Авторы

  • Н Абдиева
    Ташкентский Финансовый Институт

Биография автора

  • Н Абдиева, Ташкентский Финансовый Институт

    учитель

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.8406

Ключевые слова:

корпоративное управление внутренний аудит внешний аудит отдел внутреннего аудита аутсорсинг косорсинг контрольная среда учетная система контрольные процессы

Аннотация

В данной статье рассмотрена процедура разработки и решения ряда методических и организационно-технических задач при внедрении внутреннего аудита в деятельности организации. Приведены определение и функции внутреннего аудита. Раскрыты преимущества, которые получает компания при создании службы внутреннего аудита. Предложен комплекс рекомендаций направленных на совершенствование внутреннего аудита.

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Ш. Абдиева,

ўқитувчи, ТМИ

КОРХОНАЛАРДА ИЧКИ АУДИТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ

В данной статье рассмотрена процедура разработки и решения ряда методических

и организационно-технических задач при внедрении внутреннего аудита в деятельности
организации. Приведены определение и функции внутреннего аудита. Раскрыты
преимущества, которые получает компания при создании службы внутреннего аудита.
Предложен комплекс рекомендаций направленных на совершенствование внутреннего
аудита.

In this article reviewed the process of development and address a number of methodological

and organizational and technical problems in the implementation of internal audit in the
organization. Given definition and functions of internal audit. Reveal advantages, than receiving
the company during founding the internal audit. And also given a complex of recommendations
aimed at improving the internal audit.

Калитли сўзлар:

корпоратив бошқарув, ички аудит, ташқи аудит, ички аудит

бўлими, аутсорcинг, ко-сорcинг, назорат муҳити, ҳисоб тизими, назорат жараёнлари.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг

ҳозирги босқичида, яъни модернизация ва диверсификация жараёнларида турли
мулкчилик шаклларига асосланган хўжалик юритувчи субъектларнинг
молиявий фаолияти барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлашда
аудиторлик

текширувларининг

аҳамияти

тобора

ошиб

бормоқда.

Президентимиз И.А. Каримов томонидан белгилаб берилган кейинги
йилларда мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришнинг стратегик
вазифаларидан бирида “Жаҳон бозорида тенг рақобатлаша оладиган ва кейинги
босқичда иқтисодий ўсишнинг, иқтисодиётни янада модерниизация ва
диверсификация қилишнинг локомотивига айланиши мумкин бўлган тармоқ ва
корхоналарни жадал ривожлантириш ҳамда аниқ йўналтирилган ҳолда қўллаб-
қувватлашни таъминлаш зарур” дейилган[1]. Шунингдек юртбошимизнинг
2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва
диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий
чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4707 сонли фармони қабул қилинди ва унда
иқтисодиёт

тармоқларини

2015-2019

йилларда

модернизация

ва

диверсификациялаш чора-тадбирлари белгилаб берилди. Ушбу фармонда
мамлакатимизда

2015-2019

йилларда

саноат

ишлаб

чиқаришини

диверсификация ва модернизация қилиш ҳамда таркибий ўзгаришларнинг
устувор йўналишлари белгиланган[2].

Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда саноат

соҳасининг ривожланишига хизмат қилади, бу эса ўз навбатида ЯИМнинг
барқарор ўқишини таъминлаб беради.

Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида

корхоналарда ички аудитни самарали ташкил қилиш масаласи долзарб
ҳисобланади.

Чунки самарали ички аудит ташкил қилинган корхонада йўл


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг ҳамда буларнинг
натижасида юзага келиши мумкин бўлган турли хил жарималар ҳамда кўзда
тутилмаган харажатларнинг олди олинади

.

Шу сабабли мамлакатимизда

корхонанинг ҳар томонлама самарали фаолият юритиши, иқтисодий
барқарорликка эришиши учун

ички аудиторлар хизматидан фойдаланиши

зарурати пайдо бўлади.

Ушбу вазифанинг самарали бажарилиши учун корхоналарда аудит

тизимини янада такомиллаштириш талаб этилади. Чунки корхонада самарали
ташкил қиилинган ички аудит хизмати корхонани томонлама юқори
кўрсаткичларга эришишини таъминлаб беради. Шу сабабли мамлакатимизда
фаолият юритаётган корхоналарда ички аудитни ташкил қилишнинг
хусусиятларини ўрганиш зарурати пайдо бўлади.

Иқтисодиётнинг ривожланиши аудитнинг бир қанча турларга

таснифланишига олиб келди. Аудиторлик тешируви натижаларидан
фойдаланувчиларга кўра аудит ички ва ташқи аудитга туркумланади. Ички ва
ташқи аудитнинг фарқлари 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Ички ва ташқи аудит ўртасидаги фарқлар

Аудит

турлари

Таърифи

Мақсади

Вазифалари

Маълу-

мотдан

фойдала-

нувчилар

1

2

3

4

5

Ички
аудит

Корхона

бошқарувининг

ижро этувчи органи ва
таркибий

бўлинмалари

томонидан

Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳуж-
жатлари, таъсис ҳужжат-
лари ва ички ҳужжатларга
риоя қилинишини текшириш
ва мониторинг олиб бориш
йўли билан улар ишини
назорат қилиш ва баҳолаш,
маълумотларнинг

бухгал-

терия ҳисоби ва молиявий
ҳисоботда акс эттирилиши-
нинг тўлиқлиги ва ишончли-
лигини таъминлаш, хўжалик
операцияларини

амалга

оширишнинг

белгиланган

қоидалари ва тамойиллари,
активлар-нинг

сақланиши

ҳамда корпоратив бошқариш
принциплари

жорий

этилиши бўйича корхона
таркибий

бўлинмасининг

(ички

аудит

хизмати)

фаолияти

Корхона
бошқарув
тизимининг
самарадорлиг
ини баҳолаш

- кузатувчи кенгашни
ишончли

ахборот

билан таъминлаш ва
ички аудит амалга
оширилиши

натижа-

лари бўйича корхона
фаолиятини такомил-
лаштиришга

доир

таклифларни

тайёр-

лаш;
- ички аудит жараё-
нида

аниқланадиган

камчиликларни барта-
раф этиш юзасидан
корхона

бошқарув

органларига

тавсия-

ларни тезкорлик билан
киритиш,

уларнинг

бартараф этилишини
назорат қилиш

Корхона
кузатув
кенгаши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1

2

3

4

5

Ташқи
аудит

Аудиторлик

фаолияти

деганда аудиторлик ташки-
лотларининг

аудиторлик

текширувларини ўтказиш ва
қонунда назарда тутилган
профессионал

хизматлар

кўрсатиш борасидаги тад-
биркорлик

фаолияти

тушунилади

Корхона
молиявий
ҳисоботлар-
даги
кўрсаткич-
ларнинг
ишончлили-
гини
таъминлаш

-корхона

молиявий-

хўжалик

муомала-

ларини ҳисобда тўлиқ
ва тўғри акс эттири-
лишини текшириш;
-аниқланган хато ва
камчиликларни барта-
раф этиш юзасидан
тавсиялар бериш

Акциядор-
лар,
инвесторлар
солиқ орган-
лари,
банклар

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.


Ушбу жадвалга кўра, ташқи аудит “3-шахслар”, яъни акциядорлар,

инвесторлар, солиқ органлари, банклар ва шу кабиларга маълумот бериш учун
ўтказилса, ички аудит корхонанинг кузатув кенгашига маълумот бериш учун
шу жумладан корхона фаолиятида йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш ва
самарадорлигини ошириш учун амалга оширилади. Бу эса ташқи аудит ўтказиш
билан боғлиқ харажатларнинг қисман камайиши ва корхона даромадининг
ошишига олиб келади. Бундан корхоналарда ички аудитни ташкил қилиш
муҳимлиги келиб чиқади.

Ички аудиторлар ишини ташкил қилиш қоидалари бир қанча халқаро

аудиторлик стандартлари(ХАС)да белгиланган, хусусан, ички аудиторлар
ишидан фойдаланиш тегишли №610-ХАСда белгиланган. Мамлакатимизда
ички аудитни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрда 215-сон қарори тасдиқланган
“Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида”ги низом ва Ўзбекистон
Республикаси адлия Вазирлиги томонидан 2012 йил 12 майда 2361-сон билан
рўйхатдан ўтказилган қабул қилинган “Ички аудит хизмати ходимларини
сертификатлаш тартиби тўғрисида”ги низом билан тартибга солинади.

“Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисида”ги

низомга асосан ички аудитор бўлиб фаолият юритиш учун Ўзбекистон
бухгалтерлар ва аудиторлар ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон аудиторлар
палатаси томонидан бериладиган “Ички аудитор малака сертификати”га эга
бўлиш керак. Ушбу сертификатга эга бўлиш учун бир қанча талаблар қўйилган
бўлиб, 2012 йилда биринчи бор имтиҳон ўтказилганда 33 кишидан 23 киши
сертификатни қўлга киритган бўлса, бугунги кунга келиб, биргина Ўзбекистон
Бухгалтерлар ва Аудиторлар Ассоциацияси томонидан берилган ички аудитор
малака сертификати 172 тани ташкил қилади[3].

Ички аудитнинг халқаро ҳамда миллий аудиторлик стандартлари бўйича

тавсифи 1-расмда келтирилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда ва бутун дунёда ички аудит ривожланиши

ва такомиллашувига катта эътибор қаратилмоқда, чунки ички аудит корхона
фаолиятининг

самарадорлигини

ошириш

имкониятларини

аниқлашга

қаратилган инструмент дейиш мумкин. Бошқача айтганда, ички аудит
корпоратив бошқарув натижасида юзага келадиган таваккалчиликларни
бошқариш жараёнида ички назорат тизимининг самарадорлигини таъминлаш ва
ишончлилигини баҳолаш функциясини бажара бошлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz


1-расм. Ички аудитнинг тавсифи


Ташкилий-ҳуқуқий

жиҳатдан

ички

аудит

молиявий-хўжалик

фаолиятининг хусусиятларига боғлиқлиги сабабли ҳар бир ташкилот учун
индивидуал ҳисобланади. Иқтисодчи олим А.И. Харитончик ички аудитнинг
қуйдаги ташкилий шаклларини келтириб ўтган[4]:

-

ташкилотнинг ўзида ички аудит хизматини ташкил қилиш;

-

аутсорсинг;

-

ко-сорсинг.
Ташкилотнинг ўзига тегишли ички аудит хизматини ташкил қилиш

ташкилот ўз кучи билан амалга оширилади ва бунда ходимлар ташкилот ички
тизими ва тармоқ хусусиятлари тўғрисида тўла маълумотга эга бўладилар.

Аутсорсинг ички аудит функцияларининг тўлалигича ёки бир қисмини

ташқи ташкилот ёки ташқи консультантга ўтказилишини назарда тутади.

Ко-сорсинг - баъзи ҳолатларда бошқа экспертлар ва ташқи

консультантлар жалб қилиниши мумкин бўлган ташкилотда ички аудит
бўлимининг ташкил қилинишини назарда тутади.

Аутсорсинг ва ко-сорсингнинг потенциал афзалликлари сифатида А.И.

Харитончик қуйидагиларни келтириб ўтган:

- турли соҳалар бўйича экспертлар хизматидан фойдаланиш имконияти;
- юқори малакали аудиторлар билан ишлаш имконияти;
- ички аудитни ўтказишнинг илғор технологиялари ва методикаларидан

фойдаланиш имконияти;

Халқаро ички

аудиторлар

институти

меъёрий

хужжатлари

Ички аудит ташкилот иш жараёнини ўз манфаатида текшириш ва баҳолаш
бўйича мустақил фаолиятдир

Меъёрий

ҳужжатлар
ҳужжатлар
ҳужжатлар
ҳужжатлар
ҳужжатлар

Ички аудитнинг маъноси

ХАС№610

“Ички аудит

ишини кўриб

чиқиш”

Ички аудит субъект фаолиятини баҳолаш, бухгалтерия ҳисоби ва ички
назорат тизимининг самарадорлигини текшириш ва мониторинги бўйича
ташкилотга тегишли бўлимининг фаолиятидир

“Корхоналар-
даги

ички

аудит хизмати
тўғрисида”ги
низом

Ички аудит корхона бошқарувининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлин-
малари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, таъсис
ҳужжатлари ва ички ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш ва монито-
ринг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълу-
мотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг
тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга
оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши
ҳамда корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши бўйича корхона
таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолиятидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

- ички аудитни ўтказиш бўйича сарф-харажатларни қисман тежаш

имконияти ва х.к.

Фикримизча, ташкилотларда юқорида кўрсатиб ўтилган ички аудит

турларидан энг мувофиқ келадигани аудитнинг биринчи шакли бўлиб,
ташкилотнинг ўзида ички аудит хизматини ташкил қилиш натижасида
иқтисодий самарадорликнинг ошишидан ташқари корхонадаги конфиденциал
маълумот чиқиб кетишининг максимал даражада олди олинади, бу эса
корхонада юз келиши мумкин бўлган харажатларнинг ҳам олдини олиш
имконини беради.

Ўзбекистонда ички аудитнинг биринчи шакли ривожланган бўлиб,

ташкилотда ички аудит хизматининг ташкил қилиниши қуйидаги
имкониятларни яратади:

-

материал ҳамда меҳнат ресурсларидан самаралироқ фойдаланиш;

-

молиявий ҳисобот сифатини ошириш йўли билан самарали шартларда

инвестицияларни жалб этиш;

-

харажатларни қисқартириш;

-

корхона таваккалчилигини пасайтириш.

Халқаро ички аудиторлар институти маълумотига кўра, ички аудит турли

даражали корхона ва ташкилотлар учун зарурдир. Чунки ички аудит бошқарув
ва таваккалчиликни бошқариш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва
баҳолашда тизимли ва тартибли йўналиш ишлатиш орқали ташкилот
ривожланишининг ҳар бир босқичида қўйилган мақсадларга эришишга ёрдам
беради.

Иқтисодчи олим Е.Н. Макаренко корхона ва ташкилотларда ички аудит

хизматнинг ташкил қилинишининг зарурати сифатида қуйидаги омилларни
келтирган

[

5]:

-

ташкилот ташкилий-бошқарув тизимининг кўп табақалилиги;

-

корхона фаолияти миқёси кенгайиши ва унинг тури ўзгариши;

-

мутахассислар маслаҳатига талаб;

-

хорижий инвестициияларни жалб этиш эҳтиёжи;

-

акционерлик жамиятлари мулкдорларининг менеджерлар ишини

баҳолашга талаб ва х.к

Ички аудитнинг хизматининг самарали фаолият юритишида унинг бошқа

бўлимлардан мустақиллиги катта роль ўйнайди, бунда ички аудит хизмати
тўғридан-тўғри корхона бошқарувига бўйсунади. Ички аудит хизмати ўз
вазифалари ва функцияларини бажариши учун эса унда тажрибали
мутахассислар фаолият юритишлари талаб қилинади. Бу бўйича талаблар
Ўзбекистон Республикаси “Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш
тартиби тўғрисида”ги низомда ҳам келтирилган. Ушбу низомга асосан ички
аудит хизмати асосан қуйидаги уч элемент биргаликда ишлатилганда
ташкилотнинг молиявий фаолиятида, шунингдек, бухгалтерия ҳисобида
таваккалчиликнинг пасайишини таъминлайди:

- назорат муҳити;
- ҳисоб тизими;
- назорат жараёнлари;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Назорат муҳити кузатув кенгаши ва ташкилот эгаларининг назоратга

муносабати, ташкилот учун назоратнинг аҳамиятлилик даражасини
ифодаловчи ҳаракат, тадбир ва жараёнлардир.

Назорат муҳитини баҳолашда қуйидаги элементлар эътиборга олинади:
-

бошқарув принциплари ва усули;

-

корхона ташкилий тузилмаси;

-

жавобгарлик ва вазифаларнинг тақсимланиши;

-

назорат-бошқарув методлари;

-

ишчи ва ходимлар билан ишлаш жараёни;

-

ташқи омилларнинг корхона фаолиятига таъсири.

Ҳисоб тизими ташкилотдаги хўжалик операциялари ва корхона активлари

тўғрисида маълумотларни тақдим этиш ва қайта ишлаш, рўйхатга олиш, йиғиш
бўйича жараёнлар йиғиндисидир. Самарали ташкил қилинган бухгалтерия
ҳисоби хўжалик муомалаларининг тўлиқ, ҳаққоний ва ўз вақтида акс
эттирилишини таъминлайди.

Ҳисоб тизимининг самарали ташкил қилинишида хўжалик фаолияти

тўғрисидаги маълумотларни баҳолаш зарур ҳисобланади:

-

ҳисоб сиёсати ва бухгалтерия ҳисобини юритиш принциплари;

-

бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва молиявий ҳисоботларнинг

тайёрланишига жавобгар бўлимнинг ташкилий тузилмаси;

-

бухгалтерия

бўлими

ходимлари

орасида

мажбуриятларнинг

тақсимланиши;

-

бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида молиявий ҳисоботларнинг

тайёрланиш тартиби.

Назорат жараёни корхона активлари ва маълумотлар файллари

ҳимояланганлигини, хўжалик муомалалари тўлиқ, қонуний ва ўз вақтида
ҳисобга олиниши, натижада ишончли молиявий маълумот берилишини
таъминловчи бошқарув аппарати томонидан ишлаб чиқилган қоида ва методлар
йиғиндисидир.

Корхонада ички аудит бўлимини ташкил қилиш мураккаб жараён бўлиб,

унинг сасмарали фаолият юритиши учун уни корхона хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Ички
аудит фаолиятини ташкил қилишнинг айрим қирралари хорижий ва республика
олимлари Е.Н. Макаренко, А.И. Харитончик, А.Д. Шеремет, Б. Ҳамдамов,
Б.А. Хасанов, Н.Ф. Каримовнинг

илмий ишларида тадқиқ қилинган.

Проф. Н.Ф. Каримов томонидан ички аудит фаолиятини юритиш

мажбурий бўлган кўпгина мамлакатлар тажрибасини ўрганиш

асосида ишлаб

чиқилган ички аудит хизматини ташкил қилиш босқичларини ўзаро узвий
боғланган ҳолда ташкил этилиши 2-расмда келтирилган[6].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

2 –расм. Ички аудит хизматининг текширув жараёнида иш сифатини

таъминлаш босқичлари


Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ички аудит бўлимини ташкил

этишнинг асосий босқичлари и.ф.д., проф. Б.А. Хасанов томонидан қуйидагича
келтирилган[7] :

-

қатор масалаларни аниқлаш ва тўлиқ тавсиялаш;

-

қўйилган масалаларга етиш учун зарур асосий вазифаларни аниқлаш;

-

бир хилдаги вазифаларни гуруҳларда бирлаштириш ва улар асосида

бўлимнинг бу вазифаларни бажаришга ихтисослаштирилган тузилмавий
бўлимларининг юзага келиши;

-

ўзаро муносабатлар тархларини ишлаб чиқиш, ҳар бир тузилма

бирлиги учун вазифалар, ҳуқуқ ва масъулиятни аниқлаш, бу ички аудит
бўлимининг гуруҳи тўғрисидаги қоидаларнинг йўл-йўриқларида ҳужжатлар
билан чизмалаштириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

-

ички аудит бўлими, унинг ташкилий мақомини белгилаш,

мақсадларнинг муайян тўпламига мувофиқ тузилмавий бирликлар вазифасини
аниқлаш, ички аудит бўлими ҳақидаги қоидани ишлаб чиқиш ва ҳужжатлар
билан чизмалаштириш;

-

ички аудит бўлимининг корхонани бошқарув тузилмасининг бошқа

ҳалқалари билан уйғунлашуви;

ички аудит фирма ичидаги стандартлар ва этика кодексини ишлаб чиқиш.
Фикримизча, мамлакатимиз корхоналарида ички аудит хизмати бўлимини

ташкил қилиш рус иқтисодчи олими Е.Н. Макаренко томонидан ишлаб
чиқилган ички аудит хизматини ташкил қилишнинг босқичлари асосида амалга
оширилса мақсадга мувофиқ бўлади(2-жадвал).

2-жадвал

Ички аудит хизматини ташкил қилиш босқичлари

[8]

№

Босқичнинг номи

Бажариладиган ишлар

1

2

3

1.

“Ички аудит бўлими
тўғриси”да низомнинг
ишлаб чиқилиши

Бўлим ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мақсади, вазифалари,

тизими ва бошқаларни ишлаб чиқиш

2.

Стратегик режанинг
ишлаб чиқилиши

Ички назоратнинг барча элементлари бенуқсон

фаолият юритиши ва ҳоказо

3.

Дастлабки режанинг
ишлаб чиқилиши.

Фаолият соҳаларининг аниқланиши, рискни баҳолаш

модели ва юзага келиши мумкин бўлган харажатлар
таҳлилини ишлаб чиқиш

4.

Ички аудит бўлими
тизими(штат)ни аниқлаш

Ходимларнинг профессионал компетентлиги, билими

даражаси, стажини баҳолаш, штат жадвалини тасдиқлаш
ва х.к.

5.

Ички аудит
стандартларини ишлаб
чиқиш.

Аудит мақсади ва асосий принципларини ишлаб

чиқиш,

аудитни

режалаштириш,

ички

аудит

таваккалчилигини баҳолаш

6.

Профессионал
стандартларни қабул
қилиш.

Асосий йўналиш ва қоидалари, ички аудит иш ҳажми

ва қўллайдиган методлари, шунингдек, ички аудит
бўлимини бошқариш принципларини ишлаб чиқиш

7.

Мустақил
аудиторлар(ташқи аудит)
билан ҳамкорлик.

Мустақил аудиторлар билан ҳамкорлик даражасини

тайинлаш, жорий ва келгуси иш режаларини муҳокама
қилиш ва тасдиқлаш.

8.

Ҳисобот тизимини
ишлаб чиқиш.

Маълумотдан фойдаланувчилар талабларини ҳисобга

олиш, ҳужжат айланиш графиги ва схемаси, ишчи
ҳужжатлар таркиби ва уларни сақлаш тартиби, текширув
натижалари бўйича ҳисобот тизимини ишлаб чиқиш

Ушбу жадвалга кўра, ички аудит бўлимининг самарали фаолият

юритишида ички аудит ходимларининг иш юритиш қоидалари, принциплари,
методлари, иш ҳажми ва ишчи ҳужжатлар таркиби белгиланиши муҳим
аҳамият касб этади. Бундан келиб чиқиб, фикримизча, қуйидаги таклифлар
мамлакатимизда корхоналарда ички аудитни самарали ташкил қилинишида
катта аҳамият касб этади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

1.

Ички аудит хизмати ходимларининг малакасини халқаро стандартлар

талабларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам ошириб бориш ҳамда аудит
стандартларига қатьий риоя этилишини талаб қилиш.

2.

Ички

аудиторларнинг

мустақиллиги,

объективлиги

ва

жавобгарлигини ифодаловчи ички аудит профессионал стандартларини қабул
қилиш зарур.

3.

Ички

аудиторларнинг

ички

аудитни

амалга

ошириш

ва

расмийлаштириш

бўйича

корхона

бошқарув

кенгаши

томонидан

тасдиқланадиган корхона ички стандартларнинг қабул қилиниши зарур.

Ички аудит бўлимининг корхона ички стандартларига асосан иш

юритиши аудиторлик текширувлари иш жараёнларини қисман камайтириш,
текширув сифатини ошиши, аудит бўйича бажариладиган ишлар самарасини
ошиши, аудитни ташкил қилиш ва ўтказиш технологияси замонавийлашиши ва
рационаллашувига олиб келади.

Хулоса сифатида айтиб ўтиш керакки, аудит амалиётида ички аудит

хизмати ташкил қилинган ва самарали фаолият юритаётган корхоналарда
ресурслардан самарали фойдаланиш, бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиниши
ва молиявий ҳисоботларнинг ишончлилик даражаси анча юқори. Чунки ички
аудитнинг самарали ташкил қилинганидагина хўжалик субъектлари унумдор
фаолият юритади, бу эса бутун жамоат ишлаб чиқариш самарадорлигининг
шартларидан биридир. Албатта ички аудит хизматининг ташкил қилиниши
корхонанинг ички аудит хизмати ташкил қилинмаганлигига нисбатан сарф-
харажатларнинг камайишига олиб келиши керак. Шундагина корхонада ички
аудитнинг ташкил қилинганлиги самараси яққол кўринади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

И.А. Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-

2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва
таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”
ПФ-4707 сонли фармони.

3.

Маълумот Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Ассоциациясидан

олинган.www.naaa.uz.

4.

Харитончик А.И. Сравнение вариантов осуществления аудит

эффективности бизнес-процессов организации М.Молодой ученый. - 2013. -
№6. С. 464-466.

5.

Макаренко Е.Н. Внутренний аудит в системе управления

предприятием. - М.:

Управленческий учет, №2, 2011 г

.

6.

Каримов Н.Ф. Иқтисод фанлари доктори илий даражасини олиш учун

ёзилган диссертация автореферати. Тижорат банкларида ички аудитни ташкил
қилиш ва уни услубиётини такомиллаштириш муаммолари. - Тошкент, 2007.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

7.

Хасанов Б.А., Алибоев З.А., Зокирова М.Ш. Ички аудитни

автоматлаштириш асослари. - Т.: Фан, 2003 й.

8.

Макаренко Е.Н. Внутренний аудит в системе управления

предприятием. - М.:

Управленческий учет, №2, 2011 г

.

Библиографические ссылки

И.А. Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни модернизация ва диверсификация килиш ва таркибий узгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тугрисида” ПФ-4707 сонли фармони.

Маълумот Узбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Ассоциациясидан ол и н ган av w w. naaa. uz.

Харитончик А.И. Сравнение вариантов осуществления аудит эффективности бизнес-процессов организации М.Молодой ученый. - 2013. -№6. С. 464-466.

Макаренко Е.Н. Внутренний аудит в системе управления предприятием. - М.: Управленческий учет, №2, 2011 г.

Каримов Н.Ф. Иктисод фанлари докгори илий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Тижорат банкларида ички аудитни ташкил килиш ва уни услубиётини такомиллаштириш муаммолари. - Тошкент, 2007.

Хасанов Б.А., Алибосв З.А., Зокирова М.Ш. Ички аудитни автоматлаштириш асослари. - Т.: Фан, 2003 й.

Макаренко Е.Н. Внутренний аудит в системе управления предприятием. - М.: Управленческий учет, №2, 2011 г.