Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий таҳлили

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
239-243
8
2
Поделиться
Ахмедова, М. (2012). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий таҳлили. Экономика и инновационные технологии, (1), 239–243. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7886
М Ахмедова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар жараѐнида кишлок аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш, қишлоқларимиз қиѐфасини ўзгартириш, жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий архитектура ва дизайн асосида барпо этиладиган, барча қулайликлар ва коммуникация тизимларига эга шинам уй-жойлар барпо этиш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузлмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

1

М.Ш. Ахмедова,

катта ўқитувчи,

ТДИУ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЕТИШТИРИШНИ ИҚТИСОДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ

Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар жараѐнида кишлок

аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш, қишлоқларимиз қиѐфасини
ўзгартириш, жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий архитектура ва дизайн
асосида барпо этиладиган, барча қулайликлар ва коммуникация тизимларига эга
шинам уй-жойлар барпо этиш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш
инфратузлмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг 18,3 млн.

нафари ѐки 70,4 % қисми қишлоқда, 7,7 млн.нафари ѐки 29,6 % қисми шаҳарда
истиқомат қилади. Шундай экан, қишлоқда яшаѐтган аҳоли учун муносиб
турмуш

шароитларини

яратиш

миллионлаб

ватандошларимизнинг

фаровонлигини юксалтириш, уларда эртанги кунга бўлган ишонч ва ҳаѐтдан
қониқиш хисларини шакллантиришга хизмат қилади.

Қишлоқда уй-жой қуриш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни

жадаллаштириш дастурининг 2010 йилнинг муҳим устувор йўналишлари
қаторига киритилишига тўлиқ асос бор. Юртимизда 2009 йилнинг Қишлоқ
тараққиѐти ва фаровонлиги йили деб эълон қилиниши, шу муносабат билан
қабул қилинган Давлат дастурининг амалга оширилиши қишлоқларимиз
қиѐфасини замонавий архитектура ва саноат асосида тубдан ўзгартириш ва
янгилаш, уй-жой, ижтимоий ва коммунал объектлар, коммуникацияларни барпо
этиш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган аниқ мақсадли ишларимизнинг
бошланиши бўлди. Буларнинг барчаси қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини
тубдан ошириш ва шаҳар шароитига яқинлаштиришга хизмат қилади.

Фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш - молиявий фаолиятларини ҳар

томонлама ўрганиб чиқиш жараѐнида қўлланиладиган асосий вазифалар
қуйидагилардир: таққослаш, статистик гуруҳлаш, ўртача ва нисбий
кўрсаткичлар, занжирли боғлаш усуллари, математик усулларни қўллаш ва
ҳоказолар. Қишлоқ хўжалиги фаолиятини юқорида қайд этилган усуллар
ѐрдамида ўрганиш хўжаликлардаги фойдаланилмаѐтган имкониятларни
аниқлаш, уларни ишлаб чиқариш, жорий этиш, иш фаолияти самарадорлигини
ошириш имконини яратади. Бундан энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири
таққослашдир. Бу усулда бир неча иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади.
жумладан,

-

ҳисобот кўрсаткичлари режада келтирилган маълумотлар билан

таққосланади;

-

ҳисобот йилида эришилган натижалар кўрсаткичи бу борадаги ижронинг

ўтган йилдаги маълумотлари билан солиштирилади;

-

ишлаб чиқариш йўналишида бир неча йил давомида ўзгаришлар

динамикаси аниқланади.

Хусусан, ҳар гектар қишлоқ хўжалиги ери хисобига канчадан даромад

олиш, хар 100 га ер хисобига чорва маҳсулотлари етиштириш, меҳнат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

2

унумдорлиги, маҳсулот таннархи, маҳсулот сотиш, қишлоқ хўжалигида товар
маҳсулотлари ҳажми ўсиши, хўжаликларнинг даромадлари ва уларнинг
тақсимланиши, техникадан фойдаланиш, меҳнат, ем-хашак балансини, хўжалик
иқтисодиѐтининг ривожланиши ва бошқа кўрсаткичларни таққослаш мумкин.

Чорвачилик Ўзбекистан иқтисодиѐтида муҳим ўрин тутади. Мамлакат

қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 40 %идан ортиғи унинг ҳиссасига тўғри
келади. Республикада қорамоллар сони охирги 5 йилда 2,6 млн. бош ѐки 145 %
камайиб, 8,5 млн. бошга етди. Шу жумладан шахсий ѐрдамчи ва деҳқон
хўжаликларида 2,2 млн. бошга, фермер хўжаликларида 200 минг бошга ошди.
Шу йиллар давомида пуллик хизмат кўрсатиш даражаси 6 баробарга ошди.
Аҳоли қарамоғидаги чорва молларини кўпайтириш ва бандлигини ошириш
мақсадида қорамоллар сотиб олиш учун охирги 4 йилда 125,6 млрд. сўм
миқдорида микрокредитлар ажратилди. Паррандачилик фермер хўжаликлари
сони охирги уч йилда 370 тага ошиб, 677 тага етказилди. Ушбу мақсадларда
биргина 2009 йилнинг ўзида 18 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилди.

Тошкент вилоятида чорвачилик бўйича 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига

ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йирик шохли қорамоллар 9,1 %га жами
589508 бошни ташкил этди, шу жумладан сигирлар, 9,7 %га 267097 бош, қўй ва
эчкилар 7,0 %га 613286 бош, паррандалар 12.9 % 8769,7 бош кўпайди. 2009
йилнинг январь-декабрида барча тоифадаги хўжаликларда 156585,0 тонна тирик
вазнда гўшт 2008 йилга нисбатан 7,4 %га кўп, 531638 тонна сут 6,8 % кўп,
743123,8 минг дона тухум 13,5 % кўп, 1465,5 тонна жун 7,9 % кўп, 1513,5 тонна
пилла 0,5 % кўп етиштирилди.

Барча ҳудудларда чорвачилик маҳсулотлари гўшт, сут, тухум ишлаб

чиқаришнинг ўсиши асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳисобига бўлиб,
гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмида уларнинг улуши 94,8 %ни, сут ишлаб
чиқаришда 98,0 %, тухум ишлаб чиқаришда 43,9 %ни ташкил этди.

Республикада сўнгги йилларда фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини етиштиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида
ҳукумат томонидан амалга оширилаѐтган изчил тадбирлар, хизмат соҳасидаги
алоҳида олинган тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинаѐтган
қатор дастурий йўналишлар хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, шунингдек
маиший хизмат кўрсатиш соҳасини юқори суръатлар билан ривожлантиришга
олиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2006 йил 17 майдаги “Хизмат

кўрсатиш ва сервис соҳаси 2006-2010 йилларда ривожлантириш ҳақида”ги ПК
325-сонли, 2007 йил 21 майдаги “Ўзбекистан Республикасида 2010 йилга қадар
хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги ПК 640-сонли қарорлар бунга яққол
мисол бўла олади. Хусусан, республикамизда 2010 йилга қадар хизматлар ва
сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора -
тадбирлар ҳақидаги қарорда қуйидаги асосий йўналишлар белгилаб берилган:

- хизматлар кўрсатиш соҳасида тадбиркорликнинг фаолиятини янада

кучайтириш учун қулай шарт-шароит яратиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

3

-

2010 йилгача хизматлар ҳажмининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 49

%га етказиш;

-

қишлоқ жойларида истиқомат қилаѐтган аҳолига кўрсатилаѐтган хизмат

турларини кўпайтириб бориш;

-

анъанавий хизмат турлари билан биргаликда янги истиқболли - юридик,

консалтинг, банк, молия, суғурта, лизинг ва баҳолаш хизмат турларини жадал
ривожлантириш;

-мамлакатимиз корхоналарининг халқаро бозордаги хизматлари даражаси

ва сифатини ошириш ҳамда шу асосда хизматлар экспортини купайтириш;

-

хизмат ва сервис соҳасида ишлайдиган кадрларни тайѐрлаш ва улар

малакасини оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Хизматларнинг замонавий илғор турлари - телекоммуникация хизматлари,

уяли телефон алоқаси, молия - банк хизматлари, лизинг таркибидаги кредитлар
ажратиш, суғурта, сайѐҳлик - экскурсия ва замонавий хизмат кўрсатиш турлари
жадал суръатда ривожланмокда. 2008 йилда хизмат кўрсатиш соҳасида 215
мингдан кўп янги иш ўринлари 2103 та савдо ва 5138 та маиший хизмат
кўрсатиш шахобчалари ташкил этилди.

Ҳудудлар ѐнма-ѐн бир хил шароитда жойлашганликларига қарамай, уларда

кўрсатилаѐтган хизматлар ўзаро фарқ қилади. Агар Тошкент шаҳрида ҳар бир
кишига 2762,3 минг сўмлик, Навоий вилоятида 963,1 минг сўмлик, Тошкент
вилоятида 848,8 минг сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлса, бу кўрсаткич
Қорақалпоғистон Республикасида – 204,5 минг сўмни, Сурхондарѐ вилоятида –
290,1 минг сўмни, Жиззах вилоятида 312,2 минг сўмни ташкил этди.

Қарорларда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши натижасида

2008 йилда аҳолига кўрсатилган умумий хизмат ҳажми 121,3 % ўсиб, 20082,7
млрд.сўмни ташкил этди.

ЯХМ ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 51,4 % кичик тадбиркорлик

ҳиссасига тўғри келди ва бу кўрсаткич 2008 йил январь-декабрга нисбатан мос
равишда 1,8 % кўп. Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан ЯХМ нинг
31,0 %и ишлаб чиқарилиб, 2008 йил январь-декабрга нисбатан 0,3 % кўп бўлди.

Республикамизда 2008 йил якуни бўйича аҳоли жон бошига 738,5 минг

сўмлик хизматлар кўрсатилган, шу жумладан транспорт хизматлари – 243,8
минг сўм, савдо ва умумий овқатланиш хизмати – 128,8 минг сўм, коммунал
хизматлар 113,4 минг сўмни ташкил этди. Маиший хизмат кўрсатиш жами
ҳажми 2007 йилга нисбатан 132,8 % ўсди.

Аҳолига кўрсатилаѐтган маиший хизматлар таркибида замонавий хизмат

турлари устувор равишда ривожланмоқда. Маиший хизматларнинг ҳажмида
енгил автомобилларни таъмирлаш ва техникавий созлигини аниқлаш хизмати
улуши 14,1 %, мураккаб турдаги техникавий жиҳозларни таъмирлаш 10,6 %,
якка тартибдаги уй-жойларни қуриш, уларни ва кўп қаватли турар жойларни
таъмирлаш хизматлари 12,0 %, аҳоли юкларни ташиш транспорт хизмати
12,4 %, сартарошхона хизматлари 5,6%ни ташкил этади.

Айни пайтда мазкур тармоқни ривожлантиришда мавжуд имкониятлардан

ҳали тўлиқ фойдаланилмаѐтганлигини таъкидлаш лозим. Қишлоқ аҳолисига
хизмат кўрсатиш тизими ва ҳозирги вақтда ўсиб бораѐтган талабларга жавоб
бермаяпти. 2008 йилда жами хизматлар ҳажмининг 26,8 %и қишлоқ аҳолисига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

4

тўғри келди, ѐки ҳар бир қишлоқ аҳолисига кўрсатилган хизматлар ҳажми
шаҳарликларга нисбатан 5,1 маротаба кам бўлди.

Бундан ташқари, янги хизмат турлари жумладан, тадбиркорликни

ривожлантириш учун қулай муҳит яратишда зарур бўлган молиявий, лизинг,
консалтинг, юридик ва бошқа хизматлар етарли даражада ривожланмаяпти.
Туристик хизмат кўрсатиш соҳасида беқиѐс имкониятлар мавжуд бўлишига
қарамай, ушбу соҳа ўта секин ривожланмоқда.

Қишлоқ жойлардаги савдо корхоналарининг чакана савдо айланмаси

умумий товар айланмасининг 171,9% ташкил этди.

Деҳқон бозорлари томонидан ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги товарлари

ва қорамол сотиш ҳажми 12,7% ошди ва 661955,9 млн. сўмга етди. Унинг товар
айланмаси умумий ҳажмидаги улуши 35,8% ташкил этди.

2009

йил январь-дкабрида чакана товар айланмаси 1846956,8 млн. сўмни

ташкил этди ва 2008 йилга нисбатан 115,3% ўсди.

Савдо корхоналарининг чакана савдо айланмаси ҳажми 2009 йил январь-

декабрида 865895,7 млн. сўмни ташкил этиб, 2008 йилга нисбатан 143,7 %
ошган.

Чакана товар айланмаси таркибида озиқ-овқат моллари улуши 2009 йил

январь-декабрида 48,3 %, ноозиқ-овқат моллари улуши 51,7 % ташкил этди.

Умумий овқатланиш соҳасининг товар айланмаси 54634,4 млн. сўмга етди

ѐки 2008 йил январь-декабрига нисбатан 20,1 % ўсди.

1-жадвал

Жорий йил январь-декабрида чакана савдо айланмаси

таркиби қуйидагича ифодаланади

Кўрсаткичлар

Миллион

сўм

2008 йил

январь-декабрига

нисбатан %

ҳисобида

Якунга

нисбатан %

ҳисобида

Чакана товар

1846956,8

115,3

100

айланмаси

Шу жумладан:

Савдо корхоналари

865895,7

143,7

46,9

Бозорлар

981061,1

124,5

53,1

Улардан:

Буюм бозорлари ва

319105,2

108,9

17,3

ихтисослаштирилган
бозорлар

Деҳқон ва озиқ-

661955,9

112,7

35,8

овқат бозорлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, март, 2012 йил

5

2010

йилнинг 1 январь ҳолатига чакана савдодаги товар заҳиралари

10146,7 млн. сўмни ѐки 9 савдо кунини ташкил этди.

Норасмий секторнинг буюм бозорлари ва ихтисослаштирилган бозорлар

товар айланмаси 319105,2 млн. сўмни ташкил этди ѐки 2008 йил январь-
декабрига нисбатан 108,9 % ошган. Товар айланмасининг умумий ҳажмида
унинг улуши 17,3 % ташкил этди.

Ердан мустақил равишда ижара асосида фойдаланиш, сув ресурсларидан

фойдаланишда

ҳавзали

бошқарув

тизимига

ўтиш

ҳамда

сувдан

фойдаланувчилар, уюшмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришга устуворлик
бериш, давлат эҳтиѐжлари учун етиштириладиган маҳсулотлар ишлаб
чиқаришда фермерларни уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали
тўғридан-тўғри кредитлаш, лизинг асосида имтиѐзли равишда техника
воситалари билан таъминлаш техникавий хизматлардан фойдаланишда улар
қийматини 15 % ҳамда хўжаликлараро суғориш тармоқларини сақлаш, қайта
тиклаш ва улардан фойдаланиш харажатларининг давлат томонидан
қопланиши, қишлоқ хўжалиги учун етказиб берилаѐтган саноат маҳсулотлари
учун қўшилган қиймат солиғини тўлашни бекор этилиши ва шу каби тадбирлар
фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, фермерларни ресурс ва хизматларга
бўлган талабини тўлақонли қондиришга қаратилган бўлиб, улар ўз ижобий
самарасини бермоқда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов