Зарубежный опыт и возможности его использования в системе высшего образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
11-21
33
5
Поделиться
Режапов, Х. (2017). Зарубежный опыт и возможности его использования в системе высшего образования. Экономика и инновационные технологии, (2), 11–21. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9215
Хайрилло Режапов, Национальный университет Узбекистана

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье с помощью сравнительного анализа рассмотрены модели финансирования высшего образования, проблемы управления высшим учебными заведениями. В том числе даны предложения по совершенствованию взаимосвязи высшего образовании с международной системой образования

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Режапов Хайрилло Хикматуллаевич,

ЎзМУ катта илмий-ходим изланувчиси

E-mail:

hayrillo0606@mail.ru

Аннотация:

Мақолада хорижий мамлакатларда олий таълим тизимини

молиялаштириш моделлари, олий ўқув юртларини бошқариш муаммоларини
қиёсий таҳлил қилиш асосида ўрганилган. Олий таълим тизимини халқаро
таълим тизими билан боғлиқликда олиб боришни такомиллаштириш бўйича
таклифлар берилган.

Аннотация:

В статье с помощью сравнительного анализа рассмотрены

модели финансирования высшего образования, проблемы управления высшим
учебными заведениями. В том числе даны предложения по совершенствованию
взаимосвязи высшего образовании с международной системой образования.

Abstract:

The article studied

the comparative analysis the models of financing

in foreign countries, problem of management of higher educational institutions. The
ways of perfection of maximum educational system in interrelation with the world
educational system are offered.

Калит сўзлар:

таълим хизматлари бозори, олий таълим тизимини

молиялаштириш, молиялаштириш моделлари, олий ўқув юртларини бошқариш,
халқаро таълим институти.

Кириш

Олий таълим хизматлари ва меҳнат бозорларини самарали ривожланиши

олий таълим хизматлари субъектлари бўлган олий ўқув юртлари томонидан
тайёрланадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш билан боғлиқ.
Чунки бозор муносабатлари шароитида эркин рақобатга асосланган ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида
инновация янгиликларини киритиш асосидагина мамлакатни жаҳон хўжалиги
бозорида

рақобатбардошлигини

таъминлаш

республикамизни

илмий

салоҳиятидан фойдаланиш даражасига боғлиқ.

Бозор иқтисодиётининг ривожланиши эркин рақобатга асосланиши ва

ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш субъектларини қандай мулкчилик
шаклларига асосланишидан қатъи назар эркин рақобат асосида ҳар бир
мамлакатни жаҳон бозорида рақобатдош бўлишини таъминлаш мақсадида
интеллектуал жараённи ривожлантириш уларнинг асосий муаммоларига
айланади. Бу эса ўз навбатида бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини
интеллектуал даражаларини оширишни таъминлаш учун бозор талабларига
асосланган ҳолда олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш
долзарб ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг

мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузасида “таълим тарбия соҳаларига харажатлар ялпи ички
маҳсулотга нисбатан 10-12 фоизини ташкил этганини ва 2016 йилда бу соҳани
ривожлантириш учун сарф харажатлар давлат бюджети харажатларининг 59,1
фоизини ташкил этиши, шундан 33,7 фоизи таълим тарбия соҳаси
харажатларини

ташкил

қилишини”[1,

40-41

б]

айтиб

ўтдилар.

Президентимиз Ш.М. Мирзиёев мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-

иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “илмий
муассасаларнинг моддий-техник базасини илғор хорижий марказлар
даражасида ва олимлар талабларига мувофиқ сезиларли равишда мустаҳкамлаш
керак” [2, 46 б.] деб таъкидлаб ўтди.

Бундан кўриниб турибдики миллий иқтисодиётни ривожлантириш учун

жавоб бера оладиган интеллектуал олий малакали мутахассис кадрларни
тайёрлаш олий ўқув юртларида малакали профессор ва ўқитувчилар томонидан
берилган ва талабалар, магистрлар томонидан ўзлаштирилган билимлар
республика инновация янгиликлари ижтимлий-иқтисодий жиҳатдан жаҳон
хўжалиги бозорида рақобатдошлигини таъминлайди. Демак, миллий
иқтисодиётни

инновациялаштириш

асосида

мамлакатимизни

илғор

мамлакатлар қаторига олиб чиқиш мумкин. Буни энг ривожланган АҚШ,
Япония, Франция, Англия, Европа иттифоқи давлатлари мисолида кўриш
мумкин.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Янги индустриал жамиятни назарияси Дж. Гэлбрейт ўз вақтида

индустриал тизим шароитида ўқитилган ва ўргатилган кадрлар ишлаб
чиқаришнинг ҳал қилувчи омилига айланган ва у юқори ривожланган таълим
тизимига боғлиқ[3, 54 б] деб ҳисобланган.

С. Фишер инсон капитали тушунчасига шундай таъриф беради, “инсонга

даромад олиб келиши мумкин бўлган қобилият инсон капиталидир. Инсон
капитали туғма қобилият, талант ва шу қаторда ўрганилган (орттирилган) каби
классификациялашувга (тасниф) эга.” Мазкур берилган таърифга ҳозирги кунда
инсон капитали тушунчасининг тор маънодаги таърифи сифатида қараш
мумкин[4, 62 б].

Б.М.Генкин ва Б.Г.Юдинларнинг инсон капиталига берган таърифига

кўра:инсон капитали – инсон қобилиятларини ташкил этувчи компонентлар
(жисмоний салоҳият, яратувчанлик маҳорати, билим ва кўникмалар, маҳорат,
ҳаракатчанлик) орқали намоён бўлиб, уй хўжалиги, корхона ва мамлакатнинг
даромад манбаини шакллантиради[5, 416 б].

Америкалик иқтисодчи Э. Денисон[6, 5-15 б] Америка иқтисодиётини

тубдан ўрганиб чиқди. Денисон фикрига кўра инсон капиталига
йўналтирилаётган харажатлар фактори бирламчи омил эмас, балки уларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

натижавий сифат кўрсаткичлари иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан
биридир. Денисон 1929-1982 йиллар оралиғидаги Америка иқтисодиётини
таҳлил қилади ва иқтисодиётда ишчи кучи сифатини юқори ўринга қўяди.
Денисон изланишлари хулосасига кўра, ишчи кучи сифатини оширишга таъсир
кўрсатувчи асосий фактор бу таълим тизими ҳисобланади, яъни таълим тизими
инсон капитали шаклланишига таъсир кўрсатувчи асосий омил ҳисобланади.

М.К. Мельдаханова

инсон

капиталига

мамлакат

иқтисодиёти

барқарорлиги, рақобатбардошлиги, инновацион ривожланишни таъминловчи
билим, малака, кўникмалар орқали жамғарилган инсон ресурси деб таъриф
беради[7, 49-53 б].

К.С. Мухторова ва Э.С. Детсковкая[8, 223 б] тадқиқотларида давлат

сиёсатининг

инсон

капиталига

йўналтирилганлигининг

мамлакат

иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этиши ёритилган. Инсон капиталини
ривожлантиришга қаратилган сиёсат орқали мамлакат аҳоли ҳаёти турмуш
сифати ва даражаси яхшиланади деб ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишини амалга оширишда ривожланган мамлакатларда олий

таълимни ташкил этишни, молиялаштириш моделларини таҳлил қилиш,
статистик, солиштирма, эмпирик усулларидан фойдаланган ҳолда хориж
мамлакатларда олий таълим хизматларини кўрсатиш тажрибаларидан
Ўзбекистонда фойдаланиш йўналишлари ўрганилган.

Таҳлил ва натижалар

Давлат томонидан таълим хизматлари тизимини бозор иқтисодиёти

талаблари асосида ривожлантириш бўйича иқтисодчи олимлар ва давлатлар
томонидан катта эътибор берилмоқда. Аммо айтиш мумкинки хозирги бозор
муносабатлари шароитида олий таълим хизматлари тизими олий таълим
хизматлари ва меҳнат бозорлари талабларига молиявий самарадорлик жиҳатдан
унинг таълим хизматлари тизимини сифати жиҳатдан ва ундан фойдаланиш
олий таълим олишга интилувчиларни талабларини қондирадиган даражада
бўлиши керак. Бунинг учун:

миллий таълим тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш

иқтисодий минтақалардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш зарур;

бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида жаҳон хўжалиги бозори

талаблари асосида уни ўз навбатида тартибга солиб туриш;

олий таълим тизимини илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқликда олиб

боришни ташкил этишни доимий равишда ташкилий-иқтисодий ва таълим
жараёнларини ташкил этиш доимий равишда олий таълим тизимини ташкил
этувчи такомиллашиб боришини таъминловчи муассасалар томонидан амалга
оширилиши зарур.

Жаҳон олий таълим тизимини кейинги 30-40 йиллар ичида уларнинг

ривожланишини молиялаштиришни бир неча моделлари ташкил топди.
Шулардан олий таълим тизимини биринчи молиялаштириш модели
неолиберализм модели бўлиб, у М.Фидлин, Ф.Чаба ва Ф.Хаск томонидан
ўрганилган бу моделга асосан АҚШ, Япония, Австралия, Жанубий Корея, Янги
Зеландия ва Жанубий Африка мамлакатларида қўлланилади. Мисол учун XXI


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

асрда АҚШ олий таълим тизими харажатларини 42,5% бюджет маблағлари
ҳисобига, шу жумладан федерал бюджет ҳисобига 27,5 % маҳаллий штат
бюджети ҳисобига 2,6% қопланган. Давлат олий ўқув юртлари 50% молиявий
маблағларни штат бошқарувидан молиялаштирилса хусусий олий ўқув юртлари
бундай ҳуқуқга эга эмаслар. Бу модель вакиллари олий ўқув юртлари ва штатда
жойлашган корхоналар хамкорликда олий таълим тизимида мавжуд
муаммоларни ҳал этадилар[9, 127 б]. Аммо олий ўқув юртларини автоном
ҳолда мустақил бўлиб фаолият юритишлари уларда штат бюджети
маблағларини ишлатишни назорат қилишни талаб этади. Европанинг ғарб
мамлакатларида бозор иқтисодиётини трансформацияланиши муносабати
билан олий таълим хизматлари ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштириш
муаммосини ҳал этиш олий таълим инсон билмини фаолиятида асосий воситага
айланиши билан боғлиқ Болон жараёни умумий муаммо бўлиб уни биргаликда
хал этишни талаб этади[10].

Олий таълим тизимини молиялаштиришнинг иккинчи модели бўлиб олий

таълим соҳасида ижтимоий бозорни шаклланиши бўлиб, унинг назарий асосини
гумонлашган халқпарвар капитализм ташкил этади.

Унинг асосчилари Дж.Шумпетр, Дж. Гидденс ва Х.Майер ҳисобланади.

Бу модель Канада, Ғарбий Европанинг Англия, Испания ва Италияда
қўлланилади.

Олий таълим тизимининг бу модель давлатнинг фаол ёрдами билан ва

шахснинг таълим олишдаги, карьера қилишдаги жавобгарлигига асосланади.

Бу олий таълим тизими модели қисман бозор муносабатларига

асосланган бўлиб, давлат томонидан молиялаштириш даражасини камайиб
боришига ва хусусий молиялаштиришни ўсиб боришига асосланади[3, 45 б].

Бу усулга асосланган ҳолда олий таълим тизимини ривожлантиришдаги

молиялаштириш манбаларини ўзгаришини Англия олий ўқув юртлари
мисолида кўриш мумкин.

Ҳозирги даврда молиялаштиришнинг 33 % давлат бюджети ҳисобига

бўлса қолган 67 % хусусий манбалар ҳисобига (фуқаролардан олий таълим
олиш учун тушган тушумлардан, хусусий фирмалар ўз ходимларини ўқитиш
учун тўлаган тўловларидан ташкил топмоқда)[22, 45 б ].

Олий таълим тизимини молиялаштиришнинг учинчи модели бозор

иқтисодиётига, олий таълим тизимида бозор муносабатларига қарши модель
бўлиб уни назарий жиҳатдан Европа (Брюссель) ва Германия (Франкфурт)
таълим ходимлари илмий тадқиқот касаба маркази томонидан ишлаб чиқилган.

Бу таълим модели Ғарбий Европанинг Германия, Норвегия, Дания,

Франция, Швеция, Филландия ва бошқа мамлакатларда қўлланилмоқда. Ушбу
таълим тизими модели олий ўқув юртларини хусусийлаштиришга қаршидир.
Шунинг учун ҳам Германияда кўпчилик олий ўқув юртлари давлатники бўлиб
ўқитиш ва стипендия тўлаш давлат томонидан амалга оширилади.

Талабаларнинг 30 % ёрдам пули оладилар ёки федерал бюджетдан у

33 % ни, ер бюджетидан 44,6 % ни ва жамоадан 22,4 фоизни ташкил этади.

Хорижий ривожланган мамлакатларда олий таълим тизимини

ривожлантириш икки хусусиятга марказий бошқарувга ва олий ўқув юртларида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мутахассислар тайёрлашни бозор муносабатлари талабларидан келиб чиққан
ҳолда уларни диверсификациялаштиришга асосланади.

Марказлаштирилган ҳолда олий ўқув юртларини бошқаришни амалга

оширилишининг сабаби олий таълимни ҳар бир мамлакат миллий
иқтисодиётини рақобатбардошлигини жаҳон бозорида таъминлашдан иборат.

Шу билан бирга олий таълим тизимини бозор муносабатлари шароитида

марказдан бошқариш зарурлиги шундан иборатки уларда асосан олий таълим
давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилганлиги сабабли бу маблағлардан
фойдаланишни назорат қилишни зарурлигидир.

Олий таълимни марказлаштирилган ҳолда бошқаруви хорижий

мамлакатларнинг умуммиллий сиёсатларидан келиб чиққан ҳолда олий ўқув
юртларининг стратегиялар ишлаб чиқилади ва зарур бўлган йўналишлар
бўйича кадрларни тайёрлаш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда уларни қўшимча
равишда молиялаштирилади.

Минтақавий

бошқарув

ташкилотлари

олий

таълим

тизимини

ривожлантириш режаларини шу минтақа ривожланиш режаларига қўшадилар.
Ҳар бир мамлакат олий таълим тизимини ривожлантириш сиёсати шу мамлакат
сиёсатига боғлиқ.

Жумладан Англия давлатининг олий таълим тизимини ривожлантириш

сиёсати асосан университет ва олий ўқув юртларида давлат томонидан
молиялаштиришкамайтириб боришга ва бошқа нодавлат субъектларидан пул
тушумини оширишга қаратилган бўлиб, университет ва олий ўқув юртлари
профессор-ўқитувчиларини меҳнатларига ҳақ тўлашда уларнинг илмий
фаолиятларига қараб фарқланишига асосланади.

Уларнинг меҳнат хақлари белгиланиши талабалар сонидан ва ўқитиш

даражасига

қараб,

илмий-ташкилий

ишлардан

банд

бўлганларни

молиялаштириш фақат университет даражасида амалга оширилишига
асосланади. Франция давлат университетлари мустақил бўлиб, улар билан
давлат ўртасидаги муносабатлар келишилган битим (контракт) асосида
тартибга солиб борилади. Бу келишув битимида университет томонидан олий
таълимни ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича
давлат олдидаги мажбуриятларини бажариш давлат томонидан эса
молиялаштириш

ва

профессор-ўқитувчилар

персонални

кенгайтириш

мажбуриятлари олинганлиги қайд этилади.

Давлат таълим тизими марказлаштирилган ва қабул қилинган қонун ва

турли юқори ташкилотлар томонидан берилган инструкциялар асосида
бошқарилади.

Ўқув режалари олий таълим вазирлиги ва олий ўқув юртлари дирекцияси

томонидан бошқарилади. Австрия мамлакатида эса амалга ошириладиган
вазифалар таълим вазирлиги билан университет раҳбарияти билан келишилган
ҳолда амалга оширилади.

Австрия олий таълим вазирлиги олий таълим хизматлари бозорида

мутахассисларга

бўлган

талабни

мамлакатни

ижтимоий-иқтисодий

ривожланиши учун зарур бўлган йўналишлар бўйича бўлган мутахассисларга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бўлган талабни ўрганиш асосида университетларга шу йўналишлар бўйича
мутахассислар тайёрлашга буюртма беради ва уни молиялаштиради.

Австрияда университетлар бозор талаблари асосида олий малакали

мутахассисларни тайёрлаш учун зарур бўлган инновация ютуқларини қамраб
олган зарур бўлган ўқитиш дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этадилар ва
улар бунга жавобгар хисобланадилар.

Фикримизча, республика олий таълим тизимининг университет ва

институтларини Халқаро таълим институти билан ўқув-услубий, илмий, амалий
ва уларни малакаларини ошириш бўйича алоқаларини кучайтириш зарур.

Халқаро таълим институти 1919 йилда ташкил топган бўлиб унинг асосий

вазифаси олий таълим йўналишида мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан
ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш уларга академик эркинликни ташкил
этиш, халқаро таълим йўналишида мутахассислар тайёрлаш ўқитувчиларни
малакаларини ошириш, халқаро даражада илмий ишларни чоп этиш
вазифаларини оширади. Шу билан бирга халқаро конференцияларни, ахборот
марказларини ва олий таълим йўналишида маслаҳат хизматларини кўрсатади.
Халқаро таълим институтининг асосий вазифаси юқори даражада профессор-
ўқитувчиларни 250 таълим дастурлари асосида малакаларини оширишни
таъминламоқда. Ҳозирги кунгача 175 мамлакатлардан 18000 киши ўз
малакаларини оширишга эришдилар[11, 66 б].

Халқаро таълим институти америка агентлиги ва бошқа давлатларнинг

агентлиги ҳамда корпорациялар халқаро ташкилотлар, халқаро ривожланиш ва
банклар агентлиги, университетлар, нодавлат ташкилотлари, диний
институтлари ва ташкилотлардан тушган молия маблағлари ва хайриялар
ҳисобига ўз фаолиятини олиб боради(1-расм).

факультет

10%

Янги келганлар

11%

Техник стажёрлар

11%

Аспирантлар

33%

Ўқитувчилар

4%

Профессорлар

31%

1-расм. Таълим дастурининг таркиби[9, 67 б]

Халқаро таълим институтларининг 2015 йилдаги умумий даромадлари

840 млн. АҚШ долларини ташкил этади, шундан 52 фоиз халқаро ташкилотлар
ва давлатлардан тушумлар, 36 фоиз АҚШ ҳукумат агентликлари, 7 фоизи
жамғармалар ва илмий тадқиқот институтлари, 3 фоизи корпорациялардан, 2
фоизи инвестициялардан олинган даромадлар ва бошқалар[13].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Халқаро таълим институтларининг 2015 йилда умумий харажати 832,7

млн АҚШ долларини ташкил этиб, унинг 87 фоизи халқаро талаблар ва
аспирантлар алмашуви дастурига сарф этилган, 5 фоизи юқори таълим
хизматларини ривожлантириш учун, 5 фоизи бошқарувга ва умумий
харажатларга, 2 фоизи олий таълим институтционал ривожлантиришга, 1 фоизи
кам таъминланган студентларга ва олимларга ёрдам учун, 0,2 фоизи тадқиқот
ва нашриёт харажатларига ва 0,1 фоизи бошқа харажатлар учун сарфланган
[14].

Халқаро таълим институтининг 6 қитъада 19 филиали 1400 ҳамкорлари ва

аъзо ташкилотлари, 42500 та иштирокчилари, 200 та дастури 183 мамлакатда
мавжуд. Умуман дунёда институтнинг 19 офиси бўлиб Гонконг, Венгрия,
Мексика, Россия, Тайланд, Ветнам, Украина, Миср, Хитой, Индонезия ва
Эфиопияда ва бошқа мамлакатларда жойлашган[15].

Халқаро таълим институтининг йиллик бюджети унга қарашли бўлган

ҳамма ташкилотлари бўйича 1 млрд АҚШ долларини [16, 26 б] ташкил этади.

Англияда хорижий давлатлардан талабаларни жалб этишда Буюк

Британия таълим Кенгаши амалга оширади.

Буюк Британия Кенгашига бир йилда 8,5 млн. киши қатнашиши касбий ва

академик йўналишларида 1,3 млн. киши имтихон топширадилар.

Буюк Британия кенгаши давлат томонидан хорижий мамлакатлардан

ўқиш учун жалб қилиш билан шуғулланадилар. Агарда 2001 йил 100,0 минг
хорижий талабалар жалб этилган бўлса 2006-2007 ўқув йилида бу кўрсаткич
356080 кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич режалаштирилган кўрсаткичга
нисбатан 10000 киши кўпдир[17].

2-расм. Халқаро таълим институтининг хомийлари таркиби[12]


Британия Кенгашига 2015-2016 ўқув йилида жами 973 млн. ф.ст. (2015-

2016 ўқув йилида 952 ф.ст.) даромад олган. Жумладан 568 млн ф.ст. (58 %)
маблағ асосан инглиз тилини ўқитиш ва имтиҳонлар ўтказиш бўйича келиб

1. АҚШ давлат департаменти;

ХАЛҚАРО

ТАЪЛИМ

ИНСТИ-

ТУТИ

2. АҚШ халқаро
ривожланиш агентлиги;

3. АҚШ энергетика
департаменти;

4. Жаҳон банки;

5. Cisco институти;

6. Форд фонди;

7. Фримана фонди;

8. "Дженерал

Электрик" фонди;

9. Бразилия, Чили,
Япония хукуматлари ва
Испания Леви Штраус
фондинди;

10. "Голдман Сакс" фонди

11. Люсент фонди
(Lucent Technologies
Foundation);

12. МакАртуров фонди;

13. Паккарда фонди;

14. AIG фонди ва

бошқалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тушган, ташкилий ишлар ва ҳамкорлик вазирлиги грантлардан 162 млн. ф.ст.
(17

%),

таълим

хамкорлигини

қўллаб-қуввватлаш

ва

таълимни

ривожлантиришдан 157 млн. ф.ст. (16 %), бошқа манбалардан 93 млн. ф.ст. (9
%) даромад олган. Харажатлари жами 982 млн ф.ст.ни ташкил этиб, шу
жумладан инглиз тилини ўргатишни тарғиб қилишган 541 млн. ф.ст. (55 %),
таълим хамкорлигини қўллаб-қуввватлашни рағбатлантириш ва таълимни
ривожлантириш учун 222 млн. ф.ст. (22 %), технологик хамкорлик ва
маданиятни ривожлантириш учун 74 млн. ф.ст. (8 %) ва бошқа харажатларга
145 млн. ф.ст. (15 %) харажат қилинган[18].

Буюк Британияда халқаро таълим Кенгаши ҳам фаолият кўрсатади. Унга

523 ташкилот аъзо бўлиб, у Буюкбританиядаги барча университетларнинг ўзига
қамраб олган. Кенгаш дипломдан кейинги давр бўйича 217 ўқув юртларини,
174 олий ўқув юртларини 65 талабалар кенгашини ва 61 бошқа ташкилотларни
қамраб олган.

Франция давлати хорижий талабалар сони бўйича учинчи ўринда бўлиб

Кампюсфранц (Campusfrance) деб аталади. Бу ташкилот 1998 йилда ташкил
топган бўлиб, у таълим ва тадқиқот вазирлиги, ташқи ва европа ишлар
вазирлиги назорати остида қуйидаги вазифаларни бажаради.

Франция олий таълим тизимини чет элларда тарғиб этиш;

ўқишга бораётганда зарур бўлган раҳбарият хужжатларини тайёрлашни

енгиллаштириш, сифатли дастурлар асосида ўқишни хорижий мамлакатларда
кафолатлаш ишларини олиб боради. Францияда ўқишни истаган хорижий
мамлакатлар ёшларини ягона сифатли дастур асосида ўқишни кафолатланиши
бўйича ягона умумий ахборотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 2008
йилда бу ташкилот аъзолари бўлиб 220 та Франция институтлари ҳисобланган.

Унинг 2015 йилда 114 хорижий мамлакатларида 200 дан ортиқ офислари

мавжуд[19]. Унинг асосий вазифаси хорижий мамлакатлар фуқароларини зарур
бўлган маълумотлар билан таъминлаш ҳисобланади.

ЮНЕСКО маълумотларига кўра Франция дунё бўйича хорижий

талабаларни қабул қилиш бўйича 3 ўринда туради: дунё бўйича умумий
хорижий студентларнинг 7 фоизини ташкил этади. 2013-2014 ўқув йилларда бу
ерда 295 минг хорижий талабалар таҳсил олган, шу жумладан 218 минг (74
фоизи) нафари университет талабалари ҳисобланади[20].

Франция ташқи ишлар, таълим ва тадқиқот вазирлиги ташаббуси билан

1998 йилда EduFranse (Agene EduFranse) агентлиги ташкил этилган.

Унинг асосий вазифаси Франция давлатини халқаро таълимда фаол

қатнашувини таъминлаш ҳисобланади. У Франция таълим тизими моҳиятини
хорижий мамлакатларга ёйиш, хорижий талаба ва тадқиқотчиларга яқиндан
ёрдам бериш, консалтинг фаолиятини айниқса таълимда ахборотлар
технологиясини хизматларини ривожлантиришдан иборат.

Францияда 1960 йилда EGIDE академик дастури тузилган бўлиб у 2007

йилдан бошлаб КампюсФранс аъзосидир. Унинг асосий вазифаси хорижий
талабаларга,

стажёр

ва

тадқиқотчиларга

академиянинг

дастурини

ўзлаштиришга ёрдам бериш ҳисобланади. Унинг академик дастурини Франция
ташқи ишлар вазирлиги молиялаштиради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

9

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Германияда хорижий мамлакатлар талабаларини жалб этишда

Германиянинг академик алмашув агентлиги ва Гетс DAAD институти амалга
оширади. Германиянинг академик алмашув хизмати 1925 йилда ташкил топиб
Германия олий ўқув юртларини ўзини-ўзи бошқарувини ташкил этади. Бу
ташкилот хорижий студентларга ва ўзининг студентларига стипендия бериш
Германия олий ўқув юртларини интернационализацияланишига ёрдам бериш,
германлашган ва немис тилини қўллаб-қувватлаш ва таълим тизимида
ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишдан иборат. Бу ташкилот
ўзининг мақсадини амалга оширишда турли 200 дастур асосида амалга
оширади.

Ушбу ташкилотни йиллик бюджети 440 млн. еврони ташкил этиб, у ўзига

2015 йилда 238 немис олий ўқув юртларини ва 107 дан ортиқ талабалар ва
ташқи маданият сиёсатини олиб боришда ҳамда Германияда таълим ва илмни
ривожлантириш сиёсатини олиб боради. Шу ташкилотнинг 15 хорижий
ваколатхонаси ва 56 ахборотлар маркази фаолият олиб боради ҳамда йилига
100,0 минг стипендия берилади[21].

Бу ташкилотни Германия ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий алоқа ва

ривожланиш федерал вазирлиги, таълим илм вазирлиги, Европа Иттифоқи,
Иқтисод ва технология федерал вазирлиги молиялаштиради. Шу билан бирга
уни молиявий жиҳатдан техника алоқали жамияти НАТОнинг илм бўйича
кенгаш, немис илмини қўллаб-қувватлаш фонди ва бошқа кўп ташкилотлар
молиявий ёрдам кўрсатадилар. Германиянинг Гете институти ҳам 1951 йилдан
буён маданий хизматларни кўрсатиб келмоқда.

Хулоса

ва

таклифлар

Олий таълим тизимини республикамизда ҳал этишнинг асосий

муаммоларидан бири бу ички олий таълим тизимини халқаро таълим тизими
билан боғлиқликда олиб боришни таъминлаш учун қуйидагиларга эътибор
бериш зарур деб ҳисоблаймиз.

олий таълимни ривожлантириш шаклларини бозор талаблари асосида

ташкил этиш ва халқаро олий таълим тизими билан интеграциялашувида
миллий анъаналаридан келиб чиқиш;

олий таълимни жаҳон андозалари асосида ривожлантиришнинг янги

интеграциялашуви андозаларига асосланиш;

олий таълим олийгоҳларида олинган билим диплом сифатида эмас

балки талабаларнинг олган назарий ва амалий билимларини амалиётда
қўллашига қараб баҳо бериш зарур.

Жаҳон олий таълим тизимини ўрганиш асосида қуйидагиларни таклиф

этиш мумкин.

АҚШда жойлашган олий ўқув юртларида 50 фоизгача молиявий

маблағларни штат бошқаруви ҳисобига қолган маблағларни эса университетлар
билан ҳамкорликда ишловчи корхоналар ҳисобига қоплаш тажрибаларидан;

олий таълим тизимининг иккинчи моделида асосан давлат томонидан

даражасини камайиб боришига молиялаштириш асосланган бўлиб шахсни
таълим олиши ва келажакда карьера қилишни кафолатланиши;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

10

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

олий таълим тизимини ривожлантиришни нафақат ички балки ташқи

жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда зарурий йўналишларда
ривожланишини таъминлаш;

илм-фан тараққиётини олий маълумотли кадрлар тайёрлаш сифатини

ошириш мақсадида уларни боғлиқликда олиб бориш учун олий ўқув юртлари
кафедраларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;

республика олий таълим тизимини жаҳон даражасида ривожланган олий

таълим тизимлари билан ўзаро ривожлантириш;

олий таълим тизимида олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашда

уларнинг экспорти ва импортини ошириш;

олий маълумотли мутахассисларни ўз ихтисосликлари бўйича илмий

текшириш институтларида илмий лабораторияларида ва йирик ишлаб чиқариш
корхоналарида ташкил этиш;

олий таълим ўқув юртларини ишлаб чиқариш корхоналари билан

биргаликда мутахассислар тайёрлашга эътибор бериш зарур деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. “Бош мақсадимиз-иқтисодиётимизда олиб борилаётган

ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни кескин чуқурлаштириш, хусусий
мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йўл очиб беришдир. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2016.-40-41 б.

2. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.
– Тошкент: Ўзбекистон, 2017.- 46 б.

3.Антошкина Л.И. Высшее образование в системе общественных

интересов /монография/ Л.И.Антошкина – Донецк: ООО «Юго-восток», ЛТД
2008 г. С 54

4. Fisher I.The Nature off Capital and Income. – L.,1927. – P.62
5. Генкин Б.М. Экономика и социология труда:Учеб.для вузов.5-е изд.,

доп.М.:Норма, 2003г.,-416с

6. Юдин Б.Г. Человеческий потенциал российской глубинки // Человек. -

№2, 2003 г. – с. 5-15

7. Мельдаханова М.К. Современная концепция человеческого капитала в

экономической теории // Формирование и развитие конкурентоспособного
человеческого капитала в Казахстане: сборник материалов Международной
научно-практической конференции / под.ред. О. Сабдена и Н.К. Нурлановой. –
Алматы: Институт экономики КН МОН РК, 2010 г. – С. 49-53.

8. Мухтарова К.С. Распределение доходов и бедность в переходной

экономике. – Алматы, 2001 г. – 223 с.

9. Другов А. Прблемы и направления модернизации высшего образования

в Украине/ А.Другов /Вестник КНЕТУ-2007-№5- с 127-134


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

11

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

10. Болонский

процесс-структурная

реформирование

высшего

образования на европейском уровне- (электронный ресурс)-режим доступа:

http://Kpi.ua/bolona

.

11. Задумкин К.А. Региональная инновационная система: теория и

практика формирования/ К.А. Задумкин, И.А. Кандаков; под. рук., проф. В.А.
Ильина- Вологда: Вологодский научно – координационный центр ЦЭМИ РАН,
2008 г. с 45.

12. Айдрус И.А., Филиппов В.М. Мировой рынок образовательных услуг:

Учеб. пособие. – М.: РУДН, 2008. – c 66.

13. Institute

of

International

Education.

Annual

Report

2007.

http://www.iie.org/PDFs/

AnnualReport2007/IIEAnnualReport2007.pdf

14.

http://www.iie.org/Who-We-Are/Annual-

Report/Financials#.WGC6LrSLTGg

.

15. Халқаро

таълим

институтлари.

http://www.iie.org//Content/NavigationMenu/AboutIIE1/Mission

and

Profile/

MissionandProfile.htm

.

16. Арефьев А. Л. Российские вузы на международном рынке

образовательных услуг. – М.: Центр социального прогнозирования, 2007. – С.
26.

17. Annual

Report

2007.

British

Council.

http://www.britishcouncil.org/annual-report/index.htm.

18.

Annual Report and Accounts 2015 –16.

www.britishcouncil.org . 54-55 б.

6

19. Высшее образование во Франции. www. russie.campusfrance.org
20. L’essentiel des chiffres clés № 9, Septembre 2014. CampusFrance.

ressources.campusfrance.org
/

publi_institu/etude_prospect/chiffres_cles/fr/chiffres_cles_n9_essentiel.pdf.

21. Национальные образовательные фонды, гранты, программы DAAD:

Германия.daad-international-cooperation.pdf.

22. Ржепишвского В.В, Проблемы и перспективы функционирования

высших учебных заведений в региональной инновационной системе/ В.В.
Ржепишвского – [электронный ресурс] – режим доступа. www/old.niss.govvua/
monitor/mat2wa/r/htm.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. “Бош максадимиз-иктисодиётимизда олиб борилаётган ислохотларни ва таркибий узгаришларни кескин чукурлаштириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг йул очиб беришдир. -Тошкент: Узбекистан, 2016.-40-41 б.

Мирзиёев Ш.М. Танкидий тахлил, катьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши ксрак. - Тошкент: Узбекистан, 2017.- 46 б.

Антошкина Л.И. Высшее образование в системе общественных интересов /монография/ Л.И.Антошкина - Донецк: ООО «Юго-восток», ЛТД 2008 г. С 54

Fisher I.The Nature off Capital and Income. - L.,1927. - P.62

Генкин Б.М. Экономика и социология труда:Учеб.для вузов.5-е изд., доп.М.:Норма, 2003г.,-416с

Юдин Б.Г. Человеческий потенциал российской глубинки // Человек. -№2, 2003 г.-с. 5-15

Мельдаханова М.К. Современная концепция человеческого капитала в экономической теории И Формирование и развитие конкурентоспособного человеческого капитала в Казахстане: сборник материалов Международной научно-практической конференции / под.ред. О. Сабдена и Н.К. Нурлановой. -Алматы: Институт экономики КН МОН РК, 2010 г. - С. 49-53.

Мухтарова К.С. Распределение доходов и бедность в переходной экономике. - Алматы, 2001 г. - 223 с.

Другое А. Прблемы и направления модернизации высшего образования в Украине/ А.Другое /Вестник КНЕТУ-2007-№5- с 127-134

Болонский процссс-структурная реформирование высшего образования на европейском уровне- (электронный рссурс)-рсжим доступа: http://Kpi.ua/bolona.

Задумкин К.А. Региональная инновационная система: теория и практика формирования/ К.А. Задумкин, И.А. Кандаков; под. рук., проф. В.А. Ильина- Вологда: Вологодский научно - координационный центр ЦЭМИ РАН, 2008 г. с 45.

Айдрус И.А., Филиппов В.М. Мировой рынок образовательных услуг: Учеб, пособие. - М.: РУДН, 2008. - с 66.

Institute of International Education. Annual Report 2007. http://www.iie.org/PDFs/ AnnualReport2007/IIEAnnualReport2007.pdf

http://www.i ie.org/Who-We-Are/Annual-Report/Financials#.WGC6LrSLTGg.

Халкаро таълим институтлари.

http://www.iie.org7Content/NavigationMenu/AboutlIEl/Mission and Profile/ MissionandProfile.htm.

Арефьев А. Л. Российские вузы на международном рынке образовательных услуг. - М.: Центр социального прогнозирования, 2007. - С. 26.

Annual Report 2007. British Council.

http://www.britishcouncil.org/annual-report/index.htm.

Annual Report and Accounts 2015 -16. www.britishcouncil.org . 54-55 6.

Высшее образование во Франции, www.russie.campusfrance.org

L’essentiel des chiffres cles № 9, Septembre 2014. CampusFrance. ressources.campusfrance.org /publi_institu/etude_prospect/chiffres_cles/fr/chiffres_cles_n9_essentiel.pdf.

Национальные образовательные фонды, гранты, программы DAAD: FepMaHUB.daad-intemational-cooperation.pdf.

Ржспишвского В.В, Проблемы и перспективы функционирования высших учебных заведений в региональной инновационной системе/ В.В. Ржепишвского - [электронный ресурс] - режим доступа, www/old.niss.govvua/ monitor/mat2 wa/r/h tm.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов