85
ТАЪЛИМ - ТАРБИЯ ТИЗИМИДАГИ МУВАФФАҚИЯТ КЎП
ЖИҲАТДАН ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРГА БОҒЛИҚ
Рахмонова Лобар Сагдуллаевна
Жиззах шаҳридаги 6- умумтаълим мактаби
тарих фани ўқитувчиси
Аннотация:
Ушбу мақолада
таълим - тарбия тизимидаги муваффақият кўп
жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқлиги, бугунги кунда ёшларни ҳаётга
тайёрлашда ўқитувчи ва мураббийларнинг роли ҳақида сўз юритилади. Жамиятнинг
бугунги ва келажаги, унинг маданий – маърифий ва маънавий салоҳияти таълим
тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Президентимиз Шавкат
Мирзиёев ўзларининг ҳар бир чиқишларида ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар Учинчи
ренессанс пойдевори бунёдкорлари, маърифат, маънавият боғининг боғбонлари эканини
қайта- қайта таъкидлайдилар.
Калит сўзлар.
Ўқитувчи, мураббий,таълим- тарбия, ренессанс, маънавий олам,
камолот, ижодий қобилият, миллий ғурур, миллий маданият, ватанпарварлик,
таълим,маънавият боғининг боғбонлари.
Жамиятнинг бугунги ва келажаги, унинг маданий – маърифий ва
маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги
билан белгиланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзларининг ҳар бир
чиқишларида ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар учинчи ренессанс
пойдевори бунёдкорлари, маърифат, маънавият боғининг боғбонлари
эканини қайта- қайта таъкидлайдилар.
Ҳақиқатдан ҳам инсониятнинг
маънавий дунёсини тартибга солувчи, унинг йщлини эзгулик томон
йўналтириб турувчи, илм машъаласини кўтариб, шогирдларни изидан
эргаштира олувчи инсон муаллимдир.
Таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп
жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ. Мамлакатимизда ўқитувчи ва
мураббийларнинг обрў-эътиборини янада ошириш, ёшларимизни биздан
кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари учун барча
шароитлар яратилмоқда. Буни эса давлатимизнинг ўқитувчи ва
мураббийларига кўрсатаётган юксак эҳтироми деб баҳолашимиз лозим. Ҳар
йили “Мустақиллик” ҳамда “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” байрами
арафасида
таълим-тарбия
беришда
ўрнак
кўрсатаётган
устозлар
давлатимизнинг юксак мукофотлари ва унвонлари билан тақдирланмоқда.
Ўқитувчи ва мураббийларнинг масъулиятли, аммо шарафли касбларини бир
машъалга қиёс этиш мумкин. Чунки улар ўз умрларини ўзгалар йўлини
86
ойдин қилишга бағишлаган хокисор инсонлардир. Халқимизда ўқитувчи –
миллат тарбиячиси деб бежиз айтилмаган. Ўқитувчи бугун ўзи таълим
бераётган шогирдининг камолоти ила келажакка пойдевор қўяди. Келажак
фарзандларимизники, уларни комиллик ва камолот чўққисига эса ўқитувчи -
устози бошлаб боради. Барчамизга аёнки, миллат ва мамлакат тақдири
ёшлар қўлида. Жамиятнинг истиқболи, тақдири ва тараққиётини бугун биз
қандай ёш авлодга топшираётганимизни англаяпмизми? Зеро, ўз
замонасининг ажойиб ватанпарвар ўғлони Абдулла Авлоний “Тарбия биз
учун ё ҳаёт-ё мамот, нажот- ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деб
таъкидлагани бежизга эмас эди. Албатта, ёшлар тарбияси қанчалик эрта
бошланса, унинг самарадорлигини оширишга қанча кўп эътибор қаратилса,
натижаси шунчалик юқори бўлади.
Жамият тараққиёти, миллий фаровонлик ҳамиша ёш авлоднинг
таълим-тарбияси, замонавий билимларни чуқур эгаллаган янги кадрлар,
уларнинг юксак малакаси билан боғлиқ бўлиб келган. Кекса авлод
эришган ютуқларга, улар тўплаган тажрибага таяниб, мамлакатнинг
илмий, иқтисодий, маданий -маърифий салоҳиятини янада кўтариш
ҳамиша ёшлар зиммасига тушган. Бугунги ғоят таҳликали, ҳам
иқтисодий, ҳам маънавий инқирозлар кучайиб бораётган, ёшлар онгини
ёлғон ва сохта ахборот хуружлари дахл қилаётган, уларнинг қалбига
дин ниқоби остидаги зарарли таъсирлар ортиб бораётган хатарли замонда
барчамиздан уйғоқлик, ҳушёрлик талаб қилинади.
Ўз мустақил фикрига эга, мустаҳкам иродали, чукур билимли, дунёда хеч
кимдан кам булмаган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биз,
ўқитувчиларнинг асосий вазифаларимиздан биридир, буни теран англамоқ
даркор. Обод ва озод Ватанимизга содиқ, юртимиз шуҳратига шуҳрат
қўшадиган баркамол инсонларни тарбиялашдек шарафли вазифани
ўзларининг умр мазмуни деб биладиган бу фидойи инсонларга ҳам бир умр
таъзимдамиз. Зеро, халқимизда “Устоз – отангдек улуғ” деган пурмаъно
ҳикмат бор.
Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳар ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин юз ганж ила.
Ҳар қандай давлатнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга
эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим–тарбияси
ва келажагига бериладиган эътибор даражасига боғлиқ. Ўзбекистонда ёшлар
87
масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири
ҳисобланади. Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш,
уларга шароит ва имкониятлар яратиш борасида мустаҳкам база яратилган.
Президентимизнинг нутқларидан бирида шундай даъваткор фикр
билдирилди: “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренесанс
пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун
янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва
бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак”.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га
бағишланган тантанали маросимдаги даъваткор нутқида таъкидлаганидек,
биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари
орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни учинчи Ренесанс
пойдеворини яратишни ўзимизга мақсад қилиб белгиладик.
Президентимизнинг сиёсий иродаси натижасида ўқитувчилар қишлоқ
хўжалиги ва ободонлаштириш ишлари ҳамда бошқа мажбурий меҳнатдан
озод қилинди. Уларнинг меҳнатини рағбатлантириш бўйича катта ишлар
амалга оширилмоқда. Охирги уч йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5
баробар оширилди. Узоқ туманларга бориб ишлаётган педагог кадрлар
меҳнатини рағбатлантириш бўйича аниқ мезонлар белгиланди. Уларга 50
фоизгача қўшимча ойлик устамалар тўлаб берилмоқда. Бу олис ҳудуд таълим
муассасаларига етишмаётган мингдан зиёд ўқитувчини жалб этиш имконини
берди. Нафақа ёшида фаолиятини давом эттираётган ўқитувчиларга пенсия
тўлиқ миқдорда берилмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларнинг ойликларини яна қайта
кўриб чиқиш ва ошириш вазифасини белгилаб берди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳар қандай одамнинг ҳавасини
уйғотадиган юзлаб мактаблар, янги олий ўқув юртлари барпо этилаётгани,
уларнинг техник базасини мустаҳкамлаш, жаҳон андозаларига мос ўқув
воситалари билан жиҳозлаш, таълим соҳаси ходимларининг меҳнатини ҳар
томонлама рағбатлантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб,
доимий эътиборда бўлиб келаётгани барчамизга маълум.
Албатта, бундай шароит-шаротлар ўз йўли билан, лекин биз учун энг
муҳим, айтиш мумкинки, ҳал қилувчи масала–бу ана шундай билим
масканларида кимлар дарс бераётгани, фарзанларимиз ва келажаги ишониб
топширилган ўқитувчиларнинг касб-маҳорати, билим ва тажрибаси,
88
маcъулияти ва фидоийлиги билан боғлиқ эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз
керак. Бугунги кун ўқитувчиси ўз устида тинимсиз ишлайдиган, ҳар
томонлама
кенг
фикрлайдиган,
илғор
педагогик
ва
ахборот
технологияларини самарали қўллай оладиган ижодкор шахсга, ёшларнинг
юрагига чуқур кириб борадиган юксак фазилатлар эгасига айланишини
ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. “Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши
ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу- илм-фан,
таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи,
биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз
билан чамбарчас боғлиқ”- деган эдилар Президентимиз Шавкат Мирзиёев.
Таълим ва тарбия бир-бири билан чамбарчас боғлиқ тушунчалардир. Бу
фикрлар айнан бугунги кунда фарзандларимизга таълим ва тарбия бераётган
устоз мураббийларимизга боғлиқ. Шиддат билан ривожланаётган ҳозирги
даврда дунё ёшларидан ортда қолиш имкониятини қўлдан бой бериш билан
баробар.Фан техника ютуқларини билмаган муаллим ривожланишдан анча
орқада қолади.
Президентимизнинг: “Сиз, азиз устоз ва мураббийлар бугун мана
шундай ўта масъулиятли жабҳада том маънода тарихий миссияни адо
этмоқдасиз. Чунки Ватан ва халқ манфаати учун мардона курашадиган,
ўзининг қатъий ҳаётий позициясига эга, ҳеч кимдан кам бўлмаган ёшларни
тарбиялаш- ҳақиқатдан ҳам ғоят эзгу ва улуғ вазифадир”, деган сўзлари эса
ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатига берилган энг юксак баҳодир.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Шавкат Мирзиёев “Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада
ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик” Тошкент.
“Ўзбекистон” 2019 йил 480 бет.
2.
Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2019 йил 19 март куни
видеоселектрда сўзлаган нутқи
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. “Янги Ўзбекистон”
газетаси 2022 йил, 21 декабрь, № 259( 781)
4.
Абдулла Авлоний Танланган асарлар Т.: “Маънавият” 2006й 10-11б
5.
Инсон тафаккур олами. Илмий мақолалар тўплами. Т.: Мумтоз сўз,
2016.
89
6.
Дунёни маърифат қутқаради. Қўлланма. Т.: Маънавият, 2017.
7.
Рашидова, Б. (2022). ЮКСАК МАЪНАВИЯТ АВВАЛО ИНСОН
ОДОБИДА НАМОЁН БЎЛАДИ. TA'LIM VA RIVOJLANISH TAHLILI
ONLAYN ILMIY JURNALI, 2(12), 351-355.
8.
Yahyaevna, B. R. (2023). Education-First of All, it Means Immigration of
Knowledge to the Child through Kindness, Attention and Care.
AMERICAN JOURNAL OF SCIENCE AND LEARNING FOR
DEVELOPMENT, 2(1), 162-168.
