177
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 7-SON (YOʻITJ)
ЎСМИРЛИК ДАВРИДА ИЖТИМОИЙ ФОБИЯНИНГ
НАМОЁН БЎЛИШИ ВА УНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Абдуллаева Муслимахон Музаффархон қизи
ФарДУ ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12591863
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 21-iyun 2024 yil
Ma’qullandi: 24-iyun 2024 yil
Nashr qilindi: 29-iyun 2024 yil
Мақолада ўсмирлик даврида ижтимоий фобиянинг
намоён бўлиши ва унинг салбий оқибатлари баён
этилган, бу омиллар эмпирик тадқиқ этилиб,
психологик таҳлили берилган, натижалар асосида
хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
KEY WORDS
қўрқув,
ижтимоий
фобия,
хавотир, мулоқот, интроверция,
уятчанлик, қўзғалувчанлик, ўз-
ўзини
англаш,фундалментал
эмоциялар.
Ўсмирларнинг ижтимоий қўрқувлари социология, тиббиёт ва психология каби
фанлар доирасида доимий равишда ўрганилади. Турли тадқиқотларда ўсмирлик
давридаги ақлий ривожланишнинг баьзи умумий, мунтазам такрорланадиган
хусусиятлари аниқланган
1
. Ўсмирлик ҳиссиётларнинг кучайиши даври сифатида
тавсифланади, бу ўзини енгил қўзғалувчанлик, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, ташвиш,
тажовузкорлик ва каби салбий реакцияларда намоён қилади. Ҳавотир ва қўрқув бўйича
тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш шуни
кўрсатадики, ҳозирги вақтда бу ҳодиса асосан амалий муаммолар доирасида
ўрганилади. Бугунги кунда психологларни қийнаётган муаммолардан бири бу
ўқувчилар гуруҳларида шахслараро муносабатларни, шахс хусусиятларини иложи
борича тўлиқ ва мукаммал ўрганиб чиқишдир. Ўсмирлик даврининг оғир, мураккаб
давр эканлиги кўплаб психологик, физиологик, ижтимоий омиллар билан боғлиқ. Бу
даврда ривожланишнинг барча жиҳатлари: жисмоний, ақлий, ахлоқий, ижтимоий ва шу
кабиларнинг мазмун-моҳияти ҳам ўзгаради. Бу даврда ўсмир ҳаётида, руҳиятида,
организмининг физиологик жараёнларида, унинг ижтимоий ҳолатида жиддий
ўзгаришлар содир бўлади. Аксарият вазиятларда уларда бир-бирига қарама-қарши
бўлган турли хил ҳолатлар кузатилади. Ушбу мавзунинг долзарблиги шундаки,
ўсмирлик даврида энг кескин психофизиологик ўзгаришлар рўй беради, бу эса кейинги
ривожланишга таьсир қилиши ва узоқ муддатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
2
Ижтимоий фобия ўсмирлик даврида ўз вақтида аниқлаб бартараф этилмаса, шахснинг
камолотига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Яъни бу ҳолат шахсни ўз-ўзига
1
Жиленко Е. Социальные страхи подростков // Вестник студенческой научной сессии факультета
философии и психологии. — Воронеж: Воронежский государственный университет, 2010. — Вып.
2
Абакумова Т.В. Классификация основных видов страха современного общества // Социальная психология:
диалог Санкт-Петербург - Якутск.- СПб, 2012, с.133-140.
178
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 7-SON (YOʻITJ)
берадиган баҳосининг янада пасайиб кетишига, невроз ҳолатининг вужудга келишига
ва ҳатто психик бузилишларга сабаб бўлиши мумкин. Ижтимоий фобия вақтида
аниқланиб психокоррекция қилинмаса ўсмирнинг келажакдаги шахслараро
муносабатларида, фаолиятида улкан тўсиқлардан бирига айланади. Шу туфайли ҳам
кўпчилик психологлар бу муаммони ўрганишга алоҳида эътибор қаратганлар.
Қўрқув – инсоннинг фундаментал эмоциялари категориясига киради
(Гельгорн Э, Луфбор – Роудж, 1966). Қўрқув эмоцияси хавф солаётган стимулга нисбатан
жавоб реакцияси сифатида юзага келади, деб тасаввур этиш мумкин. Хавфни тушуниш,
уни англаш ҳаётий тажриба ва шахслараро муносабат жараёнида шаклланиб боради.
Лекин бола учун баъзи индефферент қўзғатувчилар аста-секин хавфли таъсирлар
характерига эга бўлади.
Фобия - бирор вазият, ҳодиса предметга нисбатан вужудга келадиган бирмунча
турғун ва асоссиз қўрқувдир. Фобия билан азият чекувчилар қўрқувларига сабаб
бўлувчи предмет ёки вазият ҳақида ҳатто ўйлаганларида ҳам уларни ваҳима қамраб
олади. Фобия инсонларнинг нормал ҳаёт кечиришларига тўсқинлик қилиб, шахсий,
ижтимоий ва касбий фаолиятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Фобия қўрқувдан кучли ва турғун ҳолда намоён бўлиши, қўрқув уйғотувчи
объектдан қочиш истагининг юқорилиги билан ажралиб туради. Бу ҳолат инсонда
кутилмаганда ва англанмаган сабабга кўра пайдо бўлиши мумкин. Айниқса, болаларда
қўрқув ва фобиялар уларнинг жамиятга, ўраб турган оламга мослашиш жараёнларида
кўпроқ учрайди. Кўрсатилишича, фобиялар фантазияси яхши ривожланган,
хавотирланувчан характерга эга бўлган, ўзига ишонмайдиган, ўзига паст баҳо
берадиган, мулоқатга киришиш малакалари яхши шаклланмаган инсонларда кўпроқ
кузатилар экан.
Асосан ўсмирлик даврида учрайдиган қурқувлардан бири бу – социофобиядир.
Ушбу муаммо кўплаб маҳаллий ва хорижий психологларни қизиқтирган, улар орасида
Зигмунд Ф., Захаров А.И., Анохин П.К. ларнинг тадқиқотларини алоҳида ажратиб
кўрсатиш мумкин.
Ўсмирнинг шахс сифатида тараққий этишида икки ҳолат кузатилади: бир
томондан бошқа тенгқурлари билан яқинроқ алоқада бўлишга интилиш, гуруҳ
меъёрларига бўйсуниш, иккинчи томондан мустақилликнинг ошиши ҳисобига бола
ички руҳий оламида айрим қийинчиликлар кузатилади. Ўзгаларни англаш билан ўз-
ўзини англаш ўртасида қарама-қаршиликлар пайдо бўлади. Кўпинча ўсмир ўз
имкониятларини юқори баҳолайди, бошқалар эса унинг кучи, иродаси ва салоҳиятига
ишончсизлик билан қарайдилар. Лекин, шундай бўлса ҳам ўзини нима қилиб бўлса-да,
тенгқурлар жамияти томонидан тан олинишига эришишга интилади ва улар билан
мулоқот ҳаётининг маъносига айланиб қолади. Агар ўсмир шу даврда бирор сабаб билан
тенгқурлари жамияти томонидан инкор қилинса, у бунга жуда катта мудҳиш воқеадек
қарайди, мактабга бормай қўйиши, ҳаттоки суицидал ҳаракатларни содир этиши ҳам
мумкин.
Бу ҳолат кичик гуруҳ ёки чегараланган муҳитда атрофдаги одамлар томонидан
эътиборнинг қаратилиши натижасида қўрқувнинг вужудга келишидир (масалан,
мактаб синфларида).
Ўсмирлик қўрқувлари шартли равишда табиий ва ижтимоийга бўлинади:
1.
Табиий - бу ўз-ўзини сақлаш инстинкти. Қариндошларини йўқотишдан,
фалокатдан азоб чекишдан, ҳайвонларнинг ҳужумларидан, жиноятчилардан, қон,
оғриқ, иньекция, шифохоналардан, арвоҳлардан, олов, чуқур сув, баландлик,
кутилмаган товушлар ва бошқалардан қўрқиш.
2.
Ижтимоий қўрқувлар бошқа одамлар билан мулоқотда бўлишдан келиб чиқади. Бу
кечикиш, шармандалик, қоралаишшдан, масхара қилиниш ва рад этилишдан,
ёлғизликдан қўрқиш.
179
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 7-SON (YOʻITJ)
Социофобияси бор ўсмир ўқувчилар билимлари етишмаслигидан ёки ўзларининг
камчиликлари бошқа одамлар гувоҳлигида намоён бўлиб қолишидан чўчийдилар
ҳамда уқувсиз ҳамкор бўлиб қолишдан қўрқадилар. Шунинг учун улар кўпчилик орасида
ўзларини кўрсатишдан, нотаниш одамлар билан суҳбат қуришдан ва учрашишдан
қочадилар. Социофобияга учраган ўсмирлар дарсда жавоб беришдан бош тортадилар.
Улар бошқа болаларга нисбатан одамовироқ бўлиб, танқидни ҳамда уларни муҳокама
қилишларини ёқтирмайдилар. Уларга мактабга бориш, жамоат ишларида қатнашиш
ёқмайди, ижтимоий муносабатлар жараёнида баъзи малакаларни ўзлаштиришлари
қийин кечади.
Социофобия бор болаларда бошқаларнинг диққат марказига тушиб қолганда
юзлари қизариб, қўллари титраши, кўнгил озиши, пешоб ажралиб чиқиши каби
ҳолатлар кузатилади. Улар баъзан одамлардан “қочиш”ларида айнан мана шу соматик
ҳолатларни асосий сабаб деб ҳисоблайдилар.
Шуни инобатга олиш керакки, ижтимоий хавотирлик ўсмирлик даврида табиий
ҳолдир. Социофобияга оммавий вазиятлардаги доимий хавотирлик, деб қараш мумкин.
Социофобиянинг махсус белгиларидан бири – танланган мутизм бўлиб, у маълум бир
оммавий вазиятларда суҳбатдан бутунлай бош тортишда намоён бўлади. Одатда бунда
бола ўз уйида ва яқин дўстлари олдида бемалол гаплашиши, аммо мактабда ва нотаниш
кимсалар олдида умуман гапирмаслик ҳолатлари кузатилади. Социофобияга дучор
бўлган инсонлар одамлар олдида уялиб қолишдан, обрўлари тушишидан,
ҳақоратланишдан, камситилишдан доимо ҳимояланадилар. Улар ҳақида ёмон
гапиришларидан ёки ўйлашларидан, уларни масхара қилишларидан қўрқадилар.
Ўсмирлик даврида инсоннинг дунёқараши, унинг ўзига ва атрофидагиларга
муносабати шаклланади. Шунинг учун, қўрқувлар боланинг атрофидаги ҳамма нарсага
боғлиқ. Қўрқувларнинг манбаи аксарият ҳолларда болани ўраб турган катталар бўлиб,
улар болада беихтиёр қўрқувни уйғотади, хавф мавжудлигини қатьий равишда
кўрсатади. Социофобия бевосита интроверсия, уятчанлик, болаликдаги жароҳатлар,
хавотир, тақиқланган хулқ-атвор каби тушунчалар билан боғлиқ равишда ўрганилади.
Ижтимоий қўрқув, яъни социофобия ўзининг номукаммаллигидан, бошқалар
олдида аҳмоқона ва фаросатсиздек бўлиб кўринишдан қўрқиш кўринишида намоён
бўлиши мумкин:
Мактаб ўқувчилари, ўсмирлар орасида ижтимоий фобияни аниқлаш, келиб чиқиш
сабабларини ўрганиш учун бир қанча методикалардан фойдаланиш мумкин. Либовитз
ижтимоий фобияни
аниқлаш шкаласи (ЛСАС) Колумбия университети ва Ню-
Йорк институтининг психиатр-тадқиқотчиси доктор Майкл Либовитз томонидан
ишлаб чиқилган анкета бўлиб, бу ўлчов орқали ижтимоий фобия турли вазиятларда
инсон ҳаётида қандай рол ўйнашини баҳолаш мумкин.
Ушбу методика ўзининг аниқлиги, ишончлилиги, ижтимоий фобия кўринишини
даражалаб кўрсатиб бериш хусусиятлари билан аҳамиятлидир. Бу методикадан
инсонларда ижтимоий фобия қанчалик даражада мавжуд эканлигини белгилашда
фойдаланилади.
Халқаро миқёсда ижтимоий фобияни аниқлаш даражасини аниқлаш мақсадида
қўлланиладиган бу методика инглиз тилидан таржима қилинган ва айрим
хусусиятларни хисобга олиб мослаштирилган. Ундан Ўзбекистондаги мактаб
ўқувчиларидаги ижтимоий фобия даражасини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин.
Шкала 24 та элемент ва 2та кичик ўлчовни ўз ичига олади. Биринчи кичик ўлчов
11та элементдан иборат бўлиб, ижтимоий муносабатларни ўрганади. Иккинчи кичик
ўлчов 13 та элементдан иборат бўлиб, самарадорликни ўрганади. Умумий балл қўрқув
ва қочиш хатти-ҳаракатлари балларини қўшиш орқали аниқланади.
180
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 7-SON (YOʻITJ)
Ўлчовларнинг ишончлилиги ва ҳақиқийлигини тадқиқотчилар ўртасида
ўрганилиб чиқилганда унинг ҳақиқийлиги 0.96 ни ташкил қилган. Корреляция
коеффисиенти эса 0.83 ни ташкил этган.
Қуйида ушбу методикани қўллаб, респондентлардан олинган натижалар тахлили
батафсил келтириб ўтилган.
Т/р
Ижтимоий
фобия
даражаси
Ўқувчилар
Фоизда
Қиз болалар
Фоизда
1
Ижтимоий
фобия йўқ
7
16,2%
3
7%
2
Бироз бор
11
25,6%
4
9,3%
3
Мэьёрда
(ўртача)
9
21%
7
16,3%
4
Мэьёрдан
юқори
4
9,3%
3
7%
5
Анча юқори
10
23,3%
8
18,6%
6
Жуда юқори
2
4,6%
2
4,6%
Бу сўровномада 43 нафар (27 нафари қизлар) мактаб ўқувчиси қатнашди.
Сўровнома натижасига кўра, 7 нафар (16,2%, шундан 7 % қиз болалар ) ўқувчида
ижтимоий фобия умуман аниқланмади. 11 нафарида (25.6%, шундан 9.3%и қиз
болалар) бироз ижтимоий фобия кузатилди. 9 нафар (21%, шундан 16.3% қиз
болалар) ўқувчида эса ижтимоий фобия даражаси меъёрда экан. 4 нафар (9.3%,
шундан 7% и қиз болалар) ўқувчида меъёрдан бироз юқори. 10 нафарида (23.2%,
шундан 18,6% и қиз болалар) ижтимоий фобия анча юқори. 2 нафарида (4,6 %, шундан
4,6%и қиз болалар) ижтимоий фобияси жуда юқори. Натижалар таҳлилига кўра ҳар
ўнта боладан биттасида ижтимоий фобия даражаси меъёрдан юқори (уларнинг
аксарияти қиз болалар). Ижтимоий фобиянинг меъёрдан юқорилиги ўқувчиларнинг
мактабда билим олиш, шахслараро муносабат фаолияти, устозлари билан бўладиган
мулоқот жараёнига киришувига таъсир ўтказади.
Демак, мактаб ўқувчиларининг 63% фоизида ижтимоий фобия даражаси
меъёрда ёки умуман кузатилмайди. 37% ўқувчилар эса ижтимоий фобиядан азият
чекишади.
Ижтимоий фобия ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бўлиб, уни ўсмирларда
қанчалик эрта аниқлаб, бартараф қилиш чоралари кўрилса, ёшларнинг келажакда
дуч келиши мумкин бўлган муаммолари шунчалик камайган бўлар эди, айни шу
мақсадда юқоридаги методикадан ижтимоий фобия даражасини аниқловчи самарали
усул сифатида мактаб психологлари фойдаланилишлари мумкин.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Жиленко Е. Социальные страхи подростков // Вестник студенческой научной сессии
факультета философии и психологии. — Воронеж: Воронежский государственный
университет, 2010. — Вып. 2.
2.
Абакумова Т.В. Классификация основных видов страха современного общества //
Социальная психология: диалог Санкт-Петербург - Якутск.- СПб, 2012, с.133-140.
181
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
1-JILD, 7-SON (YOʻITJ)
3.
Каримова В.Психология. Ўқув қўлланма. Тошкент, А.Қодирий номида ги халқ мероси
нашриёти. “ЎАЖБНТ” маркази, 2002.
4.
Тўлаганова Г.К. «Тарбияси қийин ўсмирлар», Тошкент, «Университет» нашриёти;
2005.Б. 6-22.
5.
Ғозиев Э. Психология (Ёш даврлари психологияси): Пед. инстетутлари ва
университетеларнинг талабалари учун ўқув қўлланма. - Тошкент, «Ўқитувчи» 1994.
6.
Christopher A. Kearney.Social Anxiety and Social Phobia in Youth. Print ©2005 Springer
Science + Business Media, Inc.
7.
Maria Tillfors (2001). Social phobia.