30
ЎЗБЕКИСТОНДА МАРКАЗИЙ БАНК РАҚАМЛИ ВАЛЮТАСИНИ
ҚУЛЛАШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Юлдошев Оббос Амонович
Турон университети ўқитувчиси
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.15282056
Аннотация.
Мақолада жаҳоннинг айрим давлатларида ва ҳалқаро транзакциялар
учун рақамли валютанинг қулланилиши муваффақиятлари ва уни Ўзбекистонда ҳам
жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида фикр юритилади. Шунингдек,
рақамлаштириш билан боғлиқ молиявий хизматлар самарадорлигини ошириш
борасида давлатнинг рағбатлантириш функциясини фаоллаштириш зарурлиги
хусусидаги таклифлар билдирилади.
Калит сўзлар.
тўлов тизими, марказий банк рақамли валюталари (МБРВ).
ПРЕИМУЩЕСТВА ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ЦИФРОВОЙ ВАЛЮТЫ
ЦЕНТРАЛЬНОГО БАНКА В УЗБЕКИСТАНЕ
Юлдашев Оббос Амонович
Преподаватель университета Турон
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
Аннотация
. В статье рассматриваются успехи использования цифровой валюты в
некоторых странах мира и для международных расчетов, а также целесообразность ее
внедрения в Узбекистане. Также высказываются предложения о необходимости
усиления стимулирующей функции государства по повышению эффективности
финансовых услуг, связанных с цифровизацией.
Ключевые слова.
платежная система, цифровые валюты центрального банка
(ЦВЦБ).
ADVANTAGES OF USING THE CENTRAL BANK DIGITAL CURRENCY IN
UZBEKISTAN
Yuldoshev Obbos Amonovich
Teacher at Turon University
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
Abstract.
The article discusses the successes of using digital currency in some countries
of the world and for international transactions, and the feasibility of introducing it in
Uzbekistan. It also makes suggestions on the need to activate the state's incentive function to
increase the efficiency of financial services related to digitalization.
Keywords.
payment system, central bank digital currencies (CBDС).
Кириш.
Рақамли технологиялар ҳисоб-китоб ва тўлов тизимларининг шакли,
мазмуни билан боғлиқ технологик жараёнларини ўзгартириб, уларни тез ва қулай
бажармоқда. Улар сунъий интеллект, блокчейн технологиялари, Big-data
технологиялари, электрон тўлов тизимлари ва электрон ҳамёнлардан фойдаланишга
асосланган.
Замонавий тўлов тизимлари қулай, тез ва хавфсиз бўлиши керак. Тўловларнинг
хавфсизлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида криптовалюталар тизимида
31
қулланилаётган блокчейн технологияларидан фаол фойдаланилмоқда. Шунингдек,
мақолада биз рақамлаштириш технологияларининг тўлов тизимларига самарали
таъсирини кўриб чиқамиз.
Таҳлил ва натижалар.
Марказий
банк
рақамли
валютаси(МБРВ)ни
жорий
қилишнинг
афзалликлари
.
Алоқаларни рақамли каналларга ўтказиш - ахборот ва тўлов
хизматларидан тезроқ ва қулайроқ фойдаланишни ҳамда иш тартибини
автоматлаштиришни таъминлайди.
Рақамлаштириш одатда операцион моделлардаги икки турдаги ўзгаришларни
англатади. Биринчи тур - алоқаларни рақамли каналларга ўтказиш, иккинчиси - одатий
операцияларни автоматлаштириш. Улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у
бизнес жараёнларининг самарадорлиги ва улардан фойдаланишнинг қулайлигини
оширишга қаратилган. Натижада, тўлов тизими субъектлари ўз мижозларига
сифатлироқ ва арзонроқ хизматларни таклиф қилишлари мўмкин.
Ҳозирги кунда дунёда мавжуд тўлов тизими архитектурасини иккита асосий турга
бўлиш мўмкин.
Биринчи тур - тўлов тизимида асосий ролни Марказий банк эгаллайди. Иккинчи
тур - бу тартибга солинмайдиган ёки ҳеч қандай давлат органига бўйсунмайдиган,
мустақил равишда ишлайдиган электрон хусусий тўлов тизимлари. Бунга рақамли
валюта кўринишдаги криптовалюталар (масалан, Bitcoin) марказлашмаган
платформасини келтириш мўмкин.
Айнан, иккинчи тур тўлов тизими ишончли, шаффоф, тез ва қулай амалга
оширилиши туфайли у дунё ҳамжамиятини қизиқтириб қолди. Бироқ, у қайсидир
давлатнинг пули бўлиши учун уни айнан шу давлатнинг марказий банки бошқариши
лозим. Шу сабабдан, сўнгги йилларда бутун дунё бўйлаб ички ва халқаро тўловлар учун
марказий банк рақамли валюталаридан фойдаланишни ўрганаётган марказий банклар
сони сезиларли даражада ошди. Халқаро ҳисоб-китоблар банки маълумотларига кўра,
бугунги кунда дунё регуляторларининг 86 фоизи ушбу масалани ўрганмоқда.
Марказий банк рақамли валюталари (МБРВ) дунёнинг ўнга яқин мамлакатларида,
жумладан Кариб денгизи, Жануби-Шарқий Осиё ва Африка минтақаларида жорий
этилди. Тарихда биринчи марта миллий марказий банк рақамли валюталари 2020-йил
октябрь ойида бир вақтнинг ўзида икки давлат – Багама ороллари ва Камбоджада
қонуний тўлов воситаси сифатида расман тан олинган.
МБРВ тизимининг қулайликлари
.
Ривожланган давлатларда синовдан
ўтказилаётган марказий банкнинг ракамли валюта (МБРВ) тўлов тизимлари - аҳолига
молиявий хизматни самарадорлигини оширади. Жумладан,
Хитой Халқ банки Хитой Марказий банкида офлайн тўлов имкониятларини
ўрганиш орқали рақамли юан лойиҳасини фаол илгари сурмоқда. Бундан ташқари, ХХР
регулятори Хитой Марказий банкининг трансчегаравий имкониятларини синаб кўриш
бўйича қўшма тажрибалар ўтказиш учун Халқаро ҳисоб-китоблар банкининг (Банк
международных расчётов-БМР) m-CBDC Bridge халқаро лойиҳасига қўшилди. Хитой
ҳозирда Марказий банкнинг рақамли валюта (МБРВ) лойиҳасини кенгайтиришда
дунёда етакчилик қилмоқда.
32
mBridge - универсал кўп валютали рақамли марказий банк тизими бўлиб, унда бир
нечта марказий банклар рақамли қимматли қоғозларни чиқариш ва сотиб олиш орқали
иштирок этиши мўмкин. Келажакда mBridge ривожланиш учун мос рақамли марказий
банк тизимларининг ўзаро таъсирини қўллаб - қувватлаши керак.
Лойиҳа доирасида тақсимланган реестр (блокчейн) технологиясига асосланган
Марказий рақамли банк платформасининг прототипи синовдан ўтказилди. Ушбу
платформада халқаро мультивалюта ҳисоб-китоб операциялари амалга оширилди ва
эксперимент натижасида трансчегаравий ўтказмалар бир неча сонияда амалга ошиши
қайд этилди.
Фойдаланиш учун сиз мобиль смартфонга банк иловасини юклаб олишингиз ва
уни миллий (ёки бошқа) валюта билан тўлдириб, РВ электрон ҳамёнига ўтказишингиз
керак. РВ электрон ҳамёни фойдаланувчиларнинг банк ҳисоблари билан боғланган ва
марказий банк томонидан назорат қилинади. Барча операциялар реал вақт режимида
амалга оширилади ва марказий банк томонидан қайд этилади.
Келажакда mBridge орқали пул ўтказмалари учун тўловлар трансчегаравий
банклараро ўтказмалар учун жорий тўловларнинг ярмини ташкил қилиши кутилмоқда.
Шундай қилиб, платформа корреспондент банк тизимига муқобил бўлиши мўмкин.
Шунингдек, бу рақамли банк платформасидан кредитлашда ҳам фойдаланилади.
mBridge ташаббуси Гонконг пул муомаласи бошқармаси ва Таиланд банки
ўртасида Inthanon-LionRock деб номланган қўшма лойиҳа сифатида бошланган.
Кейинчалик лойиҳага Халқаро ҳисоб-китоблар банки (БМР), Хитой Халқ банки рақамли
валюта институти ва БАА Марказий банки қўшилди. mBridge нинг асосий мақсади
трансчегаравий ўтказмаларни осонлаштиришдан иборат.
Умуман, рақамли валюталарнинг қулайликлари сабабли дунёнинг кўплаб
давлатлари ўзларининг рақамли валюталарини яратишни ўйламоқда. Жумладан,
Европа Марказий банки (ЕМБ) вакилларининг таъкидлашича, МБРВ нинг жорий
қилиниши Евротизимнинг молиявий барқарорлиги ва суверенитетига таҳдид солиши
мўмкин бўлган ташқи электрон тўлов тизимларига қарамликдан қочишга ёрдам беради.
Глобал миқёсда, марказий банклар рақамли валюталарининг (МБРВ) яратилиши
биринчи навбатда, марказий банкларнинг рақамли суверенитетини таъминлаш ва
уларнинг ролини кучайтиришга қизиқиши билан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан МБРВ
нинг қуйидаги афзалликлари мавжуд:
- капитал ҳаракати устидан давлат назорати имкониятларини ошириш;
- марказий банклар валютасида ҳисоб-китоблар улушини ошириш;
- тўловларда миллий валюталардан фойдаланишни ошириш;
- тўловлар самарадорлигини ошириш ва хусусий рақамли валюталар билан
рақобатлашиш қобилиятини ошириш.
Маълумки, Ўзбекистон 2025 йил 1 январдан БРИКСнинг ҳамкор давлати мақомини
олди.
Россия молия вазири ўринбосари Иван Чебесковнинг таъкидлашича, Россия
БРИКСга аъзо мамлакатлар марказий банклари билан биргаликда миллий валюталарда,
жумладан рақамли тўловлар учун BRICS Bridge платформасини ишга тушириш устида
ишламоқда (масалан, бу рақамли рубл, юан ёки риал бўлиши мўмкин).
33
BRICS Bridge платформасининг асосий ғояси иштирокчи мамлакатларнинг
марказий банклари томонидан чиқарилган рақамли молиявий активлардан
фойдаланишдир. Ушбу активлар миллий валюталарга боғланади, бу ҳисоб-китоб
иштирокчиларига минимал ҳаражатлар билан деярли бир зумда тўловларни амалга
ошириш имконини беради.
Хулоса қилиб айтганда, 2026 йилга келиб регуляторларнинг тахминан 20 фоизи
чакана рақамли қимматли қоғозларни чиқариши мўмкинлиги тахмин қилинмоқда.
Катта иқтисодиёт мамлакатларидан бирида рақамли қимматли қоғозлар чиқариш
бўйича ижобий қарор бошқа регуляторларнинг фаоллашишига олиб келиши ва бу
глобал миқёсда занжирли боғланишни ташкил қилиши мўмкин. Жорий тадқиқотлар
шуни кўрсатадики, марказий банк рақамли валюталари биринчи навбатда алоҳида
мамлакатларда, кейин эса халқаро транзакциялар учун янги тўлов воситасига
айланиши мўмкин. Шу сабабли, рақамли валюталардан фойдаланишнинг
қулайликларини ҳисобга олиб, шунингдек, рақамли валюталар билан боғлиқ халқаро
транзакцияларга ўз вақтида жавоб қайтариш мақсадида Ўзбекистоннинг ҳам ўз
марказий банки рақамли валютасини (рақамли сўм) яратишга киришиши мақсадга
мувофиқ. Бунда албатта, РВ операциялари хавфсизлиги ҳисобга олиниши лозим.
Умуман, молиявий хизматларни самарадорлигини ошириш мақсадида
рақамлаштиришни амалга ошириш маълум ҳаражатлар (
масалан
; дастурлаш,
автоматлаштириш, интеграция ва бошқалар) билан боғлиқ. Шу сабабли барча соҳаларда
рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш мақсадида давлатнинг рағбатлантириш
функциясини фаоллаштириш зарур. Жумладан:
- солиқ тўловчиларнинг рақамлаштириш билан боғлиқ хизматларни (қонуний
аниқлаштирилган рўйхати бўйича) реализация қилиш бўйича айланмаларини солиқ
солишдан (фойда ва қўшилган қиймат солиғидан) озод қилиш;
- рақамлаштиришни жадаллаштириш мақсадида республикада шу соҳа билан
шуғулланувчилар (жисмоний ва юридик шахслар) ўртасида рақамлаштириш мавзулари
бўйича тез-тез конкурслар ўтказиб туриш ва ғолибларни ҳар хил даражада пул
мукофотлари билан тақдирлаш лозим. Бу эса шу соҳа билан шуғулланувчи салоҳиятли
мутахассислар сонининг ошиши ва келажакда мукаммал рақамли технологиялар
яратилишини рағбатлантиради. Бундай тадбирлар ҳар хил даражадаги давлат ва
хусусий субъектлар (вазирлик, ташкилот ёки ўқув муассасалари) томонидан
ўтказилиши мўмкин.
Хулоса ва таклифлар
1. Рақамлаштиришни рағбатлантириш тадбирлари - муваффақият омили
.
Рақамлаштиришни жадаллаштириш мақсадида республикада шу соҳа билан
шуғулланувчилар ўртасида рақамлаштириш мавзулари бўйича тез-тез конкурслар
ўтказиб турилиши ва ғолибларни ҳар хил даражада пул мукофотлари билан тақдирлаш
лозим. Бу эса шу соҳа билан шуғулланувчи салоҳиятли мутахассислар сонининг ошиши
ва келажакда мукаммал рақамли технологиялар яратилишини рағбатлантиради.
2
.
Рақамли валюта имкониятларидан фойдаланиш
. Айрим давлатларнинг ўз
рақамли валютасидан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бораётганлигини ҳамда шу
йўналишдаги халқаро тажриба ютуқларидан келиб чиқиб, яқин келажакда марказий
банк рақамли валютаси(МБРВ)ни мамлакатимизда жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон
34
Марказий банки томонидан
“марказий банк рақамли валютаси”
концепциясининг
ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ;
3. Соҳаларда рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш мақсадида
давлатнинг
рағбатлантириш
функциясини
фаоллаштириш.
Соҳаларда
рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш йўналишида давлатнинг рағбатлантириш
функциясини фаоллаштириш ҳамда рақамлаштириш ва молиявий хизматларни
самарадорлигини ошириш мақсадида солиқ тўловчиларнинг рақамлаштириш билан
боғлиқ хизматларни (қонуний аниқлаштирилган рўйхати бўйича) реализация қилиш
бўйича айланмаларини солиқ солишдан (фойда ва қўшилган қиймат солиғидан) маълум
муддатга озод қилиш.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Рахимова Х.У. (2024) Современные тренды в цифровизации платёжной системы
Узбекистана. MOLIYA VA BANK ISHI, 1(2024).1-7
2.
Салаев, Р. Ш. (2022). Тижорат банкларида рақамли активлар муомаласини ташкил
қилиш ва уни ўзига хос хусусиятлари. MOLIYA VA BANK ISHI, 8(1).
3.
Джуфуе, Ф. (2021). Цифровизация банковского сектора. Retrieved May 14, 2021, from
Цифровизация банковского сектора | Finance de Demain Consulting.
