Авторы

  • Лолахон Байназарова
    Высшая школа бизнеса и предпринимательства при Кабинете Министров Республики Узбекистан

Биография автора

  • Лолахон Байназарова, Высшая школа бизнеса и предпринимательства при Кабинете Министров Республики Узбекистан
    70411202 – магистрант факультета проектного управления

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.digital-economy.113763

Ключевые слова:

Веб-технологиялар веб-платформалар баҳолаш моделлари алгоритмлар дастурий таъминот рақамли ва масофавий технологиялар.

Аннотация

Мақолада олий таълим муассасаси талабаларини масофавий веб-платформа орқали ўқитиш жараёнини бошқаришнинг асосий вазифалари муҳокама қилинади. Таълим платформаларини яратувчи wеb технологиялар ва таълимда эркин ва очиқ кодли дастурий таъминотларни таҳлил қилиш бўйича кенг ёритилган бўлиб, унда ташкилотга оид wеb технологиялари ва маълумотлар базалари ҳақида ҳамда амалий ишда уларнинг қўлланилиши акс этган.


background image

206

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАЛАРИНИ ЯРАТУВЧИ WЕB ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ВА ТАЪЛИМДА ЭРКИН ВА ОЧИҚ КОДЛИ ДАСТУРИЙ

ТАЪМИНОТЛАРНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Байназарова Лолахон Мирвахидовна

Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва

тадбиркорлик олий мактаби 70411202 – Лойиҳа бошқаруви факултети

магистранти

Аннотация:

Мақолада

олий

таълим

муассасаси

талабаларини

масофавий

веб

-

платформа

орқали

ўқитиш

жараёнини

бошқаришнинг

асосий

вазифалари

муҳокама

қилинади

.

Таълим платформаларини яратувчи wеb технологиялар ва

таълимда эркин ва очиқ кодли дастурий таъминотларни таҳлил қилиш бўйича

кенг ёритилган бўлиб, унда ташкилотга оид wеb технологиялари ва маълумотлар

базалари ҳақида ҳамда амалий ишда уларнинг қўлланилиши акс этган.

Калит сўзлар:

Веб-технологиялар, веб-платформалар, баҳолаш

моделлари, алгоритмлар, дастурий таъминот, рақамли ва масофавий

технологиялар.

АНАЛИЗ ВЕБ

-

ТЕХНОЛОГИЙ СОЗДАНИЯ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ

ПЛАТФОРМ И СВОБОДНОГО ПРОГРАММНОГО ОБЕСПЕЧЕНИЯ С

ОТКРЫТЫМ ИСТОЧНИКОМ В ОБРАЗОВАНИИ

Байназарова Лолахон Мирвахидовна

Высшая школа бизнеса и предпринимательства при Кабинете Министров

Республики Узбекистан 70411202 – магистрант факультета проектного

управления

Аннотация:

В статье рассматриваются основные задачи управления

процессом обучения студентов высшего учебного заведения посредством

удаленной веб

-

платформы. Веб

-

технологии, создающие образовательные

платформы, а также анализ бесплатного программного обеспечения с открытым

исходным кодом в образовании широко освещены, с обзором организационных

веб

-

технологий и баз данных, а также их применения на практике.

Ключевые слова:

Веб-технологии, веб-платформы, модели оценки,

алгоритмы, программное обеспечение, цифровые и дистанционные технологии.



background image

207

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ANALYSIS OF WEB TECHNOLOGIES FOR CREATION OF

EDUCATIONAL PLATFORMS AND FREE OPEN SOURCE SOFTWARE IN

EDUCATION

Baynazarova Lolakhon Mirvakhidovna

Higher School of Business and Entrepreneurship under the Cabinet of Ministers of

the Republic of Uzbekistan 70411202 – master’s student at the Faculty of Project

Management


Abstract:

The article discusses the main tasks of managing the learning process

of students of a higher educational institution through a remote web platform. Web
technologies creating educational platforms, as well as analysis of free and opensource
software in education, are covered extensively, with an overview of organizational web
technologies and databases and their applications in practice.

Keywords:

Web technologies, web platforms, assessment models, algorithms,

software, digital and remote technologies.

КИРИШ

Таълим платформаларини яратувчи веб технологиялар ва таълимда эркин

ва очиқ кодли дастурий таъминотларни таҳлил қилиш, бугунги кунда онлайн

таълимнинг ривожланиши ва унинг самарадорлигини оширишдаги аҳамиятини

кўрсатади.

Веб технологиялар ва эркин ва

очиқ кодли дастурий таъминотлар

таълим платформаларини яратиш ва бошқаришда муҳим рол ўйнайди. Уларнинг

мослашувчанлиги, самарадорлиги ва имкониятлари, таълим жараёнини

яхшилашда уларнинг қўлланишини янада кенгайтириш учун имкон беради.

Республикамизда АКТ имкониятларидан кенг фойдаланилган ҳолда ўқув

жараёнига қулай хизмат кўрсатиш ва сифатини оширишга алоҳида эътибор

қаратилмоқда

. 2017-2021-

йилларда Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан

…электрон

ҳукумат

тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг

самараси, сифатини юксалтириш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг

халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари

фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш…

вазифалари

белгиланган

[1]

. Ушбу вазифаларни бажариш, жумладан таълим сифатини

оширишга йўналтирилган электрон таълимни жорий қилиш учун замонавий

дастурий воситалардан фойдаланиш, олий таълим муассасалари электрон

таълим ресурсларини баҳолаш орқали электрон таълим самарадорлигини

ошириш бугунги куннинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.


background image

208

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Масофавий

таълим

тизими

орқали

кадрлар

тайёрлаш

сифатини

ошириш

,

тингловчилар

учун

масофавий

малака

ошириш

имкониятини

яратиш

,

таълимнинг

турли

интерактив

шаклларини

бир

-

бирига

яқинлаштиришга

эришиш

мумкин

[2].

Бугунги

кунда

хорижда

масофавий

таълимдан

шахсий

режа

асосида

уйдан

туриб

билим

олиш

,

университет

томонидан

тайёрланган

видеодарслардан

фойдаланиш

,

ишлаб

чиқаришдан

ажралмаган

ҳолда

таълим

олиш

,

шунингдек

бир

вақтнинг

ўзида

қўшимча

тарзда

бошқа

йўналишларда

таълим

олиш

ва

шахсий

қизиқишлари

бўйича

салоҳиятини

ошириш

тажрибаси

кенг

татбиқ

қилинмоқда

.

Юртимиз

таълим

муассасаларида

жорий

қилинаёгтан

ахборот

-

коммуникация

технологиялари

инфратузилмаси

ҳам

келажакда

бу

каби

имкониятлардан

фойдаланишга

хизмат

қилади

.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ

Ҳозирги

кунда жамиятни ривожланишининг замонавий босқичи фан,

техника ва технологияни ривожланишининг инновацион моделларига ўтиш

билан характерланади. Бунда эса компьютер, информацион ва

телекоммуникацион технологиялар катта аҳамиятга эга бўлади. Бундай

шароитда таълим жараёнини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини

ошириш муаммоси муҳим ва долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўқув

жараёнида ўқитиш технологияларидан масофадан ўқитиш

тизимидан,

w

е

b

платформалардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда

[3]

. Олий ўқув юртлари талабаларини масофавий

w

е

b

платформалар орқали

ўқитиш жараёнини бошқаришнинг асосий вазифаси шу жараённи характерловчи

кўрсаткичлар бўйича таълим жараёнини такомиллаштириш ва унинг

самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Олиб

борилган

илмий

-

методик

тадқиқотларнинг

таҳлили

шуни

кўрсатадики

,

оммавий очиқ онлайн

курс

(

ОООК

)

лар

жуда

янги

йўналиш

бўлганлиги

сабабли

(

оммавий очиқ онлайн

курс

термини

2008-

йил

биринчи

бўлиб

киритилди

)

кам

ўрганилган

,

шундай

бўлсада

ўрганилаётган

ва

тадқиқ

қилинаётган

муаммонинг

назарий

ва

амалий

томонларининг

айрим

қирралари

билан

хорижда

D.Komer, S. Dauns, K. G. Skripkin, L. Breslov, D. E.Pritchard, J.

DeBoer, A. McAuley, B. Stevart, G. Siemens, D. Cormier, L. Pappano, S.Mak,
R.Villiams, J.Mackness va D.Simenslar,

республикамизда

оммавий очиқ онлайн

курслардан

фойдаланган

ҳолда

ўқув

жараёнини

ташкиллаштириш

мавзуси

бўйича

мақола

муаллифи В

.

Ҳамидовлар

тадқиқотлар

олиб

борганлар

.

Dave Cormier –

ўзининг

“The Open Course: Through the Open Door--Open

Courses as Research, Learning, and Engagement”

мақоласида

....

Онлайн

очиқ

курслар

курс

ғояси

ҳақидаги

бир

қанча

тахминларга

қарши

чиқади

ва

ўқитувчиларга

,

хоҳ

у

профессор

-

ўқитувчилар

,

хоҳ

тренерлар

ёки

ўқитувчилар


background image

209

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

бўлишидан

қатъи

назар

,

ўз

соҳалари

бўйича

янги

тушунчалар

бериши

ҳамда

таълим

жараёнини

янада

фойдалироқ

қилиши

мумкин

.

Онлайн

очиқ

курслар

коммуникация

технологияларидан

фойдаланиши

ва

ўқувчиларга

ўқув

жараёни

билан

тўлиқ

шуғулланиш

учун

эшикларни

очиши

мумкинлиги ҳақидаги

тушунчаларни баён этади

[4].

Jenny Mackness –

ўзининг “

The Ideals and Reality of Participating in a MOOC”

мақоласида курс

қанчалик

мустақил

,

ҳилма

-

хил

ва

очиқ

бўлса

ва

талабалар

қанчалик

кўп

боғланган

бўлса

,

уларнинг

ўрганиши

одатда

онлайн

курс

билан

боғлиқ

тузилма

,

қўллаб

-

қувватлаш

ва

модератциянинг

этишмаслиги

билан

чекланиши

эҳтимоли

шунчалик

юқори

бўлади деб таъкидлаган.

МЕТОДОЛОГИЯ

Электрон таълим ривожланиши таълим жараёнига унинг самарали тадбиқ

этилиши амалиётини янада кенгайтириб, ҳозирги замон таълим

парадигмасининг ривожланишида асосий векторларни белгилаб берувчи

замонавий тенденциялар ва мавжуд жаҳон тажрибасига диққат билан назар

солишни талаб этмоқда.

Ҳозирги

кунда ҳақиқатдан ҳам бутун дунёда ривожланиб такомиллашиб

бораётган масофадан ўқитиш тизимлари барча учун қулай бўлиб бормоқда.

Шунинг учун ҳам бу

тизим назорат қилиш анча қулай ва осон усуларини ишлаб

чиқиш, ишлаб чиқилган методларни тадбиқ этиб барча назорат ишларини

автомат тарзда амалга оширилади.

Таҳлил натижаларидан аён бўлдики, олий таълим тизимида оммавий очиқ

онлайн курслардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ва профессор

-

ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкиллаштириш бўйича

муаммолар ҳали етарли даражада ўрганилмаган.

МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР

Сўнгги йилларда электрон таълим ривожланишининг энг истиқболли

йўналишларидан бири

ОООКларнинг шаклланиши бўлди, уларнинг асосида

эса оммавий ва барчага тенг имкониятлар мавжуд бўлган таълим ғояси ётади.

ОООК

бу оммавий очиқ онлайн курслар (инглиз.

— Massive Open Online

Course, МООC) бўлиб, улар жаҳоннинг кўплаб университетлари томонидан Ер

шарининг исталган нуқтасида бўлган ҳар қандай инсонга масофавий

технологиялар ёрдамида профессор

-

ўқитувчилар ва юз минглаб талабалар (курс

тингловчилари)га эркин мулоқотни ташкил қилиш имкониятини берувчи

академик курсларни тақдим этади

[5].

ОООКнинг сири нимадан иборат? Нима учун бундай ноодатий таълим

тури оммалашиб, шиддат билан ривожланиб бормоқда? Ушбу саволларга жавоб

беришга ҳаракат қилиб кўрамиз. Тарихга назар солсак, ОООК атамаси 2008

-


background image

210

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

йилда АҚШда пайдо бўлиб, аммо ҳозирги таълим ОООК йўналишига

2011-

йилда Стенфорд шаҳрида яратилган Coursera асос солган ва у дастлаб

АҚШнинг учта йирик университетларнинг очиқ ресурсларини бирлаштирди,

2012-

йилда Time журнали фикрига кўра, энг яхши таълим сайти бўлган. Coursera

асосчилари Эндрю Ын

ва Дафна Коллер ўз лойиҳасини оммавий онлайн ўқитиш

ғоясида

(“бир дунёдан бир курс”) шакллантириб, барча хоҳловчиларга

жаҳоннинг етакчи университетлари маърузаларини тинглаш имкониятини

берди.

1-

расм.

Оммавий онлайн очиқ курслар ташкил этган ташкилотлар


background image

211

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

2-

расм.

Coursera

расмий сайтинг умумий кўриниши

Фақатгина биринчи ярим йил ичида лойиҳада иштирок этиш учун

1 млн.га яқин тингловчилар аъзо бўлдилар, 2015

-

йил март ойида Coursera да

деярли 12 млн. фойдаланувчилар (2015

-

йил 15

-

мартда

11 937 678 киши)

рўйхатдан ўтиб, Courseraнинг 116 ҳамкори тақдим этган 984 курсда ўқидилар,

айниқса, 2013

-

йилдан бошлаб кўпгина олий таълим тизими ривожланган

мамлакатларда ОООКга бўлган қизиқиш бутун дунёда кенг тарқалиб кетди.

Бу соҳада 15 ОООК

-

майдончалар (Coursera, EdX, Udasity ва бош.)

ва

миллионлаб тингловчиларга эга АҚШ етакчилардан бири бўлиб саналади

[7-8].

Ўзининг ОООК майдончаларини Германия (Invercity) ва Испания (Srypt 4), Буюк

Британия 12 олий таълим муассасасидан иборат Futurelearn, Европа Иттифоқи

Open up Ed (11 университет) иттифоқларини яратдилар.

2023-

йилги

“Coursera Global Skills Report

” ҳисоботига кўра

Coursera

фойдаланувчилари

сони

124

миллиондан

ошган

,

умумий

курслар

сони

эса

5400

га

яқинни

ташкил

қилган

.

Платформанинг

кўп

фойдаланувчилари

машҳур

рақамли

касблар

бўйича

сертификатларга

эга

дастурларни

танламоқда

.

ОООКнинг кенг тарқалиши масофавий технологиялардан максимал

фойдаланган ҳолда янги таълим парадигмасининг шаклланишига ва ягона

трансмиллий ахборот

-

таълим муҳити яратилишига олиб келади. Ҳозирда

Coursera лойиҳаси

ишга тушгандан бошлаб электрон таълимнинг

машҳурлиги

ниҳоятда ошиб кетди

[6].


background image

212

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

3-

расм.

Coursera

расмий сайтидаги курслардан наъмуналар

4-

расм.

Yudacity

расмий сайтининг умумий кўриниши

Шу билан бирга, онлайн

-

курсларнинг сифати ҳам ошган, узлуксиз ра

-

вишда технологиялар такомиллашиб бормоқда, материални ўзлаштириш ва

фойдаланиш учун қулай бўлган универсал виртуал муҳитни яратишга ёрдам

берадиган турли иловалар ва платформалар ишлаб чиқилмоқда. ОООК

лойиҳаларига ишончлилик ва аҳамиятлиликнинг ортиши жаҳоннинг етакчи

университетлари бўлган Масачусетс технологик, Стенфорд, Гарвард ва

бошқаларнинг иштироки натижасида содир бўлаяпти. Шуни ҳам айтиб ўтиш


background image

213

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

жоизки, ОООК ҳақида фикрларнинг ҳар хиллигига қарамай, онлайн

-

курслар

оммалашиб бормоқда

[8]

. ОООКнинг уч

-

тўрт йиллик фаол тарқалиши бир неча

ўнлаб, ҳатто минглаб кишилардан иборат аудиторияни тўплаш каби сенсацион

натижаларга олиб келди. Ўзининг бепуллиги туфайли оммавий ва очиқ бўлган

етакчи жаҳон университетларининг курслари бўйича ўқиш ҳозирда ҳақиқатга

айланди, бу эса миллионлаб инсонлар учун юқори савияда узлуксиз таълимнинг

ривожланишини таъминлади ҳамда катта маблағ бўлмаган тўловлар эвазига

имтиҳонларни топшириб ёки якуний топшириқларни бажариб, сертификат

олишга имкониятлар яратилди.

5-

расм

.

ОООК тугатганлигини тастиқловчи сертификат намунаси

ОООКнинг асосий хусусиятлари таълимнинг узлуксизлик ва шахсга

йўналтирилган тамойилларини амалга ошириш, тушуниш учун қулай бўлган

шаклга келтириб, замонавий илмий ғояларни кенг тарғиб этиш каби вазифалар

билан боғлиқ:

1) оммавийлик, яъни курс тингловчилари сони чексизлиги;

2) очиқлик, яъни истаган кишига, унга қулай жойда ва вақтда билимларни

бепул бериши;

3) курсларнинг яхлитлиги, яъни курслар нафақат ўқув материал парчалари,

балки амалий машғулотлар, коммуникация, олинган билимларни назорат

қилувчи материлларни ўз

ичига олади;

4) курс муваффақиятли ўзлаштирилганда сертификат олиш имконияти.


background image

214

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Онлайн

-

курсларда ўқиш натижаларини ҳисобга олиш бўйича ҳаракатлар

АҚШда кузатилмоқда. У ерда 2013

-

йилда Америка таълим

кенгаши

университетлар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва АҚШ коллеж

-

ларида ҳисобга олиш учун тавсия қилинган 5та курсни маъқуллади. Курслар

якунида реал вақтда видеоконференция режимида аккредитациядан ўтган

имтиҳон хизмати ёрдамида онлайн

-

имтиҳон ўтказилади.

Еврокомиссия ҳам ВМПасс лойиҳани виртуал мобиллик ва очиқ таълим

ресурлар бўйича ўқишни, онлайн

-

машғулотларни реал машғулотларга

тенглаштириш, ОООК бўйича аттестация натижаларини расмий ўқиш

дастурларига, шу билан бир қаторда, университет дастурларига киритишни

қайта ҳисоблаш имкониятини берувчи ўқиш паспорти ёрдамида тан олинишини

маъқуллади.

Лойиҳа онлайн

-

таълимни анъанавий таълимга тенглаштириш ва уларнинг

дипломларини тенг аҳамиятли қилишни таклиф этади. Массачусетс технологик

институти ва Гарвард университетлари томонидан яратилган

EdX

платформасида билимнинг турли соҳалари бўйича 300 дан ортиқ курслар

жойлаштирилган. Бугунги кунда

2011–

2012 йилларда АҚШда старт олган,

юқорида қайд этилган учта платформа (

Coursera, EdX, Udacity)

лар аудиторияси

миллионлаб инсонларни ўз

ичига қамраб олади, аммо бошқа давлатларда ОООК

воситасида таълимни амалга оширувчи ўхшаш лойиҳалар пайдо бўлмоқда

[8].

Буюк Британияда Очиқ университет етакчи олий таълим муассасалари

билан биргаликда

FutureLearn

платформасини яратди, Россияда

Lektorium

ло

-

йиҳаси ишга туширилди, унинг доираси иккита: медиатека (очиқ

видеомаърузалар) ва ОООК йўналишларида фаолият олиб бормоқда.

Австралиянинг очиқ университетлари

Open 2 Study

лойиҳасини йўлга қўйди,

уларнинг платформасига саккизта категория бўйича тақсимланган 50та курслар

жойлаштирилган.

Канада, Европа Иттифоқи, Лотин Америкада интернет

-

майдонлар яратиш

бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, бу мамлакатларнинг

университетлар ва ташкилотлар томонидан ўз

сайтлари ёки мустақил сайтларда

таклиф қилинувчи кўпчилик ОООКлар мавжуд. Д.Сименс 2012

-

йилдаги

интернет нашридан бирида ОООКни яратишда қўлланувчи педагогик

моделларнинг фарқларини таҳлил қилди.

Coursera

ва

EdX

лойиҳаларининг

шиддатли

ривожланишига тўхталиб, биринчи навбатда, диққатини ОООКнинг

олий таълим тизимидаги ўрни, курсларнинг шакллари каби масалаларга эмас,

бутун дунёда миллионлаб талабаларнинг ҳаётини ўзгартирувчи ОООКнинг

таълим потенциалига қаратди, бу ОООК яратувчиларнинг биринчи навбатдаги

мақсади бўлиши керак, деб таъкидлади

[9].


background image

215

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ОООК форматидаги курслар узвий боғ¬ланган маърузалар, олинган

билимларни назорат қилувчи тест ва топшириқлар, ўқитувчи ва талабалар

ўртасида махсус интернет

-

майдончада доимий мулоқотни ҳамда энг яхши

талабаларни аниқлаш учун якуний имтиҳон ўтказишни ўз ичига олган ва

интерактив масофавий ўқув жараён ўтказиш учун мўлжалланган.

6-

расм.

ОООК ўқув жараёнининг кўриниши

ОООКда тингловчилар ўзаро мулоқотига кўп эътибор берилади, масалан,

форумлар орқали, онлайн ва шахсан мулоқот қилиш, маърузаларни биргаликда

кўриш ва б. Очиқ онлайн

-

курсларда ўқиш жараёнида ўқув курсининг жадвали

бўйича топшириқларни ўз вақтида бажариш мажбурий ҳисобланади.

ХУЛОСА

Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, таълимни модернизация ва ислоҳ

қилиш

жараёнлари олий таълим тизимида, айниқса, яққол намоён бўлади.

Бу

ерда дарс бериш жараёнида янги технологиялар таълим сифатини ошириш

мақсадида доимий равишда жорий этиб борилиши зарур. Ўз

-

ўзидан равшанки,

таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёни мамлакатда амалга оширилаётган

ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳотларнинг зарурий омили ҳисобланади ва доимий

характерга эга. Бу жараёнда олий таълим сифатини таъминлашда илғор хорижий

тажрибалар ва модулларни татбиқ этиш устувор вазифалардан бири бўлиб

қолиши

жуда муҳимдир.

Масофадан ўқитиш тизимида дастурий воситалар маълум бир Фан

соҳасини ёки предметни ўрганиш учун мўлжалланган бўлиб, ўқитиш жараёнида

ёки талабаларни мустақил билим олишида кўпроқ фойдаланилади. Масофадан


background image

216

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ўқитиш тизимида назарий, Амалий ва назорат машҳулотларини

ташкиллаштириш ўқув дастурларининг ўрнига қараб фойдаланиш ҳам

ўқув

жараёни самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

Масофадан ўқитиш тизимини амалга ошириш учун энг самарали

воситалардан бири автоматлаштирилган ўқитиш курслари машғулотларни

ўтказиш жараёнини мукаммаллаштириш билан бирга талабаларни мустақил

ишлашини такомиллаштиришда кўпроқ қўлланилади.

Масофадан ўқитиш тизими учун автоматлаштирилган ўқитиш курсларини

яратиш мураккаб жараён ҳисобланади. Бунинг учун шу предмет бўйича

мукаммал билимга эга бўлиши билан бирга таълим жараёнида компьютер ва

ахборот технологияларининг психологик ва услубий таъминоти ҳам талаб

этилади.

Ахборот технологиялари асосида масофадан ўқитиш тизими традицион

ўқитиш тизими билан уйғунлашган ҳолда амалга оширилади. Бунинг учун

масофадан ўқитиш тизимида интерактив интернет технологиялар, чат, муаммоли

мунозаралар, телеконференциялар, ўқитувчи ва талабаларни мулоқот қилиш

учун эълонлар ойнаси, талабаларни билимини назорат қилиш ва баҳолаш, турли

хил тренажёрлар қўлланилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

-

йил 15

-

августдаги ПҚ

-

3245-

сонли Қарори.

2.

Электрон университет. Масофавий таҳлим технологиялари. Олий

таҳлим муассасалари учун:/ А.Парпиев, А.Марахимов, Р.Ҳамдамов,

У.Бегимқулов, М.Бекмурадов, Н.Тайлоқов. ЎзМЕ давлат илмий нашриёти.

-

Т.:

2008. 196 б.

3

. Г.С.Турдийева М.Н.Исмоилова ―

Масофадан ўқитишнинг Моодле

тизимида ишлаш БухДУ 2014.

4.

Андреев А.В., Андреева С.В, Дотсенко И.Б. Практика электронного

обучения с исползованием Моодле.

Таганрог: Изд

-

во. ТТИ ЮФУ,

2008. – 146

с.

5.

Абдуқодиров А.А. Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти.

Монография нашриёти, 2009.

6

. Демкин В.П. Можаева Г.В. Технологии дистанционного обучения

Томск,

2007.

7. https://www.udacity.com/
8. https://blog.coursera.org/announcing-the-coursera-global-skills-report-2023/
9.https://www.researchgate.net/publication/235886519_The_Ideals_and_Realit

y_of_Participating_in_a_MOOC

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 15-августдаги ПҚ-3245-сонли Қарори.

Электрон университет. Масофавий таҳлим технологиялари. Олий таҳлим муассасалари учун:/ А.Парпиев, А.Марахимов, Р.Ҳамдамов, У.Бегимқулов, М.Бекмурадов, Н.Тайлоқов. ЎзМЕ давлат илмий нашриёти. - Т.: 2008. 196 б.

Г.С.Турдийева М.Н.Исмоилова ― Масофадан ўқитишнинг Моодле тизимида ишлаш БухДУ 2014.

Андреев А.В., Андреева С.В, Дотсенко И.Б. Практика электронного обучения с исползованием Моодле. – Таганрог: Изд-во. ТТИ ЮФУ, 2008. – 146 с.

Абдуқодиров А.А. Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти. Монография нашриёти, 2009.

Демкин В.П. Можаева Г.В. Технологии дистанционного обучения Томск, 2007.