“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
1
№ 1, 2017
МЕҲНАТ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАР БОЗОРЛАРИНИ
МОДЕЛЛАШТИРИШ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Режапов Хайрилло Хикматуллаевич,
ЎзМУ катта илмий-ходим изланувчиси
Аннотация:
Мақолада инсон капитали моҳияти, меҳнат ва таълим
хизматлари моделлари, ривожланган мамлакатларда меҳнат ва олий таълим
хизматлари бозорлари алоқасининг моделлари қиёсий таҳлил қилинган.
Республикамизда олий ўқув юртларини жаҳон олий таълимидан орқада
қолмаслик йўналишлари ва малакали мутахассислар тайёрлаш муаммолари
таҳлил қилинган. Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб меҳнат ва олий таълим
хизматлари бозорлари алоқасини такомиллаштириш бўйича таклифлар
берилган.
Аннотация:
В статье рассмотрены значение человеческого капитала,
модели связи рынка труда и образовательных услуг, сравнительно
анализированы связи рынка труда и образовательных услуг в развитых
странах.
Рассмотрено
проблемы
подготовки
квалифицированных
специалистов в республике в целях не отставания от мировой системы
образования. Исходя, из мирового опыта даны предложения по
совершенствованию услуги рынка труда и высшего образования.
Annotation:
The article describes the importance of human capital,
communication model of the labor market and educational services, comparatively
analyzed labor market communication and educational services in developed
countries. The problem of training of qualified specialists in the country in order not
to lag behind the global education system. Based out of the world experience gives
suggestions on improvement of labor market services and higher education.
Калит сўзлар:
инсон капитали, олий таълим, таълим тизими, олий
таълим хизматлари, малакали мутахассис, меҳнат бозори, меҳнат бозори
моделлари.
Кириш
Бозор муносабатлари шароитида республиканинг ва унинг иқтисодий
минтақаларида ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожланишини таъминлаш-
нинг ва мамлакатимизни иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлишнинг асосий
омили инсонни капиталлашуви даражаси ҳисобланади. Бунинг учун
республикамизда сифатли таълим тизимини яратиш инновацион юқори
технологик ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш даражасига боғлиқ.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов –
“2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техник
базасини модернизация қилиш дастури доирасида 19 та олий таълим
муассасасида қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш
бўйича қиймати 230 миллиард сўмлик ишлар бажарилди. Андижон давлат
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
2
№ 1, 2017
университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Ўзбекистон Миллий
университетида янги ўқув бинолари барпо этилди”[1, 86 б] деб таъкидлади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “таълим
муассасаларини,
энг
аввало,
касб-ҳунар
коллежларини
оқилона
жойлаштиришни, шунингдек, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва ҳар бир ҳудуднинг
зарур мутахассисларга бўлган талабини тўғри аниқлашни танқидий таҳлил
қилиш” [2, 45 б.] вазифасини Бош вазирга юклатилганлиги ушбу мавзуни
долзарб эканлигини ифода этади.
Ҳозирги жаҳон иқтисодиётини глобаллашуви даврида инсон омилини
капиталлашувини таъминлаш нафақат олий таълим тизимини унинг талаблари
асосида ривожлантириш билан балки уни жаҳон иқтисодиёти даражасида зарур
бўлган ахборотлар билан таъминлаш ва коммуникацион шароитлар яратиш
билан боғлиқ. Чунки XXIаср бутун дунёда ўзаро мамлакатлар бозорини
боғлиқликлари асосида ягона умумиқтисодий бозорни шаклланиши ва
ривожланиши билан боғлиқ. Ана шу ягона иқтисодий бозорни шаклланиши
республикамиз олий таълим хизматлари бозорини жаҳон олий таълим
хизматлари бозори билан ўзаро боғлиқликда ривожланишини талаб этади.
Бозор
иқтисодиёти
шароитида
мамлакатларда
олий
малакали
мутахассисларни тайёрлаш олий таълим хизматлари бозорида рақобатни
кучайтиради. Рақобат олий малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатига ўз
таъсирини ўтказади. Бу ўз навбатида олий малакали рақобатдош
мутахассисларни тайёрлаш учун умум таълим тизимини узлуксиз
ривожланишини
ва
малакали
мутахассислар
тайёрлашни
шахсни
ривожлантириш концепциясига ўтишни талаб этади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
М.Боуман “инсон капиталини очилиши-иқтисодий онгни революцияси”
[3, 314 б] деб таърифлаган.
Т. Шульц “Инсон капитали” масаласига алоҳида эътибор беради.
Иқтисодчилар одатда физик капитал ва ерга кўпроқ аҳамият бериб, меҳнатга
кам эътиборни қаратадилар. Айниқса илмий техника инқилоби даврида
капитални ҳосил қилишда, таълим ролини қайта кўриб чиқиш талаб этилди. У
1960 йилда ёзилган мақолада ўқиш давомида йўқотилган фойдани умумий
киримга қўшишни таклиф этди.Т. Шульц АҚШ иқтисодиётида инсон
капиталидан олинадиган фойда физик капиталдан ортиқлигини исботлаб берди
ва ривожланаётган мамлакатлар таълим, соғлиқни сақлаш ва фан соҳасига
йирик инвеститциялар ажратишни таклиф қилди. У бу соҳаларни
ривожлантириш мамлакатнинг иқтисодий ўсиши учун янги фабрика ва
заводлар қуришдан афзалроқ деб ҳисоблаган[4, 163 б].
Россиялик иқтисодчи Корчагин Ю.А. инсон капиталига таълим, тарбия,
билим, кўникма, интеллектуал мулк, инновацион ва институционал салоҳият,
тадбиркорлик қобилияти, фан, маданият, санъат, соғлиқ каби компонентлар
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
3
№ 1, 2017
ҳисобига жамланиб, шаклланиб борувчи интенсив ҳисобланган ишлаб чиқариш
ҳамда ижтимоий омил сифатида қарайди[5, 38 б].
М.К.Мельдаханова
инсон
капиталига
мамлакат
иқтисодиёти
барқарорлиги, рақобатбардошлиги, инновацион ривожланишни таъминловчи
билим, малака, кўникмалар орқали жамғарилган инсон ресурси деб таъриф
беради[6, 49-53 б].
Айрим тадқиқотчилар инсон капитали бу “расмий ўқиш ёки таълим олиш
ёхуд амалий тажриба орқали олинган ақлий кўникмалар шаклидаги капитал”
деб ҳисоблашади” [7, 250 б].
Бошқалар “инсон капитали ходим томонидан жамғарилган касбий
тажрибалар захираси; даромадларни истиқболда ошириш имкониятлари учун
хизмат қилувчи бойлик”[8, 271 б] деб ҳисоблайди. Бундан кўриниб турибдики,
инсонга қанча кўпроқ инвестиция киритилса бу истиқболда даромадни янада
кўпайтиришга таъсир кўрсатади. Фикримизча инсонни капиталлашуви
даражаси унинг бутун фаолиятида олган билимларини ва касбий малакаларини
ўсиб боришида ифодаланади. Демак инсонни капиталашуви даражаси таълим
тизимини узлуксиз ривожланиши билан боғлиқ деб ҳисоблаш мумкин.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқот ишини амалга оширишда ривожланган мамлакатларда меҳнат
ва олий таълим хизматлар бозорларини ўзаро алоқасини моделларини таҳлил
қилиш, статистик, солиштирма, эмпирик усулларидан фойдаланган ҳолда
республикада меҳнат ва олий таълим хизматлари бозорини ўзаро алоқаларини
самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича таклифлар берилган
Таҳлил ва натижалар
Дунё бўйича олий таълимга талаб ошиб бормоқда, масалан 2000 йил
жами 97 миллион студент бўлган бўлса 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 262
миллионни ташкил қилиши мумкин[9, 3 б].
Қабул қилинган Болон декларацияси Европа Иттифоқи мамлакатларини
таълим тизимида ўзаро боғлиқликни таъминлаш асосида аҳолининг
интеллектуал, маданий, ижтимоий, илмий-техникавий қобилиятларини
оширишга қаратилган. Олий таълим тизимини ривожлантиришдан асосий
мақсад жаҳонда яратилаётган назарий, амалий илмий-технологик инновация
янгиликларидан самарали фойдаланиш таъминлашга қаратилган.
Меҳнат бозори олий таълим хизматлари бозорига олий маълумотли
мутахассисларга бўлган талабни ихтисослик йўналишлари бўйича етказиб
бериши ва битирувчи мутахассисни иш жойлари билан таъминлаши лозим.
Албатта олий маълумотли мутахассисликларга бўлган талабни шароитида
турли мулкчилик шаклларига асосланган бозор муносабатлари бозор
иқтисодиётига бу муаммони бажарилишига давлатнинг аралашувисиз ҳал этиб
бўлмайди. Шу билан бирга хорижий мамлакатларда олий таълим хизматлари
билан меҳнат бозори ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш
тажрибаларини ўрганиш асосида уларда бизнинг республикамизда бу
муаммони ҳал этишга таъсир эта оладиган тажрибаларидан фойдаланиш зарур.
Жаҳон банки маълумотларига кўра иқтисодий ўсиш 16 фоизи сарф
этилган капиталга, 20 фоизи табиий ресурсларга ва 64 фоизи инсон капиталига
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
4
№ 1, 2017
боғлиқ экан. Демак инсон капитали миллий бойликни 2/3 қисмини ташкил этар
экан[10, 3-90 б].
Жаҳон банки экпертлари томонидан берилган маълумотларга кўра
Ўзбекистонда олий маълумотли ишчи ҳодимнинг иш ҳақи, ўрта махсус
маълумотга эга бўлган ишчининг маошига нисбатан 55%га юқори ҳисобланади.
Аммо кўрсаткич Арманистонда 38 фоизни, Чехияда 39 фоизни, Болгарияда 43
фоизни, Словенияда 50 фоизни, Росссияда 51 фоизни, Албанияда ва
Македонияда 62 фоизни, Полшада 71 фоизни, Венгрияда 82 фоизни, Туркияда
98 фоизни ташкил этмоқда [11, 63 б].
1-расм. Германия меҳнат бозорини олий таълим хизматлари бозори билан
боғлиқлиги модели
Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
Республикамизда инсонни капиталлашуви даражаси эркин рақобатга
асосланган иқтисодий ривожланиш талаблари даражасига тўлиқ жавоб
бермайди. Уни талаб даражасида, бўлишини таъминлаш учун олий таълим
тизими бозорини меҳнат бозори билан ўзаро боғлиқликда жами талаб ва жами
таклиф асосида олиб бориш зарур. Қуйида Германия меҳнат ва олий таълим
хизматлари бозори модели келтирилган.
Биз илғор ривожланган мамлакатларда олий таълим хизматлари бозори
билан меҳнат бозорларини ўзаро боғлиқликда ривожланишининг қуйидаги
моделларини ўрганиб чиқдиқ(1-чизма).
Швеция меҳнат бозори модели турли ишлаб чиқилган дастурлар асосида
талаб ва таклифни рағбатлантиришга асосланган бўлса, Шотландия меҳнат
бозори модели меҳнат ресурсларини ишлаб чиқарувчига ва истеъмолчилар
ўртасидаги бўладиган ижтимоий хизматларини Шотландия малака бошқармаси
томонидан ўрганиб борилади.
Шотландия ҳукумати томонидан малакавий бошқармага олий таълим
хизматларини ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчи хизматларини илмий
Германия меҳнат бозори олий таълим хизматлари бозори билан
боғлиқлиги модели
Турли кичик корхоналарда уста ёрдамчиси бўлиб мутахассислар ўз
меҳнат фаолиятларини бошлаб касбий тажрибаларга эга бўладилар
Белгиланган муддат ичида ишлаб берганларидан сўнг ўз хоҳишлари
билан таъминланган соҳаларга ишга кирадилар
Олий таълим тизимида зарур бўлган индустрия ва аграр соҳаларга олий
таълим ўқув юртлари зарур бўлган олий маълумотли мутахассисларни
тайёрлайди
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
5
№ 1, 2017
ўрганган ҳолда уни баҳолайди ва экспертлар билан биргаликда иш берувчилар
ҳамкорлигида касбий малакаларини белгилаш мазмунини ва уни баҳолаш
усулини ишлаб чиқади.
Англия моделида эса иқтисодиётда тармоқ кенгашлари ривожланган
бўлиб улар қуйидаги вазифаларни бажаради:
•
Таълим тизимини стратегиясини ишлаб чиқарадилар;
•
Англияда меҳнат хизмати иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар бўлганда
олдиндан иш жойларини тайёрлашни амалга оширадилар. Умуман Ғарбий
Европа мамлакатларида кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш
ишлари компания, фирма ва давлат ташкилотлари томонидан амалга
оширилади, қайта тайёрлаш даврида ёрдам пули тўланади.
Твенти университети ҳисоб китобларига кўра 2020 йилда Европада
мактаб битирувчиларининг 60%и касбий тайёргарликни олий таълим
муассасаларида давом эттиришади. Таълимда асосий эътибор тайёрланаётган
мутахассисларнинг қобилиятлари ва амалий кўникмалари, уларнинг касбий
тайёргарлигига қаратилади. Бакалаврлар тайёрлаш учун мўлжалланган ўқув
дастурларининг 20%и умумий тайёргарлик жумладан хорижий тилларни
ўрганишга ажратилади. Ушбу кўрсаткич магистратура босқичида 12% гача
белгиланган. Мутахассислар тайёрлаш учун дастурда белгиланган вақтнинг
қолган қисми умумкасбий ва малакавий тайёргарликка йўналтирилади [12, 55-
56 б].
Олий таълим олган мутахассисларни иш жойларига бўлган талабларни
тоифалаштириш асосида таълимни структурасини стратегиясини ишлаб
чиқадилар. Олий ўқув юртларини битирувида касбларни сертификациялашда
қатнашадилар, иш жойларида уларнинг малакаларини оширишни назорат
қиладилар.
АҚШ модели турли олий таълим хизматлари ва меҳнат бозорларини
тартиблаш учун турли дастурлар ишлаб чиқадилар (Technical Prepatation for a
Wored-Class Work Fore) [13, 4 б]. Ушбу дастурни ижросини амалга ошириш
учун «Tech Prep» консорциум тузилган
.
Унинг асосий мақсади касбий
тайёргарликни ва иш жойларини имиджини тайёрлаш ҳамда янги касбий
мутахассислар йўналишларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. АҚШда
меҳнат муносабатларини тартиблаш қонунлари йўқ лекин ишга ёлланувчи иш
берувчи ва касаба иттифоқи билан меҳнат битимлари тузилади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
6
№ 1, 2017
2-расм. Меҳнат ва таълим тизимлари модели
Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
Бандликни таъминлашда АҚШ, Англия, Австралия, Канада, Германия,
Филландия ва Японияда давлат хизмати ташкил этилган. Давлат хизмат
ташкилотларида иш жойларини миллий банклари мавжуд бўлиб, бу бандлик
хизмати иш жойларини, касбий-психологик ишсизларни маълумотларни
тўплаш ва тўпланган ахборотларни компьютер асосида тарқатиш вазифаларини
амалга оширади. Иш билан таъминлаш бюролари махсус терминал орқали бу
маълумотлардан фойдаланадилар. Хорижий мамлакатларда иш жойлари билан
таъминлаш самарадорлиги бўш иш ваканцияларини тўлдириш билан эмас
балки ваканцияни тўлдириш вақти билан белгиланади. Европа Иттифоқида
асосий эътибор иш билан таъминлашга, умуман ишламайдиганларга кўпроқ
эътибор берилади бу оқибатда уларнинг ижтимоий жиҳатдан давлатга
қарамлигини оширади.
Россия Федерациясида қуйидаги таълим моделларидан фойдаланилади.
Бу моделлар турлари қуйидаги (2-чизмада) келтирилган.
Биринчи гуруҳга Германия, Дания, Буюк Британия, ва Японияни
ажратиш мумкин, уларда таълим тизими меҳнат бозори талабларига малакавий
кўникмаларга ва амалий тажрибаларни максимал даражада яқинлаштириш
орқали амалга оширилади. Иккинчи гуруҳга АҚШ, Швеция, Францияни
ажратиш мумкин. Ушбу мамлакатларда давлат хусусий сектор ҳамкорлигини,
технопаркларни ташкил этиш, давлат ва хусусий корхоналарда амалиёт ўташни
ривожлантириш орқали амалга оширилади(1-жадвал).
Меҳнат ва таълим тизими моделлари
Совет модели
Ўтиш давридаги
хозирги замон
моделиовет
модели
Меҳнат бозорини
тартибга солиш
Давлат федерал
аҳоли бандли-
гини таъминлаш
хизмати орқали
Кадрларни тайёрлашни молиялаш-
тиришни етишмаслигида аҳолининг
тўлов қобилиятига қараб пуллик
тўловларни ташкил этиш
Меҳнат бозори
моделини ва
минтақавий
тизим билан
боғлиқ модели
Кадрларга
бўлган талаб-
ни истиқбол-
лаштириш
модели
Мақсадли
дастурлар ва
контракт
асосида кадрлар
тайёрлаш
Кадрлар
тайёрлашни касб
ва ихтисослик
бўйича истиқбол-
лаштириш
Бюджет орқали талаблар асосида
мутахассислар тайёрлаш
Таълим муассасаларини кадрлар тайёрлашларини иш берувчилар билан бўлган
алоқаларини аниқ олий ўқув юртлари бўйича рағбатлантириш
Давлат даража-
сида тармоқ
йўналишларига
қараб, керак
бўлган миқдорда
режалаштириш
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
7
№ 1, 2017
1-жадвал
Олий таълим муассасалари ва меҳнат бозори ўзаро муносабатлари миллий
моделлари[14, 85-86 б]
Мамлакат
Олий таълим муассасалари ва меҳнат бозори ўзаро
муносабатлари моделини хусусиятлари
1
2
Германия
Таълимда амалий компонентларни кучайтириш эвазига
меҳнат бозорини таълимга максимал даражада яқинлаштиради
Дания
Таълимда амалий кўникмаларни кучайтириш эвазига меҳнат
бозорини таълимга максимал даражада яқинлаштиради
Буюк
Британия
Таълим муассасалари ва бизнес-структуралари билан ўзаро
муносабатларни
таъминловчи
кўп
сонли
ўртакаш
структураларнинг мавжудлиги
Швеция
Тартибловчи ва институтционал фаолият орқали давлатнинг
мазкур бозорларда иштирок этиши
Франция
Хусусий ва давлат корхоналарида амалиёт ва стажировкалар,
ёшларни ишга жойлаштиришда давлатнинг ролини юқорилиги
АҚШ
Илмий
таълим
муассасаларини
ишлаб
чиқариш
структураларини давлат ва хусусий сектор хамкорлиги,
технопарклар шаклида интеграциялашуви
Япония
Асосий эътибор амалий кўникмаларга қаратилган
Республикамизда юқори малакали мутахассисларга бўлган талабни
умуман қондириш эмас балки иқтисодий минтақанинг микро ва
макроиқтисодий даражада барқарор ривожланишини таъминлаш учун уларнинг
талабларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимида уларнинг талабларини
эътиборга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш меҳнат ва олий таълим хизматлари
бозорларини ўзаро боғлиқликда ривожланишини таъминлаш иқтисодий
минтақаларда
ижтимоий-иқтисодий
ҳолатни
барқарорлаштиришни
таъминлайди.
Республикада маълум даражада услубий жиҳатдан олий таълим тизимини
республика ва иқтисодий минтақалар даражасида олий малакали
мутахассисларга бўлган талабларни ўрганиш услублари мавжуд бўлсада бозор
муносабатлари шароитларида унинг талабларидан келиб чиққан ҳолда уларга
бўлган талаб, таълим хизматлари бозорини ривожлантириш йўллари ва бу
соҳада давлатнинг вазифалари нималардан иборат бўлиши иқтисодиёт
фанларида бозор иқтисодиёти талаблари асосида етарли даражада
ўрганилмаганлигини айтиш мумкин. Ҳозирги шароитда асосий муаммо бу олий
таълим хизматлари ва меҳнат бозорлари ўртасидаги муносабатлар бозор
иқтисодиётининг асосий иқтисодий қонуни жами талаб ва таклиф қонуни
талабларига риоя қилмасликдир.
Республикамизда ёшларни хорижий мамлакатларда олий малакали
мутахассис билимларини олиш ва хорижда ишлашига ҳамда олий таълим
тизимини моҳиятини халқаро шароитда туширмаслик йўлида миллий олий
таълим тизимини ривожлантиришга зарур бўлган шароитлар яратиб
берилмоқда.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
8
№ 1, 2017
Республикада олий таълимни жаҳон олий таълимидан орқада қолмаслиги
учун қуйидагиларга эътибор бериш зарур:
•
халқаро олий таълим тажрибаларидан фойдаланишда ижобий ёндашувга
асосланиши лозим. Уни ўрганишда ва мамлакатимизда уларнинг
тажрибаларини қўллашда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини
эътиборга олиш зарур, бу олий таълимни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган
рискни олдини олишни таъминлайди;
•
олий таълимни миллий таснифини сақлаган ҳолда уни халқаро
интернационализациялашувини таъминлаш асосида олий таълим ривожланган
мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишни кучайтириш зарур;
•
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо мамлакатлари билан олий
таълимни ривожлантиришни самарали тажрибаларидан фойдаланишни
ривожлантириш зарур.
Олий таълим тизимини республикамизда ҳал этишнинг асосий
муаммоларидан бири бу ички олий таълим тизимини халқаро таълим тизими
билан боғлиқликда олиб боришни таъминлаш учун қуйидагиларга эътибор
бериш зарур деб ҳисоблаймиз:
•
олий таълимни ривожлантириш шаклларини бозор талаблари асосида
ташкил этиш ва халқаро олий таълим тизими билан интеграциялашувида
миллий анъаналаридан келиб чиқиш;
•
олий таълимни жаҳон андозалари асосида ривожлантиришнинг
инновацион интеграциялашувига асосланиш;
•
олий таълим олийгоҳларида олинган билим диплом сифатида эмас
балки талабаларнинг олган назарий ва амалий билимларини амалиётда
қўллашига қараб баҳо бериш зарур.
Хулоса
ва
таклифлар
Ривожланган
мамлакатлар
тажрибалардан
фойдаланган
ҳолда
республикада меҳнат ва олий таълим хизматлари бозорини ўзаро алоқаларини
самарадорлигини ошириш учун қуйидагиларга эътибор бериш зарур:
•
олий таълим хизматлари ва меҳнат бозорларини ўзаро боғлиқликда
ривожланишини таъминлаш;
•
мамлакат таълим тизимини меҳнат бозори талабларига мос равишда
ривожлантиришда
талабаларни
малакавий
кўникмалари
ва
амалий
тажрибаларини янада ошириш;
•
бандликни таъминлашда АҚШ, Англия, Австралия, Канада, Германия,
Филландия ва Японияда мамлакатлари тажрибаларидан келиб чиқиб давлат
хизмати ташкил этиш зарур;
•
мамлакатда давлат хусусий сектор ҳамкорлигини технопаркларни
ташкил этиш, давлат ва тармоқ ёки иш берувчи корхоналарда малакали
ходимлар томонидан дарс ўтишни ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий
этишни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
9
№ 1, 2017
1.
Каримов И.А. “Бош мақсадимиз-иқтисодиётимизда олиб борилаётган
ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни кескин чуқурлаштириш, хусусий
мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очиб беришдир: –
Тошкент: “Ўзбекистон”, 2016.-86 б.
2.
Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” :
–Тошкент:“Ўзбекистон”, 2017.- 45 б.
3.
Костанян С.Л. Экономика народного образования под.ред. С.Л.
Костаняна. 2-е издание. М., 2006 .314 с
4.
Добрынин А., Дятлов С., Коyнов В., Курганский С. Производительные
силы человека: структура и формы проявления. — СПб.: Из-во СПбУЭФ,1993
г. — 163 с.
5.
Корчагин Ю.А. Человеческий капитал и процессы развития на макро и
микроуровнях. – Воронеж: ЦИРЭ, 2011 г. – с.38
6.
Мельдаханова М.К. Современная концепция человеческого капитала в
экономической теории // Формирование и развитие конкурентоспособного
человеческого капитала в Казахстане: сборник материалов Международной
научно-практической конференции / под.ред. О. Сабдена и Н.К. Нурлановой. –
Алматы: Институт экономики КН МОН РК, 2010 г. – С. 49-53.
7.
Долал Э.Дж, Линдсей Д.Е. Рынок: микроэкономическая модель. СПб,
2009. 250 с.
8.
Begg D. Fisher S., Dornbush R. Economics. L., 1991. p.271
9.
Katsarova I. Higher education in the EU approaches, issues and trends. European
Parliamentary Research Service. Members' Research Service March 2015 — PE 554. 169. p 3.
http://www.eprs.ep.parl.union.eu
10.
Доклад о развитии человеческого потенциала в Российской Федерации.
Гл. 5. Образование и рынок труда. Нью-Йорк, 2007. с 3-90
11.
«Узбекистан: Рабочие места, профессиональные умения и миграция»,
Всемирный банк / GIZ, 2013 год. С.63
12.
The
European
higher
education
and
research
landscape
2020. Enschede, Center for Higher Education Policy Studies, University of Twente.
2004. P. 28, 45, 55-56.
13.
Мигранова Л.И. Совершенствование механизма взаимодействия рынка
труда и рынка образовательных услуг. Институт Государственного управления,
права
и
инновационных
технологий
(ИГУПИТ)
Интернет-журнал
«НАУКОВЕДЕНИЕ» №1 2013. 4 с.
14.
Пескова
О.С. Взаимодействие рынка образовательных услуг и рынка
труда как следствие развития экономики знаний. Вестник СГУТиКД. 2011. № 2
(16), 85-86 с.
