Актуальные проблемы повышения роли банков в модернизации сервисной инфраструктуры

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
79-90
63
8
Поделиться
Исаков, Ж. (2014). Актуальные проблемы повышения роли банков в модернизации сервисной инфраструктуры. Экономика и инновационные технологии, (5), 79–90. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8186
Ж Исаков, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описаны важные и эффективные аспекты развития сферы услуг в условиях модернизации экономики. Автор уделяет большое внимание исследованию ключевых элементов экономики сферы услуг в нашей стране. Более того, он анализирует конкретных аспектов инфраструктуры сферы услуг в банковской сфере.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ж.Я. Исаков, и.ф.н., доц. ТМИ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШДА БАНКЛАРНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ

МУАММОЛАРИ

В данной статье описаны важные и эффективные аспекты развития

сферы услуг в условиях модернизации экономики. Автор уделяет большое
внимание исследованию ключевых элементов экономики сферы услуг в нашей
стране. Более того, он анализирует конкретных аспектов инфраструктуры
сферы услуг в банковской сфере.

This article decribes

the important and effective aspects of development of

service industry in conditions of economic modernization. Author paid great attention
to researching the fundamental elements of service industry economy in our country.
Especially, it is so interesting that he characterized the concrete aspects of service
industry infrastructure in relationship with banking sphere.

Калит сўзлар:

хизмат кўрсатиш, молия ва банк тизими, банк

хизматлари сифати, маиший хизматлар соҳаси, инфратузилма, хизматлар
соҳаси инновациялари.

Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигига эришиш, миллий

давлатчилигимизни барпо этиш, бунинг учун мустаҳкам моддий негиз яратиш
манфаатларини кўзлаб иқтисодиётни ислоҳ қилиш соҳасида кўзлаган стратегик
мақсадларидан бири - иқтисодиётни моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан
самарали фойдаланишни таъминловчи чуқур таркибий ўзгаришлар қилиш,
рақобатбардош

маҳсулотларни

ишлаб

чиқариш,

ишлаб

чиқариш

самарадорлигини ошириш йўлида бозор инфратузилмасини яратишдан иборат.

Бозор иқтисодиёти амал қилиши учун унинг инфратузилмаси ишлаб

туриши керак. Чунки, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов таъкидлаб
ўтганидек –

“инфратузилма комплекси иқтисодиётимизнинг бутун

тузилмаси таянадиган пойдевордир. Республика бутун халқ хўжалик
комплекси ишининг уйғунлиги, унинг самарадорлиги, шунингдек, чет эл
сармояларини жалб қилиш ва ўзлаштириш имконияти бутунлай
инфратузилма тизими ривожининг ҳолатига ва даражасига боғлиқдир”

[1].

Бозор иқтисодиёти амал қилиши учун унинг инфратузилмаси ишлаб

туриши ва инфратузилма комплекси иқтисодиётимизнинг тузилмаси
таянадиган пойдевор экан аслида бозор инфратузилмаси деганда нима кўз
олдимизга келади, унинг жамият ҳаётида келиб чиқиши, мазмун-моҳияти ва
асосий элементлари нимадан иборат?

Товар хўжалиги, бозор, рақобат анча илгари даврдан буён мавжуд бўлса-

да, инсоният ўз тараққиёт жараёнининг катта қисмини бозор муносабатларисиз,
натурал ишлаб чиқариш хўжалиги асосида олиб борганлигини унитмаслигимиз
лозим. Мазкур модель умуминсоний иқтисодиётнинг тарихан биринчи шакли
бўлиб, бунда меҳнат маҳсуллари ишлаб чиқарувчиларнинг ўз шахсий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

эҳтиёжини қондиришга қаратилган. Натурал ишлаб чиқариш иқтисодий
равнақни таъминлай олмаганидан унинг ўрнига товар ишлаб чиқариш келади
ва маҳсулотнинг натурал шакли билан ўрин алмашиб бозор муносабатларини
юзага келтириб чиқаради. Бозор иқтисодиёти эркин товар–пул муносабатларига
асосланган, иқтисодий монополизмни инкор этувчи, ижтимоий мўлжалга,
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш йўналишига эга бўлган ва бошқарилиб (
тартибланиб) турувчи иқтисоддир.

Бозор инфратузилмаси унинг алоқаларини ўрнатиш ва самарали фаолият

юритишига хизмат қилувчи хўжалик субъектлар мажмуасидир. Инфратузилма
ибораси жамият ҳаётида кенг ишлатилишига қарамай, бу ибора ҳар хил
изоҳланади. Бир гуруҳ олимлар инфратузилма иборасини ишлаб чиқариш ва
аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси тизими деб, бошқа бир гуруҳ олимлар эса бу
ибора фақатгина ишлаб чиқариш узвийлигини таъминлашга қаратилган хизмат
кўрсатиш тизими деб изоҳ берадилар. Фикримизча, жамият ҳаётининг асоси
бўлган ишлаб чиқариш жамиятдаги инсон манфаатини кўзлаб, унинг айни
пайтдаги ва келажакдаги эҳтиёжларини қондиришга қаратилган экан,
инфратузилма ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси тизими деб,
изоҳлаш ўринли ҳисобланади.

Баъзи дунё ва МДҲ олимларининг фикрича, ишлаб чиқаришга хизмат

қилувчи соҳа тизимини яхлит - ишлаб чиқариш инфратузилмаси (транспорт,
алоқа, савдо ва бошқалар) – ижтимоий инфратузилмаси ( транспорт, таълим,
соғлиқни сақлаш кабилар) жамият аъзоларининг ҳаёт фаолиятини ва
интелектуал тараққиётини таъминлашга қаратилган хизмат соҳаси таркибий
элементлари ташкил этади деб изоҳлайдилар[2]. Президентимиз Иcлом
Каримов таъкидлаб айтганидек, - “Бугунги кунда кўплаб ривожланган ва жаҳон
иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибаси шуни сўзсиз
исботлаб бермоқдаки, рақобатбардошликка эришиш ва дунё бозорларига
чиқиш, биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан
ўзгартириш

ва

диверсификация

қилишни

чуқурлаштириш,

юқори

технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг
жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият юритаётган қувватларни
модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш
ҳисобидан амалга оширилиши мумкин”[3].

Мамлакат иқтисодиётида моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан

самарали фойдаланишни таъминловчи чуқур таркибий ўзгаришлар қаторида
бозор инфратузилмасини яратиш зарур. Чунки инфратузилма ҳар қандай
иқтисодий тизим ва унинг таркибий тузилмалари фаолияти муваффақиятини
таъминловчи мажбурий шартлардан ҳисобланади ва жамият манфаати учун
фаолият юритувчи ишлаб чиқарувчи фаолиятининг узвийлиги ва тараққиётини
таъминловчи хусусиятга эга бўлади. Инфратузилма тараққиёти ижтимоий
ишлаб чиқаришнинг асосий шакли бўлиб келган натурал хўжаликдан товар
хўжалиги юзага келган давргача бўлган улкан давр мобайнида бир қанча
босқичларни босиб ўтган. Бу босқичлар жамиятда меҳнат тақсимотлари билан
боғлиқ даврий жараёнларни ўз ичига олади, яъни йирик меҳнат тақсимотлари
натижасида жамиятдаги ишлаб чиқариш кучлари ва воситалари жойлашуви ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ихтисослигида ўзгаришлар юзага келиб, дехқончиликдан ҳунармандчиликнинг
ажралиб бориши, ишлаб чиқаришнинг қишлоқ ва шаҳар қисмларининг юзага
келиши, саноат ишлаб чиқариши ва савдонинг юзага келиши натижасида
жамиятда фаолият юритувчи барча ишлаб чиқарувчи ва хом ашё етказиб
берувчи корхоналарга хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳам ривожланиб бориши
заруратини келтириб чиқарди. Бугунги кунда инфратузилма хизмат кўрсатиш
йўналиш вазифасига кўра иккита йирик гуруҳга бўлинади:

1.

Ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи инфратузилма – транспорт, алоқа,

улгуржа савдо, жараёнларга сервис хизматларини кўрсатувчи техник хизматлар
ва ҳакозо.

2.

Ижтимоий

инфратузилма

жамият

аҳолисининг

шахсий

эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилувчи хизмат кўрсатиш соҳаси
тармоқларининг йиғиндиси. Булар жумласига, аҳолига транспорт, алоқа,
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот хизматларини кўрсатиш каби
тармоқларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Маълумки, иқтисодий тараққиёт жамият ҳаётининг асоси бўлган ишлаб

чиқаришнинг узвийлигига боғлиқ. Чунки ишлаб чиқариш узвийлиги нафақат
айни пайтдаги жамият эҳтиёжини, балки келажак авлод эҳтиёжини қондириш
учун ҳам узвий ўсиб бориш шартлари асосида ҳаракатланиши лозим. Ишлаб
чиқаришдаги узвийлик ва ўсиб бориш - маҳсулот ишлаб чиқариш ва маблағлар
айланишидаги уйғунликка боғлиқ бўлиш билан бир қаторда, ишлаб чиқаришга
хизмат қилувчи инфратузилма мажмуасининг юқори технологик сервис -
хизмат кўрсатиш тизими субъектлари фаолиятига ҳам боғлиқдир.

Ишлаб чиқаришнинг умуминсоний фаолият деб қаралиши унинг шахсий

– инсоний ва моддий ашёвий омиллари борлигини унутмаслигимиз керак.
Ишлаб чиқаришнинг асосий омили бўлган инсоннинг меҳнат қобилияти ва
ташаббускорлиги - унинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларининг
қай даражада қондирилишига боғлиқ. Ишлаб чиқаришда иштирок этувчи
инсоннинг бу эҳтиёжлари қондирилган тақдирдагина унинг меҳнат қобилияти
ва ташаббускорлиги ортади. Масалан, ишлаб чиқаришда фаолият юритувчи
инсон кундалик иш фаолиятига отланар экан, иш жойига етиб олишдаги
транспорт муаммосининг мавжудлиги унинг эрталабки руҳиятига таъсир этса,
оиланинг кичик аъзолари соғлиғи юзасидан шифокор маслаҳатини олиш ва
унга дори-дармон олиш учун турар жойидан бир неча км масофани босиб ўтиш
зарурати ёки инсон ҳаёт турмуш тарзининг бошқа муаммолари кўндаланг
бўлган тақдирда, ишчида иш фаолиятидаги унумдорлик камаяди.

Чунки ҳеч бир инсон ўз шахсий эҳтиёжлари қондирилмай туриб, корхона

манфаатини кўзлаб иш юритмайди. Шу билан бир қаторда инсон ўз шахсий
манфаатларини қондиришдаги муаммоларни деб, моддий эҳтиёжларини
қондирувчи асосий манбадан, яъни меҳнатига ҳақ тўловчи иш жойидан ҳам
воз кеча олмайди. Натижада шахсий ижтимоий эҳтиёжи қондирилмай ҳаловати
йўқолган ишчи маҳсулот сифати ва унумдорлиги ҳақида ўйлаш ўрнига аксинча
тезроқ иш кунининг тугашини кутади. – Ушбу эҳтиёжини қондирилгунга қадар
ишчининг бир ёки бир неча меҳнат куни унумсиз ўтади, яъни меҳнат
унумдорлиги камайиб маҳсулот сифати бузилади. Демак, инфратузилма


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

объектлари ва унинг элементлари йўналиш вазифаларига кўра юқорида
таъкидлаб ўтганимиздек, икки йирик гуруҳга, яъни ишлаб чиқаришга хизмат
қилувчи инфратузилма ва ижтимоий инфратузилмага ажратилса-да, аслида бу
икки гуруҳни ажратмай бус – бутун мажмуа сифатида ўрганилмоғи лозим.

Жамият ўз ишлаб чиқариш имкониятларини эҳтиёжларга монанд

равишда ривожлантириб бориши шарт. Акс ҳолда инсон эҳтиёжларининг кўп
қисми қондирилмай қолади. Ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиши эса
ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
заруратини келтириб чиқаради.Айниқса бу соҳани экологик хавф юзага келган
мамлакат ҳудудлари ва қишлоқ жойларида кучайтириш – таркибий
ўзгаришларнинг устувор вазифаси ҳисобланади. Зеро мамлакатимиз
Президенти таъкидлаб ўтганидек, меҳнат кўп талаб қилинадиган ва хизмат
кўрсатиш соҳалари қишлоқ жойларда кичик корхоналар ташкил этилса ва тез
ривожлантирилса,

тадбиркорлик

рағбатлантирилса,

ҳунармандчилик-

косибчилик ва халқ бадиий устачилиги қайта тикланса, республика учун ғоят
муҳим муаммо ҳал этилади. Яъни меҳнат ресурслари юксак даражада ўсиши
билан иш жойлари мавжудлиги ўртасидаги мутаносиблик таъминланади. Айни
маҳалда ҳамманинг дидига ёқадиган истеъмол моллари ва хизматлар кўлами ва
турини анча кенгайтириш учун ҳам имкон яратилади.

Ноишлаб чиқариш соҳасидаги таркибий сиёсат соғликни сақлаш, халқ

таълими ва маданиятнинг моддий базасини мустаҳкамлаш, шаҳарлар,
шаҳарчалар ва қишлоқларда турмуш фаровонлиги даражасини ошириш, уларни
газлаштириш ва сув таъминотини, айниқса, қишлоқ жойларда яхшилаш
вазифасини ҳал этишга бўйсундирилиши лозим[4].

Республика аҳолисининг кундалик ҳаёт турмуш тарзидаги ижтимоий-

иқтисодий эҳтиёжларини қондиришга доир хизмат кўрсатиш соҳаси
субъектлари фаолияти ривожланишига ҳар томонлама ёрдам берилиши,
аҳолининг тайёр дори-дармонларга бўлган, шунингдек, маиший, ҳуқуқий,
иқтисодий, транспорт, ахборот хизматларига эҳтиёжларини қондирувчи ҳамда
жамият ҳаётининг асоси бўлган ишлаб чиқаришнинг инсон омили
фаровонлиги, меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилувчи хизмат
соҳаларини ривожлантиришнинг қулай шарт-шароитлари яратиб берилиши
устувор вазифалардан ҳисобланади.

Ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи инфратузилма деганда, маҳсулот

ишлаб чиқарувчи эмас, балки, маҳсулот ишлаб чиқарилишига шароит яратиб
берувчи хўжалик юритувчи субъектлар тушунилади.

Инфратузилма

иқтисодиёт

белгилаб

берган

вазифасига

кўра

йўналишларга ва унинг таркибий элементларига бўлинади. Инфратузилма
тараққиёт йўлида депсиниб турмайди. Жамиятда ижтимоий-сиёсий ва
ижтимоий-иқтисодий

тараққиётнинг

юксалиб

бориши,

инфратузилма

вазифаларининг мукаммаллашиб бориб, тобора кенгайиб бориш заруратини
келтириб чиқаради. Лекин, ишлаб чиқариш инфратузилмаси маҳсулот ишлаб
чиқармаслиги ва аксинча ишлаб чиқаришга шароит яратиб берувчи иккинчи
даражали ёки ёрдамчи тизим соҳаси сифатида қаралмаслиги лозим. Чунки,
инфратузилма ривожланган тақдирдагина жамият ҳаётининг асоси бўлган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб чиқаришда узвийлик ва ўсиш таъминланади. Айнан шунинг учун ҳам
бозор муносабатларига асосланган ҳар қандай жамият инфратузилма
объектлари ривожланишига эътиборини қаратиши ҳаётий заруратдир.

Инфратузилма мажмуаси – иқтисодиёт тизими таянадиган пойдевор экан,

Иcлом Каримов таъкидлаб ўтганидек,-

“...ишлаб чиқариш инфратузилмаси

тармоқларини бутун чоралар билан қўллаб қувватлашимиз, моддий,
молиявий ва валюта ресурслари чекланганлигига қарамай, уларни
ривожлантиришга аямасдан сарфлашимиз керак”

[5].

Президентимиз эркин бозор иқтисодиётига эга бўлган демократик жамият

барпо этишдан иборат пировард мақсадимизга олиб борувчи вазифалар
босқичи ҳақида тўхталиб ўтар экан, - “ республиканинг ўзига хос шароитлари
ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негизларини
шакллантиришдан иборат”[6].

Инсоният тажрибасига кўра, ҳозирча фақат бозор муносабатлари

заминидагина ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш, кўплаб ва сифатли
товарларни яратиш, уларга бўлган талабни қондириш, тежамли хўжалик
юритиш асосида тўкинчилик яратиб, халқни фаровон турмуш сари йўллаш,
ҳалол ва самарали меҳнатни қадрлаш, адолатни ўрнатиш мумкин.

Бозор

муносабатларининг

негизларини

шакллантиришдаги

бош

вазифаларимиздан бири ҳам бозор инфратузилмасининг йўналиш вазифаларига
кўра тақсимланган ва ўзаро боғлиқликда фаолият юритувчи тизимини
яратишдир. Айнан шунинг учун ҳам ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар бозор
инфратузилмасини яратиш чора-тадбирларини ҳам қамрайди.

Ижтимоий товар ишлаб чиқаришга мослашган ҳар қандай жамият

иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида тараққиётнинг
бозор иқтисодиёти йўналишини танлар экан, унинг муваффақиятини
таъминловчи инфратузилма тизимини яратиши ҳаётий заруратдир. Чунки бозор
иқтисодиёти амал қилиши учун унинг инфратузилмаси йўналиш вазифаларига
кўра гуруҳланган ҳолда ўзаро узвий ва боғланишда ҳаркатланиши лозим.

Бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки босқичларида бозор

муносабатлари йўлини танлаган айрим мамлакатларда жамият ҳаётининг асоси
бўлган ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантиришга кўпроқ эътибор берилиб,
умуминсоний фаолият ва унинг шахсий инсоний омилига хизмат қилувчи
инфратузилманинг айрим элементлари ривожланишига эътибор берилмади.
Масалан, МДҲ мамлакатлари деярли бир вақтда бозор иқтисодиётига ўтиш
жараёнларига киришди, лекин бозор муносабатларига ўтиш жараёни ҳар бир
мамлакатда ҳар хил услуб ва шаклларда олиб борилди. Масалан, Россия,
Украина, Белорусия, Қирғизистон, Тожикистон каби мамлакатларда ишлаб
чиқаришни бозор муносабатларига мослаб бориш ишларига кам эътибор берган
ҳолда, бозор иқтисодиёти

инфратузилмасининг айрим элементлари

фаолиятини, жумладан, банк ва савдо соҳасини ривожлантиришга зўр бериб
ҳаракат қилиб борилди.

Бозор муносабатларига мосланмаган ишлаб чиқариш, унинг шахсий

инсоний омили ва бозор муносабатлари шартлари асосида иш юритишга ўтиб
олган молия – кредит тизими ўртасида ўзаро узвий боғланиш юзага келмади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Натижада мазкур давлатларда ишлаб чиқаришда ўсиш юз бермади. 1993
йилнинг натижалари ҳисобга олинган ҳолда иқтисодий самарадорлик 10 баллик
даража кўрсаткичида ҳисобланганда, Қозоғистон – 2.7, Украина – 2.3, Россия –
2.2, Тожикистон – 1.1 ни ташкил этган[7].

Айрим МҲД давлатларида бозор иқтисодиёти ишлаб туриши учун зарур

бўлган деб ҳисобланган инфратузилма тизимининг айрим элементларинигина
ривожлантиришга эътибор қаратилди, айниқса бу эътибор ишлаб чиқаришда
ҳам миқдорий ҳам сифатий ўсиш бўлмай туриб, ишлаб чиқариш ва унинг
шахсий инсоний омили ўртасида воситачи бўлган савдо ва овқатланиш
фаолияти ривожланишига кўпроқ эътибор берила бошлади. Натижада бундай
мамлакатларда ишлаб чиқариш ўсиши тўхтаб аҳолининг маҳсулотларга
эҳтиёжи импорт маҳсулотлари билан қондирила бошлади. Молия – кредит
муносабатларига хизмат қилувчи инфратузилма тизими элементи бўлган
кредит ташкилотлари фаолияти ва кредит маблағларининг жойланиши ҳам
айнан шу савдо ва умумовқатланиш тармоқлари фаолиятига боғланиб қолди. Бу
ҳолат аҳоли бир қисмининг даромади бевосита ишлаб чиқаришга боғланган
аҳоли қисмида) камбағаллашувига, иккинчи бир қисмининг (савдо ва
умумовқатланиш ва кредит ташкилотларида фаолият юритувчи фуқароларда)
бойиб кетишига олиб келди. Мамлакат иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотда
сифатий ва миқдорий ўсиш юзага келмай, инфляция даражаси ортиши ва
иқтисодиётда пасайиш юз беришига олиб келди.

Илмий кузатув натижаларига кўра, бошқа мамлакатларга нисбатан

мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтишнинг умуминсоний тажрибаларидан
ибрат олган ҳолда ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий ва меъёрий
асосларининг Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида яратилиши ва
ҳаётга татбиқ этилиши натижасида бозор иқтисодиётига ўтиш эволюцион йўл
билан амалга оширилишига олиб келди. Бундай оқилона тадбир ҳар бир
фаолият энг аввало жамият ҳаётининг асоси бўлган ишлаб чиқаришнинг
шахсий инсоний омили равнақи, келажаги учун эканлиги ва бу борада
умуминсоний фаолият деб қаралиши лозим бўлган мавжуд ишлаб чиқариш
тизимида иқтисодий ўсиб боришга эришиш кераклиги билан белгиланади.

Бозор иқтисодиётига ўтиш йўлидаги умуминсоний тажриба ва

мамлакатимиз Президенти бошчилигида

олиб борилаётган

ижтимоий-иқти-

содий ислоҳот натижаларига кўра, иқтисодий тараққиёт жамият ҳаётининг
асоси бўлган ишлаб чиқариш ва унинг шахсий инсоний омилига
кўрсатиладиган инфратузилма, яъни хизмат тизими элементлари фаолиятига
боғлиқ экан. Бу соҳа тизимларининг бирор-бир элементи ривожланишига
эътибор бериш, бошқа бир хизмат соҳаси тизим элементларини иккинчи
даражали

деб

қараш

бозор

иқтисодиётига

ўтиш

жараёнларини

қийинлаштиради. Чунки инсоният яралибдики, ҳар бир фаолият инсон
манфаати учун яратилганлигини унитмаслигимиз керак, яъни жамиятда ҳеч
бир кераксиз фаолият бўлмайди.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаси тизимларининг ўзаро боғланмаган

ҳолда ўз қобиғига ўралган ҳолда табиий ривожланиши ҳам мумкин эмас. Чунки
ҳар қандай фаолият субъекти қанчалик ташаббускор, ишбилармон ва фаол


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

бўлмасин, ўзи яратган маҳсулот ёки хизмат натижалари билан ижтимоий-иқти-
содий эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмайди. Ҳоҳлайдими ёки йўқми
ижтимоий-иқтисодий муносабатгина бу каби фаолиятнинг ривожланишига
олиб келади, яъни ҳар бир фаолият у ишлаб чиқариш бўладими, хизмат
кўрсатиш соҳаси субъектлари бўладими барибир ўзаро узвий ва боғлиқликда
ижтимоий ҳаракатланиши исбот талаб қилинмайдиган қонуниятдир.
Шундагина жамиятнинг шахсий инсоний манфаатлари қондирилади.
Юқоридаги

фикрларни

мужассамлаштириб,

бозор

инфратузилмаси

тушунчасига куйидаги тарифни келтириши мумкин.

Бозор инфратузилмаси бозор муносабатлари иштирокчиларининг жамият

фаровонлигини таъминлаш йўлидаги фаолияти ҳамда ундан кўзланган мақсад
ва вазифаларининг бажарилишига ёки лозим даражада бажарилишига
кўмаклашувчи соҳа ва унинг таркибий элементларининг ўзаро узвий ва
боғлиқликда ҳаракат қилувчи тизимли фаолиятидир. Бозор инфратузилмаси
бозор муносабатлари иштирокчиларининг жамият фаровонлигини таъминлаш
йўлидаги фаолиятининг нормал амалга оширилишига, шунингдек, фаолиятда
кўзланган мақсадлари йўлидаги вазифаларини лозим даражада уддалашига
кўмаклашувчи фаолият экан, бу фаолиятни жамият ҳаётидаги ўрнига баҳо
бериш учун йўналиш вазифаларига кўра таркибий элементлари, уларнинг
вазифалари ҳақида тасаввурга эга бўлишимиз лозим.

Айрим жаҳон ва МДҲ мамлакатлари олимларининг фикрича, бозор

инфратузилмаси

бозор иштирокчилари фаолиятидаги муносабатларга, товар

ва хизматлар ҳаракатига, олди-сотти шартномаларни расмийлаштириш,
шунингдек, бозор иштирокчилари фаолиятининг нормал бўлишига таъсир
этувчи ҳуқуқий шакллар йиғиндисидир деб таъриф берадилар ва

замонавий

бозор инфратузилмаси элементларининг қуйидаги субъектларини қайд этиб
ўтадилар: биржалар (товар, хомашё, валюта ва фонд); аукционлар, ярмаркалар
ва бошқа нобиржавий воситачилик фаолияти; кредит тизими ва тижорат
банклари; эмиссион тизим ва эмиссион банклар; аҳолини иш билан
таъминлашни тартибга солувчи тизим (меҳнат биржалари); ахборот
технологиялари ва коммуникациялар; солиқ тизими ва солиқ инспекцияси;
хўжалик фаолиятининг тижорат рискларини суғурталаш тизими ва суғурта
компаниялари; махсус реклама агентликлари, ахборот марказлари, жамоа
ахборот агентликлари; савдо палаталари, бошқа ихтиёрий, давлат жамоа
бирлашмалари; божхона тизими; ёлланма асосида фаолият юритувчи
ишчиларнинг касаба уюшмалари; тижорат – кўргазма мажмуалари; олий ва
ўрта иқтисодий таълим тизими; аудиторлик компаниялари; консалтинг
компаниялари; бозор муносабатлари фаолиятига кўмаклашувчи давлат ва
жамоа фондлари; тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминловчи махсус
тузилмалар[8].

Маълумки, бозор инфратузилмаси мақсад йўналишига кўра, икки хил

вазифавий хусусиятга эга: бозор муносабатлари иштирокчилари бўлган
субъектлар фаолиятига хизмат қилиш; меҳнат ресурсларини яратиш, яъни
бозор иштирокчиси бўлган инсон омилига хизмат қилиш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Бозор инфратузилмасининг асосий вазифалари эса қуйидагиларни ташкил

этади: бозор муносабатлари иштирокчиларининг ўз мақсадига эришиш
йўлидаги фаолиятига хизмат қилиш; бозор муносабатлари иштирокчилари
фаолиятини тезкор ташкил этишга кўмаклашиш; бозор муносабатларини
расмийлаштиришни ташкил этиш; бозор муносабатлари субъектлари
фаолиятини ҳуқуқий ва иқтисодий назорат қилиш тизими фаолиятини
енгиллаштириш; бозор муносабатлари самарадорлигини таъминлашнинг
асосий омилларидан ҳисобланган мутахассис кадрларни тайёрлаш.

Жамиятда юз берган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт

йўлидаги ўзгариш, жамият таркибий тузилмаси субъектлари фаолиятига
таъсир этмай қолмайди.

Инфратузилма элементлари ташқаридан маъмурий буйруқбозлик асосида

киритилмайди, уларнинг заруратини бозор муносабатлари келтириб чиқаради.

Фикримизча, бозор инфратузилмаси ва унинг элементлари фаолиятини

бус-бутун мажмуа сифатида ўрганиш ва улар фаолиятини янада
такомиллаштириш тадбирларини амалга оширишда уларни йўналиш
вазифаларига кўра тизимлаш, гуруҳларга ажратиш лозим. Ана шундагина бозор
муносабатларига

ўтишдаги

мамлакатимиз

Президенти

И.А.Каримов

бошчилигидаги ҳукуматимиз томонидан белгиланиб, амалга оширилиб
борилаётган бозор муносабатларига ўтишдаги стратегик мақсад йўлига ва
фаолиятга баҳо бериш мумкин. Чунки Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига
ўтишдаги анънавий усуллардан воз кечиб, танлаган ўзига хос ва мос йўлининг
мазмун-моҳияти ҳам ана шунда ўз аксини топади.

Мамлакатимиз Президенти бошчилигида олиб бораётган ижтимоий-сиё-

сий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларининг дастлабки натижаларига кўра
фикримизча, бозор муносабатлари субъектлари фаолиятига хизмат қилувчи
инфратузилма тизимини қуйидагича гуруҳларга ажратиш мумкин (1-расм). 1-
расмда инфратузилма беш бўғиндан иборат эканлиги қайд этилган ва улар
қуйидагилардан иборат:

1.

Ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи инфратузилма - транспорт, алоқа,

омбор хўжалиги, йўл хўжалиги, сув ва энергетика таъминоти кабилар. Улар
бозор иқтисодиётидан олдин ҳам мавжуд бўлган, иқтисодий ислоҳотларни
амалга оширишнинг асосий йўналишларидан бири бу инфратузилма тизимини
тижорат йўлига ўтказишга тўғри келди. Чунки, улар яхши ишлаб ўзини-ўзи
молиялаши зарур эди.









background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz











қилу


вчи


1.

тарт

1-расм. Инфратузилма тизими

Манба: Манба: Ушбу расм Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом

Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” (Т.:
Ўзбекистон, 1995.) номли асари асосида яратилган.


2. Товар ва хизматлар муомаласига, яъни савдо-сотиқ ишларига хизмат

қилувчи инфратузилма

-

биржалар, савдо уйлари, аукционлар, реклама

фирмалари ва агентликлари, давлатнинг савдо-сотиқни назорат қилувчи
ташкилотлардан иборат. Тоталитар тизим шароитида мазкур инфратузилманинг
кўп унсурлари бўлмаган, шу боисдан улар ислоҳотлар натижасида яратилган.

3. Молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи инфратузилма–

тижорат

банклари,

ўзини-ўзи

кредитлаш

идоралари,

микрокредит

ташкилотлари, суғурта компаниялари, молия компаниялари, солиқ ундириш
маҳкамалари, ҳар хил фондлар. Тоталитар тизим шароитида мазкур
инфратузилманинг кўп унсурлари бўлмаган, шу боисдан улар ислоҳотлар
натижасида яратилиб борилади.

4. Аҳолига хизмат қилувчи ёки ижтимоий инфратузилма – уй-жой,

коммунал ва транспорт хизмати, маориф, маданият ҳамда соғлиқни сақлаш
тизими субъектлари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари, аҳолига маиший
хизмат кўрсатиш, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш кабилар. Уларнинг
аксарияти бозор иқтисодиётидан аввал ҳам мавжуд бўлган, лекин уларни ислоҳ
этиб, бозор шароитида пулли хизмат кўрсатиш, яъни тижорат йўлига
ўтказилди.

ИНФРАТУЗИЛМА ТИЗИМИ

Ишлаб чиқа-
ришга

хизмат

қилувчи инфра
тузилма

Товарлар ва хиз
матлар муомала
сига, савдо-сотиқ
ишларига хизмат
қилувчи инфрату-
зилма

Молия-кредит

муносабатларига

хизмат қилувчи

инфратузулма

Аҳолига хизмат
қилувчи

ёки

ижтимоий
инфратузилма


Ахборот

хизмати

-биржалар;
-савдо уйлари;
-аукционлар;
- реклама фирма
ва агентликлари;
- давлатнинг савдо
– сотиқни назорат
қилувчи ва тартиб
га солиб турувчи
ташкилотлари

.

-эмиссион тизим ва
эмиссион банклар;
-тижорат банклари;
-ўзини-ўзи кредит
лаш идоралари;
- микрокредит таш
килотлари;
- суғурта компания
лари;
- молия компания
лари;
-солиқ ундириш
маҳкамалари;
-божхона тизими;
-аудиторлик
компаниялари;
-консалтинг
компаниялари
- ҳар хил фондлар

-уй-жой;
-коммунал

ва

транспорт хизма
ти;
-маориф;
-маданият ҳамда
соғлиқни сақлаш
тизими субъект
лари;
- аҳолини ишга
жойлаштириш
фирмалари;
-аҳолига маиший
хизмат кўрса
тиш;
-аҳолига ҳуқуқий
хизмат кўрса
тиш кабилар

-иқтисодий
фаолият учун
зарур ҳар хил
ахборотлар-
маълумотлар;
- хабарларни
тўплаш, умум-
лаштириш ва со-
тиш билан
шуғулланувчи
турли хил компа-
ния ва фирмалар;
- ҳуқуқий ва
иқтисодий

мас-

ла

ҳ

ат хизмат-

ларини кўрсатиш
фирмалари

-транспорт;
- алоқа;
-омбор хўжалиги,
-йўл хўжалиги;
- сув ва энергетика
таъминоти ;
-аукционлар,
ярмаркалар

ва

бошқа нобиржа
воситачилик
фаолияти;
кабилар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

5. Ахборот хизмати

иқтисодий фаолият учун зарур бўлган ҳар хил

ахборотлар-маълумотлар, хабарларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан
шуғулланувчи турли хил компания ва фирмалар, ҳуқуқий ва иқтисодий
маслаҳат хизматларини кўрсатиш фирмалари. Бу соҳада юқорида келтирилган
инфратузилма йўналишларида амалга оширилгани каби мустақиллигимизнинг
ўтган бу даврида кўп ишлар қилинган бўлса-да, ҳуқуқий ва иқтисодий
ахборотлар тадбиркорлик учун сувдай зарур бўлади, унга қараб ўз ишини
режалаштириш, муносабатларнинг ҳуқуқий асосини тўлиқ англаган ҳолда
пулни қаерга, нима учун сарфлаш, қанча товар ишлаб чиқариш, муносабат
иштирокчилари томонидан мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган тақдирда ўз манфаатини ҳимоя қилиш тадбирларини белгилаш
каби ҳуқуқий ва иқтисодий ҳатти - ҳаракатлар амалга оширилади.

1-расмда

инфратузилма

тизимининг

элементларини

йўналиш

вазифаларига қараб гуруҳлашга ҳаракат қилдик, лекин бу гуруҳлаш
инфратузилма элементларининг ўзаро алоқада ва боғлиқликда ҳаракатланмайди
дегани эмас. Чунки инфратузилма элементлари йўналиш вазифаларига кўра
қайси гуруҳга мансуб бўлмасин, жамият иқтисодиётининг бозор муносабатлари
шартлари асосида узвий ҳаракатланиб ўсиб боришини таъминлашда иштирок
этувчи субъектларга бевосита ёки билвосита боғликда таъсир кўрсатади. Бу
таъсир натижасида жамиятда ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш,
кўплаб сифатли товарлар яратиш, уларга бўлган талабни қондириш, тежамли
хўжалик юритиш асосида тўкинчилик яратиб, халқни фаровон турмуш сари
йўллаш, ҳалол ва самарали меҳнатни қадрлаш, адолатни ўрнатиш учун замин
яратилади. Бозор иқтисодиётининг асосий шарти ҳам иқтисодий ўсишни
таъминловчи умуминсоний фаолият бўлган шахсий-инсоний ва моддий ашёвий
омилларга асосланган ишлаб чиқариш фаолияти узвийлигини таъминлаш кўп
жиҳатдан инфратузилма ва унинг таркибий элементларининг ўзаро боғлиқлик
ва узвийликда ҳаракатланишига боғлиқдир. Инфратузилма ва унинг таркибий
элементларининг ўзаро боғлиқлик ва узвийликда ҳаракатланиши жамият
ҳаётининг асоси бўлган ишлаб чиқаришда узвийликни келтириб чиқаради ва
натижада иқтисодий ўсиш юз бериб жамиятда фаровон ҳаётга эришилади (2 –
расм).













background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

Товарлар ва

хизматлар

муомаласига,

савдо – сотиқ

қ

а

хизмат қилувчи

инфратузулма

Ишлаб

чиқаришга

хизмат

қ

илувчи

инфратузулма

Аҳолига хизмат

қилувчи ёки

социал

инфратузулма

Молия-кредит

муносабатларига

хизмат илувчи

инфратузулма


Ахборот

хизмати

Жамият

ҳаётининг

асоси бўлган

ишлаб

чиқариш























2-расм. Инфратузилма ва унинг таркибий элементларининг ўзаро

боғлиқлик ва узвийликда ҳаракатланиши жамият иқтисодий

тараққиётининг зарурий шарти

Манба: Муаллифнинг ўз илмий тадқиқотлари натижасида яратилган.


2-расмдан кўриниб турибдики, йўналиш вазифаларига кўра гуруҳланган

инфратузилма элементлари соҳага оид фаолият олиб борилишига
ихтисослашган бўлса-да, уларнинг ҳеч бири бир – бири билан боғланмаган
ҳолда алоҳида-алоҳида ҳаракатланиши мумкин эмас. Акс ҳолда бозор
муносабатлари иштирокчилари фаолиятидаги узвий боғланишга путур етиб
иқтисодий тараққиёт амалга ошмаслиги мумкин. Жамиятдаги иқтисодий
тараққиётни таъминлашнинг асосий омили бўлган хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантириш масалаларини ўрганишда фикримизча, уни бус – бутун мажмуа
ва ўзаро боғлиқликда ҳаракатланувчи элементлар йиғиндиси сифатида
ўрганилмоғи лозим. Чунки, соҳа субъектларининг яхлит бир мажмуанинг
таркибий элементлари сифатида ўзаро боғлиқликда узвий ҳаракатланиши
ҳаётий заруриятдир.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

йўлида. Т.: Ўзбекистон, 1995. 240 б.

2.

Перспективы развития инфраструктуры внутреннего биржевого рынка

российских еврооблигаций. // Оксана Страхова. – Рынок ценных бумаг, 2002. №
8 С. 76.

3.

Каримов И. А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзининг оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. – Т.: Ўзбекистон, 2014. – 36-б.

4.

Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995. 241-б.

5.

Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995. 240-24- б.

6.

Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш

йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995. 19-б.

7.

А.Ўлмасов, М.Шарифхўжаев. Иқтисодиёт назарияси. – Тошкент:

Меҳнат, 1995. 178-б.

8.

Инфратузилма товарного рынка // Экономика 1997. № 10 С. 43.

Библиографические ссылки

Каримов И. А. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. Т.: Узбекистон, 1995. 240 б.

Перспективы развития инфраструктуры внутреннего биржевого рынка российских еврооблигаций. // Оксана Страхова. - Рынок ценных бумаг, 2002. № 8 С. 76.

Каримов И. А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узининг оклаган ислохотлар стратсгиясини изчил давом эттириш Йили булади. - Т.: Узбекистон, 2014. - 36-6.

Каримов И. А. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. -Т.: Узбекистон, 1995. 241-6.

Каримов И. А. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. -Т.: Узбекистон, 1995. 240-24- б.

Каримов И. А. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. -Т.: Узбекистон, 1995. 19-6.

А.Улмасов, М.Шарифхужаев. Иктисодиёт назарияси. - Тошкент: Мехнат, 1995. 178-6.

Инфратузилма товарного рынка // Экономика 1997. № 10 С. 43.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов