Авторы

  • Нигора Примова
    Ташкентского государственного экономического университет

Биография автора

  • Нигора Примова , Ташкентского государственного экономического университет
    PhD

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.digital-economy.107410

Ключевые слова:

натижага йўналтирилган бюджетлаштириш бюджетни режалаштириш натижадорлик ҳисоботдорлик дастурлаш даромадлар харажатлар мақсадли дастурлар самарадорлик унумдорлик ресурслар.

Аннотация

Ушбу мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштириш
концепциясининг самарадорлик ва натижадорлигининг миқдорий ҳамда сифат
кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилган. Бу борадаги
хорижлик иқтисодчиларнинг илмий қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек,
натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни амалга оширишни таҳлил қилиш
учун асос бўладиган омиллар аниқланган.


background image

702

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

НАТИЖАГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН БЮДЖЕТЛАШТИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА САМАРАДОРЛИКНИ

АНИҚЛАШ

Примова Нигора Икром қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

,

Молия кафедраси доценти в.в.б.,

PhD.,

Тошкент. Ўзбекистон.

n.primova@tsue.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада натижага йўналтирилган бюджетлаштириш

концепциясининг самарадорлик ва натижадорлигининг миқдорий ҳамда сифат

кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилган.

Бу борадаги

хорижлик иқтисодчиларнинг илмий қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек,

натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни амалга оширишни таҳлил қилиш

учун асос бўладиган омиллар аниқланган

.

Калит сўзлар.

натижага йўналтирилган бюджетлаштириш, бюджетни

режалаштириш, натижадорлик, ҳисоботдорлик, дастурлаш, даромадлар,

харажатлар, мақсадли дастурлар, самарадорлик, унумдорлик, ресурслар.

ОПРЕДЕЛЕНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ РЕАЛИЗАЦИИ КОНЦЕПЦИИ

БЮДЖЕТИРОВАНИЯ, ОРИЕНТИРОВАННОГО НА РЕЗУЛЬТАТ

Примова Нигора Икром қизи

Временно исполняющий обязанности

доцента кафедры Финансов

Ташкентского

государственного экономического

университета, PhD.

Ташкент. Узбекистан.

n.primova@tsue.uz

Аннотация

:

В данной статье были проведены исследования по

определению количественных и качественных показателей эффективности и

результативности концепции бюджетирования, ориентированного на результат.

Проанализированы научные взгляды зарубежных экономистов по этому

поводу.

Также выявлены факторы, которые служат основой для анализа реализации

бюджетирования, ориентированного на результат.

Ключевые слова

:

бюджетирование, ориентированное на результат,

бюджетное

планирование,

результативность,

отчетность,


background image

703

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

программирование, доходы, расходы, целевые программы, эффективность,

производительность, ресурсы.

DETERMINING THE EFFECTIVENESS OF IMPLEMENTING THE

CONCEPT OF RESULTS-BASED BUDGETING

Primova Nigora Ikrоm qizi

Acting Associate Professor of the Department of Finance, Tashkent State University

of Economics, PhD. Tashkent. Uzbekistan.

n.primova@tsue.uz

Annotation:

This article conducted research to determine quantitative and

qualitative indicators of the efficiency and effectiveness of the results-based budgeting
concept. The scientific views of foreign economists on this matter are analyzed. Factors
that serve as the basis for analyzing the implementation of results-based budgeting are
also identified.

Keywords: results-based budgeting, budget planning, effectiveness, reporting,

programming, income, expenses, target programs, efficiency, productivity, resources.

КИРИШ

Жамиятдаги ислоҳотларнинг натижавийлиги ва узвийлигини таъминлаш

мақсадида, аввало, давлат молия тизимида асосий бўғин ҳисобланган

мамлакатнинг бюджет ислоҳотларини, давлат бюджет харажатларини аниқ

режалаштирилган натижаларга асосланган ижтимоий

-

иқтисодий лойиҳаларни

ажратиш муҳим ва айтиш мумкинки, зарурий шарти бўлиб келмоқда.

Замонавий шароитда давлатни муваффақиятли ва тўғри молиявий

бошқаришнинг энг муҳим таркибий қисми молиявий режалаштириш ва

бюджетдир. Ушбу кўрсаткичлар давлат ривожига ва келажакда керакли

маблағларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Тегишли бюджетларни

яратмасдан туриб, молиявий фаолиятини назорат қилиш ва режалаштириш

мумкин бўлмайди. Шунинг учун натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни

ва такомиллаштириш жуда муҳимдир.

Ўзбекистонда бюджет тизимини ислоҳ қилиш давлат молиясини

бошқариш самарадорлиги ва сифатини оширишни назарда тутади. Ўрта

муддатли бюджетни режалаштириш амалиётини ривожлантириш, бюджетни

молиялаштиришни режалаштириш ва ташкил этишнинг дастурий

-

мақсадли

усулларига ўтиш, бутун бюджет жараёнининг тўлиқ “шаффофлигини”

таъминлаш, бюджетни молиялаштириш сифатини сезиларли даражада ошириш

каби таркибий қисмлар билан бир қаторда

,

мамлакат бюджет тизимининг барча


background image

704

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

даражаларида давлат молиясини бошқариш маҳаллий бюджетлар

самарадорлигини оширишга ҳам эътиборни қаратади.

Ушбу ва бошқа талаблар нафақат бюджет жараёнининг барча

босқичларининг мазмунини, балки давлат ва ҳудудлар молиясини бошқариш

концепциясини ҳам тубдан ўзгартирадиган натижага йўналтирилган

бюджетлаштириш назарияси ва амалиёти билан жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2023 йил 11 сентябрдаги

“Ўзбекистон

2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-158-

сон Фармони,

46-

мақсадида “Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини

самарали бошқариш” белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун 5 та

самарадорлик кўрсаткичларидан бири 2030 йилгача “Натижага йўналтирилган

бюджетлаштириш” амалиётига тўлиқ ўтиш кўзда тутилган

[1].

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқариш

тизимини такомиллаштириш стратегиясининг асосий мақсадларидан бири бу

ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни

шакллантиришнинг янги “натижага йўналтирилган бюджет” (Дастурий

бюджетлаштириш) тизимини жорий этиш деб таъкидланган

[2].

Шундай қилиб, тадқиқотнинг долзарблиги бозор иқтисодиёти шароитида

маҳаллий бюджетларни режалаштириш самарадорлигини ошириш усули

сифатида натижага йўналтирилган бюджетлаштиришнинг назарий ва услубий

асосларини ишлаб чиқиш зарурати билан белгиланади.

АДАБИЁТЛАР ТАХЛИЛИ

“Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш” (кейинги ўринларда НЙБ

деб юритилади) атамасининг келиб чиқиши узоқ тарихга эга. Шу билан бирга,

унинг муаллифлигини аниқлаш қийин кўринади [

3

]. Масалан, ресурсларни

унумли ва натижадор дастурларга нисбатан тақсимлаш концепцияси ХХ аср

бошида пайдо бўлган Бироқ, маълумки, НЙБ умумий ғояси биринчи марта

Қўшма Штатларда пайдо бўлиб, у ерда Буюк Депрессиядан кейин, шунингдек,

Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ҳукуматнинг янгиланиши билан боғлиқ ҳолда

ривожланиш учун янги туртки олди, яъни кутилаётган натижалар билан

маблағларни сарфлаш тўғрисидаги қарорларга тузатувчи ўзгартиришлар

киритишга уриниш сифатида намоён бўлди. Бу жараён “натижага йўналтирилган

бюджетлаштириш” ёки рус тилидаги адабиётларда тез

-

тез учрайдиган “

дастурий

-

мақсадли” бюджетлаштиришдир.

Бу давр тадқиқот соҳасини ҳалигача белгилаб берувчи бюджет

назариясининг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги билан ажралиб турди.

Бизнинг адабиётларни кўриб чиқишимиз шуни кўрсатадики, бугунги кунда НЙБ

нинг ягона таърифи мавжуд эмас, худди унинг ягона модели бўлмаганидек.


background image

705

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш таърифлари бюджетни тақдим

этишдан тортиб, “давлат фаолияти билан боғлиқ харажатларга эмас, балки

маҳсулотга, ишлаб чиқаришга эътибор қаратиш” [

4

] дан “давлат ва маҳаллий

ҳокимият органлари томонидан самарадорликни бошқариш компонентларини

бюджет цикли босқичларига интеграция қилиш” [

5

] гача ўз ичига олади.

Аксарият экспертлар ва кузатувчилар томонидан НЙБ иш ҳажми, самарадорлик

ёки натижадорликни ўлчаш билан бирга дастурлаштирилган мақсад ва

вазифаларга эришиш учун ресурсларни тақсимлашни назарда тутади.

Хорижий иқтисодчи олимлар ўртасида “НЙБ” тушунчасини таърифлаш

бўйича қарашлар бирлиги йўқ. Шартли равишда тақсимот муносабатларини

мақсад ва натижалар билан боғлиқ ҳолда ўрганиш билан шуғулланувчи

назариётчиларни тўртта асосий гуруҳга бўлиш мумкин.

Биринчидан олимлар давлат фаолияти билан боғлиқ харажатларга эмас,

балки ишлаб чиқаришга асосий эътиборни қаратадиган бюджетлаштириш

нуқтаи назаридан НЙБни аниқлайдилар. Бироқ, НЙБнинг бу таърифи бизга

унинг барча томонларини етарли даражада тавсифлашга имкон бермайди.

Иккинчидан НЙБни “маҳсулот”ни чиқаришга олиб келадиган дастурлар ва

тадбирлар асосида ҳукумат фаолиятини қайта қуриш механизми сифатида

кўрадиган олимлар. Шу билан бирга, НЙБ дастурий бюджетлаштиришнинг

синоними сифатида ишлатилади ва муаллифлар “режалаштириш

-

дастурлаш

-

бюджетлаштириш” (Planning

-Programming-

Budgeting System) ва дастурий

-

мақсадли бюджетлаштиришнинг тегишли тушунчалари ўртасида аниқ фарқ

қилмайди, яъни ҳар учала атама кўпинча бир

-

бирининг ўрнида ишлатилади [

6].

Жумлаларнинг ноаниқлиги, шунингдек, НЙБга ўхшаш, бугунги кунда дастурий

бюджетлаштиришнинг ягона таърифи ёки ягона модели мавжуд эмаслиги билан

боғлиқ.

Учинчидан НЙБнинг асосий мақсади сифатида ҳисоботдорликни

(жавобгарликни) илгари сўрадиган иқтисодчилар. Бу позиция аслида НЙБни

стандарт моддаси бўйича бюджетлаштиришга тенглаштиради, бунда натижалар

тўғрисидаги маълумотлар маблағларни тақсимлаш бўйича қабул қилинган

қарорлар билан боғлиқ эмас.

Тўртинчидан НЙБни дастур мақсадлари ва ўлчанадиган натижалар

асосида аниқ мақсадларга эришиш учун ресурсларни тақсимлаш усули билан

аниқлайдиган олимлар. Харажатларга асосланган молиялаштиришга асосланган

анъанавий ёндашувдан фарқ қилиб, у натижалар фойдасига сарфлашга

қаратилган, яъни миссия, мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб молиявий

ресурслардан нима учун фойдаланилганлигини тушунтириш мумкин.


background image

706

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Биз ушбу охирги олимлар гуруҳининг талқини билан рози бўлишга

мойилмиз, чунки бу ҳолда режалаштириш ва бюджетлаштиришнинг бутун

жараёни харажатларга эмас, балки натижаларга қаратилган.

Юқоридагиларга асосланиб ва турли хил тушунчаларни ҳисобга олган

ҳолда, биз НЙБнинг ўз таърифини таклиф қилишга ҳаракат қиламиз. Натижага

йўналтирилган бюджетлаштириш

-

бу стратегик режалаштириш,

бюджетлаштириш, якуний натижаларни баҳолаш, шунингдек, бюджет

тизимларининг самарали фаолият кўрсатиш амалиётини баҳолаш ва

таққослашни ўзида мужассам этган натижага йўналтирилган тизимдир, бу эса

бюджет маблағларининг белгиланган тартибда тақсимланишини давлат

сиёсатининг мақсад ва устувор йўналишларига мослигини таъминлайди [

7].

МЕТОДОЛОГИЯ

Тадқиқотнинг назарий ва услубий асосини давлат молиясини бошқариш

назарияси ва амалиёти соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижий олимларнинг

фундаментал тадқиқотлари мажмуи ташкил этади, шу жумладан, бюджет

жараёнидаги натижага йўналтирилган бюджетлаштириш усуллари давлат

фаолиятининг иқтисодиёт секторининг турли даражаларида қўлланилиши ҳам

тадқиқ этилган.

Тадқиқотда назарий позицияларни асослаш ва хулосаларни баҳслаш учун

билишнинг умумий илмий усуллари қўлланилади: қиёсий ва тизимли таҳлил,

таҳлил ва синтез, абстракция, индукция ва дедукция, диалектик усулларидан

фойдаланилган.

МУХОКАМА ВА НАТИЖАЛАР

Сўнгги йилларда НЙБ

элементларининг асосий таркибий қисмларини

гуруҳлаш бўйича кўплаб илмий ишлар нашр этилди

[8, 9, 10, 11

]. Шу билан

бирга, бу ерда иккита қарама

-

қарши ёндошувни

алоҳида ажратиб кўрсатиш

мумкин. Биринчисига кўра (

Research Report of Legislative Commission

да

келтирилган тадқиқот

[12],

НЙБнинг асосий таркибий қисмлари: мақсадлар;

самарадорлигни аниқловчи кўрсаткичлар; кўрсаткичлар ва ҳисоботларнинг

мувофиқлиги. Иккинчи

(Segal ва Summers) [

13

] га кўра, бу ерда фарқлаш керак:

натижа (якуний натижа); стратегия (якуний натижага эришишнинг турли

усуллари); тадбирлар/чиқиш (аслида якуний натижага эришиш учун амалга

оширилади).

Иккинчи

позиция

билан

ифодаланган

НЙБ

элементларининг

таснифи

шу

ҳбалидир, чунки

“натижа”

ҳам,

“фаолият

/

чиқиш”

ҳам

асли

самарадор

-

ликни

аниқлаш

кўрсаткичлари

сифатида

таснифланиши

мумкин.


background image

707

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Иккинчи позиция билан ифодаланган НЙБ элементларининг таснифи

шуҳбалидир,

чунки “натижа” ҳам, “фаолият/чиқиш” ҳам асли самарадорликни

аниқлаш кўрсаткичлари сифатида таснифланиши мумкин.

Масалан, Робинсон ва Брумби томонидан НЙБнинг асосий таркибий

қисмлари

“давлат харажатларини тақсимлаш ва ишлаб чиқариш

самарадорлигини ошириш” сифатида тавсифланади [

14

]. Худди шу муаллифлар

адабиётларда мавжуд бўлган НЙБнинг кўпгина таърифларининг ҳаддан ташқари

торлигини таъкидлайдилар, бу маълум бир мамлакатда ёки маълум бир даврда

бюджетлаштириш амалиётига ҳаддан ташқари ҳаволалар билан олдиндан

белгиланади. Ушбу хулоса, бизнинг фикримизча, мутлақо ўринли эмас, чунки

юқорида айтиб ўтилганидек, НЙБни миллий хусусиятларга, маданиятга,

устуворликларга, молиявий барқарорлик даражасига ва бошқаларга

мослаштириш зарурати мавжуд

.

Бу ҳолат унинг турли шаклларини келтириб

чиқаради. Бундан ташқари, муаммоли масалани муайян давлатларда амалга

ошириш орқали ўрганиш НЙБни амалга ошириш механизмини тушунишнинг

бир усули бўлиши мумкин.

Эҳтимол, НЙБ концепциясининг энг муҳим ва айни пайтда энг қийин

жиҳатларидан бири самарадорлик ва натижадорликнинг миқдорий ҳамда

сифат

кўрсаткичларини танлаш бўлиб қолмоқда. Шунинг учун биз бюджет

харажатлари самарадорлиги кўрсаткичларининг асосий аҳамияти ҳақида

гапирадиган бўлсак, бу шуни англатадики, бу кўрсаткичлар мақсадларга

эришиш, шунингдек, дастурларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини

баҳолаш учун асос бўлиши керак. Кўрсаткичларни нотўғри танлаш, хусусан,

мутахассислар учун тушунарсиз бўлган кўрсаткичлар ёки кўрсаткичларни

муваффақиясиз шакллантириш ва улардан кейин фойдаланиш самарасиз

бошқарув қарорларига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, якуний натижага

йўналтирилганликни ва демак, бюджет харажатлари самарадорлигини акс

этирувчи кўрсаткичларни танлашнинг асосий параметрларини кўриб чиқиш

мумкин:

-

дастурни бажариш ёки хизмат кўрсатишнинг мақсад ва вазифалари

билан боғлиқлиги;

-

мунтазам равишда олинган ишончли ахборотдан асос сифатида

фойдаланиш;

-

индикаторнинг

ўзига

хослиги,

у

бошқа

кўрсаткичларни

такрорламаслиги;

-

фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун

фойдаланиш имконияти;

-

кўрсаткичларнинг рақамли қийматларининг ҳақиқийлиги;

-

ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва ҳисоботларда фойдаланиш қулайлиги.


background image

708

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Бюджет харажатлари натижадорлигини акс эттирувчи самарадорликни

ўлчаш кўрсаткичларини танлашнинг мураккаблиги, афтидан,

жаҳон амалиётида,

“чиқариш”

(

output

) ва “натижа”

(

outcome

) каби атамаларнинг изчил, аниқ

тушунилмаганлиги билан боғлиқ. Ўзбекистон шароитида улар “тўғридан

-

тўғри

натижа” ва “ижтимоий натижа” деб талқин қилинади. Худди шу нарса маълум

бир давлат хизматлари

соҳасида фойдаланиш учун тавсия этилган

кўрсаткичларнинг умумий тўпламига ҳам тегишлидир.





















1-

расм. НЙБ концепциясини амалга оширишда самарадорликнинг

ўрни

* Чиқариш (маҳсулот) тушунчаси хизматлар сифатини ҳам англатиши мумкин, масалан, уларнинг мавжудлиги, ўз

вақтидалиги, мижозларни қондириш даражаси ва бошқалар. (яъни, кўпинча натижалар сифатида нотўғри таснифланадиган

хусусиятлар).

НЙБнинг асосий элементлари

Мақсадлар


Самарадорлик

тўғрисида

Кўрсаткичлар

узвийлиги

Ҳисоботдорлик


Самарадорликни

аниқлаш

Баҳолаш


Вазифалар

/

иш

қурилмалари

Харажатлар


Чиқариш

*


Натижалар


Тўғридан

-

тўғри

натижалар

Оралиқ натижалар

Провард натижалар

Самарадорлик

/

унумдорлик


Натижадорлик

/

ижтимоий

самарадорлик

И

ж

ти

ми

ои

й

сам

ар

а


background image

709

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Юқорида НЙБнинг асосий элементлари ва улардаги самарадорликнинг

ўрни (1

-

расмга қаранг), шунингдек, қўйида

натижага йўналтирилган

бюджетлаштиришни “шакллантириш” мантиғи (2

-

расмга қаранг) ҳақидаги

муаллиф қарашларининг схематик тақдимоти келтирилган.

Aнъанавий бюджет билан таққослаганда, НЙБ маълум даражадаги

молиялаштириш билан эришиш керак бўлган мақсадларни кўрсатишдан

ташқари, қуйидагилар ўртасидаги муносабатларни кузатиб боради: дастурларга

мувофиқ сарфланган маблағлар; дастурлар доирасида амалга ошириладиган

тадбирлар; дастурларни амалга ошириш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар ва

якуний натижалар.

Ресурслар

Мақсадли дастурлар

Қарорлар қабул қилиш ва

ресурсларни жойлаштириш

Тадбирлар


Маҳсулот


Натижа

2-

расм. НЙБ шакллантиришнинг

мантиқий занжири

Бошқача қилиб айтганда, НЙБ мантиғини кетма

-

кетликда кўрсатиш

мумкин: муассаса якуний натижаларга эришишга олиб келадиган маҳсулотни

олиш учун зарур бўлган фаолиятни амалга ошириш учун етарли бўлган

ресурслар тўғрисида қарор қабул қилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, натижага

йўналтирилган

бюджетлаштириш

бюджетлаштиришнинг

анъанавий

жиҳатларига самарадорлик омилини “жалб” қилади ва шу билан самарадорлик

ва ҳақиқий самарадорлик ёки натижадорликни фарқлаш имконини беради.

Самарадорлик жалб қилинган ресурсларни фойдали ишлатишни, натижадорлик

эса унумдорликни англатади.


background image

710

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

НЙБни амалга ошириш амалиётини тавсифловчи муҳим элементлардан

бири фаолият натижалари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш

(ресурсларни тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишда) ҳисобланади. Гарчи

бу турдаги маълумотлар бошқарув жараёни амалиётида ҳам, бюджет жараёнида

ҳам ишлаб чиқилиши ва жорий қилинган бўлса

-

да, биз ундан бюджет жараёнида

фойдаланишга тўхталамиз [

15, 16].

“Ижроия бюджети

модели (1900

-

1920) билан боғлиқ бўлган

натижадорликни аниқлаш ва бюджетлаштиришни бирлаштиришга қаратилган

биринчи уринишлар “сиёсий машиналар ҳукмронлик қиладиган йирик

шаҳарларнинг коррумпиялашган сиёсатидан” фарқли ўлароқ, бюджет жараёни

устидан назоратни кучайтиришга қаратилган эди [

17

]. Кейинги даврнинг

мақсади ишни ташкил этиш ва хизматларни кўрсатишнинг арзонроқ усулларига

эътибор қаратиш орқали бюджетлаштиришнинг самарадорлигини ошириш эди

[18

]. Бунга Гувер комиссияси “бюджети”

ини мисол қилиш мумкин. Бунда

харажатлар бўйича моддаларга эътибор қаратилмасдан, маълум бир вазифа ёки

фаолиятнинг бажарилишидан кутилаётган натижаларни баён қилиш зарурлиги

инобатга олиниб бюджет шакллантирилган. Бу фаолият бюджет жараёнини

йўналтиришга, биринчи навбатда, ҳукумат таклифлари ижросини таъминлашга

қаратилди. “Режалаштириш

-

дастурлаш

-

бюджетлаштириш” (РДБ) тизими

бюджетни

нолдан

режалаштириш

билан

бирга

энг

машҳур

ташабусскорликлардан биридир [

19].

Кейин самарадорликни бюджетлаштириш бўйича мунозаралар тўхтади.

1980-

йиллардан бошлаб бюджетлаштириш ва бошқарув жараёнига

натижадорликни аниқлаш амалиёти тобора оммалашиб бормоқда [

20, 21

]. Бу

даврни НЙБ, биринчи навбатда АҚШда давлат бюджетини шакллантиришнинг

ҳозирги ҳолатини кўриб чиқиш бўйича кўрилган чора

-

тадбирлар сонидан келиб

чиқиб, бюджетлаштириш соҳасидаги ислоҳотларни жонлантириш босқичи деб

ҳисоблаш мумкин. Бошқа томондан, ушбу тенденция 90

-

йилларнинг ўзига хос

хусусияти туфайли халқаро тенденция

– “new public management” -

янги

ижтимоий бошқарув

(NPM)

таркибига кирди. Бунга давлат харажатларининг

сезиларли даражада ошиши, шунингдек, марказий ҳокимият томонидан

маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришдаги

қийинчиликлар сабаб бўлди.

Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми “натижага йўналтирилган

бошқарув” тоифасининг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, у харажатларга

йўналтирилган бюджет ўрнига самарадорликка (о

outcome-based budget)

йўналтирилган буджетни яратиш истагини акс эттиради. Тадқиқотчиларнинг бир

гуруҳи натижалар маълумотлари ва ресурсларни тақсимлаш қарорлари

ўртасидаги аниқ муносабатларни ўрнатиш механизмларини топишга эътибор


background image

711

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

қаратди. Иккинчиси самарадорликни аниқлаш бўйича амалий тажрибани

солиштиришга асосланган

[22].

Муҳокама давомида кўпчилик самарадорлик ҳақидаги маълумотни

маъмурий бошқарув қарорлари учун енг яхши тарзда мослаштириш мумкин

деган фикрга келишди. Шунингдек, ушбу маълумотларнинг ҳужжатларда

мавжудлиги ва улардан бюджетлаштириш мақсадларида фойдаланиш сезиларли

даражада фарқ қилиши, бир вақтнинг ўзида НЙБни шакллантириш асосларини

таъминлаш бўйича қонунчилик талабларини кучайтириши қайд етилди. Ушбу

хулосалар

бюджет

жараёнларида

самарадорлик

маълумотларидан

фойдаланишни ошириш йўллари бўйича тадқиқотларга ёрдам беради.

Шундай қилиб, 2000

-

йилларда кўплаб эмпирик тадқиқотлар тўпланган.

Кўпгина ҳолларда, бу НЙБ механизмини талқин қилишнинг иккита

имкониятини кўрсатадиган тематик идмий ишлардир

[22,24].

Биринчиси, НЙБ концепциясини унинг асосий мақсади билан боғлиқ

ҳолда кўриб чиқиш, бу қарор қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш ва

хизматлар кўрсатиш механизмини такомиллаштиришни назарда тутади.

Иккинчи йўналишни маълум мамлакатларда уни амалга ошириш ва

қўллаш амалиёти, шунингдек ривожланган мамлакатларда тобора кўпроқ

қўлланиладиган “янги натижага йўналтирилган бюджетлаштириш” моделини

ишлаб чиқиш билан ифодаланиши мумкин. Бозор иқтисодиёти ривожланаётган

мамлакатлар учун унинг асосий таркибий қисмларини аниқлаш уларнинг жорий

бюджет тизимини фискал бюджет моделига айлантириш учун зарурий шарт деб

ҳисобланиши мумкин.

НЙБга нисбатан танқидий фикрларга тўхталадиган бўлсак, шуни

таъкидлаймизки, бу ерда амалга оширилаётган бюджетлаштириш дастурий

ислоҳотларининг умумий танқиди шундаки, улар механик, ҳаддан ташқари

мураккаб бюджет тизимларининг шаклланишига олиб келади, улар қабул

қилинган қарорлар учун аҳамиясиз ёки ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди деган

фикрга асосланадилар. Натижа йўналтирилган бюджетлаштиришнинг қийин

бўғини, шунингдек, ўтган йиллардаги самарадорлик кўрсаткичларини келгуси

молиялаштириш билан боғлашга қаратилган тизим билан НЙБни аниқлаш

сифатида тан олинади. Танқидчилар, шунингдек, НЙБни “муаммоли” деб

аташади, чунки натижадорлик маълумотларидан қандай фойдаланиш

кераклигини билиш қийин. Улар шундай савол қўйишади, агар дастур ёмон

ишлаётган бўлса, бу маблағлар исроф қилинаётгани учун уни қисқартириш

керакми ёки унинг фаолиятини яхшилаш учун молиялаштиришни ошириш

керакми?

Шунингдек, таъкидланишича, муниципал даражада ҳисобга олинган

самарадорлик даражаси бюджет қарорларини қабул қилишга таъсир қилади.


background image

712

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Ушбу хулоса кўпроқ бўлимлар ёки маблағларни ажратиш жараёнига эмас, балки

амалга оширилаётган дастурларга боғлиқ. Хусусан, АҚШлик

иқтисодчи Эндрюс

Флорида штати тажрибасига таяниб, агар самарадорлик тўғрисидаги

маълумотлар бюджет ва бухгалтерия жараёни билан техник боғлиқ бўлмаса,

НЙБ қарор қабул қилиш жараёнларига ериша олмаслигини таъкидлайди

[23].

Шунингдек, бу ерда давлат секторининг Шахнинг институционал моделига

мурожаат қилиш ўринлидир

[25]

, у НЙБни амалга оширишни таҳлил қилиш учун

асос бўлган учта омилни аниқлайди: самарадорликни аниқлаш қобилияти,

ходимларнинг ва техник имкониятлар. Ушбу моделнинг ғояси шундан иборатки

,

маҳаллий ҳокимиятлар НЙБ концепциясини амалга оширишда нафақат техник

томондан кўпроқ еътибор беришлари керак, шу билан бирга амалга

оширилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратиш

лозим.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

НЙБ технологияси харажатларни режалаштириш ва улардан мақсадли

фойдаланишни назорат қилишдан бюджет харажатларини ва уларнинг

натижаларини самарали бошқаришга ўтиш имконини беради. Яъни давлат

органларини бюджетдан молиялаштиришдан давлатнинг функцияларини

бюджетлаштиришга

имкон яратилади.

Бозор секторига қараганда самаралироқ бўлган соҳаларда аниқ

натижаларга эришиш учун давлат томонидан қилинган харажатлар самарали

ҳисобланади.

Аънанавий ёндашувдан фарқли ўлароқ, биринчи ўринда мавжуд

харажатларни

индексация

қилиш

ва

ушлаб

туриш

эмас,

балки

давлат

орган

-

лари

фаолиятининг

мақсад

ва

вазифаларини

аниқ

шакллантириш,

улар

амалга

ошираётган

бюджет

дастурлари

самарадорлигини

таққослаш,

жорий ҳақиқат

-

да

мавжуд

бюджет

ресурсларига

белгиланган

чекловларга

риоя

қилган ҳолда

белгиланган мақсадлар

ва

натижаларга

эришишни

тавсифловчи

кўрсаткич

-

ларнинг бюджет

жараёнидир

.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юқоридаги фикрлар бюджет

маблағларини самарали сарфлаш вазифасини янада долзарб аҳамиятга эга

эканлигини кўрсатади. Бу айниқса ҳар бир мамлакат ўзининг миллий

хусусиятларига, маданиятига, устуворликларига, давлатнинг фискал

барқарорлиги даражасига ва бошқаларга мос келадиган НЙБ моделини амалга

оширишда жуда муҳимдир. Шу нуқтаи

-

назардан НЙБ тўғрисидаги турли илмий

қарашларнинг

мавжудлиги камчилик эмас, балки афзаллик сифатида қаралиши

зарур. Чунки, бу ўз навбатида услубий базани ишлаб чиқиш учун манба бўлиб

хизмат қилади.


background image

713

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ФОЙДАЛАНИЛГАН

АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ

1.

https://lex.uz/docs/4966572

2.

https://lex.uz/docs/4966572

3. Moscher Frederik C. American Public Administration. Past, Present, Future.

Seventh Printing. Copyright 1975 by The The Maksvell School of Citizenship and
Public Affairs and the National Association of Schools of Public Affairs and
Administration. 1994. R. 291).

4. Diamond J. Performance Budgeting: Managing the Reform Process. IMF

Working Paper, International Monetary Fund. 2003.

Р

. 3–28.

5. Kelly Janet M. Performance Budgeting for State and Local Government / by

Janet M. Kelly and William C. Rivenbark. – 2nd ed. 2011. P. 23.

6. Shan Anwar and Shen Chunli. A Primer on Performance Budgeting.

Budgeting and Budgetary Institutions, edited by Anwar Shan, Washington: World
Bank. 2007. P. 137–178.

7. Примова Н. Ўзбекистонда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш

механизмини ривожлантириш. //

“Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot”

илмий

-

электрон журнали. 2024 й. №4

-

сон.

8. Friedman M. A guide to developing and using performance measures in

results-based budgeting. Baltimore, MD: The Finance Project. 1997. P. 1–34.

9. Hager G. and Hobson A. Performance-based Budgeting: Concepts and

Examples. Research Report No. 302. Legislative Research Commission. 2001. P. 3–
69.

10.

Young Richard D.

Performance-Based Budget Systems. USC Institute for

Public Service and Policy Research – Public Policy & Practice, 2003 (11). P. 12–24.

11. OECD.

Issues in Output Measurement for «Government in Glance». Issues

in Output Measurement for «Government in Glanc». OECD GOV Technical Paper 3.
OECD project on Management in Government. GOV/PGC. 2006. 10/ANN2. Paris.

12. Performance-based Budgeting: Concepts and Examples. Research Report

No. 302. Prepared by G. Hager and A. Hobson. Legislative Research Commission,
2001. P. 3–69.

13. Segal A. and Summers A. Citizens’ Budget Reports: Improving Performance

and Accoun-tability in Government. Reason Public Policy Institute, Policy Study No.
292. 2002. P. 1–48.

14. Robinson M. and Brumby J.

Does Performance Budgeting Work? An

Analytical Review of the Empirical Literature. IMF Working Paper, International
Monetary Fund. 2005.

Р

. 3–75.


background image

714

MOLIYA, PUL MUOMALASI VA KREDIT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON

WWW.INFOCOM.UZ

15. Grizzle G.A. Linking Performance to Funding Decisions: What Is the

Budgeter’s Roles? Public Productivity Review, Vol.10 (3). 1987. P. 33–44;

16. Schick A. Planning-Programming-Budgeting-System: A Symposium. Public

Administration Review, 26. 1966. P. 243–258).

17. Burkhead J. Government Budgeting. New York, NY: John Willey & Sons.

1956.

18. Berman E. and Wang XiaoHu.

Performance Measurement in U.S. Countries:

Capacity of Reform. Public Administration Review, Vol. 65 (5). 2000. P. 409–420;

19. Cope G.H.

Local Government Budgeting and Productivity: Friends or Foes?

Public Productivity Review, Vol. 10 (3). 1987.

Р

. 45–57.

20. Hood C.

The «New Public Management» in the 1980s: Variations on a

theme. Accounting Organization and Society, Vol. 20(2–3). 1995. P. 93–109.

21. Poister T.H. and Streib G.

Performance Measurement in Municipal

Government: Assessing the State of the Practice. Public Administration Review, Vol.
59 (4). 1999. P. 325–335.

22. Lee R.D. Jr.

A Quarter Century of State Budgeting Practices. Public

Administration Review, 57(2). 1997. P. 133–140.

23. Andrews M. and Hill H. The Impact of Traditional Budgeting Systems on

the Effectiveness of Performance-based Budgeting: A Different Viewpoint on Recent
Findings. International Journal of Public Administration, Vol. 26. No. 2. 2003. P. 35–
155.

24. Gilmour J.B. and Lewis D.

Does Performance Budgeting Work? An

Examination of the Office of Management and Budget’s PART Scores. Public
Administration Review, 66 (5). 2006. P. 742–752.

25. Shah A. Balance, Accountability, and Responsiveness: Lessons about

Decentralization. The World Bank Policy Research Working Paper Series, Paper 2021,
World Bank, Washington, DC. 1998. P. 1–43).

Библиографические ссылки

Moscher Frederik C. American Public Administration. Past, Present, Future.

Seventh Printing. Copyright 1975 by The The Maksvell School of Citizenship and

Public Affairs and the National Association of Schools of Public Affairs and

Administration. 1994. R. 291).

Diamond J. Performance Budgeting: Managing the Reform Process. IMF

Working Paper, International Monetary Fund. 2003. Р. 3–28.

Kelly Janet M. Performance Budgeting for State and Local Government / by

Janet M. Kelly and William C. Rivenbark. – 2nd ed. 2011. P. 23.

Shan Anwar and Shen Chunli. A Primer on Performance Budgeting.

Budgeting and Budgetary Institutions, edited by Anwar Shan, Washington: World

Bank. 2007. P. 137–178.

Примова Н. Ўзбекистонда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш

механизмини ривожлантириш. // “Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot” илмийэлектрон журнали. 2024 й. №4-сон.

Friedman M. A guide to developing and using performance measures in

results-based budgeting. Baltimore, MD: The Finance Project. 1997. P. 1–34.

Hager G. and Hobson A. Performance-based Budgeting: Concepts and

Examples. Research Report No. 302. Legislative Research Commission. 2001. P. 3–

Young Richard D. Performance-Based Budget Systems. USC Institute for

Public Service and Policy Research – Public Policy & Practice, 2003 (11). P. 12–24.

OECD. Issues in Output Measurement for «Government in Glance». Issues

in Output Measurement for «Government in Glanc». OECD GOV Technical Paper 3.

OECD project on Management in Government. GOV/PGC. 2006. 10/ANN2. Paris.

Performance-based Budgeting: Concepts and Examples. Research Report

No. 302. Prepared by G. Hager and A. Hobson. Legislative Research Commission,

P. 3–69.

Segal A. and Summers A. Citizens’ Budget Reports: Improving Performance

and Accoun-tability in Government. Reason Public Policy Institute, Policy Study No.

2002. P. 1–48.

Robinson M. and Brumby J. Does Performance Budgeting Work? An

Analytical Review of the Empirical Literature. IMF Working Paper, International

Monetary Fund. 2005. Р. 3–75.

Grizzle G.A. Linking Performance to Funding Decisions: What Is the

Budgeter’s Roles? Public Productivity Review, Vol.10 (3). 1987. P. 33–44;

Schick A. Planning-Programming-Budgeting-System: A Symposium. Public

Administration Review, 26. 1966. P. 243–258).

Burkhead J. Government Budgeting. New York, NY: John Willey & Sons.

Berman E. and Wang XiaoHu. Performance Measurement in U.S. Countries:

Capacity of Reform. Public Administration Review, Vol. 65 (5). 2000. P. 409–420;

Cope G.H. Local Government Budgeting and Productivity: Friends or Foes?

Public Productivity Review, Vol. 10 (3). 1987. Р. 45–57.

Hood C. The «New Public Management» in the 1980s: Variations on a

theme. Accounting Organization and Society, Vol. 20(2–3). 1995. P. 93–109.

Poister T.H. and Streib G. Performance Measurement in Municipal

Government: Assessing the State of the Practice. Public Administration Review, Vol.

(4). 1999. P. 325–335.

Lee R.D. Jr. A Quarter Century of State Budgeting Practices. Public

Administration Review, 57(2). 1997. P. 133–140.

Andrews M. and Hill H. The Impact of Traditional Budgeting Systems on

the Effectiveness of Performance-based Budgeting: A Different Viewpoint on Recent

Findings. International Journal of Public Administration, Vol. 26. No. 2. 2003. P. 35–

Gilmour J.B. and Lewis D. Does Performance Budgeting Work? An

Examination of the Office of Management and Budget’s PART Scores. Public

Administration Review, 66 (5). 2006. P. 742–752.

Shah A. Balance, Accountability, and Responsiveness: Lessons about

Decentralization. The World Bank Policy Research Working Paper Series, Paper 2021,

World Bank, Washington, DC. 1998. P. 1–43).