72
ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШ ЧОҒИДА ҚАМОҚДА САҚЛАШ
Ғофуров Рамзбек Расулович
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси катта терговчи
rambek_205@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.15362339
Давлатнинг энг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг Конституцияда
белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини таъминлаш ҳисобланади. Ўтган давр
мобайнида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва
эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти
самарадорлигини юксалтириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш,
жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга
оширилди. Жумладан, 2011 йилнинг 27 июлида қабул қилинган “Жиноят ишини
юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонун, бевосита шахсий эркинлик ва
дахлсизлик тўғрисидаги конституциявий меъёрлар асосида қабул қилиниб, бирор
жиноятни содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинган шахсларни ҳибсда сақлаш
тартиби ва шароитларини белгилаб берди.
Таъкидлаш жоизки, шахсни ноқонуний ва асосланмаган тарзда қамоқда сақлаш,
бу чорани ўзбошимчалик билан қўллаш – инсон ҳуқуқларини жиддий поймол этиш
ҳисобланади. Шу жиҳатдан мазкур Қонун нормалари Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 27-моддасидаги “Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга
олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги
бошқача тарзда чекланиши мумкин эмаслиги”
1
, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
Декларациясининг 9-моддасидаги “Ҳеч ким асоссиз қамалиши, ушланиши ва қувғин
қилиниши мумкин эмаслиги”
2
, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро
Пактнинг 9-моддасидаги “Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши ёки ҳибсда
сақланиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоидалар”
3
га қатъий амал қилинган ҳолатда
қабул қилинди.
Мазкур Қонунда бошдан оёқ бирор жиноятда гумон қилинган шахснинг айби суд
томонидан тасдиқланмагунига қадар бундай шахс айбсиз ҳисобланиши таъкидланиб,
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ҳуқуқий ҳолати, ҳибсда сақлаш
тартиби ҳамда шароити, уларнинг бирламчи ҳуқуқларига риоя этилиши, қамоқда
сақлашнинг асосий принциплари, сақлаш асослари ва муддатларига алоҳида урғу
берилган.
Энг аввало, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланиб, ҳибсда
сақланиши мумкин бўлган шахслар мақомига ойдинлик киритилган.
Қонунинг 3-моддасига кўра,
"ушлаб турилган"
шахслар - Ўзбекистон Жиноят-
процессуал кодексининг 221 моддасига биноан жиноят содир қилганликда гумон
қилиниб ушланган шахслардир.
Ушлаб турилган шахс
жиноят содир этишда гумон қилиниб жиноят судлов
вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган, кўпинча кечиктириб бўлмайдиган
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 2023 йил 30 апрель
2
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси. https://constitution.uz/uz/pages/humanrights
3
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт. https://nrm.uz/
73
ҳолатларда қўлланадиган, шахсни қисқа муддат жамиятдан ажратилган ҳолда сақлаб
туришдан иборат бўлган превентив (олдини олиш) процессуал мажбурлов чораси
қўлланилган шахсдир.
Айрим адабиётларда, ушлаб турилган шахсларга гумон қилинувчи сифатида
қисқа муддатга озодликдан маҳрум этиб, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига
жойлаштиришдан иборат процессуал мажбурлов чораси қўлланилган шахс деб таъриф
берилган
4
.
"Қамоқда сақланаётган" шахслар
- жиноят содир этганликда гумон қилиниб
ушлаб турилган ёхуд ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган шахслардир.
Қамоққа сақланаётганлар- энг оғир эҳтиёт чораси қўлланилган, унинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳамда шахсий эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқларини чекланган
шахслардир.
Қонун мана шу икки тоифа шахсларнинг қўлга олинганидан тортиб, суд ҳукми
билан айбдор, деб топилгунига қадар ёки айбсизлиги исботланиб, қўйиб юборилгунига
қадар бўлган жараёнда уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берар экан, бундан
кўзланган мақсад жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахснинг жиноий
фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, дастлабки тергов ва суддан қочиб
кетишининг олдини олиш, улар томонидан жиноят иши учун аҳамиятли бўлган
далилларни яшириш ёки йўқ қилиб юборишнинг олдини олиш ҳамда уларнинг содир
этилган жиноятга алоқадорлигини аниқлаш ҳамда бу жараёнда уларнинг
ҳақ-
ҳуқуқларининг таъминланишини ҳам кафолатлашни
назарда тутади. Бу
кафолатлар ўз ичига қуйидагиларни қамраб олдади.
- ушлаб турилганлар ва қамоқда сақланаётганларнинг ўз ҳақлари¸ эркинлик ва
мажбуриятлари доирасида ҳибсхона тартиб-қоидаларига биноан маълумот олишга;
- вақтинча сақланиш жойлари бошлиқларига мурожаат қилиши¸ ўз ҳақ-ҳуқуқлари
бузилиш ҳоллари бўйича шахсан ëхуд ҳимоячи орқали шикоят қилишга;
- шахсий хавфсизлиги таъминланиши¸ ҳимоячи ва яқинлари билан учрашишга;
- очиқда қолганлар билан ëзишишга;
- текин овқат, маиший ва тиббий-санитария буюмлари олишга;
- тун вақтида, Жиноят-процессуал кодексида кўзда тутилган истисно
ҳолатларидан бошқа вақтларда саккиз соат ухлашга;
- ўз шахсий кийимлари, оёқ буюмлари ва бошқа эҳтиёжга лойиқ буюмларидан
фойдаланишга;
- қамоқда ушлаб турилган вақтида диний ибодатлар, маросимларни ўташи ва
диний адабиётлардан фойдаланишга;
- қамоқхона ходимларидан ҳурмат билан муносабат кўрсатилишига;
- ушлаб турилган ёки қамоқда сақланаётган аёлларнинг ўз ёнида 2 ёшгача бўлган
фарзандларини олиб туриш ҳаққидан фойдаланишга;
- пул жўнатмаларини олиш каби ҳаракатларга ҳақли экани қонунда белгилаб
қўйилганлигини киритиш мумкин.
Ушланган шахслар озодликдан маҳрум этиш жойи ҳисобланмаган хизмат
4
Муаллифлар жамоаси. Жиноят-процессуал ҳуқуқи. Дарслик. «Complex Print» нашриёти. 2010 йил. 276-б
74
биноларида ёки вақтинча сақлаш ҳибсхонаси камераларида сақланиб, Қонуннинг 8-
моддасига ушбу турдаги
сақлаш жойлари алоҳида ажратиб ўтилган
:
1.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларининг вақтинча
сақлаш ҳибсхоналари;
2.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органларининг тергов
ҳибсхоналари;
3.
ушлаб турилган ҳарбий хизматчилар эса Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучларининг гарнизон ҳамда қўшин гауптвахталари.
Шунингдек, ушланган шахслар махсус мослаштирилган биноларда, денгиз ва
дарё кемаларида эса махсус ажратилган каюталарда, Қонунда белгиланган ҳолларда ва
тартибда жазони ижро этиш муассасаларида ва давлат соғлиқни сақлаш тизимининг
тиббий муассасаларида вақтинча сақланиши мумкин.
Қамоққа олинганлар эса:
1.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси
Давлат хавфсизлик хизмати органларининг
тергов ҳибсхоналарида
;
2.
Қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида
ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида;
3.
қамоққа олинган ҳарбий хизматчилар эса гауптвахталарда;
4.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларида вақтинча
сақланиши мумкин.
Тергов ҳаракатларини бажариш ёки жиноят ишларини тергов ҳибсхоналари
жойлашган аҳоли пунктлари ҳудудидан ташқарида судда кўриб чиқиш зарур бўлган
ҳолларда, қамоққа олинганларни мазкур ҳаракатларни амалга ошириш ва суд
мажлисларини ўтказиш учун ҳар куни олиб бориш имконияти бўлмаганда улар тергов
ҳибсхоналаридан вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига ўтказилиши, лекин бир ой
мобайнида кўпи билан ўн суткага ўтказилиши мумкин. Бундай ўтказиш учун қамоққа
олинганни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд
суднинг ажрими асос бўлади.
Башарти маҳкум бошқа жиноят иши бўйича гувоҳ ёки жабрланувчи бўлса, у суд
ҳукми қонуний кучга кирганидан кейин жазони ижро этиш муассасасидан тергов
ҳибсхонасига ўтказилиши ёки тергов ҳибсхонасида қолдирилиши мумкин. Бу ҳолда
маҳкум: Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар
прокурорларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган прокурорларнинг розилиги
билан уч ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг
ўринбосари розилиги билан олти ойгача муддатга, суднинг ажримига кўра эса иш
судда кўриб чиқилиши вақтига тергов ҳибсхонасида сақланиши мумкин.
Бошқа туманда (шаҳарда) турган маҳкум бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги
терговчининг прокурор билан келишилган қарорига, шунингдек прокурорнинг
қарорига ёхуд суднинг ажримига мувофиқ бошқа ерга ўтказилади. Маҳкумни бошқа
ерга кўчиришни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
махсус бўлинмалари зиммасига юкланади.
Қамоқда сақлаш жойларида
режимни таъминлаш мақсадида
тегишинча
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат
хавфсизлик хизмати раиси ёки Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири томонидан
75
қамоқда сақлаш жойларидаги ички тартиб қоидалари тасдиқланади.
Ушбу
ички тартиб қоидалар
:
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни қабул қилиш ҳамда камераларга
жойлаштириш;
қамоқда сақлаш жойлари ҳудудига киришда ва ундан чиқишда шахсларнинг
ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзалларини кўздан кечиришдан ўтказиш,
шунингдек кираётган ҳамда чиқиб кетаётган транспорт воситаларини кўздан
кечириш, тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни олиб
қўйиш;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни шахсий тинтувдан ўтказиш, бармоқ
изларини олиш, фотосуратга олиш, шунингдек уларнинг ашёларини ҳамда улар
сақланаётган хоналарни кўздан кечириш;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганлардан сақлаш, тарқатиш, истеъмол
қилиш ҳамда фойдаланиш тақиқланган пуллар, қимматли қоғозларни ҳамда
бошқа қимматликларни, озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни
олиб қўйиш, шунингдек уларни сақлаш;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг моддий-маиший таъминоти;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг тиббий-санитария таъминоти;
қамоққа олинганларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари, энг зарур нарсалар,
дарсликлар, қоғоз ва канцелярия ашёларини сотиб олиши;
посилкалар, йўқловлар, бандеролларни қабул қилиш ҳамда ушлаб турилганлар ва
қамоққа олинганларга бериш;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг хат-хабарларни олиши ва
жўнатиши;
қамоққа олинганларнинг пул жўнатмалари олиши;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ҳар кунги сайрларини ўтказиш;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг ушбу Қонуннинг 22-моддасида
санаб ўтилган шахслар билан учрашувларини ўтказиш, шунингдек қамоққа
олинганнинг телефон орқали лимитланган сўзлашув ҳуқуқини амалга ошириш;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг диний расм-русумларни адо
этиши;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий битимларда
иштирок этиши;
қамоққа олинганларнинг оилавий муносабатларда иштирок этиши;
қамоққа олинганларни меҳнатга жалб этиш;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг аризалар, таклифлар ва
шикоятлар юбориши;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг қамоқда сақлаш жойининг
бошлиғи ва у ваколат берган шахслар томонидан шахсан қабул қилиниши;
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг тергов ҳаракатлари ва суд
мажлисларида иштирок этишини таъминлаш;
қамоқда сақлаш жойларида вафот этган ушлаб турилганлар ва қамоққа
олинганларнинг жасадларини бериш;
76
ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни қамоқдан озод қилиш тартиби
белгиланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган нормалардан ташқари, ички
тартиб қоидаларида ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларнинг қамоқда сақлаш
жойларидаги хулқ-атвор қоидалари, тегишинча ушлаб турилганлар ва қамоққа
олинганларнинг ёнида бўлиши, сақлаши, посилкалар, йўқловлар, бандеролларда
олиши ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиб олиши мумкин бўлган озиқ-овқат
маҳсулотларининг, энг зарур нарсаларнинг рўйхати ва миқдори белгиланади.
Ушлаб турилганлар ва қамоққа олинганларни озод қилишда Маҳбуслар билан
муомала қилишнинг асосий принципларидаги жиноий айблов бўйича ҳибсда ушлаб
турилган шахс оқилона муддатларда суд муҳокамаси ва судга қадар озод бўлиш
ҳуқуқига эга эканлиги принципига амал қилиниши лозим.
5
ЖПКнинг 234-моддаси биринчи қисми 1,2,3-бандларида кўрсатилган асослар
мавжуд бўлганда, ушлаб турилган шахсни озод қилиш тўғрисида суриштирувчи,
терговчи, прокурор қарор ёхуд суд ажрим чиқаради. Ушбу қарор ёки ажримнинг
ижроси ушлаб турилганлар сақланадиган жойнинг бошлиғи томонидан таъминланади.
Қонуннинг 53-моддасида эса бу ҳолат қуйидагича,
ушлаб турилганлар ва
қамоққа олинганларни қамоқдан озод қилишга
суриштирувчи, терговчи,
прокурорнинг қарори ёки суднинг қарори, шунингдек ушлаб туриш ёки қамоқда
сақлашнинг Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда
тутилган
муддати тугаши асос бўлиши
белгилаб қуйилган.
Бундай ҳолларда қамоқдан озод қилиш ушлаб турилганни ёки қамоққа
олинганни қамоқдан озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг
қарори ёхуд суднинг қарори келиб тушгач, қамоқда сақлаш жойининг бошлиғи
томонидан дарҳол амалга оширилади.
Қамоқда сақлаш жойининг бошлиғи ушлаб туриш муддати тугашидан ўн
икки соат олдин ва қамоқда сақлаш муддати тугашидан етти сутка олдин бу
ҳақда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсни ёки органни, шунингдек
прокурорни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Агар ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят-процессуал кодексида белгиланган муддатлари тугаганидан кейин ушлаб
турилганни ёки қамоққа олинганни озод қилиш, ушлаб туриш муддатини узайтириш,
ушлаб турилганга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд
қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисида суриштирувчи, терговчи,
прокурорнинг қарори ёхуд суднинг қарори келиб тушмаган бўлса, қамоқда сақлаш
жойларида қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурор ёхуд қамоқда сақлаш
жойининг бошлиғи ушлаб турилганни ёки қамоққа олинганни ўз қарори билан дарҳол
озод қилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси кечиктирмасдан жиноят ишини юритаётган
мансабдор шахсга ёки органга, шунингдек прокурорга юборилади.
6
Қамоқдан озод қилинаётган ушлаб турилганга ёки қамоққа олинганга унинг
шахсий ҳужжатлари, ашёлари, шахсий ҳисобварағида сақланаётган пуллари,
5
Муаллифлар жамоаси. Жиноят-процессуал кодексига Шарҳлар. Т.: ТДЮИ нашриёти, 2009 й
6
Жиноят-процессуал ҳуқуқи https://proacademy.uz/uz-cyr/check
77
шунингдек қимматли қоғозлари ва бошқа қимматликлари, ушлаб турилган ёки
қамоққа олинган сақланган муддат ҳамда уни озод қилиш асослари кўрсатилган
маълумотнома берилади.
Зарур бўлган тақдирда, қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти қамоқдан озод
қилинган шахсни яшаш жойига етиб олиши учун йўл ҳужжатлари ва белгиланган
нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ёхуд тегишли пул компенсацияси,
шунингдек жинси ҳамда иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда мавсумий кийим-
бош ва пойабзал билан таъминлайди.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 2023 йил 30 апрель
2.
Инсон
ҳуқуқлари
умумжаҳон
Декларациясининг
https://constitution.uz/uz/pages/humanrights.
3.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт. https://nrm.uz/
4.
Муаллифлар жамоаси. Жиноят-процессуал ҳуқуқи. Дарслик. «Complex Print»
нашриёти. 2010 йил. 276-б
5.
Муаллифлар жамоаси. Жиноят-процессуал кодексига Шарҳлар. Т.: ТДЮИ
нашриёти.2009 й
6.
Жиноят-процессуал ҳуқуқи https://proacademy.uz/uz-cyr/check
7.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й.,
03/19/542/3177-сон
8.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,
03/21/683/0375-сон)
9.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни
таҳририда
—
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
палаталарининг
Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон
10.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й.,
03/22/770/0424-сон
11.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й.,
03/19/567/3737-сон)
12.
https://lex.uz/acts/