Авторы

  • Алишер Қаршиев
    Тошкент давлат аграр университети
  • Муаззам Умарова
    Тошкент давлат аграр университети
  • Дилноза Эргашева
    Тошкент давлат аграр университети

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56534

Ключевые слова:

анжир субтропик новда куртак барг илдиз тизими илдизпоя гул мева намлик ҳарорат тупроқ муҳит

Аннотация

Илмий мақолада анжир ўсимлигининг биологик хусусиятлари ва кўчатларини етиштириш технологиялари тўғрисида қисқача маълумотлар келтирилган. Анжир ўсимлигини ер остки ва ер устки қисми вегетатив органларнинг ўсиши ва ривожланиш фазалари ҳамда улардан юқори ҳосил олиш бўйича илмий асосланган маълумотлар ёритилган.


background image

29

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 10-SON (YOʻITJ)

УДК: 634.2.17

АНЖИРНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ НАВЛАРИНИ ТАНЛАШ

Қаршиев Алишер Эсанович

Умарова Муаззам Аваз қизи

Эргашева Дилноза Халбутаевна

Тошкент давлат аграр университети

https://doi.org/10.5281/zenodo.13860299

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 20-sentabr 2024 yil
Ma’qullandi: 21-sentabr 2024 yil

Nashr qilindi: 23-sentabr 2024 yil

Илмий мақолада анжир ўсимлигининг биологик
хусусиятлари

ва

кўчатларини

етиштириш

технологиялари тўғрисида қисқача маълумотлар
келтирилган. Анжир ўсимлигини ер остки ва ер
устки қисми вегетатив органларнинг ўсиши ва
ривожланиш фазалари ҳамда улардан юқори ҳосил
олиш бўйича илмий асосланган маълумотлар
ёритилган.

KEY WORDS

анжир,

субтропик,

новда,

куртак,

барг,

илдиз

тизими,илдизпоя,

гул,

мева,

намлик, ҳарорат, тупроқ,муҳит

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув

ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17
июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республикада қишлоқ

хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва

хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш ва истиқболли навларнинг

оригинал уруғчилигини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24

августдаги 504-сон қарори имзоланган.

Республикада қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш мевачилик

тармоғини ислоҳ қилиш субтропик меваларни жумладан; анжир етиштиришга эътибор

қаратиш, илмий-тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, илғор ва замонавий ресурс

тежовчи технологияларни қўллаш асосида юқори сифатли саноатбоп ва экспортбоп
анжир меваларни етиштиришга кенг йўл очиб берилмоқда. [1]

Боғдорчилик соҳасида анжир ўсимлиги қадимий мева турларидан бири

ҳисобланади. Жаҳоннинг юмшоқ иқлимли, Ўрта Ер денгизи шароитлари каби бўлган

минтақаларда кенг майдонларда экиб етиштирилади (Boliani A. C. et al., 2019;
Шишкина Е.Л., 2018). Анжир ўсимлигининг дунё бўйлаб кенг тарқалишида унинг

вегетатив усулда осонлик билан кўпайиши, турли хил стресс омилларига нисбатан

чидамлилиги билан фарқланиши муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб анжир

навларини турли усулларда – вегетатив қаламчаларини илдиз оттириб кўчат
етиштириш, ин-витро усулида стерилланган меристемадан етиштирилмоқда,

шунингдек, анъанавий усул ҳам сақланиб қолмоқда (Danthu P. et al., 2002; Nava G. A. et al.,

2014).[3; 4; 5]

Мевали ўсимлик турларининг тарихий ривожланишида экологик шароитлар ҳамда

тупроқ ҳосил қилиш жараёнларининг изчил даври ўзгариб бориши уларда ташқи
шароитларнинг ҳар йиллик алмашинувига мослашиш хусусиятини келтириб чиқаради.

Мўътадил ва унга қўшни минтақаларда мевали ўсимликлар ҳаёт фаолиятининг йиллик

доирасида икки давр аниқ ифодаланган – вегетация ва нисбий тиним даври. Биринчи,

яъни вегетация даври ўзининг қулай ҳарорати билан ўсимликлар учун айнан мувофиқ


background image

30

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 10-SON (YOʻITJ)

келади, бу даврда ўсимликларнинг ер устки ва ер остки қисмлари жадал ўсади ва ҳосил

беради. Мазкур давр баҳордан бошланиб кузгача давом этади. Иккинчи давр ҳароратнинг

пасайиб кетиши билан ажралиб туради, у кеч куз ойларидан бошланади, бутун қиш

мавсумида давом этади ва баҳорга чиқиб якунланади.

Тадқиқотни олиб бориш шароити.

Тажрибалар “Мевачилик ва узумчилик”

кафедрасида таҳлил қилиб борилди. Дала тажрибалари Тошкент давлат аграр

университети Ўқув тажриба хўжалиги майдонида Биометрик ўлчовлар ва ҳисоблар: ҳар

бир вариантда 20 та ўсимликда олиб борилди. Тажрибалар тўрт қайтариқда ўрганилди.

Тадқиқот услуби.

Фенологик кузатувлар Х.Ч. Буриев ва бошқалар томонидан ишлаб

чиқилган «Мевали ва резавор мевали ўсимликлар билан тажрибалар ўтказишда ҳисоблар

ва фенологик кузатувлар методикаси», В.Ф. Моисейченконинг «Методика учетов и

наблюдений в опытах с плодовыми и ягодными культурами», М.Т. Тарасенконинг
«Размножение плодовых растений методом зеленого черенкования побегов», С.А.

Остроухованинг «Мевали ва резавор мевали экинлар кўчатларини етиштириш бўйича

услубий кўрсатма» сида келтирилган тавсия ва услублар бўйича ўтказилган. Биометрик
ўлчовлар ва ҳисоблар: ҳар бир вариантда 20 та ўсимликда олиб борилди. Тажрибалар

тўрт қайтариқда олиб борилди. [2]

Тадқиқот натижалари.

Олиб борилган илмий-тадқиқот кузатувларида 2022-2023

йиллар мобайнида Тошкент давлат аграр университети Қишлоқ хўжалиги илмий-

тадқиқот ва ўқув-тажриба станциясида ҳар хил вегетатив йўл билан кўпаядиган анжир

ўсимлигининг ўсиш ва ривожланишнинг морфо-биологик хусусиятларини ўрганиш
юзасидан тадқиқотлар ўтказилиб келинмоқда.

Анжирларнинг вегетация фазаларининг ўтиши давридаги фенологик кузатув

маълумотлари шуни кўрсатдики, ўсимликларнинг йиллик ривож-ланиш доирасида

муайян фарқлар мавжудлиги аниқланди.

Шу жумладан Кадота, Крымский 29, Узбекский желтый навларининг куртак

ёзилиши билан деярли бир муддатда, бир-икки кунлик фарқи билан бошланди.

Куртакларнинг ёзилиш фазаси икки кундан ўн кунгача кечроқ бошланганлиги маълум

бўлди.

Вегетация фазасининг тугаши – барг тўкилишининг асосий қисми 2-11 октябрда,

фақатгина Крымский 29, 15 октябрда, яъни бошқа навларга нисбатан тўрт-олти кун

кечроқ муддатда аниқланди (1-жадвал).







background image

31

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 10-SON (YOʻITJ)

1-жадвал

Анжирнинг вегетация фазалари (2022-2023й.й.)

Навлар

Куртакларнинг

ёзила бошлаши,

сана

Баргларнинг

тўкилиши, сана

Вегетация даврининг

давомийлиги, кун

бошла

ниши

тугаши

1 Кадота

14IV

14 IX

8 X

177

2 Крымский 29

12 IV

9 IX

2 X

169

3 Узбекий желтый

15 IV

16 IX

11 X

179

Барглари йирик, навбатма-навбат жойлашган, 3-5-7 бўлакли ёки алоҳида қаттиқ

баргли.

Қисқартирилган

генератив

куртаклар

баргларнинг

қўлтиқларида

ривожланади, улар икки хил - каприфиглар ва фиглар (сиконий) гулзорларига эга. Улар

турли дарахтларда ривожланади, бу ўқнинг тепасида тешик ва ичкарида бўшлиқ бўлган

сферик-овал шаклланишга ўсиши билан тавсифланади, бу эрда майда бўлмаган икки
хонали гуллар жойлашган.

Янги анжир таркибида 24% гача (бошқа манбаларга кўра, 75% гача) шакар

(глюкоза, фруктоза) мавжуд. Меваларда органик кислоталар, танинлар, оқсиллар, ёғлар,

баргларида кумаринлар.

Янги анжир таркибида 1,3% гача оқсиллар, 11,2% шакар ва атиги 0,5% кислоталар

мавжуд. Қуритилган анжирда оқсил улуши 3-6% гача, шакар 40-50% гача кўтарилади, бу

уларга чуқур ширин таъм беради ва тўйинганлик туйғусини келтириб чиқаради

(қуритилган меваларнинг калория миқдори - 100 г учун 214 ккал). Уларда витаминлар

(б-каротин, В1, В3, РР, C) ҳам мавжуд ва минераллар (натрий - 100 г га 18 мг, калий - 268,
кальций - 34 гача, магний - 20 гача, фосфор - 32 гача). Қуритилган анжир хурмо каби

деярли кўп калийни ўз ичига олади, фақат ёнғоқлар калий миқдори бўйича улардан

устундир. Пишмаган меваларда каустик сутли шарбат мавжуд, шунинг учун улар

ейилмайди.

Олиб борилган тадқиқотларимизда анжирнинг (

Ficus carica

L.) иккита –

Ўзбекистон сариқ анжири ва Қрим қора анжири навлари танлаб олинди. Бу навларнинг

қаламчалари туман ҳосил қилувчи ускунада илдиз оттирилди. Қаламчаларнинг

биологик хусусиятларидан шаклланган барглар сони ва уларнинг сатҳи юзаси ҳисоб-
китоб қилинди. Барглар сони ва уларнинг юзаси қаламчалар 10 кунлик, 30 кунлик, 50,

70 ва 90 кунлик бўлганларида ўлчаб олинди. Бунда, барглар сони визуал усулда саналди,

барг юзаси эса Ahmed F.F., Morsy M.H. (1999) формуласи орқали ҳисоблаб чиқарилди.

Формуланинг умумий кўриниши S=0,4·(0,79·D²)+15,33 бунда: S – барг юзаси, см²; D –
баргнинг энг катта диаметри, см. [6]


background image

32

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 10-SON (YOʻITJ)

2-жадвал.

Анжир навлари қаламчаларини туман ҳосил қилувчи иншоотда илдиз оттиришда

барглар сони ва улар сатҳининг ўзгариши

Навлар номи

Анжир қаламчалари ёши, кун

10

30

50

70

90

С*

Ю

С

Ю

С

Ю

С

Ю

С

Ю

Ўзбекистон сариқ

анжири

1

17,3 2

57,4 3

96,5

8

264,9 14

426,3

Қрим қора анжири

1

20,1 3

92,4 5

153,1 12

357,4 21

519,7

Ўртача

1

18,7 2,5

74,9 4

124,8 10

311,2 17,5 473,0

*С – барглар сони, дона; Ю – барг пластинкаси сатҳи юзаси, см².

Ўтказилган тадқиқотлардан шуни англаш мумкинки, анжир навларининг

барглари сони ва уларнинг сатҳи навлар кесимида фарқланади. Барглар сонига эътибор

қаратадиган бўлсак, Ўзбекистон сариқ анжири навининг қаламчаларида барглар 10

кунлигида 1 дона, 30 кунлигида 2 дона, 50 кунлигида 3 дона, 70 кунлигида 8 дона ва 90
кунлигида 14 дона бўлган бўлса Қрим қора анжири навида мос равишда баргларнинг
сони 1, 3, 5, 12 ва 21 тани ташкил қилди (2-жадвал).

Барглар сонини навлар кесимида солиштирганда, дастлабки қаламчаларни

экилиши, ўсиб-ривожланиш даврларида фарқ кузатилмаган. Лекин 30 кунлик

қаламчаларда барглар сони фарқлана бошлаган, 50 кунликда қаламчалардаги ўртача
баргларнинг сони Қрим қора анжири навига нисбатан 2 тага кўп бўлган бўлса, 70

кунликда бу фарқ 4 тагача етди. Қаламчаларнинг етук ривожланган даври 90 кунлигида

Қрим қора анжири нави қаламчалари Ўзбекистон сариқ анжири нави қаламчаларидан 7

тагача кўпроқ бўлди. Бу ўз навбатида фотосинтетик юзани ошишига ва қаламчаларнинг
тезроқ етилиб, стандартга мос кўчатлар чиқишини таъминлашидан дарак беради.

Барглар сатҳини ҳисоб-китоб қилиш шуни кўрсатдики, 10 кунлик қаламчаларда

барг юзаси 17,3 см² (Ўзбекистон сариқ анжири нави) ва 20,1 см² (Қрим қора анжири

нави) ташкил қилиб, мос равишда 30 кунлик қаламчаларда бу кўрсаткич 57,4 ва 92,4 см²,

50 кунлик қаламчаларда 96,5 ва 153,1 см², 70 кунлик қаламчаларда 264,9 ва 357,4 см²
ҳамда 90 кунлик қаламчаларда 426,3 ва 519,7 см² ташкил қилди.

Икки навни ўзаро солиштирганда, барг сатҳининг юзаси қаламчалар ўсиши билан

кескин фарқ қила бошлади. Дастлабки даврда Ўзбекистон сариқ анжири нави

қаламчаларидаги баргларнинг юзаси Қрим қора анжири нави қаламчаларига нисбатан
116,2% кўпроқ бўлган бўлса, 30 кунлик қаламчаларда бу кўрсаткич 161,0% ҳамда 50

кунлик қаламчаларда 158,7% га етди. Барг сатҳи бундан сўнг деярли катта фарқ билан

ўзгармади. Бунга сабаб Ўзбекистон сариқ анжири нави қаламчаларининг фаол ўсиши ва

ривожланишини мисол қилиб келтиришимиза мумкин. Шундай қилиб, 70 кунлик
қаламчаларда барг юзасидаги фарқ 134,9% ҳамда 90 кунлик қаламчаларда 121,9%ни

ташкил қилган.

ХУЛОСА

Хулоса қилиб айтганда, Республикада Анжир меваларини жадал етиштириш

аҳолининг субтропик меваларга бўлган талабини қондиради. Анжир мевалари

таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган кўплаб микро элементлар мавжуд.

Анжирзорларни ташкил этиш, субтропик меваларни ассортементини оширишга

асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Анжир меваларини ҳўллигича истеъмол қилиш, қуритиш ва консервалаш мумкин.

Анжир мевасидан тайёрланган маҳсулотни ички ва жахон бозоларига маҳсулот

сифатида чиқариш имкони мавжуд бўлади.

Анжир навларини туман ҳосил қилувчи иншоотларда кўпайтиришда стандарт

кўчатлар олиш учун Қрим қора анжир навини қаламчаларидан кўпайтириш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.


background image

33

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 10-SON (YOʻITJ)

Уларнинг барглар сони ва сатҳи бўйича Қрим қора анжири нави алоҳида ажралиб

чиқган, анжир кўчатларини сифатли ва стандартга мос равишда етилишида муҳим

аҳамият касб этиши алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш мумкин.

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув

ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17
июндаги ПФ-5742-сон.
2.

Ермакова Н.Е., Камалетдинова Э.Р. Технология вегетативного размножения Фиcус

cариcа // В мире научных открытий. – 2016. – С. 170-173.
3.

Boliani A. C. et al. Advances in propagation of Ficus carica L. // Revista Brasileira de

Fruticultura. – 2019. – Vol. 41. – pp. e-026.
4.

Danthu P. et al. Vegetative propagation of some West African Ficus species by cuttings //

Agroforestry systems. – 2002. – Vol. 55. – No. 1. – pp. 57-63.
5.

Nava G. A. et al. Rooting of hardwood cuttings of Roxo de Valinhos fig (Ficus carica L.) with

different propagation strategies // Revista Ceres. – 2014. – Vol. 61. – pp. 989-996.
6.

Ahmed F.F., Morsy M.H. A new method for measuring leaf area in different fruit species //

Minia Journal of Agricultural Research and Development (Egypt). – 1999.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон.

Ермакова Н.Е., Камалетдинова Э.Р. Технология вегетативного размножения Фиcус cариcа // В мире научных открытий. – 2016. – С. 170-173.

Boliani A. C. et al. Advances in propagation of Ficus carica L. // Revista Brasileira de Fruticultura. – 2019. – Vol. 41. – pp. e-026.

Danthu P. et al. Vegetative propagation of some West African Ficus species by cuttings // Agroforestry systems. – 2002. – Vol. 55. – No. 1. – pp. 57-63.

Nava G. A. et al. Rooting of hardwood cuttings of Roxo de Valinhos fig (Ficus carica L.) with different propagation strategies // Revista Ceres. – 2014. – Vol. 61. – pp. 989-996.

Ahmed F.F., Morsy M.H. A new method for measuring leaf area in different fruit species // Minia Journal of Agricultural Research and Development (Egypt). – 1999.