Ўзбекистон Республикасида миграция жараёнлари таҳлили

Аннотация

Глобаллашув шароитида дунё миқёсида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ҳар қандай мамлакат хавфсизлиги ва барқорлигини таъминлашда, энг аввало, ички ва ташқи тахдидларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масалалари борасида жиддий изланишлар талаб қилинади. Бу эса мамлакатда ёшларнинг ватанпарварлик фазилатини тарбиялашда, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш орқали хавфсизликни таъминлашда истиқболдаги мақсадларга эришувга замин яратади.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
500-504
36

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Бахриддинова M., & Оманова K. (2024). Ўзбекистон Республикасида миграция жараёнлари таҳлили . Перспективы реформирования и устойчивого развития национальной экономики, 1(1), 500–504. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/dev-national-economy/article/view/58690
Муаззам Бахриддинова, Ташкентский государственный экономический университет
Докторант научно-исследовательского центра «Научные основы и проблемы развития экономики Узбекистана»
Камола Оманова, Национальный университет Узбекистана
Стажер-преподаватель кафедры экономической и социальной географии
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Глобаллашув шароитида дунё миқёсида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ҳар қандай мамлакат хавфсизлиги ва барқорлигини таъминлашда, энг аввало, ички ва ташқи тахдидларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масалалари борасида жиддий изланишлар талаб қилинади. Бу эса мамлакатда ёшларнинг ватанпарварлик фазилатини тарбиялашда, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш орқали хавфсизликни таъминлашда истиқболдаги мақсадларга эришувга замин яратади.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

500

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Баҳриддинова Муаззам Азам қизи

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари”

илмий

-

тадқиқот маркази докторанти

m.bahriddinova@tsue.uz

Оманова Камола Ботир қизи

ЎзМУ Иқтисодий ва ижтимоий

география кафедраси стажёр

-

ўқитувчиси

kamolabotirovna97@gmail.com

Глобаллашув шароитида дунё миқёсида тинчлик, хавфсизлик ва

барқарорликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ҳар

қандай мамлакат хавфсизлиги ва барқорлигини таъминлашда, энг аввало,

ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни

мустаҳкамлаш масалалари борасида жиддий изланишлар

талаб қилинади.

Бу эса мамлакатда ёшларнинг ватанпарварлик фазилатини тарбиялашда,

маънавий

-

маърифий ишларни янада такомиллаштириш орқали

хавфсизликни таъминлашда истиқболдаги мақсадларга эришувга замин

яратади.

Республика меҳнат ресурсларининг шаклланишида унинг меҳаник

ҳаракати, яъни миграция омили –

муҳим рол ўйнайди. Аҳолининг меҳаник

ҳаракати кўп ҳолларда шаҳар ҳудудларида меҳнат ресурслари

салмоғининг ортиб боришига сабаб бўлади. Бундай ҳолат йирик

шаҳарларда яққол кузатилади. Шунингдек, аҳоли кўчиб кетган ёки кўчиб

келган ҳудудлардаги демографик ҳолатга, биринчи навбатда ёш

-

жинсий

тузилиш бевосита таъсир этади. Ёш

-

жинсий таркибдаги ўзгариш эса

демографик жараёнларда ўз ифодасини топади. Демак, миграция меҳнат
ресурсларининг шаклланишига икки томонлама аҳамиятли экан. Бир

тарафдан, бевосита меҳнат ресурслари сони, салмоғига таъсир этса,

иккинчидан демографик жараёнлар орқали меҳнат ресурсларининг

такрор барпо бўлишига таъсир этади.

Меҳнат миграциясининг келиб чиқиш сабаблари ва ўз навбатида

унинг мамлакат иқтисодиётига ижобий ва салбий таъсирлари билан

боғлиқ бўлади. Миграция омиллари деганда меҳнат ресурсининг бир

жойдан иккинчи жойга ўтиши учун сабаб бўладиган обектив ва субектив

шарт

-

шароитлар тушунилади. Меҳнат миграциясига таъсир этувчи

омилларни иккита катта гуруҳга, яъни иқтисодий ва ноиқтисодий
омилларга ажратиш мумкин. Бунда иқтисодий омиллар қуйидагича

тартибда таснифланади:


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

501

мамлакатнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси, яъни меҳнат

ресурси ўзи яшайдиган мамлакатларига нисбатан анча иқтисодий

юксалган давлатларга кўчиб кетишига интилади;

мамлакат меҳнат бозорининг ҳолати ёки бошқача айтилса, кам

ривожланган ва аҳоли сонининг зичлиги оқибатида ишсизлар бошқа

давлатга иш излаб кетиши қолишади;

иқтисодиётнинг

эркинлаштирилиши

натижасида

халқаро

муносабатлар йўлга қўйилиб меҳнат ресурслари алмашиниши юзага

келади;

капитал ҳаракати, яъни капитал олиб кириш ёки олиб чиқиш

натижасида капитал билан бирга малакали ходимларнинг ҳам миграцияси

содир бўлади.

Ноиқтисодий омилларга эса қуйидагилар киради:

сиёсий

-

ҳуқуқий омиллар;

миллий омиллар;

диний омиллар;

ирқий омиллар;

оилавий муносабат омиллари.

Меҳнат миграциясида меҳнат ресурсларининг ҳаракатчанлиги

мезони ҳам ҳисобга олинади. меҳнат ресурси ҳаракатчанлиги меҳнатга

лаёқатли аҳолининг муайян турдаги меҳнат фаолиятини муайян жойда

бажаришга қодирлиги ва тайёрлиги билан белгиланади. Унинг ижтимоий

-

касбий ва ҳудудий хусусиятлари мавжуддир.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига

кўра 2022 йил бошида 1,5 миллиондан ортиқ фуқаролар

хорижий

давлатларда меҳнат қилганлар, бу жами иқтисодий фаол аҳолининг 7,8

фоизини ташкил этади. Бундай ҳолат меҳнат миграцияси масалаларига

давлат даражасида янада жиддийроқ эътибор қаратиш, уни тартибга

солиш бўйича мавжуд механизмларни доимий равишда такомиллаштириб
боришни талаб қилади. Ушбу муҳим вазифаларни

-

миграциясининг

омиллари, йўналишлари ва натижалари ҳамда унда иштирок этаётган

меҳнат ресурслари бўйича аниқ маълумотларга эга бўлмасдан ҳал

этишнинг имкони мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майда қабул

қилинган “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 3001

-

сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат органлари фаолиятини янада

такомиллаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс

чора

-

тадбирлар дастури”да Халқаро Меҳнат Ташкилотининг меҳнат

мигрантлари тўғрисидаги 97

-

сонли Конвенциясини ратификация қилиш

имкониятларини ўрганиб чиқиш белгиланган. Ушбу Конвенцияда

мигрантларнинг меҳнат фаолияти, уларнинг мол

-

мулки ва оилавий

миграция билан боғлиқ бўлган барча жиҳатлар қамраб олинган.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

502

Ўрганишлар доирасида амалга оширилган таҳлиллар меҳнат

миграцияси иштирокчиларининг ижтимоий

-

демографик таркиби, меҳнат

миграция жараёнлари омиллари, йўналишлари, географиясини аниқлаш,

мигрантларнинг хориждаги яшаш, меҳнат шароитлари, даромадларини

баҳолаш, уларнинг келгуси режалари, ўзлари яшайдиган жойдаги иш

топиш имкониятлари хусусидаги, меҳнат миграцияси жараёнларини

тартибга солиш юзасидан фикр ва таклифларини ўз ичига олган.

Таъкидлаш жоизки, меҳнат миграцияси жараёнларида ёшлар ва

аёлларнинг иштирокини алоҳида ўрганиш мақсадида ўрганишлар

доирасида мазкур гуруҳларни мумкин қадар кенгроқ қамраб олиш
вазифаси қўйилганлиги боис, мигрантлар таркибида уларнинг улуши

олдинги йилларда ўтказилган ўрганишларга қараганда бир қадар

ошишига сабаб бўлди.

Ҳозирги

вақтда энг катта миграция тўлқини ривожланаётган

мамлакатлардан ривожланган Мамлакатларга томон йўналган. Бунда энг

кўп хорижий мигрантларни АҚШ қабул қилади. Охирги йилларда бу

давлатдаги иммигрантлар сони 45 млн кишидан ошгани қайд этилган.

Ғарбий Европа давлатлари орасида эса энг кўп иммигрантлар Германия,

Буюк Британия ва Францияга келган. Бу давлатларнинг ҳар бирида 7

-10

млн иммигрант яшамоқда. Ғарбий Европага иммигрантларнинг асосий

қисми Жануби

-

ғарбий ва Жанубий Осиё, Шимолий Африка ҳамда Шарқий

Европа бормоқдалар. Бошқа ривожланган давлатлардан Австралия,

Канада, Янги Зеландия, Исроил ва ЖАР кўплаб хорижий мигрантларни

қабул қилмоқда. Шундай экан,

барча ривожланган давлатларда миграция

салдоси (баланси) мусбат ҳисобланади.

Меҳнат миграциясини самарали ташкил этиш аҳоли бандлик

даражасини оширишда муҳим роль ўйнайди. Бу ишларни амалга

оширишда қуйидаги йўналишлар долзарб ҳисобланади:

Ташкилий

-

ҳуқуқий:

-

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги

қонунини ишлаб чиқиш;

-

туманларидаги бандликка кўмаклашиш марказлари тасарруфида

меҳнат миграцияси масалалари билан шуғулланувчи махсус бўлим ташкил

қилиш;

-

меҳнат ресурслари тақчил ҳудудларда кенг тармоқли ижтимоий ва

ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш;

-

меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бошқа ҳудудга

кўчаётган фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини

белгиланган тартибда таъминлаш;

-

мигрантларини аниқ ахборотлар билан таъминлаш учун тегишли

бепул хизмат кўрсатиш;

-

меҳнат миграциясини ҳисобга оладиган ягона электрон

автоматлаштирилган тизимни яратиш ҳ.к.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

503

Иқтисодий:

-

бошқа ҳудудлардан меҳнат ресурслари билан кам таъминланган

туманларга кўчиб келувчилар иш ҳақига махсус устамалар бериш;

-

яшаш билан боғлиқ сарф

-

харажатлари учун ойлик пул

компенсацияси тўлаш;

-

чекка туманларда бўшаб қолган ва эгасиз уй

-

жойларни бошқа

ҳудудлардан ихтиёрий равишда кўчиб келадиган муҳтож оилаларга текин

бериш ва ушбу уй жойни шахсий мулки сифатида расмийлаштириб бериш;

-

қишлоқ фуқаролар йиғинлари кўчиб кетувчи ва келувчи оилаларга

тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун тижорат банкларидан
имтиёзли кредитлар олишларида амалий ёрдам кўрсатиш;

-

меҳнат миграцияси билан кам таъминланган ҳудудларда саноат ва

хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи янги ташкил этиладиган

тадбиркорлик субъектларини барча турдаги солиқлар ва мажбурий

тўловлардан озод қилиш;

-

меҳнат мигрантларининг фарзандлари учун мактабгача таълим

муассасалари, болаларни ўқитиш учун ота

-

оналарнинг ойлик тўловидан 1

йилгача озод қилиш ва ҳ.к.

Ижтимоий:

-

ҳар бир маҳаллаларда меҳнат ресурслари кам таъминланган

ҳудудлардаги бўш иш ўринлари, иш характери, маош, ишчилардан талаб

этиладиган малакалар ҳақида маълумотларни тўплаб бориш ва эълон

қилиш;

-

кўчиб келувчи оилаларни ётоқ жойлар билан таъминлаш;

-

маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ички меҳнат

мигрантларининг янги яшаш жойига тезда мослашишига амалий ёрдам

кўрсатиш;

-

меҳнат мигрантларининг оила аъзоларига зарур тиббий ёрдамларни

кўрсатиш;

-

мигрантлар фарзандларининг таълим олишлари учун барча шарт

-

шароитларни яратиш ва ҳ.к.

Ички миграция муаммосини ҳал этиш ташқи меҳнат миграциясини

камайишига олиб келади. Ташқи меҳнат миграцияси жараёнида кўп

учрайдиган муаммолардан бири бу мигрантларнинг ҳуқуқларини

бузилиши, одам савдоси ва дискриминация ҳолатларидир. Шунингдек,

мигрантларнинг, айниқса, норасмий равишда фаолият олиб бораётган

меҳнат мигрантларининг транспорт воситаларида хорижга чиқишлари

ёки

уйга

қайтишларида

уларнинг

шахсий

хавфсизлиги

таъминланмаганлиги ҳам бугунги кунда энг муаммоли масалалардан
бири ҳисобланади

.

Миграция жараёнларини тартибга солиш борасида, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022

-2026

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

504

тўғрисида”ги ПФ

-60-

сонли Фармонининг биринчи иловаси 86

-

мақсадида

,

иккинчи иловаси “2022 —

2026 йилларга мўлжалланган Янги

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва

фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид” Давлат дастурининг 154

банди, 86

-

мақсаднинг 312

-313-314-

бандларида юқорида санаб ўтилган

муаммоларнинг ечимини топишмасалалари ўз аксини топган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси

маълумотлари асосида тайёрланди

2.

www.lex.uz

Ўзбекистон республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базаси

3.

Aбдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти назария ва амалиёт” Т.: “ФAН”

Нашриёти –

2019 й.

4.

Холмўминов Ш.Р., Хомитов К.З., Aрабов Н.У., Бобоназарова Ж.Х., Aбдураманов Х.Х.

Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашнинг назарий ва амалий асослари. Т.: 2018. 89 б.

XALQARO MIGRATSIYAS

IGA TA’SIR ETUVCHI OMILLAR

Voxidova Mehri Xasanovna

PhD., dotsent

Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti kafedra mudiri

Habibullayev Komiljon Murodulla o‘g‘li

Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti tayanch doktoranti

Global migratsiya azaliy hodisa bo‘lib, iqtisodiy, ijtimoiy

-siyosiy, demografik

va boshqa omillar bilan izohlanadi. Bu omillar o‘zaro bog‘liq hamda bir

-biriga

ta’sir qilib shaxslar va jamoalarning migratsiya qarorlarini shakllan

tiradi,

migratsiyaning ahamiyatini ochib beradi.

Inson kapitali oqimini o‘rganishning nazariy

-ilmiy asoslari 1932 yilda, Jon

Xiks “sof iqtisodiy afzallikdagi farqlar, ish haqidagi tafovutlar migratsiyaning

asosiy sabablari” ekanligini ta’kidlaganida boshl

angan[1].

Everett

Lining fikriga ko‘ra, migratsiya jarayonlari turtki beruvchi kuchlar

“salbiy (hududni tark etish sababi)” va “ijobiy (hududga ko‘chish sabablari)”

omillariga bo‘ysunadi

[2]

. Shundan kelib chiqqan holda odamlar migratsiyani o‘z

vatanlar

ida mavjud bo‘lmagan

imkoniyatlardan foydalanish uchun qabul qilgan

oqilona qarori sifatida qarash mumkin.

Migratsiyani harakatlantiruvchi ijobiy kuch omillariga yaxshi tibbiy

muassasalar, diniy bag‘rikenglik va ta’qiblardan ozodlik kabi ijtimoiy

-siyosiy

omillar kiradi. Migr

atsiyaga ta’sir etuvchi ijobiy kuch omillari qatoriga iqtisodiy

istiqbollar, turmush darajasi yuqoriligi, ko‘proq daromad olish istagi kabilarni

ham ko‘rishimiz mumkin

[3].

O‘z mamlakatidan chiqib ketishga majbur qiladigan jihatlar sal

biy kuch

(hududni tark etish sababi) omillari deb nomlanadi[4].

Библиографические ссылки

www.stat.uz - Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланди

www.lex.uz - Ўзбекистон республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базаси

Абдураҳмонов Қ.Х. "Меҳнат иқтисодиёти назария ва амалиёт” Т: "ФАН" Нашриёти - 2019 й.

Холмўминов Ш.Р., Хомитов К.З., Арабов Н.У., Бобоназарова Ж.Х., Абдураманов Х.Х. Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашнинг назарий ва амалий асослари. Т.: 2018. 89 б.