Mualliflar

  • Нажмиддин Саидмурадов
    Сурхондарё юридик техникуми Мутахассис фанлар кафедраси ўқитувчиси, мустақил изланувчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.89601

Annotasiya

Прокурор талабини ўрганиш прокурорнинг ҳуқуқий воситалари, прокурорнинг таъсир чоралари ва ­прокурорнинг процессуал ҳаракатлари каби тушунчаларга аниқлик киритишни тақозо этади. Прокурор талаби доирасида мазкур тушунчалар қандай маъно-мазмунни англатиши, уларнинг прокурор ваколатларини, назорат механизмларини амалга оширишдаги роли ҳамда ўзаро боғлиқ жиҳатларини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга.


background image

30

ПРОКУРОР ТАЛАБИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Саидмурадов Нажмиддин Набижонович

Сурхондарё юридик техникуми

Мутахассис фанлар кафедраси ўқитувчиси, мустақил изланувчи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15421090

Прокурор талабини ўрганиш прокурорнинг ҳуқуқий воситалари, прокурорнинг

таъсир чоралари ва прокурорнинг процессуал ҳаракатлари каби тушунчаларга
аниқлик киритишни тақозо этади. Прокурор талаби доирасида мазкур тушунчалар
қандай маъно-мазмунни англатиши, уларнинг прокурор ваколатларини, назорат
механизмларини амалга оширишдаги роли ҳамда ўзаро боғлиқ жиҳатларини таҳлил
қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Прокурорнинг ҳуқуқий воситалари деганда прокурор томонидан қонунчиликда

белгиланган тартибда ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида қўлланиладиган
махсус ҳуқуқий механизмлар тушунилса, прокурорнинг таъсир чоралари деганда эса,
прокурор томонидан қонун бузилишларини бартараф этиш учун қўлланиладиган
ҳуқуқий восита ва чора-тадбирлар тушунилади.

Прокурорнинг ҳуқуқий воситаларига, таъсир чораларига прокурор назорати

ҳужжатларини киритиш мумкин. Бу ҳуқуқий восита ва таъсир чоралар прокурорга
қонунийликни таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат
манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради.

Прокурорнинг процессуал ҳаракатлари – бу прокурор томонидан қонунда

белгиланган ваколатлари доирасида амалга ошириладиган, процессуал шаклга эга
бўлган ва процессуал оқибатларни келтириб чиқарадиган юридик ҳаракатлардир.

Прокурорнинг процессуал ҳаракатлари қуйидаги асосий хусусиятларга эга:
прокурорнинг қонуний ваколатлари доирасида амалга оширилади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади;
расмий процессуал ҳужжатлар билан расмийлаштирилади;
муайян юридик оқибатларга олиб келади.
Прокурорнинг процессуал ҳаракатлари унинг назорат функцияларини амалга

оширишнинг амалий шакли ҳисобланади. Бу ҳаракатлар орқали прокурор
қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда бажарилишини таъминлайди, фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади, жамият ва давлат манфаатларини
қўриқлайди.

Прокурорнинг асосий процессуал ҳаракатлари қуйидагилардан иборат:
Протест келтириш. Қонунга зид бўлган ҳужжатга нисбатан протестни прокурор

ана шу ҳужжатни қабул қилган органга ёки юқори турувчи органга келтиради.
Мансабдор шахснинг ноқонуний қарорига нисбатан ҳам худди шундай тартибда
протест келтирилади.

Тақдимнома киритиш. Прокурор қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари

ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги
тақдимномани қонун бузилишини бартараф этиш ваколатларига эга бўлган органга
ёки мансабдор шахсга киритади.

Қарор чиқариш. Прокурор мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан содир этилган

қонун бузилишининг хусусиятига қараб жиноят иши, маъмурий ёки интизомий


background image

31

жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради. Прокурор қонунда
назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қарор чиқаради.

Кўрсатма бериш. Прокурор терговга қадар текширувни, тезкор-қидирув

фаолиятини, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органларга зарур
процессуал чораларни кўриш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш тўғрисида ёзма
кўрсатмалар беради.

Прокурорнинг ўз ваколатлари доирасида берган кўрсатмалари мажбурийдир.
Санкция бериш. Прокурор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айрим

процессуал ҳаракатларни бажаришга, ҳуқуқий чеклаш хусусиятига эга ҳаракатларни
содир этишга, қонун билан қўриқланадиган сирни ўз ичига олган маълумотларни
олишга рухсат беради (розилик беради).

Илтимоснома киритиш. Прокурор илтимосномаси судга тақдим этиладиган

расмий ҳужжат бўлиб, унда суднинг қонунда белгиланган ваколатлари доирасида
рухсат бериши ёки ҳал этиши учун процессуал муддатлар ва ҳаракатлар билан боғлиқ
масалалар бўйича асослантирилган илтимос баён этилади.

Илтимоснома қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.
Даъво аризаси киритиш. Фуқаронинг суд тартибида ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва

эркинликлари бузилса, лекин фуқаро соғлиғига, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаса, даъвони
прокурор тақдим этади ва судда қувватлайди.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Прокуратура

тўғрисида”ги

Қонуни

41-моддасига асосан прокурор фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқлари
ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга. Прокурорнинг аризаси суд томонидан қонунчиликда назарда тутилган
тартибда кўриб чиқилади. Прокурор аризасидан давлат божи олинмайди.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Прокуратура

тўғрисида”ги

Қонуни

6-моддасида прокурор талаблари бажарилишининг мажбурийлиги белгиланган.

Прокурорнинг ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни тақдим этиш,
тафтиш, текширишлар ўтказиш, мутахассис ажратиш, прокуратурага келиш ва
аниқланган қонунбузарликлар хусусида тушунтиришлар бериш, қонунбузарликларни,
уларга имконият яратаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек
қонунга риоя этиш тўғрисидаги ўз ваколатлари доирасида қўяётган талабларини
бажариш барча фуқаролар ва юридик шахслар учун мажбурийдир.

Прокуратура органлари ўз вазифаларини амалга оширишлари учун зарур бўлган

ахборот, ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари мазкур органларнинг талабига мувофиқ
бепул берилади. Прокурорнинг талаблари устидан шикоят қилиниши уларнинг
ижросини тўхтатиб қўймайди.

Юқоридаги таҳлилларга таяниб шуни қайд этиш лозимки, ҳуқуқий воситалар – бу

прокурорнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ва белгиланган
тартибда амалга ошириладиган, аниқланган қонун бузилишларини, уларга олиб
келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек -
айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш
бўйича ҳаракатларидир.