Авторы

  • Нажмиддин Усмоналиев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
  • Мухриддин Ражабов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.112964

Ключевые слова:

Босқинчилик талончилик жиноят сабаблари шарт-шароитлар ижтимоий-иқтисодий омиллар маънавий омиллар жиноятларни камайтириш жамоат хавфсизлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш чора-тадбирлар жиноятчилик тадқиқот натижалари

Аннотация

Ушбу мақолада босқинчилик ва талончилик жиноятларининг сабаблари ҳамда уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар таҳлил қилинади. Мақолада ушбу турдаги жиноятларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий омиллари, шунингдек, уларнинг содир этилишини осонлаштирувчи шарт-шароитлар ўрганилади. Босқинчилик ва талончиликнинг тарқалиш сабаблари ва уларни камайтириш учун амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида фикр юритилади. Тадқиқот натижалари жиноятчиликни камайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида амалиётда қўллаш учун муҳим аҳамиятга эга. Мақола ҳуқуқшунослар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан шуғулланувчи мутахассислар учун манфаатли бўлади.


background image

100

БОСҚИНЧИЛИК ВА ТАЛОНЧИЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ

ҲАМДА СОДИР ЭТИЛИШИГА ИМКОН БЕРГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР

Усмоналиев Нажмиддин Қўшбоқ ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси

Ражабов Мухриддин Бахтиёр ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15720439

Аннотатсия

Ушбу мақолада босқинчилик ва талончилик жиноятларининг сабаблари ҳамда

уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар таҳлил қилинади. Мақолада
ушбу турдаги жиноятларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий омиллари,
шунингдек, уларнинг содир этилишини осонлаштирувчи шарт-шароитлар ўрганилади.
Босқинчилик ва талончиликнинг тарқалиш сабаблари ва уларни камайтириш учун
амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида фикр юритилади. Тадқиқот
натижалари жиноятчиликни камайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш
йўлида амалиётда қўллаш учун муҳим аҳамиятга эга. Мақола ҳуқуқшунослар, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан шуғулланувчи
мутахассислар учун манфаатли бўлади.

Калит сўзлар

Босқинчилик, талончилик, жиноят сабаблари, шарт-шароитлар, ижтимоий-

иқтисодий омиллар, маънавий омиллар, жиноятларни камайтириш, жамоат
хавфсизлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, чора-тадбирлар, жиноятчилик, тадқиқот
натижалари

Ўзганинг мулкини эгаллаш мақсадида босқинчилик ёки талон-чилик йўли билан

зўрлик ишлатиб эгаллаш каби жиноятлар кўчада содир этилади. Мазкур
жиноятларнинг 83% шаҳарлар ва шаҳарча-ларнинг кўчаларида содир этилган.
Тадқиқотлар зўрлик ишлатиш йўли билан амалга ошириладиган талончилик ҳамда
босқинчилик жиноятлари асосан жамоат жойларида, чунончи: кўчаларда (39,5%),
корхоналар ҳудудида (5%), давлат, жамоат, ҳар хил тадбиркорлик ташкилотлари ва
муассасаларида (19%), автотураргоҳлар, вокзаллар, аэропортда (3,9%), хиёбонлар,
боғларда (8%), бозорларда (2,5%), уйлар, оилавий, ёшлар ва ишчиларнинг умумий
ётоқхоналарида (18%), бошқа жойларда (кафе, ресторанлар, поезд вагонлари, барлар,
гаражлар, ҳожатхоналарда 4,1%) содир этилишини кўрсатмоқда.

Йўлларда такси ҳайдовчилари ва автотранспорт эгаларини талаш ва уларга

нисбатан босқинчилик ҳужумлари уюштириш, фуқароларга уларнинг турар жойига
кириб ҳужум қилиш ҳам тарқалган.

Талончилик ҳамда босқинчилик жиноий йўл билан топилган мол-мулк осон

пулланадиган ва истеъмол қилинадиган жойларда кўп содир этилади. Жами
ҳолларнинг 49% ида зўрлик ишлатиш жиноятчи яшайдиган ерда, 51% ҳолларда аҳоли
яшайдиган бошқа жойларда содир этилган. Бинобарин, жиноятчилар ўзларини таниб
қолишлари-дан қўрқиб, бошқа жиноятни яширишга қаратилган жиноятларни ҳам


background image

101

содир этганлар

1

.

Босқинчилик ҳужумлари, талончилик кўпроқ қишда содир этилади – 29%;

баҳорда, ёзда ва кузда бу жиноятлар улуши тегишли равишда 26%, 24% ва 21% ни
ташкил этади. Мазкур жиноятлар кўпроқ қишда содир этилиши қулай шарт-шароит
мавжудлиги билан изоҳланса керак: қишда қоровуллар совуқдан қочиб, постини
ташлаб кетади ёки қоровулхонада электр иситгични ёқиб ўтиради ва ҳ.к. Қишда
фуқаролар анча қиммат турадиган иссиқ кийимлар (мўйна телпак, пўстин, иссиқ
пальто, этик ва ш.к.) кияди.

Маълумотларга кўра, босқинчилик ёки талончилик ниятида зўрлик ишлатиш

ҳолларининг 13% – соат 00 дан 09 гача, 10% – 09 дан 15 гача, 21% – 15 дан 19 гача, 30%
– 19 дан 22 гача, 27% – 22дан 24 гача содир этилган. Хулоса қилиб айтганда, кўрсатиб
ўтилган жиноятларнинг аксарияти (69%) кечқурун ва тунда, кўпинча соат 18.00 дан
24.00 гача содир этилади

2

.

Тадқиқотларимиз натижасига кўра, жами ҳолатларнинг 59% ида руҳий зўрлик,

яъни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, 38% ида – жисмоний зўрлик ишлатилган ва
фақат 3% ида жиноятчи жабр-ланувчининг мулкини алдов йўли билан, жисмоний ёки
руҳий зўрлик ишлатмасдан эгаллаган. Бу жиноятларнинг ҳар иккитасидан бирида
жиноятчилар оғзаки дўқ-пўписани ўқотар, совуқ қурол ёки қурол ўрнида ишлатилган
бошқа нарсани кўрсатиш орқали мустаҳкамлаган

3

.

Жиноятчилар ишлатган жисмоний зўрлик хусусияти ҳар хил: қўл билан уриш,

тепкилаш, болта, пичоқ, темир занжир ва бошқа нарсалар билан зарба бериш, ўқотар
қурол ишлатиш ва ҳ.к. Аксарият ҳолларда жисмоний зўрлик қўрқитиш жиноятчилар
кутган натижани бермаганидан кейин ишлатилган.

Ҳукм қилинганларнинг 59% зўрлик ишлатиш ҳаракатларини бир усулда амалга

оширган (бўғзига пичоқ тираган, жабрланувчига бошқа чораси йўқлигини англатишга
ҳаракат қилган, агар тушунмаса, қурол ишлатган, бўйнига сиртмоқ солган, орқадан
келиб бошига зарба берган, оёғидан осиб қўйган, ертўлага, музлатгичга қамаб қўйган),
33% ҳар хил (жабрланувчининг ўзини тутишига қараб) иш кўрган ва фақат 8%
«ихтисослашган», яъни сантехник, теле-, радио-, аудио-, видео ёки телефон устаси,
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ходими ниқобида турар жойга кирган.

Тадқиқотлар ҳар 100 ҳолатдан 70 тасида жиноятчилар турар жойга шифокор,

суғурта идораси, маиший хизмат кўрсатиш, ички ишлар органи ходими сифатида, 26
тасида – танишлар, қариндошлар тарзида ёки уларнинг номидан, қолган ҳолларда –
зўрлик ишлатиб, эшик ёки деразани бузиш йўли билан кирганлигидан далолат
беради

4

.

1

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария

ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

2

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академияси, 2012. Б.24

3

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни

аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология”
номли Республика илмий-амалий конференцияси.

4

Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в

досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы


background image

102

Зўрлик ишлатиб талончилик ва босқинчилик содир этишда жиноятчилар кўпинча

ўз дўқ-пўписаларини амалга оширганлар. Масалан, ҳар бир 11 ҳолатнинг бирида
жабрланувчига одатда ҳаёт учун хавфли оғир шикаст, деярли ҳар олти ҳолатдан
бирида – ўртача оғир ва енгил шикаст етказилган. Аксарият ҳолларда (89%) жисмоний
зўрлик мулк эгаси бўлган жабрланувчига ва ҳар 100 ҳолатдан 11 тасида мулк эгаси
бўлмаган шахсларга, руҳий зўрлик эса – нафақатмулк эгасига, балки унинг яқинлари:
ота-онаси, буваси, бувиси, хотини, эри, болаларига (29%) нисбатан ишлатилган

5

.

Жиноий жазога лойиқ қилмишлар предметини чет эл валютаси, пул, қимматли

қоғозлар, автомашина, аудио ва видеоаппаратуралар, шунингдек мўйна телпак, гилам,
пўстин, чарм камзул, заргарлик буюмлари, спиртли ичимликлар, озиқ-овқат
маҳсулотлари ташкил этган. Ҳар икки жиноятдан бирида жиноятчилар пулни, ҳар ўн
жиноятдан бирида – валютани, ҳар уч жиноятдан бирида – биллур идиш ва кийим-
кечакларни эгаллаганлар. Ўғирланган буюмлар орасида кумуш, тилладан ясалган
сирға, узук ва бошқа заргарлик буюмларининг улуши 31% ни, спиртли ичимликлар
(коньяк, бренди, виски, ароқ, шампан виноси, мусаллас) улуши – 9% ни ташкил этган.

Мазкур жиноятларни содир этишда олиб қўйилган шахсий буюмлар қиймати анча

катта бўлган. Кўп миқдорда содир этилган босқинчилик ва талончилик жиноятлари
51,5% ни, жуда кўп миқ-дорда содир этилган шундай жиноятлар – 15,5% ни ташкил
қилган

6

.

Тадқиқотлар жиноятчилар одатда жиноятга олдиндан тайёрлан-масдан жиноят

содир этганлигини кўрсатади – 74,5%; барча жиноят-ларнинг 25,5% идагина қурол,
автотранспорт олдиндан қидириб топилган, жиноят содир этиш учун объектлар
танланган, режалар тузилган, вазифалар тақсимланган ва ҳ.к. Маҳкумларнинг 36% ўз
ҳаракатларини яширин тарзда бошлаган, яъни улар ўғрилик йўли билан ўзганинг
мулкини эгаллашга ҳаракат қилган, ҳаракатлари ошкор бўлганидан кейингина
босқинчилик ҳужумига ёки зўрлик ишлатиб талончилик қилишга киришган.
Жиноятчиларнинг 9% ига яқини қурол ёки гиёҳвандлик воситаларини эгаллаш
мақсадида жиноят содир этган. Ҳар 100 та жиноятдан 79 тасида ўқотар қурол, 21
тасида совуқ қурол ёки бошқа нарсалар ишлатилган.

Ўтказилган тадқиқотлар жиноятчи талончилик ва босқинчилик каби

жиноятларни одамлар кўз ўнгида содир этишда уларнинг бир қисми «оч қорним – тинч
қулоғим» маталига амал қилиб, хавфли тажовузни тўхтатиш бўйича фаол чоралар
кўрмаслигига умид қилиб содир этганлигини кўрсатган. Жиноятчиларнинг аксарияти
«.агар фуқаролар уларнинг ҳаракатларини тўхтатишга ҳаракат қилганлари-да,
жиноятни содир этишнинг иложи бўлмас эди», деб қайд этганлар. Ўз жисмоний
ҳолатига кўра кўз ўнгида содир этилаётган жиноят-ларни тўхтатишга қодир бўлган
фуқароларнинг аралашмаслиги ўзи жабрланишидан қўрқиш, жабрланувчининг

правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции
«Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.

5

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар

//Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

6

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув

юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.


background image

103

тақдирига бефарқлик билан изоҳланади. Тадқиқотларнинг натижалари талончилик ва
босқинчилик жиноятларининг умумий таркибида сўнгги йилларда гуруҳ бўлиб
жиноят содир этилиши ҳолатларининг улуши кўпайиб бораётганли-гидан далолат
беради. Вояга етмаганлар ҳар 100 ҳолатдан 36 тасида гуруҳга қўшилиб босқинчилик,
талончилик содир этган

7

.

Талончилик жиноятларининг 17% ига яқини, босқинчилик ҳужумларининг 19%

турар жойга кириб содир этилган. Ўтказилган тадқиқот натижалари мамлакатимизда
жазони ўтаган шахслар томонидан зўрлик ишлатиб талончилик қилиш 24%ни,
босқинчилик қилиш 26%ни ташкил этганидан далолат беради

8

.

Жиноятлар содир этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари-нинг ходимлари ва

фуқаролар биргаликда иштирок этганлиги аниқланди.

Талончилик ва босқинчилик жиноятларидан жабрланганлар асо-сан эркаклар

бўлган 87%, аёллар атиги 13%ни ташкил этган. 40 дан ортиқ шундай қилмишлар чет
эл фуқаролари – қўшма корхоналар-нинг ходимлари, тижоратчилар, туристлар ва
бошқа шахсларга нисбатан содир этилган.

Таҳлил қилинаётган жиноятлар бўйича ҳар уч жабрланувчидан бири маст ҳолда

бўлган; ҳар 11 жабрланувчидан бири нотаниш одам-лар билан (кўчада, барда, уйда,
дала ҳовлисида) спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, жиноятга муайян даражада
туртки берган

9

.

Вояга етмаганлар кўпинча кийим-кечак ва пойафзал (21,5%); телефон, планшет,

компьютерлар (33,4%); мотоцикл, мопед, скутер-лар ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари
(13,1%); аудио ва видео-аппаратлар (7%); автомобиллар (2%); озиқ-овқат
маҳсулотларини (7%) ўғирлайдилар. Жиноий тажовуз объектлари орасида спиртли
ичимликлар 6% ни ташкил этади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

5.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари

// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //

7

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари.

“Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

8

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в

современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

9

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни

тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.


background image

104

“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.

Б.Б.Муродов.

Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш

йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.

Б.Б.Муродов.

“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

10.

Ш.Ш.Суюнов.

Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик

жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.

Ш.Ш.Суюнов.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг

жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп

моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда

жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.

А.Т.Аширбоев.

Жиноят

ишини

тўхтатиш

тушунчаси

ва

аҳамияти.

Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган

тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.

А.Т.Аширбоев

. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро

тажриба

ва

ўзбекистон

қонунчилигини

такомиллаштириш

истиқболлари

//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.

Н.Қ.Усманалиев.

“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий

жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.

Н.Қ.Усманалиев.

Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари

билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.

Н.Қ.Усманалиев.

Протсессуал

муддатларнинг

ҳисоблашда

қўлланилувчи


background image

105

меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж

. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни

кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.

Ш.С.Агоев., Шакирова С

. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт

//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А

. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг

ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д

. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик

жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.

Ш.С.Агоев., Ташев У

. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-

протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.

Н.А Хушвактова

. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию

общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.

Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука», 2022.