Совершенствование анализа оборотных средств в хозяйствующих субъектах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
7-12
29
2
Поделиться
Юсубова, А. (2015). Совершенствование анализа оборотных средств в хозяйствующих субъектах. Экономика и инновационные технологии, (2), 7–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8287
А Юсубова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы анализа текущих активов в деятельности субъектов, производящих продукцию текстильной и легкой промышленности, а также даны предложения по улучшению эффективности их деятельности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.Б. Юсубова,

катта ўқитувчи, ТДИУ

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ЖОРИЙ АКТИВЛАР

ТАҲЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

В статье рассмотрены вопросы анализа текущих активов в деятельности

субъектов, производящих продукцию текстильной и легкой промышленности, а
также даны предложения по улучшению эффективности их деятельности.

In article are exposed to the analysis of the current assets in activity of the

current assets in activity of the subjects making production of the textile and easy
industry, and also suggestions for improvement of efficiency of their activity are given.

Калитли сўзлар:

саноат маҳсулотлари, бозор талаби, экспортбоп товар,

жорий активлар, ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулот кўлами, молиявий
муносабатлар, ишлаб чиқариш фондлари, тайёр маҳсулот, ҳисоб рақами, пул
маблағлари, ликвидлилик.

Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида мамлакатимизда олиб

борилаётган иқтисодий ислоҳотлар мамлакатимизни ривожланган давлатлар
даражасига олиб чиқиш ҳамда маҳсулотларимизнинг жаҳон бозоридаги
рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, мавқеини янада мустаҳкамлаш муҳим
ўрин эгаллайди. Республикамиз иқтисодиётининг барча тармоқлари бугунги
кунда жадал суръатлар билан ривожланиб, уларда модернизация қилиш техник
ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнлари долзарб ҳисобланади.

Шу сабабдан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов бу борада:

«Юртимизда қабул қилинган 2011-2015 йилларда саноатни устувор даражада
ривожлантириш дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилиши
натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобатдош
маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг ўрни тобора ортиб
бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат
маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи айнан ана шу тармоқлар ҳиссасига тўғри
келмоқда. 2013 йилда юқори технологияларга асосланган машинасозлик ва
металлни қайта ишлаш саноати 121 фоизга, қурилиш материаллари саноати
113,6 фоизга, енгил саноат 113 фоизга ва озиқ-овқат саноати 109 фоизга ўсгани
мисолида буни яққол кўриш мумкин», - деб таъкидлади.

Бугунги кунда иқтисодиётда тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларини

ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларини янада ривожлантириш мақсадида
хориждан замонавий техника-технологиялар ҳамда турли хил инвестициялар
жалб қилиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бундан келиб чиққан ҳолда
мамлакатимиздаги ушбу тармоқда маҳсулотлар ҳажми ва уларнинг улуши ортиб
бораётганлигини қуйидаги маълумотларда ҳам кўришимиз мумкин (1-жадвал):


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасининг маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси

Тармоқлар

2009 й.

л

рд

. сў

м

)

Ў

тган

йил

га ни

сбатан

сал

м

оғи,

%

2010 й.

л

рд

. сў

м

)

Ў

тган

йил

га ни

сбатан

сал

м

оғи,

%

20

11

й.

л

рд

. сў

м

)

Ў

тган

йил

га ни

сбатан

сал

м

оғи,

%

20

12

й.

л

рд

. сў

м

)

Ў

тган

йил

га ни

сбатан

сал

м

оғи,

%

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.

Электр энергетикаси

2484,0 101,2 2822,3 104,5

3323,3 101,1

3954,5 103,0

2.

Ёқилғи

6008,9 110,3 6440,1 103,5

7318,0 100,7

9207,9 104,8

3.

Қора металлургия

684,1 108,4 823,0

105,8

1077,3 105,8

1306,3 106,5

4. Рангли металлургия

3265,2 102,6 3783,9

99,1

4386,2 102,5

5097,3 102,6

5.

Нефткимё ва кимё

1326,2 111,0 1702,1 115,4

2390,6 110,4

2819,0 106,8

6.

Машина ва металлни

қайта ишлаш

4541,8 117,4 5432,6 111,6

6831,7 112,7

8913,3 113,9

7.

Ёғоч ва уни қайта
ишлаш, целлюлоза-
қоғози

296,7 119,1 360,6

107,0

509,1 112,2

642,9

106,5

8.

Қурилиш материаллари 1325,5 108,7 1674,8 108,7 2218,8 110,9

2824,8 113,0

9.

Енгил

3408,4 106,0 4489,1 117,3

5640,7 104,0

6566,6 112,9

10. Озиқ- овқат

3135,8 108,2 4231,9 113,1

5933,7 113,5

6732,7 105,0

11. Бошқалар

1532,7 110,6 1820,1 109,4

2529,4 113,7

2994,0 118,4

Жами саноат маҳсулотлари: 28009,3 109,0 33580,5 108,3 42158,8 106,4 51059,3 107,9

Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси сайти. www.stat.uz


Маълумотларга кўра, ёқилғи, машина ва металлни қайта ишлаш, рангли

металлургия, озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга енгил саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқариш ҳам асосий ўринни эгаллаб, асосий улушни ташкил этмоқда. Бу
эса, республикамизда саноат тармоқлари кенг ривожланаётганлигидан далолат
беради. Хусусан, 2009 йилда жами енгил саноат маҳсулотлари 3408,4 млрд. сўм,
2010 йилда 4489,1 млрд. сўм, 2011 йилда 5640,7 млрд. сўм ва 2012 йилда 6566,6
млрд. сўмлик ишлаб чиқаришга эришилган. Кейинги йилларда енгил саноат
маҳсулотларига талабнинг бир неча баробар ошиши сабабли, талабларга мос
ҳолда ишлаб чиқариш янада кенгайтириш зарур бўлмоқда. Бу эса мазкур
тармоқларда жорий активлар таркибидаги захиралардан унумли фойдаланишни
йўлга қўйилганлиги, меъёрдан ортиқча захираларнинг йиғилиб қолишининг
олди олинаётганлиги ҳамда уларнинг айланиши тезлашганлигидан далолат
беради.

Мамлакатимиздаги

тўқимачилик

ва

енгил

саноат

корхоналари

фаолиятининг иқтисодиётда тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш билан бирга
юқори барқарорликка эришишда тармоқ таркибидаги барча хўжалик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

субъектлари, шунингдек, уларга тегишли кичик корхоналарнинг моддий техника
базаси ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан банд бўлган иш кучидан самарали
фойдаланиш, мавжуд ва жалб қилинган маблағлар ҳамда манбаларидан унумли
сарфлаш, имкониятларини аниқлаб, ишлаб чиқаришга жалб қилиш асосий
масалалардан саналади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда тўқимачилик ва енгил саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектларнинг фаолияти ҳамда молиявий
ҳолатини аниқлаш ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни ижобий ҳал этишда
муҳимдир. Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи
субъектлар фаолиятида узоқ муддатли активлар билан бир қаторда жорий
активлар ҳам асосий ҳисобланади. Мазкур фаолиятдаги маҳсулот ишлаб
чиқарувчи хўжалик субъектларида жорий активлар ўзига хос ўринга эга бўлиб,
маълум бир хусусиятларига кўра ажралиб туради ва улар ишлаб чиқариш
фаолиятининг тўхтаб қолмаслигини таъминлайди. Тўқимачилик ва енгил саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларининг жорий активларининг
ўрганишдан мақсад – тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчи хўжалик субъектидаги жорий активларни мавжудлиги, уларнинг
таркиби, тузилиши ва динамик ўзгаришини ўрганиш; тармоқ хўжалик
субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятидаги ўрнига қараб, уларни маълум
бир белгилари бўйича гуруҳлаш; жорий активларни қандай маблағлар ҳисобига
ортганлиги ёки камайганлигига баҳо бериш; тўқимачилик ва енгил саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектларнинг жорий активлари манбаларини
аниқлаш ҳисобланади.

Бугунги рақобатбардош иқтисодиётнинг шиддат билан ўзгариб

бораётганлигини инобатга олиб, мазкур тармоқдаги баъзи муаммолар
аниқланмоқда, масалан:

– замонавий кўринишдаги тайёр маҳсулотнинг кўриниши ва унинг ишлаб

чиқариш технологиясидан фойдаланиш даражаси;

тайёр

маҳсулотни

ишлаб

чиқаришда

қандай

хомашёдан

фойдаланганлиги;

– маҳсулотни яратишда унинг таннархи шаклланиши ҳолати.

Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик

субъектларида жорий активлар ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқаришнинг
узлуксизлиги ва маромийлиги таъминланиб, айланма ишлаб чиқариш
фондларидан ташқари муомала фонди ҳам ташкил қилинади. Уларга омбордаги
тайёр маҳсулот, юклаб жўнатилган товарлар, кассадаги, ҳисоб рақамидаги пул
маблағлари, дебиторлик қарзлари, бошқа ҳисоб-китоблардаги маблағлар
киритилиб, унинг асосий мақсади муомала жараёнини ресурслар билан
таъминлашдир. Жорий активларнинг асосий белгиларидан бири ликвидлиги ва
актив элементларнинг тезда нақд пулга айланиши саналади. Жорий активлар
ишлаб чиқаришда қатнашиш ўрни ва даражасига кўра қуйидагича гуруҳланади:

– товар-моддий захиралар, ишлаб чиқаришда тугалланмаган ишлаб

чиқариш, тайёр маҳсулот;

– тўловдаги пул маблағлари;
– жорий дебиторлик қарзлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Жорий активлар таркиби ва тузилишини кўриб чиқишда айланма

маблағларнинг ишлаб чиқариш соҳалари ва муомала жараёнининг муҳим
кўрсаткичларидан бир эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Шунинг
учун тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти бир
меъёрда самарали ривожланишини таъминлаш мақсадида узоқ муддатга
мўлжалланган бизнес-режаларга асосланган ҳолда ишлаб чиқариш заҳиралари
билан таъминлашга эътибор берилади. Чунки ҳозирги кунда ишлаб чиқариш
захираларининг ўз вақтида етиб келмаслиги ёки маҳсулотга талабнинг камайиши
ишлаб чиқариш фаолияти тўхтаб қолишига таъсир этиши мумкин. Ишлаб
чиқариш захиралари билан ўз вақтида, керакли миқдорда ва белгиланган
сифатда ҳамда бир маромда таъминланиши билан бир қаторда улардан етарли
миқдорда фойдаланиш унинг иқтисодий ривожланиши ва тараққий этиши учун
ҳар томонлама таъсир этади. Бу кўрсаткичларни амалий жиҳатдан хўжалик
субъектлари мисолида ўрганиб чиқсак, «MALIKA» хусусий фирмасининг баъзи
маълумотларига асосланган ҳолда товар-моддий захиралардаги тайёр
маҳсулотларнинг таркиби ва уларнинг динамик ўзгариши қуйидагича бўлган:

2-жадвал

2010-2013 йилларда «MALIKA» хусусий фирмаси товар-моддий захиралари

таркибидаги тайёр маҳсулотлар таркибининг таҳлили

Корхона активлари

номи

2010 й

2011 й

2012 й

2013 й

Сумма,

минг

сўмда

Сал-
моғи, %

Сумма,

минг

сўмда

Сал-

моғи

%

Сумма,

минг сўмда

Сал-

моғи

%

Сумма,

минг сўмда

Сал-

моғи

%

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Тайёр маҳсулотлар

Шу жумладан

(маҳсулотларни

турлари бўйича):

6896,1

100

8899,4

100

11693,1

100

14114,5

100

Эркаклар кўйлаги

2606,7

37,8

3435,2

38,6

4630,5

39,6

5645,8

40,0

Жинси шим

1951,6

28,3

2536,3

28,5

3437,8

29,4

4290,8

30,4

Майка

1262,0

18,3

1788,8

20,1

2420,5

20,7

2681,8

19,0

Пайпоқ

1075,8

15,6

1139,1

12,8

1204,4

10,3

1496,1

10,6

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.

Юқоридаги 2-жадвалда «MALIKA» хусусий фирмасида тайёр маҳсулотлар

таркибий тузилишининг динамик ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотлар
таҳлили келтирилган бўлиб, иқтисодий маълумотлар асосида хўжалик
субъектининг товар-моддий захиралари таркибида тайёр маҳсулотларнинг
тутган ўрни ва таркибий тузилиши ўрганилган. Маълумотларга кўра, «MALIKA»
хусусий фирмасининг ишлаб чиқараётган тайёр маҳсулотлари таркибида
эркаклар кўйлаги етакчи ўринни эгаллаган, яъни эркаклар кўйлаги тайёр
маҳсулотлар таркибида 2010 йилдаги 6896,1 минг сўмлик жами маҳсулотнинг
2606,7 минг сўми ёки 37,8 фоизини ташкил этган бўлса, 2013 йилга келиб,
5645,8 минг сўмни ёки 40,0 фоиз салмоғига эга бўлган.

Кейинги ўринда жинси шим тайёр маҳсулотлари бўлиб, 2010 йилда 1951,6


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

минг сўмлик ишлаб чиқарилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 4290,8 минг
сўмга етган. Шунингдек, фирмада навбатдаги тайёр маҳсулотлар, яъни майка ва
пайпоқ маҳсулотлари ҳам 2010 йилга нисбатан 2013 йилга қадар қиймат
кўринишида ортиб борган. Демак, мазкур фирмада ишлаб чиқарилган тайёр
маҳсулотларнинг бундай тартибда ўзгарганлигини ижобий баҳолаш мумкин.
Шунингдек, республикамизда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи
хўжалик субъектларининг сони ва уларда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш
учун бу турдаги ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектларига имтиёзлар яратиш
мақсадга мувофиқдир.

Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик

субъектларида ҳам дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ўзаро қарши томон
ўртасидаги ҳисоб-китобларда келиб чиқадиган мажбуриятлардир. Ушбу қарзлар
хўжалик субъекти билан мол етказиб берувчилар, харидорлар, банклар, солиқ,
ижтимоий таъминот органлари ва турли жамоат ташкилотлари, шунингдек,
ходимлар, мулк эгалари, акциядорлар ва инвесторлар билан бўладиган
муносабатларда вужудга келади.

Қарзлар бундай юзага келишининг сабаби ҳисоб-китобларда вақтнинг

ўзгарувчанлигидир. Масалан, бугун юкланган маҳсулот ҳам пули тўлангунга
қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзлар қаторига киритилиб, даромад ва
харажатларнинг юзага чиқиши билан улар бўйича ҳисоб- китобларнинг амалга
ошиши орасида фарқланиш келиб чиқади. Хўжалик субъектларининг
дебиторлик қарзларини ўрганишда уларни баланс ҳолатига келтириб ўрганиш
ҳам мумкин. Яъни дебиторлик ва кредиторлик қарзлари баланси улар орасидаги
ўзаро тенглик нисбатини кўрсатиб, дебиторлик мажбуриятларининг кредиторлик
мажбуриятларидан ортиб кетиши ёки аксинча ҳолатлари ифодаланади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил

20 августдаги «2009-2011 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини янада
ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол
товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 236-
сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорга асосан тўқимачилик
корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш
лойиҳалари, шу жумладан тайёр тўқимачилик буюмлари ишлаб чиқариш
соҳасида янгидан ташаббус кўрсатиладиган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар,
инвестициялар ва савдо вазирлиги билан хорижий инвестор ўртасида
белгиланган тартибда тузиладиган инвестиция шартномаси асосида фаол амалга
оширилмоқда.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида тўқимачилик ва енгил

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик субъектлари томонидан
қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

1. Хўжалик субъектига хориждан олиб келинадиган техника ва

технологияларнинг техник-иқтисодий асосланишида белгиланган муддатларга
қатъий риоя этган ҳолда фойдаланишга топшириш.

2. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини фойдаланишга берилган вақтдан

бошлаб қисқа муддатларда ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қувватига чиқиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

3. Турли тикув ва тўқимачилик ишлаб чиқаришларининг ишлаб чиқариш

қувватини қисқа вақтда, яъни камида 65-70 фоиз, калава ишлаб чиқариш
қувватини камида 85-90 фоиз даражасида сақлаш.

4. Хўжалик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг

камида 70-75 фоизини экспорт қилиш.

5. Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик

субъектлари томонидан қўшимча иш ўринларини кўпайтириш.

6. Тармоққа тегишли хўжалик субъектлари фаолиятида техника-

технологияни янгилаш ва замонавий тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда
жорий активларни янада кўпайтириш мақсадида турли имтиёзли кредитлар
бериш ва миқдорини ошириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади //Халқ сўзи. 2014 йил 18
январь.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил

20 августдаги «2009-2011 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини янада
ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол
товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 236-
сонли қарори.

3.

Vahobov A.B., Ishonqulov N.F., Ibrohimov A.T. Moliyaviy va boshqaruv

tahlili. -T.: Iqtisod-moliya. 2013.

4.

Пардаев М.Қ., Хасанов Б.А. ва бошқ. Молиявий ва бошқарув таҳлили.

Ўқув қўлланма. -Т.: “Cho‘lpon”, 2012.

5.

Қодиров С.Г., Турсунова М.В. Тўқимачилик ва енгил саноат

корхоналарининг хўжалик фаолияти таҳлили. -Т.: Меҳнат, 2006 й.

6.

www.stat.uz

7.

www.gki.uz

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади //Халк сузи. 2014 йил 18 январь.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 20 августдаги «2009-2011 йилларда тукимачилик саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация килиш хамда махаллий ноозик-овкат истеъмол товарлари ишлаб чикаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тугрисида»ги 236-сонли карори.

Vahobov А.В., Ishonqulov N.F., Ibrohimov А.Т. Moliyaviy va boshqaruv tahlili. -T.: Iqtisod-moliya. 2013.

Пардаев M.K., Хасанов Б.А. ва бошк. Молиявий ва бошкарув тахлили. Укув кулланма. -Т.: “Choipon”, 2012.

Кодиров С.Г., Турсунова М.В. Тукимачилик ва енгил саноат корхоналарининг хужалик фаолияти тахлили. -Т.: Мсхнат, 2006 й.

www.stat.uz

www.gki.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов