Авторы

  • А Юсубова
    Ташкентский Государственный Университет Экономики

Биография автора

  • А Юсубова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

    Исследователь

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.7966

Ключевые слова:

улучшение анализ оборотные средства

Аннотация

Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида ҳар қандай хўжалик субъекти асосий мақсадга эришишида жорий активлардан, жумладан, моддий ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланишга алоҳида эътибор берадилар.

background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

1

А.Б.Юсубова,

тадқиқотчи, ТДИУ

ЖОРИЙ АКТИВЛАР ТАҲЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида ҳар қандай хўжалик

субъекти асосий мақсадга эришишида жорий активлардан, жумладан, моддий
ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланишга алоҳида эътибор берадилар.
Хўжалик субъектларининг узлуксиз фаолият юритиши муҳим бўлганлиги боис
ҳам мамлакатимиздаги тармоқларда уларнинг ҳажми ва улушини ўрганиш
долзарб аҳамиятга эга. Қуйидаги 1-жадвал маълумотлари орқали
Республикамизнинг турли тармоқларида 2006-2010 йилларда маҳсулот ишлаб
чиқариш динамикаси ўзгаришларини баҳолашимиз мумкин:

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси

Тармоқлар

20

06

й

.

л

рд.

сў

м

)

Ўт

га

н

йи

л

га

ни

сб

ат

ан

са

л

м

оғ

и,

%

2007

й

. (

м

л

рд.

сў

м

)

Ўт

га

н

йи

л

га

ни

сб

ат

ан

са

л

м

оғ

и,

%

20

08

й

.

л

рд.

сў

м

)

Ўт

га

н

йи

л

га

ни

сб

ата

н

са

л

м

оғ

и,

%

2009

й

.

л

рд.

сў

м

)

Ўт

га

н

йи

л

га

ни

сб

ата

н

са

л

м

оғ

и,

%

2

010

й

.

л

рд.

сў

м

)

Ўт

га

н

йи

л

га

ни

сб

ата

н

са

л

м

оғ

и,

%

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1.

Электр энергетикаси 1468,2 106,4 1738,9 101,8

2047,4 97,7

2484,0 101,2 2822,3

104,5

2.

Ёқилғи

2489,9 105,1 3266,2 110,0

4759,6 125,9

6008,9 110,3 6440,1

103,5

3.

Қора металлургия

337,0

111,6 450,8

111,9

695,6 105,4

684,1 108,4

823,0

105,8

4.

Рангли металлургия 2705,6 99,2 2895,1 101,4

2976,6 94,9

3265,2 102,6 3783,9

99,1

5.

Нефткимѐ ва кимѐ

699.9

117,1 875,0

118,3

1211,7 109,1

1326,2 111,0 1702,1

115,4

6.

Машина ва металл-

ни қайта ишлаш

2013,1 124,2 2839,4 129,5 3840,2 124,2

4541,8 117,4 5432,6

111,6

7.

Ёғоч ва уни қайта
ишлаш, целлюлоза-
қоғози

118,7

122,7 168,4

132,7

232,7 128,9

296,7 119,1

360,6

107,0

8.

Қурилиш
материаллари

617,6

114,9 962,6

108,9

1199,4 111,6

1325,5 108,7 1674,8

108,7

9.

Енгил саноат

2133,1 108,0 2532,8

107,6

2993,8 105,6

3408,4 106,0 4489,1

117,3

10.

Озиқ- овқат
маҳсулотлари

1308,8 130,2 1715,7

117,6

2554,2 126,2

3135,8 108,2 4231,9

113,1

11.

Бошқалар

748,4

119,7 1002,7

108,8

1336,8 111,7

1532,7 110,6 1820,1

109,4

Жами саноат
маҳсулотлари:

13940,4 110,8 18447,6 112,1 23848,0 112,7 28009,3 109,0 33580,5

108,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк қўмитасининг расмий сайтидан олинган
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

2


Республикамизнинг турли тармоқлари, яъни ѐқилғи, машина ва метални

қайта ишлаш, рангли металлургия, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари,
шунингдек, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш асосий ўринни эгаллаб,
асосий улушни ташкил қилмоқда. Бу эса, мамлакатимизда саноат тармоқлари
кенг ривожланаѐтганлигидан далолат беради.

Хусусан, 2006 йилда жами енгил саноат маҳсулотлари 2133,1 млрд. сўм,

2007 йилда 2532,8 млрд. сўм, 2008 йилда 2993,8 млрд. сўм, 2009 йилда 3408,4
млрд. сўм ва 2010 йилда 4489,1 млрд. сўмлик ишлаб чиқаришга эришилган.
Бундан кўринадики, 2006 йилга нисбатан 2010 йилда 2,11 баробарга ортган.

Сўнгги йилларда аҳолининг енгил саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжининг
бир неча баробарга кўпайиши сабабли, уларни замонавий талабларга мос ҳолда
ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш зарур. Бу эса мазкур тармоқда товар-
моддий захираларидан оқилона фойдаланиш йўлга қўйилганлиги, меъѐрдан
ортиқча захираларнинг йиғилиб қолишининг олди олинаѐтганлиги, шунингдек,
товар-моддий захираларининг айланувчанлиги тезлашганлигидан далолат
беради.

Енгил саноат таркибида тўқимачилик ва тикувчилик хўжалик субъектлари

салоҳияти юқори ҳисобланади ҳамда келажакда ушбу саноат ривожланишига
катта ҳисса қўшиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, импорт
тарифларининг пасайтирилиши маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар учун
бозордаги катта йуқотишларга олиб келади. Тўқимачилик хўжалик субъектлари
ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида асосий салмоқ импорт билан тўлақонли
рақобатлаша оладиган пахта тозалаш ва пахтадан ип ишлаб чиқариш ҳиссасига
тўғри келади. Ҳозирги вақтда тўқимачилик тармоғи асосан давлат эхтиѐжлари
учун турли махсус кийим бош, шунингдек, аҳоли учун анъанавий ҳисобланган
ва экспортбоп кийим-кечаклар ишлаб чиқариш билан шуғулланмокда.

Бугунги кунда тўқимачилик фабрикалари импорт ўрнини босиши мумкин

бўлган ва янги ишчи ўринларини яратиш мумкин бўлган ўсиш маконлари
сифатида қурилиши лозим. Давлат мулки улуши таркибида юқори бўлган
тўқимачилик фабрикаларида буюмларни ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, бичиш ва
тикиш

учун

замонавий

ускуналар

мавжуд.

Ишлаб

чиқаришни

замонавийлаштириш, менежмент ва маркетинг масалаларини ҳал этишда
халқаро экспертлар тажрибасидан фойдаланиш тўқимачилик тармоғининг
кенгайишига хизмат қилади.

Таҳлил жараѐнида жорий активларнинг таркибий тузилиши ва уларнинг

даврлар бўйича динамикасига муҳим аҳамият берилди. Жорий активларнинг
таркибини баҳолаш орқали уларнинг оқилона таркибий тузилишини
шакллантириш маблағлар айланишини тезлаштиришга ва айланма активларга
бўлган талаб ҳажмининг қисқаришига олиб келади. Тадқиқот жараѐнида
кузатилдики, хўжалик субъектларининг жорий активлари таркибида товар-
моддий захиралари асосий ўрин тутмоқда.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

3

2-жадвал

«TOSHKAYATEKSTIL» масъулияти чекланган жамиятнинг

2007-2011-йилларда жорий активлари таркибий тузилиши таҳлили


т/р

Кўрсаткичлар

2007 йил

2008 йил

2009 йил

2010 йил

2011 йил

сум

м

а,

м

л

н.

с

ўм

сал

м

оғи

,

%

сум

м

а,

м

л

н.

с

ўм

сал

м

оғи

,

%

сум

м

а,

м

л

н.

сў

м

сал

м

оғи

,

%

сум

м

а,

м

л

н.

сў

м

сал

м

оғи

,

%

сум

м

а,

м

л

н.

сўм

сал

м

оғи

,

%

1

2

3

5

6

7

8

9

10

11

12

1.

Товар-моддий
захиралари

2449,9

54,37

5135,2

87,0

3588,0

69,83

5774,1

47,83

5636,5

48,79

2.

Келгуси давр
харажатлари

1085,8

24,10

-

-

446,0

8,68

0,4

0,003

-

-

3.

Кечиктирилган
харажатлар

-

-

-

-

-

-

3908,2

32,38

2621,6

22,69

4.

Жорий дебитор
қарзлар

958,6

21,27

698,5

11,83

1055,0

20,53

2026,1

16,78

3111,1

26,93

5.

Пул маблағлари

11,8

0,26

18,7

0,32

49,5

0,96

345,2

2,86

172,5

1,49

6.

Қисқа муддатли
инвестициялар

-

-

50,0

0,85

-

-

16,9

0,14

10,0

0,09

7.

Бошқа жорий
активлар

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Жами:

4506,1

100

5902,4

100

5138,5

100

12070,9

100

11551,7

100

Манба: «TOSHKAYATEKSTIL» Масъулияти чекланган жамия маълумотлари асосида
муаллиф ҳисоб-китоби.

2-жадвал маълумотларида «TOSHKAYATEKSTIL» масъулияти чекланган

жамиятда жорий активларнинг 2007-2011 йиллардаги таркибий тузилиши
таҳлил этилган бўлиб, хўжалик субъектининг жорий активлар таркиби
ўрганилганда, 2007 йилда 4506,1 млн. сўмлик жорий актив мавжуд бўлса, 2011
йилга келиб 11551,7 млн. сўмга кўпайган, яъни 2,56 марта ўсган. Унинг асосий
салмоғини товар-моддий захиралари, яъни 2007 йилда 54,37 фоизни ташкил
этган бўлса, 2011 йилга келиб 48,79 фоизга етган. Пул маблағлари эса, мутлақ
суммада бир неча баробар ўсган бўлиб, жорий активларнинг таркибидаги
салмоғи 2007 йилдаги 0,26 фоиздан 2011 йилда 1,49 фоизга ортган. Мазкур
масъулияти чекланган жамиятда 2007-2011 йилларда дебиторлик қарзлар ҳам
958,6 млн. сўмдан 3111,1 млн. сўмга кўпайган. Дебиторлик қарзларининг бу
тартибда ўсиши келгусида жорий активларга бўлган талабнинг тўла
қондирилмаслигига олиб келиши мумкин. Жорий активларнинг таркибий
тузилишини баҳолаш орқали хўжалик субъектининг қайси турдаги активларга
эҳтиѐжи мавжудлиги, қайси турдаги жорий активлар меъѐридан ортиқча
эканлиги, жорий дебиторлик қарзларини ундириш орқали унинг салмоғини
қисқартириш таҳлил этилган.

Иқтисодиѐтни

модернизациялаш

шароитида

мамлакатимиздаги

тўқимачилик тармоғи ишлаб чиқаришининг технологиялилик тавсифини
ҳисобга олиб унумдорликнинг ўсиши ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг
замонавий услубларидан фойдаланиш ҳисобига эришилиши мумкин. Баъзи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

4

тўқимачилик фабрикалари аксарият ҳолларда буюртмалар ҳажмининг етарли
даражада мавжуд эмаслиги ҳисобига ишлатилмаѐтган кийим бичиш ва андоза
тайѐрлаш учун самарали компьютер ускуналарига эга бўлишлари мумкин.
Ушбу ускуналар экспорт учун тайѐр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда
рақобатбардош бўлиб ҳисобланади.

Тўқимачилик хўжалик субъектлари бугунги кунда калава ип ва газламани

экспорт қилиб келмоқда ҳамда жаҳон бозорида ўз ўрнини топмоқда.

Ҳозирги вақтда тўқимачилик тармоқлардаги хўжалик субъектларини

қуйидаги 2 гуруҳга ажратиш мумкин:

-

давлат мулки улуши юқори бўлган ва хорижий сармоя иштирокидаги

хусусий хўжалик субъектлар;

-

замонавий технологиялар, юқори унумли ва тежамкор ускуналар билан

жиҳозланган хўжалик субъектлар.

Баъзи хўжалик субъектларида жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган

маҳсулот ишлаб чиқариш талабига жавоб бермайдиган ускуналар билан
жиҳозланган. Ушбу тўқимачилик хўжалик субъектлари маҳсулотларини
сотишда барқарорликка эга бўлмаслигига асосий сабаб жорий активларнинг
етишмаслиги

ҳисобланади.

Бундай

хўжалик

субъектларда

мавжуд

имкониятлардан фойдаланиш кўрсаткичи жуда кам ва ҳар қандай ҳолатда улар
молиявий хатар доирасида мавжуд бўлади.

Шу билан бирга, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи

субъектларнинг тайѐр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ва салмоғи ҳам
сўнгги йилларда ўсган. Аммо, республикамизда жун, ипакчилик, кўплаб пахта
толаси ѐрдамида ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари томонидан
маҳсулотлар ишлаб чиқариш етарли ривожланмаган. Бу турдаги тайѐр
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларига ҳам имтиѐзлар яратиш
орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш керак.

Ҳар бир хўжалик субъектининг молиявий ҳолатида молиявий

мустаҳкамлиги таҳлили асосий ҳисобланиб, бунда уларнинг айланма
маблағларини қоплашга ўз маблағларининг етарлилиги ѐки етишмаслиги
аниқланади.

Хўжалик субъектининг баланс маълумотларига қараб унинг айланма

маблағлари қандай манбалар ҳисобига ташкил этилганилиги ўрганилади.
Бундай

таҳлилнинг

зарурлиги

шундаки,

корхоналарнинг

молиявий

мустақиллиги, барқарорлиги, кредит олишга лаѐқатлилигини аниқлашда ўзлик
манбалар билан таъминланганлик кўрсаткичи муҳим аҳамиятга эгадир

1

.

Жорий активларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида ҳар бир ѐки

минг сўмлик товар моддий захиралар ҳисобига олинган ялпи маҳсулот, соф
тушум ва ҳисобот йилнинг соф фойдаси каби маълумотлар ҳам таҳлил этилади.
Ушбу барқарорлик кўрсаткичлари таҳлили товар-моддий захираларини
қоплашга тегишли манбалар билан таъминланганлик таҳлили орқали
аниқлангани ҳолда

«TOSHKAYATEKSTIL»

Масъулияти чекланган жамиятда

мазкур кўрсаткич қуйидагича бўлган:

1

Ваҳобов А.В, Иброҳимов А.Т., Ишонқулов Н.Ф. Молиявий ва бошқарув таҳлили. - Т.: Шарқ, 2005. Б - 215.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

5

3-жадвал

«TOSHKAYATEKSTIL» Масъулияти чекланган жамиятнинг

2007-2011 йилларда товар-моддий захираларини қоплашга тегишли

манбалар билан таъминланганлик таҳлили

3-жадвалда ушбу хўжалик субъектининг товар-моддий захираларини

қоплашга тегишли манбалар билан таъминланганлик таҳлили келтирилган
бўлиб,

«TOSHKAYATEKSTIL»

Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз

маблағларини манбалари 2007 йилда 7102,1 млн. сўмдан 2011 йилга келиб
24062,1 млн. сўмга кўпайган. 2007-2011 йиллар давомида мазкур масъулияти
чекланган жамиятда узоқ муддатли кредит ва қарзлар мавжуд бўлмаганлиги
учун товар-моддий захираларни қоплашга ўз манбалари ҳамда товар-моддий
захираларни қоплашга ўз ва узоқ муддатли қарз манбалари кўрсаткичлари

т/р

Кўрсаткичлар

Йиллар

2007

2008

2009

2010

2011

1

2

3

4

5

6

7

1.

Ўз маблағларининг манбалари

7102,1 23391,5 25148,7 30601,7 24062,1

2.

Узоқ муддатли активлар

18301,3 24784,1 27834,7 25444,0 26424,1

3.

Товар-моддий захираларни қоплашга
тегишли ўз манбалари (1-2)

-11199,2 -1392,6

-2686

5157,7

-2362

4.

Узоқ муддатли кредит ва қарзлар

-

-

-

-

-

5.

Товар-моддий захираларни қоплашга
тегишли ўз ва узоқ муддатли қарз
манбалари (3+4)

-11199,2 -1392,6

-2686

5157,7

-2362

6.

Жорий муддатли кредит ва қарзлар

15705,3 7294,9

7824,4

6913,0

13913,7

7.

Товар-моддий захираларни қоплашга
тегишли жами манбалар (5+6)

4506,1

5902,3

5138,4

1755,3

11551,7

8.

Товар-моддий захираларининг жами

2449,9

5135,2

3588,0

5774,1

5636,5

9.

Товар-моддий захираларни қоплашга
ўз манбаларининг етарлилиги (+) ѐки
етишмаслиги (-), (3-8)

-8749,3 +3742,6

+902

-616,4

+3274,5

10.

Товар-моддий захираларни қоплашга
ўз

ва

узоқ

муддатли

қарз

манбаларининг етарлилиги (+) ѐки
етишмаслиги (-), (5-8)

-8749,3 +3742,6

+902

-616,4

+3274,5

11.

Товар-моддий захираларни қоплашга
жами манбаларнинг етарлилиги (+)
ѐки етишмаслиги (-), (7-8)

+2056,2 +767,1 +1550,4 -4018,8 +5915,2


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

6

мавжуд бўлмаган. Шунингдек, товар-моддий захираларни қоплашга жами
манбаларнинг етарлилиги жамиятда 2007 йилда 4506,1 млн. сўмдан 2011 йилда
11551,7 млн. сўмга кўпайган. Товар-моддий захираларини қоплашга ўз
манбалари 2007 йилда 8749,3 млн.сўмга етишмаган, 2011 йилда эса бу
кўрсаткич 3274,5 млн.сўмга уларнинг етарлилик даражаси ортиб борган.
Худди шундай товар-моддий захираларни қоплашга ўз ва узоқ муддатли қарз
манбаларининг етишмаслиги 2007 йилда 8749,3 млн.сўмни ташкил этгани
ҳолда 2011 йилга келиб 3274,5 млн.сўм етарлилиги мавжуд бўлган. Товар-
моддий захираларни қоплашга жами манбаларнинг етарлилиги 2007 йилда
2056,2 млн.сўмдан 2011 йилда 5915,2 млн.сўмгача ортган. Хулоса қилишимиз
мумкинки, ушбу масъулияти чекланган жамиятнинг молиявий барқарорлиги
2007 йилга нисбатан 2011 йилга келиб ижобий томонга ўзгарган бўлса-да,
лекин мазкур масъулияти чекланган жамиятнинг келажакдаги молиявий
ҳолатини яхшилаш лозим.

Мазкур тизимдаги хўжалик субъектларининг рентабеллик даражаси паст

бўлган шароитда савдони кўпайтиришга қаратилган ҳар кандай йўллар ҳам
салмоқли бўлиб кўринмайди. Республикамизда тўқимачилик саноати арзон ва
юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали хўжалик субъектларни
билвосита қўллаб-қувватлаш мумкин. Бугунги кунда асосий тўқимачилик
маҳсулотлари импорт хом-ашѐдан фойдаланишга мажбур бўлиб, ишлаб
чиқарилган тайѐр маҳсулотлар сифати ва баҳоси ҳамда тури бўйича маълум
кўрсаткичларга тўлиғича жавоб бермайди.

Хўжалик субъектининг рентабеллиги таҳлил қилинганда ҳисобот даврида

олинган соф фойдасига нисбатан аниқланиб, унинг динамикасига баҳо
берилади. Таҳлил этилаѐтган

«TOSHKAYATEKSTIL»

Маъсулияти чекланган

жамиятда рентабеллик кўрсаткичи қуйидагича:

4-жадвал

«TOSHKAYATEKSTIL» маъсулияти чекланган жамиятнинг

2009-2011 йилларда товар-моддий захиралар рентабеллигини

таҳлили

т/р

Кўрсаткичлар

Йиллар

2009

2010

2011

1

2

3

4

5

1. Жорий активлар

5138,5

12070,9

11551,7

2. Ҳисобот даври соф фойдаси

61,3

33,9

8,1

3. Жорий активлар рентабеллиги,

%

1,19

0,28

0,70

4-жадвалда

«TOSHKAYATEKSTIL»

Масъулияти чекланган жамиятининг

товар-моддий захиралар рентабеллигини таҳлили келтирилган бўлиб, 2009
йилда жорий активлар 5138,5 млн. сўм бўлиб олинган йилнинг соф фойдаси
61,3 млн.сўм бўлганлиги сабабли товар-моддий захиралар рентабеллиги 1,19
фоизни ташкил этган. 2010 йилга келиб эса жорий активлар 12070,9 млн. сўмга
етганлигига қарамай, олинган йилнинг соф фойдаси 33,9 млн. сўмга тенг


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

7

бўлган. Шу сабабли бу рентабеллик кўрсаткичи 0,28 фоиз бўлган. 2011 йилда
товар-моддий захиралари 11551,7 млн.сўм бўлиб хисобот даврдаги соф фойда
0,70 фоиз бўлганлиги учун мазкур масъулияти чекланган жамиятнинг 2009
йилга нисбатан 2011 йилдаги кўрсаткичларини салбий деб баҳолаш мумкин.

Ишлаб чиқариладиган тайѐр маҳсулотларни экспорт қилмай, тўқимачилик

хўжалик субъектлари замонавийлаштириш жараѐнини ўз маблағлари ҳисобига
молиялаштириш имконига эга бўлмасликлари мумкин. Хўжалик субъектларида
тикув ускуналар қиммат бўлиб, улар ўзини қоплаши учун кўплаб сотиш
жойларни талаб қилади. Хорижий сармояларни жалб қилиш, ишлаб чиқаришни
замонавийлаштириш унинг мақбул йўли бўлиб ҳисобланади. Жаҳон савдо
ташкилотига кириш енгил саноат тизимидаги тўқимачилик ва тикувчилик
саноатига хорижий сармояларни жалб қилишга имконият яратилади ҳамда
молиялаштиришни амалга ошириши мумкин.

Тўқимачилик тизимидаги хўжалик субъектлари ишлаб чиқаришлари учун

маълум даражадаги етарли маблағни талаб қилади. Республикамизда ишлаб
чиқариладиган кийим-кечак маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари бўлиб
ўрта ѐшдагилар ҳисобланади. Аҳолининг ушбу ѐшдагилари таниқли маҳсулот
ишлаб чикарувчиларни, бичими тез ўзгарувчан замонавий маҳсулотларини
сотиб олишга қизиқадилар.

Бозордаги рақобатнинг ўзгариши, шунингдек, замонавий кўринишининг

тез-тез ўзгариши, кийим кечакка жаҳон бозоридаги мураккаб бўлган талаб
ошиши мамлакатда қайта ишланган товарларни жаҳон бозорида
ҳаракатланишига тўсқинлик қилишига қуйидагилар таъсир қилиши мумкин:

-

хорижий

мамлакатлардаги

кийим-кечак

ишлаб

чиқарувчи

компаниялар ягона техник-технологик занжирининг бир қисми бўлиб
ҳисобланганлиги;

-

замонавий кўринишдаги энг сўнгги талабни ўзида мужассам этган

товар безаги;

-

ишлаб чиқарилиши лозим бўлган маҳсулотга сарфланадиган газлама,

унинг кисмларни ишлаб чиқариш, тикиш, пардозлаш ва қадоқлаш ҳамда
натижавий истеъмолчиларга реализация қилиш.