Авторы

  • Б.Б. Бердикеев
    “Озуха экинлари селекцияси ва уруғчилиги” лаб. мудири.
  • А. Атаниязов
    Қишлоқ хўжалигини механизациялаш лаб. мудири
  • К.Т. Шамуратов
    Илмий ходим. Қорақалпоғистон деҳкончилитк илмий тадқиқот институти. Ўзбекистон. Қорақалпоғистон Республикаси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.64035

Аннотация

При улучшении сортовой чистоты сортов суданской травы в основном необходимо уделять основное внимание сортовой специфике сортов. Сорта суданской травы и сорго при посадке на близлежащих полях, имеют более высокий уровень опыление между собой во время цветения и в итоге отрицательно влияют на сортовую типичность сортов.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

97

СУДАН ЎТИ НАВЛАРИНИНГ НАВДОРЛИГИНИ ЯХЧИЛАШ

УСЛУБЛАРИ

Бердикеев Б.Б.

“Озуха экинлари селекцияси ва уруғчилиги” лаб. мудири.

Атаниязов А

.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш лаб. мудири

Шамуратов К.Т.

Илмий ходим.

Қорақалпоғистон деҳкончилитк илмий тадқиқот институти.

Ўзбекистон. Қорақалпоғистон Республикаси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14771134

Аннотация:

При улучшении сортовой чистоты сортов суданской

травы в основном необходимо уделять основное внимание сортовой
специфике сортов. Сорта суданской травы и сорго при посадке на
близлежащих полях, имеют более высокий уровень опыление между собой
во время цветения и в итоге отрицательно влияют на сортовую
типичность сортов.

Кейинги йилларда республика хўжаликларида суғориладиган ерларда

озухабоп экинлар етиштириш кенг куламда олиб борилмоқда. Бизнинг
табиий иқлим шароитимизда суғориладиган ерларга, асосан беда,
маккажухори, оқжухори, судан ути экинларни экиш катта самара беради.

Маҳаллий ноёб хусусиятларга эга бўлган судан ўтининг “Чимбайская

юбилейная” нави Орол бўйи сув танқислиги, шўр тупроқ шароитига
мослашган, баҳоли озуқалик кўрсаткичларга эга, ҳосилдор нав
ҳисобланади. 1990 йилдан Давлат реестирига киритилган. Кўп йиллар
мобайнида Ўзбекистон Республикасининг шимолий худудларида экилиб,
чорвачилик соҳаларида натижали фойдаланилиб келинган. Лекин сўнги


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

98

йилларда ушбу навнинг уруғчилиги туғри ташкил этилмаганлиги сабабли
навдорлиги 40-50% гача пасайиб кетган. Натижада навнинг ҳосилдорлиги,
етиштирилган кўк масса ва дон ҳосилнинг сифат кўрсаткичларининг
камайиши кузатилмоқда.

Шунинг учун, шўрга ва сув танқислигига бардошли, ноёб

хусусиятларга эга судан ўтининг “Чимбайская юбилейная” нави
навдорлигини яхчилаш орқали ҳосилдорлигини ошириш, бирламчи
уруғчилигини ташкил этиб, юқори авлодли уруғларини етиштиришни
йўлга қуйиш орқали ушбу навларнинг экин майдонларини кенгайтириш,
ҳозирги даврда аҳамиятга эга масала ҳисобланади.

Судан ўти яхши парвариш қилинганда, гектаридан 600—800 ц хосил

беради, уни мавсумда уч-турт марта уриб олиш мумкин. Судан ўти жуда
туйимли ва хушхур озиқ булиб, барча турдаги моллар иштаха билан ейди.
Унинг 100 кг кукатида 22 озик бирлиги ва 2,8 кг ҳазм буладиган протеин
бор. Қуруқ пичанида эса 13 % гача протеин ва 2,8 % мой булади. Бундан
ташқари, кукати ва пичанида хайвонлар учун зарур булган кальций,
фосфор ва каротин жуда куп.

Судан ўтининг “Чимбайская юбилейная” нави баргдорлиги 25-30%,

дон ҳосили 47-50 ц/га, кўк масса ҳосилдорлиги, уч уримда жами 900-1200
ц/га.

Тадқиқот мақсади: Судан ўтининг “Чимбайская юбилейная” навини

уруғлик

кўчатзорида

дала

кўрикларини

ўтказиш

натижасида

навдорлигини ва ҳосилдорлигини яхшилаш, якка ва оммовий танлов
услубида оригинал уруғликларини етиштириш.

Тадқиқот ишлари Қорақалпоғистон деҳкончилик илмий тадқиқот

институти Тажриба хўжалиги экин майдонларида ўтказилди. Тадқиқот
бўйича судан ўтининг “Чимбайская юбилейная” нави уруғлик кучатзорида
21 та ойла экилди. Ҳарбир оилада пайкал майдони 352,8 м2 ни ташкил
этди.

Навларини етиштиришда барча агротехник тадбирлар хўжаликнинг

экин майдонларида ўтказиладиган тадбирларга мос ҳолда ўтказилди.

Уруғлик кўчатзорида вегетация даврида навнинг гуллаш ва пишиш

даврларида 2 маротаба дала кўриклари ўтказилди. Дала кўрикларида
навларнинг 100%га навдорлигини яхшилаш учун асосий эътибор
оилаларнинг навга хослигига (типиклигига): ўсимлик бўйи, поялар ва
барглар шакли, ранги, бошоқ узунлиги ва бошқа белгиларига қаратилди.
Шунингдек, оилаларни ва чиқитга чиқарилмаган оилалардаги


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

99

ўсимликларни чиқитга чиқаришда ўсимликларнинг касалланиши,
зараркунандалар билан зарарланиши, ривожланиш даражаси буйича
баҳоланди.

Навнинг навдорлигини яхчилашда дала курикларида асосан,

навнинг типиклигига қарилди. Бунда оилаларда навга хос бўлмаган,
ўсимлик пояси ва барг шакли, бошоқдаги дон ранги бўйича ўзгарувчанлик
кўп учради.

Судан ўти “Чимбайская Юбилейная” навини уруғлик кўчатзоридаги дала куриклари

натижалари

(Оила сони 25 дона, экиш муддати 16 апрель)

Яроқсизга

чиқарилган

сабаблари

(Жами 21 та

оила)

I- дала кўриги

(22-23.07)

II- дала кўриги

(27-28.08)

Жами яроқсизга чиқарилди

Жами яроқсизга

чиқарилди, дона

Жами яроқсизга

чиқарилди, дона

Ои

ла

лар

со

ни

, до

на

Улар

даги

ў

си

м

ли

кл

ар

со

ни

, до

на

Я

ро

қси

зга

чи

қар

ил

м

ага

н

ои

лал

ар

да

ги

яр

оқ

си

зга

ч

иқ

ар

ил

ган

ўси

м

ли

кл

ар

со

ни

,

до

на

Я

ро

қси

зга

чи

қар

ил

га

н

ж

ам

и

ўси

м

ли

кл

ар

со

ни

,

до

на

Ои

ла

лар

Я

ро

қси

зга

чи

қар

ил

м

ага

н

ои

лал

ар

да

ги

яр

оқ

си

зга

чи

қар

ил

га

н

ўси

м

ли

кл

ар

со

ни

, до

на

Ои

ла

лар

Я

ро

қси

зга

чи

қар

ил

м

ага

н

ои

лал

ар

да

ги

яр

оқ

си

зга

чи

қар

ил

га

н

ўси

м

ли

кл

ар

со

ни

, до

на

сони,

сони

сони

сони

1.

Нотипиклиги

4

285

-

172

4

5325

457

5782

2.

Касалланганлиг

и

-

21

-

10

-

-

31

31

3.

Зараркунанда
билан
зарарланган

-

17

-

6

-

-

23

23

4.

Ривожланиши

-

9

-

4

-

-

13

13

Жами:

4

332

192

4

5325

524

5849


Оилаларда бошоқдаги дон ранги қора, қунғир ва сарғиш рангли

турлари учради. Судан ўтининг “Чимбайская юбилейная” нави дони ранги
асосан сариғиш рангда бўлади. Шунинг учун бошоқдаги дон ранги қора ва
қунғир рангли турлари бор ўсимликлар тўла чиқитга чиқарилди.

Судан ўтининг “Чимбайская Юбилейная” нави уруғлик кўчатзорида

экилган 21 та оилада ўтказилган 1 чи (22-23.07) ва 2 чи (27-28.08) дала
куриклари натижасида жами 4 та оила нотипиклиги, асосан поя ва барг
шакли, бошоқдаги дон ранги, қоракуя касаллиги билан касалланиши,
заракунандалар билан зарарланиши бўйича чиқитга чиқарилди. Улардаги
ӯсимлик сони 5325 донага тенг бӯлди

Шуниндек, уруғлик кучатзорида 1 чи ва 2 чи дала куриклари

натижасида яроқсизга чиқарилмаган оилаларда навга хос бўлмаган,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

100

заракунадалар билан зарарланган, касалланган ва ривожланиши паст
бўлган алоҳида ӯсимликлар чиқитга чиқарилди.

Яроқсизга чиқарилмаган оилаларда чиқитга чиқарилган ўсимликлар

сони жами 1 чи дала кўригида 332 донани, 2 чи дала куригда 192 донани
ташкил этди. Кучатзор бўйича жами яроқсизга чиқарилган ўсимликлар
сони 5849 донани ташкил этди. Кучатзорда яроқсизга чиқарилмаган
оилалардаги уруғлик олиш учун 60568 та ўсимлик танлаб олинди.

Кучатзорларда икки маротаба дала курикларини ўтказиш натижасида

судан ўтининг “Чимбайская юбилейная” нави оилалари навдорлиги 100%
га яхчиланишига эришилди.

Судан ўти навларини навдорлигини яхчилашда асосан оилаларнинг

навга хослигига асосий этибор бериш зарур. Сабаба судан ўти ва жўхори
навлари яқин масофадаги далаларда экилганда гуллаш даврида бирбири
билан шанланиш даражаси юқори бўлади ва навнинг навдорлигига салбий
таъсир этади.

Тадқиқот натижасида вегетация даври охирида, дала куриклари

натижасида навдорлиги яхчиланган оилалардан, якка ва оммовий танлов
усулубида, “Чимбайская Юбилейная” навидан 450 та якка танлов, 250 кг
оилавий оригинал уруғликлар етиштирилди. Етиштирилган юқори
авлодли уруғликлар институт тажриба хўжалигида навларнинг бирламчи
уруғчилигини ташкил этишга тақдим этилди.

Адабиётлар:

1.

ПолуянИ.В. Сорго-судансковые гибриды. ж. “Кормопроизводство”, М.

№12, 1981, С-23-24.
2.

Ювенская С., Страхов, Д., Косарев М. Селекция суданской травы.

Журнал ”Корма” М. №6 1976 с. 41-4.

Библиографические ссылки

ПолуянИ.В. Сорго-судансковые гибриды. ж. “Кормопроизводство”, М. №12, 1981, С-23-24.

Ювенская С., Страхов, Д., Косарев М. Селекция суданской травы. Журнал ”Корма” М. №6 1976 с. 41-4.