Основы применения системы менеджмента качества в повышении конкурентоспособности хлопкоочистительного предприятия

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
113-118
34
6
Поделиться
Акбаров, Н. (2014). Основы применения системы менеджмента качества в повышении конкурентоспособности хлопкоочистительного предприятия. Экономика и инновационные технологии, (6), 113–118. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8210
Н Акбаров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены вопросы разработки мер, осуществляемых в процессе внедрения системы менеджмента качества на хлопкоочистительных заводах и на этой основе пути повышения их конкурентоспособности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Г. Акбаров,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНАСИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

ОШИРИШДА СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИНИ ҚЎЛЛАШ

АСОСЛАРИ

В статье освещены вопросы разработки мер, осуществляемых в

процессе внедрения системы менеджмента качества на хлопкоочистительных
заводах и на этой основе пути повышения их конкурентоспособности.

The article highlights the issues of development of measures implemented in

the process of implementing a quality management system to ginneries and on this
basis, ways to increase their competitiveness.

Калитли сўзлар:

корхона, сифат менежменти, саноат, рақобатбардош,

стандарти, маҳсулот, менежмент.


Пахта тозалаш корхоналарининг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини

оширишнинг асосий йўналишларидан бири ИСО 9001 сериясидаги стандартлар
бўйича сифатни бошқариш тизимини жорий этишдир.

Сифат менежменти тизими (СМТ)ни пахта тозалаш саноати

корхоналарига татбиқ этиш корхона иш фаолиятининг барча параметрлари
бўйича сифатнинг яхшиланиши ҳисобига рақобатбардошлигини ошириш
имконини беради.

Ҳозирги кунда пахта тозалаш саноати корхоналарида тармоқ

стандартларига меъёрий ҳужжатларга ва техникавий шартларга асосланган
пахта тозалаш маҳсулотларини сифатли ишлаб чиқарилишига қаратилган
комплекс сифатни бошқариш тизими жорий этилган. Пахта тозалаш саноати
маҳсулотлари ўзининг сифат кўрсаткичлари бўйича жаҳон стандартларига
тўлиқ жавоб бермайди. Бизнинг фикримизча, жаҳон стандартларига жавоб
берадиган пахта тозалаш саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун пахта
тозалаш саноати корхоналарига ИСО 9001 сериясидаги жаҳон стандартларига
асосланган сифат менежменти тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ.

ИСО 9001-2000 стандартларига мувофиқ сифат – ишончлилик, яхши

хизмат кўрсатиш, аниқлик ва ўзига хос муайян шартларга жавоб беришдир.

Сифат менежменти тизими – қўйилган мақсадларга энг самарали, барча

шартларни қаноатлантиришга имкон берадиган, мақсадларга эришишнинг энг
самарали йўлларини белгилаб берадиган ишлаш услубидир.

ИСО 9001 стандартлари – авваламбор сифат менежменти тизимидир. Бу

тизим маҳсулотни доимий равишда бир хилда юқори сифатли ишлаб
чиқаришини таъминлаш ва бошқаришга имкон беради.

ИСО 9001 стандартлари ёрдамида пахта тозалаш саноати корхоналарида

ишлаб чиқариш фаолиятининг мўътадиллигини, уларнинг ўзаро бир-бирига
мувофиқлигини таъминлаш, яроқсиз маҳсулотлар ишлаб чиқаришни олдини
олиш, хомашё сарфини қисқартириш, сифатни таъминлаш ва истеъмолчининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ишончига эришиш орқали корхонанинг рақобатбардошлигини оширишга
эришиши мумкин.

Пахта тозалаш корхонаси раҳбарида СМТни қандай мақсадда жорий

этиш, қандай фойда келтиришини билмаслик бирор-бир тизимни жорий
қилишдан ҳеч қандай наф келтирмайди.

Пахта тозалаш корхоналарида жараёнлардан ташқари 6 та мажбурий

ҳужжатлаштирилган тартиб-тамойилни (тартиб-тамойил – белгилаб қўйилган
фаолиятдир): «Ҳужжатларни бошқариш тартиб-тамойили”, “Ёзувларни
бошқариш тартиб-тамойили”, “Ички аудитлар ўтказиш тартиб-тамойили”,
“Талабга мос келмайдиган маҳсулотини бошқариш тартиб-тамойили”,
“Тўғриловчи ҳаракатлар тартиб-тамойили”, “Олдини олувчи ҳаракатлар тартиб-
тамойили”ни ишлаб чиқиш керак бўлади. Тартиб-тамойиллар уларни
бажарувчи мутахассислар томонидан ёзилиши ғоят мақсадга мувофиқдир.
Аммо, таъкидлаш жоизки, СМТнинг санаб ўтилган асосий тартиб-тамойиллари
ва огоҳлантирувчи ҳаракатларини татбиқ этиш етарли, улар пахта тозалаш
корхонасидаги барча жараёнларни мақбуллаштиришга олиб келади, деган
нотўғри тушунча ҳам мавжуд. Ўтказилган тадқиқотлар бундай фикрларнинг
нотўғрилигини кўрсатади, фақат муайян корхона учун хос бўлган
(маҳсулотларнинг ҳаётийлик даврини тавсиф этадиган жараёнлар деб
аталадиган) жараёнлар тубдан ўзгартирилган ҳолдагина реал ва жиддий
ютуқларга эришиш мумкин.

Корхоналар раҳбарларига СМТни татбиқ этиш мақсадларини аниқлашда

ўзгача ёндашувни амал қилиш тавсия этилади. Бундай ёндашув учта оддий
қоидага асосланган, хусусан:

1. Муайян пахта тозалаш корхонасида қандай жараён ёки вазифалар

“Оғриқ нуқта” ҳисобланади ҳамда тубдан қайта қуриш ва яхшилашни талаб
қилади.

2. Қайта қуриш – янгилик жараёни, уни муносиб кадрлар билан

мустаҳкамлаш, қўшимча ресурслар билан таъминлаш, жараённи тартибга
солиш ва имкон қадар автоматлаштириш зарур.

3. ISO 9000 серияси стандартлари талабларига мувофиқ бу жараённи

бошқариш зарур.

Бинобарин, корхоналар раҳбарлари бир меъёрда ишлатган жараёнларни

ҳужжатлаштириш учун ресурслар сарфламаслиги, аммо бутун эътиборни айнан
тез орада яхшилашни талаб қилаётган амалий жиҳатларга қаратиши зарур.

Яхшилаш бўйича асосий кучларга таянч сифатида, анъанага кўра,

Ўзбекистоннинг кўпчилик корхоналари учун маркетинг ва сотиш хизмати
жараёнларини танлаш мумкин.

Умуман, турли ҳолатлар пахта тозалаш корхонасининг нозик томони

бўлиши мумкин: сифатсиз режалаштириш, пахта хомашёсини харид қилишдаги
хатоликлар,

ҳужжатлар

айланиши

ёки

иш

юритиш

борасидаги

мунтазамликнинг бузилиши, маъмурий менежментдаги заиф тизим (яъни
вазифаларни тайинлаш, уларнинг мониторинг қилиниши ва бажарилиши
устидан назорат). Сифат менежменти истеъмолчи эҳтиёжини қондиришга
қаратилиши зарур. Аммо корхонадаги тузилмалар ҳам айрим хизматлар ёки


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

бажарувчиларнинг қониқарсиз ишидан жабр кўрган истеъмолчи сифатида
чиқиши мумкин. Пахта тозалаш корхонаси раҳбари қаерда ишни яхшилаш
талаб қилинишини аниқлаши, ўша иш жойини яхшилаш учун ресурслар
ажратиши ҳамда ISO 9001 талабларига мувофиқ бошқарувни ўрнатиши лозим.
Шундан сўнг СМТни татбиқ этиш бўйича ҳаракатлар беҳуда кетмайди, балки
улар бизнес учун фойда келтирганлигига ишонч ҳосил қилинади.

Сифат менежменти тизимини жорий этишнинг асосий элементларидан

бири истеъмолчилар талабига йўналтирилганлигидир. Истеъмолчилар билан
доимий алоқаларнинг ўрнатилиши ва уларнинг эҳтиёжини, талабларини
доимий таҳлил қилиш йўли билан сифатни доимий яхшилаб бориш ҳам пахта
тозалаш ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишга имкон беради.

Пахта тозалаш корхоналарида сифат менежменти тизимини жорий

этишда корхона раҳбарияти алоҳида роль ўйнайди. Бунда сифатни оширишга
йўналтирилган стратегия сифат соҳаси бўйича мақсадларга эришиш
тактикасига, шунингдек, ишлаб чиқариш корхонасининг барча бўлинмалари
бўйича сифатни таъминлашга, яхшилашга қаратилган бўлиши керак.

Сифат менежменти тизимини жорий этиш, шунингдек, корхона

ходимларини ҳам жалб этишни талаб қилади.

Ўрганилаётган корхонада сифатни бошқариш тизимига ходимларни жалб

этиш ходимларни мотивация қилишни билдиради. Корхонада мотивацияни
кучайтириш орқали ходимларнинг ишга бўлган қизиқишларини ошириб,
уларнинг меҳнатга бўлган муносабатларини яхшилаш ва натижада унинг сифат
кўрсаткичларини яхшилашга эришиш мумкин. Сифат тизими сиёсати ёрдамида
ходимларни бошқариш ва ишга жалб этиш муайян аниқ мақсадларнинг
қўйилиши ҳам ходимларни жалб этиш йўналишларидан бири ҳисобланади.

Сифат менежменти тизимини жорий этиш учун корхонада жараёнлар

бўйича ёндашувга асосланиш керак (1-расм).

1-расм. Пахта тозалаш корхоналарида жараёнлар бўйича ёндашув схемаси

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Бошқарув тизими

Раҳбариятнинг масъуллиги

Истеъмолчининг

шартлари

Истеъмолчи

эҳтиёжининг

қондирилиши

Ресурслар

Ўзгаришлар

ва таҳлил

Маҳсулот ишлаб чиқариш

Узлуксиз такомиллаштириб бориш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Жараёнлар бўйича ёндашувнинг моҳияти шундаки, ишлаб чиқаришда энг

муҳим омил бўлинмалар эмас, балки жараёнлардир.

Жараёнлар бўйича ёндашув қуйидаги саволларни ёритиб бериши керак:
- турли бўлинмалар битта ишни бажаришда қай даражада такроран

иштирок этадилар?

- ким масъуллиги тўлиқ аниқ бўлмаган муаммоларни ҳал этишда қай

даражада иштирок этадилар?

- турли бўлинмалар ходимлари ўртасида муаммолар қай даражада тез-тез

бўлиб туради?

Жараёнлар бўйича ёндашувга асосланиб, маълум мезонлар бўйича

жараённинг маҳсулдорлигини таҳлил қилиш мумкин. Ҳар бир ишлаб чиқариш
жараёнининг маҳсулдорлиги мезонларини ўрнатиш уларни доимий равишда
таҳлил қилиб бориш ҳам корхона рақобатбардошлигини оширишга имкон
беради.

Жараёнлар бўйича ёндашув асосида доимий равишда жараённинг ички

аудитни амалга ошириш, маҳсулотнинг жараёнга мувофиқлигини таҳлил
қилиш, шунингдек, жараён истеъмолчиларининг эҳтиёжини қаноатлантириш
даражасини таҳлил қилиш зарур. Бу ишларнинг амалга оширилиши корхона иш
фаолияти кўрсаткичларини сифат жиҳатдан кўрсаткичларини яхшилаш ва
унинг рақобатбардошлигини оширишни таъминлайди.

Ҳар қандай режани ишлаб чиққандан сўнг жорий этиш керак (2-расм).

2-расм. Пахта тозалаш саноати корхоналарида жараёнларни узлуксиз

такомиллаштириб бориш схемаси

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Режаларни жорий этиш вақтида албатта уни текшириш ва маълум

тузатишлар киритиш зарур. Ишлаб чиқариш жараёнларини корхона
маъмурияти томонидан таҳлил қилиниши ҳам сифат менежменти тизимининг
яна бир муҳим томонларидан ҳисобланади.

Сифат менежменти тизимини корхонада жорий этиш учун бошқарувга

нисбатан тизимли ёндашиш керак. Ушбу ёндашувнинг моҳияти шундан
иборатки, барча муаммолар бир бутунликда, битта тизим чегарасида, ўзаро
боғлиқликда кўриб чиқилади.

Сифат менежменти тизимининг асосий шартларидан бири қарорлар

чиқаришда аниқ далилларга асосланган ҳолда қарор чиқаришдир. Ушбу
ёндашувнинг моҳияти шундаки, қарорлар тасодифий бўлмаслиги керак. Ҳар

Жорий этиш

Тузатиш

киритиш

Режа

Текшириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

бир ҳолатни чуқур таҳлил қилиб, муайян маълумотлар асосида таҳлил қилиш
керак ва фақат шундан кейингина қарор қабул қилиш лозим.

Сифат менежменти тизимини пахта тозалаш корхоналарига жорий этиш

учун хомашё етказиб берувчилар билан яхши муносабатларни ўрнатиш керак.
Ўзаро

манфатдорлик

муносабатларнинг

ўрнатилиши,

яъни

етказиб

берувчиларни тўлиқ баҳолаш, рақобат варақларни юритиш, маъқулланган
етказиб берувчилар рўйхатини тузиб бориш, етказиб берувчиларни қайта
баҳолашни олиб бориш, шунингдек, етказиб берувчиларнинг ривожланишига
ёрдамлашиш имкониятларини қидириш ушбу тизимнинг асосий жиҳатларидан
ҳисобланади.

Юқорида кўриб чиқилган асосий жиҳатлар асосида сифат менежменти

тизимининг қуйидаги умумий ҳолатларини ишлаб чиқиш зарур.

1. Жараёнларни аниқлаш. Корхонада қуйидаги жараёнлар бўлиши

мумкин: маркетинг; режалаштириш; янги маҳсулотларни лойиҳалаштириш;
таъминот; омборхона ишларини ташкил этиш; ишлаб чиқариш; сифатни
назорат қилиш; кадрлар билан ишлаш жараёни; ёрдамчи жараёнлар; тайёр
маҳсулотни омборга жойлаш; сотиш; сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш.

Сифат менежменти тизими ёрдамида аниқлаштириш, ҳужжатлаштириш,

жорий этиш ва бошқариш зарур.

2. Жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ва кетма-кетлигини аниқлаш

(жараёнлар қандай фаолиятлар ёки ҳужжатлар билан ўзаро боғланган; у ёки бу
маълумот (ҳужжат) қандай кўринишда тақдим этилади; маълумотни
(ҳужжатни) ким тақдим этади; қандай маълумот (ҳужжат) жараёндан олинади;
маълумот (ҳужжат) қандай жараёнга жўнатилади.

3. Жараёнларни тўғри бажариш учун усуллар ва мезонларни аниқлаш.
Жараёнларнинг мезонлари жараёнларнинг аниқ вазифалари бўлиб,

уларнинг бажарилиши жараённинг сифатига таъсир кўрсатади.

Жараёнларнинг асосий мезонлари бўлиб маҳсулотнинг ўз вақтида

сотилиши, мол етказиб берувчиларни синчиклаб танлаш ва сотиб олинаётган
маҳсулотларнинг сифати кўрсаткичлари хизмат қилади. Бу мезонларни
баҳолаш учун таққослаш ва статистик назорат усулларидан фойдаланилади.

4. Керакли маълумотлар ва ресурслар билан таъминлаш (ишчи

ресурслари; инфратузилма; ишлаб чиқариш муҳити).

5. Жараёнларни кузатиш, ўлчаш ва таҳлил қилиш (ички аудит;

маҳсулотни таҳлил қилиш; маълумотларни таҳлил қилиш; корхона раҳбарияти
томонидан таҳлил қилиш.

6. Режалаштирилган тадбирларни бажариш. Жараёнларнинг маҳсулдор-

лигини доимий яхшилаш. Бунда доимий равишда ички аудитни амалга
ошириш, маълумотларни таҳлил қилиш, тегишли тузатишлар киритиш ва
олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш керак (1-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Сифат менежменти тизимини жорий этиш ишларини бажариш усуллари

ва мезонлари

Мезон

Усул

Маҳсулотнинг ўз вақтида сотиб олиниши

Таққослаш усули: сотиб олиш бўйича журнал
жорий этиш. Ҳар ҳафтада кенгашларда
назорат қилиб бориш

Етказиб берувчиларни синчиклаб танлаш
(нархи бўйича, етказиб бериши, ҳақ тўлаш ва
бошқалар)

Таққослаш усули: рақобат варағини тузиш

Сотиб олинаётган маҳсулот сифати

Статистик назорат усули: кириш назорати

Сифат менежменти тизимини жорий этиш корхонанинг корпоратив

имиджини яхшилаш, экспорт фаолиятини енгиллаштириш, ҳам ички, ҳам
ташқи бозордаги истеъмолчиларнинг талабларини қондириш, давлат органлари
билан ўзаро муносабатларни яхшилаш, жамият билан ишончли муносабатларни
ўрнатиш, рақиблардан ажралиб туриш, рақобатда устунликка эга бўлиш
имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Варакуша С.А. Управление качеством продукции. – М.: РИОР,-109-с.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3
апрелдаги 70-сонли қарори билан тасдиқланган «Пахта тозалаш саноати
корхоналарини 2007-2011 йилларда модернизация ва реконструкция қилиш
тўғрисидаги Дастур».

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19

апрелида «Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган
асбоб-ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 115-сонли қарори.

4. Болтабоев М.Р. Тўқимачилик саноатида маркетинг стратегияси.

Монография. – Т.: ФАН, 2004.

Библиографические ссылки

Варакуша С.А. Управление качеством продукции. - М.: РИОР,-Ю9-с.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 70-сонли карори билан тасдикланган «Пахта тозалаш саноати корхоналарини 2007-2011 йилларда модернизация ва реконструкция килиш тугрисидаги Дастур».

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 19 апрелида «Саноат тармоклари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга дойр кушимча чора-тадбирлари тугрисида»ги 115-сонли карори.

Болтабосв М.Р. Тукимачилик саноатида маркетинг стратегияси. Моно1рафия. - Т.: ФАН, 2004.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов