ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-1
155
УДК636.09
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА ҚОРАМОЛЛАР
ОРИЕНТОБИЛЬХАРЦИОЗ КАСАЛЛИГИНИНГ ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ
ОЛИШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ.
Алланиязов Орынбай Утениязович.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги
ва агротехнологиялар институти, ассистенти
Онгарбаев Юнус Амангелдиевич
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги
ва агротехнологиялар институти, талабаси
Аннотация
В статье подробно описаны сведения о ориентобильгарциозе крупного
рогатого скота, возникновении болезней по сезонам года, а также о
профилактических
мероприятиях
по
недопущению
возникновения
и
распространения болезней. Проведен анализ заболеваемости, а также
эффективности мер борьбы профилактики по недопущению инвазии крупного
рогатого скота.
Summary
The article describes in detail information about orientobilxarciosis in cattle, the
occurrence of diseases by the seasons of the year, as well as preventive measures to
prevent the occurrence and spread of diseases. An analysis of the incidence, as well as
the effectiveness of preventive control measures to prevent the invasion of cattle, was
carried out.
Калит сўзлар:
ориентобильгарциоз, фасциолёз, гельминтоз, гельминт,
молюскалар, антигельминтик, прозиквантель, дронцит, азинокс, амбильгар,
фуадин, ацемидофен, альбет, клозатрем, альбендазол, роленол.
Қорақолпоғистон Республикасида ҳайвонларда кузатиладиган жиддий
касалликларнинг бири ориентобильгарциоз саналади. Республикада ҳайвонлар
ориентобильгарциози бўйича эпизоотик вазиятнинг кескинлигидан келиб чиқиб,
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-1
156
қўзғатувчи биологияси, экологияси, касаллик эпизоотологияси, патогенези,
диагностика боасида интенсив тадқиқотлар бошланган ва инвазияларни даволаш
ҳамда профилактика қилишнинг замонавий методларини излашга қаратилган аниқ
чора-тадбирлар қабул қилинган. Шунга қарамастан, инвазия кенг тарқалган
худудларда ҳайвонлар ориентобильгарциози бўйича эпизоотологик ва
эпидемиологик вазият анчагина кескинлигича қолмоқда ва доимий мониторинг
олиб бориш ҳамда комплекс профилактик чора-тадбирларни амалга оширишни
талаб қилмоқда. Республика худудларида апрел-май, июль-сентябр ойларида
қорамолларнинг ориентобильгарциоз паразитар касалликларининг келиб чиқишига
сабаб бўлади. Қорамолларнинг ориентобильхарциоз касаллиги- Қорақолпоғистон
республикасининг барча туман худудларида кенг тарқалган бўлиб, чорвачиликда
махсулдор молларни ривожлантиришда катта иқтисодий зарар етказади.
Қорамолларнинг ориентобильгарциоз касалликларидан келадиган иқтисодий зарар
касалланган молларнинг ўлими, мажбурий сўйилиши, ҳамда касалланиб соғайган
моллар узоқ вақт давомида касаллик қўзғатувчи паразитларни ташувчилик
хусусиятини ўзида сақлаб қолиши, маҳсулдорлиги пасайиб кетиши, ишлаб
чиқаришда яроқсиз бўлиб қолиши ва ветеринария-санитария тадбирларига кетган
ҳаражатлардан иборат бўлади.
Қорақолпоғистонда ориентобильгарциоз қорамоллар орасида кенг тарқалган
ва касалланиш даражаси юқори, жуда ҳавфли трематодоз касалликлари гуруҳига
киради. Республикамизнинг шимолий зоналарида асосан Мўйноқ, Қўнғирот,
Бўзатов, Караўзак, Кегейли, Тахтакўпир, Чимбой туманларида фасциолёз-
ориентобильгарциоз аралаш формаларида учраб туради.1984-2005 йилларда ушбу
туманлардаги
чорвачилик
ширкат
хўжаликларида
қорамолларининг
ориентобильгарциоз касаллиги билан касалланиш даражаси юқори бўлган. Сабаби
хўжаликдаги қорамолларнинг дерлик ҳаммаси йилнинг апрел ойидан бошлаб,
ноябрь ойигача “Ержан атаў”, “Аққала” ва “Тогуз-торе” массивларида яйловларда
боқилган. Қатор хўжаликларда қорамолларда 65,0% гача касалланиб нобуд бўлган.
Тадқиқотларга кўра, ориентобильгарциозлар барча ёш гурухидаги қорамоллар
барча мавсумларда паразитлик қилади.
Касаллик инвазияси кўз-қиш мавсумида максимал даражада қайд қилинган.
Ҳайвонлар ориентобильгарциози эпизоотияси 1964-1965, 1984-1985, ва
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-1
157
2004-2005 йилларда кўзатилган. 1984-1985 йиллар мобайнида
Қорақолпоғистон
Республикасида 13 минг бош атрофида қорамоллар нобуд бўлган.
1984-2005 йилларда Қорақолпоғистон худудида ориентобильгарциоздан катта
ва кичик ёшдаги қорамолларнинг оммавий равишда нобуд бўлганлиги кўзатилган.
Касалланиш даражаси юз фойиз бўлган. Асосан қорамолчилик хўжаликларда
ориентобильхарциознинг кенг тарқалганлиги ва иқтисодий зарари туфайли
қорамолчиликдан воз кечишган ҳолатлар ҳам бўлган. Шунингдек Қорақалпоғистон
Республикасида қисқа вақтда бир неча юзлаб қорамоллар ҳам унинг ўткир
оқимидан нобуд бўлган. Ориентобильхарциозга чалинган қорамолларнинг тирик
вазни 20-35% гача камаяди ва барча касалланган моллар гўшт корхоналарига
топширилган. Барча ҳайвонларнинг гўшт маҳсулотларининг миқдори ва сифати
пасаяди. Сўйилган ҳайвонлардаги гўштнинг сифати энг муҳим паренхиматоз орган
– жигар истеъмолга яроқсиз деб топилади. Қорамолчилик хўжаликларига катта
иқтисодий зарар етказган. Ушбу йилларда мамлакатимизнинг паразитолог
профессор олимлари: ЎзР ФА академиги, б.ф.д Азимов.Д.А., профессор
Орипов.А.О., Шакиев Е.С., Йўлдошев.Н.Э.лар касалликни олдини олиш ва
бартараф қилишда тадқиқотлар ўтказиб, самарали ишлар олиб борган.
Қорақалпоғистон Республикасида ориентобильгарциоз касаллигининг
қўзғатувчиси Оrientobilharziya turkestanica, унинг оралиқ хўжайинлари чучук сув
шиллиқ қуртлари Lymnaеa auricularia ва Lymnaea Pereger моллюскаларидир ва
асосий хўжайинлари чорва моллари ҳисобланади. Ҳайвонларнинг личинкалари
билан зарарланиши июнь-июль ойларидан бошланади, куз-қиш даврида инвазия
экстенсивлиги ва интенсивлиги энг юқори даражага етади. Ҳайвонлар касалликка
сув ҳавзалар, яйлов кўлларда зарарланади. Бордоқига боқилаётган ҳайвонлар
зарарланган ўчоқлардан тайёрланган ҳўл ва қуруқ озуқалар истеъмол қилиш
натижасида зарарланади. Қорамоллар ориентобильгарциозида асосан
ингичга ичак жароқатланади. Ичак ичидаги масса суйиқ қон ва фиврин парда
аралаш бўлади. Ичак шиллиқ пардаларида қон қуйилишлар кўзатилади. Ичак
тутқишлари қон томирлари қаралганда уларда трематодаларни кўриш мумкин.
Жигар ҳажми катталашади.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-1
158
ориентобильхарция гельминтлари жигар ва чарви қон
томирларидаги
гелминтлар
Даволаш ишлари
- Ориентобильгарциоз билан касалланган ҳайвонларни
қуйидаги антигельминтиклар қолланилади:
Прозиквантел-
йирик
ва майда шохли
ҳойвонларда 1-таб 20 кг тирик вазнига
оғиз орқали берилади;
Дронцит-
юқори самарали, қорамолларга дозаси 20-25мг\кг,
қўй-эчкиларга 15-20мг\кг оғиз орқали;
Азинокс-
қорамолларни даволаш учун
25мг\кг оғиз орқали;
Амбильгар-
қорамолларга 0.03-0.04 г.\кг дозада оғиз орқали
ичга интервал 5 кун;
Фуадин-
0.3 мл дозада мускул орасига еки марта кун-аро;
Ацемидофен-
қорамолларга 0.25г\кг дозада оғиз орқали ичирилади;
Алвет
(суспензия)
- юқори самарадорли, қорамолларга 100 кг тирик вазнига 10 мл, 10 кг
тирик вазнига 1 мл, қўй-эчкиларга 10 кг 0,75 мл, оғиз орқали, бир марта;
Алвет
(гранула)
– юқори самарадорли, қорамолларга 100 кг тирик вазнига 5 гр, қўй-
эчкиларга 100 кг 3,75 гр, оғиз орқали, бир марта;
Клозатрем
– натижа самарали,
10 кг тирик вазнига 1 мл ҳисобига мускул орасига ва тери остига бир маротаба,
битта жойга йирик шохли молларга 20 мл дан, мойда шохли молларга 10 мл дан кўп
бўлмаслиги;
Олдини олиш чора-тадбирлари
. Ориентобильгарциозга қарши курашиш да
барча гельминтозларга қарши курашиш сингари энг асосий тадбир –
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-1
159
дегельминтизация ишлари ҳисобланади. Носоғлом ҳудудларда йил давомида 3
маротаба баҳор, кўз ва қиш ойларида дегельминтизация қилиниши керак,
қорамолларни ориентобильгарцид спектрдаги таъсирчан антигельминтиклардан
фойдаланган ҳолда дегельминтизация қилиш; биринши-дегельминтизация май
ойларида,
иккинчи-дегельминтизация
сентябрь
ойларида,
учинчи-
дегельминтизация ишларини декабрь-январь ойларида ўтказилиши лозим. Июндан
октябрга қадар носоғлом яйловларни алмаштириш; ботқоқлашган худудларни
қуритиш; ҳайвонларни боғлоб боқиш тизимига ўтказиш керак.
Қорақолпоғистон Республикасида шароитида қорамолларнинг фасциолез ва
ориентобильгарциоз билан касалланиш даражаси ҳамда даволаш чора-
тадбирлари
1-
жадвал
№ Молла
р
гуруҳи
Текш
ирилг
ан
мол
бош
сони
Капр
о
логик
текш
и
риш
нати
жаси
Касал
лани
ш
дара
жаси
%
Текшири
лган
касалли
к
Даволаш
усуллари
Олдини олиш
чоралари ва
тавсиялар
1-Гурухи: Қорамоллар (фасциолёзга текшириш)
1.
қорамо
л лар
30
13
43
фасциолё
з
«Альбет»
суспензия
дозаси 10 кг
тирик
вазнига 1 мл
бир марта
Йилига 2-
марта, ҳар 6
ойда апрел-
сентябрь
ойларида
профилактик
даволаш
Жами:-
30
13
43
2-Гурухи: Қорамоллар (ориентобильхарциозга текшириш)
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-1
160
2. қорамо
л лар
30
5
16
Ориентоб
ильхарци
оз
«prazikvantel
»
Таблетка
ориентобиль
гарциоз
ҳолатига
гижжадан
тозалаш(анти
гельминтик)
восита. 1
таб/20 кг
Йилига 3-
марта, 1-марта
май ойида; 2-
марта
сентябрь
ойида; 3-
марта
декабрь-
январь
ойларида
профилактик
даволаш
Жами:
30
5
16
Тадқиқотлар Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2023 йилларнинг
май-июль ойларида Кегейли, Бўзатов туманлари ориентобильгарциоз носоғлом
худудларида аҳоли қорамолларида гелминтокапрологик текшириш ишлари олиб
борилди. Ушбу туман худудларида кўллар, кўлчалар, яйловлар, ҳовузлар, ариқлар
ва ариқчалар, иссиқ артезиан кранларнинг борлиги бошқа худудларга нисбатан
анча кўплиги билан ажралиб туради ва молларнинг ҳаммаси деярли яйловларда
боқилади.Ушбу худудларда яшайдиган аҳоли моллари сараланиб олинди.
Ориентобильгарциоз қўзғатувчиларининг ривожланиши ва тарқалиши чучук
сувда яшовчи моллюскаларга боғлиқлиги сабабли, бу касаллик сувли ҳудудларда –
булоқлар, ҳавзалар, кўл ва кўлмак сувлар, ариқлар ва ботқоқли яйловлар бўлган
жойларда кенг тарқалган. Чорвачилик соҳосига ойниқса аҳоли, шахсий ёрдамчи,
дехкон ва фермер хўжаликларидаги чорва молларига катта иқтисодий зарар
етказадиган асосий гельминтоз касаллиги бу фасциолез ва ориентобильхарциоз
аралаш формасидан эканлиги маълумотлардан аниқланган.
Тадқиқот
натижалари-
Ҳайвонлар
екки
гуруҳга
ажратилди.
Гуруҳлардагилар ичида ориентобильхарциоз ва фасциолёз касалликларга
гелминтокапрологик текшириш учун еки гуруҳга бўлиб таҳлил ишлари олиб
борилди. Ушбу моллардан лабораторик текшириш учун намуналар олинди.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-1
161
Олинган намуналар Республика ва Кегейли туман ветеринария лабораторияда
гельминтокапрологик услубда текширилди
. (1-жадвал).
1-гуруҳдаги (фасциолёз)
– қорамоллардан 30 бош сараланиб намуналар
олиниб ва молларнинг тезак намуналари кетма-кет ювиш усули билан текширилиб,
уларнинг 43 фоизида фасциолалар топилганлиги, улардан 13 бош
қорамолларда фасциолёз касаллиги борлиги аниқланган.
2-гуруҳдаги (ориентобильгарциоз)
қорамоллардан 30 бош сараланиб
намуналар олиниб, молларнинг намуналари кетма кет ювиш усули текширилиб,
уларнинг 16 фоизида ориентобильхарциола ва фасциолёларнинг аралаш формаси
топилганлиги, улардан 5 бош қорамолларда ориентобильхарциоз касаллиги
аниқланган.
Таҳлил натижаларига кўра, ҳайвонларда ўтказилган гелминто-овоскопик
текшириш натижалари шуни кўрсатдики, аҳоли қорамолларида фасциолёзнинг,
ориентобильгарциоз касалликларига нисбатан касалланиш даражаси юқори
бўлганлиги кўзатилди. Изланишлар шуъни кўрсаттики, аҳолининг яйловларда
боқилаётган қорамолларнинг фасциолёз билан зарарланиш даражаси, яъни инвазия
интенсивлиги юқори даражада бўлиб, текширилган ҳайвонлардан топилган
фасциолалар сони ўртача 63 фоизни ташқил этди. Худудларда
ориентобильгарциоз касаллигига нисбатан фасциолёз билан касалланиш кўп
эканлиги, айрим ҳолатларда иккида касаллик бирданига аралаш (смешенной)
формада ўчрашгани тасдиқланди. Шуниндек профилактик эмлаш ишларини
доимий мунтазам олиб бориш кераклигини тасдиқлади.
Таклиф ва хулосалар
-Қорақолпоғистон Республикаси шароитида яйловларда боқилаётган аҳоли
қорамолларида фасциолёз касаллигининг, ориентобильхарциоз касаллигига
нисбатан фасциолёз билан зарарланиш даражаси, яъни инвазия интенсивлиги
юқори даражада бўлганлигин кўрсатти.
-Гельминтокапрологик текшириш натижарига кўра, касаллик аралаш формада
яъни 10:1 нисбат кўзатилганлиги аниқланди.
-Қорақолпоғистон Республикаси шароитида қорамолларда учрайдиган
гельминтоз касалликларини олдини олиш ва даволашда янги замонавий
антигельминтиклардан фойдаланиш самарали яхши натижа беради.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-1
162
-Дегельминтизация ишларидан сўнг фойдаланилган антигельминтиклар
таъсир этиш натижалари ва самарадорлигини аниқлаш лозим.
-Қорамолларга ориентобильхарциоз касаллигини олдини олиш ва эмлаш
ишларини олиб боришни йилига 3 маротаба, 1-марта май ойида, 2- марта сентябрь
ойида, 3-марта декабрь-январь ойларида доимий мунтазам олиб бориш тавсия
этилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Абуладзе.К.И.
Демидов.Н.В.Непоклонов.А.А.
Никольский.С.Н.
Павлова.Н.В. Степанов.А.В. “Паразитология и инвазионные болезни с\х животных”
1990 год Москва Агропром издат 49-76 стр.
2.Орипов А. О., Давлатов Р. Б., Йулдашев Н. Э. ”Ветеринария
гельминтологияси” ўкув қўлланма 2016 йил “Наврўз” нашриёти Тошкент
3.Азимов Д. А. “Эпизоотология ориентобильхарциоза жвачных животных в
Узбекистане”. 1966 год. Стр 3-7 Материал науч коонф ВОГ.
4.Орипов А. О., Йулдашев Н. Э, “Фасциолез, ориентобильхарциоз ва
парафистоматозларнинг олдини олишда молюскаларга қарши курашиш”
“Зооветеринария” № 12 2012 - Б 20-23, № 1 2013–Б 22-26
