Авторы

  • Ж Исаков
    Ташкентский Финансовый Институт

Биография автора

  • Ж Исаков, Ташкентский Финансовый Институт

    старший научный сотрудник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.8292

Ключевые слова:

стратегия коммерческие банки малые и частные хозяйствующие субъекты механизм кредитования в коммерческих банках кредитная эффективность коммерческих банков

Аннотация

В этой научной статье обсуждено эффективность кредита коммерческих банков и проанализированы факторы, влияющие на нее. Автор подходил к описанию данного вопроса с точки зрения значимости коммерческих банков в социально-экономическом развитии страны. В статье разработаны научные и практические рекомендации на основе анализов.

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Я. Исаков,

катта илмий ходим, ТМИ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

СТРАТЕГИЯЛАРИ

В этой научной статье обсуждено эффективность кредита

коммерческих банков и проанализированы факторы, влияющие на нее. Автор
подходил к описанию данного вопроса с точки зрения значимости коммерческих
банков в социально-экономическом развитии страны. В статье разработаны
научные и практические рекомендации на основе анализов.

In this scientific article there has been discussed credit efficiency of

commercial banks and analyzed factors influencing it. Author made approach to
describe given issue from the viewpoint of significance of commercial banks in social
and economic development of country. In this article there have been made scientific
and practical recommendations based on the analysis.

Калитли сўзлар:

стратегия,

тижорат банклари, кичик ва хусусий

тадбиркорлик субъектлари, тижорат банкларида кредитлаш механизми,
тижорат банклари кредит самарадорлиги.

Тижорат банкларида кредитлаш жараёнининг тўғри ва оқилона ташкил

этилиши кредит самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиб, банк даромадининг
ошишини таъминловчи ва қўшимча ресурсларни жалб этиш имкониятини
берувчи бош омил ҳисобланади. Бу омил тижорат банклари ходимларининг
ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда қай даражада масъулият билан
ёндашишларига, уларнинг маҳорат ва малакаларига, шунингдек, қарз
олувчиларнинг кредит муносабатларига қай даражада масъулият билан
ёндашишларига боғлиқ.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг тижорат банкларида кредит

самарадорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришилаётган
бўлиб, бу ҳукуматимиз томонидан банк тизимини модернизация қилиш
борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий маҳсули сифатида намоён
бўлмоқда. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Банк тизимининг
ликвидлиги 65 фоиздан зиёд бўлиб, бу жаҳон амалиётида умумий тарзда қабул
қилинган, “юқори” деб аталадиган кўрсаткичдан 2,2 баробар ортиқдир. Кредит
портфели жами маблағларининг 80 фоизга яқини ички манбалар улушига тўғри
келмоқда”[1].

Шу ўринда қайд этиш жоизки, жаҳон стандартларига кўра, тижорат

банкларида кредит самарадорлигининг асосини белгилаб берувчи банк


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

тизимининг ликвидлилик даражаси асосан уч турга ажратилиб, қуйидаги
жадвалда уларга қисқача тавсиф берилган:

1-Жадвал

Жаҳон стандартларига кўра тижорат банкларининг ликвидлик

даражаларига қисқача тавсиф

№ Ликвидлик даражасининг

номланиши

Қисқача тавсиф

Миқдор

кўрсаткичи

1

2

3

4

1.

Тижорат банкларининг
лаҳзали ликвидлик даражаси

Бир операцион кун мобайнида тижорат
банкининг ликвидлик даражасидаги
йўқотиш рискини тартибга солади

15 %га тенг
ёки ундан
юқори

2.

Тижорат банкларининг
жорий ликвидлик даражаси

30 календарь куни давомида тижорат
банкининг ликвидлик даражасидаги
йўқотиш рискини тартибга солади

50 %га тенг
ёки ундан
юқори

3.

Тижорат банкларининг узоқ
муддатли ликвидлик
даражаси

Маблағларни узоқ муддатли активларга
жойлаштириш натижасида тижорат
банкининг ликвидлик даражасидаги
йўқотиш рискини тартибга солади

120 %га тенг
ёки ундан
паст

Манба: Ефимова Е. Г. Деньги, кредит, банки: практикум. М.: Изд-во МГИУ, 2009.

1-жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, жаҳон стандартларига кўра

тижорат банкларининг жорий ва узоқ муддатли ликвидлик даражалари 50 %
билан 120 % орасида тебраниб турибди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки,
ривожланган мамлакатларда фаолият кўрсатаётган Bank of America, Bank of
China, JP Morgan Chase, Wells Fargo, HSBC Holdings plc, City Bank, Mitsubishi
UFJ Bank, Sumimoto Bank ва бошқа шу каби тижорат банкларининг кўпчилиги
узоқ муддатли ликвидлик даражасига эга бўлган молиявий муассасалар
қаторида бўлиб, мамлакатимиз тижорат банклари ликвидлик даражасининг
жорий ва узоқ муддатли ликвидлик даражалари ўртасида эканлиги эътиборга
молик кўрсаткич десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Табиийки, бу каби
кўрсаткичга эришиш, албатта, ўз-ўзидан бўлавермайди. Бу, шубҳасиз,
мамлакатимиз Президенти томонидан соҳани ривожлантириш борасида қабул
қилинган Фармон ва қарорлар ижроси банк тизими томонидан ўз вақтида, изчил,
сифатли ва тўлиқ бажарилиб келинаётганлиги натижасидир[2].

Тадқиқотларимиз натижалари шуни кўрсатмоқдаки, кейинги йилларда

мамлакатимиз тижорат банкларида кредитлаш механизми тобора соддалашиб
бораётган бўлиб, бу ҳам кредит самарадорлигига эришиш борасида қўйилаётган
муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Бунинг натижасида мамлакатимиз
аҳолисининг турли-туман қатламлари ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорлик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

субъектлари фаолиятининг кредит орқали қўллаб-қувватланиши борасида
сезиларли муваффақиятларга эришилаётган бўлиб, мамлакатимиз Президенти
таъкидлаганидек, “2013 йилда иқтисодиётнинг реал секторига ажратилган
кредитларнинг ялпи ҳажми 30 фоизга ошди”[1].

1-расм.

Тижорат банклари кредит самарадорлигига салбий таъсир этувчи

омиллар

Манба: Муаллиф чизмаси

.

Банк кредит қўмиталари қарорлари сифатини ошириш

Кредит муносабатларида мижоз манфаатларига раҳна

солувчи

шартнома

шартларининг амалиётга татбиқ этилаётганлиги

Қарздор устидан етарлича мониторинг ўрнатилмаганлиги

Кредит муносабатларида мажбурият ижросини таъминлашга доир миллий
қонунчилик ҳужжатлари қоидаларини такомиллаштириш

зарурати

Фоиз даромадларининг кескин пасайиб бориши

Мижозларнинг тармоқлараро хусусиятига қараб кредитлашнинг шакл ва
усулларини

татбиқ

этишда,

шунингдек,

қарздорнинг

кредитга

лаёқатлилигини

аниқлашда банк

ходимининг малака ва тажрибаларини

ошириш

КРЕДИТ САМАРАДОРЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР

Банкда рискларни, шу жумладан кредит рискларини баҳолаш ва бошқариш
фаолиятининг мавжуд эмаслиги ёхуд яхши йўлга қўйилмаганлиги

Банк бошқаруви сифатининг жаҳон талаблари даражасида эмаслиги

Муаммоли кредитлар билан ишлаш тизими фаолиятининг яхши йўлга
қўйилмаганлиги

Кредитлашнинг

таъминланганлик

тамойилини

амалга

оширишда

ходимларнинг малака ва тажрибаларини ошириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимиз тижорат банкларида кредит самарадорлигига эришиш

борасида кўплаб ижобий муваффақиятларга эришилаётган бўлиб, бу бевосита
мамлакатимизда банк тизимини модернизация қилиш мақсадида олиб
борилаётган давлат сиёсатининг амалга оширилаётганлиги билан боғлиқ. Бироқ
тадқиқот натижаларига кўра, тижорат банкларининг кредит самарадорлигини
оширишга салбий таъсир этиши мумкин бўлган бир қатор омиллар ҳам мавжуд
бўлиб, уларнинг ўз вақтида аниқланиши ва бартараф этилиши кредит
самарадорлигининг ошишига муҳим туртки бўлади. 1-расмда ушбу омиллар
келтириб ўтилган.

1-расмда кўриниб турганидек, мамлакатимиз тижорат банкларида кредит

самарадорлигига таъсир этувчи салбий омиллар талайгина бўлиб, замонавий
бозор муносабатлари шароитида ҳар бир тижорат банкидан уларни ўз вақтида
аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ўзида мужассам этган
дастурларни ишлаб чиқиш талаб қилинади. Табиийки, бундай дастурларнинг
амалда самарали татбиқ этилиши тижорат банклари томонидан кредит
самарадорлигини ошириш мақсадида пухта ишлаб чиқилган ва амалга
оширишга тавсия этиладиган стратегияларнинг сифатига ҳар томонлама
боғлиқ.

Қуйида тижорат банкларининг кредит самарадорлигини оширишга

қаратилган стратегияларни ривожлантириш борасидаги илмий ва амалий
тавсияларимизни келтириб ўтамиз:

- тармоқ хусусиятига қараб кредитлаш ва кредитлашнинг “ипотека” ва

“лизинг” каби шаклларини амалиётга татбиқ этишда хўжалик ҳуқуқи ва
жараёнлари ҳамда лойиҳа смета ҳужжатлари билан ишлаш борасида малака
ва тажрибага эга бўлган ходимларни кредит комиссиясининг ишчи гуруҳлари
таркибига киритиш лозим;

-

кредит қўмитаси аъзолари масъулиятини ошириш мақсадида тижорат

банкларида кредит қўмитасининг ҳуқуқи, ваколати ва мажбуриятларини
белгиловчи Низом қоидаларининг такомиллаштирилган янги лойиҳалари ишлаб
чиқилиши лозим;

-

“банк-мижоз” муносабатларини тартибга солувчи шартномаларнинг

ҳуқуқий ва иқтисодий саводхонлик нуқтаи назаридан тузилишига эришиш
мақсадида тижорат банкларининг хизматлари турлари ҳамда кредитлашнинг
шакл ва турлари бўйича шартномаларни тузиш қоидалари тўғрисида услубий
тавсияларнинг ишлаб чиқилиши, шунингдек, хизмат турлари бўйича
шартномаларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлик нуқтаи назаридан таҳлил
этилган намунавий шакллари ишлаб чиқилиши ва барча тижорат банкларининг
фаолиятида фойдаланиш учун тавсия этилиши лозим;

- кредит самарадорлиги кўрсаткичларидан бири фоиз даромади

ҳисобланади. Тадқиқотимиз натижаларига кўра, ўрганилган тижорат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

банкларининг айримларида иқтисодиётни кредитлашдаги роли ва кредит
қўйилмалари кўлами ортиб бораётганига қарамай, фоиз даромадларининг
камайиб бораётганлиги кузатилган. Мазкур ҳолатнинг сабаби кредит
маблағларининг хўжалик субъектлари фаолиятидаги айланма ҳаракатида
муаммоларнинг мавжудлиги, яъни кредит муносабатининг самарасиз
якунланиш хавфи юзага келаётганлигида ўз ифодасини топади. Мазкур
муаммони бартараф этиш учун, фикримизча, фоизли даромад келтирувчи ҳар
бир муносабатни инвентаризация қилиш тадбирларини амалга ошириш йўли
билан кредит муносабатларини сегментлаш лозим.

Тадқиқот натижаларига кўра, банк фаолиятида юзага келувчи

рискларнинг ҳеч бири ўз қобиғига ўралган ҳолда алоҳида юзага келиши мумкин
эмас. Кредит самарадорлигининг кескин пасайиб бориши, кредит рискларини
вужудга келтириши, бу риск эса, ўз навбатида, даромад ололмаслик, тўлов
қобилиятини йўқотиб қўйиш (банкротлик) каби банк фаолияти учун хавфлилик
даражаси

юқори

бўлган

рискларни

келтириб

чиқариши

мумкин.

Инвентаризация натижасига қараб, фоиз тўловларини ўз вақтида бажара
олмаётган мижозлар гуруҳи кредит ва даромад ололмай қолиш риски сифатида
баҳоланиб, рискдан муҳофазаланиш тадбирлари ишлаб чиқилиши лозим.
Фикримизча, бундай тадбирлар сифатида ҳудудий банкларда фаолият юритиши
давр талаби бўлган рисклардан муҳофазаланиш, бошқариш тизимини ташкил
этиш зарур.

Бу бошқарув тизими рискларнинг келиб чиқиш мезонларига қараб

белгиланади, яъни биринчи блок – кредит рискларини бошқариш тизими,
нобаланс ликвидлилик натижасидаги рискларни бошқариш тизими, операцион,
фоиз, даромадлиликни йўқотиш, шунингдек (комплекс) ялпи бошқарув тизим
блокларига, иккинчи блок тизимига эса тизим ости бошқарув блокига бўлинади,
яъни хусусий рисклар ва ялпи рисклар билан ишлаш бошқарув блокларига
ажратиш мумкин. Мазкур тадбирларни амалга ошириш, фикримизча, банк
фаолиятига салбий таъсир этувчи барча рисклардан ва энг асосийси, кредит
рискларидан муҳофазаланиш имкониятини беради, деб ўйлаймиз;

- амалдаги қонунчиликда гарчи мажбурият ижроси таъминотлари

иккиламчи манбаларга доир мукаммал қонун ва қоидалар белгиланган бўлса-да,
амалиётда кредитор талабини таъминотга қаратиш жараёнида юзага келаётган
муаммолар ечимини топиш учун банк ходимларининг таъминот предметлари
билан

иш

юритиш

малакаларини

ошириш

мақсадида:

таъминот

предметларининг турлари, уларни амалиётга татбиқ этишнинг ҳуқуқий,
иқтисодий ва техник жиҳатлари мужассам бўлган услубий қўлланмалар ишлаб
чиқилиши ҳамда мазкур қўлланмалар асосида банк ходимлари учун малака
ошириш курслари ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир; мажбурият ижроси
таъминотнинг иккиламчи манбаи бўлган “кафиллик” билан таъминланганда
мажбурият бажарилмаслигини ёки лозим даражада бажарилмаслигини вужудга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

келтирувчи салбий ҳолатлар келиб чиқмоқда;

- оғир экологик муҳит таъсирида бўлган хизмат кўрсатиш соҳаси

субъектлари ривожланишида кредитларнинг роли ва самарадорлигини ошириш
йўлларидан бири сифатида лизинг берувчилар томонидан устама фоизларни
қолдиқ қийматга нисбатан ҳисоблаб бориш тартиби ўрнига, лизинг берувчининг
фоизли даромад ставкасини бир йўла лизинг қиймати таркибига (савдо
устамаси шаклида ёхуд лизинг объектини ишлаб чиқарувчининг нормал
фойдасидан улуш олиш ҳисобига) киритиш ва лизинг тўлови асосида бир
меъёрда ундириб бориш тартибини жорий этиш.

Хулоса қилиб айтсак, тижорат банкларида кредит самарадорлигини

ошириш стратегияларининг сифати уларни амалга оширишда фаол иштирок
этадиган банк тизими ходимларининг малакаси ва касбий лаёқатига ҳар
томонлама боғлиқ. Шуни мамнуният билан айтишимиз мумкинки,
мамлакатимизда

кўплаб

дунё

мамлакатлари,

ҳатто

ривожланган

мамлакатлардаги ҳам фарқли равишда тижорат банкларининг кредит
самарадорлигини оширишни давлат орқали қўллаб-қувватлаш тизими
ривожланган бўлиб, бу келажакда мамлакатиз иқтисодиётида рақобатбардош ва
ҳар томонлама жаҳон банк хизматлари бозори талабларига мос келувчи тижорат
банклари тизимини ривожлантиришга муҳим туртки бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. -Т.: Ўзбекистон, 2014. 56 б.

2.

Ўзбекистон банк тизими: аҳолининг ишончи ошиб бормоқда. //Халқ

сўзи, 2014 йил 15 октябрь.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги

“Соғлом бола йили” давлат дастури тўғрисидаги қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги

“2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори.

5.

Ўзбекистон банк тизими: тадбиркорларнинг яқин ҳамкори ва ишончли

таянчи. //Халқ сўзи, 2014 йил 30 сентябрь.

6.

Ефимова Е.Г. Деньги, кредит, банки: практикум. -М.: Изд-во МГИУ,

2009.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратсгиясини изчил давом эттириш Йили булади. -Т.: Узбекистон, 2014. 56 б.

Узбекистон банк тизими: ахолининг ишончи ошиб бормокда. //Халк сузи, 2014 йил 15 октябрь.

Узбекистон Рсспубликаси Президентининг 2014 йил 19 фсвралдаги “Соглом бола йили” давлат дастури тугрисидаги карори.

Узбекистон Рсспубликаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислох килиш ва баркарорлигини ошириш хамда юкори халкаро рейтинг курсаткичларига эришишнинг устувор йуналишлари тугрисида”ги карори.

Узбекистон банк тизими: тадбиркорларнинг якин хамкори ва ишончли таянчи. //Халк сузи, 2014 йил 30 сентябрь.

Ефимова Е.Г. Деньги, кредит, банки: практикум. -М.: Изд-во МГИУ, 2009.