин таркиби бўйича фарк қилувчи жамоаларининг акробелоид, долиходороид, акробелоид-долиходороид, долиходороид-дорилаймоид ва цефалобоид-акробелоид типлари аниқланган;
нематодаларнинг экологик яшаш шароитларига боғлиқ ҳолда тана копламаси шаклланиши мураккаблашувининг коррелятив алоқалари исботланган;
чўл иқлими шароитларига нематодалар адаптив реакциясининг анатомо-морфологик ва физиологик жихатлари очиб берилган;
нематодаларнинг морфологик, физиологик тавсифлари ва уларнинг ўсимлик-хўжайин билан трофик муносабатига кўра 15 та кичик экологик гурухдари аниқланган;
Acrobelinae кенжа оиласига кирувчи нематодалар девисапробиотик турларини чўл минтақаси кум тупрокларидаги тўкилган ўсимлик колдикларини қайта ишловчи асосий агентлар эканлиги исботланган;
қурғоқчил чўл тупроқлари гидротермик режимини ўсимликларнинг хавфли паразита - бўртма нематоданинг ҳаёт циклидаги ўрни аниқланган ва шу асосда ғўза фитогельминтозларининг олдини олиш усуллари ишлаб чиқилган.
Хулосалар
“Ўзбекистон чўл ҳудудларидаги нематодалар ва уларнинг яшаш муҳити шароитига мослашиш йўллари” докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўзбекистон чўл ҳудудларидаги комплекс нематодологик изланишларда 3 кенжа синф, 6 туркум, 35 оила ва 68 авлодга мансуб эфермер-ксерофил ўсимликлар ва ғўза билан боғлиқ бўлган нематодаларнинг 176 тури аниқланди. Текширилган ҳудудларда Rhabditida (64 тур) ва Dorylaimida (47 тур) туркумлари юкори хилма-хиллиги билан ажралиб туради.
2. Нематодалар орасида 6 та тур: Tylencholaitnus rugosus, Tylencholaimus terricollis, Discolimium eremicolus, Discolimus tulaganovi, Zeldia karimovae, Criconemella siddiqi биз томондан фан учун янги турлар сифатида таърифланди; 5 та тур: Xenonchum sedan, Lordellonema porozum, Dorylaimellus directus, Tylenchorhynchus maximus, Telotylenchus indicus эса Ўзбекистон фаунасида биринчи марта аниқланди.
3. Чўл ўсимиклари нематодаларининг жамоалари тур ва миқдор таркиби бўйича фарқ килади. Саксовул ва исирик каби кўп йиллик дарахт ва ўт ўсимликлар нематодаларининг жамоалари юқори хилма-хилликни намоён қилган. Астрагал, шўра, мимозка ва туятовон остидаги тупроқларда нематодалар энг кам миқдорда бўлган. Эфемер ва бир йиллик ўт ўсимикларнинг остида Acrobeles ва Tylenchorhynchus авлодларининг турлари, кўп йиллик ўт ўсимликларнинг остида эса Discolaimium, Eudorylaimus, Aporcelaimellus ва Seinura авлодларининг турлари доминантлик килади.
4. Қуруқ калин пўстлок (саксовул) ёки қум доначаларидан шаклланган гилоф билан қопланган (шўра, мимозка) хакиқий ксерофит ўсимликларнинг илдиз тизими тирик хужайраларнинг шираларини сўрувчи нематодалар учун ноқулайдир. Шу сабабли ҳақиқий ксерофитлар нематодалари фаунасининг асосий қисмини Acrobelinae кенжа оиласининг ксерофил турлари ташкил қилади.
5. Чўл ўсимликлари билан боғлиқ бўлган барча нематодаларни шартли равишда ксерофиллар, мезофиллар ва гигрофилларга бўлиш мумкин. Ксерофилларга Rhabditida туркумининг барча аниқланган турлари ва Dorylaimida туркуми турларининг бир қисми киради. Мезофилларга Dorylaimida ва Tylenchida туркумларининг нисбатан йирик ва ҳаракатчан шакллари киради. Гигрофиллар чўл ўсимликлари учун хос эмас ва фақат ғўза далаларининг суғориладиган тупроқларида учрайди.
6. Чўл ўсимликлари нематодаларининг жамоаларида Acrobelinae кенжа оиласининг ярим сапробиотик шакллари доминантлик килади. Улар деярли барча тупроқ намуналарида учрайди ва аниқланган нематодаларнинг деярли учдан бирини ташкил килади ва уларнинг биоценотик комплексида асосий фонни хосил килади. Микофаг - нематодалар ва ҳақикий эусапробионтлар жуда кам учрайди.
7. Паразит нематодалар - фитогельминтлар чўл ўсимликларининг жамоаларида нисбатан хилма-хилликда ифодаланган. Уларнинг асосий кисми (19 тур) хўжайин-ўсимликларнинг кенг доирасига эга бўлган Tylenchorhynchidae оиласининг эктопаразит полифаглари ташкил килади.
8. Ўсимлик илдиз атрофи тупрогидаги нематодаларнинг сони ўсимлик қопламининг қалинлигига, илдизчаларнинг зичлигига ва тупрокнинг намлигига боглик. Нематодалар индивидларининг энг юқори зичлиги ва тур таркибининг хилма-хиллиги буталар (саксовул), кўп йиллик ўт ўсимликларнинг копламида ва бир йиллик эфемерларнинг чим қаватида кузатилади.
9. Чўл ўсимликларнинг ризосферасида нематодаларнинг вертикал тақсимланиши ўсимлик илдиз тизимининг морфологик тузилишига боғлик. Бир йиллик эфемерларнинг ўсиш жойларида нематодаларнинг асосий қисми юқори чим каватида, кўп йиллик ўтлар, буталар ва дарахт ўсимликлар остида эса тупроқнинг 10-20 см каватида учрайди.
10. Чўл ўсимликлари нематодаларининг жамоалари доминантлик килувчи турлар таркиби бўйича фарк килади. Кўп йиллик буталар учун долиходорид ёки аралаш акробелоид - долиходороид ва акробелоид-дорилаймоид типлар, бир йиллик эфемерлар учун эса - акробелоид ва аралаш акробелоид-цефалобоид типлар хосдир.
Н.Чўл иқлимига адаптация нематодаларнинг тузилишидаги муайян анатомик-морфологик, этологик, онтогенетик ва физиологик ўзгаришлар ва ҳаёт цикли билан боғлиқ. Анатомик-морфологик адаптация тана тузилиши ва шакли билан боғлиқ бўлиб, кўпчилик тур нематодалар учун хосдир. Чўл зонасининг экстремал шароитларида табиий танланиш нематодалар тана тузилишида қуйидаги ўзгаришларга олиб келади:
нематодаларнинг фаол харакатланиши учун зарур бўлган капилляр намликнинг ўткир етишмовчилиги шароитларида тана орка бўлимининг қискариши ва ипсимон думнинг йўқолиши. Бунинг натижасида нематодаларнинг думи юмалок ёки калта конуссимон шаклга кирган;
йирик донадор кум тупроқларда зич ўтказмайдиган ҳалқасимон ёки кўпинча тери безчалари билан таъминланган кўп қаватли майда тарғил силлиқ кутикуланинг ривожланиши;
нисбатан йирик тана ўлчамлари, ксерофил ўсимликлар ҳужайра ширасини санчиб сўриш учун санчиб-сўрувчи оғиз аппаратининг ва унинг таянч аппарати - склеротизацияланган бош капсуласининг кучли ривожланиши.
12. Этологик ёки хулк-атворга дойр адаптация нематодаларнинг фаол миграция кобилияти билан боғлик бўлиб, у Dorylaimida туркумининг нисбатан йирик нематодалари учун хосдир. Zeldia karimovae турининг тухумдонидаги эгилманинг йўколиб кетишини фаол харакатланишга нисбатан бўлган адаптациянинг белгиси деб хисоблаш мумкин.
13. Онтогенетик адаптация Tylenchida туркуми паразит нематодалари ҳаётий циклидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Ғўза ва бўртма нематодаларнинг бошқа турларининг урғочилари кўп микдордаги тухумларини тупроққа эмас, балки ташқи муҳитнинг нокулай шароитларидан ҳимоя килувчи махсус тухум халтачасига қўяди. Уларнинг личинкалари тухумдан ёриб чиқа бошлайди ва фаол равишда суғоришдан кейин етарлича намланган тупрокда ўсимликларнинг илдизига кира бошлайди. Бошқа ўтрок паразит нематодалар хам худди шундай усулда ривожланади.
14. Ёввойи ҳолда ўсувчи чўл ўсимликларининг ризосферасида нематодаларнинг учраш частотаси асосида турли катталик ва шаклдаги бош проболалари билан қуролланган Acrobelinae кенжа оиласи авлодининг ярим сапробиотик турлари чўл зонаси шароитларида ўсимликлар хазонини бирламчи кайта ишловчи асосий агентлар ҳисобланади.
15. Ғўза ризосферасида бўртма нематодалари инвазион личинкаларининг зичлиги ва илдиз тизимининг улар билан зарарланиш интенсивлиги суғориш нормалари ва давомийлигига боғликлиги аниқланди. Узун эгатлар бўйлаб давомли сероб суғориш бўртма нематодаларининг личинкаларини тухумдан чиқишини ва ғўзанинг илдиз тизимига фаол кириб боришини фаоллаштиради.
16. Суғоришнинг мувофиқ схемасини ўзгартириш билан паразит нематодаларнинг зарарини сезилари даражада камайтиришга эришиш мумкин. Бу метод бирор бир қўшимча харажатларни талаб қилмайди, бирок суғоришга мўлжалланган сувни тежаш имоконини беради ва экинларга солинадиган ўғитларнинг самарадорлигини оширади.

1-21 150 0

Ўзбекистон текисликларидаги трансформацияланган кўллар зоопланктони» мавзусидаги диссертациясининг

Елена Гинатуллина

Тадқиқот объектлари: Судочье ветланди кўллари, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Мўйнок ва Сорбос курфазлари, Шарқий Қоратерен ва Сариқамиш (Фарғона) кўллари.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистоннинг хозирги кундаги инсоният хўжалик фаолияти натижасида сув билан таъминланиш шароитлари ўзгарган, пасттекисликда жойлашган кўллари зоопланктони хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот усули: сув хавзалари планктонини ўрганишда гидробиологии методлардан, сувлаги жонзотлар яшаш шароитларини ўрганишда эса физик-кимёвий анализ усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ўзбекистон кўлларида тадқикотчилар ва шахсан муаллиф томонидан аниқланган зоопланктон турларини ўз ичига олган зоопланктон инвентаризацион рўйхати тузилди, чуқурлиги турли ва минерализацияси хар хил бўлган кўлларда минерализация даражасини ортиши натижасида содир бўлган зоопланктон микдор кўрсаткичларининг динамикаси ва турларнинг мавсумий ва кўп йиллик сукцессияси аниқланди. Зоопланктон жамоасининг таркибий характеристиклари: биологик хилма-хиллик ва зичлик индекси ўрганилди.
Амалий ахамияти: зоопланктон бўйича фаунистик ва биоценологии аспектларда кўриб чикилган материаллардан зоопланктон микдори ва таркибини башоратлаш мақсадида хамда балиқчиликда фойдаланиладиган сув хавзаларида зоопланктон тур таркибини йўналтирилган холда ўзгартиришда фойдаланиш мумкин бўлади, ва шу тариқа озука базаси ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар Ўзбекистон табиий сув хавзаларини потенциал биологик махсулдорлигини ўрганиш ва ошириш максадида ишлаб чиқилаётган лойихаларни илмий асослашда ва тадбик қилишда фойдаланилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: амалий гидробиология, санитар гидробиология, экологик мониторинг

1-61 74 0

Ўзбекистон сув ҳавзаларининг иккипаллали (bivalvia: unionidae, corbiculidae) моллюскалари

Хусниддин Боймуродов

Диссертация мавзусинииг долзарблиги ва зарурати. Дунёда биологик ресурсларни инвентаризациялаш ва улардан фойдаланиш инсоният олдида турган аҳамиятга молик бўлган долзарб муаммодир. Айникса, Ер юзининг куруклик қисми кенг узлаштирилаётган бир пайтда сув биологик ресурсларидан фойдаланиш истиқболларини такомиллаштириш ва уларни муҳофазалаш аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга. Айтиш жоизки, дунё сув биоценозларида икки паллали моллюскалар иккиламчи махсулдорликни ҳосил қилишда асосий ўринни эгаллайди ва айрим сув хавзаларида моллюскалар биомассаси бентос организмлар биомассасининг 70-80% ни ташкил этиши мумкин1.
Мустақилликдан сўнг мамлакатимизда табиатни мухофаза килиш ва биологик хилма-хилликни асраш борасидаги ишларга катта эътибор каратилди. Бу борада соҳада йўлга қўйилган самарали тадбирлар асосида муайян ютуқларга, хусусан, республикамиз сув экотизимларидан фойдаланиш табиий ва сунъий сув хавзаларини мухофаза қилиш бўйича натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясидан" келиб чиккан холда, кишлок хўжалиги ишлаб чикаришини кенгайтириш ва такомиллаштириш, хайвонот турларини ишлаб чикаришга кенг жорий қилишни таъкидланганлиги бугунги кунда сув хавзаларининг биологик имкониятларидан, хусусан бентос организмларидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни такозо этади.
Жахонда сув экотизимлари биологик ресурсларига, хусусан, икки паллали моллюска маҳсулотларига бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормокда. Хусусан, бугунги кунда икки паллали моллюскалардан 13588,2 млн. тонна озиқ-овкат хом ашёси ҳамда 5,9 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги марварид етиштирилмоқда3 ҳамда ривожланган мамлакатларда улардан сув ҳавзаларини тозалашда фойдаланилмоқда4. Бу ўринда, айникса, икки паллали моллюскалар ичида чучук сувларда таркалиши бўйича алоҳида ўринга эга Unionidae ва Corbiculidae оиласи вакилларининг тур таркиби ва улардан амалда фойдаланиш имкониятларини излаб топиш муҳим ахамиятга эга. Айникса, бу ўринда маъмурий ҳудудлардаги Unionidae ва Corbiculidae оиласи турларининг тур таркибини аниқлаш; уларни барча табиий ва сунъий сув ҳавзаларидаги таркалиши имкониятларини асослаш; икки паллали моллюскаларни инвазион таркалувчи организм сифатидаги ўрнини очиб бериш; турли тип сув хавзаларидаги икки паллали моллюскаларнинг организм ва популяция кўрсаткичларини аниклаш; турли сув хавзаларида камёб, эндем ва йўқолиб кетаётган турларнинг ҳолати ва уларга таъсир этувчи омилларни асослаш; икки паллали моллюскалардан сувнинг турли хилдаги ифлосланиш даражаларини аниқлаш, сувни тозалаш, озиқ-овқат хом ашёси ва маданий марварид етиштиришда фойдаланиш сифатидаги имкониятларини бахолаш долзарб илмий-амалий ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-мухитни мухофаза қилиш ишлари Дастури тугрисида»ги ва 2014 йил 20 октябрдаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-тамойилларидан утиш тартиби туғрисида»ги карорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги «Ҳайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш туғрисидаги» Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси туғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Ўзбекистон сув ҳавзаларидаги икки паллали (Bivalvia:Unionidae ва Corbiculidae) моллюскаларнинг фаунистик таркибини аниклаш ва улардан фойдаланиш истикболларини баҳолашдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:Узбекистан сув хавзаларида Bivalvia синфи Unionidae ва Corbiculidae оилаларига мансуб икки паллали моллюскаларининг 10 та тур ва 2 та кенжа тур дан иборат рўйхати тузилган;
икки паллали моллюскаларнинг уч тури - Sinadonta orbicularis, S.gibba, S.puerorumnwpHH биринчи марта Узбекистан сув хавзаларида таркалиши ва зичлиги аниқланган;
дарёларнинг гидрологик режими билан боғлиқ ҳолда уларда Unionidae ва Corbiculidae оиласи вакилларининг таксимланиши очиб берилган;
сунъий сув хавзаларининг икки паллали моллюскалар таркалиш манбаси ва йўли сифатидаги ахамияти бахоланган;
илк бор камёб ва эндем моллюскалар биологик ёш гурухларининг популяцияларда таксимланиши очиб берилган;
икки паллали моллюскаларнинг сапроблиги аникланган ва уни моллюскаларнинг сув хавзаларида таркалиш даражаси билан богликлиги исботланган;
икки паллали моллюскаларнинг сув хавзалари радиоактивлитиии аниклашдаги имкониятлари бахоланган;
илк бор Узбекистан иқлими шароитида балиқчилик хўжаликларида Sinanodonta уруғи турларидан марварид етиштириш йўллари исботланган.
Хулоса
«Узбекистан сув хавзалари икки паллали (Bivalvia: Unionidae, Corbiculidae) моллюскалари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Узбекистан сув хавзалари икки паллали моллюскаларининг Unionidae ва Corbiculidae оиласи вакиллари 4 уруг, 10 тур ва 2 кенжа турдан иборат бўлиб, уларни Сирдарё, Амударё, Зарафшон, Қашқадарё ва Сурхондарё хавзаларида таркалиши аникланди.
2. Ўзбекистон дарёларида лойли биотопларда таркалган моллюсскалар кенг таркалган. Лой окизикларга бой бўлган Сирдарё, Амударё ва Зарафшонларда Unionidae, қумли окизикларга бой бўлган Қашкадарёда эса Corbiculidae оиласи вакилларининг устунлик қилиши аникланди. Бу дарёларининг лой окизиклари таркиби икки паллали моллюскаларнинг хавзалар бўйлаб ўзаро тақсимланишида муҳим ахамиятга эга эканлигини изохлайди.
3. Икки паллали моллюска турлари чиганогининг катта-кичиклиги, уларни дарё кисмлари бўйлаб таркалишига бевосита таъсир этмайди. Йирик турларни жамлаган Unionidae ва кичик турларни жамлаган Corbiculidae оиласи вакилларини, дарёларнинг ўрта қисмларидаги аккумуляцияси, дарёларнинг гидрологик режими икки паллали моллюскаларни дарё кисмлари бўйлаб таркалишида мухим ахамиятга эга эканлигини англатади.
4. Узбекистан дарёларида Sinanodonta (27%), Colletopterum (23%), Corbicula (27%) ва Corbiculina (27%) уруғи турларининг ўзаро ўхшаш фоизларда таксимланиши, дарёларда икки паллали моллюскаларнинг таркалиши учун зарур барча биотоплар мавжудлиги билан изоҳланади. Сунъий сув хавзаларида ўзида камёб, ноёб ва эндем турларни мужассамлаштирган Colletopterum ва Corbicula вакиллари кам таркалган. Балиқчилик хўжаликлари (39%) ва сув омборларида (33%) Sinanodonta, кўл ва сув омборларида (35%) Corbiculina уруги турлари устунлик килиши аникланди. Каналлар моллюскалар учун бошка сув хавзалари бўйлаб таркалиш йўли ҳисоблансада, унинг ўзи икки паллали моллюскалар учун нокулай сув типи хисобланади.
5. Узбекистан табиий сув хавзаларида икки паллали моллюскаларнинг таркалиши ва фаунасининг шаклланиши сунъий сув хавзалари билан боглик бўлиб, улар моллюскаларнинг сув хавзалариаро таксимланишининг манбааси ва йўли хисобланади. Айниқса, бал и қч ил и к хўжаликлари ва сув омборлари Sinanodonta уруғи турларининг бошқа сув типларига таркалишига олиб келган. Табиий сув хавзалари учун хос бўлган Corbicula ва Corbiculina уруғи турларининг сунъий сув хавзаларида учраши каналларнинг бевосита ўтказувчилик аҳамияти билан изоҳланади.
6. Узбекистан сув хавзаларида таркалган “Қизил китоб”га киритилган икки паллали моллюска популяциялари ичида ёш тузилишига кўра мутаносиб бўлган популяциялар устунлик килади. Популяцияда кичик ёш индивидлар биологик гуруҳининг доминантлиги, катта ёшдагилар сонининг эса ниҳоятда камлиги бундай популяцияларнинг бекарорлигини изохлайди.
7. Colletopterum bactrianum Сирдарёнинг Сирдарё вилояти худуди; Corbicula cor нинг Ўрта Зарафшон ва Ўрта Сурхондарё; Corbicula fluminalis нинг Сирдарёнинг Сирдарё вилояти худуди ва Ўрта Амударё популяцияларида етук ва фаол кўпайиш ёшидаги биологик гурухларнинг кичик ёш биологик гурухдан устунлик килиши аникланди. Етук ва фаол кўпайиш ёшидаги индивидлар зичлигининг кичик ёшдагилар зичлигидан катталиги антропоген ва табиий омиллар натижасида популяция ёш мутаносиблигининг бузилганлигини, аммо тикланаётганлигини ўзида ифодалайди.
8. Ўзбекистонда таркалган икки паллали моллюскалар ичида р-а-мезасопроб гурух устунлик килади ва уларнинг сапроблик спектри 1,6-3,5 га тенг. Дарёларнинг қуйи қисмларида хам таркалган S.gibba, C.ferghanensis ва С. tibetensis ларнинг сапроблик спектри кенг (3,1-3,5) бўлиб, улардан сувларнинг III-IV сифат гурухдарини аниқлашда фойдаланиш тавсия этилади.
9. Икки паллали моллюскаларнинг сув хавзаларида таркалишида сувнинг сапроблик хусусияти мухим ахамиятга эгалиги аникланди. Ноёб ва эндем турларнинг p-мезасопроб гурухга мансублиги, уларнинг таркалиши сувнинг ифлосланганлик даражасига билан боглик эканлигини англатади. Факатгина ЎзР “Қизил китоби”га киритилган турлар ичида С.сугеит sogdianum нинг p-a-мезасопроб гуруҳига кириши ва унинг барча сув хавзаларидаги популяция кўрсаткичларининг ижобийлиги икки паллали моллюскаларнинг дарё кисмларида таркалиш даражаси ва сапроблик спектрларининг ўзаро мутаносиблигини асослайди.
10. Моллюскалар таркибидаги табиий радионуклидлар микдори сувга нисбатан сув лойлари таркибидаги табиий радионуклидлар микдорининг ўзгариши билан ўзаро алокадор бўлиб, бу моллюскаларда радионуклидларнинг тўпланишида субстрат ўрнининг катта ахамиятга эга эканлигини англатади. Бунда сув ости лойлари/моллюска чиганоклари таркибидаги радионуклидлар нисбати 226Ra ~ 25-30/5-6 ва 232Th ~ 35-47/5-7 тенг бўлиб, бу нисбатлар табиий сув хавзалари радиактивлигини аниклашга тавсия этилади.
11. Биринчи марта чучук сувларда Sinanodonta уруги турларида марварид хосил бўлиши аникланди. S. gibba ва S.orbicularis ларда садаф қатламининг шаклланиши фаол бўлиб, айниқса 3-5 ва 6-7 ёшдаги индивидлар ўртасида дастлабки 9 ой ичида жадал садаф қатламнинг ҳосил бўлиши ўхшаш тенденцияга эга. Бу холат моллюскага бетона жисм киритилганда садаф хосил қилиш жараёнини дастлаб жадал кечишини ва улардаги химоя фукциялари барча ёшдаги моллюскаларда ягона - бетона жисмни “изоляция” қилишга йўналтирилишини англатади.
12. Sinanodonta уруги турларидан лаборатория шароитидан кўра балиқчилик хўжаликларида сунъий марварид етиштириш истиқболлари юқоридир. Балиқчилик хўжаликларида 3-4 ёшли индивидлар қолган ёшдаги индивидлардан летал кўрсаткичининг пастлиги ва садаф қатламининг шаклланиш тезлигига кўра фарқ қилиб, бунда улардан 18 ой ичида 5-6 мм узунликдаги марварид олиш мумкинлиги аникланди.

1-43 28 0

Ўзбекистон жанубидаги Hyalomma авлоди каналарининг фаунаси ва сўлак бези секретининг токсик хусусиятлари

Сожида Умрқулова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида атроф-муҳитнинг глобал равишда ўзгариши кишлок ҳўжалиги ва овланадиган ҳайвонларда паразитлик килувчи организмларнинг кенг тарқалишига ва уларнинг зараркунандалик таъсир кўламини ортиб боришига олиб келмокда. Бу борада, ҳайвонларнинг қон сўрувчи эктопаразитлари - Ixodidac оиласи каналарининг таъсири натижасида чорвачилик соҳаларининг ривожланиши ҳамда маҳсулдорлигининг кескин пасайиши кузатилмокда. Шунга кўра, қишлоқ ҳўжалигида озиқ-овкат ҳавфсизлигини таъминлаш ва маҳсулдор ҳайвонларни эктопаразитлар билан зарарланишидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, янги услуб ва воситаларни яратиш муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.
Жаҳондаги етакчи мамлакатларнинг илмий марказларида чорвачиликнинг баркарор ривожланишида озиқ-овқат ҳавфсизлиги муҳим ўрин тутиб, ҳайвонлар эктопаразитлари - каналарнинг турлар таркиби, биологик ва функционал хусусиятлари, улар микдорини бошкаришда турли услуб ва воситаларни кўллашнинг илмий асосларига доир тадқиқотларни олиб боришга алоҳида эътибор каратилмокда. Бу ўринда чорвачиликнинг барча соҳаларида хавфли касалликларни келтириб чиқарувчи эктопаразитлар Hyalomma авлоди каналари кенг таркалган бўлиб, ветеринария амалиётида алоҳида ўринни эгаллайди. Турли агроценозларда ҳамда табиий шароитларда уларнинг таркалишини, турлар ҳилма-хиллигини ва “паразит-хўжайин” тизимининг шаклланиш ҳусусиятларини аниклаш, уларга қарши курашиш борасидаги чора тадбирларни ишлаб чикиш муҳим ахамиятга эга.
Бугунги кунда Республикамизда қишлоқ ҳўжалик ишлаб чикаришида, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш, кишлоқ ҳўжалик ва овланадиган хайвонларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун уларда кузатилаётган турли касалликларни бартараф этишга алоҳида эътибор каратилмокда. Мазкур йўналишда алоҳида амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, кон сўрувчи каналарини ҳайвонларга (қорамол, қўй, эчки, от, туя ва бошкалар) салбий таъсири ва улар сонини бошкаришда инсектицидлар қўллаш борасида муайян натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “...кишлок ҳўжалигини модернизациялаш, ветеринария хизматларини яхшилаш ва эпизоотии ҳолатнинг барқарорлигини таъминлаш”1 вазифалари белгилаб берилган. Ушбу йўналишда, жумладан, Ўзбекистоннинг жанубида Hyalomma авлоди каналари тур таркиби, доминант турларининг экологияси ва ҳаёт циклларини, ҳамда сўлак бези секретларининг биологик фаоллигини аниқлаш ва каналарга қарши такомиллашган кураш усулларини ишлаб чиқиш борасидаги илмий тадқиқот ишлари муҳим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар страте гияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер ҳўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги карори, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларини амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мақсади Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида Hyalomma авлоди каналарининг фаунаси, биоэкологияси ва сўлак бези секретининг токсик хусусиятларини аниқлаш ва каналарга карши кураш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Ўзбекистон экотизимларида Hyalomma каналарининг 6 - Н. dromedarii, Н. asiaticum, Н. detritum, Н. scupense, Н anatolicum ва Н. plumbeum турлари аниқланган;
Hyalomma авлоди каналарининг табиий ва урбанлашган ҳудудларда кенг тарқалиши, уй ва овланадиган ҳайвонларнинг зарарланиш ҳолати аниқланган;
Жанубий Ўзбекистон шароитида Н. asiaticum канасининг доминантлиги, ушбу турнинг популяциялари микдори ва ландшафтларда кенг таркалиши билан асосланган;
ўрганилган ҳудуд шароитида “паразит-хўжайин” тизимининг шаклланиши тахдил этилган ва каналарнинг морфо-биологик йўналишлари аниқланган;
Hyalomma каналари сўлагидаги биофаол моддалар таркиби ва уларнинг ҳайвон организмига таъсир механизмлари исботланган;
биофаол моддалар таркиби фосфолипаза А, протеаза ва оқсил моддалардан ташкил топганлиги асосланган;
қишлоқ хўжалиги хайвонлари эктопаразитларига карши кураш усуллари такомиллаштирилган ва янги кимёвий ҳамда биологик инсектицидлар таъсири самарадорлиги аникланган.
Хулосалар
“Ўзбекистон жанубидаги Hyalomma авлоди каналарининг фаунаси ва сўлак бези секретининг токсик хусусиятлари” мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида Hyalomma авлодига мансуб каналарнинг 6 та тури - Н. dromedarii, Н. asiaticum, Н. detritum, Н. scupense, Н. anatolicum ва Н. plumbeum учраши аниқланди. Н. asiaticum доминант тур эканлиги аниқланди.
2. Чорвамоллар танасида Н. asiaticum билан зарарланиш йирик шохли ҳайвонлар -84 %, қўйларда -67 %, отларда -46 %, эчкиларда -35 % ни ташкил этади.
3. Hyalomma авлоди каналарининг мавсумий учраш динамикаси аниқланди. Н. asiaticum апрель ойининг ўрталарида 65 %, августнинг охири ва сентябрда бошқа турларга нисбатан улар сониниг 78 % кескин ортиши кайд этилди.
4. Hyalomma авлодига мансуб урғочи каналар 26-3 5°С қурук тупроқга 5000 донагача тухум қўяди. Эмбрионал ривожланиши апрель ва майда 20-28 кун, июн ва июлда 30-33 кун, августда 19-28 кунни ташкил қилиши, личинкаларнинг тухумдан оммавий чиқиши 8-10 кун давом этиши аниқланди.
5. Hyalomma каналарининг газ алмашинуви ҳароратни кўтарилиши ёки сустлашиши билан боғлиқлиги исботланди.
6. Hyalomma каналар СБЭ нинг иссиқ қонли ҳайвонлар организмига таъсири биофаол моддаларнинг концентрацияга боғлиқлиги билан изоҳланади.
Ушбу кана турлари СБЭ нинг сичқонларда LDso дозаси: Н. asiaticum -186+5.4; Н. plumbeum - 160+4.5 мг/кг ва Н. anatolicum- 170+5.2 мг/кг; каламушларда LDwo дозаси: Н. asiaticum - 192+4.8; Н. plumbeum - 180+3.6 мг/кг ва Н. anatolicum - 190+3.8 мг/кг ни ташкил қилиши аниқланди. Кана заҳари (LDioo) таъсирида нобуд бўлган тажриба ҳайвонларида нейротоксик, геморрагик таъсирига эга эканлиги исботланди.
7. Н. asiaticum канасининг СБЭ митохондрия мембранасининг метоболитик функцияларини бузилиши билан изохданди. Кичик микдорда оксидланиши, митохондриянинг 1мл суспензиясига 250 мкг - асосий таъсир килувчи дозасига богликлиги аникланди.
8. Н asiaticum канаси лиофил ҳолда қуритилган сўлак бези секрети 9 фракцияларга ажратилди ва I, V, VIII фракциялар гемостаз тизимига сезиларни таъсири борлиги кайд этилди.
9. Азиметрин ва вектоп кимёвий препаратларининг самараси 70.4 % ва 80.3 %, TN - 1 ўсимлик препарати алкалоиди биологик самараси - 80 %, ҳамда Beauveria bassiana замбуруғ штамми 85.3 % ни ташкил этади ва улар хайвонлар эктопаразитлари популяцияларининг сонини камайтириш учун тавсия этилади.

1-23 45 0

Тут ипак қуртининг ипак бези фаолиятига озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсири

Чоршанби Беккамов

Тадқиқот обьектлари: ипак курти, тут барги, личинка, ипак бези, пилла, ипак.
Ишнинг мақсади: ишнинг максади тут ипак куртининг ипак бези фаолиятига озиқлантириш ва хароратнинг таъсири асосида без фаолияти билан пилланинг биологик кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги ва навдорлиги хамда технологик хусусиятлари орасидаги боғлиқликни аниклаш ва уни селекция ишлари, хусусан янги зотлар яратишда фойдаланишдан иборат.
Тадқиқот методлари: агротсхникавий ва биологик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тут ипак куртининг ипак бези фаолиятига озиқлантириш ва ҳароратнинг таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан асослаб бсрилди. Биринчилардан бўлиб, ипак бези кўрсаткичлари ва фаолияти билан пилланинг биологик кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги, навдорлиги ва технологик хусусиятлари ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги ва бу боғлиқликни ипак курти селскция-наслчилик ишларида, хусусан янги зотлар яратишда фойдаланиш зарурлиги илмий асосланди.
Амалий ахамияти: тут ипак куртини бокишда мсъёридаги озука бсрилмасдан куртхонадаги ҳарорат мўътадиллиги ксскин ўзгарса ипак бези фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш оқибатида пиллаларнинг биологик кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги, сифат кўрсаткичлари ва технологик хусусиятлари пасайиб кстиши аниқланди. Шунингдек, ипак бези фаолияти билан ипак маҳсулдорлиги ўртасида боғлиқлик борлиги ва уни ипак куртининг янги зот ва дурагайларини яратишда фойдаланиш ижобий натижа бсриши амалий ахамиятга эга эканлиги исботланди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ипак куртининг янги зот ва дурагайларини яратишда ипак бези фаолияти билан ипак маҳсулдорлиги (пиллани биологик кўрсаткичлари, ҳосилдорлиги, навдорлиги ва технологик хусусиятлари) орасида ўзаро боғлиқлиги жиддий эътиборга олиниб, ундан амалий фойдаланиш учун тадбик этилган. Натижада ипак куртларини мсъсрида ва навдор тут барглари билан озиқлантириш ҳамда мўътадил ҳароратда қурт боқиш ҳисобига бир кути куртдан жами 249600 сўм қўшимча даромад олишга муваффак бўлинди.
Қўлланиш сохаси: кишлоқ хўжалигининг ипакчилик тармоғи, ипак қурти наслчилик станциялари ва илмий тадқиқот института.

1-19 71 0

Турли этологик типларга мансуб сур рангли қоракўл қўйларининг интеръер ва маҳсулдорлик хусусиятлари

Азиз Юсупов

Тадқиқот объектлари: турли ёш гуруҳлари ва этологик типлардаги тоза зотли сур рангли қоракўл кўйлари ва қўзилари.
Ишнинг максади: яйлов шароитида боқиладиган турли этологик типдаги сур рангли қоракўл қўйларининг маҳсулдорлик ва интерьер хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот усуллари: зоотехник, этологик, биологик, статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: яйлов шароитида биринчи бор турли этологик типдаги сур рангли қоракўл қўйларининг маҳсулдорлик ва интерьер хусусиятларининг ўхшашлик ва тафовутланиш хусусиятлари ўрганилди. Биринчи типдаги қўйлар ва улар авлодларининг яйлов озуқаларидан фойдаланиш ва уларни ўзлаштириш, маҳсулдорлик, интерьер хусусиятлари, ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари бўйича афзалликлари илмий асосланди. Тадқикотларда мазкур типдаги қўйлар 2 ва 3 типдаги қўйлардан пуштдорлиги бўйича 5-10%, озуқавий фаоллиги бўйича 5,7-12,0%, суткалик сут маҳсулдорлиги бўйича 40-115 г, жун маҳсулдорлиги бўйича 8,7-16,4% га устун бўлиб, улар кони эритроцитлар, лейкоцитлар, гемоглобин ва умумий оқсил билан қўпрок туйинганлиги аникландики бу улар организмида оксидланиш-тиклаш жараенларнинг фаол ксчишидан далолат бсради.
Амалий ахамияти: селекцион ишларни олиб боришда коракўл қўйларини этологик дифференциациялаш яйлов озуқаларидан яхши фойдаланиш ва тўйимли моддалардан самарали ўзлаштириш ҳисобига гўшт, жун ва сут маҳсулдорлигини кўпайтириш, рентабеллик даражасини 7,4-8,5% га ошириш имконини бсради.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот натижаларини барча қоракўлчилик хўжаликларида самарали жорий этиш мумкин. Ҳозирги кунда улар Навоий вилоятининг «Истиклол» (собик Ф. Хўжасв номли) коракўлчилик хўжалигида кснг жорий этилган бўлиб, ҳар 1 бош қўйдан 1476,2-2301,7 сўм қўшимча даромад олишни таъминлаб келмокда.
Қўлланиш сохаси: Узбекистан рсспубликаси кишлоқ хўжалигининг қоракўлчилик тармоғи.

1-20 92 0

Турли этологик типдаги сур қоракўл қўйларининг маҳсулдорлик ва интерьер хусусиятлари»

Азиз Юсупов

Тадқиқот объектлари: турли ёш гуруҳлари ва этологик типлардаги тоза зотли сур рангли қоракўл кўйлари ва қўзилари.
Ишнинг мақсади: яйлов шароитида боқиладиган турли этологик типдаги сур рангли қоракўл кўйларининг маҳсулдорлик ва интерьер хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот усуллари: зоотехник, этологик, биологик, статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: яйлов шароитида биринчи бор турли этологик типдаги сур рангли коракўл кўйларининг маҳсулдорлик ва интерьер хусусиятларининг ўхшашлик ва тафовутланиш хусусиятлари ўрганилди. Биринчи типдаги кўйлар ва улар авлодларининг яйлов озуқаларидан фойдаланиш ва уларни ўзлаштириш, маҳсулдорлик, интерьер хусусиятлари, ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари бўйича афзалликлари илмий асосланди. Тадқиқотларда мазкур типдаги қўйлар 2 ва 3 типдаги қўйлардан пуштдорлиги бўйича 5-10%, озуқавий фаоллиги бўйича 5,7-12,0%, суткалик сут маҳсулдорлиги бўйича 40-115 г, жун махсулдорлиги бўйича 8,7-16,4% га устун бўлиб, улар кони эритроцитлар, лейкоцитлар, гемоглобин ва умумий оқсил билан қўпроқ туйинганлиги аниқландики бу улар организмида оксидланиш-тиклаш жараёнларнинг фаол кечишидан далолат беради.
Амалий ахамияти: селекцион ишларни олиб боришда қоракўл қўйларини этологик дифференциациялаш яйлов озукаларидан яхши фойдаланиш ва тўйимли моддалардан самарали ўзлаштириш ҳисобига гўшт, жун ва сут маҳсулдорлигини кўпайтириш, рентабеллик даражасини 7,4-8,5% га ошириш имконини беради.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижаларини барча қоракўлчилик хўжаликларида самарали жорий этиш мумкин. Ҳозирги кунда улар Навоий вилоятининг «Истиқлол» (собиқ Ф. Хўжаев номли) қоракўлчилик хўжалигида кенг жорий этилган бўлиб, хар 1 бош қўйдан 1476,2-2301,7 сўм қўшимча даромад олишни таъминлаб келмокда.
Қўлланиш сохаси: Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигининг қоракўлчилик тармоғи.

25-26 304 0

Тениаринхознинг амударё соҳилларида тарқалиши

Alisher Xushnazarov, Farhod Abdiev, Комилжон Акрамов
Тениаринхоз республиканинг барча вилоятларида учрайди. Ўзбекистонда 2015-йилда 518 киши тениаринхоз билан касалланган. Республикада Хоразм вилояти тениаринхозни интенсив ўчоғи. Аҳоли тениаринхоз билан асосан хом гўштдан таёрланган “Ижжан” таомини овқатга истимол қилиш билан зарарланади. Аёллар тениаринхоз билан қиймани тотиб кўрганда касалланадилар.
242-247 83 0

Создание сбалансированных кормов и их композиций для укрепления кормовой базы по пути увеличения продуктивности животных мясного направления

Zaxro Axmedova, Tulkin Shonaxunov, Ziyoda Xamrayeva, Munavvar Yaxyayeva, Zilola Tulaganova

Данная работа посвящена созданию дешёвых, высокопитательных кормов, сбалансированных по составу (белкам, ферментам, витаминам и минералам), с целью укрепления кормовой базы республики для вскармливания животных различных видов мясного направления. На основе отходов промышленности, растениеводства, а также непатогенных базидиальных грибов и дрожжей, были созданы биологические корма с высокой питательной ценностью и перевариваемостью. Эти корма обеспечивают увеличение прироста, сохранности и продуктивности животных и птиц, а также могут быть использованы в рыбоводстве и кролиководстве в качестве замены импортируемым кормовым продуктам.

210-214 158 0

Сигир таилериозини янги дори билан даволаш

Sh Abdurasulov, A Amirov, G Tuxtabayeva
Мақолада қорамолларнинг тейлериоз касаллиги бўйича баъзи эпизоотологии маълумотлар, илмий адабиётлардан олинган маълумотлар, шунингдек муаллифларнинг бупарвалек препаратини қўллаш бўйича олинган тажриба натижалари баён қилинган.
110-113 54 0

Селекционные работы по улучшению кормовой базы сорго, овса и тритикале

Baxram Allashov, Mariya Bonni
Развитие животноводческой отрасли во многом зависит от состояния кормовой базы. Для её улучшения важно выращивать высокоурожайные сорта кормовых культур. В этой связи необходимо провести селекционную работу, направленную на создание новых видов кормовых культур. В статье кратко изложены сведения о селекционной работе, проводимой с такими кормовыми культурами, как сорго, овёс и тритикале.
1-23 77 0

Сoluber ва Еlaphe авлодига мансуб илонларнинг морфо-биологик хусусиятлари заҳарининг мембранафаоллиги

Роза Реймбаева

Тадқиқот объектлари: Coluber ва Elaphe авлодига мансуб илонлар: чипор илон - Coluber ravergieri (оддий формаси), холдор илон - Coluber tyria ва нақшдор илон - Elaphe dione.
Ишнинг мақсади: Узбекистан худудида учрайдиган Coluber ва Elaphe авлодига мансуб илонлар морфо-биологиясини ўрганиш ва илонлар заҳарини мембранафаоллигини ўрганиш бўйича қиёсий тадқиқотларни ўтказиш.
Тадқиқот усуллари: зоологик, экологик, физиологик, биофизик ва биокимёвий усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Узбекистан ҳудудида учрайдиган Coluber ва Elaphe авлодига мансуб илонларнинг морфо-биологик хусусиятлари, мавсумий ва кунлик фаоллиги, озиқланиш ва кўпайишига кўра тавсифлаб бсрилди.
Coluber ва Elaphe авлодига мансуб илонларнинг захарини биологик мембраналарга таъсирини ўрганиш жараснида захар таркибида нсйротоксик компонентлар борлиги аникланди.
Амалий ахамиятн: Олинган натижалар Узбекистан биогеоцсонозидаги ўрганилаётган илонлар турларини биохилмахиллигини саклаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади.
Урганилаётган илонлар захарини мембрана функционал парамстрларига таъсири борасида олинган натижалар зардобга карши янги даво прспаратларини ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: заҳарлар ва уларнинг компонентларини ўрганиш бўйича олинган натижалар согликни сақлаш тизимида юрак кон-томир касалликлари ва қон ивишини олдини олишда янги фармацсвтик прспаратларни излашда ўз самарасини бсради.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: табиатни муҳофаза килиш, согликни саклаш, зоология, физиология, биофизика ва ўкув жараёнларида.

114-117 63 0

Повышение эффективности выращивания кроликов в условиях крестьянского (фермерского) хозяйства

V Vorokov, R Chus, D Abdusamadov
В условиях крестьянского (фермерского) хозяйства выращивание кроликов в двухъярусных маточно-откормочных клетках КМФ-2 способствовало повышению среднесуточного прироста на 41,2%, живой массы в возрасте 90 дней на 16,0% и убойной массы - на 17,5%, а также снижению затрат корма на 1 кг прироста - на 29,3%.
4-11 134 0

Перспективы развития кролиководства в Узбекистане

Raxmonkul Ruziev, Dilshod Yuldashev
В статье дана оценка состояния и развития животноводства, в частности кролиководства, в Республике Узбекистан за последние годы, а также рассмотрены основные проблемы, препятствующие их прогрессу. Особое внимание уделено роли кролиководства в обеспечении продовольственной безопасности, численности кроликов и структуре хозяйств, занимающихся их разведением. Описаны два инновационных проекта: «Создание гибридных поколений кроликов-бройлеров» и «Создание технологий акселерационного кролиководства в Узбекистане», которые реализуются центром селекции и генетики кролиководства. Обоснована перспектива развития кролиководства как отрасли мясного животноводства, а также источника ценного диетического мяса, необходимого для населения. Отмечены факторы научно-технического прогресса и системного подхода к развитию кролиководства. В условиях ежегодного прироста населения на 730-750 тысяч человек и необходимости обеспечения молодого и старшего поколения диетическим белком животного происхождения, кролиководство представляется перспективным направлением. Это обусловлено биологическими особенностями кроликов, доступными методами их разведения и содержания, разрешением на употребление кроличьего мяса в исламской культуре, а также высокой скороспелостью и воспроизводительной способностью этих животных. Авторы пришли к выводу, что при грамотной организации зоотехнических и ветеринарных мероприятий поголовье кроликов может увеличиваться в 6-7 раз в течение года.
150-155 47 0

Отларни боқишда озуқанинг озуқавий қийматини баҳолашнинг аҳамияти ва уларнинг овқат ҳазм қилиш тизимининг хусусиятлари

Inoyat Xafizov
Мақолада озуқаларни тўйимлилигини баҳолашнинг аҳамияти ва уни қишлоқ хўжалиги ҳайвонларни, шу жумладан отларни ози^лантиришдаги ўрни тўғрисида баён қилинган. Шунингдек, отларда овқат ҳазм қилиш тизимининрг тузилшии ва уларни овқатни ҳазм қилиш жараёнида бажарадиган вазифалари батафсил келтирилган. Отларда рацион тузишда юқорида келтирилган омилларни инобатга олиш муҳимлиги кўрсатилган.
68-71 74 0

Особенности протеинового кормления молодняка кроликов

F Allashov, D Yuldashev
В статье представлен литературный обзор протеинового кормления различных физиологических групп кроликов, с акцентом на молодняк до трёх месяцев. При кормлении кроликов важно учитывать наличие в рационе всех необходимых питательных веществ: сухого вещества, обменной энергии, протеинов, углеводов, минеральных веществ и витаминов. Особое внимание уделяется обеспечению сбалансированного кормления молодняка, с учётом приоритета протеина в рационе. Для достижения оптимальных норм кормления для всех категорий кроликов необходимо включение в рацион кормов и кормовых добавок, богатых протеином, что способствует укреплению здоровья и ускорению роста молодняка.
92-94 130 0

Морфология эндокриноцитов тощей кишки крольчат в период раннего постнатального онтогенеза при различных способах гистологической обработки материала в норме и в эксперименте

F Oripov

Одним из продуцентов биогенных аминов, которые играет важную роль при регуляции функций внутренних органов, является эндокриноциты (апудоциты, клетки дисперсной эндокринной системы). Располагаясь одиночно в составе эпителия этих органов, они вырабатывают биогенные амины и пептидные гормоны, которые участвуют в паракринной и эндокринной регуляции функций (7,8), а также в межорганных взаимодействиях различных отделов пищеварительного тракта, как в норме, так и при экспериментальных воздействиях (1,2,3,6)