39
МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Юлдошев Оббос Амонович
Турон университети
Ўқитувчиси
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.14236164
Аннотация.
Мақолада молиявий хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда
банк хизматлари сифати ва тезлигини ошириш муҳим устувор йўналиш ҳисобланиб,
унда рақамли технологияларга асосланган банк хизматларидан фойдаланишнинг
афзалликлари кўрсатилади.
Калит сўзлар.
молиявий хизматлар,
банк, рақамли технология, рақамли банк
хизматлари, блокчейн.
РАЗВИТИЕ ВИДОВ ФИНАНСОВЫХ УСЛУГ
Юлдашев Оббос Амонович
Преподаватель
университета Турон
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
Аннотация.
В статье повышение качества и скорости банковского обслуживания
рассматривается как важный приоритет развития сектора финансовых услуг и
показаны преимущества использования банковских услуг на основе цифровых
технологий.
Ключевые слова.
финансовые услуги, банк, цифровые технологии, цифровой
банкинг, блокчейн.
DEVELOPMENT OF TYPES OF FINANCIAL SERVICES
Yuldoshev Obbos Amonovich
Teacher at Turon University
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
Abstract.
In the article, increasing the quality and speed of banking services is considered
an important priority in the development of the financial services sector, and it shows the
advantages of using banking services based on digital technologies.
Keywords
. financial services, banking, digital technology, digital banking, blockchain.
Кириш
Халқаро ташкилотлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар бўйича молия
технологияларининг жорий этилиши молия институтлари фаолияти рентабеллигини
20 фоизга ошириши аниқланган. Масалан, Insider Monkey компанияси томонидан
ўтказилган тадқиқотларга кўра 2021 йилда, яъни пандемия даврида энг юқори даромад
келтирувчи соҳа айнан ҳар хил дастурий таъминот маҳсулотлари (иловалар ва
тизимлар) эканлиги таъкидланган бўлиб, шу даврда капитал рентабеллиги 32,07 % ни
ташкил қилган [5].
Адабиётлар шарҳи
Молиявий хизматлар асосан банк орқали амалга ошишга асосланганлиги сабабали,
бир қанча замонавий олимлар ҳам банк трансформацияси масаласини илмий
40
мақолаларда ёритиб бормоқда. Жумладан, С.В. Кривошапова “ҳисоб-китоб, тўловлар
тезлиги ва касса хизматлари кредит ташкилотларида муҳим муаммолардан бири
эканлиги”ни таъкидлаган [1]. Т.А. Василева банклар энди ноёб маълумотларнинг ягона
эгаси эмаслигини кўрсатиб, молия воситаларининг ривожланиши сабабли битимлар
банк аралашувисиз тузилаётганлигини ва бунга мисол сифатида нобанк молиявий
воситачилар томонидан таклиф қилинадиган “тўлиқ шартномалар”ни келтирган [2].
Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистон банк тузилмаларида ҳам молиявий хизматлар бўйича янги
стандартларни қўлланилиши натижаси бўйича бир қанча ижобий ўзгаришларни кўриш
мўмкин. Жумладан, Банк пластик карталари орқали ҳарид қилинган товар ва хизматлар
учун тўловлар амалга оширилиб, банклар орқали транзакциялар бажарилади. Бу эса
аҳолига молиявий хизматларни амалга оширишда қулайликлар яратади (Диаграмма 1).
Диаграмма 1.
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган тўловлар*
(млрд.сўм)
* Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий маълумотларини
ўрганган ҳолда муаллиф томонидан тузилган. –
Диаграмма маълумотлари тўлов терминаллари орқали амалга оширилган
тўловлар 2019-2023 йиллар давомида ўсиб борганлигини кўрсатади, жумладан, 2023
йилда 2019 йилга нисбатан 183 699,1 млрд.сўмга (254 719,1 – 71 020,0) ёки 358,6 фоизга,
яъни 3,5 баробарга ошган.
Бундан ташқари, Марказий Банк томонидан 2020 йилда
QR-online
тўловларни
амалга ошириш тизими жорий қилинган бўлиб, у харидорларга ҳарид қилинган товар
(иш ва хизматлар) учун банк пластик картаси ва тўлов терминалини четлаб ўтган ҳолда
тўловларни дақиқада амалга оширишга имкон беради. Бунинг учун савдо ва хизмат
кўрсатувчи субъект ўз банкига мурожаат қилиб QR-код олиши талаб қилинади ва
харидорлар ўзларининг мобиль иловаси орқали ушбу QR-кодни сканерлаш билан
71 020,2
81 000,0
111 137,0
177 671,0
254 719,1
-
50 000,0
100 000,0
150 000,0
200 000,0
250 000,0
300 000,0
2019
2020
2021
2022
2023
41
тўловни амалга ошириши мўмкин бўлади. Бу эса шубҳасиз, олди-сотди жараёнида янада
қулайликлар яратади.
Аҳолига молиявий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида; рақамли
технологиялардан фойдаланиш бўйича аҳоли саводхонлигининг пастлиги,
маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, интернет тармоғи тезлигини ошириш каба
муаммоларни бартараф этиш борасида чора-тадбирларни амалга ошириш лозим
бўлади.
Хулоса ва таклифлар
1.
Рақамли технологияларга саводхонликни ошириш.
Аҳоли саводхонлигини
ошириш бўйича илмий ва бошқа кўргазмали эшиттиришларни телевидения ва
интернет тармоқлари орқали намойиш қилиш;
2.
Рақамлаштирилган банк хизматларини ривожлантириш.
Банк хизматлари
бўйича рақамли иловаларнинг турларини кўпайтириш, янги функциялар билан
бойитиш орқали мижозларга қулайликлар яратиш ва банк тизимини мавжуд иқтисодий
муносабатларга мос моделини яратиш;
3.
Инфратузилмага инвестиция киритиш.
Масофавий банк хизматларидан
фойдаланиш сифатини яхшилар мақсадида, айниқса ўзоқ ҳудудларда интернет тармоғи
тезлигини оширишга мўлжалланган инвестицияларни кўпайтириш;
4.
Хавфсизлик чораларини кучайтириш.
Пул ўтказмалари билан боғлиқ
транзакциялар ва мижозларнинг шахсий маълумотлари махфийлигини таъминлаш
бўйича хавфсизлик чораларини кучайтириш, жумладан, биометрик аутентификация,
рақамли идентификация, блокчейн ва бошқа замонавий технологиялардан
фойдаланишни кенгайтириш;
5.
Инсон ресурсларини ривожлантириш.
Банк ходимларини замонавий рақамли
технологияларни қўлланилиши юзасидан билимларини ошириб бориш, узлуксиз қайта
тайёрлаш тизимини жорий этиш;
6.
Ҳуқуқий меъёрларни яратиш.
Рақамли банк технологияларини қўлланилиши ва
улар фаолиятини рағбатлантириш юзасидан ҳуқуқий меёрлар ишлаб чиқилишини
тезлаштириш.
References:
1.
Кривошапова С.В, Латвин Е.А. Актуальные проблемы и перспективы развития
расчетно-кассовых
операций
клиентов
кредитными
организациями
РФ.
//Электронный научно-практический журнал «Современные научные исследования и
инновации». //https://web.snauka.ru/issues/2014/11/41074.
2.
Васильева Т.А. Концепция банк. 3.0: Глобальные тенденции и последствия // Open
Journal
Systems.
[Электронный
ресурс].
-
URL:
http://fkd.org.ua/article/view/107714/105099.
3.
Азларова А, & Рахматуллаева М. (2022). Трансформация банковского сектора –
неотъемлемая часть процесса становления цифровой экономики в Республике
Узбекистан. Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития
общества, 1(1), 34–37. // https://doi.org/10.47689/inlibrary-sspbsids-2022
42
4.
Эрдонаев А. Теоретические основы трансформации коммерческих банков. //
«Рынок, деньги и кредит» ежемесячный экономический научно- практический журнал,
4/2023. С.-3-11.
5.
Внимание к клиенту − основа работы: в Сбербанке рассказали о принципах
клиентоцентричности - РИАМО (riamo.ru). // https://riamo.ru/article/288179.