STARS International University
223
KAMBAG‘ALLIK
MUAMMOSI VA
UNI BARTARAF
ETISHNING
O‘ZIGA XOS
XUSUSIYATLARI
OLTAYEV SH.S.
SamISI dotsenti, i.f.n.
Annotatsiya:
Ushbu maqolada kambag‘allik tushunchasi, kambag‘allik muammosi va
uni mamlakatda bartaraf etishning o‘ziga xos xususiyatlari yoritilgan.
Kalit so‘zlar:
kambag‘allik tushunchasi, kambag‘allik muammosi, iqtisodiy islohotlar.
Бугунги кунда камбағаллик муаммоси умумбашарий ҳодиса сифатида ду-
нёдаги барча давлатларда учрайди. Замонавий дунёда камбағаллик феноме-
ни кенг тарқалган бўлиб, Африка давлатлари аҳолисининг 44,6 фоизи, Лотин
Америкасида 55 фоиз ва Осиёда 33,5 фоиз аҳоли камбағал ҳолатда ҳаёт ке-
чиради. Камбағалликнинг бундай таҳликали динамикаси нафақат иқтисодий,
балки ижтимоий ва сиёсий муаммоларни келтириб чиқаради [1]. Мамлакат-
лар иқтисодий тараққиётидаги тафовутдан келиб чиқиб камбағаллик ҳар хил
бўлиб, нисбий мазмунга эга бўлади.
Қашшоқлашиш, камбағаллашиш муаммосининг олдини олиш, аҳоли бан-
длигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорликка оид интилишларини рағбат-
лантириш иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришнинг муҳим калити ҳисо-
бланадики, пировардида, аҳоли фаровонлиги яхшилана боради. Шу ўринда
таъкидлаш керакки, аҳоли даромадларидаги тенгсизлик бозор тизимининг
белгиси бўлар экан, бу тизимда камбағалларнинг бўлиши объектив ҳодиса-
дир. Шу сабабли камбағалликни тугатиб бўлмайди, лекин унинг миқёси қисқа-
риши мумкин. Боиси, камбағаллик миллатнинг соғлиги, меҳнатга лаёқати ва
илмий салоҳиятига путур етказади. Шунингдек, унинг оқибати натижасида
давлат бюджетининг пасайиши ва сиёсий жараёнларнинг кескинлашишига
сабаб бўлади.
Мамлакатимизда камбағаллик муаммосининг кескинлигини 2020 йил 25
январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Олий Маж-
лисга Мурожаатномасида илк бор маълум қилди. Хусусан, мурожаатномада
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp223-226
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
224
ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даро-
мад манбаига эга эмаслиги, ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан 12-15 фо-
изни ташкил этиши таъкидланди. Бу ўринда гaп кичкина рақамлар эмас, бал-
ки аҳолимизнинг 4-5 миллионлик вакиллари ҳақида бормоқда. Шу боис мам-
лакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни
қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдир. Иқтисодий таҳлиллар-
га кўра, камбағалликни ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, кредит
бериш билан қисқартириб бўлмайди. Ушбу стратегик мақсадларга ҳамма
учун тенг имконият яратадиган юқори иқтисодий ўсишга эришиш, боқи-
мандаликни тугатиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни риво-
жлантириш орқали эришилади. Бугунги кунда Ўзбекистондаги ислоҳотлар
“Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун” тамойилига асосланган бўлиб, бу
тамойил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача бўлган дав-
рда барқарор ривожланиш дастурининг “Ҳеч кимни ортда қолдирмаслик”
тамойили билан ҳамоҳангдир. Расмий статистика маълумотларига кўра, Ўз-
бекистонда камбағалликка қарши курашда сезиларли ютуқларга эришилди.
Хусусан, камбағаллик даражаси 2000 йилдан бери икки баробарга камайиб,
2000 йилдаги 28% дан 2019 йилда 11% га тушди. Шу билан бирга, ҳуду-
дий тенгсизлик сақланиб қолмоқда ва ҳатто йилдан-йилга ошиб бормоқда
[2]. Мамлакатимизда 2020 йил ҳукумат томонидан киритилган қатъий ка-
рантин чораларидан сўнг барча хўжалик юритувчи субъектларнинг ярми
пандемиянинг дастлабки босқичида ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтат-
ди. Ялпи ички маҳсулот прогноз қилинган 5,7 фоизли иқтисодий ўсиш
1,6 фоизга тушиб кетди. Ташқи савдо, инвестициялар ва пул ўтказмала-
ри ҳажми сезиларли даражада камайди. Буларнинг бари иқтисодиётга ва,
айниқса, аҳолининг камбағал қатламига салбий таъсир кўрсатди. Аҳоли
жон бошига тўғри келадиган даромаднинг ўсиши барқарор бўлиб қолга-
ни билан, ҳисоб-китобларга кўра, аҳолининг 1,3 фоизи ёки 448 минг на-
фар инсон инқироз туфайли камбағаллик домига тушди [3]. Камбағал-
лик тушунчасига иқтисодий адабиётларда жуда кўп тавсифлар берилган.
Хусусан, халқаро ташкилотлар томонидан ҳам камбағаллик тушунчасига
таърифлар берилган ҳамда бу ёндашувлар муайян хусусиятга эга. Бир-
лашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан камбағаллик категория-
сига қуйидагича қарашлар мавжуд: “Камбағаллик бу танлов ва имконият-
ларнинг етишмаслиги ва инсонлар кадр-қимматининг поймол қилиниши
бўлиб, инсонларнинг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларда
иштирок этишдаги имконият ҳамда қобилиятининг етишмаслигини ан-
глатади. Бу дегани, оила учун белгиланган миқдорда озиқ-овқат ва кий-
им-кечак йўқлиги, ўқиш учун мактаб ёки поликлиниканинг мавжуд эмас-
лиги, озиқ-овқат етиштириш учун ернинг, пул топиш учун ишлашнинг ва
кредит олишга зарур шароитнинг яратилмаганидир. Шунингдек, одамлар,
уй хўжаликлари ва бошқа иқтисодий субъектлар хавфсизлиги таъмин-
ланмаганлиги, ноқулай санитария шароитида яшашини англатади” [4].
Бу таърифда камбағалликнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий турлари-
га алоҳида эътибор қаратилганлигини кўришимиз мумкин. Инсон жами-
ятдаги барча сиёсий жараёнларда фаол иштирокчи бўлиши, бунинг учун
дастлабки зарурий моддий неъматлар билан таъминланиши, билим оли-
STARS International University
225
ши ва турли касалликларда даволаниши керак бўлади. Бунда иш ўрнига
эга бўлиш, бизнесни юритишда кредит олиш механизмларининг яратил-
ганлигига жиддий қаралади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1992 йил-
нинг 12 декабрида A-RES-47-196-сонли резолюция қабул қилиб, ҳар йили
17 октябрни “Халқаро қашшоқликка қарши кураш куни” деб эълон қилган.
Жаҳон банки томонидан ҳам камбағаллик муаммосини қисқартириш муҳим
йўналишлардан бири бўлиб, камбағаллик категорияси қуйидагича изоҳлана-
ди: “Камбағаллик кўп ўлчамга эга бўлиб, инсонларнинг аниқ даромадларга
эга бўлмаслигидир. Бу кам даромадга эга инсонларнинг яшаш учун зарур
бўлган асосий товар ва хизматларни етарли даражада сотиб ололмаслиги,
шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълимнинг ёмонлиги, тоза сув ва санитария
шароитининг ёмонлашиб бориши, хавфсизликнинг етарли эмаслигини бил-
диради [4]”. Бу таърифнинг муҳим жиҳати шундаки, камбағалликнинг сабаби
сифатида етарлича бўлмаган даромадларга эътибор берилади. Аҳоли даро-
мадларининг камлиги ёки умуман йўқлиги тирикчилик воситаларини сотиб
ололмаслигини келтириб чиқаради. Етарлича овқатланмаслик эса касаллик
ҳамда камбағалликка йўл очади. Бугунги кунда ҳар икки халқаро ташкилот
ўз олдига турли дунёвий муаммоларни, хусусан, жаҳонда камбағалликни
қисқартиришга алоҳида эътибор бермоқда.
Юқорида билдирилган фикрлар ўз хусусиятига эга бўлиб, бизнинг фикри-
мизча, камбағаллик бу бозор иқтисодиёти шароитида ўзгарувчан даромад-
лар тенгсизлиги ва бошқа ижтимоий, иқтисодий, тиббий ва демографик жа-
раёнлар билан боғланган муносабатларнинг маҳсули бўлиб, инсонларнинг
минимал истеъмоли учун зарур неъматларнинг етарли бўлмаслигидир. Қаш-
шоқлик эса узоқ давом этган камбағалликнинг натижаси бўлиб, инсоннинг
ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромад ва ресурсларни харид қилиш им-
кониятининг йўқлигини билдиради. Албатта, камбағаллик категорияси орқа-
ли ифодаланадиган ижтимоий муносабатларни инсоннинг қобилиятлари ва
уларнинг иқтисодий ҳаётда ишга солинишидан ташқарида тасаввур қилиш
мумкин эмас. Мамлакатимиз қишлоқ жойларида камбағалликни камайтириш,
аҳоли бандлигини таъминлашда томорқа хўжалиги муҳим ўрин тутади. Аҳо-
лига уруғлик ва кўчат етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш бўйича 244 та
“Томорқа хизмати” корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Томорқада янги лой-
иҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 350 млрд. сўм ажратилди.
Кейинги йилларда республикамизнинг кўплаб туманларида томорқадан са-
марали фойдаланиб, аҳоли бандлиги ва шахсий манфаатдорликка эришишда
юқори натижаларга эришмоқдалар. Мисол учун, Асака, Олтинкўл, Наманган,
Уйчи, Ангор, Жарқўрғон, Китоб, Тайлоқ, Самарқанд, Янгийўл, Зангиота, Олти-
ариқ, Қува каби туманлардаги аксарият томорқаларда 2-3 марта ҳосил оли-
ниб, битта оила 8-10 сотихли экин майдонидан ўртача 50-60 миллион сўм,
баъзилар эса 100 миллион сўм даромад оляпти. Демак, “Темир дафтар”га
киритилган оилаларнинг томорқадан фойдаланишларини қўллаб-қувватлаш
уларни камбағалликдан чиқаришга имкон беради. Мамлакатимизда иш би-
лан банд бўлмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан бирга, меҳнат бозо-
рини бошқаришда кейинги икки йил ичида давлатнинг фаоллиги сезиларли
даражада ортмоқда. Бу, аввало, фуқароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик та-
шаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, иш билан таъминла-
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
226
ниш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва мажбурий меҳнатга батамом
барҳам беришда кўзга ташланади. Хусусан, мамлакатимизда 2020 йилдан
бошлаб “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалиётга татбиқ этила бо-
шланди. Мазкур лойиҳа ёшлар ўртасида ишсизликнинг олдини олиш, аҳоли
камбағаллигини камайтиришга қаратилган бўлиб, лойиҳа доирасида 25 минг
гектардан зиёд ер майдонлари ёшларга ажратилди. Кейинги йилларда Дав-
латимиз раҳбарининг айнан ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган
чора-тадбирлари бу борада қатор ижобий натижалар бермоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Бедность в современной экономической системе. Тема диссертации и
автореферата по ВАК РФ 08.00.01. кандидат экономических наук. Хуснутди-
нова Лилия Мухаметвалеевна. Казань. 2012 г. 3-стр.
2. 2021-2030 йилларда камбағалликни қисқартириш стратегияси. Ўзбеки-
стон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва-
зирлиги. 2021.
3. Всемирный банқ 2020 год. Результаты опроса «Слушая граждан Ўзбе-
кистана».
https://ru.qwe.wiki/wiki/Poverty