120
МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТИ БЎЙИЧА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИ
Абдусамадов Фаррух Музаффар ўғли
Мустақил тадқиқотчи
https://doi.org/10.5281/zenodo.15637374
Аннотация:
Мақолада Ўзбекистонда мустақиллик йилларида туризм соҳаси
хусусан меҳмонхона хизмати бўйича кадрлар тайёрлаш тизимининг шаклланиши ва
ривожаниши жараёнлари тенденцияси таҳлил қилинади.
Калит сўзлар:
меҳмонхона, туризм, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, кадрлар
тайёрлаш, олий таълим, касб-ҳунар коллежи.
Ўзбекистонда меҳмонхоналар фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ
ўзгаришлардан бири замонавий кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан қайта кўриб
чиқиш билан боғлиқ. Мустақиллик йилларида илк бора ташкил этилган касб-ҳунар
коллежлари ва янгича форматда ривожланган олий таълим ташкилотлари
меҳмонхоналар учун кадрлар тайёрлаш тизимининг муҳим асоси бўлиб хизмат қилди.
Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларида туризм коллежлари фаолияти йўлга қўйилди
ва ривожлантирилди. Республиканинг аксарият ҳудудларидаги олий таълим
ташкилотларида меҳмонхона хўжалигини бошқариш бўйича бакалавр таълим
йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари йўлга қўйилди.
Республикамизнинг бешта олий таълим муассасасида туризм соҳаси учун юқори
малакали, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз шаҳарларида ва Тошкент
вилоятидаги туризмга ихтисослаштирилган еттита касб-ҳунар коллежида ўрта
малакали мутахассис кадрлар тарбияланмоқда [1]. Соҳада кадрлар тайёрлаш
масаласига
ҳам жиддий эътибор қаратилган. 2008 йил ҳолатига кўра Урганч туризм коллежида
сайёҳлик хизматлари, ресторан ва меҳмонхона бизнесини ташкил этиш, халқаро бизнес,
менежмент, бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишлари бўйича
800 нафардан зиёд
талаба таҳсил олган. Замонавий
жиҳозланган ўқув-лаборатория ва лингафон хоналари,
15 мингдан ортиқ китоб захирасига эга ахборот-ресурс
маркази талабалар ихтиёрида.
Бундан ташқари, “Ўқув ресторани”, “Ўқув меҳмонхонаси”, “Рессепшин” хоналари,
спорт
зали етук мутахассисларни тайёрлаш учун шакллантирилган [2].
Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро давлат университети соҳанинг
таянч олий таълим муассасаларидан ҳисобланган. Бу олий ўқув юртлари туризм
соҳасида ишловчи кадрлар тайёрловчи факултетларга ва кафедраларга эга бўлиб,
уларда малакали профессор-ўқитувчилар жамоалари шаклланган. Педагоглар жамоаси
эса эришилган ютуқлар билан чегараланиб қолмасдан, таълимни замон талаблари
даражасида ташкил этиш, бу борада ривожланган давлатлар тажрибаларидан самарали
фойдаланишга интилмоқдалар. Масалан, айнан шу олий ўқув юртларида, мана, уч йил
бўляптики, халқаро ТЕМПУС дастурининг “ToHoSt-CA” ёки аниқроқ айтсак, “Туризм
таълимини такомиллаштириш орқали барқарор иқтисодий ривожланишни
таъминлаш” номли халқаро лойиҳаси 2003 йилдан амал қилиб келмоқда [3].
2011 йил ҳолатига кўра, республикада туризм соҳасида ишлаётган 700 дан зиёд
корхоналар мавжуд. Улар замон талабига кўра мустаҳкамланиб бораяпти ва янги-янги
хизмат турлари ташкил этилмоқда. Бу эса қўшимча иш ўринлари вужудга келаяпти,
деганидир. Табиийки, замонавий билим ва малакали мутахассислар ушбу ўринларни
121
эгалласа, туризм соҳасидаги хизматнинг сифати янада яхшиланади. Таянч олий таълим
ташкилотлари томонидан ўтказилган ярмаркалар орқали кадрлар эҳтиёжига кўра иш
берувчилар билан шартномалар имзолашига сабаб бўлмоқда. Тошкент давлат
иқтисодиёт университетида 2011 йилда ташкил этилган ярмаркада Тошкент шаҳрида
фаолият олиб бораётган 50 га яқин сайёҳлик фирмаси ҳамда 30 га яқин меҳмонхона
вакиллари иштирок этди. ТДИУнинг ярмарка учун ажратилган бир қатор залларида
ўрин эгаллаган сайёҳлик ташкилотлари ва меҳмонхоналарнинг вакиллари ўзларида
мавжуд янги иш ўринлари рўйхатини ярмаркага келган ёшларга таклиф этдилар [1].
Ўзбекистон бой табиий, маданий ва тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва
имкониятларидан самарали фойдаланиш, инновaцион ғоялар ва технологияларни
жорий этиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш туризм соҳасини янада
ривожлантириш учун қулай иқтисодий ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни
яратишга хизмат қилди. Шу билан бирга, туризм босқичма-босқич мамлакат
иқтисодиётининг стратегик тармоғига айланаётганлигини ҳисобга олган ҳолда
минтақаларнинг салоҳиятини туризм соҳасига тўлиқ жалб этишни, хизматлар соҳасини
ривожлантиришни, Буюк ипак йўлида туризм йўналишининг жозибадор маркази
сифатида республиканинг ижобий қиёфасини шакллантиришни таъминлайдиган,
юқори малакали ва жаҳон туризм индустрияси бозорида рақобатбардош кадрларни
тайёрлашга объектив зарурат юзага келди [4].
Айтиш лозимки, туризм соҳасида олий таълим муассасасини очиш ташаббуси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Шанхай Ҳамкорлик
Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Саккизлик
саммитида илгари сурилган эди. Бунинг мантиқий давоми сифатида “Ипак йўли” туризм
халқаро университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги
3815-сонли
қарорига
мувофиқ
ташкил
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги қарори билан “Ипак йўли” туризм ва маданий
мерос халқаро университети этиб қайта номланди [5].
Университетда туризм соҳасидаги профессионал таълим, маркетинг, фаолиятни
рақамлаштириш, лойиҳалаштириш, логистика, менежмент, гид-экскурсовод ва
таржимонлик фаолияти, шунингдек, ресторан, рекреациялар ва саёҳат, туристик бизнес,
халқаро меҳмондўстлик, мерос, ресторан бизнесини бошқариш каби бакалавр таълим
йўналишлари, “Туризм, меҳмонхоналар ва оммавий тадбирларни бошқариш”, “Халқаро
меҳмондўстлик ва туризм соҳасида менежмент”, “Иқтисодиёт ва туризмни бошқариш”
каби магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади. Бакалавр кундузги
таълим йўналишлари бўйича 13 та, сиртқи таълим йўналишлари бўйича 5 та,
магистратурада 3 та таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади [5].
Университетда учта таълим йўналиши кесимида Индонезиянинг Суракарта
шаҳридаги Сахид туризм институти, Индонезиянинг Жакартадаги Сахид политехника
университети билан икки томонлама тан олинадиган қўшма таълим дастурлари,
шунингдек “Меҳмонхона бошқаруви” таълим дастури бўйича Хитой Халқ
Республикасининг Гуилин туризм университети, “Туризм соҳасида логистика” дастури
бўйича Чехиянинг Олий логистика мактаби, Туркиянинг Анталия туризм академияси
билан ҳамкорлик алоқалари амалга оширилган. Университетда Болонья жараёнлари
122
фаол татбиқ этилмоқда. 34 мамлакатдан 50 дан ортиқ ўқув муассасалари ва халқаро
ташкилотлари билан ҳамкорлик шартномалари ҳамда меморандумларига эга [6].
Шунингдек, “Ипак йўли” туризм халқаро университети ва Кореянинг “Кёнг Хэ”
университети
билан
ўзаро
ҳамкорлик
шартномаси, Қозоғистоннинг
Мирас
университети билан икки томонлама “Double degree” қўшма дастури мавжуд.
Сингапурнинг Туризм маркази билан “Central Asia and South East Asia Tourism Center”
(Марказий Осиё ва жануби-шарқий Осиё халқаро туризм тадқиқот маркази) очилди.
Марказнинг бош мақсади – Марказий Осиё давлатларининг сайёҳлик брендларини
жануби-шарқий Осиё мамлакатларида илгари суриш ва улардан ташриф буюрадиган
хорижий сайёҳлар сонини ошириш ҳамда Марказий Осиё давлатларида жануби-шарқий
Осиё мамлакатларининг туризм салоҳиятини тарғибот қилишдан иборатдир [7].
Меҳмонхона хизмати соҳасида рақобатбардош ва малакали кадрларни тайёрлаш –
туризм ва меҳмонхона индустриясини ривожлантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Таълим муассасалари, амалиёт жараёнлари ва меҳмонхона соҳаси талабларининг
уйғунлаштирилиши, кадрлар тайёрлашда инновaцион ёндашувлардан фойдаланиш,
амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган тизим яратиш зарурдир. Шу
билан бирга, халқаро стандартларга мос таълим дастурлари, касбий тайёргарлик
даражасини баҳолаш механизмлари ва меҳнат бозори эҳтиёжларига мослашиш муҳим
вазифалар қаторидадир. Меҳмонхона хизматлари соҳасида сифатли кадрлар
тайёрлашда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим
ва амалиётни бирлаштириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг
самарадорлигига алоҳида эътибор қаратиш кутилган натижани беради.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Сафаров М. Туризм ёшларни ишга чорлайди. // Халқ сўзи. – 2011 йил. – 5 апрель. №
66 (5233)
2.
Раҳимов О. Бу йўллар Хоразмга олиб оради. // Халқ сўзи. – 2008. – 16 апрель. № 75
(4485)
3.
Сафаров М. Туризм – дунё талаблари даражасида. // Халқ сўзи. – 2006. – 7 сентябрь.
№ 176 (4075)
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипак йўли” туризм халқаро
университетини ташкил этиш тўғрисида” 28.06.2018 йилдаги ПҚ-3815-сон қарори.
https://lex.uz/docs/3799075
5.
Universitet haqida. https://univ-silkroad.uz/uz/universitet/ob-universitete
6.
О деятельности Международного университета туризма «Шелковый путь».
https://univ-silkroad.uz/uz/news/smi-o-nas/item/217-o-deyatelnosti-mezhdunarodnogo-
universiteta-turizma-shelkovyj-put
7.
Туризм
ва
таълим
бирлашганда.
https://univ-silkroad.uz/uz/news/smi-o-
nas/item/237-turizm-va-ta-lim-birlashganda