https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
288
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ
БАҲОЛАШ ТИЗИМИГА ОИД ФИКР ВА МУЛОҲАЗАЛАР
ФАРРУХ ЮНУСОВ,
Жиззах вилояти ИИБ Зомин туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари,
мустақил изланувчи,
АННОТАЦИЯ: Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг натажалари таҳлили
асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимининг устувор йўналиши
сифатида эътироф этилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
фаолиятида натижадорлик ва самардорликни баҳолаш мезонлари ҳақида
фикр-мулоҳазалар баён қилинган.
Калит сўзлар: Натижадорлик, самарадорлик, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси,
самардорлик
кўрсаткичлари,
самарадорлик
индикаторлари, ҳуқуқбузарлик фаолиятини энг муҳим самарадорлик
кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, баҳолаш тизимининг асосий
тамойиллари.
КИРИШ
Сўнгги йилларда мамлакатизда республикамизда ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, нафақат
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки жамиятнинг барча қатлами,
хусусан, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва ҳаттоки оддий
фуқароларнинг куч ва имкониятлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига
йўналтирилди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг самарали фаолияти
натижасида мамлакатда ҳуқуқ-тартибот мустаҳкамланиб, криминоген вазият
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
289
сезиларли даражада яхшиланди. Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг фаолиятини ташкил этиш услубларини тубдан ўзгартириш,
қонун бузилиши ҳолатларини фош этиш ва чоралар кўриш эмас, балки мазкур
ҳолатларнинг барвақт олдини олиш ва профилактикасини таъминлашни ушбу
идораларнинг энг асосий вазифасига айлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг
умумий профилактикаси чора-тадбирларининг самарали тизимини жорий
этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари фаолиятида ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш муҳим
аҳамият касб этмоқда.
Ҳозирги кунда профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда
профилактика инспекторларининг роли кенгайиб, улар маъмурий ҳудудда
маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари билан биргаликда, ҳар бир кўча, ҳар
бир хонадонга бирма-бир кириб, фуқароларнинг ижтимоий аҳволини
ўрганиш, таклиф ва тавсияларини бериши муҳим масалалардан бири
ҳисобланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022 - 2026 йилларга
мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 16-мақсад
доирасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-
шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини
яратиш назарда тутилиб, унда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини
сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш белгиланган [1].
Мазкур мақсадга эришиш йўлида соҳада жиддий ислоҳотлар амалга
оширилди, ушбу ислоҳотлар самарадорлиги энг аввало амалга оширилаётган
янгиланиш ва ўзгаришларнинг натижадорлигига, ушбу соҳадаги фаолиятни
баҳолашга қаратилган мезонлар ишлаб чиқилиши, бу борада халқаро
тажрибани ўрганиш ҳамда замонавий бошқарув технологияларидан самарали
фойдаланиш бўйича аниқ вазифаларни белгилашни талаб этади. Зеро,
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
290
мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Натижадорлик ҳаммамиз учун
бош талаб, асосий мезонга айланмоқда»[2]. Гап ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти субъектлари, унинг раҳбар ва ходимларини
моддий рағбатлантириш орқали иш самарадорлигини янада ошириш тизими
ҳақида кетаяпти.
Ҳаммага маълумки, халқаро тажрибада давлат хизматининг
самарадорлик кўрсаткичлари
KPI - Key Performance Indicator – энг муҳим
самарадорлик
кўрсаткичлари
орқали
баҳоланиб
келинади.
Ўз
самарадорлиги билан бошқарувнинг бошқа технологияларидан фарқланувчи
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими Ўзбекистонда ҳам
татбиқ этила бошланди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини замонавий
технологиялари асосила баҳолашнинг энг муҳим самарадорлик
кўрсаткичлари ҳисобланган ушбу соҳага татбиқ этиш истиқболлари
хусусида мулоҳаза юритиш муҳим аҳамият касб этади.
АДАБИЁТЛАР ТАХЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, давлат бошқарув тизимида, шу
жумладан жамоат хавфсизлигини, айниқса унинг устувор йўналиши бўлган
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
соҳасида
вужудга
келадиган
муносабатларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳуқуқий тартибга солишгина ҳаётда
ўзининг самарали натижаларини беради.
Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолият
мазмуни бутунлай ўзгарди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбири
билан айтганда, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка
қарши курашишнинг мутлақо янги тизими яратилди. Фақат жазолаш билан
қўрқитиб, ҳуқуқбузарликларнинг оқибати билан курашиш эмас, балки
ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг барвақт олдини олиш энг долзарб
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
291
вазифага
айланди»[3].
Ўтган
давр
мобайнида
республикамизда
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга
оширилиб, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки жамиятнинг
барча қатлами, хусусан, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва ҳаттоки
оддий
фуқароларнинг
куч
ва
имкониятлари
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасига йўналтирилди.
Таъкидлаш ўринлики, ўтган давр мобайнида республикамизда
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга
оширилиб, бу борадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи яхлит
норматив-ҳуқуқий база шаклланди [4].
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14
мартда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори қабул қилиниб, мазкур қарорда давлат идоралари аксарият ҳолларда
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг вазифаси сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим
даражада эътибор қаратмаётганлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ
манзилга йўналтирилмаганлиги ва уларга комплекс ёндашилмаётганлиги,
шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир этилишига доир
сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш самарадорлиги мавжуд эмаслиги кутилаётган
натижаларни бермаётганлиги, ваколатли органларнинг етарли даражада
ташаббус кўрсатмаётганлиги, лозим даражадаги идоралараро ҳамкорликнинг
мавжуд эмаслиги, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўзаро
номутаносиблигига алоҳида тўхталиб ўтилган [5].
Давлатимиз раҳбарининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
292
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чоратадбирлари тўғрисида»ги
Фармонида Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла
ҳуқуқ-тартибот масканлари босқичма-босқич ташкил этилиши, маҳалла
ҳуқуқ-тартибот маскани ҳудуддаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг
асосий қуйи бўғини ҳисобланиши, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани негизида
ҳудуддаги ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизматлари ҳамда
Миллий гвардия ва бошқа давлат органларининг мувофиқлаштирилган
фаолияти ташкил этилиши, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани томонидан
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
жиноятчиликка қарши курашиш ишларини тизимли ташкил этиш ва
мувофиқлаштириш вазифаси профилактика инспекторига юкланиши
кўрсатиб ўтилди.
Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, 2021 йил 29 ноябрдаги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат
хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида» ги фармони қабул қилинди. Ушбу фармон билан
2022-2025 йилларда «Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини
таъминлаш тизимини ривожлантириш» стратегияси ишлаб чиқилди.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни
тартибга солиш, тизимлаштириш ҳамда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқ ва
зиддиятларни бартараф этиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва пробация
фаолиятини уйғунлаштириш, шу жумладан оммавий тадбирларни ўтказишга
жалб қилинадиган вазирлик ва идоралар куч ва воситаларининг биргаликдаги
ҳаракатланиш алгоритмини ишлаб чиқиш ва уни доимий такомиллаштириб
бориш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига замонавий шакл ва иш
усулларини ҳамда илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш,
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
293
жамоат хавфсизлиги тизимини рақамлаштиришни 90 фоизга етказиш орқали
хизмат фаолиятида инсон омилини минималлаштириш, профилактик ҳисоб,
маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар томонидан қайта
жиноят содир этилишини кескин камайтириш стратегиянинг асосий
вазифалари этиб белгилаб берилди.
Фармонга мувофиқ, секторлар ҳудудидаги барча маҳаллалар
криминоген вазиятдан келиб чиқиб, ҳар йили январь ойида «яшил», «сариқ»
ва «қизил» тоифаларга ажратилиши, бунда:
«яшил» тоифадаги маҳалла ҳудудида жиноят содир этилмаган маҳалла;
«сариқ» тоифадаги маҳалла ҳисобот даврида ҳудудда содир этилган
жиноятларнинг ҳар минг аҳоли сонига нисбатан салмоғи туман (шаҳар)
кўрсаткичи билан баробар ёки ундан паст бўлган маҳалла;
«қизил» тоифадаги маҳалла ҳудудида, шу жумладан алоҳида тоифадаги
шахслар, яъни вояга етмаганлар, аёллар, ишсизлар, илгари судланганлар,
маст ҳолатдаги, профилактик ҳисобда ёки маъмурий назорат остида турувчи
шахслар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар минг аҳоли сонига
нисбатан салмоғи туман (шаҳар) кўрсаткичига нисбатан юқори бўлган
маҳалла ҳисобланиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Давлат
хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона
кўмитасининг «Электрон жиноий-ҳукукий статистика» ягона ахборот
тизимини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 2018
йил 30 декабрдаги қарорига асосан маҳалла ҳудудида олдини олиш мумкин
бўлган жиноятлар статистикаси прокуратура органлари томонидан ҳар ой
якуни бўйича маҳаллабай таҳлил қилиб борилади [6].
Маҳаллаларни «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратиш баллик
тизим асосида амалга оширилади. Унда ҳар битта жиноятга, маъмурий
ҳуқуқбузарликка, ҳуқуқбузар ёки ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
294
шахсларга муайян жарима бали берилиб, жарима баллари ҳар ой куни бўйича
умумлаштирилади ва якуний натижага кўра тўпланган жарима бали 5
баллдан ошса сариқ, 20 баллдан ошса қизил тоифали маҳалла сифатида
белгиланади. Тўпланган жарима бали 5 баллдан ошмаган маҳалла яшил
тоифадаги маҳалла сифатида қаралади [8].
Бу каби кўрсаткичлар асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
соҳасига оид илк мезонлар жорий этила бошлади.
МУХОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
Хорижий мамлакатлар тажрибасида муайян фаолият самарадорлигини
баҳолаш тизимли, баҳолаш методикалари асосида амалга оширилиши кўзга
ташланади. Айниқса полиция тизимида (Россия Федерацияси мисолида) ички
ишлар органлари фаолиятини натижадорлиги ва самарадорлигини баҳолаш
аниқ ишлаб чиқилган методикалар асосида амалга оширилади, бунда
аксарият шу соҳада тадқиқот олиб бораётган олимлар, амалиётчилар бу каби
методикалар олий давлат ҳокимияти органининг қарори билан тартибга
солиниши ва бу фаолиятига кенг жамоатчилик жалб этилишини таклиф
этишади [7].
Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асносида умумий маънода
давлат хизмати самарадорлигини баҳолашнинг янги усулларини жорий
этишнинг энг муваффақиятли намуналарига тўхталиб ўтишни жоиз деб
билдик.
Хусусан, Австралияда давлат хизматини ислоҳ қилишнинг биринчи
босқичи 90-йилларнинг биринчи ярмида ҳар бир вазирликка ўз дастурий
мақсадларини белгилаш, йил якунларида эришилган ютуқлар ва натижалар
тўғрисида ҳисобот тайёрлаш топшириғи берилиши билан бошланди.
Вазирликларнинг бюджет сметалари амалга оширилган ишлар билан боғлиқ
эди. Бу эса, давлат хизматчиларининг иш ҳақига таъсир кўрсатди. Юқори
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
295
натижаларга эришиш ҳамда яхши иш ҳақига эга бўлиш учун давлат
химатчилари ўз устида ишлашни бошлади. Бугунги кунда Австралияда, иш
берувчи ва ходимлар ўзтасида тузиладиган шартномада самарадорликни
баҳолаш мезонлари тобора кўпроқ киритиб борилади. Юқори мансабдаги
раҳбарлар ўртасида тузилган бундай шартномаларда ўз мажбуриятларини
бажармаганлик ҳолатларида жавобгарлик аниқ белгилаб қўйилади.
Голландия эса давлат ҳизматини ислоҳ қилиш жараёнида давлат
секторининг самарадорликка асосланган молиявий тизимига тўлиқ ўтишига
эришди. Давлат органлари ва уларнинг бўлимларининг иш самарадорлигини
баҳолаш, улар кўрсатадиган хизматлар (ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар) ва
сарфланган харажатлар нисбати асосида ҳисобланади.
KPIнинг бошқа тизимлардан фарқи шундаки, ҳар бир ходимнинг ишлаш
кўрсаткичлари бутун ташкилотнинг умумий самарадорлик кўрсаткичларига
боғлиқ бўлади. Биз тизимни давлат ташкилот ва корхоналарига, умуман
олганда давлат бошқарув соҳасига тадбиқ этиш орқали бир-бирига зид
келувчи, бир-бирини такрорловчи фаолият соҳаларини қисқартиришга, ҳар
бир давлат хизматчисининг умумий самарадорликка ўз ҳиссасини қўшишига,
ташкилот миссиясига эришиш учун индивидуал равишда ҳаракат қилишига
ва натижада меҳнатига муносиб рағбатлантирилишига эришишимиз мумкин
бўлади.
Буюк Британияда 2006 йил 6 июнда Давлат хизматининг кодекси қабул
қилинган бўлиб, унга мувофиқ давлат хизматчилари фаолиятини
баҳолашнинг асосий мезони халқ билан мулоқотда виждонлилик, ҳалоллик
ва холисликка амал қилиш ҳисобланади.
Давлат ҳизматчилари фаолиятига KPIни жорий қилиш улар учун
фойдали бўлади. Давлат хизматчиси иш ҳақини қанча, нима учун ва қандай
олишини,
қайси
ҳолатларда
қўшимча
устама
ҳақлари
билан
рағбатлантирилиши ёки рағбатлантирилмаслиги ҳақида тушунчага эга
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
296
бўлади. Ҳар бир ходимнинг лавозим доирасидаги аниқ вазифалари ва
уларнинг сифатли ва аниқ вақтда ижросини таъминлаш муддати бўлади. Энг
асосийси ташкилот раҳбари доимий равишда белгиланган қатъий баҳолаш
мезонлари ёрдамида ходимларининг фаолиятини кузатиб бора олади.
Хорижий тажрибада кенг қўлланилган ва ўз самарасини берган энг
муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI давлат хизмати тизимида,
қолаверса ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
соҳасида қандай натижа беради? Бу тизим ўзини оқлайдими? деган ҳақли
савол туғилади.
Албатта бу борада юқорида қайд этилганидек муайян ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.
ХУЛОСА
Мазкур жараён, биринчидан, жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб ва
миллий қадъриятларимизга содиқ қолган ҳолда, иккинчидан, жамиятга
амалга оширилаётган ислоҳотлар асосида жамоат хавфсизлигини, хусусан
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш соҳасига киритилган
мутлақо янги тартиб-қоидаларни, шакл ва усулларни, механизмларни,
учинчидан, бу соҳада ривожланган давлатлар илғор тажрибасини,
тўртинчидан, инсон, айниқса вояга етмаганлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва
манфаатларини таъминлашга оид ҳалқаро ҳуқуқда белгиланган меъёр ва
талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилишини талаб қилади.
Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятида
натижадорлик ва самарадорликни баҳолашнинг муҳим мезони ҳисобланган
KPI тизимини амалиётга татбиқ этиш учун қуйидаги алгоритмга амал қилиш
керак бўлади:
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
297
KPI
тизимини
тадбиқ
этиш
бўйича
пухта
режа
ишлаб
чиқиш
(масъулларни белгилаш, ташкилотни аниқлаш, амалиётга тадбиқ
этиш муддатларини белгилаш ва бошқалар);
KPI тизимини татбиқ этиш бўйича ҳуқуқий асосни яратиш (
мос моделни
танлаш,
ҳуқуқий
базани
такомиллаштириш,
структурани
оптималлаштириш, KPI бўйича ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ва
бошқалар
);
KPI тизими бўйича автоматлаштирилган дастур яратиш (
танланган KPI
модели бўйича дастур ишлаб чиқиш, дастур бўйича масъулларни ўқитиш ва
бошқалар
);
KPI тизимини амалиётга тадбиқ этиш
(танлов асосида ташкилот ва
ҳудудларни ажратиш, қолганарда ҳам босқичма босқич жорий этиш,
тизимнинг ишлаши, мақсади бўйича ходимлар малакасини ошириш ва
бошқалар)
;
KPI тизими самарадорлигини мониторинг қилиш
(тизимнинг ишлаши ва
натижадорлиги бўйича маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш,
кўрчаткичлар тўғри ёки хато танланганлигини ўрганиш, аниқланган хато ва
камчиликларни бартараф этиш ва бошқалар
).
Ушбу тизим фақатгина маълум бир вақт мобайнида, яъни давр ичида
юқори самара беришини ҳисобга олиш керак. Шу сабабли, тизимни доимий
мониторинг қилиб, керак бўлса энг муҳим кўрсаткичларни янгилаб бориш
талаб этилади. Шунингдек, KPI юқори самара бериши қўлга киритилган
натижа билан кетган ресурсга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тизимида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими
(KPI)ни жорий этиш, албатта ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
субъектлари учун янги механизмдир. Шу боис, дастлаб ўзга хос
қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий ҳолат. Аммо механизм ишлай
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
298
бошлагандан сўнг, иш сифати ва самарадорлиги ортади, маълум лойиҳаларни
ва вазифаларни бажариш тезлашади, ички ишлар органлари ходимларининг
компетенциялари ривожланиб боради. Чунки тизим ҳар бир ходимни ўз
устида мунтазам ишлашга ундайди.
REFERENCES
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ-60-сон Фармони //
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022
й., 06/22/60/0082-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон, 21.04.2022 й.,
06/22/113/0330-сон; 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон; 03.01.2024 й.,
06/24/221/0003-сон.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга
Мурожаатномаси,
24.01.2020.
//
https://president.uz/uz/lists/view/3324
3. Мирзиёев Ш.М. Конституция – эркин ва фаровон ҳаѐтимиз,
мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25
йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи. –
2017. – 8 дек.
4. Ж.Ф.Авазов. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳада бошқарувни
ҳуқуқий таъминлашни такомиллаштириш самарадорликни ошириш гарови //
Журнал,
CENTRAL
ASIAN
RESEARCH
JOURNAL
FOR
INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS). VOLUME 2 | ISSUE 2 | 2022. 509-
524-Б.
5. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 12-
сон, 184-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017
й., 06/17/5204/0114-сон.
https://scientific-jl.com/luch/
Часть-44_ Том-5_ Май-2025
299
6. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимларининг
фуқаролар билан ишлаш тайёргарлигини ошириш», Ўқув-услубий мажмуа
//https://ipkmvd.uz/media/pdf/kitoblar/XPX.pdf, Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Малака ошириш институти, 2023. Б.13.
7. Дуров А.И., Мочалов А.Н. Оценка деятельности полиции: какой она
должна быть? //Всероссийский научно-аналитический журнал: Вестник
экономики, управления и права. 2010. № 4, С.9-13.
8. И.Исмаилов, Т.Б.Маматқулов. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси –
ички ишлар органлари фаолиятининг инсонпарвар ва устувор йўналиши
//Ички ишлар органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини
таъминлаш механизми: бугунги ҳолати ва истиқболлари. Республика илмий-
амалий конференцияси материаллари (2020 йил 4 март). – Т., 2020. – Б.57-61.