Қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича ёндaшув хусусида

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
117-126
25
10
Поделиться
Нуруллаев, А. (2019). Қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича ёндaшув хусусида. Экономика и инновационные технологии, (5), 117–126. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11139
Абдулазиз Нуруллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь, к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича ёндaшувнинг зарурлиги, асосий йўналишлари тадқиқэтилган. Қишлоқ хўжалигидаги рискларни бошқаришда суғурта тизимининг устунликлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари
илмий асослаб берилган. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида уни қўллаш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

117

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ИНСТИТУЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАР

ШАРОИТИДА ДАВЛАТ КЎМАГИ АСОСИДА РИСКЛАРНИ

СУҒУРТАЛАШ МЕТОДОЛОГИЯСИГА ЯНГИЧА ЁНДAШУВ

ХУСУСИДА

Нуруллаев Абдулазиз Сирожиддинович

1

1

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси,

и.ф.н.,доцент

Ўзбекистон, 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 49

E-mail:

aleks_4240@mail.ru

Аннотация:

Мақолада қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар

шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича
ёндaшувнинг зарурлиги, асосий йўналишлари тадқиқэтилган. Қишлоқ хўжалигидаги
рискларни бошқаришда суғурта тизимининг устунликлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари
илмий асослаб берилган. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида уни қўллаш
имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калитсўзлар:

қишлоқ хўжалиги, фермер хўжалиги, хатарлар, зарар, суғурта,

агросуғурта, суғурта маҳсулотлари, хатарларни бошқариш, кредит, биржа, хеджирлаш,
шартнома.

Abstract:

The article investigated the need for a new approach in the methodology of risks

insurance, based on state support inconditions of institutional transformations in agriculture. The
article provides advantages and peculiarities of the insurance system in managing agricultural
risks. The possibilities of their application in agriculture of the Republic of Uzbekistan were
investigated and recommendations were developed.

Keywords:

agriculture

, farming, risks, losses, insurance, agro-insurance, insurance products,

risk management, credit, stock exchange, hedging, contracts.

Кириш.

Мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан бир

қаторда қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам мулкчилик шаклларини ўзгартириш,
деҳқонларда ерга эгалик ҳиссини шакллантириш, тизимга хизмат кўрсатадиган бозор
инфратузилмасини барпо этиш юзасидан улкан аҳамиятга молик ишлар амалга
оширилди. Ушбу тадбирлар қишлоқ аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошириш,
ишсизлик муаммосини ҳал этиш, қолаверса, ички ва ташқи бозорни сифатли қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилгандир.

Ҳозирги шароитдақишлоқ хўжалиги соҳасидаги институционал ўзгаришлар ва

бу соҳанинг замон билан ҳамнафаслигини таъминлаш, асосий қишлоқ хўжалиги
товарлари ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилаётган маҳсулотларнинг
жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллашига ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда[1]. Бу
борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган пахта ва бошоқли
дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот,
озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва
узумзорларни яратиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

118

рағбатлантириш учун қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган агросаноат корхоналарини
ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё,
молиявий ва бошқа илғор технологияларга асосланган замонавий бозор хизматлари
кўрсатишни янада кенгайтириш[2] каби вазифалар белгилаб берилган.

2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш мамлакатда амалга оширилаётган
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига, Ҳукуматнинг молиявий-иқтисодий
муносабатларнинг барча жиҳатларини ислоҳ қилиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг
иқтисодий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ
қабул қилинган қарорларига асосланади. Концепцияни ишлаб чиқиш зарурати узоқ
муддатли истиқболда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини чеклайдиган
мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни, хавф-хатар ва таҳдидларни ҳал этиш,
шунингдек, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ҳозирги ҳолатидан барқарор
ривожланишга ўтишнинг мақсадлари ва устуворликларини белгилаш ва аҳоли ҳаёт
даражасини ошириш билан боғлиқдир[3].

Мамлакат иқтисодиётини ривожланишнинг барқарор треакториясига киритиш

учун қулай муҳитни таъминлайдиган

институционал ислоҳотларни амалга ошириш

қишлоқ хўжалигида

бозор механизмларига асосланган мамлакатнинг озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлашга, қишлоқ хўжалигида ресурсларни тақсимлашни ва нарх
белгилашни эркинлаштиришга, ердан фойдаланишнинг самарали механизмларини
жорий этишга йўналтирилган иқтисодий муносабатларнинг самарали тизимини
яратишга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Табиий иқлим шароитларига нисбатан юқори даражадаги қарамлик қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришидаги рискларни бошқаришда суғурта ва суғурта тизими
имкониятларидан кенг тарзда фойдаланиш заруратини юзага келтиради. Суғурта
тармоқда янги технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ рисклар, кредит
ресурсларидан фойдаланишдаги рисклар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини биржа
тизими (спот, форвард, фьючерс) орқали сотиш давомида юзага келувчи рискларни
самарали бошқариш имконини беради. Сифатли суғурта хизматлари ва бу борадаги
ҳукумат

дастурларини

ишлаб

чиқиш

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

ишлабчиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга имкон беради,
аграр тармоқни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат бюджети харажатларини
қисқартиради.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида

давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш масалаларининг назарий, методологик
ва амалий жиҳатлари махсус, мустақил тадқиқот объекти сифатида етарли даражада
ўрганилмаганлиги мазкур илмий мақола мавзусининг долзарблигини ва илмий-
амалий аҳамиятга эга эканлигини белгилаб беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Р.Х. Адуковтаъкидлашича, “аграр ислоҳотлар жараёнини бошқариш нуқтаи-

назаридан “институт” тушунчасининг бирор-бир классик талқини тўлиқ эмаслигини
таъкидлаб, бу масалада “институт” тушунчасини бир-бирини тақозо этувчи ва
тўлдирувчи – “институт омиллари” (мулкчилик, давлат, фирма, бозор институтлари ва
ҳ.к.), “институт механизмлари” (хуқуқий-меъёрий актлар, дастурлар, режалар,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

119

йўриқномалар, шартномалар ва ҳ.к.) ва “институт-шароитлари” (анъана ва урф-
одатлар, қадриятлар, ижобий намуналар)”[7].

Институционал аграр таркибий бўғин таҳлилида айрим статист тадқиқотчилар,

жумладанП.И. Дугин,В.Н. Галин“хўжаликларнинг уч тоифасини фарқлаш лозимлигини
таъкидлайди: йирик – қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, ўрта – фермер-деҳқон
хўжаликлари ва майда - уй хўжаликлари ва дала-ҳовлилари”[14].

В.И. Гайдук фикрича, “қишлоқ хўжалиги соҳасидаги институтлар – турли мулк

( хусусий, умумий, давлат, маҳаллий ва ҳ.к.) кўринишидаги турли хуқуқий шакл
(ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона, акциядорлик жамияти ва б.)даги
юридик шахс ташкил этиб ёки ташкил этмасдан (шахсий ёрдамчи хўжаликлар,
фермер хўжаликлари, якка тартибдаги тадбиркор ва ҳ.к.) хўжалик юритувчи
субъектлар бўлиб, улар оддий ва мураккаб, яъни бир қанча оддий ташкилотлар
(уюшма, холдинг, кластер ва б.)дан ҳам ташкил топишлари мумкин”[12].

Г.М. Гриценкотаъкидлашича

, “

институтлар икки муҳим таркибдан ташкил

топади: 1. Институционал шакл.Бу – юридик шахснинг ташкилий-хуқуқий асоси ёки
фермер(деҳқон) хўжалиги ва шахсий ёрдамчи хўжаликнинг шаклидир;2.
Институционал меъёр, яъни институционал муҳитда ўзаро яхлит муносабатда
фаолият юритувчи хўжалик субъектларининг тартиб-қоидалари мажмуи”[13].

МДҲ мамлакатларида рискларни бошқариш масалаларини тадқиқ этиш ўтган

аср охирларида ниҳоятда фаоллашди. Жумладан, И.Т.Балабанов ўз тадқиқотларида
риск-менежментининг мазмуни ва уни ташкил этиш, хатар даражасини пасайтириш
усуллари, йўналишлари ва стратегияси, уларни суғурталаш [8], К.В.Балдин рисклар
шароитида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг методологик, ташкилий ва
технологик асослари [9], С.М.Васин ва В.С.Шутовлар тадбиркорлик фаолиятидаги
рисклар ва уларни туркумлаш, рискларни аниқлаш ва таҳлил қилиш усуллари,
корхона стратегиясида рискларни бошқариш хусусиятларини [11] тадқиқ
этганлар.Мамлакатимиз

олимларидан

М.Шарифхўжаев

ва

Ё.Абдуллаевлар

таваккалчилик (риск)ни бошқариш, хавф ва таваккалчилик турлари ҳамда уларни
бошқариш [20], Ш.Зайнутдинов, А.Шермуҳаммедовлар бошқарув жараёнида дуч
келадиган хатарлар ва уларнинг таҳлили, хатарларнинг тури ва бошқариш шакллари
[16], А.Абдуллаев,X.Айбешов, Қ.Рустамов, У.Мустафоевлар аграр соҳада ишлаб
чиқаришни ташкил этишнинг илғор шаклларидан бири ҳисобланган фермер
хўжаликларининг илмий-назарий асослари [5], А.Абдуғаниев қишлоқ хўжалиги ва
унинг иқтисодиётдаги роли, аҳамияти, унинг самарадорлигини ошириш [6]
масалаларида илмий изланишлар олиб борганлар.

Мазкур муаллифлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида турли хўжалик

юритиш

шакллари,

жумладан

фермер

хўжаликлари

самарали

фаолияти

масалаларини ва бу жараёнда давлат иштирокининг объектив зарурлигини тадқиқ
этдилар. Бироқ, уларда айнан агросуғуртанинг замонавий шакллари ва самарали
воситаларидан кенг фойдаланиш масалалари кўриб чиқилмаган. Айнан мазкур
долзарб жиҳатлар бизнинг тадқиқимиз предметини ташкил этган.

Тадқиқот методологияси

Мақолада“қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар” ҳамда “давлат

кўмаги асосида қишлоқ хўжалигида рискларни суғурталаш методологияси”
тадқиқига тизимли ёндашув усулидан,қишлоқ хўжалигида давлат кўмаги асосида
рискларни суғурталашнинг асосий тамойиллари, шакллари ва ташкилий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

120

моделларининг хусусиятларини ҳамда ривожланиш қонуниятларини ёритишда
қиёсий таҳлил ва мантиқий ёндашув усулидан,“Ўзагросуғурта” АЖнинг 2016-2018
йиллардаги қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича кўрсаткичлари таҳлилида миқдорий
ва сифат таҳлили каби усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида рискларни

бошқаришнинг суғурта амалиётини такомиллаштириш зарурати қуйидагиларда ўз
аксини топади:

- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ўзига хос иқтисодий фаолият тури

сифатида юқори даражадаги хатарлар билан боғлиқ эканлиги;

- аксарият ҳолларда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг табиий офатлар ёки

ишлаб чиқаришдан кўрган зарарларни мустақил қоплай олмасликлари;

- суғурта ҳимоясининг салбий ҳодисалар билан боғлиқ йўқотишларни қоплаш

ҳамда аграр тармоқнинг барқарор ривожланиш суръатларини таъминлаш кафолати
сифатида хизмат қилиши.

Амалиётда қишлоқ хўжалигидаги рискларни бошқаришга қаратилган турли хил

стратегиялар ишлаб чиқилган, бироқ агросуғурта қишлоқ хўжалигида турли
рисклардан, кўзда тутилмаган йўқотишлардан ҳимоя этишнинг самарали воситаси
бўлиб қолмоқда.

Агросуғурта барча турдаги қишлоқ хўжалиги рискларини бошқаришнинг

синалган механизми эканлиги билан бир қаторда суғурта бозорининг барча
иштирокчилари манфаатларини бирлаштиришнинг энг мақбул йўли ҳамдир. Шунинг
учун аграр соҳани суғурталашнинг замонавий моделларини ривожлантириш унга
инновацион ёндашувни тақозо этади.

Кейинги вақтларда фермер хўжаликлари томонидан ер майдонларидан

фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда: “Фермер хўжаликлари ва бошқа
қишлоқ

хўжалиги

корхоналарининг

ер

участкалари

майдонларини

мақбуллаштиришда, уларнинг охирги уч йиллик фаолияти тўлиқ таҳлил
қилинади.Агарда, қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ўлчами
юқорида келтирилган миқдорлардан кам бўлса, улар мақбуллаштирилади. Бунда
туман ҳокимликлари захирасига қайтарилган ер участкалари, биринчи навбатда
тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган, молиявий ҳолати яхши ва қишлоқ хўжалиги
техникаларига эга кўп тармоқли фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик
кластерлари, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарга устуворлик
берилади”[4].

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар кўламини кенгайтириш, фермер ва

деҳқон хўжаликларининг самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар
яратилаётганлигини ижобий ҳол сифатида баҳолаш мумкин. Деҳқончилик маҳсулоти
ишлаб чиқарувчиларга ерни тендер асосида узоқ муддатга ижарага берилаётганлиги
ва бунда турли омилларни, хусусан, фермерларнинг тегишли маълумотга ва техникага
эгалигини ҳисобга олинаётганлиги ердан унумли фойдаланиш, пировардида,
ҳосилдорлик даражасини кўпайишига хизмат қилади.

Шу билан бир қаторда фермер ва деҳқон хўжаликларининг муваффақиятли

фаолият кўрсатиши фақатгина юқоридаги омиллар билан белгиланмаслигини ҳам
унутмаслик зарур. Қишлоқ хўжалиги соҳасини бир маромда ривожланишига


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

121

агротехника қоидаларига етарли даражада риоя этиш билан эришиб бўлмаслигини
ҳам амалий тажриба кўрсатмоқда. Гап шундаки, тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини
ошишига, бинобарин, ҳосилдорлик даражасини кўпайишига об-ҳавонинг қулай
келиши, ёғингарчиликни меъёрида бўлиши ва шу каби табиий ҳолатлар катта таъсир
кўрсатади.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб

чиқарувчиларнинг, биринчи навбатда, фермер ва деҳқон хўжаликларининг табиий
офатлар ва бошқа олдиндан кўриб бўлмайдиган стихияли ҳодисалар рўй бериши
натижасида кўрган зарарларини қоплашда суғурта муҳим ўрин тутади. Зеро, суғурта –
барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг мулкий манфаатларини ҳимоя
этувчи ишончли воситадир.

Фан ва технология тараққиётининг айни пайтдаги юксак даражасига қарамай,

дунёдаги кўплаб давлатлар аграр тармоқдаги қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий
талофат етказувчи табиий-иқлим ва иқтисодий мазмундаги хатарларнинг кучайиши
билан боғлиқ муаммоларга тез-тез дуч келмоқдалар ҳамда бу каби муаммолар
тобора глобал характерга эга бўлиб бормоқда.

Айни пайтда, ушбу масаланинг халқаро амалиёт тажрибаси таҳлили қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқариши узлуксизлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашда
хатарларни бошқаришнинг энг самарали усули суғурта эканлигини кўрсатмоқда.

Табиий иқлим шароитларига нисбатан юқори даражадаги қарамлик қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришидаги хатарларни бошқаришда суғурта ва суғурта тизими
имкониятларидан кенг тарзда фойдаланиш заруратини юзага келтиради. Суғурта
тармоқда янги технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ хатарлар, кредит
ресурсларидан фойдаланишдаги хатарлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини биржа
тизими (спот, форвард, фьючерс) орқали сотиш давомида юзага келувчи хатарларни
самарали бошқариш имконини беради. Сифатли суғурта хизматлари ва бу борадаги
ҳукумат дастурларини ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга имкон беради, аграр
тармоқни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат бюджети ҳаражатларини
қисқартиради.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг, жумладан, фермер ва деҳқон

хўжаликларининг табиий офатлар ва бошқа рисклар рўй бериши оқибатида кўрган
зарарларини суғурта йўли билан қоплашни ташкил этиш ҳамда деҳқончилик
маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларининг суғурта хизматларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ
қондириш

мақсадида

мана

йигирма

йилдан

зиёд

вақтдан

бери

мамлакатимиздаагросуғурта хизматлари бозори фаолият юритмоқда. Бироқ, фермер
ва деҳқон хўжаликларининг мулкий манфаатларини суғурталаш юзасидан ижобий
ишлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, бу йўналишда ўз ечимини кутаётган
муаммолар тўпланиб қолганлигини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Жумладан, қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизимига бозор механизмларини

жорий этиш, уларни суғурта ҳимоясига тўлиқ қамраб олиш даражаси қониқарли
ҳолатда эмаслиги, ҳосил суғуртаси бўйича зарарлилик кўрсаткичи юқори даражада
сақланиб қолаётганлиги, қишлоқ хўжалиги ҳосилини, ишлаб чиқарувчиларга қарашли
мол-мулклар ва чорва молларини суғурталашда анъанавийлик тамойили устунлик
қилиши, фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ рискларини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

122

суғурталаш, уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоялашда ноанъанавий суғурта
хизматларини кўрсатиш ҳам талаб даражасида эмаслиги ва бошқалар. Бу соҳадаги
муаммоларни ижобий ҳал этиш учун қуйидаги тезкор тадбирлар ижроси зарур:
фермер хўжаликлари фаолиятидаги турли хил рискларни қамраб оладиган суғурта
хизматларининг турларини кенгайтириш ва такомиллаштириш;қишлоқ хўжалигини
суғурталашда турли мулк шаклидаги суғурта компанияларини агросуғурта бозорига
жалб этиш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш; хусусий мулк
шаклидаги суғурта компаниялари томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги
рискларни суғурталаш бўйича суғурта хизматлари таклифини давлат томонидан
рағбатлантириб бориш; кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш
фаолиятидаги рискларни суғурталашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигидаги рискларни бошқаришда агросуғурта билан чегараланиб
қолмасдан, тармоқ бошқарувининг барча даражаларида рискларни бошқариш
механизмини такомиллаштириш; қишлоқ хўжалиги соҳасидаги суғурта ҳодисаларини
экспертиза қилиш ва зарарларни аниқлашда “Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази”
иштирокини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги рискларини объектив баҳолашга имкон
берувчи кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги тармоғининг
базавий соҳаларини ривожлантириш орқали уларнинг бошқарувида фойдаланиш;
қишлоқ

хўжалигини

суғурталаш

соҳасида

давлат-хусусий

шерикчилик

муносабатларини янада кенгайтириш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги асосида
қишлоқ

хўжалиги

рискларини

суғурталашнинг

самарали

моделларини

ривожланириш; суғурта ҳодисаси содир бўлмаган тақдирда суғурта даъвосини кўриб
чиқиш амалиётини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш; суғурта ҳодисаси
руй бермаган ҳолларда суғурта мукофотларини бир қисмини суғурталанувчига
қайтариш амалиётини жорий этиш ва ҳ.к.

Бугунги кунда республикамизда қишлоқ хўжалиги суғуртаси соҳаси

ривожланиб ва такомиллашиб бормоқда. Ҳозирги кунда ушбу тармоқда қишлоқ
хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш бўйича хизматларни таклиф этувчи
“Ўзагросуғурта” давлат акциядорлик суғурта компанияси фаолият юритмоқда.
“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун асосида фаолият кўрсатувчи ушбу компания
қишлоқ

хўжалиги

суғуртаси

йўналиш

бўйича

40 тага яқин турдаги суғурта хизматларини амалга ошириб келмоқда.

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан 2017 йил фаолияти давомида жами 3337,5

минг тадан зиёд суғурта шартномалари тузилган. Шундан 53,7 минг таси ёки 1,61
фоизи қишлоқ хўжалиги суғуртаси билан боғлиқ шартномалардир. Жамият қишлоқ
хўжалиги суғуртаси бўйича 37,3 млрд. сўм миқдорида суғурта мукофотлари ҳисобига
1,9 трлн. сўм миқдорида суғурта жавобгарликни олган. Олинган мажбуриятлар
доирасида қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича мижозларга 73,8 млрд. сўм
миқдорида суғурта товонларини тўлаб берилган. Суғурта мукофотлари бўйича
суғурта портфелида қишлоқ хўжалиги хатарларининг суғуртаси 27,8 фоизни ташкил
этган (1-жадвал).

1-жадвал

“Ўзагросуғурта” АЖнинг 2016-2018 йиллардаги қишлоқ хўжалиги суғуртаси

бўйичакўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Ўлчов

2018

Қишлоқ хўжалиги суғуртаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

123

бирлиги

йилда

жами

2016йил 2017йил

2018йил

Суғурта мукофотлари млн. сўм

134081,5

18862,7

45609

37314,0

Суғурта товонлари

млн. сўм

93337,3

7777,0

15441

73864,4

Суғурта жавобгарлиги млрд. сўм

44458,8

1350,4

1917390

1932,3

Шартномалар сони минг дона

3337,5

33,96

58

53,7

Манба: “Ўзагросуғурта” АЖ ҳисоботлари асосида тайёрланди

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида

давлат

кўмаги

асосида

рискларни

суғурталаш

методологиясини

тадқиқ

қилишнингназарий-услубий

асосини

қишлоқ

хўжалигидаги

институционал

ўзгаришлар, қишлоқ хўжалигидаги рисклар менежменти, давлат кўмаги асосида
рискларни суғурталаш тизимини такомиллаштириш концепциялари ташкил этади. Бу
эса қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги
асосида рискларни суғурталаш методологиясини чуқурроқ тадқиқ этиш ва унинг
услубий жиҳатларини янада такомиллаштиришни тақозо этади.

Мамлакатимиз олимлари тадқиқотларида ушбу соҳа кенг ўрганилган бўлсада,

иқтисодиётнинг либераллашуви ва таркибий ислоҳотларни жадаллаштириш
шароитида фермер хўжаликлари фаолиятидаги хатарларни бошқариш борасидаги
тадқиқотлар янгича ёндашувни тақозо этмоқда.Қишлоқ хўжалиги тармоғида суғурта
амалиётини ривожлантиришнинг зарурати қуйидагиларда ўз аксини топади:

-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ўзига хос иқтисодий фаолият тури

сифатида юқори даражадаги хатарлар билан боғлиқ эканлиги;

-

аксарият ҳолларда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг табиий офатлар ёки

ишлаб чиқаришдан кўрган зарарларни мустақил қоплай олмасликлари;

-

суғурта ҳимоясининг салбий ҳодисалар билан боғлиқ йўқотишларни қоплаш

ҳамда аграр тармоқнинг барқарор ривожланиш суръатларини таъминлаш кафолати
сифатида хизмат қилиши.

Амалиётда қишлоқ хўжалигидаги хатарларни бошқаришга қаратилган турли

хил стратегиялар ишлаб чиқилган, бироқ агросуғурта қишлоқ хўжалигида турли
хатарлардан, кўзда тутилмаган йўқотишлардан ҳимоя этишнинг самарали воситаси
бўлиб қолмоқда.

Агросуғурта барча турдаги қишлоқ хўжалиги хатарларини бошқаришнинг

синалган механизми эканлиги билан бир қаторда суғурта бозорининг барча
иштирокчилари манфаатларини бирлаштиришнинг энг мақбул йўли ҳамдир. Шунинг
учун аграр соҳани суғурталашнинг замонавий моделларини ривожлантириш унга
инновацион ёндашувни тақозо этади.

Қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат

кўмаги

асосида

рискларни

суғурталаш

методологиясига

янгича

ёндашувнингмақсади

бўлиб қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар

шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталашнинг

методологик ва илмий

асосларини такомиллаштириш вақишлоқ хўжалигидаги рискларни суғурталаш
имкониятларидан самарали фойдаланиш

механизмлари ва чора-тадбирларини

ишлаб чиқишдан иборат.

Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилши лозим:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

124

- иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишга институционал ёндашув ва

қишлоқ хўжалигида институционал ўзгаришлар назариясини тадқиқ этиш;

- қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқон хўжаликларининг институционал роли

ҳамда уларни суғурталашнинг заруратини асослаш;

- давлат кўмаги асосида қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталашнинг назарий

асосларини тадқиқ этиш;

-қишлоқ хўжалигида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталашнинг асосий

тамойиллари, шакллари ва ташкилий моделларининг хусусиятларини ҳамда
ривожланиш қонуниятларини ёритиш;

- қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталашнинг хорижий мамлакатлар

тажрибасини тадқиқ этиш;

институционализм

методологияси

асослари

ва

қишлоқ

хўжалигида

институционал ўзгаришларни амалга ошириш технологиясини таҳлил қилиш;

-қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришларни баҳолаш ва илмий тадқиқ

этиш;

-қишлоқ хўжалигидаги институтлар фаолияти асосларини, институционал

битимлар молиявий асосларини ва институционал муҳит самарадорлиги таҳлилини
амалга ошириш;

-қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишда фермер ва деҳқон

хўжаликларининг институционал ўрни ва аҳамиятини ёритиш;

-қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталашда товар ишлаб чиқарувчиларга

бюджет субсидияси ажратишнинг методик хусусиятларини ёритиш;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини суғурталашга давлат кўмагининг ҳажми ва

самарадорлигини баҳолаш услубиётини тадқиқ этиш;

-қишлоқ хўжалиги рискларини суғурталаш бошқа турларининг ривожланиш

тенденциялари таҳлил қилиш;

-қишлоқ хўжалиги рискларини давлат кўмагида суғурталашнинг халқаро

жиҳатларини тадқиқ этиш;

-Ўзбекистонда агросуғурта тараққиётининг ҳозирги босқичида фермер ва деҳқон

хўжаликларини суғурталаш амалиётини таҳлил этиш;

- қишлоқ хўжалигида институционал ўзгаришлар ташкилий-иқтисодий

асосларини такомиллаштиришга оид тавсиялар бериш;

-давлат кўмаги асосида қишлоқ хўжалигидаги рискларни суғурталашнинг илмий-

услубий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

-фермер ва деҳқон хўжаликларини суғурталашнинг ташкилий асосларини

такомиллаштириш йўналишларига оид тавсиялар бериш;

-Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини суғурталашни ривожлантириш

стратегиясини ишлаб чиқиш ва агросуғуртани такомиллаштириш концепциясини
асослаш ва ҳ.к.

Хулоса ва таклифлар

Қишлоқ хўжалиги тармоғининг барқарор ривожланишида рискларни

бошқариш муҳим вазифа ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат

кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича ёндашув
қуйидагиларга имкон беради:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

125

-тизимли ёндашув асосида “қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар”

ҳамда “давлат кўмаги асосида қишлоқ хўжалигида рискларни суғурталаш
методологияси” тушунчаларининг янгича талқини берилади ва такомиллашган
терминологик аппарати ишлаб чиқилади;

-Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар

шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича
ёндашиш зарурлигини белгиловчи омиллар илмий таҳлил қилинади ва уларни
самарали бошқариш тадбирлари асослаб берилади;

-қишлоқ хўжалигида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталашнинг асосий

тамойиллари, шакллари ва ташкилий моделларининг хусусиятлари ҳамда
ривожланиш қонуниятлари билан белгиланувчи имкониятлардан самарали
фойдаланишни аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалигидаги рискларни суғурталаш
жараёнини унинг омилли ва натижавий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш
услубиёти ишлаб чиқилади;

-қишлоқ хўжалигидаги институтлар фаолияти асосларини, институционал

битимлар молиявий асосларини ва институционал муҳит самарадорлигини комплекс
ҳисобга олувчи коэффициентлар билан айрим ҳолда баҳолашва омилларни тизимли
тадқиқ қилиш орқали қишлоқ хўжалигидаги рискларни суғурталаш бўйича услубий
тавсиялар берилади;

-қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги

асосида рискларни суғурталашни самарали ташкил этишнинг устувор омилларини
аниқлаш имконини берувчи ривожланиш истиқболлари ва унинг иқтисодий ўсишга
таъсирини баҳолаш услубиётиишлаб чиқилади;

-турли омилларнинг ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этишнинг янги концептуал

схемаси асосида Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигини суғурталашни
ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади ва агросуғуртани такомиллаштириш
концепцияси илмий асослаб берилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев

Ш.М.

2017-йил

шиддатли

ислоҳотлар

йили.

Т.:“Ўзбекистон”, 2018, - 70 б.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
2017 йил 7 февраль,ПФ-4947-сонли фармони.

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

ҚарориЎзбекистон

Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш
концепциясиID-9413.

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликлари

ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда
қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-
тадбирлар

тўғрисида”ги

9

январь

2019 йилдаги 14-сонли қарори.

5.

А.Абдуллаев, X.Айбешов, Қ.Рустамов, У.Мустафоев. Фермер хўжалиги

иқтисоди. – Т.: Fan va texhologiya, 2006 й., 176 бет.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2019 yil

5/2019

(№

00043)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

126

6.

Абдуғаниев А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. – Т.: Адабиёт жамғармаси.

2007. – 340 б.

7.

Адуков Р.Х. Нужна современная вертикаль государственного управления

АПК Россиия // Агропродовольственная политика России, 2013. – № 2. С. 7-9

8.

Балабанов И.Т. Риск менеджмент. – М.: Финансы и статистика, 1996.-160с.

9.

Балдин К.В., Риск-менеджмент. Учебное пособие по риск-менеджменту. –

М.: ЭКМО, 2006. – 368 с.

10.

Бокушева Р., Хайдельбах О. Актуальные аспекты страхования в сельском

хозяйстве. DiscussionPaper. No 57. 2004. С.54

11.

Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное

пособие. – М.: КНОРУС, 2010. – 304 с.

12.

Гайдук В.И., Салалыкина Е.В. Институциональные аспекты развития

птицеводства в Краснодарском крае: монография. – Краснодар: КубГАУ, 2007. – 184 с.

13.

Гриценко Г.М. Институциональная среда развития регионального АПК:

теоретический аспект // Фундаментальные исследования, 2014. – №12-4. – С. 794–798

14.

Дугин П.И., Галин В.Н. Институциональные процессы трансформации

сельского хозяйства и субъектов агробизнеса // Вестник АПК Верхневолжья, сентябрь
2012 г. – №3 (19). – С. 3–12

15.

Задков А.П. Фактор риска в сельском хозяйстве – РоссельхозакадемияСиб.

отд-ние ГНУ СибНИИЭСХ. – Новосибирск, 2008. – 264 с.

16.

Зайнутдинов Ш.Н., Шермухамедов А.Т. Риск менеджмента. Учебное

пособие. – Т.: Иқтисод-молия, 2007 . – 256 c.

17.

Иншаков О.В., Фролов Д.П. Институционализм в российской экономической

мысли. – Волгоград: Изд-во Вол-ГУ, 2002. – 198 с.

18.

Muradullayev N.N. et all.,“Current state and future prospects of crop insurance

in Uzbekistan”, Discussion paper of the international conference on “Regional Economic
Cooperation in Central Asia: Agricultural Production and Trade (ReCCA)”. Halle (Saale),
Germany, 11.2014 (

https://ageconsearch.umn.edu/record/212559

)

19.

Muradullaev, N. N., Bobojonov, I., Aw-Hassan, A., &Glauben, T. (2015). De mand

for crop insurance in Uzbekistan. Paper presented at the IAMO Forum: „Agriculture and
Climate Change in Transition Economies‟, Halle (Saale), Germany, 17-19.

20.

Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент. Дарслик. – Т.: “Ўқитувчи”,

2001.-301б.

21.

Щетинина И.В. Роль агропромышленных кластеров в инновационном

развитии АПК. // Сибирская финансовая школа. - 2013. - № 4.-с.43-49

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. 2017-йил шиддатли исло^отлар Йили. Т./'Узбекистон", 2018, - 70 б.

'Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг "’Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тугрисида"ги 2017 йил 7 февраль,ПФ-4947-сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг КарориУзбекистон Республикасини 2030 йилга цадар ижтимоий-ицтисодий комплекс ривожлантириш концепциясиЮ-9413.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камасининг "Фермер хужаликлари

ва бошца цишлок, хужалиги корхоналари ер майдонларини мацбуллаштириш э^амда к,ишлоц хужалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга дойр цушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги 9 январь

йилдаги 14-сонли царори.

А.Абдуллаев, Х.Айбешов, K-Рустамов, У.Мустафоев. Фермер хужалиги ицтисоди. - Т.: Fan va texhologiya, 2006 й., 176 бет.

Абдуганиев А. К,ишлок, хужалиги ицтисодиёти. - Т.: Адабиёт жамгармаси. 2007. - 340 б.

Адуков Р.Х. Нужна современная вертикаль государственного управления АПК Россиия // Агропродовольственная политика России, 2013. - № 2. С. 7-9

Балабанов И.Т. Риск менеджмент. - М.: Финансы и статистика, 1996.-160с.

Балдин К.В., Риск-менеджмент. Учебное пособие по риск-менеджменту. -М.: ЭКМО, 2006.-368 с.

Бокушева Р., Хайдельбах О. Актуальные аспекты страхования в сельском хозяйстве. DiscussionPaper. No 57. 2004. С.54

Васин С.М., Шутов В.С. Управление рисками на предприятии: учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2010. - 304 с.

Гайдук В.И., Салалыкина Е.В. Институциональные аспекты развития птицеводства в Краснодарском крае: монография. - Краснодар: КубГАУ, 2007. - 184 с.

Гриценко Г.М. Институциональная среда развития регионального АПК: теоретический аспект// Фундаментальные исследования, 2014. - №12-4. - С. 794-798

Дугин П.И., Галин В.Н. Институциональные процессы трансформации сельского хозяйства и субъектов агробизнеса // Вестник АПК Верхневолжья, сентябрь 2012 г.-№3(19).-С. 3-12

Задков А.П. Фактор риска в сельском хозяйстве - РоссельхозакадемияСиб. отд-ние ГНУ СибНИИЭСХ. - Новосибирск, 2008. - 264 с.

3айнутдинов Ш.Н., Шермухамедов А.Т. Риск менеджмента. Учебное пособие. - Т.: Ицтисод-молия, 2007 . - 256 с.

Иншаков О.В., Фролов Д.П. Институционализм в российской экономической мысли. - Волгоград: Изд-во Вол-ГУ, 2002. - 198 с.

Muradullayev N.N. et all.,"Current state and future prospects of crop insurance in Uzbekistan", Discussion paper of the international conference on "Regional Economic Cooperation in Central Asia: Agricultural Production and Trade (ReCCA)". Halle (Saale), Germany, 11.2014 (https://ageconsearch.umn.edu/record/212559)

Muradullaev, N. N., Bobojonov, I., Aw-Hassan, A., &Glauben, T. (2015). De mand for crop insurance in Uzbekistan. Paper presented at the IAM0 Forum: „Agriculture and Climate Change in Transition Economies", Halle (Saale), Germany, 17-19.

Шарифхужаев M., Абдуллаев Ё. Менежмент. Дарслик. - T.: "Ук,итувчи", 2001.-3016.

Щетинина И.В. Роль агропромышленных кластеров в инновационном развитии АПК. // Сибирская финансовая школа. - 2013. - № 4.-с.43-49

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов