Проблемы совершенствования системы упрощенного налогообложения микрофирм и малых предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
159-164
10
10
Поделиться
Косимова, Ф., & Ахроров, З. (2015). Проблемы совершенствования системы упрощенного налогообложения микрофирм и малых предприятий. Экономика и инновационные технологии, (5), 159–164. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8480
Ф Косимова, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

старший преподаватель

З Ахроров, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается проблемы налогообложения малых предприятий, в т.ч. предприятий торговли, общественного питания и пути его совершенствования в условиях модернизации экономики.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ф.Х. Қосимова, катта ўқитувчи,

З.О. Ахроров, ўқитувчи, СамИСИ

МИКРОФИРМА ВА КИЧИК КОРХОНАЛАРНИ

СОДДАЛАШТИРИЛГАН СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МУАММОЛАРИ

В данной статье рассматривается проблемы налогообложения малых

предприятий, в т.ч. предприятий торговли, общественного питания и пути
его совершенствования в условиях модернизации экономики.

This article discusses the problems of taxation of small businesses, including

trading enterprises, public catering and the ways of its improvement in the conditions
of economic modernization.

Калитли сўзлар:

микрофирма, кичик корхона, солиқ, соддалаштирилган

солиқ тизими, якка тартибдаги тадбиркор, ягона солиқ тўлови, базавий
ставка, энг кам меъёр.


Солиқлар миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва модернизация

қилишда, чунончи, солиқ тўловчиларни ижтимоий ҳимоялаш, қўллаб
қувватлаш ҳамда уларни тижорат фаолиятларига кенг имкониятлар яратиб
беришга хизмат қилиши лозим.

Иқтисодиётни модернизация қилиш ва халқимиз ҳаёт сифатини

оширишда амалга оширилаётган туб иқтисодий ўзгаришлар бозор иқтисодиёти
қонуниятларини ҳар тарафлама чуқур билишни талаб этмоқда. Республикамиз
иқтисодиётининг ривожланиш жараёни, халқ хўжалигининг барча соҳаларида
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш омилларидан тадбиркорона
фойдаланган ҳолда ўз зиммасига олган ижтимоий кафолатларнинг молиявий
базасини мустаҳкамлаш тадбирларини шиддат билан амалга оширишни тақозо
этмоқда. Бир-бирига боғлиқ тадбирлар ижросининг миқдор ва сифат
кўрсатикичлари ижтимоий ва иқтисодий ҳаётимиздаги муваффақиятимизни
белгилайди.

Бизга маълумки, иқтисодиётни модернизация қилиш ва халқимиз ҳаёт

сифатини ошириш бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, улардан бири солиқ
тизимидир. Айни кунга келиб, солиқ тизимида маълум ўзгаришлар рўй бериб, у
жаҳоннинг

илғор

давлатлари

тажрибасидан

фойдаланилган

ҳолда

ривожланмоқда ва такомиллаштирилмоқда.

«Солиқлар асосли, барқарор, мослашувчан бўлиши, маҳсулот ишлаб

чиқарувчининг қўлини боғлаб қўймаслиги, чўчитиб юбормаслиги, аксинча,
уни рағбатлантириши зарур. Солиқлар корхоналарнинг тадбиркорлиги ва
ташаббускорлигини ҳар томонлама рағбатлантириши лозим» [1].

«…иқтисодий ўсиш, кўп жиҳатдан, иқтисодиётда солиқ юкини

пасайтиришга қаратилган ва изчил амалга оширилаётган сиёсат билан
боғлиқ» [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Дарҳақиқат, микрофирма ва кичик корхоналарнинг солиқ юки

даражасини қонуний равишда камайтириш, кичик корхоналарга солиқ бўйича
имтиёз ва преференциялар бериш, уларнинг солиқ муносабатларини
оптималлаштириш ҳамда уни амалда ушлаб туришдан кичик бизнес
субъектлари манфаатдор бўлишлари учун хизмат қилиши лозим. Чунки, кичик
бизнес субъектлари учун оптимал солиқ юки уларнинг молиявий-хўжалик
фаолиятини рағбатлантирса, давлат бюджети учун доимий даромад тушумини
таъминлайди.

Ҳозирги иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, кичик

корхона ва микрофирмалар учун жорий этилган, соддалаштирилган солиқ
тизими муҳим шаклларидан бири бўлган ягона солиқ тўлови, унинг
ундирилиши,

ягона

солиқ

тўлови

бўйича

базавий

миқдорларини

қўлланилишини такомиллаштириш долзарб вазифаларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15

апрелдаги 159-сон “Кичик корхоналар учун ихчамлашган солиққа тортиш
тизимига ўтишни қўллаш тўғрисида”ги қарорига асосан микрофирма ва кичик
корхоналар

солиққа

тортишнинг

умумбелгиланган

тартибидан

соддалаштирилган, яъни ихчамлаштирилган солиқ режимига ўтказилди. Бунда
кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлаш ёки умумбелгиланган тартибда
солиқ мажбуриятларини бажариш ихтиёрий эканлиги қатъий белгиланди.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, ягона солиқ тўлови бирхиллаштирилган

бўлиб, 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги мажбурий тўловларни тўлаш
ўрнига жорий қилинган эди:

- ягона солиқ;
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
- Республика йўл жамғармаси;
-

Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий

ажратмалар [3].

Шундай қилиб, солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби

умумбелгиланган тартибга нисбатан бир қатор афзалликларга эга:

- умумдавлат ва маҳаллий солиқларнинг бир қатори ўрнига фақат битта

“ягона солиқ тўлови” тўланадиган бўлди;

- солиқлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тузиш учун

меҳнат сарфи кескин камайди;

-

солиқ ҳисоботларини топшириш бўйича солиқ тўловчилар

бухгалтерияси ва қабул қилиш бўйича солиқ инспекцияси сарфлайдиган вақти
кескин камайди, натижада солиқларни ундириш бўйича харажатларни
камайтиришга ва солиқ тўловчида бухгалтерия ходимлари сони ва солиқ
инспекцияларида ходимлар сонини қисқартириш имконияти пайдо бўлди;

- солиқ юки оптималлашиши ва шу каби имкониятлар пайдо бўлди.
Миллий иқтисодиётдаги жараёнларнинг жадаллашиши ва солиқ

тизимидаги ўзгаришлар ягона солиқ тўлови ставкаларининг йил сайин пасайиб
бориши учун замин ҳозирлади. Масалан, микрофирмалар ва кичик корхоналар
учун «ягона солиқ тўлови» ставкаси 2007 йилда 13 фоиздан 10 фоизга, 2008


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

йилда 8 фоизга, 2010 йилда 7 фоизга ва 2011 йилда 6 фоиз, 2015 йилда 5 фоизга
туширилди.

Бундан ташқари, ягона солиқ тўлови иқтисодиётнинг бошқа

тармоқларида хусусиятларидан келиб чиқиб, яна бошқа ставкалар амал қилиши
ҳам белгилаб қўйилган.

Ягона солиқ тўлови тўғри солиқлардан бири бўлиб, у кичик бизнес

субъектлари учун замонавий ва инновацион солиқ туридир. У бўйича
белгиланган солиқ ставкалари ҳам табақалашган. Бунда солиқ ставкасининг
табақалаштириш мезони асосан корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти
соҳалари бўйича берилган. Яъни, тайёрлов ва таъминот, воситачилик
хизматларини кўрсатувчи корхоналар учун солиқ солинадиган базага нисбатан
33 фоиз, саноат соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун 5 фоиз,
умумий овқатланиш корхоналари учун 10 фоиз, қурилиш ташкилотлари учун
эса 5 фоиз қилиб белгиланган.

Бундан ташқари ягона солиқ тўлови бўйича турли имтиёзлар ҳам

белгилаб берилганки, уларнинг борлиги тадбиркорлик субъектлари учун
рағбатлантирувчи омилларни бажариши таъминланади.

Шу билан бирга, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ

тўлови бўйича энг кам меъёрлари белгилаб қўйилган. Бу эса корхоналарни иш
самарадорлигини оширишга, рентабелли фаолият юритишга мажбур қилади.
Улар корхоналарнинг фаолият юритса ҳам, фаолият юритмаса ҳам эгаллаб
турган ер майдонларидан келиб чиқиб минимал миқдорини тўлашини
таъминлайди. Агар ягона солиқ суммаси энг кам меъёрдан кам бўлса, кам
суммани қўшимча тўланиши белгилаб қўйилган.

2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ягона солиқ тўлови тўловчилари ягона

солиқ тўловини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган
тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тегишли
йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан – эгаллаб
турган ер майдонидан келиб чиқиб, пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга
олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган
миқдорда тўлайдилар [4].

Мисол учун, Самарқанд шаҳрида савдо майдони 50 кв.метр (0,005 г)

бўлган лицензион чакана савдо корхонаси фаолиятини кўриб чиқайлик. Бунда
2015 йилда Самарқанд шаҳри бўйича ер солиғи 4 зонаси 12057408 сўмни
ташкил этади. Демак, солиқнинг энг кам миқдори (пасайтирувчи
коэффициентлар бўлмаган ҳолда) қуйидагича бўлади:

S=3x0,005x12057408=180861,12
Йиллик суммани 4 га бўлсак, чораклик сумма ҳосил бўлади

(180861,12:4=45215,28). Солиқ ушбу миқдордан кам бўлмаслиги лозим.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилишини ҳисобга олган

ҳолда ягона солиқ тўловининг тўланиши лозим бўлган суммасини аниқлаш
учун тўловчилар қуйидагиларни ҳисоблаб чиқарадилар:

- ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини;
- ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоб суммасини;
- ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммасини.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Баъзи чакана фаолият турлари бўйича (лицензияланадиган чакана савдо

бундан мустасно) энг кам иш ҳақига каррали миқдорлар белгиланганки,
уларнинг фаолият турларидан келиб чиқиб якка тартибдаги тадбиркорлардан
олинадиган қатъий белгиланган солиқдан кам бўлмаслиги таъкидлаб ўтилган.
Ушбу миқдорларни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.

Жадвал

Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган

солиқдан келиб чиқиб энг кам иш ҳақига каррали миқдорлари [5].

Чакана савдо тури

Тошкент

шаҳри

Нукус ш. ва вилоят

бўйсунувидаги

шаҳарлар

Бошқа аҳоли
пунктларида

1

2

3

4

Озиқ-овқат товарларини
сотиш

9,0

6,0

3,0

Деҳқон бозорларида қишлоқ
хўжалиги сотиш

5,0

4,0

2,0

Ноозиқ-овқат товарларини
сотиш

10,0

6,5

3,0

Газеталар, журналлар ва китоб
маҳсулотларини сотиш

5,0

3,0

0,5

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат
товарларини сотиш (турғун
шаҳобчалардаги аралаш
савдо)

10,0

6,5

3,0

Маиший хизматлар (2015
йилдан сартарошлик
хизматлари, маникюр,
педикюр, косметолог
хизматлари ва бошқа шунга
ўхшаш хизматлар маиший
хизмат турларига киритилди)

3,5

1,5

0,5

Мисол учун, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи (турғун

шаҳобчаларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан шуғулланувчи)
корхона 1 шаҳобча учун 6,5 каррали иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаган ягона
солиқ тўлови энг кам миқдори белгиланган. Яъни 6,5х118400=769600 сўмни
ташкил этади. Ойлик ягона солиқ тўлови миқдори ушбу суммасидан кам
бўлганда, қўшимча солиқ ҳисоблаб тўланиши белгилаб қўйилган.

Шу ўринда айтиш керакки, ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирма ва

кичик корхоналар баъзи бир сабабларга кўра (таъминотчиларнинг хомашё ва
материалларни ўз вақтида етказмаслиги, ижара шартномаларининг бекор
қилиниши ва бошқа билвосита сабаблар) фаолият юрита олмайдилар. Бу
сабаблар бевосита корхона хоҳиши билан атайин қилинмаган сабаблар бўлиб
ҳисобланади. Аммо ягона солиқ тўлови ушбу сабабларга қарамасдан (маълум


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

давр бўйича самарасиз фаолият бўлишига қарамасдан) базавий ставкалар
бўйича солиқ тўлашга мажбур қилади. Ушбу ҳолат микрофирма ва кичик
корхоналар раҳбарларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Тўғри, ягона солиқ тўлови бир неча солиқларнинг ўрнига ва ресурслардан

самарали фойдаланиш учун вужудга келган. Аммо фаолият юритмай солиқ
тўлаш солиқ тўловчиларнинг тадбиркорликка қизиқишини сўндиришга олиб
келади. Охир-оқибатда тадбиркор яширин фаолият юритишга ҳаракат қилади.

Бозор иқтисодиётининг пировард мақсади максимал миқдорда фойда

олишдир, бунинг учун эса тадбиркорлик субъектлари хизматлар сифатини
яхшилаш, моддий, меҳнат ва бошқа харажатларни тежаш, жарималарга йўл
қўймаслик, солиқ юкини пасайтириш каби тадбирларни амалга оширишга
ҳаракат қиладилар.

Шунингдек, ягона солиқ тўловининг ставкаси умумий овқатланиш

корхоналари учун 10 %, воситачилик корхоналари учун эса 33 % юқори
ставкалар эканлигини таъкидлаш лозим. Ушбу ҳолатда корхоналар катта
миқдорда солиқ тўлаётганлигини, харажатларнинг юқорилигини ва натижада
сотиш нархларининг кўтарилаётгани, баъзи тадбиркорларнинг яширин фаолият
юритаётганликларини айтиб ўтиш лозим. Ушбу ставкаларни ҳам яна бир бор
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Солиқлар тадбиркорлик субъектлари учун юк бўлмаслиги, улар ўз

ихтиёрлари билан тўлашлари учун шароит яратиш лозим.

Айтиш лозимки, ягона солиқ тўлови ва унинг базавий ставкаларни

қўллаш бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан. Аммо савдо
корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик
корхоналарнинг ҳозир учраб турган ёпилиш ҳолатлари сабабларини чуқурроқ
ўрганиб чиқиш ва улар фаолиятининг жонланишига ҳамда шу орқали катта
иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечиш йўлларини кўриб чиқиш мақсадга
мувофиқдир.

Тадбиркорлик субъектларининг солиқ саводхонлигини оширишни

кучайтириш талаб этилади. Янги ташкил этаётган корхона раҳбари солиқ,
молия ва бошқа тизимлардаги қонуниятларини билмай туриб, фаолият
юритишга киришмоқдалар. Охир-оқибатда солиқлар, йиғимлар ҳамда пеня ва
жарималар уларнинг гарданига тушган оғир юк бўлиб, ўз фаолиятларини
тугатиш билан якунланмоқда.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорининг киритилганлиги давлат

бюджетига тўловларнинг тушишига ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. У
тадбиркорлик

фаолияти

билан

шуғулланувчи

юридик

шахсларни

рағбатлантиришга ва иш фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилиши
лозим. Тадбиркорлик субъектларини эркинликларини таъминлаш, уларга
имтиёз ва енгилликлар бериш, рағбатлантириш миллий иқтисодиётни
юксалтириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга олиб келади.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Т.:

Ўзбекистон, 2002. 210-б.

2. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини

юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. – Т.:
Ўзбекистон, 2011. -48-б.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-

3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралда “Ягона солиқ тўловининг энг
кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб
чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-

2270-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги
қарори.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмок керак. Т.10. - Т.: Узбекистон, 2002.210-6.

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараккиётини юксалтириш, халкимиз фаровонлигини оширишга хизмат килади. - Т.: Узбекистон, 2011.-48-6.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рагбатлантириш борасидаги кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Фармони.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иктисодиёт вазирлиги ва Давлат солик кумитасининг 2011 йил 2 февралда “Ягона солик туловининг энг кам микдори киритилиши муносабати билан ягона солик туловини хисоблаб чикариш ва тулаш тартиби тугрисида’Ти Низоми.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПК-2270-сонли “Узбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиктисодий курсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета параметрлари тугрисида’Ти карори.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов