“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил
З.О. Ахроров,
ўқитувчи, СамИСИ
ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА
МОНЕТАР СИЁСАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Ҳар бир давлатда иқтисодиѐт турли макроиқтисодий сиѐсат усуллари
орқали бошқарилади. Шу усуллардан бири бўлиб, Марказий банкнинг монетар
сиѐсати ҳисобланади. Бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам миллий
пул бирлиги барқарорлигини таъминлаш ва уни самарали бошқариш,
монетар сиѐсат воситаларининг мақсадли даражаларига эришиш, банк
тизимининг ликвидлигини ҳамда молиявий бозорлар фаолиятининг
самарадорлигини ошириш Марказий банк зиммасига юклатилган
1
.
Молия-банк тизимининг ривожланиши, унинг фаолиятини сифат
жиҳатдан яхшиланиши, айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг
таъсири доирасида катта аҳамиятга эга. Президентимиз И.А. Каримов
таъкидлаган-ларидек, “... Бу ўринда гап банкларнинг капиталлашуви ва
инвестициявий фаоллигини янада ошириш, иқтисодиѐтдаги таркибий
ўзгаришларнинг устувор йўналишларини қайта тиклаш ва кенгайтириш,
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, теxник ва теxнологик янгилашга
қаратилган кредитлаш ҳажмини ошириш ҳақида бормоқда”
2
.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан иқтисодиѐтда амал
қилувчи пул-кредит механизмларининг такомиллашув даражасига узвий
боғлиқдир. Бу эса, иқтисодиѐтда вужудга келадиган айрим
номутаносибликларни ўз вақтида, ва муваффақиятли бартараф этишда
ҳамда монетар сиѐсат инструментларининг (қайта молиялаштириш ставкаси ва
мажбурий захиралар меъѐри) таъсирчанлигини оширишда тўсиқ бўла
оладиган мавжуд муаммоларнинг аниқланиши ва ҳал қилинишини тақозо
этади.
Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида миллий хўжаликнинг
самарали фаолият юритиши учун монетар сиѐсат орқали пул муомаласини
тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Пул-кредит сиѐсати давлат йўли билан
молия соҳасини тартибга солиш усулларидан бири бўлиб у жамиятда
макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.
Макроиқтисодий барқарорлик умумий нарх-наво ўсиши суръатларининг
пастлиги, ижтимоий хўжаликда ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши, меҳнатга
лаѐқатли аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги, тўлов балансининг қониқарли
аҳволдалиги ва миллий валютанинг ташқи бозорлардаги барқарорлиги каби
кўрсаткичларда акс этади.
Умумдавлат иқтисодий сиѐсатини таркибий ва ажралмас қисми
сифатида монетар сиѐсат мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш
асосида иқтисодий ўсишга, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка
1
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни. – Т.: 1995 й. 21 декабрь
2
Каримов И. А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва xалқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.
– Т.: Ўзбекистон, 2010. 56-б.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил
эришиш ва уни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши аллақачон жаҳон
тажрибасида исботланган.
Марказий банк белгиланган макроиқтисодий ҳолатга тўғридан-тўғри
эриша олмайди, чунки унинг вазифалари директив тусда эмас. Марказий банк
иқтисодиѐтни пул-кредит сиѐсати усуллари ва дастаклари орқали билвосита
тартибга солиб туради. Бунда усул ва дастаклар билан пировард
макроиқтисодий мақсадлар оралиғидан энг приоритетлисини танлаш зарурати
туғилади. Фикримизча, оралиқ мақсадларга эришиш пировард мақсадларга
эришишни таъминлаб беради. Шундай экан, унга эришишни енгиллаштириш
учун пировард мақсадларга олиб борадиган оралиқ мақсадларни белгилаш
талаб этилади. Оралиқ мақсадларни танлаш вақтида Марказий банк одатда
унинг асосий индикаторларига нисбатан қуйидаги муҳим талабларни қўяди:
-
оралиқ мақсад осон ўрганиш мумкин бўлишлиги;
-
уни Марказий банк назорат қила оладиган бўлиши;
-
пировард ягона мақсад билан оралиқ мақсадни яқин алоқада бўлиши.
Шунингдек, Марказий банкнинг монетар сиѐсатида концепцияси маълум
мақсад ва вазифаларига амал қилиши кўзда тутилмоқда (1-чизмага қаралсин).
Монетар сиѐсатнинг концептуал мақсад ва вазифаларини амалга
ошириш воситалари ва усулларини икки асосий гуруҳга бириктириш мумкин.
Биринчи гуруҳни пул-кредит ва банкни бошқариш анъанавий воситалари
гуруҳи деб номлаш мумкин. Бунга ҳисоб ставкалари, захиралаш меъѐрлари,
банк муассасаларини тартибга соладиган меъѐрлар, пул бозоридаги
операцияларни киритиш мумкин.
Иккинчи гуруҳни селектив воситалар ва шартномалар гуруҳи деб
номлаш мақсадга мувофиқдир. У Марказий банк ҳақидаги анъанавий
тасаввурда назарда тутилмаган бошқа восита ва усулларни ўз ичига олади.
Уларга Марказий банк ва кредит муассасалари ўртасидаги ўтиш иқтисодиѐти
тузилмавий вазифаларни ҳал қилишни таъминлайдиган махсус битимларни
киритиш мумкин. Марказий банк давлат сиѐсати доирасида жамғармалардан
кредитларни
воситачиларга
ва
улардан
эҳтимолий
олувчилар
ва
фойдаланувчиларга ўтказадиган тармоқни такомиллаштиришга кўмаклашиши
лозим.
Президентимиз ўз асарларида алоҳида эътиборни бугунги кундa
бaнклaрдa oмoнaтлaрнинг кўпaйишигa, улaрнинг бaнк тизимигa жaлб
этилишигa тўсқинлик қилaѐтгaн омиллар ҳамда уларни бартараф этиш бoрaсидa
кўрилиши кeрaк бўлган қўшимчa чoрa-тaдбирни амалга оширишни
таъкидлайдилар
3
.
Бундa диққатни aҳoли вa xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг бўш
мaблaғлaрини бaнк сeктoригa жaлб қилишдa тaъсирчaн вa узoқ муддaтли
рaғбaтлaнтириш oмиллaрини тaшкил этиш, иқтисoдиѐтнинг рeaл сeктoригa
крeдит aжрaтишни кўпaйтириш учун бaнклaрнинг имкoниятини кeнгaйтиришга
қаратиш муҳимдир.
3
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф
этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил
Пировард мақсадлар
Кўрсаткич/индикато
р
Муассаса сектори
Кўрсаткич/индикатор
Муассаса сектори
Оралиқ мақсадлар
Инфляция
даражаси
Инфляция
суръатлари
Иқтисодиѐт
Ялпи пул массаси
Иқтисодиѐт
Балансга
келтирилган тўлов
баланси
Айирбошлаш
курси
Ташқи сектор
Ҳақиқий
айирбошлаш курси,
давлат заҳираси
Монетар
ҳукуматлар, банк
тизими
Молия тизими
ривожланиши ва
барқарорлиги
Монетаризация
даражаси
Банк тизими
Активлар,
мажбуриятлар
тузилмаси ва
ҳажми, молиявий
восита-чилик
кўрсаткичлари
Банк
тизими
Барқарор
иқтисодий ўсиш
Тузилмавий
ислоҳотлар
Кичик бизнес ва
хусусий
тадбиркорлик
корхоналари
молиясини
барқарорлаштириш
Ҳақиқий ЯИМ
ўсиш
суръатлари
Иқтисодиѐт
Пулга бўлган талаб
Иқтисодиѐт
Янги ва устувор
тармоқлар ўсиш
суръатлари
Янги ва устувор
тармоқлар
Янги ва устувор
тармоқларга банк
кредитларининг
ҳажми
Янги ва устувор
тармоқлар
Корхоналар
рентабеллиги ва
молиявий
барқарорлиги
ўсиши
Асосий кичик
бизнес ва
хусусий
тадбиркорлик
субъектлари
Банк кредитлари
ҳажми
Асосий кичик
бизнес ва хусусий
тадбиркорлик
субъектлари
Монетар сиѐсат концепцияси мақсадлари
1-расм. Монетар сиёсат концепциясининг якуний ва оралиқ мақсад ҳамда вазифалари.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил
Ҳозирги кунда миллий иқтисодиѐтни молиявий-иқтисодий, бюджет ва
банк-кредит тизимининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш,
иқтисодиѐтнинг реал сектори корхоналарини янада ривожлантириш, аҳолини
ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида кўрилган чора-тадбирлар ўзининг
амалий самарасини бермоқда.
Монетар сиѐсат банк тизимини ислоҳ қилишда ва инқирозли омиллар
таъсирини юмшатишда асосий стратегик вазифалар сифатида қуйидагиларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
-
банк
ва
молия-кредит
тизимини
ривожлантириш
учун
макроиқтисодий муҳитни барқарорлаштириш;
-
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, бандликни ўстириш, кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт потенциалини
барқарорлаштириш жараѐни орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;
-
банк ва молиявий ташкилотларни институционал ривожлантириш ва
барқарорлаштириш;
-
пул ва капитал бозорини ривожлантириш.
Монетар сиѐсатни ривожлантириш орқали банк тизимини ислоҳ қилиш
ҳар бир стратегик вазифада йўналишларини белгилаб олиш инқирозли
омилларни юмшатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Банк ва молия-кредит тизимини ривожлантириш учун макроиқтисодий
муҳитни барқарорлаштириш стратегик вазифада қуйидаги йўналишлар таклиф
этилади:
-
инфляцияни келгусида пасайтиришга эришиш;
-
алмашув курсини барқарор ушлаш шароитида тўлов балансини
ривожлантириш;
2-расм. Банк - молия ташкилотларини институционал ривожлантириш ва
барқарорлаштиришнинг стратегик вазифалари.
иқтисодиѐтнинг реал секторида тижорат банкларининг кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликнинг эффектив (таъсирчан) инструментларини
ривожлантириш асосида инвестицион фаоллигини ривожлантириш
иқтисодиѐтнинг реал секторидаги ташкилотларни молиялаштириш
учун нобанк кредит ташкилотлари тармоғини ривожлантириш
хусусий корхоналар ва аҳоли микрокредитлаш инструментларини
тижорат банклари орқали кредитлашни ривожлантириш
қишлоқ хўжалигини кредитлаш тизимини такомиллаштириш
молия-кредит ташкилотлари кредитлаш тизимини ривожлантириш
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш стратегик вазифада қуйидаги
йўналишлар таклиф этилади:
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил
3-расм. Банк - молия ташкилотларини институционал ривожлантириш ва
барқарорлаштиришнинг стратегик вазифалари.
4-расм. Пул ва капитал бозорини ривожлантиришнинг стратегик
вазифалари.
Монетар сиѐсат инструментлари ва методларига ишлов беришда ўтиш
иқтисодиѐти кўрсатилган бозорлар таркибини ўрганиш, қайси монетар сиѐсат
бевосита йўналишлари (молиявий барқарорлик, иқтисодий ўсиш ва барқарор
Пул ва капитал бозорини ривожлантириш стратегик вазифада қуйидаги
йўналишларини ривожлантириш лозим:
банклараро пул бозорини ривожлантириш
қисқа муддатли қимматли қоғозлар учун бозорни ривожлантириш
фонд бозорини ривожлантириш
молия бозорига ишончни ўстиришга эришиш
капитал бозорини ривожлантириш
тижорат банклари кредит портфелини таркибини қайта ташкил этиш
тижорат банкларини давлат тасарруфидан чиқариш ва қайта
капиталлаштириш
тижорат банкларининг назорат функцияларини босқичма-босқич
ривожлантириш
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб -
қувватлаш
тижорат банклари профессионаллигини ва бошқарувини
ривожлантириш
Банк - молия ташкилотларини институционал ривожлантириш ва
барқарорлаштириш стратегик вазифада қуйидаги йўналишларини ташкил этиш
мақсадга мувофиқдир:
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил
иқтисодий ўсишга унинг операцион ва оралиқ мақсадларга), ва билвосита
йўналишлари (молия тизими, монетар сиѐсат мақсадларига ишлаб чиқариш
сектори ва тўлов баланси – нархлар даражаси, фоиз ставкаси ва алмашув
курси)дан тушади.
Монетар сиѐсатнинг товар, молия ва валюта бозорлари билан ўзаро
алоқаси чизмаси акс эттирилган (3-иловага қаралсин).
Ўтиш иқтисодиѐтини бошдан кечирган мамлакатлар тажрибаси шуни
кўрсатадики, молиявий, товар ва валюта бозорлари институционал таркибини
ривожлантирмасдан ва функционал тақсимотларни амалга оширмасдан туриб,
монетар сиѐсат механизмида бевосита ва билвосита йўналишларини ишлаб
чиқиб бўлмайди.
Монетар сиѐсатни олиб боришда бош бошқармалар ва ташкилотларнинг
ахборот узатиш ва унификациялаш тизимини мукаммаллаштиришга эътибор
қаратиш лозим. Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги ахборотлар
тизимидаги ахборот технологияларини ривожлантириш лозим. Чунки ахборот
технологияларининг қўлланилиши ортиқча сарф-харажатлар (ортиқча вақт,
молиявий харажат ва бошқалар)нинг камайишига олиб келади. Ахборотларнинг
мавжудлиги ва тўғри тизимга солингани мукаммалликка олиб келади.
Банкларнинг
шахсий
веб-сайтларининг
яратилиши
(мавжудларининг
мукаммаллаштирилиши) эса аҳоли орасида қизиқиш ва маълумотлар ўрнида
жуда қулайдир.
