636
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
КРЕДИТ МЕХАНИЗМИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ
МАСАЛАЛАРИ
Гадоев С.Ж.
Термиз давлат университети
Молия кафедраси мудири
((91)-575-10-20)
https://doi.org/10.5281/zenodo.17571162
Кредит механизмининг самарали амал қилишининг бирламчи зарурий шарти бўлиб, унинг
элементлари ўртасидаги алоқадорликни таъминлаш ҳисобланади.
Кўпчилик иқтисодчи олимлар томонидан кредит механизмининг элементлари сифатида қуйидагилар
эътироф этилган:
– кредит шартномаси;
– кредитни бериш ва қайтариш тартиби;
– кредитнинг турлари;
– кредитлаш шакллари;
– кредитларнинг таъминоти;
– кредитларнинг фоиз ставкалари;
– кредит олувчининг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолаш тартиби[1].
Кредит шартномаси тижорат банки билан кредит олувчи ўртасидаги молиявий муносабатларни
тартибга солувчи бирламчи ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Шу сабабли, кредит шартномасини тўғри
ва ўзаро манфаатли қилиб тузиш кредит механизмининг самарали амал қилишининг зарурий шарти
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредитлаш амалиётида кредитлашнинг энг кенг
қўлланиладиган шакли бўлиб, алоҳида ссуда счётидан бир маротабали кредитлаш шакли ҳисобланади.
Аммо, ушбу кредитлаш шакли қуйидаги жиддий камчиликларга эга:
*кредитни бўлиб тўлашга рухсат этилмайди;
*кредитдан фойдаланилиши устидан назорат қилиб бўлмайди;
*кредитдан фойдаланиш самарадорлиги паст.
Англия банк амалиётида овердрафт шаклида кредитлаш жараёнида юзага келадиган кредит риски
даражасининг ошиб кетишининг олдини олиш учун кредит олган мижозга ҳар ойнинг сўнгги иш
кунида жорий ҳисобрақамнинг кредитли қолдиққа эга бўлишини таъминлаш талаби қўйилади.
Пластик карталар эгаларини банклар томонидан овердрафт шаклида кредитлаш жараёнида юзага
келадиган кредит рисклари билан бир вақтнинг ўзида операцион рискка ҳам эътибор қаратиш талаб
этилади. Бунинг сабаби шундаки, операцион риск даражасининг ошиш эҳтимоли овердрафт кредитлаш
шаклида нисбатан юқоридир. Чунки, овердрафт таъминланмаган кредит бўлиб, мижозни кредитлаш
лимитини катта миқдорда ошириш имконияти мавжуд.
Тараққий этган мамлакатлар тажрибаси кўрсатадики, кредит рискини бошқариш амалиёти
такомиллашган шароитда, овердрафт кредити тижорат банклари учун юқори даромад келтирувчи
актив бўлиб ҳисобланади. Лекин, бошқа томондан, оведрафт кредити реал таъминотга эга бўлмаган
юқори рискли актив ҳисобланади. Бу эса, кредит рискини бошқаришнинг долзарблигини оширади.
Амалиётда, кредит муносабатларида юзага келаётган муаммолар кўрсатмоқдаки, мажбурият ижросини
у ёки бу усули билан таъминланганлик кредитор учун кредитни ундириш билан боғлиқ муаммо
бартараф этилди, дегани эмас. Чунки, таъминланганлик тамойилига доир тадбирлар банклар
томонидан қанчалик мукаммал амалга оширилган бўлмасин, мажбурият бажарилмаган ёки лозим
даражада бажарилмаган тақдирда, банклар олдида мижоз таъминотига муносабат объекти қиймати
доирасида гаров объектига нисбатан эгалик ҳуқуқини олишда муаммолар юзага келмоқда. Бу
муаммолардан бири, мажбурият ижросини таъминотга қаратиш жараёнида суд қарорини олиш билан
боғлиқ муаммодир. Бу жараён узоқ давом этиши, ортиқча оворагарчиликлар билан боғлиқ қўшимча
харажатларнинг мавжудлиги билан муаммолар туғдирмоқда. Шунингдек, учинчи шахслар
кафиллигини амалиётда қўллашда ҳам қатор муаммолар мавжуд.
637
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
И.Алимардонов томонидан амалга оширилган илмий – тадқиқот натижалари кўрсатдики:
*республика банклари талаб қилаётган юқори ликвидли гаров объектлари кичик бизнес
субъектларининг кўпчилигида мавжуд эмас;
кичик бизнес субъектларига республикамиз тижорат банклари томонидан хорижий банкларнинг
кредит линиялари ҳисобидан берилаётган кредитларнинг фоиз ставкаларини юқори;
*кичик бизнес субъектларини банклар ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан
кредитлашнинг услубий асослари такомиллашмаган. Хусусан, банклар томонидан кредитлашнинг
услубий асослари қайси принципларга таяниши, уларнинг нобанк кредит ташкилотлари томонидан
кичик бизнес субъектларини кредитлаш принципларидан фарқ қилувчи жиҳатлари амалдаги
қонунчилик ҳужжатларида ўз ифодасини топмаган[2].
Кредит олувчиларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолаш тартиби тижорат банклари ва
кредит олувчилар ўртасидаги кредит муносабатларининг асосий масалаларидан бири ҳисобланади.
АҚШ тижорат банклари мижозлари бўлган юридик шахсларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини
баҳолашда 4 гуруҳга мансуб бўлган кўрсаткичлардан фойдаланади[3]:
– ликвидлилик кўрсаткичлари;
– капиталнинг айланиши;
– жалб қилинган маблағлар;
– фойда кўрсаткичлари.
1-жадвал
Нью-Йорк (АҚШ) тижорат банкининг мижознинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашда
қўллайдиган молиявий коэффициентлари ва уларнинг меъёрий даражалари
[4]
Кредит тўловига лаёқатлилик кўрсаткичлари
Меъёрий даража
Жорий ликвидлилик коэффициенти
2 : 1
Тезкор ликвидлилик коэффициенти
1 : 1
Молиявий левериж коэффициенти
1 : 1
Молиявий маржа коэффициенти
1 гача
1-жадвал маълумотларидан кўринадики, Нью-Йорк банки мижозларнинг кредит тўловига
лаёқатлилигини баҳолашда 4 та молиявий коэффициентдан фойдаланади. Республикамиз банклари
амалиётида мазкур коэффициентларнинг фақат биттаси, яъни жорий ликвидлилик коэффициенти
қўлланилади.
Тараққий этган мамлакатларнинг банк амалиётида юридик шахс мақомига эга бўлган
мижозларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашда молиявий коэффициентлар усулидан
ташқари, мижознинг умумий пул оқимини баҳолаш усулидан ҳам фойдаланилади.
Компаниянинг умумий пул оқими пул маблағлари кирими суммаси билан пул маблағлари чиқими
суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Корхоналарда пул маблағларининг кирими қуйидаги элементлардан ташкил топади:
– таҳлил қилинаётган давр мобайнида олинган фойда;
– асосий воситаларга ҳисобланган амортизация ажратмалари;
– дебитор қарздорлик ва товар-моддий захираларига жойланган маблағларнинг бўшаб қолиши;
– кредитор қарздорлик миқдорининг кўпайиши;
– тижорат банкларидан кредитлар олиш;
– акциядорлик капитали ва бошқа пассивлар суммасининг ошиши;
– молиявий грантлар жалб қилиш.
Корхоналарда пул маблағларининг чиқими, одатда, қуйидаги элементлардан ташкил топади:
– дебитор қарздорлик ва товар-моддий захираларга қўшимча маблағлар жойлаштириш;
– солиқлар, фоизлар, дивидендлар, бўнаклар тўлаш;
– пеня ва жарималар тўлаш;
– банклардан олинган кредитларни тўлаш;
638
Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS)
ISSN: 2181-2861
– тижорат кредитлари бўйича асосий қарз суммаси ва фоизларни тўлаш;
– кредитор қарздорлик миқдорининг камайиши;
– акциядорлик капитали суммасининг камайиши.
Таъкидлаш жоизки, корхонанинг умумий пул оқимини таҳлил қилиш асосида унинг кредит
тўловига лаёқатлилигини баҳолаш амалиётининг икки шакли мавжуд.
Биринчи шаклда корхонанинг умумий пул оқимини барча қарз мажбуриятлари суммасига бўлиш
орқали унинг кредит тўловига лаёқатлилиги аниқланади (2-жадвал).
2-жадвал
Корхона умумий пул оқимининг унинг жами мажбуриятларига нисбатан даражасига кўра
кредит тўловига лаёқатлилик мезонлари ва синфлари
[5]
Умумий пул оқимининг жами қарз
мажбуриятларига нисбатан даражаси
Кредит тўловига лаёқатлилик бўйича
синфлар
0,75
I
0,50
II
0,30
III
0,25
IV
0,20
V
0,15
VI
2-жадвал маълумотларидан кўринадики, корхона умумий пул оқимининг жами қарз
мажбуриятларига нисбатан даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг кредит тўловига лаёқатлилик
даражаси шунча юқори бўлади. Бу эса, биринчидан, пул маблағларининг ликвидлилик даражаси энг
юқори бўлган актив эканлиги билан, иккинчидан, тижорат банклари кредитларини корхонанинг жорий
ҳисобрақамидаги пул маблағлари ҳисобидан тўланиши билан изоҳланади.
Фиримизча, юқоридаги муаммоларни бартараф этишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир:
1. Кредитлаш шакли қуйидаги жиддий камчиликларни бартараф этиш:
– кредитни бўлиб тўлашга рухсат этиш;
– кредитдан фойдаланилиши устидан доимий назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш;
– кредитдан фойдаланиш самарадорлиги ошириб бориш.
2. овердрафт шаклида кредитлаш жараёнида юзага келадиган кредит рисклари билан бир вақтнинг
ўзида операцион рискка ҳам эътибор қаратиш;
3. Мажбурият ижросини таъминотга қаратиш жараёнида кредит шартномасига асосан суд қарорисиз
амалга ошириш.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Банковское дело. Учебник. Под ред. Проф. О.И. Лаврушина. – М.: КНОРУС, 2016. – 800 с.;
Бровкина Н.Е. Организация отдельных видов кредита. Банковское дело. – М.: КНОРУС, 2016. – 800
с.; Панова Г.С. Кредитная политика коммерческого банка. – М.: ИКЦ «ДИС», 1997. – 464 с.; Синки
Дж. Финансовый менеджмент в коммерческом банке и в индустрии финансовых услуг. Пер. с англ. –
М.:Альпина Паблишер, 2017. – 1018 c.
2.
Алимардонов И.М. Кичик бизнес субъектларини кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини
такомиллаштириш. И.ф.д. дисс. автореф. – Тошкент, 2018 – 61 б.
3.
Синки мл. Д. Ф. Управление финансами в коммерческом банке: пер. с англ. – М: Саталлахи. 1997.
– С.182.
4.
Банковское дело. Учебник. Под ред. Проф. О.И. Лаврушина. – М.: КНОРУС, 2016. – С. 367.
5.
Банковское дело. Под ред. проф. О.И. Лаврушина. Учебник. – М.: КНОРУС, 2008. – С. 387.
